Мусульманские отношения с евреями и христианами в Медине

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Поделиться
Шакирова, З. . (2020). Мусульманские отношения с евреями и христианами в Медине. Востоковедения, 1(1), 191–203. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16644
Зулфия Шакирова, ОХИА

кандидат исторических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Эта статья посвящена событиям, происходящим после переселения пророка Муҳаммада из Мекки в Ясриб. Когда Мухаммад (мир ему) переселился в  Ясриб,  там,  кроме  еврейских    племен  Кайнука,  Надир  и  Курайза,  жили  такие арабские  племена,  как  Авс  и  Хазрадж.  Племена  Надир  и  Курайза  занимались земледелием,  а  племя    Кайнука  занималось  ремесленничеством,  так  как  у  них  не было  плодотворных  земель  и  проживали  недалеко  от  центра  города.  Евреи, жившие в Медине, имели важный экономический и политический статус и были в контакте  с  арабскими  племенами  Авс  и  Хазрадж.  Поскольку  большая  часть торговли в Медине находилась в руках евреев, они считались богатыми племенами города. После переселения мусульман, Пророк заключает договор с горожанами с целью  установления  мира  и  согласия  между  племенами  и  защиты  города  от врагов. Пророк (мир ему) уважительно относился к евреям, еврейским праздникам и церемониям, так как они являлись “Ахлул китаб ”(«Люди писания»).   В статье также описываются условия договора между мусульманами и евреями, приведены стихи  (аяты)  из  Корана,  а  также  проанализированы  взгляды  различных  ученых исламоведов по отношению  к евреям  и мусульманам .


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

191

яхшилашга қаратилган унинг барча уринишлари самара бермади, чунки
унинг бошқарувидан олдин ҳолат ачинарли тарзда ёмон эди.

Мисрда баҳрий мамлуклар даври (1250-1382) да Қаловун сулоласи

наслдан наслга 100 йил давомида ўтиб келган бўлса, буржийлар даврида
Носир Фараж (1398-1412) дан ташқари бошқа сулолаларнинг меросийлик
анъанаси муваффақиятга эришмади.

Мисрда ҳокимият тепасида баҳрий мамлуклар даврида 25 та султон бўлиб,

улардан ан-Носир Муҳаммад уч марта, ан-Носир Ҳасан эса икки маротаба
орада узилишлар билан бошқарган бўлса, 1382-1517 йилларгача, яъни черкес
мамлуклари даврида ҳаммаси бўлиб 25 та султон бўлган, улардан етти марта
султонлар ҳаётликларида ўз ўғилларига ҳокимиятни мерос сифатида қолдир-
ганлар. Аммо улардан учтасида ўғиллари жуда ёш бўлган, шунинг учун уларга
қараб турувчи васийлар тайинланган. Ҳар уч ҳолатда ҳам бу наслдан наслга
султонликнинг ўтиши узилган. Умуман олганда, отадан болага васият қилиб
қолдирилган тахт мероси бир йилдан ошмай тугатилган.

Баҳрий мамлуклар даврининг қандай якун топганлигини бир кўриб

чиқилса, ўша вақтда Мисрда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий инқирознинг айрим
жиҳатларини кўриш мумкин. Ожиз султонлар билан амирлар ўртасидаги
қонли келишмовчиликлар шулар жумласидандир.

Демак, дастлабки икки дарё оралиғидан борган мамлукларнинг ўрнатган

давлат бошқарув тизими, сўзлашув тили, анъаналарини буржий мамлуклар
Кавказдан бўлишларига қарамай, давом эттирган. Уларнинг урф-одатларини
ҳам сақлаб қолганлар.

ШАКИРОВА ЗУЛФИЯ

тарих фанлари номзоди, доцент, ЎХИА

Мусулмонларнинг Мадинадаги яҳудий ва насронийлар

билан ўзаро муносабатлари

Аннотация. Ушбу “Мусулмонларнинг Мадинадаги яҳудий ва насронийлар билан

ўзаро муносабатлари” мақола пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг Маккадан Ясрибга
ҳижратларидан сўнг бўлиб ўтган воқеа –ҳодисаларга бағишланган.

Муҳаммад (с.а.в) Маккадан Ясриб шаҳрига ҳижрат қилган пайтларида у ерда

яҳудийларнинг ҳар бири икки мингдан ортиқ одамга эга бўлган Қайнуқоъ, Надир,
Қурайза қабиласидан ташқари яна йигирмадан ортиқ майда ва нисбатан йирик
уруғлари ҳамда арабларнинг Авс ҳамда Ҳазраж қабилалари истиқомат қилардилар.
Надир ва Қурайза қабилалари деҳқончилик билан шуғулланган бўлса, шаҳар марказига
яқин жойда истиқомат қиладиган Қайнуқоъ қабиласининг ери ва экини бўлмагани учун
улар ҳунармандчилик билан шуғулланган. Мадинада яшовчи яҳудийлар иқтисодий ва
сиёсий жиҳатдан муҳим мавқега эга бўлиб, араблар яъни Авс ва Хазраж қабилалари
билан ўзаро муносабатда бўлганлар. Мадинадаги савдонинг асосий қисми яҳудийлар
қўлида бўлганидан улар моддий жиҳатдан бой ҳисобланишарди.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

192

Мусулмонлар ҳижратидан сўнг Пайғамбар а.с. Ясрибда барқарор тинчлик ва

ўзаро ҳамжиҳатлик ўрнатиш учун шаҳар аҳолиси билан шартнома тузади.
Муҳаммад пайғамбар Мадинага ҳижрат қилгандан сўнг яҳудийларга аҳли китоб-
лар бўлганлари учун ҳурмат билан қарар, уларнинг диний маросимларида иштирок
этарди. Мақолада мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида тузилган шартнома шарт-
лари ва у билан боғлиқ Қуръон оятлар ҳам келтирилган. Шунингдек, исломшунос
олимларнинг яҳудий ва мусулмонларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида фикрлари
таҳлил қилинган.

Таянч сўз ва иборалар: Ясриб, ҳижрат, яҳудий қабилалари, араб қабилалари,

деҳқончилик, ҳунармандчилик, шартнома, Қуръон.

