Ушбу мақола корейсшуносликнинг шарқшуносликдаги муҳим йўналиш – турли йўналиш вакилларининг илмий-тадқиқот ишларида ҳали умумий атамалар тизими мавжуд эмас. Битта атама турли хил тушунчаларни англатади ёки аксинча, битта тушунча кўп ҳолларда турли атамалар билан ифодаланади. Бу турли хил ёндашувлар ва жиҳатларга боғлиқ. Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган жиҳатлар синтактик бирликларни ўрганишда мавжуд бўлган турли ёндашувларнинг хилмахиллигини акс эттирмайди. Бу корейс тилининг синтаксисини ўрганишда янги ёндашувларни аниқлашга асос беради. Мақолада, шунингдек, профессор А.Н.Шаматовнинг хотиралари тақдим этилган. Профессор А.Н.Шаматов – атоқли ҳиндшунос олим бўлиб, доим ёш тадқиқотчиларнинг илмий фаолиятига кўмак бериб келган. Профессор А.Н.Шаматов нафақат бутун республикада, балки хорижда ҳам таниқли бўлган ва илм аҳли орасида ҳурмат қозонган. Профессор А.Н.Шаматовнинг ушбу хотиралари у қадар маълум эмас ва улар илгари нашр этилмаган. Тайёргарлик жараёнининг муҳим жиҳати маълум илмий муаммоларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ фаол илмий-тадқиқот фаолияти ҳисобланади. Ушбу йўналишда олимларнинг илмий муаммоларни ўрганиш тарихини чуқур билиш тадқиқотни муваффақиятли амалга ошириш учун шарт бўлиб қолди. Чунки ҳар қандай илмий муаммонинг моҳияти икки унсур, яъни ўрганилмаган ҳодисаларни билиш ва янги кашфиёт ҳақидаги тахминлар бирлигидир. Ёш олимлар томонидан илмий мероснинг самарали ўзлаштирилиши ўзбек шарқшунослиги ривожланиш жараёнининг ажралмас қисмидир. Шарқшунослик узоқ ва турли хил ривожланиш йўлини босиб ўтди. Ушбу мероснинг ўзига хослиги, ноёблиги ва илмий аҳамияти Шарқ ҳақидаги фаннинг пайдо бўлиш, шаклланиш ва ривожланиш тарихини атрофлича ўрганишни тақозо этди. Шарқшунослик ҳозирги пайтда янги йўналишлари ва тадқиқот усуллари билан муҳим фанга айланди.
Ushbu maqolada akademik Z.Bunyatovning ilmiy ishlari va XIX asr oxiri XX asr boshida O'zbekistonning Xorazm viloyatida yashab ijod qilgan iqtidorli shoir, tarixchi, mutasavvufolim Bobojon Sanoiyning Germaniyaning Berlin davlat kutubxonasida (Staatsbibliothek zu Berlin) yagona nusxada saqlanayotgan "Maorifun nasab” (The enlightenment of genealogies) qo’lyozmasining xususiyatlari ochib berilgan.
Мазкур мақолада рус ҳарбий шарқшунослигининг Ўрта Осиёнинг Россия империяси босқини даври тарихини ўрганишдаги роли очиб берилган, ҳарбий шарқшунослик тадқиқотлари тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган омиллар таҳлил қилинган. Унда бир қатор ҳарбий-географик ва топографик очерклар муаллифи ҳамда “Туркистон ўлкаси. Унинг забт этилиши тарихи учун материаллар тўплами, 1838–1876 йй.” деб номланган архив ҳужжатлари тўплами тузувчиси бўлган рус ҳарбий инженери А. Г. Серебренниковнинг ҳарбий шарқшуносликнинг шаклланишига қўшган ҳиссасига баҳо берилган, унинг ҳаёти ва фаолияти очиб берилган.
