SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2
-
3
5
САМАР
Қ
АНД ХАЛ
Қ
АРО ИЛМИЙ
КОНФЕРЕНЦИЯСИНИНГ БИР ЙИЛЛИГИГА
Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон
Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида 2015 йил 12 май куни
Самарқанд Халқаро илмий конференциясининг бир йиллигига бағишлаб
“Шарқ алломалари илмий, адабий меросини ўрганишнинг долзарб маса-
лалари: тавсиф, таржима ва тадқиқот”
мавзуида илмий анжуман ўтка-
зилди. Журналнинг мазкур сонига ушбу анжуманда муҳокама қилинган маъ-
рузалар асосида тайёрланган илмий мақолалар киритилди.
АБДУРАҲИМ МАННОНОВ
ТошДШИ ректори, филология фанлари доктори, профессор
АЖДОДЛАР МЕРОСИНИ ЎРГАНИШНИНГ ЯНГИ ДАВРИ
БОШЛАНМОҚДА
2014 йил 15–16 май кунлари Президентимиз Ислом Каримов ташаб-
буслари билан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ аллома-
лари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация
ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро конференция ўтмиш
авлодларимиздан қолган улкан маданий-илмий мероснинг оламшумул аҳа-
мияти, уни ўрганиш масалаларини ўртага қўйиш билан бирга, мамлака-
тимизда буюк меросимизни замонавий методлар асосида тадқиқ ва тарғиб
қилувчи ёшларимизни тарбиялашга ҳам қаратилган эди.
Президентимизнинг конференциянинг очилишида сўзлаган нутқлари
диёримиз ва чет эл илмий жамоатчилиги учун тарихий воқелик бўлди. Ушбу
маъруза ўтмишнинг буюк ютуқлари билан замонавийликнинг узвийлиги ва
узлуксизлиги, анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ғоясини яққол намоён
этиб турган жамиятимизнинг интеллектуал тараққиёти истиқболларининг
намойиши каби янгради. Самарқанд конференцияси етакчи ўзбек ва хориж-
лик шарқшунос олимларнинг самарали илмий ҳамкорлигини яқинлаштириш
ва фаоллаштириш масаласини ҳам кун тартибига узил-кесил қўйди. Ушбу
маъруза асосида республиканинг барча олий таълим муассасаларида талаба-
лар учун махсус курслар ўқитилди.
Шу ўринда соҳамиз ривожи учун яна бир катта магистрал йўл очиб берган
муҳим ҳужжатни таъкидлаш жоиз. Бу беқиёс бой маънавий меросимизни
ўрганиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давоми
сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2
-
3
6
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақ-
буллаштириш ҳамда Республика академик илм-фани ва олий таълимнинг
интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2204-сон
қарори асосида Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу
Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказининг ташкил этилгани
шарқшунослик соҳаси ривожи учун яна бир муҳим қадам бўлди. Бу Қарор
Юртбошимизнинг
“Бугун ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкин ва буни мен ало-
ҳида қайд этмоқчиман, ўрта асрлар Шарқ даҳоларининг буюк кашфиёт-
ларидан иборат илмий мероснинг чуқур қатламлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган
ва ўз тадқиқотчиларини кутмоқда”
деган фикрлари тасдиғи ва ижроси бўйича
биз – шарқшунослар олдига масъулиятли ва долзарб вазифаларни қўйди.
Институт қошида ташкил этилган Марказ эндиликда ўз салоҳиятини
тўлақонли намоён этиши, манбашунос, матншунос, тарихшунос, тилшунос,
адабиётшунос ва файласуф олимларимиз Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий,
Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср
Форобий, Маҳмуд Замахшарий, Алишер Навоий, Бобур сингари юзлаб
мутафаккир боболаримиз қолдирган ноёб илмий меросни замонавий метод-
лар асосида тадқиқ этишлари, улар асосида бугунги ҳаётимиз учун зарур
хулосалар, амалий таклиф-тавсиялар беришлари керак. Бу ҳақда Юртбоши-
миз Самарқанд конференциясида ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар: “...
Ўрта
асрларда яшаб ижод этган буюк Шарқ аллома ва мутафаккирларининг
тенгсиз асарлари ва илмий мероси фақат бир миллат ёки халқнинг эмас,
балки бутун инсониятнинг маънавий мулки эканини яна бир бор тасдиқлай-
ди. Бу – бебаҳо бойлик, янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим
манбаи, керак бўлса, янги кашфиётлар учун ажойиб материалдир
”.
Зикр этилган Қарор асосида институт таълим йўналишларига тааллуқли
янги фанларни киритиш асосида ана шу ажойиб материалларни ўрганишга
етарли илмий ва ўқув-услубий таъминот ҳам яратилмоқда. Чунончи, “Шарқ
фалсафаси ва маданияти” номли янги очилган таълим йўналиши бўйича
кадрлар тайёрлаш вазифасининг институт зиммасига юклатилиши ҳам
ўтмиш аждодларимиз фалсафий ва маънавий меросини жаҳон фани ютуқ-
ларига таянган ҳолда қиёсий таҳлил асосида чуқур ва жиддий ўрганиш,
замонавий воқелик талабларига мувофиқ бўлган теран хулосалар чиқариш
имконини беради. Шу ўринда Марказ фондида сақланаётган фалсафага оид
қўлёзмаларнинг фиҳристини тайёрлаш ва тадқиқ этиш бўйича янги илмий
лойиҳанинг иш бошлаганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
Муҳими, баъзи олимлар томонидан яқин келажакда цивилизациялар
тўқнашуви ҳақидаги илмий башоратлар илгари сурилаётган бугунги кунда
Шарқ халқлари тили, маданияти, фалсафаси ва тарихини тизимли тадқиқ
этиш учун катта имкониятлар яратилаётгани бу борадаги нафақат назарий-
методологик муаммоларнинг самарали ҳал этилишига, балки айни пайтда
кўплаб муҳим бўлган, амалий аҳамиятга эга масалаларни ҳам бажаришга
имкон бериши шубҳасиз.
Конференция ўтганига мана бир йил тўлди. Шу вақт мобайнида
Президентимиз томонидан қўйилган вазифалар ижроси юзасидан фаолият
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2
-
3
7
ташкил этилди. Йиллик сарҳисобимиз қаторига шарқшунос олимларимиз-
нинг республика оммавий ахборот воситаларидаги кўплаб чиқишлари,
институтда чоп этиладиган “Шарқ машъали” илмий журналининг 2014 йил
2-сони айнан алломалар ижодига бағишланган махсус сон сифатида нашр
этилганлигини, Марказ фондида сақланаётган тошбосмаларнинг каталоги
чоп этилгани, институтда 2015 йил 4 апрель куни Маҳмуд Замахшарийнинг
940 йиллигига бағишланган “Марказий Осиёда лексикология ва лексико-
графия: анъаналар ва ҳозирги замон илмий мактаблари” илмий анжумани, 8
апрель куни “Академик Убайдулла Каримов номидаги ёш шарқшунослар
конференцияси” муваффақиятли ўтказилганини, Самарқанд конференцияси-
нинг бир йиллигига бағишлаб куни кеча Марказда ўтказилган илмий
анжуманни мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Бу анжуманлар ва
чиқишларнинг барчаси айнан Президентимизнинг олдимизга қўйган вази-
фалар ижроси билан боғлиқ бўлди.
ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари
маркази илмий жамоаси ва институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-
лари фаолиятини уйғунлаштириш, илм-фан ва таълим интеграциясини
кучайтириш; қўлёзмаларни чуқур ўрганиб, халқимизнинг буюк меросини
жаҳонга танитадиган ёш тадқиқотчилар, манбашуносларни тарбиялаш
йўлида институтнинг илмий-тадқиқот ишларига қобилиятли, илмий сало-
ҳиятли ёшларни жалб этишни рағбатлантирувчи механизмларни ишлаб
чиқиш ҳамда амалда самарали татбиқ этиш воситасида шарқшунос кадр-
ларни ёшартириш муаммосини ҳал этишга етарлича саъй-ҳаракатлар йўнал-
тирилаётганлигини ҳам зикр этиб ўтиш даркор. Шунингдек, институтда
филология, тарих, таржимашунослик каби соҳаларнинг ўқув дастурлари ва
режалари жиддий кўриб чиқилиб, уларга ўзгартириш киритиш, Шарқ
алломалари мероси ҳақида янги махсус курслар ишлаб чиқиш юзасидан ҳам
ҳамкорликда ишланмоқда.
Марказ фаолиятини такомиллаштириш, институт кафедралари фаолияти
билан интеграцияни кучайтириш йўлида илмий йўналишлар, тадқиқот лойи-
ҳалари фаолияти жиддий кўриб чиқилди, давлат гранти асосида филология,
фалсафа бўйича ҳамда термизлик алломалар илмий меросини тадқиқ этишга
бағишланган янги илмий лойиҳалар иши бошланди, Марказнинг янги
концепцияси ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда Марказ олимлари ва институт профессор-ўқитувчилари
томонидан ҳамкорликда қуйидаги йўналишларда режалар бажарилмоқда:
Шарқ қўлёзмаларини илмий асосда тавсиф қилиш йўналишида
Марказ-
нинг ЮНЕСКО ташкилоти “Маданий мерос” рўйхатига киритилган 26000
жилддан зиёд қўлёзма хазиналари, 39000 дан ортиқ тошбосма китоблар,
Шарқ тилларида ёзилган бир неча минг тарихий ҳужжатларнинг электрон
каталоги ҳамда электрон нусхаларини яратишни жонлантириш, мазкур
манбаларни режали тарзда етук олимлар ва ёш мутахассислар томонидан
илмий асосда тавсиф ва тадқиқ ишларини кенгайтириш;
Шарқ тилларидаги манбаларни илмий изоҳли таржима қилиш ва ас-
лиятда нашр этиш
йўналишида Шарқдаги икки маданий юксалиш даврида
SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2
-
3
8
яратилган тарихий ва илмий асарларнинг табдил ва изоҳли таржима шакл-
ларида нашр қилиш, бу йўналишда магистрлик, докторлик диссертация-
ларини тайёрлаш; маънавий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган эпик-
график ёдгорликларни аниқлаш, тадқиқ этиш ва нашр этиш;
Шарқ фалсафасини манбалар асосида ўрганиш йўналишида
Шарқ фалса-
фасининг шаклланиши ва ривожланишига улкан ҳисса қўшган Форобий,
Киндий, Розий, Хоразмий, Ибн Сино, Ибн Рушд, Насриддин Тусий,
Тафтазоний, Бедил ва бошқа кўплаб аждодларимизнинг асарларини табдил,
тавсиф ва таржима қилиш;
Шарқ мумтоз адабиёти ёдгорликларини тадқиқ ва нашр этиш йўнали-
шида
қўлёзма ва тошбосмалар асосида ўзбек ва форс тилида ёзилган ХV–
XVIII асрлар тазкиралари, девонлари; турли даврларда ёзилган араб тилидаги
насрий ва назмий асарларни тадқиқ ва таржима қилиш; бу фаолиятда ҳам
бакалаврлик ва магистрлик, докторлик диссертациялари ишларини тайёрлаш;
Шарқ халқлари фани ва маданияти тарихини ўрганиш йўналиши
да Мар-
каз олимлари томонидан олиб борилган фаолиятни янада кенгайтирган ҳолда
ҳали илмий муомалага киритилмаган илмий асарларни тадқиқ ва нашр этиш
орқали тарихшунослик бўйича ҳам китоблар, ўқув қўлланмалар яратиш;
маданият тарихининг хаттотлик, китобот иши, саҳҳофлик ва китобларни
безаш, палеография масалалари каби жабҳаларда изланишлар олиб бориш;
Тарихий ҳужжатлар тадқиқи йўналишида
Марказ қўлёзмалар фондида
сақланаётган 5000 га яқин тарихий ҳужжатларни тадқиқ этишни кенгайтириш
Марказий Осиё сиёсий ижтимоий тарихини объектив ёритишда муҳим бўлиши
билан бир қаторда, мазкур йўналишда архившунослик, ҳужжатшунослик,
дипломатика, кодикология, палеография бўйича ўқув қўлланмалар яратиш ҳам
долзарб вазифалар сифатида режаларга киритилиб, бажариб келинмоқда.
Шу ўринда институт профессор-ўқитувчилари, шарқшунос олимлар
томонидан Алишер Навоий асарлари тадқиқ учун муҳим янги асос бўлади-
ган конкордансларни яратиш бўйича фундаментал лойиҳанинг бажарилаёт-
ганини айтиб ўтиш жоиз. Натижада “Ҳайрату-л-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”,
“Лайли ва Мажнун” достонларининг конкорданслари яратилди. Ҳозирда
олимларимиз Алишер Навоий “Хамса” достонларининг 4–5-жилд конкор-
дансини тайёрлаш устида иш олиб боришмоқда. Бу каби изланишлар нати-
жалари мумтоз адабиётимиз бўйича янги тадқиқотларга йўл очади, ёш
навоийшуносларни тарбиялаш, замонавий услубларда илмий изланишлар
олиб боришга имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.
Республикамизнинг турли фондларида сақланаётган қўлёзма ва тошбос-
ма асарларнинг ягона рўйхатини тузиш ишлари бошлангани, Марказ фонди-
даги қўлёзмаларни реставрация қилиш фаолияти давом эттирилаётганини
ҳам айтиб ўтиш керак.
Институтда йирик олимлар иштирокида 12 майда ташкил этилган “Шарқ
алломалари илмий, адабий меросини ўрганишнинг долзарб масалалари:
тавсиф, таржима ва тадқиқот” мавзуидаги илмий анжуман юқорида зикр
этилган масалалар тадқиқини ўртага қўйди.