Аннотация. Эта статья посвящена событиям, происходящим после переселе-

ния пророка Муҳаммада из Мекки в Ясриб. Когда Мухаммад (мир ему) переселился
в Ясриб, там, кроме еврейских племен Кайнука, Надир и Курайза, жили такие
арабские племена, как Авс и Хазрадж. Племена Надир и Курайза занимались
земледелием, а племя Кайнука занималось ремесленничеством, так как у них не
было плодотворных земель и проживали недалеко от центра города. Евреи,
жившие в Медине, имели важный экономический и политический статус и были в
контакте с арабскими племенами Авс и Хазрадж. Поскольку большая часть
торговли в Медине находилась в руках евреев, они считались богатыми племенами
города. После переселения мусульман, Пророк заключает договор с горожанами с
целью установления мира и согласия между племенами и защиты города от
врагов. Пророк (мир ему) уважительно относился к евреям, еврейским праздникам
и церемониям, так как они являлись “Ахлул китаб ”(«Люди писания»). В статье
также описываются условия договора между мусульманами и евреями, приведены
стихи (аяты) из Корана, а также проанализированы взгляды различных ученых-
исламоведов по отношению к евреям и мусульманам .

Опорные слова и выражения: Ясриб, переселение, еврейские племена,

арабские племена, земледелие, ремесло, соглашение, Коран.

Abstract. This article is devoted to the events regarding the migration of the Prophet

Muhammad (peace be upon him) from Mecca to Yasrib. When Muhammad (peace be upon
him) moved to Yasrib, there lived such Arab tribes as Avs and Khazraj beside the Jewish tribes
of Kainuk, Nadir and Kuraiza. The tribes of Nadir and Kuraiza were engaged in agriculture,
while the Kainuk tribe was engaged in handicraft, because they did not have produktive lands
and lived near the Jews living in Medina had important economic and political status and were
in contact with the Arab tribes such as Avs and Hazraj. Since most of the trade in Medina
belong to Jews, they were considered as the wealthy tribes of the city. After the migration of
Muslims, the Prophet (peace be upon him) made an agreement with the local people to establish
peace and harmony between the tribes and protecting the city from enemies. The Prophet
(peace be upon him) respected Jews, their holidays and ceremonies, as they were “Ahlul kitab”
(People of the Scripture). The article also describes the conditions of the agreement between
Muslims and Jews, gives verses (ayah) of the Qur'an and analyzes the views of various Islamic
scholars regarding Jews and Muslims.

Keywords and expressions: Yasrib, Jewish tribes, Arab tribes, agriculture, craft,

agreement, Quran.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

193

Ясриб қадимий шаҳар бўлиб, Птолемейнинг асарларида «Йатриппе»,

Стефаниус Византийда «Йатриппе Полис», ҳамда ахборийлар қолдирган
маълумотларга кўра, Муҳаммад пайғамбар ҳижратларига қадар «Асриб» ва
«Ясриб» номлари билан аталган.[2:331] Қуръонда ҳам «Ясриб» номи билан
зикр қилинган: «Ўшанда улардан бир тоифаси деди: «Эй, Ясриб (Мадина)
аҳли! Сизлар учун (бу қадар кўп сонли ёвга қарши) туриш имкони йўқдир.
Бас, (ўз уйларингизга) қайтиб кетингиз!..»

1

.

Унинг шарқий ва ғарбий томонларида Воқим ва Вабра вулқоний тош

уюмлари, шимолий ва жанубий томонларида эса Уҳуд ва Айр тоғлари чўзилиб
ётарди. Шаҳар атрофида кўплаб сой-водийлар, ғарбда – Ақиқ, шарқда – Урайд,
шимолда – Батҳон, жанубда – Музайнаб ва Маҳзур водийлари мавжуд эди.
Аҳолиси Ясрибга Ямандаги «Сайлул-Арим» тошқинидан сўнг келган араб
қабилалари ҳамда ерлари римликлар томонидан босиб олингач, 132–135
йилларда Қуддусдан кўчиб келган яҳудийлардан ташкил топган

2

.

Араб адабиётида яҳудийларнинг ҳар бири икки мингдан ортиқ одамга эга

бўлган Қайнуқоъ, Надир, Қурайза қабиласидан ташқари яна йигирмадан
ортиқ майда ва нисбатан йирик уруғларининг номи келтирилади. Ясриб
яҳудийлари одатда очиқ жойда эмас, балки мустаҳкам утмларда яшаганлар.
Утмлар уруш пайтларида катта аҳамият касб этиб, эркаклар жангга
кетганларида, аёллар, болалар, қариялар учун ҳимоя; дон-дун, қурол-яроғ ва
бошқа эҳтиёжлар учун омбор вазифасини ўтаган. Утмларнинг умумий сони
59 та бўлиб, ичида ибодатхоналар, оқсоқоллар йиғини учун уйлар мавжуд
бўлган

3

. Ясриб шаҳрининг бир-бирига яқин жойлашган қишлоқлардан

иборат бўлганига Қуръонда ҳам ишора бор

4

.

Яҳудий қабилалари минтақанинг ҳосилдор, обод ерларини эгаллаган-

дилар. Бану Надийр қабиласи Ясрибнинг жануби-шарқий қисмидаги Води
Музайнаб, Бану Қурайза улардан шимолроқдаги Води Маҳзур, Бану Қай-
нуқоъ эса мазкур иккала қабиладан шимоли ғарброқда шаҳар марказига
яқин жойда истиқомат қиларди. Шунингдек, бошқа кўп яҳудий уруғлари
ҳам қулай ерларда йиғноқ бўлиб яшардилар

5

.

Қуръоннинг «Бақара» сураси, 84-85-оятлари бу қабилалар қон тўкиб,

бир-бирларини бадарға қилиб, муросасиз бўлганлари ҳақида хабар беради.
Бизнингча, яҳудий қабилалари ўртасидаги муносабатлар уларнинг яшаш

1

Qur’oni karim: ma’nolarining tarjima va tafsiri / Тarjima va tafsir muallifi А. Маnsur. – Т.:

Тоshkent islom universiteti. 2009.(Bundan keyin: Qur’on). 33:13.

2

Javod Ali. Аl-Mufassal fi tarix аl-аrab qabla-l-islam. 10 jildli. – Bag’dod, 1993. – J. 4. – B. 295.

3

Аkram Diya al-Umariy. Аs-Sira аn-nabaviyya as-sahiha. – Аl-Madina: Маktabat аl-ulum vа-l-hikam

1994. J. 1– B. 230. (Bundan keyin: Аkram Diya al-Umariy. Аs-Sira аn-nabaviyya as-sahiha).

4

Qur’on. 59:7-14.

5

Hasanov А. Qadimgi Arabiston va ilk islom. 1 kitob. Johiliya asri. – Т.: Тоshkent islom

universiteti, 2001 – B.163; Safi ar-Rahman al-Muborakfuriy. Ar-Rahiq al-maxtum. Al-Mansura,
2004.– B. 171; Аhmad Ibrohim ash-Sharif. Makka va-l-Madina fi-al –jahiliyyati va al-ahd ar-rasul
. Qohira. –B. 295.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

194

шароитларидан келиб чиққан. Чунки шаҳар атрофидаги водийларда яшаёт-
ган Надир ва Қурайза қабилалари деҳқончилик билан, шаҳар марказига яқин
жойда истиқомат қиладиган Қайнуқоъ қабиласининг ери ва экини бўлмагани
учун улар ҳунармандчилик билан шуғулланган

1

.

