Authors

  • Zoyir Yallaqayev

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.24015

Keywords:

tongue, ear, eye, two hands, two legs, abdomen and vagina.

Abstract

In this article, the artistic reflection of the seven organs of the human body in Ahmed Yassavi's poetry and their interpretations of their relationship with the soul are studied as examples of the poet's wisdom.

background image



20

НАФС ВА ТАНА АЪЗОЛАРИ

Зойир Юсупович Яллақаев

Термиз давлат университети ўқитувчиси

Термиз, Ўзбекистон.

zoyiryallaqayev@gmail.com

Тел: +998 (99) 671-48-40

https://doi.org/10.5281/zenodo.8352082

Аннотация.

Ушбу мақолада инсон баданидаги етти аъзонинг Аҳмад Яссавий

шеъриятида бадиий тарзда акс этиши ҳамда уларнинг нафс билан боғлиқлигига доир

талқинлари шоирнинг ҳикматлари мисолида ўрганилган.

Калит сўзлар:

тил, қулоқ, кўз, икки қўл, икки оёқ, қорин ва фарж.

НАФС И ЧАСТИ ТЕЛА

Аннотация.

В данной статье как примеры мудрости поэта изучаются

художественное отражение семи органов человеческого тела в поэзии Ахмеда Яссави и их

интерпретации их связи с душой.

Ключевые слова:

язык, ухо, глаз, две руки, две ноги, живот и влагалище.

LUST AND BODY PARTS

Abstract.

In this article, the artistic reflection of the seven organs of the human div in

Ahmed Yassavi's poetry and their interpretations of their relationship with the soul are studied as

examples of the poet's wisdom.

Key words:

tongue, ear, eye, two hands, two legs, abdomen and vagina.

Инсон танаси унинг нафси, қалби, ақли ва руҳи учун бир идишга ўхшайди. Ушбу

маънавий фитратлар, хилқатлар унда уйғун бир тарзда жойлаштирилган.

“Инфитор”

сурасида инсон яратилганда унинг жасади тўла-тўкис қилингани, ҳар бир аъзо

адолатли

тарзда бино қилинганлиги эслатиб ўтилган:

“У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб

яратганди. Ўзи хоҳлаган сувратда сени таркиб қилди”

1

Аҳмад Яссавий ҳикматларида инсон танаси, унинг аъзолари ҳақида ёзаркан етти

аъзо ҳақида алоҳида тўхталган. хўш, бу етти аъзо қайси аъзолар? Нега улар аниқ сонларда

ифодаланган, деган савол ту-ғилади, албатта? Ушбу етти аъзо ва умуман, инсоннинг

1

Қуръон карим. Инфитор 7-8 оятлар.


background image



21

баданидаги барча аъзоларнинг яратилиши, уларнинг ҳаёт давомида бажарадиган

вазифалари ҳақида Ҳаким Термизийнинг “Риёзатун нафс”, “Адабун нафс” ва “Нодир

асллар” каби китобларида, Имом Ғаззолийнинг “Кимиёи саодат” бошқа қатор асарларида

келтирилган маълумотлар алоҳида диққатга сазовор. Ҳаким Термизийнинг таъкидлашича

ушбу етти аъзо:

тил, қулоқ, кўз, икки қўл, икки оёқ, қорин

ва

фарж

бўлиб, Аллоҳ таоло

мийсоқ куни одамзоддан аъзолари билан илоҳий китоблар ва расуллар кўрсатган

тарздагина амал қилишга ваъда олган. Ўша куни бандалар ушбу омонатни қабул қилган

ҳамда шундан бошлаб унга вафо қилиш шарти уларнинг зиммасига тушган.

2

“Кимиёи саодат” асарининг бир фасли “Одам танасининг хилқатидаги ажойиботлар”

баёнига бағишланган бўлиб, муаллиф унда одам жасадидаги аъзолар билан олам

саҳифасидаги жамики мавжуд нарсаларни мажозий қиёслаш орқали инсон бадани барча

мавжудликларнинг андозасини ўзида жамлаган ўхшаши йўқ энг мукаммал ижод намунаси

– ашрафул махлуқот эканлигини асослаб берган. Чунончи, инсоннинг суяги тоғга, мўйлари

дарахтга, димоғи осмонга, нафси тўнғизга, итга ва шунга ўхшаш қатор ташбеҳлар аъзолар

моҳиятини янада чуқурроқ тушунишга йўл очади. Қолаверса, инсоннинг шу кичик жуссаси

сочилиб ётган моддий борлиқнинг барча хусусиятларини ўзида жо этган гулвудуд

эканлигини намоён қилган. Ва яна энг муҳими бу ўхшатишлар аъзолар билан бевосита

муштарак муносабатда бўлган нафс дунёсини янада теранроқ тушунишга замин яратган.

3

Умуммаънода барча аъзолар нафснинг Яратувчисидан бўлган ўзининг ҳаётини

тўғри йўлга қўйиши ва шу жараёнда билиши лозим бўлган илмларни англаши ҳамда Унинг

хизматини қилиши учун қўйилган. Нафсга берилган билиш илми фақатгина нарсаларнинг

зоҳирини (дунё ва ундаги нарсаларни – З.Я) ҳис қилиш, маълум маънода лаззатларни сезиш,

кўришдир. Ғайб илмлари, воқеликдан идрок қилинадиган нарсалар фитратан унга

берилмаган. Бу назарияни тадқиқ этган Ҳаким Термизий билишни иккига: нафсий ва

қалбий билишга ажратган. Олимнинг фикрича тана ва ундаги аъзолар билан билиш яъни

ҳавосс ул-хомс (беш сезги) – бу нафснинг маърифати бўлиб, бу билан у фақатгина нафс

учун бўлган нарсаларнигина ҳис қила олади. Унинг кўриши, билиши парда ортидан, ғира-

шира, тутун аралаш тиниқ бўлмаган билишдир. Воқеликнинг аслини кўриш, ҳис қилиш эса

қалбнинг шуурига боғланган. Қалб билан билиш унинг ичидаги иймон, маърифат ва яқин

2

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр,

2017. – Б. 262 б.

3

Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). Тошкент, “Адолат”, 2005. – 412. 59-63 б.


background image



22

каби нурлар билан кўриш, билиш бўлиб, у аниқ, тиниқ ҳамда яқин ишонч билан билишдир.

4

Хуллас, нафс ўз истакларини бадан ҳамда ана шу етти аъзо орқали амалга ошириши уларни

янада чуқурроқ тадқиқ этишни тақозо этади. Ушбу етти аъзони қуйидагича шаклда

кўрсатиш мумкин:

Тилнинг биринчи ўринда келтирилганлиги у барча аъзоларнинг ҳақидан

гапирганлиги учундир. Зеро, у бутун танадаги жамики аъзолар тилидан нутқ қилади:

“Одам

боласи тонг оттиргач, аъзоларининг бари тилга ёлвориб дейишади: “Биз ҳақимизда

Аллоҳдан қўрқ, албатта, биз сен биланмиз: агар тўғри бўлсанг, тўғримиз, эгри бўлсанг,

эгримиз”

5

Тил нафснинг, қалбнинг, ақлнинг, руҳнинг, қўйингки, инсон таркибидаги

жамики моддий ва маънвий хилқатларнинг таржимони, жарчиси бўлиб, инсон тўғрилиги,

комиллиги ёки унинг эгрилиги, тубанлигининг аломати ҳам у билан зоҳир бўлади. Зотан,

“Қулнинг қалби тўғри бўлмагунча иймони тўғри бўлмайди. Қалби эса унинг тили тўғри

4

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр,

2017. - 440 б. 61 б.

5

Чўтматов, Жўрабек. Имом Абу Исо Термизий: ҳати ва ижоди саҳифалари

[Матн]

: Ж.Чўтматов. –

Тошкент: Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёти, 2019. – 176 б.

104 б.

ТАНА
(нафс)

1.ТИЛ

2.ҚУЛОҚ

3. КЎЗ

4. ИККИ

ҚЎЛ

5. ИККИ

ОЁҚ

6.

ҚОРИН

7.ФАРЖ


background image



23

бўлмагунча тўғри бўлмайди”

6

дейилиши буни кўрсатиб турибди. Имом Ғаззолийнинг “Тил

офатлари” китоби бутунлай тилдан пайдо бўлувчи иллатлар моҳиятини оятлар, ҳадислар ва

ҳикмат аҳлининг сўзлари билан очиб беришга бағишланган. Хусусан, унда тилдан

туғилажак, ёлғон, ғийбат, фаҳш сўзлар, лаънат айтмоқ, беҳуда сўзлаш, сирни ошкор қилиш,

чақимчилик, маддоҳлик, иккиюзламачилик ва қатор шунга ўхшаш тил офатлари кенг

шарҳланган.

7

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

нинг бутун бир китоби тилдан туғиладиган

“Ғийбат” мавзусига оиддир. Ғийбатни қуйидаги етти аъзолардан баъзилари билан

боғлиқликда текширилиши ушбу аъзолар масалани жиддий масала эканлигини кўрсатган.

Мутасаввуф ғийбатни айблов воситасига кўра беш турга ажратади:

1.Тил билан ғийбат қилиш;

2. Қулоқ билан ғийбат қилиш;

3. Қалб билан ғийбат қилиш;

4. Аъзолар билан ғайбат қилиш;

5. Қалам билан ғийбат қилиш.

8

“Дарҳақиқат, Одам боласи қиладиган хатоларининг кўпи тилдандир”

9

дейилиши

унинг нафс истакларини энг кўп рўёбга чиқарувчи қалтис аъзо эканлигини кўрсатади. Шу

боис тасаввуф шеъриятида ундан ҳосил бўладиган ёлғон, ғийбат, чақимчилик, мунофиқлик

ва бошқа шу каби иллатлар кескин танқид қилинган:

Тил учида умматман деб ялғон сўзлар,

Киши молин олмоғ учун ҳарён кўзлар.

Ҳалолини мунда тошлаб, ҳаром излар,

Нодонларға бу сўзларни ойғум келар.

10

Қулоқ барча хабарлар, сигналларни қабул қилиб уни нафсга етказиб турувчи

воситадир. Ҳаким Термизийнинг келтиришича икки қулоқ товушларни лаззат ва

6

Абу Ҳомид Ғаззолий. Тил офатлари ва ундан сақланиш йўллари: диний-маърифий / Абу Ҳомид

Ғаззолий. – Тошкент: “

Munir”

нашриёти. 2021. – 240 б. 9 б.

7

Абу Ҳомид Ғаззолий. Тил офатлари ва ундан сақланиш йўллари: диний-маърифий / Абу Ҳомид

Ғаззолий. – Тошкент: “

Munir”

нашриёти. 2021. – 240 б.

8

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий. Ғийбат ўзи нима?: диний-маърифий Муҳаммад Абдулҳай

Лакҳнавий. Таржимон: Ёрқинжон Фозилов: – Тошкент: “

Munir”

нашриёти, 2021. – 272 б.

9

Абу Ҳомид Ғаззолий. Тил офатлари ва ундан сақланиш йўллари: диний-маърифий / Абу Ҳомид

Ғаззолий. – Тошкент: “

Munir”

нашриёти. 2021. – 240 б. 10 б.

10

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360 б.

236


background image



24

хабардорлик ила илиб олиш учун бир идиш ва ўзига хос асбоб тарзида яратилган.

11

Бироқ

ушбу аъзодан нафс ҳавосининг ҳаром мақсадларида ҳам фойдаланиш мумкин. Яссавий

нафсига муте бўлганликдан қалби қотиб қолган, қалб қулоғи тўсилиб қолган инсонни

қулоқсиз, нодон дея тасвирлайди. Чунки оят, ҳадис, ҳикматни унга зарра қиймати йўқ.

Шоир ушбу ҳолатга гувоҳлигидан пушаймон бўлганлигини ёзади:

Қулоқсизга оят, ҳадис, ҳикмат ҳаром,

Эссиз, ҳикмат ич-қорнимда бўлсун тамом,

Нодонларға токай айтиб, йиғлай мудом,

Дод айласам, ҳечким қулоқ солғони йўқ.

12

Кўнгли қоттиқ, яхши сўзга қулоқ тутмас,

Қиёматда Ҳақ қошида расво бўлур.

13

Имом Ғаззолий кўзни нарсаларни кўрмоқ учун яратилганлигини айтиб, у ўз

яратилишида ўн табақа қилиб яратилганлигини таъкидлайди.

14

Бундан ташқари кўз нафсга

барча ашёлар, нарсалар ва улардаги шаҳватли қилиб қўйилган нарсаларнинг сувратини

олиб етказиш вазифасини ҳам бажариб беради. Албатта, шариат нуқтаи назаридан

ҳалолидан нафснинг ҳаққи ажратилган бўлсада, бироқ, унинг ҳавоси (шайтони) ҳаддидан

ошган ҳолда ҳаромини истайди. Унинг хоҳишига эргашган нафс эса кўз аъзоси орқали

ҳаромга назар қила бошлайди:

Номаҳрамга боқарлар, кўзларида йўқ инсоф.

15

Қўл билан инсон борлиқдаги нарсаларни ушлайди, ўзи учун кўплаб зарурат

амалларни бажаради, у билан меҳнат фаолиятини йўлга қўяди. Аммо қўл нафснинг ҳавойи

хоҳишига хизмат қилганда унинг лаззатланишидаги барча ҳаракатларида иштирок этишга

мажбур бўлади. Шундан у эртага ўзига зулм қилинганлиги сабаб нафснинг барча

кирдикорларига унга қарши гувоҳлик ҳам бериши мумкин. Чунончи, ояти каримада

“У

кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши

гувоҳлик берур”

дейилган:

16

11

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр,

2017. - 440 б. 253 б.

12

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360 б.

259 б.

13

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360 б.

267 б.

14

Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). Тошкент, “Адолат”, 2005. – 412. 59 б.

15

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360 б.

90 б.

16

Қуръони карим. Нур сураси – 24.


background image



25

Тонгла борсам илик, оёғ барча гувоҳ,

Ҳақ олдида қилғон ишим аён эрур.

17

Оёқ бутун тана юкини кўтарувчи ҳаммол. Бинобарин, бадан қаерга боришни хоҳласа

у ўша ерга уни кўратиб боришга масъул. Агар вужуд яхшилик сари юрган бўлса, савобига,

билакс, шариат чегараларини бузиб, гуноҳларга дўнган бўлса маъсиятига шерик бўлади.

Нафс бундай вақтда ўз ишидан масрур, ғурурга ботган ҳолда ҳою ҳаваси билан одимлайди:

Юрдунг доим шоду хуррам, сурур бирлан,

Мағрур бўлдинг ҳою ҳавас, ғурур бирлан,

Единг шубҳа-ҳаромларни макруҳ бирлан,

Дўзах ичра жазосини тортмасмусан?

18

Мутасаввуфлар наздида ошқозон – бу ризқ уйи.

19

Бундан ташқари қорин нафс

қувватининг асосий манбаи, унинг шаҳватланиши учун бор қувватни ичаклар билан

биргаликда у таъмин этишга ихтисослашган. Нафс шаҳватининг “чўғ”лари шу ерга

қўйилган бўлиб, қачон у ҳавонинг эсиши билан алангаланса ҳирси кучая бошлайди. Агар

ўз ҳолига қўйиб берилса юзминг турлик таом билан ҳам унинг эҳтиросини сўндириб

бўлмайди:

Нафсим мени ўтдек ёниб йўлдин урди,

Юз минг турлик таом тилаб дўкон қурди.

Оғзин очиб ҳар эшикка мени сурди,

Ҳиммат берсанг ит нафсимни ушласам мен.

20

Нафс – ҳайвонлик яъни тириклик тимсоли. У тупроқдан яратилганлиги боис ерга

мансуб жон-тириклик моҳиятини касб этган. Ва бу жараён унинг еб туришлиги асосида

қойим қилинганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шунинг учун шоир уни

“Еб, ичибон ҳайвон

каби тунлар ётиб”

дея ҳайвонга қиёс қилиш орқали унинг тириклик-ҳайвонийлик

эканлигини уқтирмоқчи бўлади. Яссавий “Ҳаром-ҳариш егонлар”ни тонгла ҳисобда “бир-

бир жавоб” беришини таъкидлаб, ҳалол-ҳаромни ажратмасликни фосиқлик дея атайди:

Ҳалол-ҳаром фарқин қилмай олиб ютқон,

17

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360 б.

120 б.

18

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360 б.

300 б.

19

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр,

2017. - 440 б. 253 б.

20

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360

202 б.


background image



26

Ул фосиқни дилин на деб сафо қилсун.

21

Ҳаким Термизий Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а) келтирган ривояти бўйича Аллоҳ

таоло инсондан энг аввал яратган аъзоси унинг фаржи эканлигини қайд этган:

“Аллоҳ

инсондан энг аввал яратган нарса фаржидир. Бас, инсонга деди: Бу сенинг ҳузурингда

беркитганим омонат: уни ҳеч вақт ўз эркига қўйма ва фақат ҳаққи билан (яъни ҳалолда)

ишлат”.

Ҳаким Термизийнинг таъкидлашича жамики фараҳлар ана шу фаржни ишлатишда

жамланади. У лаззатларнинг энг қувватлиси бўлиб, унинг аҳли уни ноўрин ишлатиши

билан дўзахга киради. Бундан ташқари олим ушбу аъзоларнинг омонатга айланиш сабабини

уларни шаҳватли бўлганлиги билан изоҳлайди, ушбу шаҳватларнинг жамланган ўрни эса

нафсда эканлигини алоҳида урғулайди.

22

Олимнинг “Нодир асллар” китобининг

“Бир юз

тўқсон биринчи асл”и жасад ва қалбни поклайдиган тўрт хислат ҳақида бўлиб, шундан

биттаси “Омонат муҳофазаси” деб аталган. “Омонат муҳофазаси” аъзоларни ва унга

ишониб топширилган нарсаларни муҳофази қилиш эканлигини таъкидлайди олим. Энг

муҳими барча кўргуликлар, жиноятлар мана шу аъзоларни муҳофаза этмасликдан келиб

чиқишига эътибор қаратиш лозим эканлигини айтади.

23

Аъзоларни муҳофаза қилиш, уларга юкланган омонатни саломат сақлаш учун

тасаввуф

шариат ва тариқатга ирода қилмоқ зарур эканлигини алоҳида таъкидлаган. Ушбу

эшикларда мурид етти аъзонинг ҳокими бўлмиш нафснинг ҳавосига хилоф қилиш асносида

ўз қалби ва руҳи томонга йўл очади. Мурид нафс бошига ҳар лаҳзада “арра” қўя бошлагач,

унинг ҳавоси кесилиш баробарида нафси заифлаша боради, руҳи эса қувватлана бошлайди.

Қалб кучайган сари солик руҳида ишқ ишқ жўш уриб, ошиқ ҳақиқий Маҳбуб висоли томон

парвоз қила бошлайди. Бу ҳолдан сохта “илоҳ”га хизмат қилиб келаётган аъзоларнинг

кўзлари ҳайрат билан очила бошлайди:

Ул беш ҳуруф майдонида жавлон қилур,

Зоҳир ботин бетаваққуф нолон қилур.

Етти аъзо кўзларини катон қилур,

Муршид бўлиб, иродатга кирмоқ керак.

24

21

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360

308 б

22

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр,

2017. – 440 б. 282 б.

23

Ҳаким Термизий. Нодир асллар (Расул ҳадисларидаги нодир асллар). Таржимон: Шайх Муҳаммад

Содиқ Муҳаммад Юсуф. Т.: “Hilol-Nashr” 2021. -360 б. 298 б.

24

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360

320 б.


background image



27

Ҳадисларда келишича инсон Роббисини руҳи ва ақли билан севар экан. Шу боис

ориф, ошиқ Маъшуқи ишқида ўзлигини – вужудини буткул унитиб, руҳ мулкида Унинг

васлига етмоқ учун алам тортса, фақат нафс хоҳишларига ўрганиб қолган аъзолар бу кўйга

тоқат қилолмасдан ларзон-титровчи бир ҳолга тушади:

Ориф-ошиқ жон мулкида алам тортса,

Етти аъзо тоқат қилмай ларзон бўлур.

Агар ишқ дарёси – маърифат нуридан соликнинг вужуди (қалб)и ичра жўшқинлик (нурнинг

кучайиши) тўлқини бошланса, гирдоб – қалб

25

айланиши ичра етти аъзо мутаҳаййир бир

аҳволда қолади, чунки улар бу пайтгача нафс ғафлати-қоронғулигида унга хизматда бўлган.

Энди эса ўзларини қалбдаги маърифат нури билан кўриб, ўзларини ҳақиқатини таний

бошлагач ҳайратлари янада ортмоқда:

Ишқ дарёси вужуд ичра жўш айласа,

Беҳуд бўлуб гирдоб ичра ҳайрон бўлур.

26

Яссавийнинг таъбирича Ҳақ таоло бирор-бир инсонга, (агар у нодон бўлса ҳам)

раҳмат назари билан қараса у бир лаҳзада ҳикмат соҳибига айланиши мумкин. Агар у

нафсини ҳаволанишдан тийса, ҳавосининг барча хоҳишларини ўлдирса, нафсини дунёдан

узиб, қалбига хизматкор эта олса, шунда қалбидан кирлар кетиб, кўнгли ювилган ойнадек

порлай бошлайди. Шунда “Осмонлар ва ердаги барча нарсаларнинг нури” унда акс эта

бошлайди. Шундагина инсон ҳам жисман, ҳам қалбан пок ҳолга эришади. Ҳақ таоло фақат

қалби пок бандаларгагина назар қилади. Агар У қалбга тажалли қиладиган бўлса жасаддаги

бутун томирлар, суяклар нурга тўлади. У барча нарсани ўша нур орқали идрок эта

бошлайди. Мурид ана шундай мақомга кўтарила олсагина унинг барча аъзолари, хусусан,

етти аъзосининг муҳафазаси унинг учун енгилашади ҳамда Маҳбуб Зотнинг ҳамдини

тинмай айтувчи “гўё”га айланади:

Ҳақ Мавломнинг назари кимга тушса,

Нодон бўлса, бир лаҳзада доно бўлур.

Уч юз олтмиш томурлари нурга тўлур,

Тўрт юз қирқ тўрт сўнгаклари бино бўлур.

Ондин сўнгра ваҳдат майдин тўё ичор,

25

Қалб сўзи араб тилида айланиш, ўзгариш фелидан олинган бўлиб, тасаввуф фалсафасида

маърифатни қабул қилиб олиш аъзолардан фақат қалб ва унинг ичидаги аъзоларга нисбат берилган.

26

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360

265 б.


background image



28

Аҳлу иёл, хонумондин тугал кечор.

Аллоҳ дею қайда борса, шайтон қочор,

Етти аъзо ҳамдин ойтиб гўё бўлур.

27

Аъзолар масаласи тасаввуф адабиётида жуда ҳам муҳим ва мураккаб эканлиги ҳамда

кенг шарҳга муҳтож бўлганлиги боис биз ушбу мавзуга доир қисқагина маълумотлар

келтириш билан кифояландик. Ушбу мавзулар келажакда ўзининг кенг миқёсдаги

тадқиқини кутади, албатта.

REFERENCES

1.

1.Баёнул фурқон фи таржиматил қуръон. Қуръони карим оятлари маъноларининг

изоҳли таржимаси. Таржима ва изоҳлар муаллифи: Шайх Муҳаммаджон мулло

Рустам ўғли (Мавлавий ҳожи Ҳиндистоний). Ҳозирги тилимизга табдил қилиб

нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва қавс ичидаги изоҳлар муаллифи: Сайфиддин

Сайфуллоҳ. – Тошкент: Мунир нашриёти, 2022. – 830 б.

2.

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360

б.

3.

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент:

Мовороуннаҳр, 2017. – 440 б. 282 б.

4.

Абу Ҳомид Ғаззолий. Тил офатлари ва ундан сақланиш йўллари: диний-маърифий /

Абу Ҳомид Ғаззолий. – Тошкент: “

Munir”

нашриёти. 2021. – 240 б.

5.

Чўтматов, Жўрабек. Имом Абу Исо Термизий: ҳати ва ижоди саҳифалари

[Матн]

:

Ж.Чўтматов. – Тошкент: Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёти, 2019. –

176 б.

104 б.

6.

Ҳаким Термизий. Нодир асллар (Расул ҳадисларидаги нодир асллар). Таржимон:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Т.: “Hilol-Nashr” 2021. – 360 б.

7.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий. Ғийбат ўзи нима?: диний-маърифий Муҳаммад

Абдулҳай Лакҳнавий. Таржимон: Ёрқинжон Фозилов: – Тошкент: “

Munir”

нашриёти, 2021. – 272 б.

8.

Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). Тошкент, “Адолат”, 2005. –

412.

27

Яссавий, Хожа Аҳмад. /

“Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360

266 б.

References

1.Баёнул фурқон фи таржиматил қуръон. Қуръони карим оятлари маъноларининг изоҳли таржимаси. Таржима ва изоҳлар муаллифи: Шайх Муҳаммаджон мулло Рустам ўғли (Мавлавий ҳожи Ҳиндистоний). Ҳозирги тилимизга табдил қилиб нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва қавс ичидаги изоҳлар муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ. – Тошкент: Мунир нашриёти, 2022. – 830 б.

Яссавий, Хожа Аҳмад. / “Девони Ҳикмат”. / - Тошкент: “Наврўз”, 2018 й. 360 б.

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари. Таржимон: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Мовороуннаҳр, 2017. – 440 б. 282 б.

Абу Ҳомид Ғаззолий. Тил офатлари ва ундан сақланиш йўллари: диний-маърифий / Абу Ҳомид Ғаззолий. – Тошкент: “Munir” нашриёти. 2021. – 240 б.

Чўтматов, Жўрабек. Имом Абу Исо Термизий: ҳати ва ижоди саҳифалари [Матн]: Ж.Чўтматов. – Тошкент: Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёти, 2019. – 176 б.104 б.

Ҳаким Термизий. Нодир асллар (Расул ҳадисларидаги нодир асллар). Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Т.: “Hilol-Nashr” 2021. – 360 б.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий. Ғийбат ўзи нима?: диний-маърифий Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий. Таржимон: Ёрқинжон Фозилов: – Тошкент: “Munir” нашриёти, 2021. – 272 б.

Ғаззолий Абу Ҳомид. Кимиёи саодат: (Руҳ ҳақиқати). Тошкент, “Адолат”, 2005. – 412.