THE NATURE OF LUST

HAC
Google Scholar
To share
Yallayev, Z. (2023). THE NATURE OF LUST. Modern Science and Research, 2(10), 236–252. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/24870
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article discusses the innate instincts in the nature of the soul. The figurative reflection of these characteristics in our classical poetry is studied in the example of Ahmed Yassavi's hikmats.

Similar Articles


background image



236

НАФС ФИТРАТИ

Зойир Юсупович Яллақаев

Термиз давлат университети ўқитувчиси.

Термиз, Ўзбекистон.

zoyiryallaqayev@gmail.com

Тел: +998 (99) 671-48-40

https://doi.org/10.5281/zenodo.10068210

Аннотация.

Ушбу мақолада нафснинг табиатидаги туғма фитратий хулқлари

ҳақида баҳс юритилган. Ушбу хулқларнинг мумтоз шеъриятимизда образли тарзда акс

этиши Аҳмад Яссавийнинг ҳикматларида мисолида тадқиқ этилган.

Калит сўзлар:

нафс, ҳаво, фитрат, шаҳват, ғафлат, ширк, кибр.

THE NATURE OF LUST

Abstract.

This article discusses the innate instincts in the nature of the soul. The figurative

reflection of these characteristics in our classical poetry is studied in the example of Ahmed

Yassavi's hikmats.

Key words:

nafs, air, nature, lust, carelessness, polytheism, pride.

ПРИРОДА ПОХОТИ

Аннотация.

В данной статье рассматриваются врожденные инстинкты в

природе души. Образное отражение этих характеристик в нашей классической поэзии

исследуется на примере хикматов Ахмеда Яссави.

Ключевые слова:

нафс, воздух, природа, похоть, беспечность, многобожие,

гордыня.

Нафсшунослик назариясида Ҳаким Термизий (820-932) биринчилардан бўлиб инсон

фитратини иккига:

раббоний ва нафсоний

фитратга бўлиб ўрганган. Олим ўзининг

“Риёзатун нафс” асарида нафснинг фитрати-таркибини етти хусусиятдан ташкил

топганлигини эътироф этади: “Инсонда табиатан, туғма етти хулқ бор. Булар:

ғафлат, шак,

ширк, рағбат, раҳбат

(ҳадик, қўрқув),

шаҳват ва ғазаб”.

1

Олимнинг нафс борасидаги

қарашларида илмийлик билан бирга ҳикмат нуқтаи назари билан ёндашганлиги нафснинг

моҳиятини янада теранроқ тушунишга имкон яратади. Олим нафсни фитратидаги

1

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б 440.

314 б.


background image



237

хулқларнинг сонини етти рақами билан кўрсатганлиги ҳикматини унинг етти дўзах билан

боғлиқлиги мисолида талқин этган.

У кишининг фикрича кимки юқоридаги ахлоқлар билан хулқланган ҳолда вафот

топса шу хулққа мансуб бўлган эшикдан дўзахга ташланади.

2

Шуни унитмаслик керакки,

Ҳаким Термизийнинг юқоридаги хулқлар ҳақидаги ҳукмий фикрлари “ҳудудуллоҳ”дан

яъни Аллоҳ таоло белгилаб берган ҳаддан ошган нафсларга оиддир, чегарадан чиқмаганга

эмас. Биз юқоридаги етти хулқ ҳақида мақоламиз давомида батафсилроқ ёритишга ҳаракат

қиламиз. Кейинги аср олимларидан Имом Ғаззолий (1058-1111) ўзларининг “Кимёйи

саодат” асарида нафснинг фитратини унинг туғма инстинкларига боғлаб уч муҳим

таркибий қисмга, яъни

шаҳват, ғазаб ва ҳасад

3

га ажратиб ўрганган бўлса, Муҳаммад Зоҳид

Қутқу Бурсавий эса ўзининг “Нафс нимадир” номли китобида нафснинг табиий

фитратидаги хулқларни нафси амморанинг сифатлари сифатида санаб, уларни ўн икки

муҳим хусусиятга ажратган.

Булар: “

1. Куфр. 2. Ширк. 3. Ғафлат. 4. Жаҳолат. 5. Гуноҳларга шўнғимоқ. 6. Кибр.

7. Ҳирс. 8. Бухл (бахиллик). 9. Ғазаб. 10. Ҳасад. 11. Нафрат. 12. Шаҳват”.

4

Тасаввуфшунос

олим Иброҳим Ҳаққулов “Нафс ва нафс мартабалари” мақоласида нафси амморанинг

сифатларини

“ширк, куфр, жаҳл, ғафлат, гуноҳи кабиралар, кибр, ҳирс, бахиллик, шаҳват,

ғазаб, ҳасад

ва

кин-адоват”

каби ўн икки хил эканлигини қайд этган.

5

Ғарб психоанализми

вакили Зигмунд Фрейд нафсни тадқиқ этаркан унинг таркибини фақат битта яъни

“Ид –

шаҳват”

дан иборат дея тадқиқ этган.

6

Замонавий олимлардан Шайх Аҳмад Ибн Муҳаммад

Абдуллоҳ (1952 й) “Ахлоқ ус-солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобида нафс фитратидаги

хулқларни унинг сифатлари дея атаб уларни иккига:

ҳаво

ва

ғазаб

сингари асфотларга

ажратган.

7

Қуръони каримда эса юқоридаги етти хулқдан ташқари нафсга оид яна бир неча:

куфр, жаҳл, хоин, кибр, риё, ҳирс, бухл (бахиллик), жосуслик, ҳасад, зулм, ғурур, ғийбат,

фисқ-фужур, исён, туғён, мунофиқлик, тамаъ, ношукрлик, хусумат, ёлғон, фаҳш, фасод,

2

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б 440.

134 б.

3

Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). Тошкент, “Адолат”, 2005. – 412.

39 б

4

Муҳаммад Зоҳид Қутқу. Нафс нимадир? / Таржимон: Зебунисо Ҳусайн қизи. Т.: “Sharq”, 2020. – 336 б. 30 .

5

Ҳаққул, Иброҳим. Ирфон ва идрок. – Т.: “Маънавият”, 1998. – 160 б.

6

Зигмунд Фрейд. Психоанализ ҳақида бешта маъруза [Матн]:илмий / З.Фрейд; таржимон Х.Алимов. –

тошкент: Muharrir nashriyoti, 2019. – 140 б. 22 б.

7

Ахлоқ ус-солиҳийн (Яхшилар ахлоқи) [матн] / Шайх Аҳмад Ибн Муҳаммад Абдуллоҳ. – Тошкент: Azon

kitoblari, 2020. – 312 б.


background image



238

тажовуз қилувчи, зонн-гумон, масхара, адоват, лаганбардорлик, жафо, журм-жиноятчи,

фитначи, гуноҳга интилувчи, зино

каби жами 40 та катта хусусиятлар тўғрисида

маълумотлар келтирилган.Бироқ бу хулқлар нафсга эмас балки ҳавога мансуб эканлигига

ишора қилинган.

