Мақолада муаллиф томонидан халқаро хусусий ҳуқуқнинг ҳуқуқ тизимидаги ўрнига доир назарий масалалар таҳлил қилинган. Маыоланинг асосий қисмида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқининг кичик тизими сифатидаги халқаро хусусий ҳуқуқнинг бошқа норматив-ҳуқуқий тузилмалар билан ўзаро нисбати кўрсатиб ўтилган. Муаллиф фикрига кўрса ҳуқуқий тартибга солиш
жараёнининг ривожланиши ва янги элементлар билан бойишига қараб халқаро хусусий ҳуқуқнинг ички тузилиши ҳам ўзгариб боради.
Мақолада халқаро хусусий ҳуқуқда қўлланиладиган ҳуқуқ ва коллизион боғловчиларни қўллашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Муаллиф кўрсатилган масалаларнинг илмий ва амалий таҳлилини амалга оширган ҳолда коллизион нормаларни такомиллаштириш бўйича ўзининг хулосаларини баён қилган.
Мақолада халқаро хусусий ҳуқуқнинг моҳиятига доир айрим назарий масалалар ва унинг ривожланиш жиҳатлари таҳлил қилинган. Муаллиф халқаро хусусий ҳуқуқни тушунишга доир қарашларни таҳлил этиб, Ўзбекистон Республикасида халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларининг ўрни ва ривожини баён этган. Муаллиф, мақола якунида мазкур соҳа долзарб эканлигини ҳамда уни чуқур ўрганиш ва ривожлантириш кераклигини хулоса қилган.