Ушбу мақола жадид адабиётининг ёрқин намояндаси Абдурауф Фитратнинг “Оила” асари таҳлилига бағишланган. 1914 йилда ёзилган ушбу асар мисолида ёзувчининг ижодий лабораторияси билан бир қаторда замонасининг энг долзарб ижтимоий масалаларига нисбатан шахсий муносабатини кўрсатиб беришга ҳаракат қилинган. Фитрат ижодида етакчилик қилган миллатпарварлик, эркпарварлик, тараққийпарварлик, илмпарварлик ғоялари унинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг ўзагини ташкил этиб, адибни жадид адабиётининг йирик намояндалари қаторидан ўрин олишига замин яратган. Мақолада публицист Фитрат никоҳ масаласига, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни масаласига ёндашувида ўзи яшаган давр руҳидан келиб чиқиб, Қуръон оятлари билан қиёслагани ҳолда илгари сурилгани ва унинг бу кузатишлари ижтимоий аҳамият касб этгани алоҳида таъкидланади. Адиб томонидан илгари сурилган оила компонентлари, оилани бошқаришда миллий анъаналар ва удумлар, оила сифатини таъминловчи тартиб-интизом ва уларнинг миллат келажагига таъсири каби масалалар ҳам тадқиқотда эътибордан четда қолмаган.
Асл зиёлилар ҳар қачон ўз халқининг маънавий ҳаётида чуқур из қолдиришган. Ҳатто бу йўлда ўз бошларини кундага ҳам қўйишган. Айниқса, тоталитар тузум ҳукм сурган собиқ совет давлатида ана шундай миллатсевар, ҳақиқатпарвар зиёлилар аёвсиз қатағон қилинган. Бутун бошли халқ тарихи қайтадан ёзиб берилган. Машҳур олмон файласуфи К.Ясперс ибораси билан айтганда, ХХ аср ,, инсоният тарихида энг маърифатли ва энг қонли аср“ эди. Қатағон сиёсати, айниқса ижтимоий фанлар соҳасига чуқур таъсирини ўтказди. Компартия диктатураси ,,асосланган“, партия съездларининг қарорлари берилган ,, ВКП(б)нинг қисқача тарихи “ курси тарих фани учун асосий методологик кўрсатма вазифасини ўтади. Сал бошқачароқ, эркинроқ фикрлайдиганлар ,, халқ душмани “ тамғаси билан ГУЛАГларга сургун қилинди ёки отиб ташланди. Ўзбек зиёлиларининг гуллари бўлмиш Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Отажон Ҳошим, Бўлат Солиев Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар турли сиёсий айблар ва бўҳтонлар билан ,, халқ душмани “ деб эълон қилиниб, қатағон маҳкамаси тегирмонига ташландилар. Миллатпарвар асл зиёлилар ,, халқ душманлари“га айлантирилди . Жамиятда қўрқув ва ҳадик хукм сурди. Якка мафкура ҳукмронлиги илм – фан ва адабиётни бир қолипга солди. ,, Великорус “ шовинизми, даҳрийлик авж олди. ,, Худосизлар жамияти “ аъзолари кўпайиб, коммунистлар динсизлиги билан фахрланар эдилар. Сохта ,,байналминаллик – пролетар интернационализми ниқоби остида Ўзбекистон районларига ва кўчаларига Киров, Куйбишев, Оржаникивзе, Фрунзе номлари берилди. Ўша даврда рўй берган қатағонларнинг даҳшатли фожеаларнинг туб илдизларига назар ташланса, Тоталитар режим анатомиясининг турли қирралари очилиб қолади. Бу режимда демократия эмас, диктатура, репрессия, террор ҳукмрон эди.
“Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳақи ҳаёти йўқдир”. Бундан роппароса бир юзу беш йил олдин “Ойна” журналида босилган мақоласига улуғ маърифатпарвар Абдурауф Фитрат ана шундай сарлавҳа қўйган эди. Ҳиммат – Ватан ва миллат учун, зарур бўлганда, молу жондан кеча олмоқ. Сабот – Ватан ва миллатнинг шаъни-шарафи, ор-номусини ҳимоя қилиш йўлида метин иродани намоён эта билмоқдир. Биз тарихий илдизлари қадимият булоқларидан сув ичган, дунё тамаддунининг, инсониятнинг илму ирфон бешигини тебратган миллатмиз. Башариятга маърифат ва ахлоқдан, ҳиммат ва саботдан дарс берган буюк мутафаккирлар ворисимиз. Лекин ворислик ҳақи бу ҳақда жар солиш, оғиз йиртиш билангина адо этилмас. Ворислик ҳуқуқига қуруқ даъволар билан эришилмас. Бунинг учун аждодларни мукаммал танимоқ, улар меросини қунт билан ўрганмоқ, тафаккур ва тадаббур этмоқ, илму ирфонда улар эришган оламшумул ютуқларни янгилари билан бойитмоқ зарур.
Ушбу мақола ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Туркистон жадид маърифатпарварларининг хотин қизлар масаласида қарашлари, хусусан жамият ҳаётида хотин-қизлар ўрни ва роли, уларнинг саводхонлик даражаси, бу борада жадидларнинг олиб борган саъйи ҳаракатлари, , хотин–қизлар билимли қилиш, янги усул мактабларига уларни жалб этиш каби қарашлари таҳлил этилган.
Ushbu maqolada BXSRning Turkiya davlati bilan o‘rnatgan madaniy aloqalari tarixi arxiv manbalari asosida yoritilgan. Unda asosiy e’tibor XX asr boshlarida va 1920-1924 yillarda Buxorodan Turkiyaga yuborilgan talabalar haqida ma’lumot beriladi