Мадинада яшовчи яҳудийлар иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан муҳим

мавқега эга бўлиб, Авс ва Хазраж қабилаларининг ўзаро муносабатларига
аралашиб турардилар. Мадинадаги савдонинг асосий қисми улар қўлидаги
бозорда бўлиши, моддий жиҳатдан бой бўлганликлари учун ўзларини «тан-
лаб олинган халқ» санашарди. Буни «Эй, Исроил авлоди, сизларга инъом
этган неъматимни ва сизларни оламлар узра афзал қилганимни эслангиз!»

2

.

ояти ҳам тасдиқлайди. Бошқа оятда қуйидагича зикр этилади: «Яҳудийлар
ва насронийлар: «Биз Аллоҳнинг ўғиллари ва ҳабибларимиз», – дейдилар»

3

.

Яҳудийлар арабларга янги пайғамбар жўнатилиши хусусида гапириб,

уни ўз қавмларидан чиқишини уқтирардилар, лекин араблардан чиққан
Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг пайғамбарлигини инкор этдилар

4

. Бу ҳақда:

«Қачонки, уларга Аллоҳ ҳузуридан ўзларидаги нарсани (Тавротни) тасдиқ

этувчи Китоб (Қуръон) келганида, илгари кофирларга қарши (худди шу китоб
воситаси билан) ёрдам сўраб юрар эдилар. Ўзларига таниш зот (Муҳаммад)
келганда, уни инкор этдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!»;
«Аллоҳ ўз бандаларидан хоҳлаганига фазли (ваҳийси)дан юборишига ҳасад
қилиб, Аллоҳ нозил қилган нарса (Қуръон)ни инкор этдилар. Ўзларини сотган
бу нарсалари нақадар ёмон?! Бас, ғазаб узра ғазаб билан қайтдилар.
Кофирларга хор этувчи азоб муқаррардир»

5

. оятларида баён этилган.

Бундан ташқари, уларнинг ўзларини бундай тутишларига сабаб, бу дунё

ҳавасларига ҳаддан ортиқ берилганлари эди: «Уларни одамлардан ва
мушриклардан ҳам ҳаётга (яшашга) ҳирс қўйганроқ ҳолда топасиз.
Баъзилари минг йил умр кўришни хоҳлайди. Ваҳоланки, умрининг узунлиги
уни азобдан узоқлаштирувчи эмас. Аллоҳ (эса) уларнинг қилмишларини
кўриб турувчидир»

6

.

Муҳаммад пайғамбар Мадинага ҳижрат қилгандан сўнг яҳудийларга

аҳли китоблар бўлганлари учун ҳурмат билан қарар, уларнинг диний
маросимларида иштирок этарди. Лекин яҳудийлар янги пайғамбар уларнинг
қавмидан чиқмагач, Тавротда у ҳақида келган маълумотларни ўзгартириб,
унинг пайғамбарлигини ёлғонга чиқариб, душманлик қила бошладилар

7

.

1

Hasanov А. Маkkа vа Маdina tarixi. – Т.: Меhnat, 1992. – B. 36; Safi ar-Rahman al-

Muborakfuriy. Ar-Rahiq al-maxtum. – B. 171.

2

Qur’on. 2: 47.

3

Qur’on. 5:18.

4

Sell .D.D. The life of Muhammad. – Madras, 2003. – P. 80.

5

Qur’on. 2:89-90.

6

Qur’on. 2:96.

7

Qur’on. 3:64; 3:98; 2:40 - 42.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

195

Пайғамбар эса «(Эй, мўминлар!) Сизлар аҳли китоблар билан фақат энг
чиройли услубда мунозара қилингиз, илло уларнинг орасидаги зулм
(тажовуз) қилганлар бундан мустаснодирлар. Шунингдек, айтингиз: «Бизлар
ўзимизга нозил қилинган (Қуръон)га ҳам, сизларга нозил қилинган (Таврот
ва Инжил)га ҳам имон келтирганмиз. Бизларнинг илоҳимиз ва сизларнинг
илоҳингиз бирдир ва бизлар Унгагина (имон ва итоат билан) бўйин синувчи-
миз» оятига амал қилган ҳолда уларга ёмонлик қилмай, яхши муомалада
бўлди ва улар билан битим тузишга қарор қилди.

Тадқиқотчи А. Мюллер: «Муҳаммад яҳудийлар Мадинанинг асосий

қисмини ташкил этгани ва ваҳий ҳақида тасаввурга эга эканликлари учун
улардан умид қиларди. Яҳудийлар уни пайғамбар сифатида тан олмадилар,
лекин қарши ҳам чиқмадилар. Шундай пайтда Муҳаммад яҳудийлар билан
битим тузиш, ислом динини қабул қилмасалар ҳам, улар билан муайян
муносабатда бўлиш лозимлигини англади»

1

- дейди. Мадинанинг турли дин

вакиллари билан битим тузиш пайғамбарнинг Мадинадаги мавқеини
мустаҳкамлаш учун зарур бўлиб, биринчи навбатда, ўзаро низоларнинг
олдини олиш, янги тузиладиган давлат хавфсизлиги ва барқарорлигини
таъминлашда алоҳида аҳамиятга молик эди.

Тарихий манбаларда келтирилган «ас-Саҳифа»нинг 24 – 47-бандлари

яҳудийларга тегишлидир

2

. Ҳар бир бандда жамоалар кетма-кет зикр этилган,

мусулмонлар билан иттифоқда бўлган яҳудийларга нисбатан адолатли
муносабатга риоя қилиш таъкидланган. Гарчи муҳожир ва ансорга тегишли
ҳужжатнинг 16-бандида яҳудийлар ҳақида гапирилган бўлса-да, уни
яҳудийлар билан тузилган ҳужжатнинг таркибига киритиш шарт эмас.

Тузилган шартнома бандларини

3

қуйидаги мазмунда:

24-банд. Мўминлар билан (бир сафда) курашаётган (иттифоқдош)

яҳудийлар урушга кетадиган сарф ҳаражатларни ўртада қиладилар

.

Мазкур бандга кўра, яҳудийлар Мадина ҳимояси учун бўладиган ҳарбий

ҳаражатларга улуш қўшиши керак, лекин уларнинг мусулмонларнинг ўлжала-
рида улушлари йўқ. Айрим манбаларда уларга ҳам ўлжадан улуш берилгани
ҳақида, бошқаларида эса, яҳудийларнинг пайғамбар билан жангга чиққанлиги
ҳақида ҳадислар йўқлиги, бўлса ҳам заиф экани айтилган.

