EMPLOYMENT CONTRACT-LABOR AS THE BASIS OF LEGAL RELATIONS

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Poyonov, O. (2023). EMPLOYMENT CONTRACT-LABOR AS THE BASIS OF LEGAL RELATIONS. Modern Science and Research, 2(4), 469–472. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/19333
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article briefly analyzes the concept of labor contract, its subjects, its form and content, and the field of regulation in labor law.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

469

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ – МЕҲНАТ ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ

АСОСИ СИФАТИДА

Поёнов Отабек Сайитович

Қашқадарё вилояти юридик техникуми

“Хусусий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.7844177

Аннотация.

Мазкур мақолада меҳнат шартномаси тушунчаси, субъектлари, унинг

шакли ва мазмуни, меҳнат қонунчилигида тартибга солиш соҳаси назарий жиҳатдан
қисқача таҳлил қилинган.

Калит сўзлар:

меҳнат ҳуқуқи, меҳнат шартномаси, иш берувчи, ходим, меҳнат

интизоми.

ТРУДОВОЙ ДОГОВОР-ТРУД КАК ОСНОВА ПРАВООТНОШЕНИЙ

Аннотация.

В данной статье кратко анализируются понятие трудового договора,

его субъекты, форма и содержание, а также область регулирования в трудовом праве.

Ключевые слова:

трудовое право, трудовой договор, работодатель, работник,

трудовая дисциплина.

EMPLOYMENT CONTRACT-LABOR AS THE BASIS OF LEGAL RELATIONS

Abstract.

This article briefly analyzes the concept of labor contract, its subjects, its form and

content, and the field of regulation in labor law.

Key words:

labor law, labor contract, employer, employee, labor discipline.


Ўзбекистон Конституциясининг 37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин

касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда
ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”, - деб белгилаб қўйилган. Меҳнат қилиш бу
инсоннинг ижтимоий ҳуқуқи ҳисобланади. Инсон яшаши ва ҳаёт кечириши давомида
меҳнат қилади, даромад топади, бойлик орттиради ва натижада мулкка эга бўлади.

Меҳнат шартномаси меҳнат ҳуқуқларини амалга ошишини кафолатлайдиган ҳужжат

ҳисобланиб, меҳнат ҳуқуқи институтининг марказий ўрнида туради. Чунки ишга қабул
қилишдан бошлаб, то ишдан бўшашгача бўлган вақтда бўладиган барча муносабатлар
ўзагида меҳнат шартномаси қоидалари туради. Фуқароларнинг иш билан таъминлашнинг
ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида меҳнат муносабатларининг пайдо бўлишининг асоси
ҳисобланади.

Меҳнат кодексида “Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян

мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда
тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив
ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар”, деб
белгилаб қўйилган.

Эътибор берадиган бўлсак, ходим ва иш берувчи тушунчалари қўлланилган. Бу ерда

иш берувчи ва ходим меҳнат ҳуқуқи субъекилари ҳисобланади. Иш бериш ҳуқуқига кимлар
эга эканлиги Меҳнат кодексида янада аниқроқ келтирилган:

1) корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари

тимсолида;


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

470

2) мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар;
3) ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган

ҳолларда.

4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда

ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар.

Юқоридаги ҳуқуқий нормадан шуни тушуниш мумкинки, меҳнат шартномасини

тузиш ҳуқуқига эга бўлмаган субъект томонидан шартноманинг тузилиши, пировардида
меҳнат шартномасининг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади. Бундан ташқари,
меҳнат шартномасини тузиш натижасида юзага келадиган ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар
фақат унинг тарафларига тегишли бўлади

1

.

Шу ўринда бир савол туғилиши табиий: ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар ҳам иш

берувчи бўла оладими? Ҳа албатта, қонун ҳужжатларида назарла тутилган ҳолларда
бўлиши умкин. Бунинг учун зарур талаблар бор. Яъни ишга ёлловчи шахс камида 18 ёшга
тўлган бўлиши керак, муомалага лаёқатли бўлиши, зарур моддий ва меҳнат шароитларини
яратиб бера олиши, ёлланма меҳнатдан ўз маиший эҳтиёжлари йўлида фойдаланиши
лозим

2

.

Жисмоний шахслар ўзларининг уй-рўзғор, маиший эҳтиёжлари йўлида(оилавий

тиббий ҳамшира, бола тарбияловчиси, боғбон, автоулов ҳайдовчиси, ошпаз ва бошқалар)
ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари, иш берувчи сифатида меҳнат шартномаси тузишлари
мумкин. Бунлай ҳолда иш бераётган фуқаро ўзининг ходимига меҳнат қонунчилигида
назарда тутилган энг минимал даражадаги меҳнат шароитларини яратиб бериши,
ҳуқуқлардан фойдаланишини таъминлаши лозим бўлади

3

Меҳнат шартномасида ходим тушунчасига эътибор берадиган бўлсак, Меҳнат

кодексида белгиланган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги
бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкинлиги айтиб
ўтилган. Белгиланган ёш деганда ўн олти ёш ҳисобланиши ёки ёшларни меҳнатга тайёрлаш
учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини
уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган,
таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун —
улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини
босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилишини
назарда тутиш керак.

Меҳнат шартномаси тузишга қўйиладиган талбаблардан яна бири бу мутахассислик,

малака ва лавозим ҳисобланади. Иш берувчи корхонадаги штатлар жадвалига мувофиқ
ишга олаётган ходимнинг мутахассислиги мазкур штат жадвалидги лавозимга тўғри
келишини унутмаслиги керак. Ходимнинг мутахассислиги мазкур вазифа ва функцияларни
амалга оширишга билими, тажрибаси ета олишини, муайян касб бўйича олинган маълумоти

1

М.Гасанов, Е.Соколов Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари саволлар ва жавоблар.

Меҳнат шартномаси(контракти). Биринчи китоб. “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёти, Тошкент-1999,
12-бет

2

Й.Турсунов, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига шарҳлар. –Т.: Адолат нашриёти, 2015. 92-бет.

3

Меҳнат ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2018 йил, 140-бет


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

471

ҳисобланади. Иш берувчи шунга кўра, ходимнинг мутахассислигига тўғри келмайдиган
лавозимга олиши мумкин эмас.

4

Муайян касб ва лавозимда ишлаш учун фуқародан махсус билимга эга бўлишлик

талаб этилиши мумкин. (масалан, тиббиёт мутахассислиги, юрист, транспорт воситалари
ҳайдовчиси ва ҳоказо) ва ана шундай билимга эгаликни тасдиқловчи ҳужжат(диплом,
гувоҳнома)ни йўқлиги ҳам бундай ҳолларда фуқаро меҳнат шартномасининг тарафи бўла
олмаслигини англатади

5

.

Меҳнат шартномаси ходимдан корхонанинг ички меҳнат тартиб қоидаларига

бўйсуниш шартлигини ҳам белгилайди. Бу дегани ходимнинг мазкур корхонадаги меҳнат
интизомига бўйсуниши кераклигини билдиради. Меҳнат кодексида корхонанинг меҳнат
тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба
уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб
тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади. Мулкчилик шаклига
кўра баъзи корхона ва ташкилотларда меҳнат интизоми ўзининг уставларида белгилаб
қўйилиши мумкин.

Меҳнат шартномаси тузилиш шаклига эътибор берадиган бўлсак, тарафлар ўртасида

ёзма тузилади ва имзоланади. Корхонанинг муҳри билан тасдиқланади. Икки нусхада
расмийлаштирилиб тарафлар ўзларида сақлайдилар. Меҳнат шартномасида тарафлар
ишнинг миқдори, ишни бошланиш вақтини, синов муддати, шартноманинг амал қилиш
вақтини, ҳуқуқ ва мажбуриятларни, иш вақти режимини, ҳақ тўлаш тартибини, таътиллар
муддатлари ва бошқа шартларни келишиб оладилар. Яна қуйдагилар ҳам меҳнат
шартномаси(контракт)нинг зарурий шартлари ҳисобланади:

1)

иш жойи – ходим ишга қабул қилинаётган корхона, муассаса, ташкилот(унинг

таркибий бўлинмаси)нинг номи;

2)

меҳнат функцияси мазмуни, лавозим йўриқномалари, малака мажбуриятлари ва

бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган муайян мутахассислик, малака ёхуд
лавозим бўйича иш (раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг ҳамда бошқаларнинг
ягона тариф маълумотномаси, малака маълумотларига мувофиқ);

3)

иш бошланадиган кун – қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси

имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради, агар ишнинг бошланиш санаси қайд этилмаган
бўлса, ходим шартнома имзоланган кундан кейинги иш кунидан (сменадан) кучикмай ишга
тушиши шарт;

4)

меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва бошқа шартлар. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори

томонларнинг келишувига кўра белгиланади ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг
кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши ва энг кўп миқдор билан чегараланиши мумкин эмас.

6

Тарафлар келишувига кўра ва қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномасида

бошқа масалаларни ҳам келишиб олишлари мумкин. Масалан буларга синов муддати,
шартномани муайян муддатга тузиш, санатория ва курортларга йўлланмалар бериш, озиқ-

4

Л.И.Филюшенко, И.Н.Плешакова Трудовое право, учебное пособие. Екатиринбург Издателства

Уральского университета, год 2019, ст-53

5

Меҳнат ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2018 йил, 141-бет

6

М.А.Усмонова Меҳнат гартномаси ўқув қўлланма. Тошкент-2009 йил 38-бет


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

472

овқат харажатларини тўлаб бериш, иш берувчи томонидан бепул тиббий хизматни ташкил
этилиши ва ҳоказо.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш керакки, меҳнат шартномасини тузишда

иш берувчи ва ходим алоҳида эътибор бериши шарт бўлган ҳолатларни айтиб ўтдик.
Амалиётда ушбу қоидаларга риоя қилмаслик оқибатида ходимларнинг ҳуқуқлари бузилиш
ҳоллари учраб турибди. Бир амаллаб ишга кириш илинжида ходим иш берувчининг ҳар
қандай қўядиган талаб ва шартларига рози бўлмасдан меҳнат қонунчилигида белгиланган
қоидаларга асосланиб меҳнат шартномаларини тузишса мақсадга мувофиқ бўлади.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий баъзаси, 09.02.2021 й., 03/21/671/0093-сон;

2.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 29.10.2022 й., 02/22/798/0972-сон;

3.

Меҳнат ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2018 йил;

4.

М.А.Усмонова Меҳнат гартномаси ўқув қўлланма. Тошкент-2009 йил;

5.

Й.Турсунов, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига шарҳлар. –Т.: ТДЮИ
нашриёти, 2015 йил;

6.

М.Гасанов, Е.Соколов Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
саволлар ва жавоблар. Меҳнат шартномаси(контракти). Биринчи китоб.
“Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёти, Тошкент-1999;

7.

М.А.Усмонова Меҳнат гартномаси ўқув қўлланма. Тошкент-2009 йил;

8.

Л.И.Филюшенко, И.Н.Плешакова Трудовое право, учебное пособие. Екатиринбург
Издателства Уральского университета, год 2019.

Интернет сайтлари

9.

www.lex.uz

10.

www.tsul.uz

11.

www.norma.uz

12.

www.huquqiyportal.uz

References

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий баъзаси, 09.02.2021 й., 03/21/671/0093-сон;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 02/22/798/0972-сон;

Меҳнат ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2018 йил;

М.А.Усмонова Меҳнат гартномаси ўқув қўлланма. Тошкент-2009 йил;

Й.Турсунов, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига шарҳлар. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2015 йил;

М.Гасанов, Е.Соколов Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари саволлар ва жавоблар. Меҳнат шартномаси(контракти). Биринчи китоб. “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёти, Тошкент-1999;

М.А.Усмонова Меҳнат гартномаси ўқув қўлланма. Тошкент-2009 йил;

Л.И.Филюшенко, И.Н.Плешакова Трудовое право, учебное пособие. Екатиринбург Издателства Уральского университета, год 2019.

Интернет сайтлари

www.lex.uz

www.tsul.uz

www.norma.uz

www.huquqiyportal.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов