Конституционно-правовые принципы института адвокатуры

Аннотация

В данной статье рассматривается правовой механизм системы адвокатуры, действующей в Республике Узбекистан. Автор анализирует принципы института адвокатуры, закреплённые в новой Конституции Республики Узбекистан. Особое внимание уделяется анализу ключевых принципов, которые являются фундаментальными основами адвокатуры, правовым принципам, отражённым в Конституции, а также механизмам их реализации.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Выпуск:
CC BY f
13-22
26

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Давлятов, В. . (2024). Конституционно-правовые принципы института адвокатуры. Общество и инновации, 5(2), 13–22. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2-pp13-22
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается правовой механизм системы адвокатуры, действующей в Республике Узбекистан. Автор анализирует принципы института адвокатуры, закреплённые в новой Конституции Республики Узбекистан. Особое внимание уделяется анализу ключевых принципов, которые являются фундаментальными основами адвокатуры, правовым принципам, отражённым в Конституции, а также механизмам их реализации.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Constitutional-legal principles of the bar association

Valisher DAVLYATOV

1

Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2024
Received in revised form
15 February 2024
Accepted 15 March 2024
Available online
25 April 2024

This article analyzes the legal mechanism of the bar system

operating in the Republic of Uzbekistan. The object of the

analysis is the principles of the Institute of Advocacy, enshrined

in the New Constitution of the Republic of Uzbekistan. Aspects
of the principles that are considered the most fundamental

foundations of the legal profession, that is, the legal principles

expressed in the new constitution, and the mechanisms for their

implementation will also be analyzed.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2-pp13-22

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

advocacy,

constitutional principles,
principle of justice,

legal aid.

Адвокатура институтининг конституциявий

-

ҳуқуқий

принциплари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

адвокатура,
конституциявий
принциплар,

адолат принципи,

юридик ёрдам.

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида фаолият

юритаётган адвокатура тизимининг ҳуқуқий механизми
таҳлил қилинади. Таҳлил объекти бўлиб адвокатура

институтининг

Янги

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституциясида

мустаҳкамланган

принциплари

ҳисобланади. Шунингдек, адвокатуранинг энг асосий

фундаменти ҳисобланган принципларнинг, яъни ҳуқуқий
принципларнинг

Янги

Конституцияда

ифодаланган

жиҳатлари

ва

уларни

қандай

амалга

ошириш

механизмлари таҳлил қилинади.

1

PhD, Docent, Independent researcher, Tashkent State University of Law.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

14

Конституционно

-

правовые

принципы

института

адвокатуры

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

адвокатура,
конституционные
принципы,

принцип справедливости,
юридическая помощь

.

В данной статье рассматривается правовой механизм

системы

адвокатуры,

действующей

в

Республике

Узбекистан. Автор анализирует принципы института
адвокатуры,

закреплённые

в

новой

Конституции

Республики Узбекистан. Особое внимание уделяется

анализу ключевых принципов, которые являются

фундаментальными основами адвокатуры, правовым
принципам, отражённым в Конституции, а также

механизмам их реализации.

Адвокатура институтининг ташкилий

-

ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда

унинг конституциявий

-

ҳуқуқий жиҳатлари билан ўзаро нисбати ва алоқадорлигини,

умумий ва ўзига хос жиҳатларини ўрганиш долзарб аҳамият касб этади.

Дунёда демократик давлатлар учун конституциялар ҳар бир мамлакат

халқининг ўтмиши, бугуни ва келажагини, шахс ва жамиятнинг орзу

-

умидларини,

давлатнинг асосий мақсади ва фаолиятининг мазмунини ўзида акс эттирувчи
сиёсий

-

ҳуқуқий ҳужжатдир. Жаҳонда илк бор АҚШда конституция қабул

қилинганида, аҳолининг кўпчилик қисми ушбу ҳужжатнинг аҳамиятини
англамаганлиги боис, унинг муаллифларидан бири Т.Жефферсон ўзининг “26

-

эссе”

номли мақоласида конституцияга қуйидагича таъриф берган эди: “Конституция –

ҳокимият

ва унинг мансабдорлари учун белгиланган ваколатга рухсат берадиган

ва бошқа барча ҳаракатни тақиқлайдиган, фуқаролар учун эса, тақиқланмаган
барча ҳаракатни амалга оширишга рухсат берадиган ҳужжатдир”. Давлат арбоби
ва олимнинг фикрини тўлиқ қўллаб

-

қувватлаган ҳолда, конституция ҳар қандай

мамлакатда адолатни ўрнатишни назарда тутади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

1992 йил 8 декабрда тасдиқланган таҳрирининг биргина 116

-

моддасида адвокатурага

оид норма белгиланган эди. Унга кўра, айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан
таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали
юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади, фуқароларга, корхона, муассаса ва
ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади.
Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.

Қонунчиликнинг

ривожланиш

таҳлили

адвокатурага

оид

ушбу

конституциявий норма “Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти” деб
номланган XXII бобда акс этганлигини кўрсатди. Бу эса, адвокатуранинг суд
ҳокимиятининг

бир таркибий қисми эканлиги, адвокатура фақат жиноят ишларида

юридик ёрдам кўрсатувчи субъект, деган янглиш хулосага олиб келиши мумкин эди.

2023 йил 30 апрель куни умумхалқ референдуми асосида қабул қилинган

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида адвокатуранинг мавқеи ва
нуфузи тубдан ўзгарди. “Адвокатура” номли XXIV алоҳида боб киритилди. Ушбу
бобда адвокатуранинг мазмуни, фаолият принциплари билан бирга, адвокатнинг
касбий кафолатлари қатъий мустаҳкамланди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

15

Илмий

-

лингвистик таҳлиллар шуни кўрсатдики, янги таҳрирдаги

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “адвокат” сўзи 4 маротаба,
“адвокатура” ва “юридик ёрдам” сўзлари эса 3 маротабадан тегишли ҳуқуқий
нормаларда ўз аксини топган. Хусусан, 29

-

моддада адвокатнинг жиноят

процессидаги иштирокига оид норма келтирилган бўлиб, унинг ёрдамидан ҳар
ким фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ушбу қоида “Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар” деб
номланган VII боб бобда ўз аксини топган. Айтиш керакки, Бош қомусимизда
инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди.

Демократик қадриятлар ривожланган мамлакатларда адвокатура одил

судловнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. БМТ Конгрессида қабул
қилинган

“Юристлар ролига оид асосий принциплар” да адвокатура институтини

такомиллаштириш демократик, ҳуқуқий тараққиётнинг бирламчи шарти
эканлиги қайд этилган.

Зеро, давлат органларининг бирон

-

бир ҳуқуқ нормасини қўллашда ўз

ваколатидан четга чиқишини тийиб турувчи мустаҳкам механизм керак бўлади.
Инсоният тарихида муваффақиятли синовдан ўтган бундай куч эса мустақил
касбий бирлашма адвокатурадир. Давлат эса, табиатан нодавлат, мазмунан
нотижорат

тизим

бўлмиш

адвокатура

институтини

мустаҳкамлашдан

манфаатдордир. Чунки давлатнинг энг муҳим функцияларидан бири ҳар бир
шахсни малакали юридик ёрдам билан таъминлашдир. Таъкидлаш жоиз, ҳар бир
мамлакатнинг тараққий этиши инсон ҳуқуқларининг мустаҳкам ҳимоясига
бевосита боғлиқдир. Ҳуқуқий давлатда ушбу вазифани самарали ташкил этилган,
назарий ва амалий жиҳатдан асосланган принципларга қурилган адвокатура
амалга оширади.

Конституциянинг адвокатура институтига оид нормаларининг таҳлили

унинг ҳуқуқий мақомига оид барча саволларга тўлиқ жавоб бермайди. Бироқ
Конституция шахс

-

жамият

-

давлат муносабатларида адвокатуранинг ўрни ва

ролини белгилайди. Давлат ҳокимияти ва адвокатура ўртасидаги муносабатларни
тавсифловчи базавий ёндашувни аниқлаб беради.

Малакали юридик ёрдамга бўлган эҳтиёж давлатнинг жамият манфаатлари

йўлида адвокатура институтини ҳар томонлама ривожлантиришини тақозо этади.
Конституцияда адвокатуранинг асосий принциплари белгиланиши муҳим эди. Шу
боис, мазкур илмий тадқиқот иши натижалари асосида адвокатура фаолиятининг

қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланиши
ҳақидаги

таклифларимиз

янги

таҳрирдаги

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясининг 141

-

моддасида инобатга олинди ва ўз аксини топди.

Таъкидлаш жоизки, галдаги муҳим вазифа адвокатура институтининг

конституциявий принципларини ҳаётга татбиқ этишдан иборат. Ушбу фикрнинг
мазмуни шундан иборатки, адвокатурани ташкил этишда мазкур принципларнинг
амалиётда тўғри, тўлиқ ва сўзсиз ишлаши зарур.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги

ПФ–

67-

сон Фармони билан тасдиқланган Янги таҳрирдаги Ўзбекистон

Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш
бўйича чора

-

тадбирлар дастурининг 22

-

бандида адвокатура институтини янада

такомиллаштириш ва адвокатлар фаолияти мустақиллигини таъминлаш
(Конституциянинг 141, 142

-

моддалари) асосий вазифа этиб белгиланди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

16

Бироқ ушбу вазифани амалга ошириш механизми сифатида жиноят

процессида ҳимоячининг мақомини кучайтириш, битирувчи курс талабаларига
адвокатлик тузилмаларида адвокат ёрдамчиси сифатида иш олиб бориш назарда
тутилди, холос. Энг асосий масала сифатида адвокатура фаолиятининг
принципларини

қонунчиликка

татбиқ

этиш

механизмларининг

кўзда

тутилмаганлиги

уларни

илмий

-

назарий

жиҳатдан

тадқиқ

этишнинг

долзарблигини белгилашга хизмат қилади.

Юридик адабиётларда принцип сўзи лотинча “principium” –

“бирламчи”

деган маънони билдириб, ҳуқуқ принципи деганда унинг энг асосий қоидаси,
ғояси

тушунилиши қайд этилган. Худди шундай қарашлар Р.

Юсувалиева,

М.

Ахмедшаева, М.

Нажимовлар томонидан билдирилган.

Шу

боис,

адвокатура

институтининг

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясида белгиланган принциплардан келиб чиқиб, адвокатура
институтининг конституциявий принципларига қуйидагича таъриф бериш
мумкин:

адвокатура институтининг конституциявий принциплари деганда,

жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун
адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолиятини белгилаб берувчи
конституциявий кафолатлар йиғиндиси бўлиб, адвокатура фаолиятининг мазмун

-

моҳиятини аниқлайди.

Янги таҳрирдаги Конституция нормаларини хатловдан ўтказиш таҳлили

шуни кўрсатмоқдаки, адвокатура институтининг принципларини умумий ва
махсус принципларга ажратиш мумкин. Биз янги таҳрирдаги Конституцияда
адвокатурага янги бобнинг белгиланишидан келиб чиқиб, диссертациямизда
адвокатуранинг аввал махсус принципларга, кейин умумий принципларни таҳлил
қилишни

лозим топдик.

Қайд

этиш жоизки, янги таҳрирдаги Конституция қабул қилингунга қадар

ҳам адвокатлик фаолияти принциплари “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари
ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунида

акс этган эди. Хусусан, адвокатнинг мустақиллиги, Адвокатнинг касб

этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига қатъий риоя этиш,
қонунчиликда

ман қилинмаган усуллар ва воситаларни қўллаш адвокатлик

фаолиятининг асосий принциплари этиб белгиланган. Кўриниб турибдики,
Конституцияда янги, илгари мавжуд бўлмаган принциплар қўшилди. Яъни
қонунийлик

принципи, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципи.

Юридик энциклопедик адабиётларда қонунийлик деганда, давлатнинг барча

органлари, мансабдор шахслари ва фуқаролар томонидан Конституция ва
қонунлар

ва бошқа норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ ва доимий ижро

этилиш принципи эканлиги қайд этилган бўлса, З.

Исломов жамиятда тартиб ва

уюшқоқликни таъминлаш режими, дея таъриф берган, баъзи бир олимлар эса
ҳуқуқнинг

умуммажбурийлигини қайд этишган. Ҳ.

Одилқориев эса, қонунийлик

деганда, кенг маънода давлатнинг қонун яратувчилик ва уни ҳаётга татбиқ этиш
фаолиятини ҳам қамраб олишини, барчанинг қонун олдида тенглигини
таъкидлайди. Қонунийлик ҳақидаги олимларнинг назарий қарашлари ва
ёндашувлари шуни кўрсатмоқдаки, қонунийлик принципи бу бутун ҳуқуқ
тизимига амал қилувчи умумий бош қоида ҳисобланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

17

Фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 141

-

моддасида

адвокатуранинг махсус конституциявий принцип сифатида белгиланишининг бир

нечта жиҳатлари мавжуд. Хусусан:

биринчидан,

адвокатларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, адвокатлик

тузилмалари ва адвокатларнинг фаолиятида қонун устувор бўлиши, ҳуқуқнинг

умуммажбурийлиги,

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда

белгиланган

ҳуқуқ

нормаларининг устунлиги, бир сўз билан айтганда, адвокатурада қонун

устуворлиги тушунилади.

иккинчидан,

адвокатлик фаолияти, уни ташкил этиш, амалга ошириш

қонунчиликка зид бўлмаслиги, унинг нормаларидан оғмаслиги, четга чиқмаслиги

тушунилиши лозим.

учинчидан,

адвокатура фаолиятини амалга оширишда қонунчилик билан

билан таъқиқланмаган фаолиятга рухсат берилиши, хусусан қонунчилик билан

тақиқланмаган усул ва воситалар билан малакали юридик ёрдам кўрсатиш

тушунилиши лозим.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, адвокатура фаолиятининг қонунийлик

принципига қуйидагича илмий

-

назарий таъриф бериш мумкин:

адвокатура

фаолиятининг қонунийлик принципи –

адвокатурани ташкил этиш ва амалга

оширишда қонунчиликнинг устуворлиги, унинг қонунчиликка зид бўлмаслиги ва

қонунчиликда

таъқиқланмаган фаолиятни амалга оширишга рухсат берилиши

ҳақидаги конституция билан кафолатланган қоидалар йиғиндисидир.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, адвокатуранинг мавжуд мустақиллигини

таъминламасдан туриб, малакали юридик ёрдам кўрсатишни тасаввур этиб

бўлмайди. Шу боис, бош қомусимизнинг 141

-

моддасида адвокатура фаолиятининг

мустақиллик принципига асосланишига оид конституциявий норманинг

белгиланиши бежиз эмас.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “мустақиллик” сўзи “мустақил ҳолат,

боғлиқ бўлмаган, қарам бўлмаган ҳолат” дея изоҳ берилган. Ушбу таърифнинг

мазмун

-

моҳияти адвокатуранинг мустақиллиги принципига таъриф беришда

аҳамиятли деб ҳисоблаймиз. Чунки, адвокатуранинг мустақиллиги тушунчаси

норматив

-

ҳуқуқий

жиҳатдан

таъриф

берилмаганлиги

адвокатуранинг

мустақиллиги чегарасини аниқлашни долзарблигини белгилайди.

Адвокатурага оид халқаро стандартларда, хусусан “Юристлар ролига оид

асосий қоидалар” ва “Адвокат касбини амалга ошириш эркинлиги тўғрисида”ги

халқаро ҳужжатларда малакали юридик ёрдам кўрсатишни амалга оширувчи касб

эгалари фаолиятига давлат органлари ёки бошқа органларнинг аралашуви қатъий

тақиқланиши назарда тутилган. Эътиборлиси, ушбу ҳужжатларда давлат

адвокатуранинг ишларига нафақат аралашиши тақиқланган, балки давлатга

адвокатурани қўллаб

-

қувватлаш ва ҳимоя қилиш вазифаси белгиланган.

Олимларнинг фикрича, адвокатуранинг мустақиллиги деганда, биринчидан,

давлат органларидан мустақиллиги назарда тутилса, иккинчидан, муайян

амалдорлар шахсидаги бюрократия аппаратидан мустақиллиги назарда тутилади.

Бошқа бир олимлар эса, адвокатура фаолиятига тўсқинлик қилиш, аралашиш,

тазйиқ ўтказиш тақиқланганлиги мустақиллик принципининг асосий негизи

эканлигини қайд этишган. Ҳатто, Г.М.

Резник “адвокатурани давлат таъсиридан

мутлақо холи бўлган институт, деган хаёлий фикрлардан халос бўлиш керак”,

деган фикрни билдирган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

18

Назаримизда,

адвокатуранинг

мустақиллиги

ҳақида

юқоридаги

олимларнинг фикрлари тор маънода қўлланилган бўлиб, адвокатуранинг
мустақиллигини яхлит бир тизим асосида очиб бериш имконини бермайди.

Адвокатуранинг мустақиллигига оид конституциявий принцип, миллий

адвокатура қонунчилигидаги нормалар, адвокатурага оид илмий тадқиқот
ишларида билдирилган фикр ва хулосалардан келиб чиқиб, адвокатуранинг
мустақиллигига оид икки хил концепцияни илгари суриш мумкин.

Биринчидан, “адвокатуранинг ташқи мустақиллиги” концепцияси. Ушбу

концепциясига кўра, адвокатура ташкилот сифатида давлат ҳокимияти
тизимининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятидан, уларнинг
мансабдор шахсларидан, фуқаролик жамияти институтларидан (сиёсий
партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ҳ.) мустақиллигини англатади.
Адвокатуранинг ташқи мустақиллигини “институционал мустақиллик” деб
номлаш мақсадга мувофиқ. Бу миллий адвокатура фанининг янги илмий тушунча
ва категориялар билан бойишига хизмат қилади.

Иккинчидан, “адвокатуранинг ички мустақиллиги” концепциясига асосан,

адвокатурани ташкил этишда, хусусан, адвокатларнинг ўзини ўзи бошқариш
органининг олий органларини шакллантиришда (делегатларни сайлаш, овоз
бериш ва ҳ.), малака ва интизомий комиссияларида иштирокида бошқа
адвокатлардан мустақиллиги тушунилади. Адвокатуранинг ички мустақиллигини
“адвокатуранинг функционал мустақиллиги” деб аташимиз мумкин.

Учинчидан, “адвокатуранинг шахсий мустақиллиги” концепцияси моҳиятига

кўра, адвокатуранинг марказий субъекти бўлмиш адвокатнинг ўз вазифасини
амалга оширишда (малакали юридик ёрдам кўрсатишда) адвокатларнинг ўзини
ўзи бошқариш органидан, уларнинг мансабдор шахсларидан, бошқа адвокатлар,
жисмоний ва юридик шахслар таъсиридан мустақиллиги тушунилади. Ушбу
мустақилликнинг “адвокатуранинг индивидуал мустақиллиги” деб белгилаш
мумкин.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, адвокатура мустақиллигининг бошқа бир

мезонларга кўра, бир қанча турлари мавжуд. Хусусан, адвокатуранинг ташкилий
мустақиллиги (адлия ва бошқа давлат органларидан мустақиллиги), процессуал
мустақиллиги (суд, прокуратура органларидан мустақиллиги), молиявий
мустақиллиги (давлат бюджети ва бошқа молия манбаларидан мустақиллиги)
каби турлари мавжуд.

Юқоридаги таҳлиллар асосида, адвокатуранинг ички, ташқи ва индивидуал

мустақиллиги

ҳақидаги

хулосаларни

инобатга

олиб,

адвокатуранинг

мустақиллиги принципига

қуйидаги

муаллифлик таърифини бериш мумкин:

Адвокатуранинг мустақиллиги принципи –

бу адвокатурага, институционал,

функционал ва индивидуал таъсирлардан ҳоли тарзда, адвокатурани ташкил
этиш ва жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш
имконини белгиловчи конституция билан мустаҳкамланган эркинликлар
кафолатидир.

Янги

таҳрирдаги

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясида

адвокатуранинг ўзини ўзи бошқариш принципига асосланишининг моҳияти билан
боғлиқ масалаларни илмий тадқиқ этиб ўрганиш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади. Бинобарин, адвокатура институтининг самарали фаолият


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

19

кўрсатишини, унинг мустақиллигини таъминлашда энг муҳим ва ўзига хос
хусусиятларидан бири бу ўзини ўзи бошқариш принципини жорий этиш билан
чамбарчас боғлиқлигидир.

Юридик энциклопедик луғатларда қайд этилишича, “ўзини ўзи бошқариш”

тушунчаси бир қатор ижтимоий

-

гуманитар фанлар, шу жумладан юридик фанлар

доирасида фойдаланиладиган илмий тушунча бўлиб, унинг моҳияти шахслар
умумий бошқарув асосида касбий муҳим масалаларни ҳал этишдаги иштирок
этишини англатади.

Давлатнинг адвокатура институтига ўзига хос таъсирининг ташкилий,

ҳуқуқий

жиҳатлари асосида унинг шакл ва усулларини илмий, назарий ва амалий

томонларини аниқ белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга.

Тадқиқотларнинг далолат беришича, адвокатлар ва адвокатларнинг ўзини

ўзи бошқариш органининг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари доимо
долзарб масалалардан бўлиб келган. Бунда одил судловни амалга оширишда
адвокатура институтининг иштирокини эътироф этган ҳолда, давлат адвокат ва
адвокатлар ҳамжамиятини назорат қилишга интилганлигини кузатиш мумкин.

Б.

Саломовнинг адвокатурада ўзини ўзи бошқариш адвокат ва унинг

фаолияти мустақиллигини, шахсга адвокатлик фаолияти билан шуғулланишига
рухсат беришни, адвокатлик мақомига эга бўлиш, уни тўхтатиш ва бекор қилишга
йўл қўймаслик кафолатларини, адвокат касбий фаолиятининг ташкилий
шаклларини мустақил танлаш ҳуқуқини тан олишни назарда тутади, деб
билдирган фикрига қўшиламиз.

Ушбу фикрга қўшимча равишда ўзини ўзи бошқаришда давлат ва адвокатура

ўртасидаги манфаатлар мувозанати норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш,

адвокатларнинг касбий ва ижтимоий ҳимояси солиқ ва бошқа шу каби масалалар
орқали таъминланиши лозим. Зеро, адвокатурани давлат органлари томонидан
тўлиқлигича тартибга солиш адвокатуранинг ҳуқуқий табиатига мутлақо тўғри
келмайди.

Фикримизча,

давлатнинг

адвокатурага

нисбатан

сиёсати

адвокатуранинг давлат органларига бўйсуниши эмас, балки ўзаро тенглик ва
ҳамкорлик

муносабатлари асосида қурилиши лозим.

Фикримизча, давлатнинг адвокатурани тартибга солиш масаласидаги

иштироки нормал ва зарур эканлигини тан олишимиз керак. Мазкур ҳолат
адвокатура институтининг самарали фаолият юритишига, давлат органларининг
адвокатура институтининг ички ишларига асоссиз аралашишдан ҳимоя қилишга
қаратилган

.

Шу боис мамлакатимизда адвокатурага оид масалаларни имкон қадар қонун

даражасида тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, давлатнинг
иштирокида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш муҳим
аҳамиятга эгадир. Бунда давлатнинг аралашуви адвокатларнинг ўз касбий
фаолиятини бажаришда уларнинг эркинлигини чекламаслиги ҳамда адвокатлар
ўзини ўзи бошқариш органининг адвокатлар ҳуқуқ ва манфаатларининг
ҳимоячиси

вазифасини амалга оширишига тўсиқ бўлмаслиги лозим.

Мазкур фикрни адвокатурага оид халқаро ҳужжатлар билан ҳам асослаш

мумкин. Хусусан, “Адвокатларнинг роли тўғрисидаги асосий қоидалар”да
адвокатларнинг касбий бирлашмалари ўз аъзоларининг касбий стандартлари ва
этика қоидаларини таъминлашда ҳаётий муҳим рол ўйнаши, ўз аъзоларини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

20

таъқиблар ҳамда асоссиз чекловлар ва тажовузлардан ҳимоя қилиши, одил судлов
ҳамда

жамият манфаатларига эришиш учун давлат ва бошқа институтлар билан

ҳамкорлик қилиши белгиланган.

Илмий

-

назарий таҳлиллар асосида адвокатура фаолиятининг ўзини ўзи

бошқариш принципига қуйидагича таъриф бериш мумкин:

адвокатура

фаолиятининг ўзини ўзи бошқариш принципи деганда, адвокатлар томонидан

касбий муҳим вазифаларни биргаликда ташкил этиш, амалга ошириш ва ҳал

этишга қаратилган фаолиятни кафолатловчи эркинлик тушунилади

.

Айни пайтда, янги таҳрирдаги Конституцияда адвокатуранинг махсус

принципларидан келиб чиқиб, унинг умумий принципларини таҳлил қилиш

муҳим аҳамиятга эга. Фикримизча, ушбу принциплар қаторига тенглик (19

-

модда),

инсон ҳуқуқлари устуворлиги, мутаносиблик (20

-

модда), малакали юридик ёрдам

олиш ҳуқуқи кафолатланиши (29

-

модда), қонунда тақиқланмаган барча усуллар

билан ҳимоя қилиш (55

-

модда) кабиларни киритиш мумкин.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, қонунчиликда “малакали юридик ёрдам”

тушунчасига таъриф берилмаган. “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Қонунининг биргина 7

1

-

моддасида адвокат томонидан малакали

юридик ёрдам кўрсатиш учун сўровлар юбориши ҳақидаги норма белгиланган.

Конституциянинг аввалги таҳрири 116

-

моддасида эса, тергов ва суд ишини

юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи

кафолатланиши белгиланган эди, холос

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 141

-

моддасида Жисмоний ва юридик

шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши

белгиланди.

Фикримизча, малакали юридик ёрдамнинг моҳиятини тўлиқ англаш

учун унинг тузилишини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.

Фикримизча, “малакали” сўзи муайян соҳада махсус билимга эга бўлиш

маъносини англатади. Шу боис, юридик ёрдамни кўрсатувчи маълум бир

субъектнинг билими, тажрибаси ва кўникмаси махсус шаклда тасдиқлангандагина

муайян тарзда тасдиқланганда, уни малакали деб аташ мумкин, деган хулосага

келиш мумкин. Бошқа тарафдан, А.П.

Галогановнинг фикрича, малакали юридик

ёрдам –

бу “сифатли” юридик ёрдам ҳисобланади. Мамлакатимиздаги қонунчилик

таҳлили малакали юридик ёрдам кўрсатиш вазифаси мутлақо адвокатларга

тегишли деган хулосага келиш мумкин, чунки адвокатлар учун махсус таълимга

қўйилган

талаб ва адвокатлик мақомини олишда юридик ёрдам кўрсатиш учун

билим ва кўникмалар текширилади.

Ўрганишлар малакали юридик ёрдам кўрсатиш муносабатларида муҳим уч

таркибий қисм мавжуд бўлишини кўрсатди. Хусусан, малакали юридик ёрдам

субъекти –

моддий ва процессуал ҳуқуқ соҳасида зарур билимга эга ва ишонч

билдирувчи шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя (ифода) қилувчи шахс

(адвокат), малакали юридик ёрдам олувчи жисмоний ёки юридик шахс ҳамда

малакали юридик ёрдамнинг мазмуни ташкил этувчи ҳуқуқ (унинг нормалари).

Барча уч элемент ҳам зарурий аҳамиятга эга.

Юридик ёрдамнинг малакали эканлиги ушбу ёрдамни кўрсатувчи

шахсларнинг зарур билим, малака ва кўникмага эга бўлишида ҳам акс этади. Зеро,

малакали юридик ёрдам кўрсатиш “монопол” жиҳатдан адвокатура институтига

тегишлилиги ҳам кўплаб саволларни туғдириши мумкин. Юридик ёрдам

шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат

таъсирчан, ҳуқуқий чоралар тизимидан иборат бўлиб, ушбу тизим биринчидан,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

21

давлат органлари ва давлат хизматчилари, шу жумладан суд ва ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи

органларга қаратилганлиги, иккинчидан шахсларни улар учун ноқулай

ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган ҳаётий вазиятлар вужудга келишини

олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини юмшатишни қамраб олади.

Малакали юридик ёрдамга эҳтиёж қийин ҳаётий вазиятлар ёки унинг

амалда вужудга келиши шароитларида кўрсатилади. Малакали юридик ёрдам

низоли, баҳсли, тарафлар эрк

-

иродаси

қарама

-

қарши бўлган ҳолатларда вужудга

келади. Зеро, адвокатура, унинг табиати, қадриятлари инсонга ёрдам беришга

йўналтирилган. Жамиятда инсонлар яшаши учун маълум бир қоидалар

шаклланади ва у давлат томонидан норматив тусда белгиланади. Ушбу қоидалар

жамият аъзолари томонидан бузилганда ёки бузилиш хавфи, эҳтимоли вужудга

келганда шу жамият аъзолари –

адвокатлар ёрдам кўрсатади.

Ўрганишлар адвокатурага оид янги бобда концептуал масалалар

белгиланганлигини кўрсатади. 141

-

моддада адвокатуранинг вазифаси ва унинг

мазмунига бағишланганлиги билан аҳамиятлидир. Хусусан, жисмоний ва юридик

шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши

белгиланди. Яъни, малакали юридик ёрдам кўрсатиш бирон

-

бир давлат органига

эмас, балки айнан адвокатура зиммасида эканлиги мустаҳкамланди. Эътиборлиси,

адвокатура институтининг мақомини Конституция даражасида мустаҳкамланди

.

Барчага малакали юридик ёрдам кафолатлаш белгиланди. Бинобарин, малакали

юридик ёрдам ҳар қандай шахс ёки давлат органи

томонидан эмас, балки тегишли

малака ва лицензияга эга адвокатлар томонидан амалга оширилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида

ҳар

кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши (29

-

модда) ҳамда

жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатилиши (141

-

моддаси)

ҳақидаги

конституциявий

-

ҳуқуқий нормаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш мақсадида

“Малакали юридик ёрдам олиш кафолатлари тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикаси

Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилади.

Фикримизча, ушбу қонун лойиҳасида малакали юридик ёрдам кўрсатиш

соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, малакали юридик ёрдам

кўрсатишнинг асосий принциплари, малакали юридик ёрдам кўрсатиш соҳасини

тартибга солиш, давлат органларининг ваколатлари, малакали юридик ёрдам

олишнинг асосий ва қўшимча кафолатлари, давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш

каби масалаларни назарда тутиш мақсадга мувофиқдир.

Хулоса қилиб айтганда, адвокатура институтининг конституциявий

-

ҳуқуқий

принципларини илмий

-

назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиб, ўрганиш

адвокатура институтининг ташкилий

-

ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда

муҳим аҳамият касб этади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

“Халқ сўзи”

газетаси, 1992 йил 15 декабрь, 243 (494)

-

сон.

2.

Мирзиёев Ш.М. Янгиланган Конституциямиз Учинчи ренессансни барпо

этиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари

аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқи.

// Халқ сўзи, 2023 йил 9 май.

3.

https://www.un.org/ruleoflaw/blog/document/basic-principles-on-the-role-of-

lawyers/


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

22

4.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари қўмитасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 04/10–

10-60

–сон

маълумотномаси.

5.

Odilqoriyev X.T. Davlat va huquq nazariyasi. Darslik.

Toshkent. Adolat, 2018. B. 134.

6.

Cайдуллаев Ш. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик. –

Тошкент: ТДЮУ,

2018. Б. 84. //

7.

Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик / Р.

Юсувалиева, М.

Ахмедшаева, М.

Нажимов ва бошқалар. Масъул муҳаррир Р.

Юсувалиева.

Т.: ЖИДУ, 2019. Б. 384.

8.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси / Нашр учун масъул Муҳитдинов

Р.А.

ва бошқ.; масъул муҳаррир Н.Тойчиев. –

Т.: Адолат, 2010. –

Б. 615.

9.

Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. –

Т., 2007. Б. 855.

10.

Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик / Р. Юсувалиева, М. Ахмедшаева, М.

Нажимов ва бошқалар. Масъул муҳаррир Р. Юсувалиева.

Т.: ЖИДУ, 2019. Б. 281.

11.

Odilqoriyev X.T. Davlat va huquq nazariyasi. Darslik.

Toshkent. Adolat, 2018. B. 432.

12.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.

II. Е

-

М / Таҳрир ҳайъати: Т.Мирзаев ва бошқ. ЎзР ФА Тил ва адабиёт институти. –

Т.:

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. –

Б.652.

13.

Давлятов

В.Х.

Международные

стандарты

по

регулированию

юридической

профессии:

обзор

и

сравнительно

-

правовой

анализ.

(Информационно

-

аналитический материал) –

Т.: “Lesson Press”, 2020 . С. 87.

14.

Халқаро юристлар ассоциациясининг 1990 йил 7 сентябрда қабул

қилинган

“Юристлар ҳамжамиятининг мустақиллиги стандартлари” //

https://www.icj.org/wp-content/uploads/2018/08/Standards-for-the-Independence-
of-the-Legal-Profession-1990-Russian-translation.pdf

15.

Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти. Дарслик. Муаллифлар

жамоаси. Т.: Консаудитинформ, 2007. Б. 39.

16.

Адвокатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари: (илмий

-

амалий қўлланма)

/ М.М.Мамасиддиқов ва бошқ.; масъул муҳаррир Ш.Х.Файзиев; ЎзР Президенти
ҳузуридаги

Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги ин

-

ти. Т.: Ғафур Ғулом

номидаги нашриёт

-

матбаа уйи, 2009. Б. 53.

17.

Резник Г.М. Закон об адвокатуре как жертва конфликта интересов // Рос.

юстиция. 1998. № 3. С.

24.

18.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва

муаллифлар жамоасининг раҳбари Б.Мустафоев –

Тошкент: “Ўзбекистон

нашриёти”, 2006 йил. Б. 530

-531.

19.

Саломов Б. Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти, унинг

кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси (тажриба ва муаммолар).
ю.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзлиган дисс..., 12.00.11. Т.:. ТДЮИ, 2005, Б.100.

20.

Воробев А.В., Поляков А.А., Тихонравов Ю.В. Теория адвокатуры. М.:

Грантъ, 2002. –

С. 176

-177.

21.

БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш

бўйича Саккизинчи конгресси (Гавана, Куба 1990 йил 27 август –

7 сентябрь) томонидан қабул

қилинган

. https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/role_lawyers.shtml

Библиографические ссылки

“Халқ сўзи” газетаси, 1992 йил 15 декабрь, 243 (494)-сон.

Мирзиёев Ш.М. Янгиланган Конституциямиз Учинчи ренессансни барпо этиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқи. // Халқ сўзи, 2023 йил 9 май.

https://www.un.org/ruleoflaw/blog/document/basic-principles-on-the-role-of-lawyers/

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 04/10–10-60–сон маълумотномаси.

Odilqoriyev X.T. Davlat va huquq nazariyasi. Darslik. – Toshkent. Adolat, 2018. B. 134.

Cайдуллаев Ш. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик. – Тошкент: ТДЮУ, 2018. Б. 84. //

Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик / Р. Юсувалиева, М. Ахмедшаева, М. Нажимов ва бошқалар. Масъул муҳаррир Р. Юсувалиева. - Т.: ЖИДУ, 2019. Б. 384.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси / Нашр учун масъул Муҳитдинов Р.А. ва бошқ.; масъул муҳаррир Н.Тойчиев. – Т.: Адолат, 2010. – Б. 615.

Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т., 2007. Б. 855.

Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик / Р. Юсувалиева, М. Ахмедшаева, М. Нажимов ва бошқалар. Масъул муҳаррир Р. Юсувалиева. - Т.: ЖИДУ, 2019. Б. 281.

Odilqoriyev X.T. Davlat va huquq nazariyasi. Darslik. – Toshkent. Adolat, 2018. B. 432.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж. II. Е-М / Таҳрир ҳайъати: Т.Мирзаев ва бошқ. ЎзР ФА Тил ва адабиёт институти. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б.652.

Давлятов В.Х. Международные стандарты по регулированию юридической профессии: обзор и сравнительно-правовой анализ. (Информационно-аналитический материал) – Т.: “Lesson Press”, 2020 . С. 87.

Халқаро юристлар ассоциациясининг 1990 йил 7 сентябрда қабул қилинган “Юристлар ҳамжамиятининг мустақиллиги стандартлари” // https://www.icj.org/wp-content/uploads/2018/08/Standards-for-the-Independence-of-the-Legal-Profession-1990-Russian-translation.pdf

Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. Т.: Консаудитинформ, 2007. Б. 39.

Адвокатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари: (илмий-амалий қўлланма) / М.М.Мамасиддиқов ва бошқ.; масъул муҳаррир Ш.Х.Файзиев; ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги ин-ти. Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа уйи, 2009. Б. 53.

Резник Г.М. Закон об адвокатуре как жертва конфликта интересов // Рос. юстиция. 1998. № 3. С. 24.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. Масъул муҳаррир ва муаллифлар жамоасининг раҳбари Б.Мустафоев – Тошкент: “Ўзбекистон нашриёти”, 2006 йил. Б. 530-531.

Саломов Б. Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти, унинг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси (тажриба ва муаммолар). ю.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзлиган дисс..., 12.00.11. Т.:. ТДЮИ, 2005, Б.100.

Воробев А.В., Поляков А.А., Тихонравов Ю.В. Теория адвокатуры. М.: Грантъ, 2002. – С. 176-177.

БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарлар билан муомала қилиш бўйича Саккизинчи конгресси (Гавана, Куба 1990 йил 27 август – 7 сентябрь) томонидан қабул қилинган. https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/role_lawyers.shtml