Марказий Осиёни илмий ўрганиш рус илмида чуқур илдиз отган. Шарқшунослик илмий ва таълим муассасаларининг тараққий этган тизими, шарқ қўлёзмаларининг энг бой тўпламлари, китоблари, моддий маданият объектлари шарқшунос олимларнинг тадқиқотлари учун етарлича манбавий асос бўлиб хизмат қилди. Шарқий цивилизация ютуқларига олимларнинг чуқур қизиқиши бошқа мамлакатлар ҳалқларини Марказий Осиё маданияти ва тарихи билан таништиришда маълум рол ўйнади. Ўзининг асарлари ва ижтимоий ва илмий фаолияти билан Ўрта Осиё ҳалқлари илм-фани ва маданияти ривожига, хусусан, Ўзбекистонни ўрганиш тарихига маълум ҳисса қўшган рус шарқшунослигининг ана шундай вакилларидан бири, Петр Иванович Лерх эди. Турли ҳалқларнинг тиллари ва лаҳжаларини чуқур ўрганиши, қадимги археология билан қизиқишининг натижаси сифатида эса бир қатор қизиқарли мақолаларнинг пайдо бўлиши; шарқона нумизматикага бўлган иштиёқининг натижаси сифатида махсус илмий тадқиқотнинг пайдо бўлишининг барчаси олимнинг илмий қизиқишлари доираси жуда кенг бўлганидан далолат беради. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, унинг илмий тадқиқотлари географияси, қайси йўналишда бўлмасин ҳам кенг эди: Россиянинг чекка вилоятларидан янги қўшилган қўшни ҳудудларга қадар. Буни археология, тилшунослик, нумизматика, этнография ва бошқалар бўйича Лерхнинг тадқиқотларини ўз ичига олган архив материаллари тасдиқлайди. Шунингдек, у чет эл олимларининг тарих, этнография, шарқшуносликка бағишланган асарларини ҳам ўрганиб чиққан. П.И.Лерхнинг Хива ва Бухородаги саёҳати олимнинг илмий фаолияти кўламини кенгайтирди. Ўшандан бери унинг илмий тадқиқотлари доирасига Ўрта Осиё мамлакатлари ва ҳалқлари, шарқий нумизматика ҳамда ибтидоий қадимий нарсалар кира бошлади. 1858-1859 йиллар давомида саёҳат пайтида олим Осиё музейи учун 30 дан ортиқ шарқ қўлёзмаларини сотиб олди. Олимнинг илмий қизиқишлари ва қобилиятининг кўп қирралилигини унинг илмий жамиятлардаги илмий маърузаларидан ҳам кўриш мумкин. Мақолада Россия Фанлар академиясининг архив илмий муассасаларининг кенг доирадаги манбалари, хусусан, П.И. Лерхнинг Санкт-Петербургдаги Шарқ тиллари институти илмий архивидаги шахсий фондидаги материаллар ишлатилган.
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланаётган ҳадис илмига оид манбалар ҳақида маълумот беради. Унда ноёб қўлёзмалар, ҳозиргача нашр қилинмаган ёзма манбалар, илмий муомалага киритилмаган асарлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Мазкур мақолада Ўзбекистонда бенгал тили тадқиқотига оид муаммолар ва истиқболдаги вазифалар ҳақидаги фикрлар ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Бангладеш Республикаларининг жуда қадимги маданий алоқаларига тўхталиб ўтилган. ХХ аср бошларига қадар Ўрта Осиёда илк маротаба ҳинд тилини ўрганишга оид чора-тадбирлар тўғрисида изоҳлар келтирилган. Шу аснода ҳиндий тилининг ўқитилиш тарихи, Жанубий Осиё тиллари (ЖОТ) кафед-расининг кўп меҳнат ва қийинчилик билан очилганлиги, ҳиндий тилини ўргатишни бошлаб берган рус тилшунос олимларининг беназир меҳнати ҳақида шарҳлар берилган. Муаммонинг асосий моҳияти асносида Тошкент давлат шарқшунослик университети Жанубий Осиё тиллари кафедрасида бенгал тилини ўқитишнинг бошланиш тарихи, илк бор қайси устозлар дарс берганлиги ҳақида мулоҳазалар баён қилинган. ТДШУда бенгал тили ўқитишнинг қай тариқа поёнига етганлиги, ҳозирги кунда ушбу муаммоларга тегишли вазифалар хусусида сўз боради. Ҳозирга қадар бенгал тили ўқитиш борасида қўлга киритилган ютуқлар ҳақида алоҳида таъкидланган. Юқорида баён қилинган масалалар юзасидан тўлиқ маълумотлар келтирилган.