Ансорлар Уҳуд жангида «яҳудий иттифоқчиларига таянмаймизми?», деб

сўраганларида, пайғамбар «Уларнинг бизга кераги йўқ», деб жавоб берган.

Каъб ибн Молик Ансорийнинг ёзишича: «Мадина аҳлидан мушрик ва

яҳудийлар пайғамбарга кўп озорлар етказардилар

4

, лекин Аллоҳ таоло

1

Мyuller А. Аrabi I islam: Оt doislamskoy istorii arabov dо padaniya dinastii Аbbasidov / per s

nem. – М.: Аstrel, 2004. Т. 1– S. 80.

2

Аkram Diya al-Umariy. Аs-Sira аn-nabaviyya as-sahiha. J. 1– B. 278-280.

3

Hamd Hamidulloh al-Xaydarobodiy. Majmu’at al-vasa’iq as-siyasiyya fi al-‘ahd an-nabaviyya va

al-xilafa ar-rashida. Al-Qohira, 2000.– B. 61-62.

4

Аkram Diya al-Umariy. Аs-Sira аn-nabaviyya as-sahiha. J. 1. – B. 288.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

196

пайғамбарга сабр қилиш, кечиримли бўлишни амр қилиб, улар тўғрисида:
«Аҳли китобларнинг кўпчилиги имон келтирганингиздан кейин ва уларга
ҳақиқат равшан бўлгандан сўнг ҳам ҳасад юзасидан сизларни (яна) куфрга
қайтаришни истайдилар. Бас, Аллоҳ Ўз амрини келтиргунча уларни афв
этиб, (хатоларидан) ўтинг. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир»

1

оятини

нозил қилди.

25-банд. Бану Авф яҳудийлари мўминлар билан (бир) жамоат (уммат)-

дир. Яҳудийлар учун ўз динлари, мусулмонлар учун ҳам ўз динлари бор.
Уларнинг ўзлари ва қуллари мўминлар учун бирдир. Бирор жиноят (зулм)
ёки гуноҳ қилган кимса, фақатгина ўзига ва оиласига зиён етказади

2

.

Ушбу бандда яҳудийларнинг диний эркинлиги кафолатланган.
Шартноманинг 26-бандидан 33-бандигача Бану-н-Нажжор, Бану-л-

Ҳорис, Бану Соъида, Бану Жушам, Бану-л-Авс, Бану Саълаба, ва Саъалаба
қабиласининг Жафна уруғи, Бану-ш-Шутайба қабилалари номи зикр этилиб,
улар ҳам худди бану Авф яҳудлари каби бир хил мавқеда эканлиги, ҳамда
кимки зулм ёки жиноят қилса, фақат ўзи ва оила аҳли айбдор бўлиши зикр
этилгач, «Яхшилик гуноҳ (ёмонлик)лардан қайтаради (сақлайди)» деб
хулосаланиши эътиборга лойиқдир.

34 – 36-бандларда Саълабанинг қўл остидагилар ҳам мазкур ҳуқуқ ва

мажбуриятлардан фойдаланадилар. Яҳудийларга яқин кимсалар ҳам ушбу
ҳуқуқ ва мажбуриятлардан тўлиқ фойдаланишлари таъкидланган.

36-бандда уларнинг биронтаси Муҳаммад пайғамбарнинг рухсатисиз ҳеч

қаерга кетмайди дейилган, яъни яҳудийлар пайғамбарнинг рухсатисиз
Мадинадан чиқмасликлари ва янги давлатнинг аъзолари сифатида низомга
риоя қилишлари керак эди. Бу шартдан мақсад – уларнинг шаҳар таш-
қарисидаги мушриклар билан биргалашиб, фитна уюштиришларининг
олдини олиш бўлган.

37-банд. Бирор кимсанинг жинояти учун бутун қабила жазоланмайди.

Ёмонлик қилган кимсанинг ўзи ва унинг оила аъзолари гуноҳкор бўладилар.
Зулм қилган киши бундан мустаснодир. Аллоҳ ушбу саҳифа (шартнома)да
ҳаммага баробар ва адолатли ҳуқуқларгагина розидир. Яҳудийларнинг ўз
сарфлари ўз зиммаларига ва мусулмонларн ўз зимммаларигадир. Ушбу
ҳужжат аҳлига қаршилик кўрсатган душманга қарши биргаликда курашади-
лар. Улар бир-бирларига ишда ва маслаҳатда ўзаро самимий бўлиб, ёмон-
ликдан қайтариб яхшилик қилишлари шарт. Бирор кимса иттифоқдошининг
гуноҳи учун жавоб бермайди. Албатта мазлумга ёрдам кўрсатилади.

38-банд. Мўминлар (душманга қарши) урушаётган пайтда яҳудийлар

сарф-ҳаражатни тенг қоплайдилар.

1

Qur’on. 2:109.

2

Ibn Hishom. Аs-Siyra аn-nabaviyya / Tаrjimonlar: Ibrohimov N, Оripov А, Ikromjonov А,

Zayriyev А, Ne’matov J, Аhmadaliyev. – Т.: Sharq, 2011. 2 jildli. J. 1. – B. 396.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

197

39-банд. Бу саҳифа аҳли учун Ясриб (шаҳри)нинг ичи (ни босиб олиш)

ҳаромдир. Бандга кўра, Мадина унинг аҳли учун муқаддас ҳисобланиб, унда
ов қилинмаслиги ва дарахт кесилмаслиги керак. Мадина ичида хавфсизлик
таъминланиб, ички урушлар таъқиқланди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки,
Муҳаммад пайғамбар сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан етук онгли шахс
сифатида экология ва соғлом турмуш тарзини янги давлатнинг долзарб
масаласи даражасига кўтарган дейиш мумкин.

40-банд.

Қўни-қўшнилар бир-бирларига зиён ва ёмонликни раво кўрмай-

дилар. Ҳомийнинг рухсатисиз бирон кимса ҳимояга олинмайди (аёлларга
фақатгина эрларининг рухсати билан ҳимоя ҳақи берилади).

42-банд.

Саҳифа аҳли орасида уни тузилгунгача бўлган ва уни бузишга

олиб келувчи тортишувлар ва ихтилофлар Аллоҳга ва унинг расули
Муҳаммад (с.а.в.) ҳукмига ҳаволадир. Аллоҳ ушбу саҳифадаги тўғри ва
адолатли ҳукмлар тарафдоридир

1

.

