Мулоқот бу ҳам эҳтиёж, ҳам заруриятдир, одамнинг шахс сифатида нормал ривожланиши ўзига хос гарови ва шароитидир. Муваффақият ёки муваффақиятсизлик бошқа одамлар билан мулоқотга боғлиқ бўлиб, ижтимоий касб эгалари учун асосий касб қуроли, воситасидир. Шу боис, мазкур мавзуни турли жиҳатдан ўрганиш ўз долзарблиги билан алоҳида аҳамият касб этади.
Компетентлик тушунчаси психологик нуқтаи назардан ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда ҳаракат режасига эгалик сифатида тавсифланади.
Мақолада бўлажак мутахассислар ўзининг ижтимоий барқарорлигини, ҳаракатчанлигини кафолатлаш ва ўз тақдирини ўзи белгилашни ҳамда кейинги ривожланиши учун аралаш таълим муҳитида бўлажак мутахассислар касбий компетентлигини шакллантириш масалалари ёритиб берилган.
Мазкур мақола шаҳзода Бахман Мирзо Кожар (1225/1810–1301/1884)- нинг М. Фузулий номидаги Озарбайжон Миллий Фанлар Академиясида сақланаётган ноёб мажмуаси тадқиқотига бағишланган бўлиб, унда бутун мажмуанинг батафсил тафсилотини бериш ва уни илмий мулоқотга киритиш масаласи илк бор кўриб чиқилди. Ваҳоланки, мажмуанинг парча-парча тафсилотлари озарбайжон тадқиқотчиларининг ишларида ва ОМФА Қўлёзмалар институти каталогларида учрайди.
Замонавий тилшуносликнинг янги тармоғи бўлмиш лингвомаданият-шунослик тилни нафақат билиш воситаси, балки миллатнинг маданий коди сифатида ўрганади. Олимларнинг инсон она тили призмаси орқали дунёни фарқли кўради деган ғояси тадқиқотчиларда янгидан янги кўпгина тадқиқотларга қизиқиш уйғотмоқда. Лингвомаданиятшунослик фанида маданий ахборот ташувчи тил бирликлари орқали тадқиқ қилинар экан, бундай тил бирликлари лингвомаданий бирликлар термини остида бирлашади. Масалан, реалия, эталон, концепт, лакуналар, стереотиплар, нутқий этикетлар лингвомаданий бирликлар ҳисобланади. Оламнинг лисоний манзарасини, маданиятнинг асосий концептлари мажмуи бўлган концептосферани, лисоний онгни тавсифлаш ҳамда тил эгаларининг миллий-маданий менталлигини акс эттирувчи лисоний бирликларни, нутқий мулоқотга хос бўлган миллий ижтимоий-маданий стереотипларни аниқлаш лингвомаданиятшуносликнинг асосий вазифалари ҳисобланади. Маданият трансферининг таржима матнида намоён бўлишини ўрганишда лингвомаданиятшунослик нуқтаи назаридан ёндашиб таҳлил қилиш, тадқиқотда халқ тафаккури, унинг оламни идрок этишидаги ўзига хос жиҳатларини тилда акс этишини ўрганишга ёрдам беради. Бадиий асар таржима қилинганда, ундаги ғоялар, миллатнинг дунёқарашини акс эттирувчи омиллар ҳам таржима матнида рецепторга хос акс этади. Ҳар бир тил ўзи билан ўша миллат маданиятини акс эттиргани каби, таржима китобхони ҳам асарни ўз тилида ўқир экан, баъзи иборалар ўқувчини ўз маданияти нуқтаи назаридан асарни идрок қилишга, тасаввур қилишга ундайди. Яъни биргина матн турли халқлар, миллат нуқтаи назаридан турлича англаниши ва талқин қилиниши мумкин. Чунки, инсон яшаб турган табиати, маданияти, урфодати, дини каби факторлар унинг фикрлар, тушунча ва тасаввурлар дунёсини шаклланишига туртки бўлади. Таржима матнида асл матнда учрамайдиган маданий бўёқдор сўзларнинг қўлланилиши таржима матнининг маданий трансфер бўлганлигини бир омили саналади. Бу таржимон томондан онгли равишда асл матндаги жумла ғоясини етказиш учун қўллаган усули бўлиши билан бирга, таржима асари китобхонига тушунарли бўлишини таъминлаш учун танланган усул бўлиши ҳам мумкин. Икки танловдан ҳар қайсиниси бўлмасин, икки хил усулда ҳам энг бош фактор маданият ҳисобланиб, таржима матнида маданият трансферини акс эттиради. Асардаги қаҳрамоннинг руҳий-эмоционал ҳолатини тасвирлашда таржима тили миллати маданиятига оид сўзларнинг қўшиб ифода қилиниши руҳий экспрессивликни таъминлаб берса, иккинчи томондан маданий бўёқдор сўзлар юзасидан таржима матнини ўқиш жараёнида китобхонда ўзбекона ассоциацияларнинг шаклланишига туртки бўлади.
Мақолада японияликлар билан муваффақиятли мулоқотга эришиш учун японларнинг коммуникатив хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини, мулоқотнинг доминант хусусиятларини ва япон бизнесс дискурсининг хусусиятларини тушуниш зарурлиги кўриб чиқилади. Япония бизнесс соҳасидаги миллий маданият контекстида белгиланган Япония корпоратив коммуникацияларни белгилайдиган ўзига хос феноменлар, яъни "учи-сото" (ўз ёки ўзга) ва “амае” ва “неwамаси” дихотомия орқали биснес мулоқотни ритуаллик ҳарактерини турли қоидалар билан тартибга солинади. Конверзасия таҳлили асосида япон бизнес дискурсида тил воситаларини танлашга, нутқни ташкил қилиш ва мулоқот услубига таъсир кўрсатадиган ижтимоий (статус) ва вазият омиллари каби экстралингвистик омиллар билан ўзаро боғлиқ бўлган грамматик жиҳатлар аниқланди. Япон биснес дискурсида мулоқот нормалари ва қоидалари, ижтимоий мавқеи, ёши, у ёки бу гуруҳга тегишли бўлиши (учи-сото дихотомияси), турғун конструкциялар ва хушмуомалалик шакллари-таигу ҳёген каби кўп қирралилик муҳим ўринни эгаллайди деб хулоса қилинади. Бунда сўзловчи ўзининг мулоқот услубини, грамматик тузилишини ва бизнес дискурсдаги хушмуомалалик шаклларини -таигу ҳёгенни тўлиқ ўзгартиради. Бундан ташқари, хушмуомалалик-таигунинг ўзига хослиги иш муносабатлари ва мулоқот вазиятларининг расмийлигини таъкидлайдиган мулоқот воситаси ва ҳурматни акс эттириш шакли сифатида белгиланади.
Бугунги кунда юртимизда медия ва медикоммуникациялар соҳасини янада ривожланти риш, уларни фуқароларнинг ижтимоий фаоллигига таъсирини янада оширишга оид чора- тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Айниқса, Узбекистон Республикаси Президента Ш.Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларга мўлжалланган Узбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратетияси” тўғрисидаги Фармонида белгиланганидек, ижтимоий соҳани ривожлантиришда медиакоммуникация воситалари муҳим аҳамият касб этади.