ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1453
САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ ТЕХНИКАВИЙ ЖИҲОЗЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Холманова Феруза Ураловна
Термиз давлат Университети, Жаҳон тарихи кафедраси
Катта ўқитувчиси (PhD)
feruzahalmanova@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.11401707
Аннотация.
Мақолада вилоятимизнинг енгил саноатида хорижий камкорлар
томонидан инвестицияларнинг киритилиши ва уларнинг самарадорлиги ҳақида тўхталиб
ўтилган.
Калит сўзлар:
“Сурхондарёсавдо”, инвестиция, ип-газлама, қўшма корхона.
ISSUES OF TECHNICAL EQUIPMENT OF INDUSTRIAL ENTERPRISES
Abstract.
The article focuses on the introduction of investments by foreign entrepreneurs
in the light industry of our region and their effectiveness.
Key words:
"Surkhondaryosavdo", investments, cutting, joint venture.
ВОПРОСЫ ТЕХНИЧЕСКОГО ОСНАЩЕНИЯ ПРОМЫШЛЕННЫХ
ПРЕДПРИЯТИЙ
Аннотация.
В статье основное внимание уделяется внедрению инвестиций
иностранных предпринимателей в легкую промышленность нашего региона и их
эффективности.
Ключевые слова:
«Сурхондарёсавдо», инвестиции, нарезка, совместное
предприятие.
Кириш:
Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, хорижий давлатлар
билан ўзаро ҳамкорлик муносабатлари яхши йўлга қўйилган. Бу борада ҳукуматимиз
томонидан бир қанча қарорлар қабул қилинган ва ушбу қарорлар асосида экспорт
салоҳиятини ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилган.
Ўзбекистоннинг савдо сотиқдаги асосий мижозлари: АҚШ, Буюк Британия,
Нидерландия, Бельгия, Швейцария, Франция, Германия, Италия, Россия, Туркия, Хитой,
Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмасида кейинги йилларда муҳим
таркибий ўзгаришлар бўлмоқда. Дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакати билан ташқи савдо
қилинмоқда
1
.
Саноатда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ишчи кучи қийматига
сезувчан бўлади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритишнинг асосий
таҳдидлари мавжуддир. Буларга мамлакатдаги молиявий беқарорлик, ҳарбий ва сиёсий
беқарорлик, инвестиция муҳитининг ўзгариши ва бошқа омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Энг муҳим таҳдидлар ичида биринчи ўринга ҳарбий ва сиёсий беқарорлик чиқади.
Инвесторлар жавобига Ироқ, Афғонистон ва дунёнинг бошқа худудларидаги
ҳарбийларнинг режа ва ҳаракатлари таъсир қилади.
1
Ўзбекистон Республикаси Энциклопедик маълумотнома. – Тошкент.: “Давлат илмий нашриёти”, 2002. – Б
333.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1454
Инвестиция иқтисодиётнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллардан биридир.
Инвестиция ёрдамида янги саноат корхоналари қурилади, мавжудлари таъмирланади, янги
машина ва ускуналар сотиб олинади. Мамлакатимизнинг импорт ва экспорт салоҳиятига
назар ташлар эканмиз, 1991 йилларда вилоятимизда кичик, хусусий ва қўшма корхоналар
ташкил этила бошланганлигига гувоҳ бўламиз. Жумладан, пахта толасини ип-газламага,
газламани эса тайёр кийим-кечакка айлантириш, иқтисодиётимизга ўзининг ижобий
ўзгаришларини кўрсатиши муҳим вазифа қилиб олинди.
Германия давлати билан ташқи иқтисодий алоқаларимиз 1997 йилда 6204,0 минг
долларни ташкил этиб, бунга асосан экспорт таркибида пахта толаси ва озиқ-овқат
маҳсулотлари кирди
2
.
Жарқўрғондаги ип-газлама қўшма корхонаси 1997 йилда экспортга маҳсулот сотиш
режасини 140 фоизга бажарди. Корхона томонидан Чехия, Польша ва Австрия
мамлакатларига 312 минг долларлик ип-калава маҳсулотлари сотилди. 1800 нафардан зиёд
ишчилар 1602 тонна калава ип, 8866 минг погонометр мато ишлаб чиқариб, бу борадаги
режа топшириқларини ортиғи билан бажариб, корхонанинг 2000 йилдаги соф фойдаси 34,5
миллион сўмни ташкил қилди. Фабрика қошида “Ўзбекистон-Америка” қўшма корхонаси
ташкил этилиб, унинг қуввати йилига 42 тонна калава ип ва 1920 минг погон. метр мато
ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхонанинг умумий лойиҳа қуввати 13 миллион 132
минг 036 евро бўлиб, хорижий таъсисчи Американинг улуши ҳисобига (53 %) ташкил
этилди. Қўшма корхонада Германия ва Чехия давлатларининг замонавий йигирув
дастгоҳлари ўрнатилиб, жаҳон бозорлари талабларига жавоб берадиган юқори сифатли
калава ип ва мато ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг 70 фоизи экспортга сотилди
3
.
Бойсун туманида Ишонч ҳиссадорлик жамияти базасида йилига 600,0 тонна калава
ип ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш учун Россия Федерацияси ва
Жанубий Корея давлатлари билан музокаралар олиб борилди ва келишув имзоланди
4
.
Вилоятда 1998 йилда ташқи савдо айланмаси 124404 минг долларга тенг бўлди. 1997
йилнинг шу даврига нисбатан 108,5 фоиз, жами ташқи савдо айланмасининг 90,9 фоизи
экспорт маҳсулотлари ва 9,1 фоизи импорт маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди
5
.
Вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси Ўзбекистон
Республикаси билан Украина ўртасида 1999-2008 йилларга мўлжалланган “Иқтисодий
ҳамкорлик дастури” га мувофиқ Сурхондарё вилоятида қуйидаги ишларни амалга оширди.
“Техно-Текс” Ўзбекистон-Украина қўшма корхонаси 2007 йилнинг 21 июнь куни
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасидан
33- рақамли реестр билан рўйхатдан ўтган. Жамият иштирокчиларининг низом
жамғармасидаги улушлари қуйидагича тақсимланган: Украиналик иштирокчи “ ООО ПФК
Меркурий ЛТД ” фирмаси 480,0 минг доллар (60 фоиз), Ўзбекистонлик иштирокчи “Пўлат
Алп” ХИТФ 320,0 минг доллар (40 фоиз) ни ташкил этди. Корхонанинг асосий фаолият
туридан бири гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисобланади. Хорижий ҳамкор
2
Сурхондарё вилоят давлат архиви, 1091- жамғарма, 1-рўйхат ,661- иш, 36- варақ.
3
Турсунов С., Тўхтаев А. Жарқўрғон. – Тошкент.: “Фан”, 2008. – Б. 142.
4
Сурхондарё вилоят давлат архиви, 1091- жамғарма, 1-рўйхат , 293- иш, 78- варақ.
5
Сурхондарё вилоят давлат архиви, 698- жамғарма, 1- рўйхат ,101- иш, 21 - варақ.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1455
томонидан қиймати 486,7 минг доллар миқдоридаги замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар
келтирилди. 2007 йилда корхона томонидан 16,1 млн. сўмга, 2008 йилда эса 43,2 млн. сўмга
тенг гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
6
.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 октябрдаги
“Қўшма корхоналар” ни ташкил этишда хорижий инвесторларни жалб этишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 393- сон қарорининг 9-иловасига мувофиқ
вилоятимизнинг туманларида 2001-2005 йилларда 19 та қўшма корхоналар ташкил
этилиши, шу жумладан 2001 йилда 5 та қўшма корхоналар тузилиши режалаштирилган
эди
7
.
Бинобарин, сўнгги ўн йилликда юртимизда енгил саноат тизими тараққиёт сари юз
тутди. “Сурхонтекс” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва
турини кўпайтириш мақсадида 2010 йилда ишлаб чиқариш қуввати 2,0 минг тонна, умумий
қиймати 2400 минг доллар қийматидаги лойиҳа амалга оширилди
8
.
“Сурхонтекс”
Ўзбекистон
Буюк
Британия
қўшма
корхонаси
собиқ
“Сурхонтекстиль” корхонаси ўрнида 2013 йилда қайта ташкил этилди. Илгари корхонада
970 киши ишлаган, 2,5 минг тонна пахта хом ашёси қайта ишланган бўлса, бугунги кунда
240 нафар ишчи фаолият юритмоқда. 2018 йилда ишлаб чиқариш қуввати 5 минг тоннани
ташкил этган. Бу кўрсаткич эса корхонанинг янги замонавий технологиялар билан
жиҳозланганлигини кўрсатади. Ўртача иш ҳақи 550 мингдан ошган. 2017 йил корхонада 16
млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, шунинг 90 фоизи хорижга экспорт қилинди. Чет
давлатларга экспорт қилинган маҳсулот таннархи қарийб 2 млн. долларни ташкил этди.
Маҳсулот асосан Россия, Хитой, Туркия ва Болтиқбўйи мамлакатларига етказиб берилди.
2016 йилда 600 минг доллардан зиёд чет эл сармояси асосида корхонага келтирилган 2 та
саваш линиялари учун 4 та дастгоҳ келтирилганлиги сифат ва самарадорликни янада
оширди
9
. Ислоҳотлар натижасида “Сурхонтекс” қўшма корхонаси томонидан 2588,9
долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.
Пилла маҳсулотларини қайта ишлашда Термиз шаҳридаги “Inter Silk Pro”
Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси вилоят иқтисодий ҳаётида ўз ўрнига эга. Корхонада
пилла хом ашёсидан ишлаб чиқараётган ип-калава сифати ва дизайни билан жаҳон
бозорида тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Пилла хом-ашёсидан харидоргир ип-калава
ишлаб чиқараётган масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Inter Silk Pro” Ўзбекистон-
Хитой қўшма корхонаси 1 миллион 170 минг доллар қийматидаги замонавий технологиялар
билан жиҳозлангани рақобатбардош, жаҳон стандартларига мос тайёр маҳсулот ишлаб
чиқаришда қўл келаётир. 2015 йил корхона Сурхондарё вилоятида етиштирилган 1 минг
550 тонна пиллани қабул қилган ва хомашё сифатли қайта ишланиб, тайёр маҳсулот
хорижий давлатлардаги буюртмачиларига жўнатилди. Корхонада меҳнат қилаётган 80 дан
зиёд ишчининг унумли меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган. Бепул тиббий ва
транспорт хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган, узоқ қишлоқлардан қатнаб ишлайдиганлар
6
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги жорий архиви, 1091- жамғарма, 1- рўйхат, 33- иш, 95-варақ
7
Сурхондарё вилоят давлат архиви, М. 698 жамғарма, 1-рўйхат , 110- иш, 121- варақ.
8
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги жорий архиви, М.1091- жамғарма, 1- рўйхат, 33 иш, 78-варақ
9
Сурхон тонги, 2018 йил 3 (17403) - сон.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1456
учун ётоқхоналар мавжуд. 2015 йил корхона 150 минг доллар қийматидаги ип-калавани
экспорт қилди. Янги йилгача яна 350 минг доллар қийматидаги рақобатбардош маҳсулот
чет эллик буюртмачиларига жўнатилади.
Бу ерда хом ашё етиштиришдан тайёр маҳсулот
ишлаб чиқаришгача бўлган жараён тўлиқ технологик занжир асосида ташкил этилган.
Жумладан, ипак қурти боқиш, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, гилам тўқиш
йўлга қўйилган. Кластер усулида маҳсулот етиштириш учун Сурхондарё вилоятидаги бир
нечта туманлар бириктириб берилган.
Корхона фаолияти икки сменали бўлиб, 300 дан ортиқ доимий, 250 дан зиёд
мавсумий иш ўринлари яратилган. Бугунги кунда корхона маҳсулотлари Осиё ва Европа
давлатларига сотилмоқда. 2017 йилда қарийб 2 миллион 140 минг доллар, 2018 йилда 2
миллион 873 минг доллардан зиёд миқдорда экспорт қилинган.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур жараёнлар Сурхондарё вилоятида қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти, хусусан, пахта ва пилла етиштириш асосида тўқимачилик
индустрияси шаклланишига хизмат қилмоқда. Унинг таркибини пахта тозалаш, ип ва ипак
йигирув, тикувчилик саноати ташкил этади ва бу соҳаларни ривожлантириш эса вилоят
иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Энциклопедик маълумотнома. – Тошкент.: “Давлат
илмий нашриёти”, 2002. – Б 333.
2.
Турсунов С., Тўхтаев А. Жарқўрғон. – Тошкент.: “Фан”, 2008. – Б. 142.
3.
Сурхондарё вилоят давлат архиви, 1091- жамғарма, 1-рўйхат , 293- иш, 78- варақ.
4.
“Сурхон тонги”, 2018 йил 3 (17403) - сон.
5.
Холманова Ф.У. О роли предприятий легкой промышленности экономике
Сурхандарьи. Бюллтень науки и практики. 6(12) Б-483-486
6.
Холманова Ф.У. Озиқ-овқат саноатининг худудий ташкил этилиши. Ўтмишга назар.
Б-436
7.
Холманова Ф.У. Сурхондарё вилояти иқтисодиётида енгил саноат корхоналарининг
ўрни. MODERN SCIENCE AND RESEARCH. 2023 й.236-240 бб.
8.
Холманова Ф.У. Саноат корхоналари иш самарадорлиги ошириш ва аграр
тизимидаги ислоҳатлар. MODERN SCIENCE AND RESEARCH. 2023 й. 247-252 бб.
9.
Холманова Ф.У. Современные методы обучения истории как наука и учебный
методы. Интернаука (3-1) 30-32 б
10.
Habibullo o‘g‘li, R. M. (2023). SURXON VOHASI TOQCHI QAVMINING
AN’ANAVIY TURMUSH TARZI.
11.
To‘Rayev, S. G. O. G. L., & Raxmonov, M. X. O. G. L. (2022). BX KARMISHEVA
TADQIQOTLARIDA SURXON VOHASI YUZ URUG‘LARINING ETNIK
TAVSIFI.
Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social
sciences
,
2
(1), 43-51.
12.
Рахмонов, М. (2023). Surxon vohasi toqchi qavmlari hududiy joylashuvining ilmiy
tahlili.
История и культура центральной Азии
,
1
(1), 341-344.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1457
13.
Rahmonov, M. (2023). TRADITIONAL LIFESTYLE OF THE TOKCHI PEOPLE OF
SURKHAN OASIS.
Modern Science and Research
,
2
(4), 720-722.
14.
Пардаев, Т. Р. (1998). Химизация сельского хозяйства Узбекистана в 60-е годы:
состояние и проблемы.
15.
Турсунов, С., Пардаев, Т., Турсунов, А., & Тоғаева, М. (2012). Ўзбекистоннинг
жанубий ҳудудларида номоддий маданият тарихи.
Тошкент:“Муҳаррир
.
16.
Турсунов, С., Пардаев, Т., Курбанов, А., & Турсунов, Н. (2006). История и культура
Узбекистана:
Сурхандарьинская
этнография.
Национальное
издательство
Национальной библиотеки Узбекистана
, 276.
17.
Пардаев, Т. Р., & Турсунов, Ж. Н. (2019). САНОАТДА МАҲАЛЛИЙ
МУТАХАССИСЛАР
ТАЙЁРЛАШГА
ТАРИХИЙ
НАЗАР.
ВЗГЛЯД
В
ПРОШЛОЕ
,
26
.
18.
Пардаев, Т. Р., & Турсунов, Ж. Н. (2019). МУСТАБИД ТУЗУМНИНГ МИЛЛИЙ ВА
ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА МУНОСАБАТИ.
ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ
,
23
.
19.
Турсунов, С., Пардаев, Т., & Маҳмадиёрова, Н. (2012). Сурхондарё–этнографик
макон.
Т.:“Академнашр”,-2012.-Б.-79
.
20.
Razhabovich, P. T., & Narzullaevich, T. Z. (2019). A LOOK INTO THE HISTORY OF
THE PREPARATION OF LOCAL PROFESSIONALS IN THE INDUSTRY.
Ўтмишга
назар журнали
,
26
(2).
21.
Турсунов, С., Пардаев, Т., & Бегимкулов, О. (2015). Узбекская национальная борьба:
история и традиции (на узбекском языке).
Термез.«Сурхоннашр
,
34
.