8

Нафс фитратига доир тушунча ва фикрларни умумлаштирган ҳолда

уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:

1.Нафснинг ҳақиқий фитратига қўйилган хулқлар;

2.Унинг ҳавосидан ҳосил бўлувчи хулқлар.

Нафснинг фитратига қўйилган асосий туғма хулқларни қуйидаги шаклда янада

яққолроқ кўрсатиш мумкин:

8

Қуръон карим. Куфр - Бақара – 161 ва бошқа оятлар. Жаҳл - Аҳқоф -23. Хоин- Ғофир – 19. Ҳаж – 38. Кибр -

Бақара – 34.Муддассир -23. Риё - Нисо – 38. Ҳирс - Бақара – 96, Тавба - 128. Бухл - Ҳашр – 9. Табоғун -16.
Бахиллик ва ҳасад ҳақида. Жосуслик - Ҳужурот -12. Ҳасад - Бақара – 109-110. Фалақ – 5.Зулм - Аҳқоф -10,
Зухруф -76. Ғурур - Исро – 64, Мулк – 20. Ғийбат - Ҳужурот -12. Нафснинг ғийбати, гумони ва жосуслиги
ҳақидаги оятлар.Фисқ-фужур - Қиёмат – 5. Исён - Ҳужурот -7.Туғён - Набаъ -22.Мунофиқлик - Фатҳ – 11.
Тамаъ - Муддассир – 15.Ношукрлик - Вал адият – 6. Хусумат - Бақара – 204. Ёсин – 49-77. Наҳл – 4.Ёлғон -
Зухруф -19-20. Наҳл – 105. Фаҳш - Шўро – 37.Фасод - Бақара – 205.Тажовуз - Анъом -119. Зонн - Жосия-24
Масхара - Ҳужурот-11 Журм-жиноятчи - Қамар -47. Фитначи - Ҳадид -14. Гуноҳга интилувчи - Қалам -12.
Зино - Фурқон -68. Адоват, лаганбардорлик, жафо -Ҳаким Термизий, Ал-Ақл вал-ҳаво, (Таржима):маънавий-
маърифий /Ж.Чўтматов. – Т.: «....», 2022. – 48 б. 40-46 б.

НАФС

ҒАФЛАТ

ШАК

ШИРК

РАҒБАТ

РАҲБАТ

ШАҲВАТ

ҒАЗАБ


background image



239

Демак, Ҳаким Термизийнинг таснифи “

Бу фитрат Аллоҳ одамларни яратган асл

фитратдир.”

9

оятининг ҳукмига мувофиқ тасниф этилгани боис у туғма фитрат

ҳисобланади. Ушбу хулқлар нафс зоти учун зарурат ҳамда унинг табиий талабига кўра

қўйилган бўлиб, улардан унинг табиий ўсиши, ривожланишини, умуман, унинг шахс

сифатида юксалишига оид барча эҳтиёжларни таъминлаш назарда тутилган. Иккинчи зикр

этилган хулқлар эса нафснинг ҳаволанишидан ҳосил бўладиган сунъий хулқлар бўлиб, бу

хулқлар мазаммат қилинганлиги билан бирга оғир гуноҳ саналади. Кибр, тамаъ, исён, ваҳм,

васваса, ҳирс, риё ва бошқа қатор хусусиятлар ҳаводан туғиладиган хулқлар ҳисобланади.

Бунга сабаб улар юқоридаги хулқлардан ўсиб чиқишидир. Зеро, ҳирс, тамаъ каби

хусусиятлар шаҳватдан униб чиқса, ваҳима, исён каби хусусиятлар ғафлатдан пайдо

бўлади. Бу эса нафснинг ҳаволанишини нақадар ёмонлиги ва ёвузликни туғуб

кўпайтирувчи “умму шарр” эканлигини кўрсатади. Ушбу тушунчаларни жадвалда

қуйидагича тасниф этиш мумкин:

Нафс

Ҳаво

(ҳавойи нафс)

Туғма фитрат

фойда

зарар

Ўрчиган (сунъий) хусусият

тўлиқ зарар

ғафлат

+

куфр

шак

+

кибр

ширк

+

ҳирс

рағбат

+

тамаъ

раҳбат

+

риё

шаҳват

+

ҳасад

ғазаб

+

бахиллик

Нафснинг бирламчи асосий хулқларидан бири – бу

ғафлат

. Ғафлаткуфр билан

жуда яқин маънода бўлишига қарамасдан улар ўртасида фарқ бор. Шу боис Ҳаким

Термизий уни номини фитратда келтирмаган ва, қолаверса, куфр пардаси ва ғафлат

пардасини орасини ажратиб, фарқини тушунтирган. Олимни куфрни келтирмаганлигини

яна бир сабаби Қуръони карим ғафлатни куфр деб атаганлигидир. Бинбарин, Анъом

сурасининг 1-3 оятларида ғафлат жаноби Ҳақдан юз ўгириш, ундан келаётган нарсани ёпиш

9

Қуръони карим. Рум – 29-30.


background image



240

дея таъкидланган.

10

Мўминун сурасининг 57-61 оятларидан ҳам ғафлат куфр эканлиги,

ғафлат билан кофир бўлган кимсада куфрдан бошқа яна қатор нопок амаллари яъни оғир

гуноҳлари борлиги ҳам айтиб ўтилган:

“...Балки кофирларнинг диллари шу хил инкор

қилишларидан ғафлатга ботгандир. Ваҳоланки, уларнинг куфридан бошқа ҳам нопок

амаллари бордир.

Улар ҳамиша шу амалларни қиладилар

.

11

Куфр сўзи луғатда иймоннинг

зидди бўлиб, “ёпмоқ”, “кузатмоқ”, “яшириб сақламоқ” маъноларини ифодалайди.

Иймонсизга кофир дейилишининг асл сабаби – ҳақнинг устини ёпиб, ҳақиқатни яшириб

сақлагани учундир. “Куфр – Аллоҳ таолонинг илоҳий ваҳдонияти ва сифати улуҳиясини,

жаноб Пайғамбаримиз (с,а.в.) нинг рисолатини ёки шариатини, ислом дини ақидасини

инкор қилишдан иборатдир”.

12

Куфр ҳақида Қуръоннинг Бақара-88-89-109-110-161-171,

Шўро – 48, Зухруф – 24-30, Жосия-11, Аҳқоф- 34, Муҳаммад-11-12, Ҳужурот -7, Ваттур -47

ва бошқа кўплаб сураларда куфр ва унинг фоили бўлмиш кофирлар ҳақида муфассал

маълумотлар баён қилинган.

Хусусан, Ҳаж сурасининг 66 оятида инсоннинг куфрни яхши кўришлиги ва бу билан

яратгувчисига ўта ношукр бўлишлиги баён қилинган:

“...Лекин инсон доим Худога

куфрон қилувчи ношукрдир”

.

13

Муҳаммад Зоҳид Қутқу ўзининг “Нафс нимадир?”

китобида куфрни тўрт хил эканлигини қайд этган:1. Куфри инкорий; 2. Куфри мужаррадий;

3. Куфри инодий; 4. Куфри нифоқий. Мутасаввуфнинг қайд этишича

куфри инкорий

Жаноби Ҳақ таолони билмасдан иқрор бўлиш ва Унинг борлиғини эътироф этмасликдан

иборат.

Куфри мужаррадий

эса Аллоҳ таолони билгани ҳолда тили билан иқрор бўлмаслик

бўлиб, у шайтонннинг куфрига ўхшайди.

Куфри инодий

қалби билан билиб, тили билан

иқрор бўлади, аммо ҳасади туфайли Ислом динига бўйин эгмайди. Бу эса худди Абу

Жаҳлнинг куфрига ўхшайди.

Куфри нифоқий

эса тили билан иқрор қилиб, қалби билан ишонмайдиган

нафсдир.

14

Ғафлатни Ҳаким Термизий ҳаводан туғиладиган ҳодиса сифатида қараб, унинг

иши банда ва Аллоҳ таолонинг ўртасига парда ҳосил қилиб, улар орасини тўсишдан иборат

дея изоҳлайди.

15

Яссавий ғафлатни тасвир этаркан,уни ел-ҳавога ўхшатади. Чунки ғафлат –

10

Қуръон карим. Анбиё – 1-2.

11

Қуръон карим. Мўминун 57-61.

12

Муҳаммад Зоҳид Қутқу. Нафс нимадир?/ Т.: “Шарқ”, 2020. – 336 б. 31 б.

13

Қуръон карим. Ҳаж -66.

14

Муҳаммад Зоҳид Қутқу. Нафс нимадир?/ Т.: “Шарқ”, 2020. – 336 б. 31 б.

15

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б

440. 147 б.


background image



241

бу бехабарлик, тўсилиб қолиш, уйқу, ўтказиб юборишдир. Умр – вақт. Вақт тез ўтувчи

бўлганлиги боис ҳам уни шоир елга ташбеҳ қилган. Елда тезлик, чопқирлик, булут каби

босиб олиш, босимидан кўз очишга қўймаслик, зулматли пардалар билан ёпишсингари

хусусиятлариўхшатишга асос бўлган.

Шунинг учун шоир ғофил кишига насиҳат қилиб умрни ғафлатда яъни ҳавойи

нафсни хоҳиши билан ўтказма дея насиҳат қилади. Шоирнинг

“Аё ғофил, умринг ўтар

билсанг елдек,

ёки

ғафлат билан умринг сени ўтар, билгил”

.

“Ғофилликда юрур эрдинг

итдек шошиб...”,“Эй бехабар, ғафлат бирлан уйқудасан, Дунё тилаб кеча кундуз

қайғудасан.”,“Ғофиллардин Худо, расул безор бўлур”, “Эссиз умрин ғофил кечрур ҳаргис

тўймас” “Қул Хожа Аҳмад, кечти умринг, ғофил бўлма, Нафсинг сўзин қилибон ботил

юрма”

каби таъкидларида нафс фитратидаги ғафлат ва ундан туғиладиган ёмон ҳолларни

тасвирлаган.

Ғафлат ва куфрни қалб учун икки тўсиқ, дейди Ҳаким Термизий ва ғафлат пардасини

куфрнинг зулматидан ҳам зарарли эканлигини таъкидлайди:

“Қалб учун икки тўсиқ, парда

бор: куфр зулматининг ўраши. Агар бу ўраш кетса, у билан олий Парвардигори ўртасида

бошқа бир тўсиқ – парда қолади. Ана шу уни ғофил қилади ва униттиради. Ана ўша

“ғафлат” деб номланган нарса”

.

16

Шунинг учун Аҳмад Яссавий нафси амморани кофир,

ғофил сифатида таърифлайди ва унинг куфри-ғафлати муриднинг жон-руҳини, қалбини

ўлдирувчи хулқ-офат эканлигини алоҳида урғулайди. Куфр канча ривож топса, нафснинг

қуввати, тириклиги шу даражада кучайиб бораверади дейди шоир:

Жоним

17

ўлгон, дилим ўлгон, нафс тирилгон,

Аллоҳ десам кофир нафсим ўлармикан?

18

Ҳаётинсонга, хусусан, иймон келтирган кишига Аллоҳ таоло томонидан берилган

улкан неъмат эканлиги айни ҳақиқат. Аммо, нафсдаги куфр ана шу ҳалол неъматни тўсади,

беркитади. Шунинг учун у доим маломат қилинган.

Нафснинг ғалаёни

, – деб ёзади Ҳаким

Термизий, –

ҳалол немаъматларни тўсувчи пардадир, қалбнинг кураши эса ҳалол

неъматларни тўсувчи пардани йиртишдир.

19

Ботин кўзи қалбнинг ичидаги фуадда

бўлганлиги сабаб инсон қачон ана шу ички кўзларини ёпиб қўйган куфр кирларини зикр

16

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б 440.

147 б.

17

Жон сўзи бу ерда руҳ маъносида келган.

18

Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б. 201 б.

19

Ал-Ҳаким Ат-Термизий. “Яширин масалалар” (“ал-Масоил ал-макнуна”) араб тилидан таржима ва сўз боши

муаллифи М. Исмоилов. – Самарқанд: Имом Бухорий халқаро маркази”, 2019. -216 б. 8 б.


background image



242

сувлари билан ювса, тозаласа у ҳақиқатни-неъматни кўра бошлайди. Агар ички кўзларини

покламасдан зоҳир кўзи билан қарашида давом этса умр моҳиятини англамасдан ўтиб

кетиши мумкин. Ботин кўзи очилмаган кишининг ҳолини Яссавий ғафлат дея талқин этган:

Зоҳир неъмат ташаккурин ғофил билмас,

Ботин доғин қиёс бирла айтиб бўлмас,

Зоҳир кўзи ғафлат бирла боқиб кўрмас,

Ботин кўзин очар бўлса кўрар, дўстлар.

20

Ғафлат – уйқу, унитиш, қоронғулик, ўйин-кулги, узун-узун орзулардир. Ғафлатни

фитрат сифатида қўйилишидан мақсад, биринчидан, инсон жасадининг ўсиб, ривожланиши

бўлса, иккинчидан у Нур (Аллоҳ таоло) ни топиши, таниши, билиши учундир. Бинобарин,

ҳар бир нарсанинг сифати унинг зидди орқали аниқлангани каби нурнинг юзага чиқиши

учун ҳам қоронғулик (ғафлат) талаб этилади. Ғафлатдан мурод уни аритмоқ, кетказмоқ

бўлиб, агар у бўлмаса унда ушбу амал ҳам бўлмайди. Бошқача айтганда нафснинг туб

хизмати ана шу башарий сифат бўлмиш ғофилликни ўзидан сидириб йўқ қилмоқлик ҳамда

огоҳлик мақомига кўтарилишдир. Шу боис у фитратга табиий қўйилган хилқатдир.