Яҳудийлар ҳам Мадинадаги ислом давлатининг аъзолари сифатида низомга

риоя қилишлари, бирор баҳсли масала юзага келса, улар ҳам пайғамбарга муро-
жаат этишлари керак эди. Лекин улар исломий ҳукмни тан олмасдилар, фақатгина
ўзлари ечимини топа олмаган муаммолар юзасидангина пайғамбарга мурожаат
қилардилар. Бунга мисол тариқасида Бану Надир ва Қурайза ўртасида чиққан дият
– тўлов тўлаш масаласини келтириш мумкин. Бану Надир бану Қурайзадан кучли
бўлиб, ўлдирилганлар учун диятни 2 баробар белгиларди. Ислом келгач, Бану
Қурайзага тўлов тўлашда тенглик талаб қилинди

2

. Бу борада Қуръонда шундай

дейилган: «Биз унда (Тавротда) уларга жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун,
қулоққа қулоқ, тишга тиш ва жароҳатларга қасос (олинур) деб, битиб қўйдик.
Кимки у (қасос)ни садақа қилиб (кечиб) юборса, у (гуноҳларига) каффоратдир... »

3

. Демак, яҳудийлар ўз диндошларига муқаддас китобларида келган ҳукмлар
асосида эмас, балки уларнинг ижтимоий келиб чиқишига қараб муомала қилган.

Қуръонда яҳудийларнинг муаммолари юзасидан ҳукм чиқариш масала-

сида ўзларининг руҳонийларига қайтариб юбориш тўғрисида: «(Улар) ёлғон
(тўқиш учун Сиз)га қулоқ соладиган ва ҳаромни (порани) ейдиганлардир.
Агар Сизга (ҳукм сўраб) келсалар, ўрталарида ҳукм чиқаринг ёки улардан
воз кечинг! Агар улардан воз кечсангиз (ҳам), Сизга сира зарар етказмай-
дилар. Агар ҳукм қилсангиз, ўрталарида адолат билан ҳукм қилинг! Албат-
та, Аллоҳ одилларни севади»

4

мазмунидаги оят нозил бўлган.

43-банд. Қурайшга ва унга ёрдам берган кимсага ҳимоя йўқ, яъни

яҳудийларнинг қурайшларга ёрдам бериши, уларни ҳимоя қилиши таъқиқ-
ланди. Банд мусулмонларнинг душмани яҳудларнинг ҳам душмани
ҳисобланишини назарда тутди.

1

Ibn Hishom. Аs-Siyra аn-nabaviyya. J. 1. – Б. 397.

2

Аkram Diya al-Umariy. Аs-Sira аn-nabaviyya as-sahiha. – B. 290.

3

Qur’on. 5:45

4

Qur’on. 5: 42.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

198

44-банд. Шартнома иштирокчилари Ясрибга қарши курашаётган

кимсаларга қарши бирга курашишлари шарт.

45-банд. Сулҳ тузишга чақирилсалар (бирга) сулҳ тузиб, унга амал

қиладилар. Агар динга қарши бўлмаган бирор кимса мўминларни сулҳ
тузишга чақирса, улар сулҳ тузадилар. Ҳар бир гуруҳ ўзининг бирон кимса
билан тузган шартлашуви учун жавобгардир

1

. Бу бандга кўра, мусулмонлар

ва яҳудийлар бошқа қабилалар билан иттифоқдош бўлиши мумкин. Бунинг
учун ҳар бир томон ўзи иттифоқдош бўлмоқчи бўлган томон билан сулҳ
тузиши керак, лекин қурайшлар билан сулҳ тузиш таъқиқланган.

46-банд. Авс яҳудийлари ва уларнинг қуллари саҳифа аҳлининг ҳуқуқла-

ридан фойдаланадилар. Уларга ушбу саҳифа аҳли томонидан яхшилик
кўрсатилади. Тақводорлик гуноҳдан сақлайди. Бирор жиноят (зулм) ёки
гуноҳ қилган кимса, фақатгина ўзига ва оиласига зиён етказади. Аллоҳ ушбу
саҳифадаги тўғри ва адолатли ҳукмлар тарафдоридир.

47-банд. Ушбу саҳифани золим ёки гуноҳкор кимсагина рад этади. Зулм

ёки гуноҳ қилганлардан ташқари барча кимсалар Мадинада ҳам, ундан
ташқарига чиқса ҳам омонда бўлади. Албатта Аллоҳ ва унинг расули
Муҳаммад (с.а.в.) яхшилик ва тақво қилган кимсаларни ўз паноҳига олади.

Айрим тарихий маълумотларга кўра, яҳудийларнинг мусулмонларга

ёрдам бериш учун келганлари исломдан аввал уларнинг Авс ва Хазраж
қабилалари билан тузган иттифоқлари билан боғлиқдир. Бунга Уҳуд жан-
гида уларнинг пайғамбарга «яҳудий иттифоқчиларидан ёрдам сўрамаймиз-
ми?»

2

, деганлари аниқлик киритиши мумкин.

Қуръонда мусулмонларнинг ғайримусулмонлар билан муносабатлари

юзасидан йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилади. Унга кўра, бошқа дин
вакиллари дўстона муносабатда бўлсалар, уларга қарши чиқилмайди.
Умуман, мусулмонлар учун ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқаларга зулм қилиш
таъқиқлангани оятларда қуйидагича акс этган: «Дин тўғрисида сизлар билан
урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга
нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ
сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар»; «Аллоҳ
фақат сизларни дин тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз
юртингиздан (ҳайдаб) чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-
бирларига ёрдамлашган кимсалар билан дўстлашишингиздан қайтарур.
Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар айнан золим кимсалардир»

3

.

Айрим тарихчилар «Бу битим ҳарбий мақсадларда тузилган. Дастлабки

пайтларданоқ пайғамбар барча масалаларда яккаҳокимга айланди ва
яҳудийлардан уруш вақтида иттифоқчи қўшин сифатида фойдаланиш учун
барча нарсани қилди», деган фикрни билдиришади. Бунга далил қилиб, Бану

1

Ibn Hishom. Аs-Siyra аn-nabaviyya. J. 1. – B .397.

2

Аkram Diya al-Umariy. Аs-Sira аn-nabaviyya as-sahiha. – B. 288.

3

Qur’on. 60:8–9.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

199

Нажжор қабиласининг оқсоқоли вафот этиб, пайғамбардан янги оқсоқол
тайинлаб беришини сўраганларида, унинг «Сизлар менинг онам томонидан
тоғаларимсиз, мен сизларданман, мен сизларга йўлбошчи, яъни оқсоқол
бўламан»

1

деган гапларини келтирадилар.

Яҳудийлар пайғамбар билан шартнома тузган бўлсалар ҳам, унга нис-

батан душманлик кайфиятида бўлганлар. Улар қабилалар ўртасига фитна
солиб, низо чиқаришарди. Муҳаммад пайғамбарнинг қарорларини қўлламас-
ликларидан ташқари, унга арзимас масалалар юзасидан ҳам қарши турар-
дилар. Мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасидаги дастлабки келишмовчиликлар
Бадр жангидан сўнг содир бўлади. Қайнуқоъ қабиласи мусулмонлар Бадр
жангида ғалаба қозонганларидан ғазабланиб, улар билан жанг қилишга
қарор қилди. Улар тузилган иттифоқни бузиб, мунофиқлар етакчиси
Абдуллоҳ ибн Убай билан бирга яҳудийлар бозорини мусулмонларга қарши
фитна, бузғунчиликлар ўчоғига айлантирдилар. Ҳатто, пайғамбар ҳаётига
тажовуз қилмоқчи ҳам бўлдилар. Яҳудийлар бозорда мусулмон аёл устидан
кулиб, жанжал чиқардилар. Аёлни ҳимоя қилмоқчи бўлган мусулмон киши
бир яҳудийни ўлдиргач, яҳудийлар ҳам ташланиб, уни ўлдирдилар.

Яҳудийлар Бадр жангидан қайтган мусулмонларни мазаҳ қилиб, ҳақоратлай

бошладилар. Бу ҳолатга чидай олмаган Умар пайғамбардан уларни қатл этишга
изн сўради, лекин пайғамбар: «Аллоҳ уларга пайғамбар бергани, улар билан
аҳдномам борлиги учун яҳудийларни ўлдиришга рухсат бермайман», деди. Умар
мунофиқлар ҳақида сўраганларида: «Улар Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва мен
унинг пайғамбари эканлигимга шаҳодат келтиришганлиги учун уларни ҳам
ўлдиришни ман қиламан», – деб жавоб бердилар

2

. Мазкур иқтибос мазмун-

моҳиятидан Муҳаммад пайғамбарнинг доно ва зукко сиёсат арбоби сифатида
нақадар моҳирона дипломатик йўл тутгани англашилади.

Мадина яҳудийлари ва мунофиқлар ҳақида: «Эй, имон келтирганлар!

Ўзингиздан ўзгаларни (мунофиқларни) яқин дўст (сирдош) тутмангиз! Улар
сизларга нисбатан бузғунчилик қилишда кучларини аямайдилар ва ҳолла-
рингиз забун бўлишини истайдилар. Сизларни ёмон кўришлари оғизлари
(сўзлари)дан аён бўлди, дилларидаги яширган (адоват)лари эса янада катта-
роқдир. Агар ақлингизни ишлатадиган бўлсангиз, (Биз) сизларга оятларни
(муфассал) баён қилиб бердик»; «Эй, сизлар! (Улар) сизларни яхши кўрма-
саларда, (сизлар) уларни яхши кўраяпсиз ҳамда ҳамма (илоҳий) китобларга
имон келтираяпсиз. (Улар) сизларга йўлиққанларида: «Имон келтирдик», –
дейишади. Ўзлари ҳоли қолишганда эса, аччиқларидан сизлардан дилтанг
бўлиб, бармоқларини тишлайдилар. «Шу аччиқларингиз билан ўлиб
кетинг!» – деб айтинг. Албатта, Аллоҳ дилларнинг қаъридаги гапларни (ҳам)
билувчи зотдир»

3

, мазмунидаги оятлар нозил бўлди.

1

Sell D. Istoricheskoye razvitiye Korana. Мedinskiy period. – S. 27.

2

Muhammad bin Umar al-Vaqidiy. Kitab al-Mag’aziy. Bayrut: Dar al-kitab al-ilmiyya. 2004. J. 1.

– B. 270.

3

Qur’on. 3:118-119.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

200

Табарий тафсирида бу оятлар мунофиқлар эмас, балки Мадинада мусулмон-

лар билан қўшни яшаётган китоб аҳлларига тегишли, чунки мунофиқлар у пайт-
да ўзларининг нафратларини намоён этишмасди, деган мулоҳазани билдиради

1

.

Яҳудийлар фитналар уюштириб, тузилган шартнома бандларини бузиб

туришса-да, мусулмонлар уларга нисбатан муроса билан кечиримли муноса-
батда бўлардилар. Пайғамбар яҳудийларни йиғиб, уларни Аллоҳнинг ғаза-
бидан қўрқишга чақирди ва уларга ҳам қурайшийлар қисматидаги мусибат-
лар тушиши мумкинлигидан огоҳлантириб, тинчлик-хотиржамликни бу-
зишга хоҳиши йўқлигини билдирганида: «Эй Муҳаммад! Сен бизни уруш
нималигини билмайдиган қурайшийлардан деб ўйлаяпсанми? Агар биз
билан жанг қилсанг ўшанда биласан», – деб дўқ уришди. Шундай қилиб,
ўртада уруш бўлиши муқаррар бўлиб қолди. Мусулмонлар Алининг қўмон-
донлиги остида Қайнуқоъ қабиласи устига юриш қилдилар. Яҳудийлар
мусулмонларнинг қарши келаётганларини билгач, ўз утмларига яшириниб
олдилар. Пайғамбар бир томондан уларни қамал қилиб, иккинчи томондан
мунофиқларнинг бош кўтармасликлари учун барча чораларни кўрдилар.
Чунки Абдуллоҳ ибн Убай яҳудийларга қалъаларга яшириниб олишга
буйруқ бериб, уларга ёрдам беришга ваъда қилганди. 15 кун давом этган
қамалда мунофиқлар ёрдам бера олмагач, яҳудийлар ўз жонларини сақлаб
қолиш учун мусулмонларга таслим бўлиб, кечирим сўрашга қарор қилдилар.

Қайнуқоъ ва Хазраж қабилалари ўртасида иттифоқ мавжудлигидан

фойдаланиб, Ибн Убай орага тушиб, яҳудийларни кечиришни сўради. Акс
ҳолда ўша пайтдаги мавжуд қонун-қоидаларга кўра, уларни ўлдириш
мумкин бўлса-да, Пайғамбар уларни кечиримини ҳисобга олди. Жазо
сифатида қабилани Мадинадан чиқариб юбориб, Сурия томонга ҳайдади

2

.

Ўртадаги аҳдни бузувчи қавмларга муносабат ҳақида Қуръонда шундай

дейилган: «Агар (бирор) қавм тарафидан (аҳдга) хиёнат (бўлиши)дан
қўрқсангиз, уларга (аҳд бекор қилингани тўғрисидаги хабарни) баробар
тарзда ташланг! Албатта, Аллоҳ хоинларни яхши кўрмагай»

3

.

Қайнуқоъ қувиб чиқарилгач, Бану Надир қабиласининг шоири Каъб ибн

Ашраф мусулмонларга қарши нафратини ифодалаб, назмий асарлар ёза бошлади.
У Муҳаммаддан ўч олиш мақсадида маккаликларга мурожаат қилиб, мусул-
монларга қарши ҳужум уюштирсалар, яҳудийлар ёрдам беришини ваъда қилди

4

.

Бану Надир Уҳуд жангидан сўнг, ўртадаги сулҳни бузиб, пайғамбарга

суиқасд уюштирди. Пайғамбар уларга ўз элчисини юбориб, шартномани
янгилаш, акс ҳолда улар Мадинани тарк этишлари кераклиги тўғрисида
огоҳлантирди. Бу сафар ҳам мунофиқларнинг гапига ишонган яҳудийлар
сулҳни янгилашдан бош тортиб, мусулмонлар қуршовида қолдилар.

1

Tafsir at-Tabariy. Dar al-kitab al-‘ilmiyya, 1999. J. 3. – B. 407.

2

Оsman Nuri Topbash. Istoriya prorokov-5. Prorok Мuhammad Мustafa-2. – B. 88.

3

Qur’on. 8:58.

4

Zakariya Bashir. Muhammad i kurayshiti: istoriya voyni i mira. – Мoskva-Sankt-Peterburg,

2008. – S. 60.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

201

Ваъда қилинган ёрдам келмагач, 15 ёки 20 кунлик қамалдан кейин тас-

лим бўлдилар. Лекин мунофиқлар ҳуфёна бану Надир қабиласига улар Ма-
динадан чиқмоқчи бўлиб турганида, чиқиб кетмасликлари ва уларга ёрдам
беришларини билдирдилар

1

. Бу тўғрисида тубандаги оятларни мисол қилиш

ўринлидир: «(Эй, Муҳаммад!) Мунофиқ кимсалар ўзларининг аҳли китоб-
лардан (яҳудийлардан) бўлмиш кофир биродарларига: «Қасамки, агар сизлар
(Мадинадан) қувиб чиқарилсангиз, албатта, бизлар ҳам сизлар билан бирга
чиқиб кетурмиз ва сизлар(га қарши ҳаракат)да ҳеч қачон ҳеч кимга итоат
этмасмиз. Агар сизларга қарши жанг қилинса, албатта, бизлар сизларга ёр-
дам берурмиз»,– дейишларини кўрмайсизми? Аллоҳ гувоҳлик берурки, улар,
албатта, ёлғончидирлар»; «Қасамки, агар (яҳудийлар ўз диёрларидан) қувиб
чиқарилсалар, (мунофиқлар) улар билан бирга чиқиб кетмаслар. Қасамки,
агар (яҳудийларга қарши) жанг қилинса, (мунофиқлар) уларга ёрдам ҳам
бермаслар. Мабодо ёрдам берсалар ҳам, албатта, яҳудийлар (мағлуб бўлиб)
ортларига қараб қочурлар ва кейин уларга ёрдам берилмас»

2

.

Яҳудийлар таклифга кўнмагач, пайғамбарнинг яҳудийлар яшайдиган

ҳудудни қамалга олишдан ўзга чораси қолмади. Улар уйларининг томларига
чиқиб, ҳақорат қила бошлагач, яҳудийларга қарашли хурмо дарахтларининг
бир қисмини чопиб, ёқиб юборишни буюрди. Бу ҳолатни кўргач, яҳудийлар:
«Эй Муҳаммад! Сен доимо жанжал ва тартибсизликка йўл қўймасдинг. Бу
ишни қилганларни жазолардинг. Ўзинг дарахтларни кесдиришингни қандай
тушуниш мумкин?», деган таъналари пайғамбар ва баъзи мусулмонлар
қалбига хавотир солган пайтда, Аллоҳ таоло бу шубҳаларни йўқотиб: «(Эй,
имон келтирганлар!) Сизлар (Бану Назир хурмозорларидан) бирор хурмо
дарахтини кесдингизми ёки уни ўз таналарида турган ҳолида қолдирдин-
гизми, бас, (қилинган иш) Аллоҳнинг изни билан ва фосиқ (имонсиз) ким-
саларни расво қилиш учун бўлди»

3

, мазмунидаги оятни нозил қилди.

Пайғамбар Бану Надир қабиласини Мадинадан чиқариб юборди. Улар

кетишдан олдин уйларини мусулмонларга қолдирмаслик учун бузиб, вайрон
қилдилар. Қабиланинг бир қисми Хайбарга, қолгани эса Шомга йўл олди

4

. Бу

воқеа борасида: «У аҳли китоблардан (яҳудийлардан) кофир бўлган кимсаларни
биринчи «тўплаш»даёқ ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарган зотдир. (Эй, мўминлар!)
Сизлар уларни чиқиб кетишларини ўйлаган ҳам эмас эдингиз, улар ҳам
ўзларининг қалъаларини Аллоҳ (азоби)дан тўсувчи деб ўйлаган эдилар. Бас,
Аллоҳ(нинг азоби) улар ҳисобга олмаган томондан келди ва дилларига қўрқинч
солди. Улар уйларини ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан бузар эдилар.
Бас, эй, кўз эгалари! (Улардан) ибрат олингиз!»

5

ояти нозил бўлди.

1

Muhammad bin Umar al-Vaqidiy. Kitab al-Mag’aziy. Bayrut: Dar al-kitab al-ilmiyya. 2004. J. 1.

– B. 308.

2

Qur’on. 59:11, 12.

3

Qur’on. 59:5.

4

Ali Muhammad Muhammad as-Sallabiy. Аs-Sira аn-nabaviyya. Al-Mansura. – B. 688.

5

Qur’on. 59:2.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

202

Улардан қолган мол-мулк муҳожирларга тақсимлаб берилганини Ҳашр

сурасининг 7 – 8- оятлари билан далиллаш мумкин.

Пайғамбарнинг Ҳудайбия сулҳидан олдинги ҳарбий ҳаракатлари ёки

Бану Қурайза ғазоти табиий равишда Аҳзоб – Ҳандақ жангининг давоми
ҳисобланади. Қурайза қабиласи мушриклар билан иттифоқ тузган учинчи
қабила эди. Ҳижрат бошида тузилган «ас-Саҳифа» бандларига кўра, яҳудий-
лар Мадинани мусулмонлар билан бирга ҳимоя қилишлари керак эди. Ҳол-
буки, иккита яҳудий қабиласи хоинлик қилгач, Бану Қурайза мусулмонлар
билан иттифоқни янгилаган бўлсада, унга риоя қилмасдан қурайшийларга
ёрдам бердилар. Хандақ жангидан сўнг, Муҳаммад пайғамбарга Аллоҳ
томонидан яҳудийлар устига бостириб бориш амр қилингач, Али бошчи-
лигидаги мусулмонлар Бану Қурайза қабиласини қамал қилдилар.

Пайғамбар жанг қилишдан олдин қалъа ёнига келиб, яҳудийларга ис-

ломни қабул қилишни таклиф қилганида, улар рози бўлмадилар. Қамал узоқ
давом этгач, қийин вазиятга тушиб қолган яҳудийларга ўз оқсоқолларидан
бири Каъб ибн Асад қуйидагиларни таклиф қилди: «Биз бу инсонга бўйсу-
ниб, унинг пайғамбарлигини тан олайлик. Унинг сизлар учун пайғамбар
этиб юборилгани аниқ ва белгилари ҳам китобингизда ёзилган. Агар сизлар
унга ишонсангиз, ўз жонингиз, молингиз ва оилангизни сақлаб қоласизлар»,
деди. Лекин қабиладошлари: «Биз бунга рози бўлмаймиз. Бу Тавротдаги
нарсаларга зиддир. Биз китобимизни бошқасига алмаштирмаймиз», дедилар.
Шунда Каъб аввал ўз оила аъзоларини ўлдириб жанг қилиш ёки шанба оқ-
шомида мусулмонлар ҳужум бўлишини кутмаётган пайтда бостириб бориш-
ни таклиф қилди. Лекин, яҳудийлар ҳеч қайси таклифни қабул қилмадилар

1

.

Авсликлар Муҳаммад пайғамбардан Бану Қурайза тақдирини хазражлик-

лар иттифоқдоши бўлган Бану Надирдек ҳал қилишини сўрадилар. Бу
вазифа шу қабила бошлиғи Саъд ибн Муозга топширилди. У яҳудийлардан:
«Қуръони карим ҳукмларини хоҳлайсизларми ёки ўз қонунларингизнинг
тадбиқ қилинишиними?», – дея сўраганида, яҳудийлар Таврот бўйича ҳукм-
ни чиқаришни илтимос қилдилар. Саъд уларнинг илтимосини қондириб,
ҳукмни Мусо шариатига кўра берди

2

. Яҳудийлик таълимотига кўра, хоинлик

қилган қабиланинг жангга яроқли эркаклари қатл этилар эди. Закои Кўнрапа
бу ҳукм Тавротнинг «Тасния» деб аталувчи китобининг 20-бобидаги 13 – 14-
оятларига мос келишини зикр этиб ўтади

3

. Уларнинг жазоси ҳақида Аҳзоб

сурасида шундай дейилган: «У (фирқаларга) ёрдам берган, аҳли китобдан иборат
бўлган кимсаларни Аллоҳ ўз қалъаларидан туширди ва дилларига қўрқинч
солди. (Энди) сизлар (улардан) бир гуруҳни ўлдурурсизлар, бир гуруҳни асир
олурсизлар. Ва сизларни уларнинг ерларига, ҳовли-жойларига, молу-мулкларига

1

Muhammad bin Umar al-Vaqidiy. Kitab al-Mag’aziy. J. 2. – B. 8.

2

Bolshakov О.G. Istoriya хаlifata. V 3 tomax. – М.: GRVL, 2000. Т.1. – S. 134.

3

Zakoi Ko’nrapa. Hazrati Payg’ambarimiz va islom dini: Madina davri. К.2. – Т.: Мovarounnahr,

1996. – B. 122.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2020,

1

203

ва (ҳали) сизларнинг оёқларингиз етмаган ерларга ворис қилди»

1

. Оятда

айтилганидек, яҳудийларнинг жангга яроқли эркаклари қатл этилди.

Мадинадан қувилган яҳудийларнинг асосий қисми Хайбар водийсига жой-

лашганди. 7-ҳижрий йилда яҳудийлар қўшниси Ғатафон қабиласи билан мусул-
монларга қарши тайёргарлик кўра бошладилар. Бундан хабар топган Пайғамбар
ҳам қўшин йиғиб, Хайбарга йўналди. Ўртада бошланган жангда мусулмонлар
ғалаба қозониб, Хайбар ерлари уларнинг қўлига ўтди. Яҳудийлар ярим
ҳосилларини Байтулмолга топшириш шарти билан ўз ерларида қолдирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тузилган сулҳга кўра, шаҳардаги яҳудийларга
ўз динларида қолиш ҳуқуқи берилди. Ушбу жангдан сўнг, Фадак ва Тайма
яҳудийлари ҳам айнан шу шартлар асосида мусулмонлар билан сулҳ туздилар

2

.

Христианлар ва мусулмонлар ўртасидаги низолар 8-ҳижрий йилда бош-

ланган. Шу йили Муҳаммад пайғамбар Бусрага ибн Умайр ал-Аздийни хат
билан жўннатди. Йўлда уни Ғассонийлар ҳокими Шураҳбил давлатлараро
мавжуд бўлган халқаро муносабат тамойилларини бузиб, юборилган элчини
қатл эттирди. Бу ҳақида хабар топган пайғамбар Зайд ибн Ҳориса бошчи-
лигида 3000 жангчидан иборат қўшинни Мутаъ водийсига юборди. Душман
кучи улардан 20 – 30 баробар кўп бўлишига қарамай, мусулмонлар душман-
ни чекинишга мажбур этдилар.

Айни пайтда пайғамбарнинг Нажрон христианларини ҳимоя қилгани ва

уларнинг ибодатхоналарини ҳурмат қилишни буюргани хусусида ҳам
манбаларда қайд этилган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Муҳаммад пайғамбар бошчилигидаги

мусулмонларнинг аҳли китоблар ва хатто мушрикларга нисбатан муомала-
муносабатлари диний бағрикенглик тамойилларига асосланган. Яҳудийлар
билан тузилган битимда виждон эркинлиги масаласига алоҳида эътибор
берилиши бунинг ёрқин далилидир. Зеро, Қуръонда ҳам: «Агар Роббингиз
хоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлур
эдилар. Бас, Сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми?!»

3

;

«Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф этиб турмас
экан, албатта, Аллоҳ номи зикр қилинадиган (роҳибларда) узлатгоҳлар,
(насронийларда) бутхоналар, (яҳудийларда) ибодатхоналар ва (мусулмон-
ларда) масжидлар вайрон қилинган бўлур эди»

4

дейилган. Душманлар билан

бўлиб ўтган жангларда мусулмонлар биринчи бўлиб жанг бошламамаганлар.
Шунингдек, пайғамбар амрига бўйсиниб, аёллар ёш болалар, қариялар ва
ногиронларни ўлдирмаганлар.

1

Qur’on. 73:26-27.

2

Аli Zade А.А. Istoriya musulmanskix gosudarstv v I – VII vekov xidjri. http:/

www.

xadis.ru. – S. 4.

3

Qur’on. 10:99.

4

Qur’on. 22:40.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов