Тадқиқот объекта: умумий ўрта таълимда информатика ва хисоблаш техникаси асослари (ИҲТА)ни ўкитишни компьютерлаштириш муаммоси.
Тадқиқот мақсади: ИҲТА ўкув предмета бўйича таълимни компьютерлаштиришга қаратилган самарадор педагогик дастур воситалари (ПДВ)ни яратиш ва ундан фойдаланиш услубиятини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: тадқикот мавзусига оид адабиётларни ўрганиш ва тахдил қилиш; ўқув жараёнини кузатиш; ўкитувчи ва ўқувчилар билан сухбат; мактаб ўқитувчилари иш тажрибасини умумлаштириш; интернет форум; педагогик тажриба.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: умумий ўрта таълимда компьютерли таълим концепцияси яратилди; ИҲТАни ўқитишни компьютерлаштириш жараёни таркибан тахдил килинди; компьютерли таълим принциплари ишлаб чиқилди ва воситалари тизимлаштирилди; ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини ПДВда моделлаштириш усуллари ишлаб чикилди; ПДВларни яратишга қўйиладиган талаблар ҳамда дастурли услубий таъминотни яратиш боскичлари аниқланди; барча турдаги машқни компьютерда бажариш жараёни моделлаштирилди; ИҲТА ўқув предметидан ПДВларни яратиш механизми назарий асосланди.
Амалий аҳамияти: яратилган ПДВлардан ИҲТАни ўкитишда самарали фойдаланилади; компьютерли таълимнинг ишлаб чиқилган концепция, принциплари ва тизимлаштирилган воситаларидан бошқа фанларни ўқитишни компьютерлаштиришда, ўқитувчилар малакасини оширишда, компьютерли таълимга оид дарслик ва кўлланмалар ёзишда фойдаланиш мумкин; тадқиқотда илгари сурилган ғоялар таълимнинг барча боскичларини компьютерлаштириш учун назарий асос бўла олади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзу бўйича 80 та иш, жумладан, монография, дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар чоп этилди. Ишнинг мазмуни катор анжуманларда муҳокама килинди.
Қўлланиш сохаси: таълимнинг барча боскичларини
компьютерлаштиришда; ўқув дастури, дарслик, кўлланмалар яратишда.
В статье рассматривается проблема цифровизации системы образования на современном этапе развития общества, пути развития и проблемы возникающие в процессе внедрения цифровых технологий в образовательный процесс. В частности, отмечается, что цифровизация направлена на подготовку специалистов, которые гарантированно будут востребованы на рынке труда, легко и свободно владеют мобильными и интернет-технологиями. В век информатизации и цифровизации должен меняться сам преподаватель. Ему следует разработать новые методы и формы обучения. Обращается внимание на преимущества цифровизации образования и некоторые ее недостатки.