“Агар

ғафлат бўлмаганда эди, шубҳасиз сиддиқлар Аллоҳни зикр қилиш шавқидан ҳалок

бўлардилар”

дейди Абу Ҳамза Бағдодий (қ.с)

21

Шак

– бу нафснинг энг муҳим белгиларидан бири бўлиб, у инсонни иймондан

чиқаришга шайтоннинг лашкаридир. Шак сўзи луғатда ишонмаслик, шубҳаланиш,

гумонсираш маъноларини англатади.

22

Истилоҳда эса Воҳид бўлган зотнинг ваҳдониятига,

унинг мавжудлиги, унинг буюрган амрларига, пайғамбарларига ҳамда динига

ишонишликда шубҳага боришдир. Қуръони каримнинг Юнус-104, Духон – 9-50, Ҳужурот

-12, Ваннажм -29, Намл – 16, Сабаъа -54, Сод -8, Ғофур -34, фуссилот-54 сураларида шак

кофирларнинг асосий асфотидан бири сифатида талқин қилинган. Хусусан, Духон

сурасининг 9-оятида кофирларнинг ўлгандан кейин қайта тирилишга нисбатан шак

қилганликлари воқиалари баён қилинган:

“...Лекин кофирлар

тирилишларига

ишонмайдилар, ҳамиша

гумон

(шак)

дадирлар. Балки

Қуръонга

истеҳзо

20

Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б. 81 б.

21

Навоий, Алишер. Насойимул муҳаббат мин шамойимил футувват: Ўзбекистон мумулмонлар идораси,

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат шарқшунослик интитути;
илмий-танқидий матн асосида кирил ёзувига табдил, - Тошкент: “Movorounnahr”, 2017. – 576 б. 77 б.

22

Ан-наъйм-ул-кабир. Арабча-ўзбекча изоҳли луғат. Наманган давлат университети. – Наманган: Наманган,

2014. – Б. 708. – 358 б.


background image



243

қиладилар”.

23

Шу суранинг 50 оятида эса шак ҳақиқатни инкор этишлик маъносида

қўлланилган. Шакнинг пайдо бўлишини Ҳаким Термизий ўзининг “Адабун нафс” асарида

нафсдаги шаҳватнинг кучайиши ва ундаги ҳавонинг қалбдаги яқийнга зулмат ташлаши

билан содир бўлади дея тушунтиради:

“Агар нафс шаҳват оловлари билан қувватланса,

қалбдаги нурлар заифлашади. Ҳаво яқийнга зулмат ташлайди. Бу офатлардан қалбда шак

туғилади. Сўнг бу офатлар қалб устидан ғолиб келади”.

24

Тарихчи, диншунос ва

Термизийшунос олим Жўрабек Чўтматов шак истилоҳига яқийн тушунчасини зид қўяди ва

унинг моҳияти ана шу яқийн тушунчаси билан англанишини таъкидлайди.

25

Демак, яқин

тушунчасини тушунишимиз учун ҳам унинг зидди бўлган шак керак. Қолаверса шак-

гумоннинг яхши томонга бўлган таъвил сифатида ҳам ишлатиш мумкин. Бундан ташқари

шак шайтон ва нафснинг васвасасига нисбатан ишлатилса соликка фойда бериши мумкин.

Мисол учун васваса келганда унга эргашмасдан ёмон ният бўлиши мумкин дея шак қилиш

ўша васвасадан айрилишга кўмак бериши мумкин. Девондаги мана бу ҳикматда лирик

қаҳрамон ўзини шак каби иллатдан холи қилишга уринаётганлиги тўғрисидаги

муножотлари акс этган:

Ҳеч

шак

им йўқ ерда, кўкда сенсан Қодир,

Гумон

им йўқ бу сўзимда ўзинг Ҳозир,

Ҳам яккасан, ягонасан бешак Нозир,

Қўлим тутиб йўлға солғил, антал-Ҳодий.

26

Ширк

тартиб бўйича нафснинг шакдан кейин турувчи фитратий хулқларидан бири.

Ширк луғатда шерик бўлмоқ, биргалашмоқ, муштараклик, тўр, тузоқ, қопқон

27

каби

маъноларни англатса, диний-тасаввуфий атама сифатида эса Аллоҳ таолога шерик

келтириш, бошқача айтганда ундан бошқа нарсани “илоҳ” қилиб олишдир. Қуръоннинг

Исро-39, Ҳаж-12-13-30-31, Анкабут-65-, Рум-28-35-40, Луқмон-13, шўро-21, Аҳқоф-4, Қоф-

26, Ваттур-43, Саф-7 ва бошқа сураларда ширк ҳақида маълумотлар келтирилган.

23

Қуръон карим. Духон - 9.

24

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б 440.

110 б.

25

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б

440. 185 б.

26

Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б. 207 б.

27

Ан-наъйм-ул-кабир. Арабча-ўзбекча изоҳли луғат. Наманган давлат университети. – Наманган: Наманган,

2014. – Б. 708. – 350 б.


background image



244

Инсонларни Аллоҳ таолони яратганлиги, кейин эса уларни ўлдириши ва яна уларни

тирилтириб ҳаёт беришлиги ҳақидаги тафсилотлар Рум сурасининг 40-41 оятларида

келтирилади. Оят давомида мушрикларнинг ўзлари “илоҳ” яъни шерик қилиб олган

нарсалари улар учун ҳаёт бериш, ризқ улашиш, ўлдириш, қайта тирилтириш каби ишларни

бажара олмаслиги таъкидланиб, улар ўзларига “худо” қилиб олган ўша сохта

“илоҳ”ларининг асл башараси фош этиб ташланади ҳамда Илоҳ ягона Илоҳ эканлиги ва

унинг шериги бўлмаслиги таъкидланган:

“Аллоҳ

таоло

сизларни халқ қилди. Сўнгра

сизларга ризқ берди. Кейин умрларингиз тамом бўлганда ўлдиради. Сўнгра сизларга

яна ҳаёт беради.

Энди, эй мушриклар, айтинглар-чи,

сизларнинг

Менга

шерик қилган

“худо”ларингизнинг бирортаси

сизлар учун

шундай ишларни қилишга қудратлари

борми?”.

28

Ҳаким Термизий ширк тушунчасини шундай изоҳлаган:

“Ширк – бир нарсага

боғланиб қолишдир. У овда ишлатиладиган “шарак” – овчининг тўри, тузоғи сўзидан

олинган. Мушрикларнинг қалби бутларга боғланган. Шундай боғлаганки, улар Аллоҳ эмас,

ана шу бутлар уларга фойда ва зарар келтиради, деб ўйлайдилар”

.

29

Ширк икки хил:

кўринадиган ширк ва кўринмас яширин ширкларга бўлинади. Буни зоҳирий ва ботиний

ширк деб ҳам аташ мумкин.

Кўринадиган ширк – бу очиқча Илоҳ иккита ёки ўнта ёхуд кўп, унинг аёли, боласи

ҳамда шериклари бор дея эътироф этишдир. Бошқача айтганда унга бирор бир шерик

келтириш. Бу эътиқод қадим Юнонистонда, Ҳиндистон ва дунёнинг бошқа кўплаб

мамлакатлари халқларида ривожланиб, уларнинг ҳаёти ва адабиётига сингиб кетган.

Яширин ширк эса асли ҳавода бўлиб, у ўзида йўқ нарсани бор дея даъво қилишдир.

Нафсдаги кибр, риё, ёлғон ва бошқа сифатлар ширк ҳисобланган. Мисол учун кибр ўзини

бошқалардан устун қўйиш орқали “илоҳ”ликни даъво қилиш бўлиб, нафс ўз эгасини ана шу

хулқи орқали яширин ширк келтиришга олиб боради. Ширкнинг ботиндаги ҳақиқати – бу

инсон ўз хоҳишини “илоҳ” даражасига кўтариши ва унга хизмат қилишидир. Бу ҳол эса

ботинда суний “илоҳ”ни ҳосил қилиш бўлиб, ана шу ҳодиса ботинда айнан оламлар

Роббисига шерик келтириш ҳисобланади.

Нафс ўзи хизмат-ибодат учун яратилгани ҳолда оламларни ўзига итоат этишини,

барча нарса унинг измида бўлишини истайди. Нафс ҳавосидан содир бўладиганушбу

28

Қуръон карим. Рум-40-41.

29

Термизий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким. Мўминларнинг ибодатдаги даражалари (Манозилул

ибод минал ибода) [матн] /Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий; таржимон: А.Шоший;
Ўзбекистон мусулмонлар идораси. – Тошкент: “Мовороуннаҳр”, 2018. – 64 б. 15 б.


background image



245

хоҳишлардан буткул ўзилиш, унинг даъволаридан воз кечиш йўли билан нафсдаги ширк

иллатидан қутулиш мумкин.Шайтоннинг асосий мақсади инсондаги жавҳар бўлмий

иймонни ўғирлаш. Бу ишда нафс ўзи билмаган ҳолда шайтонга шериклашади ва эгасини

ҳалокатга етаклайди. Ширк келтирган кишининг иймонини шайтон олиб қўяди. Шу боис

тасаввуф шеърияти ширк ва риёни маломат этган:

“Мушрикларни имонини шайтон олди...”,

Дарвиш бўлсанг тоат қилғил, қилма риё, Ҳар гўшада тоат қилсанг Тангрим гувоҳ.

30

Яссавий

риёни ҳаво унсури туғиб кўпайтиришига алоҳида аҳамият қаратганҳамда у ширк

эканлигини қуйидаги ҳикматида тасвирлаган.

Охирзамон шайхлар иши ҳама риё,

Рўзи маҳшар риёлари бўлғай гувоҳ,

Шайхман тею мунча риё, мунча ҳаво,

Аллоҳ учун зарра савоб қилғони йўқ.

31

Рағбат

– бу нафснинг илҳоми, ўз-ўзини мукофотлаши, тақдирлашидир. Рағбат

луғатда хоҳиш, истак, ихтиёр, қизиқтирмоқ, қизиқиш уйғотмоқ, мойил қилмоқ,

рағбатлантирмоқ, тарғиб қилмоқ ва муроғғиб – ўзига тортувчи, жалб қилувчи, ҳавасни

келтирувчи

32

маъноларини билдирса, истилоҳий маънода эса Аллоҳ таолодан узилган яъни

ўз ҳолига ташлаб қўйилган нафсни ўзи майл қилган нарсани талаб қилишда ўз-ўзини

рағбатлантириши, орзуга эришган вақтда кейинги ҳавас қилинган нарсага қараб кучли

иштиёқ билан шўнғишига илҳом бериши ва бу истак йўлида ўз ихтиёрига кўра ҳаракат

қилишидир. Нафс бир истагига етса дарҳол ўзидаги рағбат-фараҳ билан ўзини

рағбатлантиради ва бу кейинги хоҳишга янада чуқурроқ шўнғишга имкони яратади. Бу эса

нафснинг ҳақиқий фасодидир. Бундай нафсга “

Худодан қўрқ,

фасод қилма”,

– деб айтилса,

унинг жоҳил ҳамияти

(кибру ҳавоси, жоҳил нафси)

яна гуноҳ қилишга

тарғиб

33

қилади

”:

34

Амалсизлар қаҳ-қаҳ кулуб хуррам юрур...

35

Фисқу фужур ҳосили, гуноҳлардин ҳуркмаслар...

36

30

Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б.110 б.

31

Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б. 60 б.

32

Ан-наъйм-ул-кабир. Арабча-ўзбекча изоҳли луғат. Наманган давлат университети. – Наманган: Наманган,

2014. – Б. 708.257 б.

33

Тарғиб сўзи қизиқтирмоқ, рағбатлантирмоқ маъносида бўлиб рағбат сўзи билан бир ўзакдан ясалган.

Қуръони каримда шу оятда қўлланган.

34

Қуръон карим. Бақара – 206.

35

Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б. 56 б.

36

Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б. 91 б.


background image



246

Булҳаваслар ошиқман деб кўб лоф урар,

Бехабарлар қойда борса дўкон тузор,

Ёлғон айтиб, бу дунёнинг даврин сурор,

Дунё излаб поёниға етгони йўқ.

37

Раҳбат

ҳам нафснинг энг муҳим хусусиятидан бири бўлиб, у унинг ичига

жойлаштирилган хулқдир. Раҳбат луғатда хавф, қўрқув, ҳадик, ваҳимага солиш, даҳшатга

тушиш, таҳдид қилмоқ маъноларини ифодалайди.

38

Аслида эса Аллоҳ таолодан ўзилиб,

дунё ҳаётини касб қилиб, ўз-ўзича ҳаракат қилаётган нафсни ризқ ва оч қолиб кетишдан,

ўзи қилиб қўйган узундан-узун орзуларга етолмай қолишидан, умри тугаб ўлиб қолишдан

туғиладиган ваҳимали қурқувидир. Нафс ўзидаги раҳбати билан Яратгувчисининг

азобидан, иқобидан қўрқмайди, бироқ лаззатини узилиб қолишидан яъни ўлимдан қўрқади.

Ана шу нафс раҳбатидир.

Негаки, нафс кўр ҳолатда яратилган бўлиб, у ўзини ўзи мустақил бошқара олмайди.

Мана шу ҳақиқатни нафслар умуман тан олмайди. Бу эса баайни ҳақиқат бўлиб, нафсларда

ўз-ўзини таниш – маърифат илмини, яъни

ал илму биллаҳ

нинг йўқлигидир. Бу илм инсон

қалбига берилган нарса бўлиб, қалбига итоат этмаган нафс ҳеч қачон (нафс Роббисини қалб

кўзлари орқали танийди – З.Я) бу мартабага кўратила олмайди. Бироқ у ўз ҳолича ўзини

бошқаришни яъни якка ҳокимиятни хоҳлайди, аммо, аслида у Аллоҳ таоло (қалб)га

боғланмаса ўз-ўзини идора қила олмайди. Унинг кўр ҳолда яратилгани мана бу

ҳадисдаифода этилган:

“Албатта, Аллоҳ таоло халқни зулматда яратди. Сўнгра уларга

нурини сочди”

39

Нафсдаги бу қўрқув хулқи асли хошят – қўрқув билан алмашиши

лозим.Зеро, ундан исталган нарса ўзи шу бўлиб, нафс ўз орзуларини унинг ўзини яратган

Роббиси хоҳишига мос равишда алмаштиришидир.

Мана шу энг катта ҳақиқат. Аллоҳ таоло нафсдан ана шуни ирода қилган. Қўрқув –

раҳбатнинг асли эса тасаввуфда муриднинг Аллоҳ таолодан қурқуви сифатида қаралиб, у

хавф мақоми саналган. Чунки барча амалларнинг ва ишларнинг боши ҳам, охири ҳам

Худодан қўрқиш билан бошланиши барча мутасаввуфлар томонидан эътироф этилган. Бу

мақом тўғрисида келган машҳур ҳадислардан бирида шундай дейилган.

“Бутун

37

Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б. 62 б.

38

Ан-наъйм-ул-кабир. Арабча-ўзбекча изоҳли луғат. Наманган давлат университети. – Наманган: Наманган,

2014. 708 б. 269 б.

39

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б 440.

142 б.


background image



247

ҳикматларнинг боши Аллоҳ таолодан қўрқувдадир”.

40

Ҳакимия, яссавия, нақшбандия ва

бошқа Ўрта Осиёдаги тариқатларда хафв энг охирги яъни муқарраблик мақомидан олдинги

мақом сифатида қаралган. Ҳаким Термизий бу мақомни Аллоҳ таоло Қуръонда ўзи зикр

қилган дея уқтиради ва фикрини қуйидаги оят билан изоҳлайди:

“Албатта,

Парвардигорларидан қўрқиб, хавфда турувчилар”.

41

Ушбу мақом ҳолатлари

манзараларини шоир шундай таърифлаган:

Қул Хожа Аҳмад, бу йўлларни осон билма,

Ҳақ раҳмати бисёр етиб мағрур бўлма.

Хавфу ражо ичра турғил, кўнгил қўйма,

Қаҳр ичинда лутфин англаб юрмасмусан.

42

Шаҳват

– бу нафснинг энг муҳим белгиси ҳамда йирик бўртиб турувчи асосий

спецификасиҳисобланиб, у ҳақидаги илк маълумотлар Қуръоннинг Оли имрон -14, Нисо-

27, Аъроф -81, Марям-59, Намл -55 сураларида келтирилади. Хусусан, Оли Имрон

сурасининг ўн тўртинчи оятида шаҳват турлари муфассал келтирилган. Оятда шаҳват

турларга бўлиниб,унинг лаззатлариниинсон ҳаётидагиўрнига қараб маълум тартиб билан

зикр қилинган. Аёллар, фарзандлар, инсонлар томонидан кўплаб йиғиладиган олтин-

кумушлар, чиройли отлар, турли ҳайвонлар ва ўсимлигу зироатлардан иборат бўлган

шаҳватларга ажратилган:

40

Муҳаммад Зоҳид Қутқу. Нафс нимадир?/ Т.: “Шарқ”, 2020. – 336 б. 46 б.

41

Термизий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким. Мўминларнинг ибодатдаги даражалари (Манозилул

ибод минал ибода) [матн] /Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий; таржимон: А.Шоший;
Ўзбекистон мусулмонлар идораси. – Тошкент: “Мовороуннаҳр”, 2018. – 64. 40 б.

42

Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б.302 б.

ШАҲВАТ

1. АЁЛ

2. ФАРЗАНД

3. ОЛТИН

4.

НИШОНАЛИ

ОТЛАР

5.

ҲАЙВОНЛАР

6.

ЗИРОАТЛАР


background image



248

Бу нарсаларга инсон нафсини ўта мойил-муҳаббатли қилиб қўйилганлиги эса унинг

синов учун атайлаб шундай қилинганлиги билан изоҳланган.

43

Шаҳват сўзи араб луғатида

кучли истак, эҳтирос, майл, шаҳвоний ҳирс, умуман, инсон нафси ва танасини лаззат

талабида кучли иштиёқ билан қиладиган хоҳиши маъноларини англатади.

44

Тилшунос олим

Алибек Рустамов шаҳватни ҳайвонни бирор манфаат ёки лаззатга интилтирувчи куч деб

атайди.

45

Абу Ҳомид Ғаззолий шаҳватни ейиш, ичиш, жимо қилмоқ, озор етказмоқ каби

хоҳишларнинг манбаидейди ва бу хусусиятлар тўрт оёқли ҳайвонларда ҳам борлигини

айтиб, шу сифатлардан юксала олмаган инсон ҳайвон билан тенг мақомда эканлигини

ёзади.

46

Ҳаким Термизийнинг шаҳват моҳиятини ҳаво унсури билан боғлаб ўрганиши унинг

туб негизини тушунишда алоҳида қимматга эга. У кишининг таъбирича шаҳват дўзахдаги

оловдан яратилган бўлиб, унинг асли қалб ва ўпканинг орасида жойлашган томирда

эсадиган ҳарир ҳаво-елдир:

“Сўнгра қалб ва ўпканинг орасида нозик, ингичка томирни

яратиб, унда тез эсувчи шаффоф, ҳарир ел бор ва у томирларда қон билан қўшилиб оқади.

Бу ел эса асли дўзах эшигидан бўлиб, жаҳаннам ўтидан яралган. Унга Аллоҳнинг султони

ва ғазаби етса, у худди жаҳаннам қорайгандек қораяди, балки у дўзах ўша билан ўралган

ёлқинли ўтдир. Фараҳ ва зийнатлар ичига мана шу олавдан қўйилган. Уни “шаҳват” деб

номлади. Унинг “шаҳват” деб номланиши сабаби нафс унга эҳтишош қилади, яъни иштаҳа

қилади. Энди қачонки бу ел шу томирдан бирор нарсанинг зикрини намойиш қилиш учун

эсса, нафс уни сезади ва ўша билан ҳис қилади. Нафсдаги ҳароратли олов (шаҳват) шу ел

билан алангаланади”.

47

Ҳаким Термизийнинг таъкидлашича томирлар бутун танани сочдан оёққа қадар

қоплаб олган. Қачонки ҳаво зийнат ва фараҳлардан иборат шаҳватларни олиб келганда бу

хурсандчилик томирларга ўтсаю нафс унинг танага кириши ва тарқалишидан лаззат ола

бошласа, шунда нафс лаззатга тўлади ҳамда ушбу нарсага эҳтишош қилади. Мана шу унинг

шаҳват ва лаззатидир. Қачонки бутун танага ёйилган бу шаҳват ва лаззат нафсга ўрнашса,

бу шаҳват қалб учун ҳавойи орзу-ҳавас, армон ёхуд юҳога айланади. Булар шаҳватнинг

ғалабаси ва қайнашидандир. Қачонки шаҳват қайнаса, қалб устидан ғолиб чиқади.

Натижада қалб ҳам ҳавойи орзуларга берилиб, юҳога айланади. Шунда нафс бутун баданни

43

Қуръони карим. Оли Имрон -14.

44

Ан-наъйм-ул-кабир. Арабча-ўзбекча изоҳли луғат. Наманган давлат университети. – Наманган: Наманган,

2014. – Б. 708. 365 б.

45

Алибек Рустамов. Сўз хусусида сўз. – Тошкент: Ёш гвардия, 1987.– 160 б. 29 б.

46

Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). Тошкент, “Адолат”, 2005. – 412.

39 б

47

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б 440.

254-255 б.


background image



249

эгаллаб унда ўз ҳукмронлигини ўрнатади.Нафс шаҳватининг ёпиштирилган жойи инсон

қорни ва ичакларидир.

48

Нафс ишининг ҳикматини теран тушунган Яссавий баъзи

ҳикматларида аҳли аёлидан кечиш, фарзандлар муҳаббатидан қочиш каби мавзулар ҳақида

ёзганлари инсонни таажжублантириши табиий.

Бунинг моҳиятиниасли шаҳватлардан ўз-ўзини тийишга қаратилган мужоҳада дея

тушунилиши лозим. Яссавий

“Аҳли аёл, хонумоним ғаним билсам”,“Аллоҳ учун ўғил-қизим

етим қилсам, Жондин кечиб, молдин кечиб, ғариб бўлсам”, “Аҳли аёл хонумондан пок

кечурса”,“Аҳли аёл, ўғул-қиз деб умрим ўтти”

каби сатрларида айнан шаҳват ва унинг

ҳаддан ошган хоҳишларини тарк этишни назарда тутган ҳамда ўшалардан қутулишни

ўйлаган. Чунки сўфийлар шаҳватни ҳаромидан буткул қутулиш учун ҳалолидан ҳам воз

кечиш услубини қўллаган. Лекин бу билан аҳли аёл, болаларнинг ҳақлари зое

қилинмаганликларини ҳам ёдда тутиш мақсадга мувофиқ. Кўп ейишлик билан инсон

танасида шаҳватни кучайиши унинг қалбини қотиши, кўр бўлишига олиб келади. Қотиб

қолган қалб қиёфасини Яссавий “Тош” образи орқали ифодалаган. Ташбеҳга асос қаттиқлик

сифати бўлиб, шоир шу сўз воситасида иккала обеъктдаги ҳолатни яққол тасвирлашга

муваффақ бўлган. Бундай кимсаларни эса бехабар яъни ғофил дея атайди шоир. Сўфий

шоир наздида дунё шаҳватларни ўзида жамлаган ёш келин мисол. Шайтон эса шаҳватларни

зийнатлаш, безаш билан соликни дунё келинига қизиқтириб қўйган. Бу билан “бехабар”

уқбо-охират амалларини қўйиб яқин бўлган дунё шаҳватларини қувгани қувган. Бундай

кимсаларни шоир зоҳиран одам, ичи эса бутунлай шайтон дея ёзади.

Тошдин қоттиқ тошни сўрсанг бехабарлар,

Уқбо ишин орқа тошлаб дунё излар.

Оят, ҳадис баён қилсанг қоттиқ сўзлар,

Зоҳир одам ботинлари шайтон бўлур. (Д.Ҳ. – 105 б)

Ғазаб

ҳам нафснинг энг йирик хулқларидан биридир. Қуръоннинг Оли имрон -

134, Нисо-93, Шўро -16-36-37, Зухруф -17, Аҳқоф -23 оятларида ғазаб ҳақида баёнлар бор.

Ғазаб нафснинг фитратий таркибидаги хусусияти бўлиб, унинг амали Худо рози

бўлмайдиган ишни кўрганда юзага чиқишидир. Бу ҳолда у иймонга хизматчи бўлади. Агар

ғазаб Худо рози бўлмайдиган ишлар учун зоҳир бўладиган бўлса у ҳолда у нафсдан содир

бўлади. Ҳаким Термизий кибрни ғазабнинг асл илдизи деб қарайди. Қачонки у нафс Аллоҳ

48

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б

440. 256-257 б.


background image



250

таоло ўз халқига одамзодни ҳоким қилганини сезган вақтида, бу кибр унда қолиб кетди,

дейди.

49

Юқоридаги хулқларнинг дўзах эшикларига махсусланганлиги мана бу ғазаб

тўғрисидаги ҳадисда ҳам ўз ифодасини топган:

“Дўзахнинг бир эшиги бўлиб, фақат ғазаби

Аллоҳ таолонинг ғазабига йўлиқтирганларгина ундан киради”

50

Кибр нафснинг асосий

хусусиятларидан бири бўлиб, у ғазабдан юзага келади.

Кибр шайтонни инсон нафсига ташлаган энг кичик кўринмас луқмаси бўлиб, у ана

шу кичик заррадек учқуни билан инсон қалбини ёндириб, кулга айлантириши мумкин.

Кибрнинг зарраси ҳам ичда Худоликни даъво қилишликни белгиси бўлиб, ва бу инсонни

“Ла Илаҳа иллаллоҳ” калимасини инкор қилишга олиб боради. Бақара сурасининг 34-

оятида кибр кофирликка олиб борувчи фоил эканлиги, Шайтон кибр қилиб Одамга сажда

қилмаганлиги воқеалари тасвирланганлиги мунга ёрқин мисол.

51

Ҳакимул уммат Ашраф

Али Таҳанавий кибрни инсонлар ўртасидаги ўзаро ихтилоф ва нафратнинг асоси дея

таърифлайди.

52

Инсон менсимайдиган заррача кибр бутун бир жамиятдаги кишилар

ўртасидаги ҳаққа доир муомалани бузиб, маданиятсизлик иллатларини туғиб кўпайтиради,

инсоннинг ҳам моддий, ҳам маънавий тараққиётига тўсқинлик қилади, одамларни ўз

Роббисидан ажратиб қуяди, у учун асосий мақсад бўлган жаннатдан уни мосуво этади. Бу

маънолар эса қуйидаги ҳадисда ҳам кескин таъкидланган:

“Жаннатга қалбида мисқол

зарра миқдорида кибр бўлган кимса кирмайди”

.

53

Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳанавийнинг хулосасича нафсоний фитратдаги Аллоҳ

таоло жойлаб қўйган бу истеъдод, малака ва салоҳиятлар, хулқларнинг асл моҳияти шуки,

агар инсон ундан ноўрин яъни Худо белгилаб қўйган ҳаддан (чегарадан) чиққан ҳолда

фойдаланса унда бу малакалар гуноҳга восита бўлади ва инсонни ҳалок этади. Агар уни ўз

ўрнида қўллаб ҳамда яхши ишларга сарфласа, инсонни юксак тараққийларга эришишига

восита бўлади.

54

Ашраф Али Таҳанавийнинг Шайхул кабир Ҳазрат Имдодуллоҳ

Маккийнинг қуйидаги сўзлари билан чиқарган хулосалари нафс фитратида қўйилган

49

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б

440. 258 б.

50

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б

440.134 б.

51

Қуръон карим. Бақара 34.

52

Муҳаммад Шафеъ Усмоний. Мажолиси ҳакиймул-умма. Таржимон ва нашрга тайёрловчи: Ёрқинжон

Фозилов. Тошкент: Қамар-медия, 2021. 314 б.

53

Нўмон Абдулмажид, Даврон Нурмуҳаммад. Одоб-ахлоққа доир қирқ ҳадис [матн] / Даврон Нурмуҳаммад,

Нўмон Абдулмажид. – Тошкент: “Азон китоблари”, 2022. – 84 б. 8 б.

54

Мажолиси Ҳакимул-умма (Ҳазрат Ашраф Али Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ суҳбатлари). Таржимон ва нашрга

тайёрловчи: Ёрқинжон Фозилов. – Тошкент: “Qamar media“ нашриёти., 2021.- 416 б. 93 б.


background image



251

хулқларнинг туб моҳиятини очиб берган:

“Қалбдаги разил ишлар томон бўлган чақириқни

йўқотиш мақсад эмас, балки ўша истакларни яхшиликлар ва ибодат томонга майил қилиш

мақсаддир. Чунки ғазаб, шаҳват ва шу каби малака ва чақириқлар ўз зотида (аслида)

ёмонланадиган нарса эмас. Шаҳват ҳалол нарсага сарфлансин. Ғазаб қуввати эса шайтон

ҳамда куфр қаршисига ишлатилсин. Шунда у хислатлар инсонни олий даражаларга

юксалтиради”

.

55

Юқоридаги ҳар бир хулқнинг ўзи катта бир мавзу бўлиб, илмда алоҳида тадқиқотни

талаб қилади. Шу боис биз улар ҳақида қисқача ва умумлаштирилган маълумотлар

келтириш билангина чекланамиз. Хулоса қилиб айтганда нафс фитратини билиш

инсоннинг ички “мен”лигини билиш яъни ўзлигини билиш ҳақидаги илмдир. Бугунги

глобал ҳаёт жараёнида инсон фитратини тўла англаш, табиатининг туб моҳиятига етиш энг

долзарб масалалардан бирилигича қолмоқда. Шу боис бу соҳадаги илмларни янада

чуқурроқ, янада кенгроқ тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ ишлардан деб ҳисоблаймиз.

REFERENCES

1.

Баёнул фурқон фи таржиматил қуръон. Қуръони карим оятлари маъноларининг изоҳли

таржимаси. Таржима ва изоҳлар муаллифи: Шайх Муҳаммаджон мулло Рустам ўғли

(Мавлавий ҳожи Ҳиндистоний). Ҳозирги тилимизга табдил қилиб нашрга тайёрловчи,

сўзбоши ва қавс ичидаги изоҳлар муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ. – Тошкент: Мунир

нашриёти, 2022. – 830 б.

2.

Нўмон Абдулмажид, Даврон Нурмуҳаммад. Одоб-ахлоққа доир қирқ ҳадис [матн] /

Даврон Нурмуҳаммад, Нўмон Абдулмажид. – Тошкент: “Азон китоблари”, 2022.–84 б.

3.

Мажолиси Ҳакимул-умма (Ҳазрат Ашраф Али Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ суҳбатлари).

Таржимон ва нашрга тайёрловчи: Ёрқинжон Фозилов. – Тошкент: “Qamar media“

нашриёти., 2021.- 416 б.

4.

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент:

Мовороуннаҳр, 2017. – Б 440.

5.

Ан-наъйм-ул-кабир. Арабча-ўзбекча изоҳли луғат. Наманган давлат университети. –

Наманган: Наманган, 2014. – Б. 708.

6.

Рустамов Алибек. Сўз хусусида сўз. – Т., “Ёш гвардия”, 1987. – 160 б.

7.

Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). Тошкент, “Адолат”, 2005. 412 б.

55

Юқоридаги асарга қаранг.


background image



252

8.

Термизий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким. Мўминларнинг ибодатдаги

даражалари (Манозилул ибод минал ибода) [матн] /Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али

Ҳаким Термизий; таржимон: А.Шоший; Ўзбекистон мусулмонлар идораси. – Тошкент:

“Мовороуннаҳр”, 2018. – 64 б.

9.

Муҳаммад Зоҳид Қутқу. Нафс нимадир?/ Т.: “Шарқ”, 2020. – 336 б.

10.

10.Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б.

11.

11.Ал-Ҳаким Ат-Термизий. “Яширин масалалар” (“ал-Масоил ал-макнуна”) араб

тилидан таржима ва сўз боши муаллифи М. Исмоилов. – Самарқанд: Имом Бухорий

халқаро маркази”, 2019. -216 б. 8 б.

12.

12.Зигмунд Фрейд. Психоанализ ҳақида бешта маъруза [Матн]:илмий / З.Фрейд;

таржимон Х.Алимов. – Тошкент: Muharrir nashriyoti, 2019. – 140 б.

References

Баёнул фурқон фи таржиматил қуръон. Қуръони карим оятлари маъноларининг изоҳли таржимаси. Таржима ва изоҳлар муаллифи: Шайх Муҳаммаджон мулло Рустам ўғли (Мавлавий ҳожи Ҳиндистоний). Ҳозирги тилимизга табдил қилиб нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва қавс ичидаги изоҳлар муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ. – Тошкент: Мунир нашриёти, 2022. – 830 б.

Нўмон Абдулмажид, Даврон Нурмуҳаммад. Одоб-ахлоққа доир қирқ ҳадис [матн] / Даврон Нурмуҳаммад, Нўмон Абдулмажид. – Тошкент: “Азон китоблари”, 2022.–84 б.

Мажолиси Ҳакимул-умма (Ҳазрат Ашраф Али Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ суҳбатлари). Таржимон ва нашрга тайёрловчи: Ёрқинжон Фозилов. – Тошкент: “Qamar media“ нашриёти., 2021.- 416 б.

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – Б 440.

Ан-наъйм-ул-кабир. Арабча-ўзбекча изоҳли луғат. Наманган давлат университети. – Наманган: Наманган, 2014. – Б. 708.

Рустамов Алибек. Сўз хусусида сўз. – Т., “Ёш гвардия”, 1987. – 160 б.

Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). Тошкент, “Адолат”, 2005. 412 б.

Термизий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким. Мўминларнинг ибодатдаги даражалари (Манозилул ибод минал ибода) [матн] /Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий; таржимон: А.Шоший; Ўзбекистон мусулмонлар идораси. – Тошкент: “Мовороуннаҳр”, 2018. – 64 б.

Муҳаммад Зоҳид Қутқу. Нафс нимадир?/ Т.: “Шарқ”, 2020. – 336 б.

10.Хожа Аҳмад Яссавий. Девони ҳикмат. – Тошкент: Наврўз, 2018. 360 б.

11.Ал-Ҳаким Ат-Термизий. “Яширин масалалар” (“ал-Масоил ал-макнуна”) араб тилидан таржима ва сўз боши муаллифи М. Исмоилов. – Самарқанд: Имом Бухорий халқаро маркази”, 2019. -216 б. 8 б.

12.Зигмунд Фрейд. Психоанализ ҳақида бешта маъруза [Матн]:илмий / З.Фрейд; таржимон Х.Алимов. – Тошкент: Muharrir nashriyoti, 2019. – 140 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов