Модернизация системы управления и общества

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
107-113
3
1
Поделиться
Атамуратов, М. (2016). Модернизация системы управления и общества. Востоковедения, 3(3), 107–113. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15606
Мурат Атамуратов, Национальный университет Узбекистана

Независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

С  первых  дней  независимости  со  стороны  главы  нашего  государства  был  поднят  вопрос  о  кадровой  политике  и  духовно-политическом воспитании  управленческих  кадров.  Этот  вопрос  рассматривается  на  уровне государственной  политики  Узбекистан.  В  Узбекистане  усовершенствование  и рост  политической  активности  управленческих  кадров  связаны  с  некоторыми объективными  и  субъективными  причинами.  Демократизация  это  трудный,  а также  сложный  процесс,  и  в  этом  случае  требуется  изучение  исторической политической  активности  и  анализировать  специфические  закономерности молодых управленческих кадров.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

107

“Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий”нинг нусхалари кам, улар Англия

1

,

Франция, Туркия

2

, Эрон, Афғонистон ва Россия кутубхоналарида

сақланмоқда.

Мазкур асар Амир Темур бошқаруви ва Шоҳрух Мирзо ҳукмронлигининг

биринчи ярми учун асосий манба ҳисобланади. “Зубдат ат-таворих” асари
Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн”

3

асаридан бошлаб,

кейинги тарихий асарлар учун асосий манба бўлиб хизмат қилган.

Хулоса қилиб айтганда, Ҳофизи Абрунинг «Зубдат ат-таворихи

Бойсунғурий» асари нафақат Темурийлар даври, балки Марказий Осиё
тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эга. Мазкур асарнинг энг аҳамиятли
томони шундаки, муаллиф ўзига қадар ижод қилган тарихнавислар
асрларидан фойдаланиб, улардан маълумотлар ва иқтибослар келтириб ўтади.

АТАМУРАТОВ МУРАТ

Мустақил тадқиқотчи, ЎзМУ

Бошқарув тизими ва жамиятни модернизациялаш

Аннотация. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб давлатимиз раҳбари

томонидан раҳбар ва бошқарув кадрларнинг ҳар томонлама камол топиши, етук
инсон сифатида уларни шакллантириш масаласи давлат сиёсати даражасига
кўтарилди. Ўзбекистонда бошқарув кадрлари сиёсий фаоллигининг ошиши
объектив ва субъектив шарт-шароитлар, омиллар билан боғлиқ. Демократлашув
жараёни мураккаб, айни пайтда шунчаки амалга ошадиган жараён эмаслигининг
ўзи ёш кадрларнинг сиёсий фаоллиги муаммосини ва тарихини янада ўрганишни,
унинг ўзига хос қонуниятларини таҳлил этишни тақозо этади.

Таянч сўз ва иборалар: модернизация, кадрлар малакаси, ижтимоий тизим,

индустриаллаштириш, ривожланаётган мамлакатлар, инновация. социомаданий
омиллар, зиддиятлар, формациялараро жараёнлар, сиёсий ҳуқуқ ва ижтимоий-
сиёсий мувозанат.

Аннотация. С первых дней независимости со стороны главы нашего госу-

дарства был поднят вопрос о кадровой политике и духовно-политическом
воспитании управленческих кадров. Этот вопрос рассматривается на уровне
государственной политики Узбекистан. В Узбекистане усовершенствование и
рост политической активности управленческих кадров связаны с некоторыми
объективными и субъективными причинами. Демократизация это трудный, а

1

Ҳофизи Абру. Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий. Бодлеян (Оксфорд) кутубхонаси

қўлёзмаси, № 161 (форс тилида).

2

Ҳофизи Абру. Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий. Фотиҳ (Истанбул) кутубхонаси қўлёзмаси,

№ 4371/I (форс тилида).

3

Абдураззоқ Самарқандий ўз асарининг 1405–1427 йиллар оралиғидаги воқеаларини

Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асаридан фойдаланиб ёзган.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

108

также сложный процесс, и в этом случае требуется изучение исторической
политической активности и анализировать специфические закономерности
молодых управленческих кадров.

Опорные слова и выражения: модернизация, кадровая квалификация, социальная

система, индустриализация, развивающиеся страны, инновация. социокультурное
влияние, конфликты, межформационные процессы, политическое право и
социально-политический баланс.

Abstract. The head of state has brought up the question about personnel policy and

their spiritual and political education of administrative shots since the first Days of
Independence. This question has been lifted on the level of a state policy in Uzbekistan.
The improvement and growth of political activity of administrative shots is connected with
some objective and subjective influences in Uzbekistan. Democratization is difficult and
complex process, and in this case it is required studying historical, political activity and
to analyze specific regularities of young administrative shots.

Keywords and expressions: the modernization, personnel qualification, social system,

industrialization of developing countries, an innovation. sociocultural influence, conflicts,
interformational process, political right and socio-political ponderability.


Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб раҳбар ва бошқарув кадр-

ларининг ҳар томонлама камол топиши, етук инсон сифатида уларни
шакллантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мамла-
катимизнинг биринчи Президенти И. Каримов айтганлиридек, мустақиллик
йилларида “янги давлат барпо этишда миллий ва умуминсоний қадриятлар
руҳида тарбияланган, мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий
демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни
ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласи муҳим
принципиал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга”

1

бўлди.

Мустақил Ўзбекистоннинг раҳбар ва бошқарув кадрлари тизимининг

янгиланиш муаммоларини ўрганиш миллий давлатчилик негизларининг
демократик тараққиёт тамойиллари асосида ривожланишини таъмин-
лашда ғоят муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон Республикасининг
биринчи Президенти И. Каримов таъбири билан айтганда, бу “...юрти-
мизнинг қиёфаси ва ҳаётимизнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартирган
сиёсатни изчил давом эттириш ва кўзланган мақсадларимизга етиш,
тараққий топган демократик давлатлар қаторидан жой олиш”, шунингдек,
“мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий демократик жамият
қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир”,
“ўз Ватанининг тақдири, унинг бугуни ва келажаги учун масъулиятни чуқур
ҳис этадиган, мустақил ва янгича фикрлайдиган” кадрларни тайёрлаш
ҳақида сўз кетаётганлигини англатади. Мустақиллик Ўзбекистонда амал
қилиб келган мустабид тузумга хос бўлган кадрлар тизимининг асосларини

1

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Т.:Ўзбекистон, 2007.

25-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

109

тубдан ўзгартирди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти
И. Каримов истиқлолнинг дастлабки йилларида алоҳида таъкидлаганидек,
“Ислоҳотларнинг тақдири, уларнинг самараси, ҳаётимизга таъсири,
авваламбор, кадрларнинг малакасига, уларнинг ўз ишини қай даражада
ўзлаштириб олганлиги, юртпарварлигига ва фидойилигига боғлиқдир”.

Ўзбекистонда жамиятнинг демократиялашуви жараёнида бошқарув

кадрлари сиёсий фаоллигининг ошиши объектив ва субъектив шарт-
шароитлар, омиллар билан боғлиқ. Демократиялашув жараёни мураккаб,
айни пайтда шунчаки амалга ошадиган жараён эмаслигининг ўзи ёш
кадрларнинг сиёсий фаоллиги муаммосини сиёсий фанлар нуқтаи назаридан
ўрганишни, унинг ўзига хос қонуниятларини таҳлил этишни тақозо этади.

Мамлакатимизда амалга ошаётган демократиялашув жараёни турли-хил

сиёсий институтлар, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолияти билан
боғлиқ. Жамият ҳаётида демократик тамойилларга таяниш унинг
демократиялашувида муҳим ўрин тутса, унга муносабат, фойдаланиш ва
амал қилишда муайян ижтимоий қатламлар, гуруҳларнинг иштироки орқали
кечади. Бу муаммо Ўзбекистон учун умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги
вазифа эканлигига алоҳида эътиборни қаратиш лозим эканлиги давр
талабига айланди. Демократик ривожланиш моделини танлаган давлатимиз
эркинлаштириш ва модернизация қилиш йўлини танлаб олди. Тараққиётнинг
замон талаблари ва эҳтиёжларига мос ҳолда бўлишига интилишимиз бугунги
кунда жаҳон миқёсида амалга оширилаётган кенг жараёнлар ҳисобланиб,
дунёдаги деярли барча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси
ҳам ушбу ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, модернизация “дастлаб Ғарбий

Европа ва Шимолий Америкада ўн еттинчи ва ўн тўққизинчи асрларда юзага
келган ва ривожланган, кейинчалик эса ўн тўққизинчи ва йигирманчи
асрларда Жанубий Америка, Осиё ва Африка қитъаларига тарқалган
ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тизим турлари йўналишларининг ўзгариш
жараёнлари сифатида талқин қилиш мумкин”, – деб ёзади модернизация
назарияси асосчиларидан бири Ш. Эйзенштадт

1

. Сиёсий модернизацияни

эса, “ижтимоий тизимнинг: иқтисодиёт, ижтимоий муносабатлар, маданият,
таълим ва бошқа турдаги барча таркибларида ўзгаришлар рўй беришининг
умумий жараёнларининг бир қисми”

2

сифатида ҳам талқин қилиш мумкин.

Жамиятимизнинг замонавийлашув имконияти ва тараққий этишга бўлган

қобилияти кўпроқ жамият маданиятлари тизимининг қай даражада бир-
бирига таъсир кўрсата олишида (яъни, шахс фаолияти ва хулқ-атвори
асосида қандай қадриятлар ётишига) ва ижтимоий муносабатларига боғлиқ

1

Красиль

щ

иков В. А. Модернизация и Россия на пороге ХХI века. // Вопросы философии.

1993. № 7. – С. 40.

2

Қаранг:

Политология для юристов. Курс лекций / Под. ред. проф. Матузова Н.И. и проф.

Малько А. В. – М.: Юрист, 1999. – С. 381.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

110

бўлади. Жамиятимизнинг замонавийлашувида, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий
ва бошқа институтларнинг юзага келишида ва мавжуд бўлишида
маданиятимиз ва унга боғлиқ қадриятларнинг муносиб ўрни бор.

Маълумки, “модернизация” термини анъанавий, аграр жамиятларнинг

замонавий, индустриал жамиятларга ўтиш ҳаракати сифатида тушунилади.
Бундай ҳолатларда, биринчи навбатда, Ғарб индустриал модели асосидаги
жамиятларни ўз ичига оладиган ривожланаётган мамлакатлар назарда
тутилади. Мисол учун, рус олимларидан В. Красильшчиков модернизацияни
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши, табиий дунёни, борлиқ ва маконни ўзига
бўйсундириш учун фаол ҳаракат қиладиган ҳамда бутун коинот марказида
ўзини ягона санайдиган инсоннинг вужудга келиши, унинг фаолияти ва
ривожланиши билан боғлайди. Муаллифнинг фикрича, бундай турдаги
инсон шахс сифатида мустақил бўлган ва натижада бошқалардан эркин, озод
одамнинг

юзага

келишини

тақозо

этган

Европадаги

феодал

муносабатларнинг юзага келиши билан характерланувчи Ренессанс даврида
юзага кела бошлаган. Бу даврни эса Красильшчиков “жаҳон тарихида
дастлабки модернизациянинг бошланиши” сифатида талқин қилади.

1

Шунингдек, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий назарияларда “модернизация”
тушунчасининг синонимлари сифатида замонавийлашув, инновицион
ўзгаришлар, бир шаклдан бошқа шаклга ўтишдаги ривожланиш каби
терминларни ҳам учратиш мумкин.

Мамлакатимизда ислоҳотларнинг муваффақиятли бўлиши, ўзгаришлар

жараёнининг жонли, қизғин ва фаол кечишига, яъни миллий
институтларнинг уларни қай даражада қабул қилишига, унинг ривожланиши
ва амалга ошиши учун таъсир кўрсатишига, жамиятнинг мазкур жараёнларга
тайёрлиги ҳамда жаҳон тажрибаларини ўз тараққиётларида қабул қила
олишлари-ю, қўллаб-қувватлашларига ҳар томонлама боғлиқдир. “Умуман
олганда модернизация назариясининг характерли томони шундаки, мамлакат
ривожланишни мерос қилиб формациялар ўртасидаги мамлакатларнинг ички
ва умумцивилизациявий социомаданий омилларнинг ўзаро зиддиятли
таъсирининг натижаси сифатидаги формациялараро жараёнларига диққат-
эътиборни қаратади”

2

.

Сиёсий соҳада модернизация демократлашув билан тенглаштирилган ва

бунда анъанавий жамиятнинг яширин инерцияси ҳисобга олинмаган ҳамда
асосий эътибор ташқи, экзоген омилларга қаратилган. Мазкур концеп-
циянинг моҳияти шундаки, ривожланаётган мамлакатлар ривожланган
мамлакатлардаги тайёр ва синовдан ўтган сиёсий институтларни (мар-
казлашган давлат, парламент, кўппартиявийлик, умумий сайловлар ва

1

Красильщиков В. А. Мировые модернизации и судьбы страны. // Свободная мысль. 1999.

№ 1. – С. 93.

2

Қаранг:

Купряшин Г. Л. Политическая модернизация. – М.: Общество «Знание» РСФСР,

1991. – С. 6.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

111

ҳоказо), миллий қадриятларни (иқтисодий ва сиёсий эркинлик, индивид
мустақиллиги) қабул қилишга ва ўз ҳаётларига олиб киришга қодир деб
ҳисоблайдилар.

Европа жамиятига тегишли бўлмаган жамиятларнинг хусусиятларини тан

олган ҳолда, модернизация назарияси 50–60-йилларда “барча мамлакатлар ва

халқлар ўз ривожланишида бир хил босқичларни босиб ўтадилар” деган

фикрни тасдиқловчи Ғарб либерализмининг универсал анъаналари доира-

сида ишлаб чиқилган. Бунга мувофиқ, модернизация ҳам универсал ва барча

учун умумий жараён сифатида ривожланган. Кейинчалик, 60-йилларнинг

ўрталарида, сўнг эса 70–80-йилларда сиёсий модернизация назарияси

тарафдорлари анъанавий жамиятдан замонавий жамиятга ўтиш ҳолатида

бўлган мамлакатларнинг сиёсий ривожланиши муаммолари соҳасидаги

тадқиқотларни бир қадар чуқурроқ таҳлил қилдилар ва кенгайтирдилар. Бу

даврга келиб кўплаб Ғарб олимлари ижтимоий-иқтисодий, сиёсий

ривожланишни изоҳлашда Осиё, Африка ва ҳатто Лотин Америкаси

мамлакатларидаги модернизация жараёнларида ижтимоий-маданий қараш-

ларнинг муҳим роль ўйнашини англаб етган ҳолда бундай универсализмдан

бутунлай воз кечдилар. Энди бундан буён аниқ бир сиёсий жараёнларни

чуқур тадқиқ қилишда ҳар бир жамиятнинг ўзига хос тарихий ва миллий

шароитларини, маданий хусусиятлари ҳисобга олина бошланди.

Мамлакатимизда ҳам ўз тараққиёт йўлини белгилашда хорижий дав-

латлар тажрибасини пухта ўрганиш, таҳлил этиш, модернизация жа-
раёнининг тарихий босқичларини тадқиқ этиш орқали юқоридаги фикр-
лардан муқобил хулосалар чиқарилди. Шарқдаги модернизациялаш жа-
раёнида қадрлар масаласида ҳам ўрганишлар олиб борилди. Аммо модер-
низациялаш жараёнини тадқиқ этишда Ғарб маданияти ва қадриятларини
ҳам тўлиқлигича ўзлаштиришга ҳаракат қилган мамлакат қатор муаммоларга
дуч келганига гувоҳ бўламиз. Авваламбор, бундай “тажриба” натижасида
қайси маданиятга мансублиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаган,
ўзлигини англашдан маҳрум этилган жамият, ички зиддиятларга бисёр
давлат шаклланади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда қадимий тарихга эга
бўлган мамлакатлар маданий ўзига хосликни сақлаган ҳолда, давлат ва
жамиятни модернизациялаш йўлини танламоқда. Хусусан, япон исло-
ҳотчилари бундан қарийб бир аср аввал, “япон руҳияти, Ғарб технологияси”
деган қоида асосида ўз йўлини белгилаб олган эди. Шу боис Япония миллий
ўзлигини, тарихий-маданий илдизларини йўқотмасдан, юксак тараққий этган
давлатга айланди. Бундай ҳолатни “глобал фикрла, локал ҳаракат қил”
тамойилига суяниб иш тутган Жануби-шарқий Осиёдаги Сингапур, Тайвань,
Жанубий Корея каби бошқа мамлакатларда ҳам кузатиш мумкин. Улар
модернизациялаш жараёнида бошқарув қадрлари масаласида маънавий
жиҳатдан ғарблашмай туриб тараққиётга эришди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Ғарбдаги илм-фан ютуқларини ўрганиш,

замонавий технологияларини ҳам ўзлаштириш зарур. Мамлакатни


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

112

модернизациялашда Ғарб маданияти ва қадриятларини ҳам ўрганиш
фойдадан холи эмас. Мамлакатимизда халқимизнинг бой тарихи, ўзига хос
миллий қиёфаси, маданий меъроси ва маънавий қадриятларини сақлаган
ҳолда демократик модернизациялаш давлатимизнинг доимий эътибор
марказида бўлиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, XX асрнинг иккинчи ярмида ривожланган Шарқ

мамлакатларининг айримларида, хусусан, Япония, Жанубий Корея,
Сингапур ва Хитой давлатларининг бошқарув маданиятида ўзгаришлар юз
берди. 1970-йилларда Японияда информацион фуқаролик жамияти кон-
цепцияси шаклланди. Япон политологи Шумпей Кумоннинг фикрича,
“информатизация”, “информацион саноат”, “информацион жамият” каби
тушунчалар Японияда вужудга келган. Японияда жамоат ташкилотлари
орқали фуқароларда ватанга ва ўз мулкига садоқат руҳини тарбиялаш,
нодавлат ташкилотлар замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда
давлатнинг ижтимоий сиёсатини ривожлантириш бўйича айрим давлат
дастурларини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Эътиборлиси шундаки, Япон бошқарув маданиятида шарқона анъанавийлик
ва ғарбона қадриятларнинг уйғунлашиши кенг омма орасида эътироф
этилмоқда. Ярим асрдирки, Япония ўзининг барқарор демократияси билан
бошқалардан фарқ қилмоқда. Бундай ҳолатни Жануби-шарқий Осиёнинг
бошқа ривожланган мамлакатларига ҳам кузатиш мумкин. Япон бошқарув
амалиётида қарор топган бундай ёндашувни Жанубий Корея, Тайвань,
Гонконг, Сингапур, Малайзия сингари Жанубий-шарқий

Осиёнинг

ривожланган давлатларида ҳам кузатиш мумкин

1

.

Ушбу Шарқ мамлакатларининг барчасида амалга оширилган ислоҳотлар

жараёнида ривожланган Ғарб давлатлари тараққиёт моделлари ва
демократик қадриятлари, хусусан, бошқарув тамойиллари тўлиқ кўчириб
олинмаганига гувоҳ бўламиз. Уларнинг ҳар бири Ғарб мамлакатларининг бу
борада эришган ютуқ ва тажрибасини инкор этмаган ҳолда ўзининг тарихий
шарт-шароити, миллий қадриятлари ва халқининг менталитети билан уйғун
ҳолда амалиётга татбиқ этилганини кўрамиз.

Бугунги кунда маданиятимиз ва унинг асосини ташкил этган маънавий-

ахлоқий қадриятларни асраб-авайлаш долзарб аҳамият касб этаётганини
таъкидлаш лозим. Хусусан, мамлакатимиз учун ҳам олға ҳаракат қилишнинг
самарали шарти, жамиятнинг маънавий-ахлоқий соғломлиги кафолати,
кучли давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашда
мустаҳкам таянч бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг бугунги босқичида амалга оширилган

ислоҳотларни таҳлил қилган ҳолда мамлакатни янада ўрганиш ва бу борада

1

Аҳмедов Ҳ. Бошқарув маданияти: ғарбона ва шарқона тамойиллар. Жамият ва бошқарув.,

2013, № 2; Замонавий фуқаролик жамияти. 106-107-б.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

113

зарурий илмий хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш масалалари ҳеч қачон
ўз долзарблигини йўқотмайди. Жамиятни янада янгилаш ва модер-
низациялаш шароитида дуч келинадиган мураккабликлар узлуксизлиги,
олдимизда турган қийинчиликлар ва уларни баратараф қилиш бугунги
куннинг энг долзарб масалаларидандир. Ўзбекистон Республикасининг
биринчи Президенти И. Каримов таъкидлаганидек, “...агарки, биз иқтисодий
ва социал соҳани ислоҳ этиш жараёнларини ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ
тизимини мунтазам янгилаб бориш жараёнлари билан ўзаро аниқ ва чуқур,
узвий

боғлиқ

ҳолда

амалга

оширишни

таъкидламас

эканмиз,

мамлакатимизни модернизация қилиш борасида белгилаб олган юксак
марраларимизга эриша олмаймиз”

1

.

Янги демократик дунёвий давлат қуриш, жамиятни ижтимоий-сиёсий

модернизациялаш мақсадида

давлат ўзининг бош ислоҳотчи вазифасини

қўллаб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини босқичма-босқич янгилаш ва
модернизациялаш, фуқаролик жамияти унсурлари имкониятини кучай-
тириш, шунингдек, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик
назоратини кучайтиришдан иборат бўлган ислоҳотларни ҳуқуқий ва
ташкилий таъминлаш механизмини такомиллаштиришга имкон яратади.
Ушбу босқичда ижтимоий ҳаётни модернизациялаш жараёнини янги мазмун
билан бойитиш, демократик ислоҳотларнинг ортга қайтмаслиги ва олға
боришини кафолатловчи давлат ва жамиятни бошқаришнинг самарали
тизимини яратишга тўғри келади. Бу соҳадаги асосий вазифалар қуйи-
дагилардан иборат: сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш, ҳар
бир кишининг танлов эркинлигини кафолатлаш, ҳақиқий кўппартия-
вийликнинг вужудга келиши, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъ-
минлаш ва сақлаб туриш, давлат тузилмаларига посанги вазифасини адо
этишга мўлжалланган нодавлат ташкилотлар роли ва аҳамиятини ошириш,
оммавий ахборот воситаларини фуқаролар сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини
рўёбга чиқариш воситасига айлантириш, Ўзбекистон Республикасининг
мустаҳкам ва барқарор тараққиётида шахс, жамият ва давлат манфаатлари
мувофиқлигини таъминлаш. Шунинг учун “бугунги кунда мамлакатимизда
демократлаштириш жараёнларини амалга ошириш модернизация қилишнинг
асосий омили сифатида қаралмоқда, бунда, энг аввало, жамиятда ижтимоий-
сиёсий мувозанатга эришишга ҳамда унинг асосида республиканинг
барқарорлиги ва хавфсизлигини ҳар томонлама мустаҳкамлашга интилиш
мавжуд”

2

лиги долзарб аҳамият касб этади.

1

Каримов И. А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини

янада юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010. 22-б.

2

Идиров У. Барқарор тараққиёт омили. // Жамият ва бошқарув. 2005, № 4. 25-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов