Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of the competence-based approach in the educational
process of internationalization of education
Akramjon MATKARIMOV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
25 June 2021
The article analyzes the role of the competence-based
approach in the educational process of internationalization of
education, the reflection of the competence-based approach in
the context of state educational standards and the integration of
the competence-based learning process with the international
assessment study PISA.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
competence-based
approach,
educational process,
international assessment
study PISA,
basic knowledge,
basic competencies.
Компетенциявий ёндашувли ўқув жараёнининг таълимни
халқаролашувидаги аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
компетенциявий ёндашув,
ўқув жараёни,
PISA халқаро баҳолаш
дастури,
таянч билимлар,
асосий таянч
компетенциялар.
Мақолада компетенциявий ёндашувли ўқув жараёни-
нинг таълимнинг халқаролашуви жараёнида аҳамияти,
компетенциявий ёндашувнинг Давлат таълим стандарт-
лари мазмунида акс этиши ва PISA халқаро баҳолаш дастури
билан компетенциявий ёндашувли ўқув жараённинг
узвийлиги таҳлил қилинган.
1
Independent researcher, Andijan State University, Andijan, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
211
Роль компетентностного подхода в образовательном
процессе интернационализации образования
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
компетентностный
подход,
учебный процесс,
международное оценочное
исследование PISA,
базовые знания,
базовые компетенции.
В статье анализируется роль компетентностного подхода в
образовательном
процессе
интернационализации
образования, отражение компетентностного подхода в
контексте государственных образовательных стандартов и
интеграция
компетентностного
процесса
обучения
в
международном оценочном исследовании PISA.
Жаҳонда
глобаллашув
жараёнлари
тобора
чуқурлашиб
бораётган
трансформация даврида таълим тизими ижтимоий жараёнлардан келиб чиққан
ҳолда шиддат билан ривожланишни тақозо этмоқда. Таълим орқали жамиятда
келажакдаги вазифаларни бажаришга қодир бўлган янги авлод шаклланади.
Дунёда таълим сифати, савияси ва даражасини аниқлаб берувчи PISA
(ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш халқаро дастури), PIRLS (матнни
ўқиш ва тушуниш даражасини аниқловчи халқаро дастур), TIMSS (мактабда
математика ва аниқ фанлар сифатини тадқиқ қилувчи халқаро мониторинг) каби
қатор халқаро дастурлар мавжуд бўлиб, улар ривожланган давлатлардаги таълим
сифатини янада оширишда асосий мезон сифатида кенг қўлланиб келинмоқда.
Компетенциявий ёндашув таълимдаги дидактик тамойиллардан бири
ҳисобланади. Бу эса таълимнинг халқаролашуви, глобализация жараёнларини
ўзида акс эттираётганлигидан далолатдир. Халқаро миқёсда турли давлатларнинг
таълим тизимини компетенциявий ёндашувли дидактик тамойил асосида
шаклланганлигига эътибор қаратадиган бўлсак, давлатларнинг саноати
ривожланиши таълим жараёнига ўз таъсирини кўрсата бошлайди. Ривожланган
Америка Қўшма Штатлари, Англия, Германия, Япония таълим тизимида меҳнат
бозорининг ўрни катталиги яққол сезилиб туради. Меҳнат бозорининг меҳнат
ресурслари ва унинг сифатига бўлган талаблари ўсиб борар экан, таълим тизими
ушбу талабларни бажаришга мослашиб боради. Меҳнат бозори талаблари
таълимнинг мақсади сифатида шаклланиб келган. Меҳнат бозори бевосита таълим
тизимига керакли мутахассисларга “буюртмачи” экан, меҳнат бозорида таълим
тизими мутахассисларига бўлган талабларни шакллантириб келган. Таълим
тизими эса меҳнат бозорига мослашган ҳолда таълим стандартларига мазкур
талабларни сингдириб келган. Ўқув жараёнининг ташкил этилиши, ўқув
жараёнининг мазмуни, қўлланиладиган методлар ва фанлар дидактикаси ҳам
меҳнат бозорида талаб этилаётган компетенцияларга мослаштириб келинмоқда.
Машҳур файласуф Сенека (Seneca)нинг “Non scholae, sed vitae discimus [3]”
(Мактаб учун эмас, ҳаёт учун ўқиш керак) жумласи мактаб таълимининг асосий
мақсадини кўрсатиб ўтган. Ҳаёт учун муҳим бўлган билим ва кўникмаларни
ривожлантириш, ўқувчининг келгуси ҳаётида зарур бўладиган билимлар,
кўникмаларни шакллантириш мактаблар олдида турган вазифадир.
Немис олими, дунёдаги кўплаб мактаб таълими тизимининг танқидчиси
Р.Д. Прехт (R.D. Precht) ўз илмий асарида мактабда ўрганилаётган билимларнинг
узоқни ўйлаб, мукаммал берилишини шундай фикрлари билан ифодалаб ўтган:
“2020 йилда мактабда ўқувчига берилаётган билимингиз, 2070 йилда нафақага
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
212
чиқадиган одамга берилаётганини тасаввур қилинг. Балки, ўқувчи мактабдан сўнг
тўғридан-тўғри меҳнат бозорига чиқиши мумкин. Мактаб узоқ муддат ёдда
қоладиган, турли кундалик муаммоларни ҳал қилишда, ўз ҳаётини тўғри йўлга
қўйишга етарли билимларни бера оляптими? [4. Б. 7]”. Шунингдек, Р.Д. Прехт
ҳозирги мактаблар ўқувчининг креатив фикрлаш кўникмасини ривожлантира
олмаётгани, мактаб тизими таълим стандартлари билан чекланиб қолишини
танқид остига олган. Компетенциявий ёндашув эса таълим тизимидаги кўплаб
муаммоларни ечиши мумкин бўлган дидактик тамойил бўлиб амалиётга татбиқ
қилиниб келинмоқда.
Мактаб таълими ўрта махсус ва олий таълимдан олдин келиши иқтисодиёт
талабларига мактаб давридан эътибор қаратиши, ўқувчиларнинг касбий
муваффақиятга эришишини таъминланиши керак. Дигитализация (ахборотни
рақамли шаклга ўтказиш) орқали кўпчилик “истеъмолчилар”га айланиб бормоқда
ва ўз навбатида билим ва кўникмага бўлган қизиқиш камайиб бормоқда. У
ўқувчиларнинг ҳаётда ўз йўналишини топиши айнан мактаб таълимининг ҳозирги
даврдаги асосий вазифаси бўлиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан мактабларнинг
вазифаси билим беришгина эмас, балки ўқувчилардан дигитал технологиялар
ёрдамида мустақил маълумот қидириш ва уларни тақдимот қилиш кўникмасини
шакллантиришдир. Жамиятдаги бўлаётган ўзгаришлар, муаммоларни ўқув
жараёнида топшириқлар сифатида жорий қилиниши ўқувчиларнинг қизиқишини
мустаҳкамлайди. Ўқув гуруҳларида расмий ҳолатда ўзгаришлар ва муаммоларни
турли методлар билан ҳал қилиш айнан мактабнинг вазифасидир. Ўқитувчи эса
модератор вазифасини бажаради ва етарли маълумотлар, топшириқлар билан
таъминлаб боради.
Жамиятда билимларнинг эскириши, уларнинг фойдаси йўқлиги ҳақида
фикрлар мавжуд. Бу ўқувчиларга ҳам ўз таъсирини ўтказиб боради. Барча билимлар
эскирмайди, аксинча янги билимлар учун пойдевор вазифасини ўтайди.
Мактабларда компетенциявий ёндашув эса билим беришни инкор қилмаган ҳолда,
амалиётга қўллаш, фойдаланишга йўналтирилган компетенцияларга йўнал-
тиришни тақозо этади. Бу ёндашувнинг муаммоли жиҳати шундаки, ўқув
машғулотида кўпроқ методик жиҳатига эътибор қаратилади, бу эса мазмундан
узоқлашишга олиб келади. Ўқувчиларнинг ўқув материали, дарсликларга эътибори
нисбатан камаяди. Компетенциявий ёндашувли концепт билан ишлаётганда
ҳозирги давр ўқитувчисидан методика ва мазмун устида кўпроқ ишлаш талаб
этилади. Ахборот жамиятидаги маълумотлар оқимининг катталиги ўқувчиларни
жалб эта оладиган, ўқув мақсадида фойдаланиладиган материаллар топишда
профессионал маҳорат талаб этилади [5. Б. 11].
Давлат таълим стандартларида ўқувчиларнинг таянч ва фанга оид умумий
компетенциялари белгилаб ўтилган. Хусусан, “Таълимнинг узлуксизлиги,
узвийлиги, ўқувчи шахси ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чиқиб, уларнинг
ёш хусусиятларига мос равишда” қуйидаги таянч компетенцияларга бўлинади:
–
коммуникатив компетенция;
–
ахборотлар билан ишлаш компетенцияси;
–
ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси;
–
миллий ва умуммаданий компетенция;
–
математик саводхонлик;
–
фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда улардан
фойдаланиш компетенциялари.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
213
Бу таянч компетенциялар қуйидагича тавсифланади:
1.
Коммуникатив компетенция – ижтимоий вазиятларда она тилида ҳамда
бирорта хорижий тилда ўзаро мулоқотга кириша олишни, мулоқотда муомала
маданиятига амал қилишни, ижтимоий мослашувчанликни, ҳамкорликда, жамоада
самарали ишлай олиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади.
2.
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси – медиа манбалардан зарур
маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни, улардан
самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни, медиа
маданиятига эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади.
3.
Ўзини ўзи ривожлантириш компетенцияси – домий равишда ўз-ўзини
жисмоний, маънавий-руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолга
интилиш, ҳаёт давомида мустақил ўқиб-ўрганиш, когнитивлик кўникмаларини ва
ҳаётий тажрибани мустақил равишда мунтазам ошириб бориш, ўз хатти-
ҳаракатларини муқобил баҳолаш ва мустақил қарор қабул қила олиш
кўникмаларини эгаллашни назарда тутади.
4.
Миллий ва умуммаданий компетенция – Ватанга садоқатли, инсонларга
меҳр-оқибатли, умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш, бадиий ва
санъат асарларини тушуниш, ораста кийиниш, маданий қоидаларга ва соғлом
турмуш тарзига амал қилиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади.
5.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш
ҳамда фойдаланиш компетенцияси – аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда
шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларни туза олиш, кундалик фаолиятда
турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олиш, инсон меҳнатини
енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган, қулай шарт-шароитга
олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш лаёқатларини
шакллантиришни назарда тутади. Мазкур компетенциялар умумтаълим фанлари
орқали шакллантирилади. Шунингдек, ҳар бир умумтаълим фанининг мазмунидан
келиб чиққан ҳолда ўқувчиларда фанга оид умумий компетенциялар ҳам
шакллантирилади.
Таянч ва фанга оид компетенциялар таҳлили шуни кўрсатадики, барча
умумтаълим фанлари бир вақтнинг ўзида фанга оид ва таянч компетенцияларни
шаклланишини мақсад қилади. Бу икки компетенция “тармоқ” характерига эга
бўлиб, бир-бирини тўлдиради ва узвий алоқада бўлади. Шунингдек, ўқувчи асосий
таянч компетенцияларининг шаклланиши турли омилларга боғлиқ равишда
юқорида кўрсатилган график асосида шаклланиб боради.
Таълим стандартларининг компетенциявий ёндашув асосида қайта ишлаб
чиқилиши мактаб таълими тизимининг барча иштирокчиларига янги вазифаларни
юклайди. Мактаб тизимининг иштирокчилари сифатида ўқитувчилар, мактаб
маъмурияти, мактаб ўқувчилари, ота-оналар шунингдек, мактаб таълимига
мутахассислар тайёрловчи олий таълим муассасалари киради.
Компетенциявий ёндашувли таълим стандартлари, шу билан боғлиқ ўқув
жараёни ва баҳолаш тизими ота-оналарга ҳам тушунтирилиши лозим.
Фарзандларини уй вазифаларини тайёрлашда ва уларнинг мактабдан ташқари
таълим олиш жараёнида ота-оналар иштирокини ҳисобга олган ҳолда
компетенциявий ёндашувли таълим стандартларининг мазмун-моҳияти уларга
етарли даражада тушунтирилиши лозим. Педагог кадрлар тайёрловчи олий ўқув
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
214
юртларида ҳам компетенциявий ёндашувли ўқув концепциялари ўқитилиши ва
амалиёт билан боғлиқ равишда ташкил этилиши лозим. Бу ўз навбатида педагогик
инновацияларни тақозо этади. Бўлажак педагогларни “янгича шароитларда
ишлашга тайёрловчи жараён” ва “олдинги эгалланган билимлар асосида таълимда
сифат жиҳатидан ўзгаришлар қилиб, юқори самарадорликка эришишга янгича
ёндашув” педагогик инновация дейилади. Таълимнинг мазмун-моҳияти,
белгилари, имкониятлари, вазифалари, тараққиёт босқичлари, тамойилларининг
ривожланиш механизмлари ва улардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар
ҳамда бу борада педагогларда шаклланадиган хислатларни ҳосил қилиш
жараёнини
ифодаловчи
таълим-тарбия
тизими
сифат
кўрсаткичларини
такомиллаштириш, шу орқали юқори самарадорликка эришиш ушбу тизимнинг
мақсадини ташкил қилади.
Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муаммолари бугунги кунда педагог
кадрлар салоҳияти билан боғлиқ. Ўрганиш ва таҳлиллар тезкор ривожланаётган
таълим жараёнларининг талабларидан замонавий педагогнинг касбий компетент-
лиги орқада қолаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳолат педагогик таълимни ривожлан-
тириш ва узлуксиз таълим жараёнида педагоглар тайёрлашни яхшилаш билан
боғлиқ муаммоларнинг долзарблигини кўрсатади.
PISA халқаро баҳолаш дастури таянч компетенциялардан ташқари, бир қатор
мустақил бошқариладиган таълимга оид саволларни ҳам дастур иштирокчиларига
ҳавола этади. Ўқиш, математика ва табиий фанларга оид таянч компетенциялар
ўқув жараёнига боғлиқ ҳолда шаклланади, лекин фақат ўқув жараёни бу
компетенцияларнинг шаклланиши учун етарли шарт-шароитни яратиб бермайди.
Мустақил бошқариладиган таълимсиз таянч компетенцияларнинг тўлиқ
шаклланиши мумкин эмас.
PISA халқаро баҳолаш дастури Низомида мустақил бошқариладиган таълимга
қуйидагича тавсиф берилган: “Ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини
шакллантиришда ўрганилаётган билимларни англаб етиши, ўзлари учун мос ўқув
стратегияси ва усуллари танлаб олиши ва ўйлаш жараёни мустақил
бошқариладиган таълим дейилади, бунда ўқувчиларнинг билим ва кўникма-
ларини мақсадли, фаол ва мустақил эгаллаши ва қўллаши тушунилади [2 Б. 14]”.
Шундан келиб чиққан ҳолда, PISA халқаро баҳолаш дастурининг марказида
ўқувчиларнинг маълумотларни таҳлил қилиши, мотивационал преференциялари
(мотивационал преференциялар – олдинга ундовчи, рағбатлантирувчи устувор
омиллар) ва мақсадга йўналтирилганлиги, ўз мақсадларини назорат қила олиши,
ўзини ўзи баҳолай олиши, шунингдек, турли ўқув ҳолатларида, ўқув турларида ва
ижтимоий муносабатлардаги ҳамкорликда таълим стратегиялари туради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимидаги
мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ўқувчиларга мактабдан ташқари йўналишда ўз
билим ва кўникмаларини оширишлари таъкидланган. Хусусан, “замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали ўқувчиларни
индивидуал ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва услубий материаллардан
фойдаланиши, робототехника, мехатроника, муҳандислик ва компьютернинг
дастурли таъминоти йўналишларидаги тўгаракларда, таълим туризмида, болалар
технопаркларида мавжуд курсларда иштирок этиши, китоб мутолааси учун
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
215
яратилган шарт-шароитлардан фойдаланиши ва бошқалар белгилаб қўйилган [1].
Мактабдан ташқари муассасалар халқ таълими тизимининг таркибий қисми
ҳисобланадилар ва улар таълим-тарбия беришга мўлжаллангандир.
Таълим маданиятнинг таркибий қисми сифатида шаклланиб келган экан,
ўқувчининг таянч компетенциялари мактабдан ташқари вақтда ҳам жамиятдаги
кўплаб соҳаларга боғлиқ равишда шаклланиб, ривожланиб боради. Оилада
таълимга
муносабатларнинг
шаклланганлиги,
академик
ресурсларнинг
мавжудлиги, таълим олишга шарт-шароитлар ва ота-онанинг таълим олишга
юқори приоритетдаги қадрият сифатида қараши муҳим мезонлар ҳисобланади.
Ўқувчиларнинг “ўрганишни ўрганиш” бўйича малакалари мустақил таълим
орқали асосий таянч компетенцияларни шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Ўқувчиларнинг турли ўрганиш стратегияларини мукаммал билиши жамиятда
ўзининг мустақил ўрганиш жараёнини ташкил этишида катта ёрдам беради.
Жумладан, турли медиа воситалари, ижтимоий тармоқлар, турли тадбирлар,
кўргазмалар, маросимлар, ташрифлар орқали ҳам ахборотлар билан ишлаш ўқувчи
компетенциясини шакллантириб боради.
Мукаммал ўрганиш стратегияларини ўзлаштирган ўқувчи жамиятдаги
маълумотлар оқимидан ўзига керакли маълумотларни саралаб олиши ва мақсадли,
унумли фойдаланиши, мактабдан ташқарида турли соҳа вакиллари билан маълум
соҳа ёки мавзуга оид суҳбатлар қуриши ва шу орқали коммуникатив
компетенцияларини шакллантира олиши, жамиятда маҳсулотлар ва хизматлар
“истеъмолчиси” сифатида ўз ҳуқуқ ва бурчларини билиши эса ижтимоий фаол
фуқаролик компетенциясини шаклланишига хизмат қилади. Ўқувчининг турли
саёҳатлар даврида, турли миллат вакиллари билан барча эътироф этган
меъёрларни қўллаган ҳолда суҳбатлаша олиши ва миллий ва умуммаданий,
шунингдек коммуникатив компетенцияларини ривожланишига хизмат килади.
Албатта, барча асосий таянч компетенция-ларнинг шаклланишида мактабдаги ўқув
жараёни мазмунига юқорида кўрсатилган ҳолатлар – жамиятдаги, иқтисодий-
ижтимоий ҳаётдаги турли ҳолатлар, вазиятлар, меъёрлар, қадриятлар турли
топшириқлар сифатида сингдирилиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Асосий
таянч компетенцияларнинг назарий жиҳатдан Р. Хавигхурст (R. Havighurst)нинг
“ривожланиш топшириқлари” назарияси билан кўп жиҳатдан узвийлиги яққол
сезилиб туради. Шахс вояга етиши орқали жамиятда, оилада янги вазифаларни ўз
зиммасига олади. Бу вазифаларга Р. Хавигхурст “ривожланиш топшириқлари” деб
тасниф берган.
Компетенциявий ёндашувга асосланган ўқув машғулотида ўқувчиларнинг
асосий таянч компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш учун ўқув
топшириқлари ҳамда мазкур компетенцияларни текшириш, ўлчаш учун назорат
топшириқлари муҳим ўрин эгаллайди. Ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг таҳлили
шуни кўрсатадики, таълим тизимида компетенциявий ёндашувли дидактик
тамойилга катта эътибор берилган ва ўқув жараёнини ком-петенциявий ёндашув
асосида ташкил этишнинг зарурий ва ҳуқуқий меъёрлари белгилаб ўтилган.
Халқаро ва миллий таълим тизими стандартларини таҳлили шуни кўрсатадики,
миллий таълим тизимлари таълим стандартларини, ўқув-меъёрий ҳужжатларини
халқаролашув, глобаллашув жараёнларига параллел равишда такомиллаштириб
бормоқда. Таълим сиёсатининг халқаролашув жараёнига ўз вақтида муносабат
кўрсатиши, халқаро дастурларда иштироки таълимнинг доимий ривожланишига
катта таъсир кўрсатади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415
216
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ
таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ–4467-сонли Қарори. Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2019 й., 07/19/4467/3825-сон.
2.
Bildungsmonitoring Schweiz: Für das Leben gerüstet? Die Grundkompetenzen
der Jugendlichen-Nationaler Bericht der Erhebung // PISA 2000. – p.14.
3.
Lucius Annaeus Seneca, http://www.seneca-der-juengere.de/.
4.
Precht R.D. “Anna, die Schule und der liebe Gott” // Goldmann Verlag, 2014. – P. 7.
5.
Zeitschrift “BEGEGNUNG – Deutsche schulische Arbeit im Ausland” // 1-2018.
