SUBJECT MACHINE PARTS AND INTER-SUBJECT LINKS

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Karimov, B. (2023). SUBJECT MACHINE PARTS AND INTER-SUBJECT LINKS. Modern Science and Research, 2(5), 368–374. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/20142
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article outlines the relevance, research of the practical value of interdisciplinary connections between the subject "Machine parts" and other general technical disciplines in the education of politically mature, qualified, creatively active, proactive, systematically thinking specialists with organizational skills and broad horizons. It is also emphasized that interdisciplinary communication is a didactic principle that systematizes, summarizes and integrates knowledge gained from all general technical disciplines on the basis of the subject "Machine parts" with practical application and provides system thinking skills that provide a skillful and creative approach to solving production problems.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

368

МАШИНА ДЕТАЛАРИ ФАНИ ВА ФАНЛАРАРО АЛОҚАЛАР

Каримов Бахромали Тожиматович

ТошДТУ “ЕУТТ” кафедраси катта ўқитувчиси п.ф.ф.д., (PhD).

https://doi.org/10.5281/zenodo.7933661

Аннотация.

Ушбу мақолада сиёсий етук, малакали, ижодий фаол, ташаббускор,

тизимли фикрловчи, ташкилотчилик кўникмаларга эга бўлган, дунёқараши кенг
мутахассисларни тарбиялашда “Машина деталлари” фани ва бошқа умумтехник фанлар
орасидаги фанлараро алоқаларнинг амалий аҳамиятини ўрганиш долзарб масала эканлиги
баён этилган.

Шунингдек фанлараро алоқалар “Машина деталлари” фани негизида барча

умумтехник фанлардан олинган билимларни амалда қўллаш орқали тизимлаштирувчи,
умумлаштирувчи ва интеграциясини таъминлаб, ишлаб чиқариш муаммоларини оқилона
ҳал қилиш учун моҳирлик хамда криатив ёндошувни таъминловчи тизимли фикирлаш
кўникмасини шакиллантирувчи дидактик тамойил эканлиги такидланган.

Калит сўзлар:

фанлараро алоқалар, тизимлаштириш, умумлаштириш, интеграция,

фикрлаш, кўникма, малака, шакиллантириш.

ПРЕДМЕТ ДЕТАЛИ МАШИН И МЕЖПРЕДМЕТНЫЕ СВЯЗИ

Аннотация.

В данной статье излагается актуальность, исследование

практического значения межпредметных связей между предметом «Детали машин» и
другими общетехническими дисциплинами в воспитании политически зрелых,
квалифицированных, творчески активных, инициативных, систематически мыслящих
специалистов, имеющих организаторских умений и широких кругозоров.

Также подчеркивается, что межпредметное связи представляет собой

дидактическим принципом, который систематизирует, обобщает и интегрирует знания,
полученные из всех общетехнических дисциплин на основе предмета «Детали машин» с
применением на практике и обеспечивает навыки системного мышления, которые
обеспечивают умелый и креативный подход к решению производственные проблемы.

Ключевые слова:

межпредметные связи, систематизация, обобщение, интеграция,

мышление, умение, навык, формирование.

SUBJECT MACHINE PARTS AND INTER-SUBJECT LINKS

Abstract.

This article outlines the relevance, research of the practical value of

interdisciplinary connections between the subject "Machine parts" and other general technical
disciplines in the education of politically mature, qualified, creatively active, proactive,
systematically thinking specialists with organizational skills and broad horizons.

It is also emphasized that interdisciplinary communication is a didactic principle that

systematizes, summarizes and integrates knowledge gained from all general technical disciplines
on the basis of the subject "Machine parts" with practical application and provides system thinking
skills that provide a skillful and creative approach to solving production problems.

Key words:

interdisciplinary connections, systematization, generalization, integration,

thinking, skill, skill, formation.




background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

369

Кириш

Ҳозирги босқичда олий таълимнинг энг муҳим вазифаларидан бири, бу ғоявий сиёсий

етук, малакали, ижодий фаол, ташаббускор, тизимли фикрловчи, ташкилотчилик
кўникмаларга эга бўлган, дунёқараши кенг мутахассисларни тарбиялашдир. Ҳар қандай
битирувчи моддий дунёда, жамоат хаётида, ишлаб чиқаришда вужудга келган воқеа,
ҳодисаларни таҳлил қила олишлари ва энг муҳими, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал
қилиш учун моҳирлик хамда криативлик билан ёндашиши лозим.

Шу билан бирга, ўқитиш амалиёти шуни кўрсатадики, кўплаб талабалар олинган

билимларни бошқа фанларда янги билимлар ўзлаштиришга, ҳамда ўрганилаётган
жараёнларни таҳлил қилиш ва тушунтириш учун қандай қўллашни билмайдилар, бу олий
таълимдаги бутун ўқув жараёнининг самарадорлигига, яъни таълим сифатига салбий
таъсир кўрсатади.

Бундан келиб чиқадики, таълимда машғулотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан

талабалар хотирасида илгари олинган билимларни тез ва аниқ активлаштириш
қобилиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган зарурий ўзаро боғлиқ фактлар, воқеа,
ҳодисаларнинг сонига боғлиқ. Ушбу қобилиятни шакллантиришда фанлараро алоқалар
муҳим рол ўйнайди [4].

Олий таълим тизимида ўқитиш мазмуни ва услубларининг сезиларли ўзгариши

зарурати туфайли фанлараро алоқалар муаммоси долзарбдир [6].

Юқорида келтирилган фикрларга таянган холда айтиш мумкинки малакали, криатив

ва тизимлм фикрловчи етук мутахассисларни тайёрлашда, таълим жараёнида фанлараро
алоқалар қўлланилишининг амалий аҳамиятини ўрганиш долзарб аҳамият касб этади.

Методология

“Фанлараро билимлар” ўқувчиларнинг дунёни яхлит тасаввур қилиш билан

тавсифланадиган концептуал фикрлаш услубини ривожлантиришга имкон беради [2].

Шунинг учун биз тадқиқотимиз давомида машина деталлари фанининг бошқа фанлар

билан ўзаро алоқасини ўргандик. Машина деталлар фани мазмунини анализ қилиб, фаннинг
тематик чизиғи кўп ўқув фанлари билан кесишади деган хулосага келиш мумкин масалан:
чизмачилик, материаллар қаршилиги, материалшунослик, машина ва механизмлар
назарияси, ўзаро алмашувчанлик ва техник ўлчашлар ва бошқалар. Чунки фаннинг
вазифасига кўра кўзда тутилган компетенцияларни шакллантирувчи ва ривожлантирувчи
мазмунда юқорида келтирилган фанлар мазмуни ўз аксини топган.

Ю.А. Самариннинг фикрига кўра фанлараро билимлар тизимни, самарали билиш

фаолиятга қодир инсоннинг ақлий ривожланиши кўрсаткичи деб ҳисобланиши мумкин [8].

Шундай қилиб, фанлараро алоқалар, ўрганилаётган мавзу масаласини ҳал этувчи

мазмунни, уни тўлақонли ҳал этиш учун зарур бўлган мазмун билан тўлдириш, уларни бир
бирини мантиқий давоми сифатида интеграциясини таъминлаш, талабаларда ўрганилаётган
объект, ходиса ёки ҳал этилаётган масала ҳақида тўлиқ тасаввур хосил қилишга олиб
келади.

Улар, биринчидан, базавий фан негизидаги янги билимни тушиниши ва ўзлаштириш

учун тўлақонли фундамент, малакалар шакиллантириш ва компетенцияларни
ривожлантиришга таянч бўлади; иккинчидан олинган билимларни умумлаштириш ва


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

370

тизимлаштиришга имкон беради; учинчидан билимларнинг яхлитлигини, мажмуийлигини
таъминлайди.

Талабаларни билим ва интизомга эмас, фикрлаш фаолиятига ўргатиш керак [10, 11].
“Машина деталлари” фани масаласи негизидаги фанлараро алоқалар, талабаларни

аввалги билимларни активлаштириш, лойиҳалаш бўйича тизимли ва ижодий фикрлаш,
билиш активлигини шакиллантириш, мустақиллиги ва билиш жараёнига қизиқиши
ривожланишини таъминлайди.

Бунда фанлараро характерга эга бўлган топшириқдан фойдаланган холда билиш

фаолиятини активлаштириш катта натижа беради.

Машина деталлари фанидаги барча машиналар учун умумий бўлган деталларни

лойиҳалаш ва хисоблаш жараёнидаги фанлараро алоқаларни кўриб чиқамиз. Масалан вални
ишчи чизмаси тайёр холатга келтиргунча бўлган жараённи олайлик, бу жараён лойиҳа
ҳисобини бажариб валнинг габарит ўлчамларини аниқлашдан бошланади. Ўлчамлар эса
вални тайёрлашда ишлатилиши кўзда тутилган материалнинг механик хоссаларига боғлиқ.
Сўнгра валнинг текширув ҳисоби бажарилиб энг хавфли кесим деб топилган кесимдаги
мустаҳкамлик захираси коэффициенти аниқланади.

Талабалар олинган билимлар асосида машина деталлари бирикмаларини

мустаҳкамлик ҳисобини бажаришни, турли узатмаларни лойиҳа ва текширув ҳисобларини
амалга оширишни, вал ва ўқлар, таянчларини ҳисоблаш ва танлашни, детал ва узелларни
конструкциялашни фанлараро маълумотлардан фойдаланиб ўрганишлари керак [1].

Валнинг дастлабки ўлчамларини аниқлаш формуласи, кейинги ўлчамларини аниқлаш

бўйича тавсиялар машина деталлари фанига, материалнинг механик хоссалари эса
материалшунослик фанига, уни чизиш чизмачилик фани қонун қоидаларга оид. Чизиш
давомида хар бир юзанинг тозалиги, бошқа юзаларга нисбатан жойлашуви талабланини
ўрнатиш ўзаро алмашувчанлик ва техник ўлчашлар фани қоидаларига оид бўлади.
Натижавий тайёр чизма эса, машинасозлик технологияси фани меъёрларига мос келиши
зарур. Демак бу жараёнда математика, чизмачилик, материалшунослик, материаллар
қаршилиги, ўзаро алмашувчанлик ва техник ўлчашлар ҳамда машинасозлик технологияси
фанларидаги мазмунлар, яъни ўрганилган билимлар, базавий фан хисобланган машина
деталлари фани мазмуни негизида, ўзаро алоқага киришади. Умумийдан ҳусусий ҳолатга
ўтади. Натижада рефлексив топшириқ ечими сифатида валнинг ишчи чизмаси ва унинг
таркибига кирувчи хисоблашларда намоён бўлади.

Олий техник таълим жараёнида мустақил фикрловчи, ижодкор шахсни,

профессионални шакллантиришнинг самарали усулларини излаш, бўлажак бакалаврда
олинган назарий ва амалий билимларни онгли равишда яхлит қўллаш кўникмаларини
ривожлантириш зарурлигига олиб келади.

Демак техника олий ўқув юртларида бўлажак мутахассисларни техник

тайёргарлигини такомиллаштириш ҳақида гап борганда, биз, фанлараро алоқалар
умумтехник тайёргарликнинг якунловчи қисми бўлган “Машина деталлари” фанида
алоҳида аҳамиятга эгалигини, ва унинг мазмунига сингиб кетганлигини таъкидлай оламиз.
Чунки бу фан ўз мавзуси масалаларини ҳал этишда тегишли таълим курслари мазмунида
келтирилган

маълумотларига

(“Чизмачилик”

“Материаллар

қаршилиги”,

“Материалшунослик”, “Машина ва механизмлар назарияси”, “Ўзаро алмашувчанлик ва


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

371

техник ўлчашлар” ва бошқалар) таянади, шунинг учун у нафақат билим манбаи, балки
маълум бир манода уларнинг истеъмолчиси хам саналади, .

Ян Амос Коменскийнинг такидлашича “Ўзаро алоқада бўлган хар нима, худди шу

алоқа билан ўқитилиши керак” [5].

Демак, таълим жараёнида “Машина деталлари” фанини ўрганишда фанлараро

алоқалар асосидаги ўқув жараёни ташкилий жихатларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Машина деталлари фанини мавзулари ўрганилишида фанлараро алоқалар иштирокидаги
машғулотларни ташкил этишда, интеграциялашувчи фанлар ўқитувчилари бинар ва
интеграциялашган фанлараро алоқалар шаклига эга бўлган дарслардан фойдаланишлари
мумкин. Бинар дарслар-бу ўтказиш ва амалга оширишда ўрганилаётган мавзу мазмунида,
мазмуни мужассамлашган бошқа фанлар сонига мос холда икки ва ундан кўп фан
ўқитувчилари қатнашувчи ўқув фанлари интеграцияси тури ҳисобланади.

Интеграциялашган маъруза ёки амалий машғулот мавзуси, фан ўқитувчилари

томонидан турли хил нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Бу дарсда икки ва ундан кўп
ўқитувчилар қатнашади [3]. Фанлараро алоқалар қўлланадиган дарсларда ўқитишнинг
электрон, техник, кўргазмали ва дастурий воситаларидан фойдаланиш, муаммоли
вазиятлардан, фанлараро алоқаларни назарда тутган топшириқларни ечишидан,
ишлашнинг гурухий шаклидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Юқорида такидланганларга таянган холда қуйидагича хулоса қилиш мумкин, машина

деталлари фанида фанлараро алоқаларни тўғри амалга ошириш учун ўқитувчи:

– базавий ўқув фани мақсад ва вазифасига алоқадор мзмунга эга бўлган фанлар

таркибини билиши;

– алоқадор фанларнинг фанлар кетма-кетлиги тизимида жойлашган ўрнини билиши;
– алоқадор фанларнинг базавий фан мақсад ва вазифаларига мос холдаги таркибий

ўрни ва ролини билиши;

– алоқадор фанларнинг базавий фан таркибига кирадиган назарий ва амалий

мазмунини билиши;

– таълим тизимида фанлараро алоқалар қўлланилиши жихатлари, роли, мақсади

аҳамияти ва долзарблигини тушиниши;

– фанлараро алоқалар қўлланилиши натижасида эришилиши мумкин бўлган

натижалар хақида аниқ тасаввурга эга бўлиш лозим.

Фанлараро алоқалар ўқитишнинг илмийлигини ва талабаларда илмий дунёқараш

шакилланишини янги даражага олиб чиқади. Машина деталлари фанида фанлараро
алоқаларнинг қуйидаги турлари амалга ошиши аниқланди:

– алоқадор ўқув фанлари орасида формулалар ва катталикларнинг белгиланиши

бўйича фактик аолқалар;

– алоқадор фанлар доирасига кирувчи фанлар учун умумий бўлган тушинчалар

шакиллантирувчи тушунчавий алоқалар;

– алоқадор фанлар доирасига кирувчи фанлар илмий билимлари тизими- назарий

алоқалар;

– алоқадор фанлар доирасига кирувчи фанлар амалий билимлари тизими- амалий

алоқалар.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

372

Фанлараро алоқаларни амалга оширилиши, бир хил ўқув материали турли фанлар

мазмунида такрорланишини олдини олади, вақтни тежайди ва талабаларда кўникма ва
малакалар шакилланишига қулай шароит яратади, таълимнинг амалий йўналиши
самарадорлигини оширади.

Кўпгина муаллифларнинг таъкидлашича фанлараро алоқанинг амалга оширилиши,

ўқитишнинг таълим берувчи, ривожлантирувчи ва тарбияловчи барча функцияларини
амалга оширишга ёрдам беради.

Фанлараро алоқаларнинг муҳим функцияларидан бири, ўқувчиларнинг тизимли

фикирлашини шакиллантиришдир [7].

Машина деталлари фанида фанлараро алоқалар қуйидаги функцияларни бажариши

мумкин:

–методологик функцияси, таълимни барча босқичларида юқори даражага кўтариш,

мазмунинг мажмуийлиги ва уйғунлиги даражасини ошириш орқали техник жиҳатдан
мажмуий ва тизимли фикирлашни шакллантириш ва ривожлантиришда намоён бўлади;

– таълим берувчи функцияси, кўпфанлилик асосида мажмуий билимлар тизимини

шакллантириш, ва уларни техник топшириқларни хал этишда амалда қўллаш
кўникмаларини шакллантиришида ифодаланади;

– ривожланиш функцияси, шаклланган мажмуий билимлар тизими асосида

ассоциатив

1

ва тизимли фикрлаш қобилиятини шакиллантириш ҳамда ривожлантиришда

намоён бўлади;

– тарбиявий функцияси, мехнаткашлик, сабр билан мақсадга интилиш, тоқатлилик

каби барча инсонийлик фазилатлари ҳамда илмий дунёқарашини, шакллантиришда,
тарбиянинг барча турлари бирлигини амалга оширилишида намоён бўлади.

–конструктив функцияси, мазмунни

умумлаштириш,

уйғунлаштириш ва

амалийлаштириш фонида янги билимлар ўзлаштирилишини яхшилайди, мажмуий асосга
эга малакалар шакллантириб, билимларни мажмуий қўллаш компетенцияларини
ривожлантиради.

Методологик функцияси асосида талабаларда техник қарашлар шакллантириш,

техник объектга уйғунлашган мазмун нуқтаи назардан таъсир этиш, ўқитувчиларни ўзаро
алоқага чорлаш, таълимни барча босқичларида юқори даражага кўтариш имкониятини
яратади.

Таълим функцияси йўналишида фанлараро алоқаларни амалга ошириш учун, ўзаро

алоқадор фанлар мазмунидаги қонуниятларини базавий фан негизида фактлар, тушунчалар,
назариялар ва амалиёт даражасида синтез қилиш зарур.

Фанлараро алоқалар ўқув фанларини тизимга бирлаштириб, фақат ўзига хос

функцияни бажаради – билимларни умумлаштиради ва шу асосда яхлит дунёқараш ва яхлит
шахсни шакллантиради [9].

Ривожланиш функциялари бўйича фанлараро алоқаларни ассоциатив ва тизимли

фикрлаш, кўникмалари ва малакалари ёрдамида амалга ошириш мумкин. Масалан, чизиш
фаолияти, бу талабанинг барча техник фанларини ўрганишда одатий фаолиятидир.

1

Нерв-мия фаолияти билан боғлиқ бўлган алоҳида психик актлар, яъни тасаввурлар, фикрлар, ҳис-туйғулар

орасидаги боғланиш ва шу боғланишга асосланган идрок.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

373

Шунингдек, ривожланиш функцияси талабалар ассоциатив ва тизимли фикрлашини
ривожлантиришни назарда тутади.

Тарбиявий функцияси бўйича фанлараро алоқалар бир қатор фанлар учун умумий

бўлган мехнаткашлик, сабр билан мақсадга интилиш, тоқатлилик каби барча инсонийлик
фазилатлари ҳамда илмий дунёқарашини, шакллантириш каби тарбиявий муаммоларини
илгари суриш ва уларни турли фанлардаги ўзаро боғлиқ дарслар тизимида изчил ҳал этиш
орқали амалга оширилади. Шундай қилиб, ўқув жараёнининг барча босқичларида, таълим
муассасаси фаолиятининг барча турларида (дарслар ва мустақил таълимда) фанлараро
алоқалардан фойдаланиш талабаларда ассоциатив ва тизимли фикрлашни шакллантириш
ва ривожлантиришга ёрдам беради, деб таъкидлаш мумкин.

Конструктив функцияси асосида ўқув материали мазмуни, ўқув жараёни усули ва

шакли такомиллаштирилади, фанлараро алоқаларнинг амалга оширилиши ўқитувчилардан
ёндош фанлар бўйича биргаликда ўқитишнинг мажмуий мазмунга эга бўлган шаклини
планлаштиришни талаб этади.

Натижа ва мулоҳазалар

Ҳозирги кунда сиёсий етук, малакали, ижодий фаол, ташаббускор, тизимли

фикрловчи, ташкилотчилик кўникмаларга эга бўлган, дунёқараши кенг мутахассисларни
тарбиялаш, талабалар хотирасидаги илгари олинган билимларни тез ва аниқ
активлаштириш қобилиятини ривожлантирувчи зарурий ўзаро боғлиқ масалалар фактлар,
воқеа, ҳодиса ва жараёнлар, фанлараро алоқалар қўлланилиши билан ўз ечимини топади.

Бир базавий фан негизида, талабанинг аллақачон шаклланган дастлабки билимлар

тизимидаги элементлар, қисмлар, тушунчалар, тамойиллар, назарий ва амалий
билимлардан унумли фойдаланиши натижада, билимларнинг уйғун ажралмас тизими, янги
фанлараро билимлар дунёга келади.

Хулоса

Фанлараро алоқалар, ўрганилаётган мавзу масаласини ҳал этувчи мазмунни, уни

тўлақонли ҳал этиш учун зарур бўлган мазмун билан тўлдириш, уларни бир бирини
мантиқий давоми сифатида интеграциясини таъминлаш, талабаларда ўрганилаётган объект,
ходиса ёки ҳал этилаётган масала ҳақида тўлиқ тасаввур хосил қилишга олиб келади. Улар,
биринчидан, базавий фан негизидаги янги билимни тушиниши ва ўзлаштириш учун
тўлақонли фундамент, малакалар шакиллантириш ва компетенцияларни ривожлантиришга
таянч бўлади; иккинчидан олинган билимларни умумлаштириш ва тизимлаштиришга
имкон беради; учинчидан билимларнинг яхлитлигини, мажмуийлигини таъминлайди.

Фанлараро алоқаларни самарали амалга ошириш учун ўқитувчи алоқадор мзмунга эга

бўлган фанлар таркибини, фанлар кетма-кетлиги тизимида жойлашган ўрнинини, базавий
фан мақсад ва вазифаларига мос холдаги таркибий ўрни ва ролини, алоқадор фанларнинг
базавий фан таркибига кирадиган назарий ва амалий мазмунини, таълим тизимида
фанлараро алоқалар қўлланилиши жихатлари, роли, мақсади, ахамияти ва долзарблигини
тушуниши, функцияларини билиши лозим.





background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

374

REFERENCES

1.

Алексеева Н.А. Основы проектирования и конструирования узлов и деталей машин
и механизмов [Тектст] // Учебное пособие к расчетной работе для студентов
экономических и других немашиностроительных специальностей технических
вузов, изучающих курсы «Детали машин и механизмов» и «Основы проектирования
и конструирования деталей машин» М.: МАИ, 2006. - 104 с.

2.

Гурьев А. И. Межпредметные связи – теория и практика // Наука и образование. –
1998. – № 11. – С. 204. Тамберг Ю. Г. Развитие мышления ребёнка с использованием
методик ТРИЗ // ТРИЗ интернет-школа. URL: http://triz.natm.ru/scool.htm (дата
обращения: 21.04.2021).

3.

Интегрированные и бинарные уроки [Электронный ресурс] // Интегрированные и
бинарные уроки. URL: https://multiurok.ru/files/ intieghrirovannyie-i-binarnyie-uroki-
chto-obshchiegho-iv-chiom-raznitsa.html

4.

Кулагин П.Г. Межпредметные связи в процессе обучения. – М.: Просвещение, 1981.
96 с.

5.

Коменский Я.А. Избранные педагогические сочинения. Учпедгиз, Москва, 1955 г.
651с. стр. 287

6.

Минур Нассер. Ретроспективный взгляд на межпредметные связи в обучении и их
роль в профессиональной подготовке. Вестник РУДН, серия Психология и
педагогика, 2008, № 2 с. 96-101.

7.

Муромцева, О. В. Роль межпредметных связей в формировании и развитии
системного мышления младших школьников / О. В. Муромцева. – Текст:
непосредственный // Молодой ученый. – 2016. – № 6 (110). – С. 803-805. – URL:
https://moluch.ru/archive/110/26684/ (дата обращения: 21.04.2021).

8.

Самарин Ю.А. Очерки психологии ума. М.: Высшая школа. Издательство Академии
педагогических наук РСФСР, 1962 г. 504 с. с. 58.

9.

Хасанов, А. А. Межпредметные связи как дидактическое условие повышения
эффективности учебного процесса / А. А. Хасанов, К. З. Маматкаримов. – Текст:
непосредственный // Молодой ученый. – 2016. – № 20 (124). – С. 738-741.

10.

Шукшунов В. Е., Взятышев В. Ф., Романкова Л. И. Взгляд в XXI век / /Высшее
образование в России. – 1993. – № 4.

11.

Шукшунов В. Е., Взятышев В. Ф., Романкова Л. И. Через развитие образования – к
новой России. – М., 1993.





References

Алексеева Н.А. Основы проектирования и конструирования узлов и деталей машин и механизмов [Тектст] // Учебное пособие к расчетной работе для студентов экономических и других немашиностроительных специальностей технических вузов, изучающих курсы «Детали машин и механизмов» и «Основы проектирования и конструирования деталей машин» М.: МАИ, 2006. - 104 с.

Гурьев А. И. Межпредметные связи – теория и практика // Наука и образование. – 1998. – № 11. – С. 204. Тамберг Ю. Г. Развитие мышления ребёнка с использованием методик ТРИЗ // ТРИЗ интернет-школа. URL: http://triz.natm.ru/scool.htm (дата обращения: 21.04.2021).

Интегрированные и бинарные уроки [Электронный ресурс] // Интегрированные и бинарные уроки. URL: https://multiurok.ru/files/ intieghrirovannyie-i-binarnyie-uroki-chto-obshchiegho-iv-chiom-raznitsa.html

Кулагин П.Г. Межпредметные связи в процессе обучения. – М.: Просвещение, 1981. 96 с.

Коменский Я.А. Избранные педагогические сочинения. Учпедгиз, Москва, 1955 г. 651с. стр. 287

Минур Нассер. Ретроспективный взгляд на межпредметные связи в обучении и их роль в профессиональной подготовке. Вестник РУДН, серия Психология и педагогика, 2008, № 2 с. 96-101.

Муромцева, О. В. Роль межпредметных связей в формировании и развитии системного мышления младших школьников / О. В. Муромцева. – Текст: непосредственный // Молодой ученый. – 2016. – № 6 (110). – С. 803-805. – URL: https://moluch.ru/archive/110/26684/ (дата обращения: 21.04.2021).

Самарин Ю.А. Очерки психологии ума. М.: Высшая школа. Издательство Академии педагогических наук РСФСР, 1962 г. 504 с. с. 58.

Хасанов, А. А. Межпредметные связи как дидактическое условие повышения эффективности учебного процесса / А. А. Хасанов, К. З. Маматкаримов. – Текст: непосредственный // Молодой ученый. – 2016. – № 20 (124). – С. 738-741.

Шукшунов В. Е., Взятышев В. Ф., Романкова Л. И. Взгляд в XXI век / /Высшее образование в России. – 1993. – № 4.

Шукшунов В. Е., Взятышев В. Ф., Романкова Л. И. Через развитие образования – к новой России. – М., 1993.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов