ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
431
ЎДК:631.2
ШОЛИ ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИШИГА MIНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИ
МИҚДОРИНИНГ ТАЬСИРИ
Giyosov Malik Maqsud o’g’li
Toshkent davlat agrar universiteti magistranti
Rahmonqulov Ibrohim Nabijon òģli
Toshkent davlat agrar universiteti talabasi
Abduraxmanov Jamoliddin Abdusaid o’g’li
Toshkent davlat agrar universiteti talabasi
Otanazarov Shahzod Jo’rabek o’g’li
Toshkent davlat agrar universiteti talabasi
https://doi.org/10.5281/zenodo.8437483
Аннотация.
Бугунги кунда республикамизда шолини ўсиш ва ривожланиш
хусусиятларини чуқур ўрганиш, шоли ўсимлигининг бўйини ўсиши, ривожланиши, қуруқ
масса тўплаши ва ҳосил йиғишни бошқариш, ҳар бир нав учун алоҳида белгиланган илғор
агротехник тадбирлар қўллаб етиштириладиган ҳосилнинг салмоғини ошириш ҳақида,
шоли ўсимлиги баландлигини ўлчашдан асосий мақсад, юқори миқдордаги ўғит меъёрлари
қўлланилганда уни ётиб қолиш ҳамда ўсимлик массаси билан қанча миқдорда озиқа (NPK)
моддаларини олиб чиқиб кетиш даражаси қандай бўлишини аниқлашдан иборатдир.
Шоли навларини минерал ва органик ўғитларга бўлган талаби, навларнинг биологик
хусусияти, атроф муҳитга таъсири, тупроқ ва иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда
шолининг ҳосил йиғишида қўлланилаётган агротехник тадбирларни чуқур таҳлил
қилинганлиги ушбу мақолада келтириб ўтилган.
Калит сўзлар:
ўғитлар, шоли, азотли фосфорли ўғитлар, калийли ўғитлар, минерал
озиқлантириш, нав, биологик хусусият, агротехник тадбирлар.
THE EFFECT OF THE AMOUNT OF MINERAL FERTILIZERS ON RICE
PLANT GROWTH
Abstract.
Today, in our republic, in-depth study of the characteristics of rice growth and
development, height growth and development of rice plants, accumulation of dry mass and
management of harvest, about increasing the weight of the crop supported by advanced
agrotechnical measures for each variety, the main purpose of measuring the height of rice plants,
high is to determine how much nutrients (NPK) substances are taken out by the plant mass when
the amount of fertilizer is applied.
In-depth analysis of agrotechnical measures used in rice harvesting, taking into account
the demand of rice varieties for mineral and organic fertilizers, biological characteristics of
varieties, environmental impact, soil and climate conditions, is mentioned in this article.
Keywords:
rice, nitrogen fertilizers, phosphorus fertilizers, potassium fertilizers, mineral
nutrition, variety, biological properties, agrotechnical measures.
ВЛИЯНИЕ КОЛИЧЕСТВА МИНЕРАЛЬНЫХ УДОБРЕНИЙ НА РОСТ
РАСТЕНИЙ РИСА
Аннотация.
Сегодня в нашей республике углубленное изучение особенностей роста
и развития риса, высоты роста и развития растений риса, накопления сухой массы и
организации сбора урожая, увеличения массы урожая подкрепляется передовыми
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
432
агротехническими мероприятиями для каждого сорт, основная цель измерения высоты
растений риса, высокий – определить, сколько питательных веществ (NPK) выносится
растительной массой при внесении количества удобрений.
В статье приведен углубленный анализ агротехнических мероприятий,
применяемых при уборке риса, с учетом потребности сортов риса в минеральных и
органических удобрениях, биологических особенностей сортов, воздействия на
окружающую среду, почвенно-климатических условий.
Ключевые слова:
рис, азотные удобрения, фосфорные удобрения, калийные
удобрения, минеральное питание, сорт, биологические свойства, агротехнические
мероприятия.
Кириш
Минерал ўғитлар миқдорининг шолини ўсув даврига таьсири навнинг иссиқлик ва
намлик билан таъминланганлиги, маҳаллий шароитга мослашганлиги билан боғлиқ бўлиб,
охир оқибат навнинг максимал ёки минимал даражада ҳосил беришини белгилайдиган
асосий кўрсаткичлардан ҳисобланади.
Шолининг ўсув даври навнинг тез, ўрта ёки кечпишарлигини белгилайдиган асосий
кўрсаткичлардан бири ҳисобланиб, бу айниқса минерал ўғитлар миқдорига катта таъсир
кўрсатади.
Мазкур тажрибаларни олиб борган йилларда ўрганилаётган икки навда ҳам барча
вариантларда бир хил агротехник тадбирлар қўллашимизга қарамасдан ўсув даври
давомида сезиларли фарқлар кўзга ташланди.
Шолининг ўсув фазаларига озиқлантириш миқдорининг таъсири
1 жадвалда
келтирилган.
Азотли ўғит миқдорини ошиб бориши туплаш фазасини кечикишига олиб келди.
Масалан, 2021 йил маълумотлари бўйича кечпишар «Мустақиллик» навида назорат
вариантига нисбатан 60 кг N берилган 3 вариантда 3 кунга, N 90 кг/га берилганда (вар. №
4) 5 кунга, N 120-150 кг/га берилганда 6-8 кунга кечикди.
Ушбу қонуният тажриба ўтказилган барча йилларда қайтарилиб йил об-ҳавосини
келишига қараб бир йилда назоратга нисбатан ўртача 6-8 кунни 2018 йилда эса 7-9 кунни
ташкил этди.
Кечпишар «Мустақиллик» навида озиқлантирш меъёрини оширилиши туплаш
фазасини сезиларли даражада ортишига олиб келди.
60 кг/га азот берилганда ўртача уч йилликда 1-7, 90 кг/га. да 2-9, 120 кг/га. да 3-10
кунга, 150 кг/га қўлланилганда 3-10 кунга узайиши кузатилди. Ушбу ҳолат рўваклаш
фазасини бошланиши ва тугалланишида ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
1-жадвал
Ўсимликларнинг бўғим оралиғига озиқлантириш миқдорларининг таъсири
(«Мустақиллик» нави)
№ Вариант
Бўғим оралиғи, см
1
2
3
4
5
«Мустақиллик» нави
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
433
1
Назорат
(ўғитсиз)
3.6
9.0
25.4
31.0
28.9
2
Р
120
К
150
3.9
9.5
27.5
31.1
28.9
3
N
60
Р
20
К
150
4.7
9.8
30.1
31.2
29.0
4
N
90
Р
120
К
150
5.2
10.0
36.5
31.3
29.3
5
N
120
Р
120
К
1
50
6.0
11.8
37.0
31.6
29.2
6
N
150
Р
120
К
1
50
5.7
10.5
36.9
31.4
29.3
Мазкур ҳолат шолининг пишишини бошланиши ҳамда тўлиқ пишиш даврида ҳам
кузатилди. Пишишни бошланиши назорат вариантига нисбатан N 60 кг/га азот ўғити
берилганда «Мустақиллик» навида ўртача 3 кунга, N 90 кг/га берилганда 5-7 кунга, N 120
кг/га.да 7-8 кунга, N 150 кг/га.да 11-13 кунга кеч бошланди.
Ўрганилаётган навда 1-2 ва 3- бўғим оралиғида, минерал ўғитларнинг миқдорини
ошиши билан бўғим оралиғининг узунлиги ҳам ошганлиги аниқланди. Масалан,
«Мустақиллик» навида 1 ва 6 вариантлар ўртасидаги фарқ 1-бўғимда 2.4 см.; 2-бўғимда 2.8
см.; 2-бўғимда 11.6 см.ни ташкил қилган бўлса, 4-5-бўғимлар орасидаги фарқ 0.3-0.6 см
бўлган.
Минерал ўғитлар берилмаган назорат вариантида ва минерал ўғит 60- кг/га берилган
дастлабки вариантларнинг 1-2-бўғим оралиғидаги фарқ жуда қисқа, бор йўғи 0,3-0,5 см
бўлган бўлса, 3-бўғим оралиғидаги фарқ 2,1 см. ни ташкил этди. Шуни таъкидлаш лозимки,
4-5-бўғим оралиғида минерал ўғит миқдоридан қатъий назар деярли фарқ кузатилмади.
Бунинг асосий сабаби, 4-5-бўғим асосан ҳосил шакилланиши ва ҳосилдорликка хизмат
қилиб, ўғитлар миқдори ушбу бўғинга сарф этилмай балки тўғридан-тўғри ҳосил
элементларига ўтказиб (транзит) юборилади. Тахлилларни кўрсатишича, ҳар бир нав
бўйидаги фарқ асосан дастлабки 3-бўғин орасидаги ўлчамлар ҳисобига содир бўлган.
Тажрибаларда ўрганилаётган навнинг азот ўғити миқдорини ошиб боришини шоли
ўсимликларининг ётиб қолишига таъсири ҳам бевосита ўрганилди. «Мустақиллик» нави
кўчат усулида такрорий экин сифатида экилганда азот ўғити 150 килограмм миқдорда
берилганда ётиб қолиш даражаси 15-20%ни ташкил этди. Лекин, оптимал меъёр
ҳисобланган «Мустақиллик» навида N 120 кг/га қўлланилганда ўсимликларни ётиб қолиш
ҳолати кузатилмади.
Ўсув даврларида ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига таьсир қиладиган асосий
омиллардан бири минерал ўғитларнинг миқдори ҳисобланиб, бу кўрсаткич шолини ўсиши
ва ривожланишига, сифат ва миқдор кўрсаткичлари ва ер устки қисмининг қуруқ масса
тўплашига турлича таъсир қилди. Ўсимликларнинг ўсув даври давомида тўпланиб
бораётган асосий кўрсаткичларга шолининг тупланиш коэффициенти, ўсув фазаларидаги
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
434
ўсимлик бўйи, бўғим оралиғини ўсиш тезлигидаги фарқ, ўсув давридаги ер устки қисми
массасини ошиб бориши киради.
Юқори ҳосил етиштиришга таъсир қиладиган асосий омиллардан бири кўчат
қалинлиги бўлиб, бу асосан экилган уруғнинг миқдори, уни сифатига ва дала унувчанлигига
боғлиқ бўлади. Кўчат усули билан шоли етиштириш агротехникасида ҳам ушбу қонуният
сақланиб қолди, аммо бу усулда шоли етиштиришда ҳосилдорликни белгиловчи асосий
кўрсаткич, кўчатнинг тупланиш даражаси ҳисобланиб, уни коэффициенти қанча юқори
бўлса, ҳосилдорлик шунга мос равишда юқори бўлиши намоён бўлди.
Қишлоқ хўжалиги экинлари орасида шоли уруғининг дала унувчанлиги бошқа ғалла
экинларининг дала унувчанлигига нисбатан пастлиги маълум. Аммо, шолининг бошқа
ғалла донли экинларидан алоҳида ажралиб турадиган ҳислати бу кўчат сони кам бўлишига
қарамасдан тупланиш даражасини юқорилигидир. Лекин, бу хусусият тўғридан - тўғри
тупроқнинг унумдорлигига, навнинг биологик тавсифига ва минерал ўғитлар меъёрларига
боғлиқлиги кузатилди.
Маълумки, майдон бирлигидаги поялар сони шоли ўсимлиги бўйининг ўсишига ва
ҳосилдорликка маълум даражада таъсир қилади.
Бизнинг тажрибамизда шоли кўчати далага ўтказилгандан 20 кундан сўнг ва
ўримдан олдин кўчатлар ва поялар сони ҳисоблаб чиқилганда шу нарса маълум бўлдики,
экилган кўчатнинг ўримгача сақланиши, ҳосилдор поялар сони, бевосита ўрганилаётган
навларнинг биологик хусусиятига ва берилаётган минерал ўғитларнинг миқдорига бевосита
боғлиқлиги кузатилди.
2-жадвал
Кўчатлар сонини сақланиши ва ҳосилдор поялар сонига озиқлантиришнинг
таъсири (ўртача 3 йиллик).
№
Вариан
т
Ўсимликлар Сони,
Дона/1м
2
.
Кўчатни
Ўримгача
Сақланиши, %
Т
уплаш
Коэф-
Фициен
ти
Маҳ
сулдор
Поялар
Сони Дона,
М
2
Кўч
ат Ўтқазиш
Даврида
Ўрим
дан Олдин
«
Мустақиллик» Нави
1
Назорат
(Ўғитсиз)
44
40
90
4
.0
160
2
N
0
Р
120
к
150
44
40
90
4
.4
176
3
N
60
р
120
к
150
44
41
93
4
.4
183
4
N
90
р
120
к
150
44
42
95
5
.0
210
5
N
120
р
120
к
150
44
44
100
5
.5
243
6
N
150
р
120
к
150
44
43
97
5
.3
236
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
435
Олиб борилган изланишлардан маьлум бўлдики, минерал ўғитлар миқдорини ошиб
бориши 1 м
2
квадратдаги кўчат сонига, ҳамда кўчатнинг ўримгача 10 % гача камайишига
олиб келди. Аммо, тупланиш даражаси ҳамда ҳосилдор поялар сонини ошишига ижобий
таъсир кўрсатди.
Шолининг ҳосилдорлиги майдондаги кўчатнинг сони билан эмас, балки шу
майдондаги кўчатда ҳосил бўлган маҳсулдор поялар сони билан белгиланади. Шунинг учун
хам ғалла дон ўсимликлар орасида шолининг туплаш даражасининг юқорилиги сабабли
майдондаги ҳосилдор поялар ҳисобидан керакли, режалаштирилган ҳосил етиштиришни
бошқариш имконияти мавжуд. Маълумки, шолини уруғидан ҳамда кўчат усулида
экилганда ҳам, ҳосилдор поялар сони ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши,
ҳосилдорлигига таъсир қиладиган асосий кўрсаткич ҳисобланади.
Навларнинг туплаш даражасига ва ҳосилдор поялар сонига минерал ўғитлар
миқдорининг таъсири турлича бўлиши қайд этилиб, «Мустақиллик» навининг назорат
вариантида 1 м
2
майдонда ҳосилдор поялар сони ўртача 160, фақат фосфор, калий 100%
берилган вариантда 176, азот, фосфор, калий берилган вариантда 183, N
120
, Р
120
, К
150
берилган вариантда 243 донани ташкил қилди. Бу назорат вариантига нисбатан 1 м
2
да 83
дона, ёки бир гектар майдон ҳисобига 830 минг дона ҳосилдор поя кўп демакдир.
Тажриба майдонида кўчат усулида шоли етиштиришда икки навга ҳам бир хил
агротехника қўлланишига қарамасдан, «Мустақиллик» навида бир квадрат метр майдонда
вариантлар бўйича 32-49 дона ҳосилдор поялар кўп шаклланди. Тахлилларимизни
кўрсатишича, бу фақат навнинг биологик хусусиятига хос бўлган кўрсаткичдир.
«Мустақиллик» нави селекция нуқтаи назаридан ва маҳсулотнинг технологик баҳосидан
келиб чиққан ҳолда, бир неча кўрсаткичлари бўйича афзалликларга эга.
Демак, минерал ўғитларни қўллаш ҳисобига туплаш коэффициенти «Мустақиллик»
навида 1,5 гача ҳосилдор поялар сонини таъллуқли равишда 83-62 тага оширилишига
эришилди. Шоли навларининг туплаш даражаси асосан навнинг биологик хусусиятига
боғлиқ бўлсада, лекин бу кўрсаткични озиқлантириш ҳамда экиш усули билан ҳам
бошқариш мумкинлиги исботланди.
Хулоса
Хулоса ўрнида шуни айтиш жойизки, Шолиўсимлигини ўсиш ва ривожланиш
хусусиятларини чуқур ўрганиш, тушуниб етиш орқали бўйини ўсиши, ривожланиши, қуруқ
масса тўплаши ва ҳосил йиғишни бошқариш, ҳар бир нав учун алоҳида белгиланган илғор
агротехник тадбирлар қўллаб етиштириладиган ҳосилнинг салмоғини ошириш мумкин.
Шоли навларини минерал ва органик ўғитларга бўлган талаби, навларнинг биологик
хусусияти, атроф муҳит таъсири, тупроқ ва иқлим шароити каби омилларни ўз ичига олади
.
REFERENCES
1.
Джуманов. З. Н ва бошқалар. Ў збекистонда шоли етиштириш бўйича кўрсатма.
Тошкент. М-1998 й.
2.
Ибрагимов А. Шоличилик ресурслари самарадорлиги. // Ж.Ўзбекистон қ/х.-Тошкент,
2006.-№10.-12-13 б.
3.
Агрокимё Мусаев.Б Тошкент, нашриёти 2001 257-259-б
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
436
4.
Саимназаров.Ю.Б, Джуманов З.Н ва бошқалар “Ўзбекистонда шоли етиштириш бўйича
услубий кўрсатма” // Тошкент. 2009. 3-31-б.
5.
Ўразметов Қ.К “Кечпишар шоли навлари ҳосилдорлигига экиш муддати ва
меъёрларининг таъсири” Тошкент. 2021. 15-17-б. 45-б.