Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Administrative division and management system of the beks
of the surkhan oasis in the second half of the XIX – early
XX centuries
Fayzulla OCHILDIEV
1
National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
The article describes the changes that took place in the second
half of the XIX – early XX centuries in the system of local and
central government of the Bukhara Emirate, the administrative-
territorial division of oasis beks, the administrative division of
beks and amlok. The positions entered into the system of local
and central government are analyzed. Also, the assignment of the
title Bek to Sarizhuy amlok was studied. In addition, the issues of
the deployment of citizens and troops of Russian Empire in the
Bukhara Emirate, the introduction of a new control system
within the Sherabad’s Bek were considered.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Bukhara Emirate,
management,
administration,
Beks,
amlok,
titles and positions,
public,
political,
Surkhan,
Sherabad,
Baysun,
Denau,
Russsia.
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларида Сурхон
воҳаси бекликларининг мамурий бўлиниши ва бошқарув
тизими
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Бухоро амирлиги,
бошқарув,
маъмурият,
Уш бу мақолада XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср
бошларида Бухоро амирлигининг маҳаллий ва марказий
бошқарув тизими, воҳа бекликларининг маъмурий ҳудудий
1
Candidate of Historical Sciences, Docent, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek,
Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: fayzulla72@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
388
беклик,
амлокдорлик,
унвон ва мансаблар,
ижтимоий,
сиёсий,
Сурхон,
Шеробод,
Бойсун,
Денов,
Россия.
бўлиниши,
беклик
ва
амлокликлардаги
маъмурий
бўлинишида юз берган ўзгаришлар ҳақида сўз юритилган.
Маҳаллий ва марказий бошқарув тизимида жорий қилинган
мансаблар
таҳлил
қилинган.
Шунингдек,
Сарижўй
амлоклигига беклик мақоми берилиши ҳам ўрганилган.
Бундан ташқари Бухоро амирлигига Россия фуқоролари ва
қўшинларининг жойлаштирилиши, натижада Шеробод
беклиги таркибида янги бошқарув тизимининг жорий
қилиниши каби масалалар ёритиган.
Административное деление и система управления бекств
Сурханского оазиса во второй половине XIX – начале
XX века
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Бухарский эмират,
управления,
администрация,
бекство,
амлок,
титулы и должности,
общественный,
политический,
Сурхан,
Шерабад,
Байсун,
Денау,
Россия.
В статье описаны изменения, произошедшие во второй
половине XIX – начале XX века в системе местного
и
центрального
управления
Бухарского
эмирата,
административно-территориальном делении оазисных
бекств, административном делении бекства и амлок.
Анализированы должности, введенные в систему местного
и центрального управления. Также, изучена присвоение
бекства Сарижуйскому амлоку. Кроме того, рассмотрены
вопросы размещении граждан и войск Царской России в
Бухарском эмирате, введение новой системы управления в
пределах Шерабадского бекства.
1. Долзарблиги: XVIII аср охирида Бухоро амирлиги ҳудудига Зарафшон ҳамда
Қашқадарё воҳаларидаги мулклар кирган бўлса, XIX аср бошларига келиб, амирлик
таркибига бу ҳудудлардан ташқари Сурхон воҳаси, Ҳисор, Хўжанд, Ўратепа,
Панжикент ҳамда Зарафшон дарёсининг юқори оқими ва жанубий Туркманистон-
нинг катта қисми ҳам кирган. XIX асрнинг 20-йилларида Ўратепа ва Хўжанд Қўқон
хонлиги таркибига ўтган. Амирликда юз берган бундай ҳолатлар XIX-XX бошларида
Бухоро амирлиги бошқарув тизимида ўзгаришлар бўлиб туришига сабаб бўлган.
Манбаларда Бухоро амирлигида 25 та баъзан 27 та беклик ва бир қанча туманлар
бўлганлиги такидланган. Сўнгги маълумотларга кўра, XIX аср ўрталарида Бухоро
амирлиги тасарруфида 44 та беклик бўлганлиги эътироф этилади. Юқоридаги
маълумотларга асосланиб фикр юритадиган бўлсак, Бухоро амирлигида бекликлар
ва амлокликлар таркибида ўзгаришлар бўлганлиги кузатилади.
2. Методлар ва ўрганилганлик даражаси: Мақолада манбалар таҳлили, илмий
қарашлар ва ёндашувларнинг қиёсий таҳлили, тарихий маълумотларни умумлаш-
тириш ва холислик тамойили усулларидан фойдаланилган. XIX асрнинг иккинчи
ярми XIX аср бошларида Бухоро амирлигининг маҳаллий ва марказий бошқарув
тизими, амирликнининг маъмурий ҳудудий бўлиниши, беклик ва амлокдорлар,
маъмурий бўлинишида юз берган ўзгаришлар. Маҳаллий ва марказий бошқарув
тизимида
жорий
қилинган
мансаблар
тўғрисида
кўплаб
тадқиқотлар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
389
олиб борилган. Очилдиев Ф. (Ochildiyev 2008), Хакимова К.З. (Xakimov 1991),
Маджлисов А. (Majlisov 1967), Стеценко И.А. (Stetsenko 1963), Хамроев М. (Xamroyev
1980)
Кисляков Н.А. (Kislyakov N.A. 1962) Логофет Д.Н. (Lagofet D.N. 1909)
Холиқова Р. (Xoliqova R. 2001) Искандаров Б.И. (Iskandarov B.I. 1958) Холиқулов А.
(Xoliqulov А. 2011) ва бошқлар XIX асрнинг иккинчи ярми XIX аср бошларида Бухоро
амирлигида бошқарув тизим, маҳаллий ва марказий бошқарув тизимида жорий
қилинган мансаблар тўғрисида илмий тадқиқот ишларини олиб боришган.
3. Тадқиқот натижалари: XIX асрнинг иккинчи ярми XIX аср бошларида Бухоро
амирлигининг маҳаллий бошқарув тизими ҳақида турли хил маълумотлар
берилганлиги кузатилади. А.Г. Радобильскийнинг маълумотига асосланган
Н. Кисляков Бухоро амирлигининг маъмурий бўлиниши ҳақида тўхталиб, ХХ аср
бошларига келиб, Бухоро амирлигида 24 та беклик, 7 та алоҳида амлоклик ва 10 та
туман бўлганлигини таъкидлайди [1]. Д.Н. Логофет эса Бухоро амирлиги ҳудудий
жиҳатдан 25 та бекликка бўлинишини ёзади [2].
1912 йилга келиб, Бухоро амирлигида 26 та беклик ва бекликлардан мустақил
11 та амлоклик мавжуд бўлган [3], улар тўғридан-тўғри амирга бўйсунган. Бу
даврда Шуғнон, Рушон ва Воҳан бекликлари амирлик таркибига кирмай, Россия
империяси назорати остида бўлган. 1915 йилда Бухоро амирлиги 27 та беклик ва 11
та тумандан иборат бўлганлиги қайд этилган [4].
XIXасрнинг охири – XX бошларида Ҳисор беклиги Варзоб, Душанбе, Нурек,
Яван, Лақай, Дашнавот, Раумат, Ҳисор, Чортон, Ғозималик, Иккинчи Хонақо,
Сариосиё, Сарижуй, Кофирнихон, Шурион, Файзобод, Хонақо, Султонравот, Алибеги,
Қоратоғ, Регар амлокликларини ўз ичига олган.
Қабодиён беклиги, Бешкент, Бошчарвоқ, Қўрғонтепа беклиги, Жилликўл,
Сарой, Қўрғонтепа, Кўлоб беклиги, Чубек, Сайёт, Саричашма, Қоврой, Гарди Қўрғон-
Поён, Қул, Мўминобод, Гарди Қўрғон – Боло, Калиф беклиги: Қуйитан, Қарлюк,
Қарши беклиги, Қамаши, Фазли, Патрон, Бешкент, Хонобод, Файзиобод, Женов,
Жумабозор, Қорабоғ, Касби, Майманак, Косон, Пўлати, Парвоза, Чим, Ғузор беклиги,
Кичикўра, Каттаўра, Қаршак, Авғон, Иккинчи Каттаўра, Иккинчи Қаршак, Эскибоғ,
Гармистон амлокликларидан иборат бўлган [5].
Юқорида келтирилган маълумотлар Бухоро амирлигида бекликлар сони ва
маъмурий бўлинишида ўзгаришлар бўлиб турганлигини кўрсатади. Амирликнинг
маъмурий жиҳатдан бўлинишда юз бериб турган ўзгаришлар авваламбор
мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлар ва ўзгаришлар билан
боғлиқ бўлган деган хулосага келиш мумкин. Амирликда вазиятга қараб
беликларни бир-бирига қўшиб ёки ажратиб бериш ҳоллари ҳам учраб турган.
Бухоро амирлиги монархик бошқарув тизимига асосланган бўлиб, давлат
бошида амир турган. Вилоятларни беклар ва амлокдорлар бошқарган ва улар ўз
навбатида амирга бўйсунган. Мамлакатда давлат бошқаруви тўлалигича шариат
қонунлари асосига қурилган эди. Давлат бошқаруви идоралари марказий ва
маҳаллий тизимлардан ташкил топган.
Марказий давлат бошқарувини бир қатор идоралар мажмуаси ташкил этиб,
давлатнинг олий бошқарув органи – олий давлат мансаби ҳисобланган қушбеги
томонидан бошқариладиган давлат девонхонаси (қушбеги девонхонаси)
ҳисобланган [6]. Қушбеги мансаби илгаридан мавжуд бўлган бўлсада, XVII асрга
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
390
келиб “оталиқлик” унвонига нисбатан унинг аҳамияти ва ваколат доираси анча
чекланган.
XVIII асрнинг ўрталарига келиб қўшбеги мансаби етакчи ўринга чиқиб,
у давлат аппаратининг асосий бўғини сифатида барча бошқарувнинг асосий
функцияларини ўз қўлига олган. Қушбеги маҳаллий беклар орқали марказий
давлат бошқарувини амалга ошириш билан бир қаторда, чет мамлакатлардан
келадиган мол-мулклардан олинадиган бож тўловлари устидан назоратни амалга
оширган.
Қушбеги лавозимига давлатнинг тажрибали, ишбилармон, сиёсатдон
кишиларидан тайинланиб, номзод аввал девонбеги мансабида фаолият юритган
бўлиши лозим бўлган. У саройдаги энг юқори унвон эгаси сифатида давлатда
амирдан кейин турган. Турклардаги улуғ вазир ёки Европадаги давлат канцлери
сингари, қушбеги амирнинг энг яқин маслаҳатчиси ва ишончли кишиси бўлган.
Қушбеги бир вақтнинг ўзида амирнинг шахсий муҳрини сақлаш, бошқа давлатлар
билан алоқаларни назорат қилиш, шунингдек, молия ишларини бошқариш каби
масъул вазифаларни ҳам амалга оширган [7].
Бухоро амирлигида савдо-сотиқдан олинувчи барча божхона тўловлари
бошқаруви ҳам қушбеги қўлида бўлиши билан бир қаторда, у ер солиғини йиғиш ва
ер-мулкларни беришни ҳам назорат қилган [8].
Оталиқ – амирлик марказий бошқарувида ўзига хос ваколатга эга бўлган [9],
манғит ҳукмдорларининг таянчи ҳисобланган ва уларнинг ҳурматига сазовор
бўлган мансаб эгаси. Унга Бухоро шаҳри ва Самарқанддан Қорақўлгача бўлган
ҳудудларда сув тақсимотини назорат қилиш вазифаси юклатилган.
Бухоро амирлигида аҳамияти бўйича учинчи поғонада молия идораси –
молиявий девонхона турган, ушбу давлат идорасини олий молиявий амаллардан
бири саналмиш девонбеги бошқариб, у давлат бошқарув тизимида иккинчи
мансабдор шахс ҳисобланган [10]. Девонбеги давлат хазинаси, закот (хорижий
мамлакатлардан келадиган мол-мулклардан ташқари) ҳамда солиқларга нисбатан
умумий давлат бошқарувини амалга оширган.
Амирликда марказий идоралардан бири мудофаа ва ҳарбий масалалар билан
шуғулланувчи вазирлик бўлиб, ушбу идора бевосита тўпчибошийи лашкар (ҳарбий
вазир) томонидан бошқарилган [11]. Тўпчибошийи лашкар давлатдаги барча отлиқ
ва пиёда аскарлардан ташкил топган қўшинни бошқарган. У маҳаллий ҳудудларни
ҳарбий масалаларда амалда ёрдам берувчи махсус вакиллари орқали назорат
қилган.
Ўз навбатида амирлик марказий бошқарувида бошқа бир қатор мансаб ва
унвонлар бўлиб, улардан тўртта асосий ва юқори даражадаги лавозим эгалари
ҳукуматга алоқаси бор шахслар ҳисобланган.
Биринчиси, шайх ул-ислом – диний унвонлардан бири бўлиб, диний ишларни
бошқарган ва назорат қилган. Қози аскар – ҳарбий масалалар ва ҳарбий
жиноятларни кўриб ҳал қилувчи мансабдор;
Иккинчиси, аъламлар – давлатда фиқҳий масалалар бўйича фатво чиқарувчи
шахслар. Ҳарбий муфтийлар – ҳарбийлар учун фатво тузувчи, айниқса, давлат
бошлиғининг бошқа бекликларга сафари чоғида ва ҳарбий юришлари пайтида
ҳарбийлар учун фатво чиқарувчи вакил ҳисобланган;
Учинчиси, муҳтасиб – аҳолини шариат таъқиқлаган ҳаракатлардан тийилиб
туришига
ва
яхшиликка
оид
ҳаракатларни
қилишига
ундаш
билан
шуғулланган [12]. Тўртинчиси, тарбиячи-мударрислар – ушбу мансаб эгаларига
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
391
амирликда катта эътибор берилган бўлиб, уларнинг асосий вазифаси талабаларга
илм бериш ва уларни шариат йўли асосида тарбиялаш бўлган.
Маҳаллий бошқарувда вилоятларни амир томонидан тайинланган беклар
бошқарган, бекликлар ўз ўрнида амлокликларга бўлинган. Амлокликлар ўз
таркибига бир неча қишлоқларни қамраб олган. Амлокдорлар бек томонидан
тайинланган. Қишлоқларни қишлоқ оқсоқоллари бошқарган. Оқсоқоллар
қишлоқларнинг катта-кичиклигига қараб тақсимланган. Маҳаллий бошқарув
тизимида жорий этилган лавозимлар қуйидаги тартибда бўлган:
1.
Девонбеги ёки закотчи–солиқларни йиғиш ва назорат қилиш билан
шуғулланган. Унинг қўли остида бир неча котиблари, арбоб ва ясовуллар, яъни
унинг буйруқларини бажарувчилар бўлган.
2.
Мирзои мунши-бекнинг шахсий котиби бўлиб, улар билимли кишилар
ичидан танлаб олинган. Котибнинг чиройли ёзиши шарт бўлган.
3.
Миршаб (айрим бекликларда қўрбоши ҳам дейилган). Унинг вазифаси
шаҳарда (қалъада) ўқ-дори омборлари ва аҳоли тинчлигини ҳимоя қилишдан
иборат бўлиб, қўл остида бир нечта ясовул ва навкарлари бўлган.
4.
Мироб-аҳоли фойдаланувчи сувлар, сув захиралари тақсимотини назорат
қилган. Унинг тасарруфида ҳам бир қанча мутасаддилар бўлган. Масалан, амин-
битта ариқнинг бошлиғи, арбоб-назоратчи, оқсоқол-сувни тақсимловчи, ариқни
қўриқловчи ва мирзалар шулар жумласидандир.
5.
Амин (сардор)-қурилиш ишлари ҳамда қалъа ва шаҳарларда хўжалик
ишларини юритувчи, аҳолини бек ва амалдорлар фойдаси учун ҳашарларга
чиқарувчи мутасадди. Унинг ҳам қўл остида бир қанча ходимлари бўлган.
6.
Пайғирчи–бозорларда сотиладиган чорва ва савдо молларидан закот
йиғувчи [13].
Давлат бошқарув тизимида дин алоҳида ўрин тутган. Бекликларда суд ва
миршаблик ишлари уч тоифага бўлинган:
1.
Қози – шариат қонунлари асосида ҳукм чиқарувчи. Унинг қўли остида
мулозимлари ва котиби бўлган.
2.
Муфтий–шариат ишлари бўйича маълумотлар берувчи ва фатво
тайёрловчи руҳоний. Унинг ҳам қўл остида 2-3 тадан ёрдамчилари бўлган.
3.
Раис–миршаблик ишлари билан шуғулланган. Яъни ислом дини
амалларига риоя қилинишини, савдо, оила, мерос ва бошқа соҳаларни назорат
қилган.
Унинг ёрдамчилари дуррадасти ва мулозимлари бўлган. Маълумотларга кўра,
Бухоро амирлигида 67 та қози, 68 та раис фаолият юритган. Қозилардан 36 таси
мустақил иш юритиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Улар раислар билан ҳамкорликда
фаолият юритган ва уларни қозираис деб аташган [14].
Амирлик бошқарув тизимида турли унвон ва мансаблар мавжуд бўлиб,
уларнинг вазифалари ва хизмат дораси аниқ қилиб белгилаб берилган эди.
Амлокдорлар ўз ҳудудларида солиқ йиғиш, миршаблик ва маъмурий
вазифаларни ижро этишган. Амлокдор ҳузурида маҳаллий оқсоқоллар вакилидан
тайинланган ёрдамчиси ва яна қуйидагилар фаолият олиб боришган:
1.
Мирза – иш юритувчи.
2.
Ясовулбоши – амлокдорнинг ёрдамчиси ва унинг буйруқлари ижросини
таъминловчи.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
392
3.
Девонбеги – кирим-чиқим ишлари билан шуғулланган.
4.
Аминоначи – бозорлардан аминона солиғини йиғишга мутасадди бўлиб,
унинг қўли остида алмагирлар фаолият кўрсатган.
5.
Миршаб.
6.
Маҳаллий оқсоқоллар – қоровулбегиликдан мирохур даражасигача.
7.
Ариқ оқсоқоли – суғориш тизимига бошчилик қилган.
8.
Мироблар – суғориш ва сув тақсимлаш ишларини бошқарган.
9.
Навкарлар – оддий аскарликдан мирзабоши даражасигача кўтарилиб,
10 тадан 20 тагача бўлган.
10.
Бозор оқсоқоли – бозорларда сотилган чорва молларидан солиқ
йиғишган [15].
Ҳар бир амлокдор 10 тадан 200 тагача навкарга эга бўлиб, улар асосан ҳарбий
хизматни ўташ, бек ва амлокдор саройини қўриқлаш ҳамда қамоққа маҳкум
қилинганларни назорат қилиш, ишларини бажарганлар [16]. Навкарларнинг
ижтимоий таркиби турли-туман бўлиб, ҳатто навкарлик хизматига айрим йирик ер
эгалари ҳам қабул қилинган. Навкарларнинг мансаб даражаси уларнинг мулкий
ҳолатига қараб белгиланган. Ундан ташқари хизмат вазифасини аъло даражада
бажарган навкарларга бек томонидан қўшимча равишда айрим қишлоқлардан
тўловларни қабул қилиб олиш ҳуқуқи берилган.
Амлокдорликларда навкарларнинг сони бир хил бўлмаган. Масалан, Эсонхўжа
амлокдорлигида 195 та, Бодроқлида – 90, Ғозималикда – 80, Қоратоғ ва Регарда
25 тадан, Хонакида – 24, Сарижўйда – 18, Шўрконда – 13, Дашнободда – 11,
Сариосиёда – 8, Ҳисорда – 7 тадан навкар бўлган.
Баъзи рус манбаларида Сурхон воҳасини Ҳисор воҳаси таркибига киритиб,
умумий ном билан Ҳисор воҳаси деб ҳам атаб келганлар. Н. Маевнинг берган
маълумотларида, Ҳисор воҳасида 7 та: Шеробод, Бойсун, Денов, Юрчи, Ҳисор,
Қўрғонтепа ва Қабодиён бекликларидан иборат бўлганлиги таъкидланган. Бу
бекликлардан ташқари, Дарбанд, Сарижўй ва Файзобод амлокликлари бўлиб,
алоҳида бошқарув ҳуқуқига эга бўлган. Бу амлокликларга амлокдорлар Бухоро
амири томонидан махсус тайинлаган. Вилоятларнинг қози ва раисларини ҳам
амирнинг ўзи тайинлаган. Бошқа қишлоқ ва шаҳар амлокдорлари беклар
томонидан тайинлаган.
Бу бекликда амлокликлар қуйидагича тақсимланган: 1. Таллашкон;
2. Саидобод; 3. Гиламбоб; 4. Салавот; 5. Жарқўрғон; 6. Шеробод шаҳри атрофидаги
аҳоли масканлари; 7. Таллимарон [17].
Бойсун беклиги: Бойсун; Яумчи; Работ; Дарбанд; Сайроб; Хатак; Зарабоғ;
Пошхурд; Бузравот; Какайди амлокликларидан ташкил топган [18].
Денов беклиги: Сина; Қарлуқ; Пўстиндара; Хадраша; Дўрмон; Гардиқўрғон
амлокликларидан ташкил топган. XX аср бошларида бу ер ташландиқ ҳолга келиб
қолган, ҳозирда эса бу ер чўпонлар қўним топадиган жой бўлиб қолган.
Юрчи беклиги маркази-Юрчи қўрғони харобаларида олиб борилган
тадқиқотларга кўра, Юрчи қўрғони қурилишига кўра Регар қалъасига ўхшаб кетади.
Амлокликлари: Сангардак; Пашор; Чамбулоқ ва Юрчи шаҳридан иборат бўлган [19].
Юқорида кўрсатилган амлокликлардан ташқари, ҳозирги кунда маъмурий
жиҳатдан Сурхондарё вилояти таркибига кирувчи Дашнобод, Сариосиё, Сарижўй
амлокликлари ҳам Ҳисор беклиги таркибига кирган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
393
Бухоро амирлигида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг тобора кескинлашиб
бориши Сурхон воҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Бунинг оқибатида XIX асрнинг
иккинчи ярмига келиб, воҳа бекликлари ва амлокликлари таркибида бир мунча
ўзгаришлар юз берган. Бу даврда Бойсун беклиги 4 та амлокликдан иборат бўлиб,
уларнинг умумий рўйхати ва хўжаликлар сони қуйидагича бўлган: 1. Бойсун
амлоклигида 2000 дан ортиқ хўжалик; 2. Пошхурд амлоклигида 2500 та хўжалик;
3. Дарбанд амлоклигидаги хўжаликлар сони 700 та; 4. Яумчи амлоклигида 400 тадан
ошиқ хўжалик мавжуд бўлган [20].
Бойсун беклигидаги Рабод, Зарабоғ, Какайди, Хатак, Бўзрабод, Сайроб
амлокликлари хусусида бу давр адабиётларида маълумотлар учрамайди, шу боис,
улар ҳақида бирор фикр айтиш қийин. Аслида XIX аср охири-XX аср бошларида бу
амлокликлар сақланиб қолган бўлиши керак, негаки Бойсун беклиги ҳудудининг
катталиги жиҳатидан воҳада етакчи ўринда турган.
XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, Шеробод беклигида бир неча
амлокликлар мавжуд бўлиб, уларда яшаган аҳоли сони қуйидагича бўлган:
1. Таллашконда 2800 та хонадон; Саидободда 2300 та хонадон; Таллимаронда
2600 та хонадон; Гиламбобда 3000 та хонадон; Жарқўрғонда 2000 та хонадон;
Солиҳободда 300 та хонадон яшаган; Шеробод шаҳрида 1000 та хонадон бўлиб,
у алоҳида бошқарув тизимига эга бўлган [21].
ХХ аср бошларига келганда Шеробод беклигида еттита амлоклик: Гиламбоб,
Талашқон,
Майдаариқ,
Саидобод,
Жарқўрғон,
Паттакесар,
Чўчқагузар
амлокликлари бўлганлиги кўрсатилган [22]. Юқорида кўрсатилган икки
маълумотни бир-бирига солиштирадиган бўлсак, уларнинг нисбатан ўзаро
яқинлигини кўришимиз мумкин. Лекин шуниси қизиқки, капитан Васильев
Паттакесар, Чўчқагузар ва Майдаариқ амлокликлари ҳақида маълумот бермаган.
Н. Кисляков ҳам капитан Васильев маълумотларига таяниб, Шеробод
беклигида етита амлоклик бўлганлигини ёзади. Бошқа адабиётларда бу
амлокликлар бўлганлиги тўғрисида маълумотлар учрайди. Бизнинг фикримизча бу
амлокликлар Шеробод беклиги таркибида бўлганлиги борасида тўлиқ ишонч ҳосил
қиламиз. Негаки руслар воҳага кириб келгандан сўнг Паттакесар ва Чўчқагузар
деярли руслар ихтиёрида бўлган.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Денов беклиги 11 та амлокликка бўлинган (бу
давр маълумотларида Юрчи беклиги амлоклик сифатида тилга олиниб, Денов
беклиги таркибига киритилган). Денов беклиги қуйидаги амлокликларга
бўлинган: Сангардак; Пошор; Чамбулоқлар; Ўртақўру; Юрчи; Сина; Қарлуқ;
Пўстиндара; Хадрачи; Дўрмон; Гардиқўрғон [23].
Денов беклигидаги амлокликлар сони XVIII аср охири – XIX аср давомида ҳам
ўзгармаган. Фақатгина Юрчи беклиги таркибидаги амлокликлар Денов беклиги
тасарруфига ўтган. XIX асрнинг охирларига келиб воҳадаги Юрчи беклиги ўз
мақомини йўқотиб Денов беклиги тасарруфига қўшиб юборилган бу бекликдаги
амлокликлар Денов беклиги баъзилари маълум бир муддат Сарижўй беклиги
таркибига киритилган.
XIX асрнинг учинчи чоракларига келиб, воҳада Сарижўй беклиги ҳам ташкил
қилинган. Сарижўй қўрғони Тўпаланг дарёсининг ўнг соҳилида пахсадан тўрт
бурчак шаклида қурилган бўлиб, узунлиги 200 м. энига 100 м. ни ташкил қилади.
Қўрғоннинг шарқий томони дарёнинг баланд соҳилига тўғри келади. Қолган уч
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
394
томони очиқ ва 3 та дарвозаси бор. Қўрғон ичида бекнинг хонадони, меҳмонхона,
девонхона ва бошқа бинолар қурилган. У Сарижўй, Сариосиё, Ўртақўри, Пашор,
Чамбулоқлар ва Юрчи амлокликларини ўз ичига олган [24].
Кўплаб илмий адабиёт ва мақолаларда Сарижўй беклик сифатида маълум бир
муддат эътироф этилган, аммо у қачондан бошлаб беклик мақомини олганлиги
ҳақида илмий адабиётларда маълумотлар учрамайди. Олиб борилган тадқиқотлар
натижасида шу нарса маълум бўлдики, XIX асрнинг 70-йилларида Ҳисор беги
Сарижўйни ўз ўғлига алоҳида беклик қилиб ажратиб берган ва уни ўша жойга бек
этиб тайинлаган [25].
Маълумотларга кўра, Бухоро амири Ҳисор беги Остонақул Қўшбегига оталиқ
унвонини бериши билан унга инъом тариқасида олтита амлокликдан иборат
Сарижўй беклигини танҳо сифатида тортиқ қилган, ундан келадиган фойда ва
даромадлар тўлалигича Остонақулнинг ихтиёрига топширилган [26].
Сарижўй беклиги маълум муддат фаолият кўрсатиб, кейинчалик беклик
мақомини сақлаб қололмаган. Манбаларга таянган ҳолда аниқроқ айтадиган
бўлсак, у 1887 йилга қадар беклик мақомига эга бўлиб, Сарижўй, Сариосиё ва Денов
беклигининг Ўртақўри, Пашор, Чамбулоқ ва Юрчи амлокликлари унинг таркибида
бўлган. 1887 йилдан сўнг беклик тугатилиб, Сарижўй ва Сариосиё амлокликлари
Ҳисор беклиги таркибига, қолганлари эса яна Денов беклиги тасарруфига
ўтказилган.
Воҳага руслар кириб келгандан сўнг Шеробод беклиги таркибида янги
бошқарув тизими жорий қилинган. Термиз икки қисмдан иборат бўлиб, унинг
ҳарбий гарнизон жойлашган шарқий қисми қалъа билан ўраб олинган. Шаҳарнинг
бу қисмида ҳокимият гарнизон бошлиғининг қўлида бўлиб, шу ҳудуд аҳолиси ҳам
унга бўйсунарди. Термизнинг жанубий қисми Паттакесар қишлоғи деб аталган,
ундаги маҳаллий аҳоли Бухоро амирининг қонунларига амал қилиб, амир
томонидан тайинланган бекларга бўйсунар, бу ерда яшаган рус фуқаролари
(европалик аҳоли) эса Россия империяси, яъни шаҳар кенгаши томонидан идора
қилинарди. Шундай қилиб, биргина Термизнинг ўзида уч хил бошқарув тизими
мавжуд бўлганлигига гувоҳ бўламиз. Бундай мураккаб бошқарув тизими маҳаллий
аҳолига ҳам катта қийинчиликлар туғдирган.
Амирликда маҳаллий бошқарув тизимида тартиб интизомнинг сустлиги ва
унга амал қилинмаслик оқибатида беклар тез-тез алмашиб турган. Масалан,
биргина 1903–1908 йиллар мобайнида Кўлобда 5 марта, Балжувон, Ҳисор, Қабодиён
ва Шерободда эса 3 мартадан беклар алмашган [27].
XIX асрнинг 60-йилларида Бухоро амирлигининг ички ва ташқи сиёсати
кескинлашди. Қўшни хонликлар билан олиб борилган ўзаро урушлар амирликни
ҳолдан тойдирди. Бундай вазиятда айрим бекликларда халқнинг норозилик
чиқишлари авж олди. Фурсатдан фойдаланган беклар ғалаёнларга ўзлари
бошчилик қила бошладилар. Улар энди амирликдан ажралиб чиқишга ва мустақил
сиёсат олиб боришга интиларди. Шарқий Бухорода ғалаёнлар, айниқса, Ҳисор,
Шеробод, Шаҳрисабз, Китоб, Денов, Ғузор ва Қўрғонтепа бекликларида тез-тез
бўлиб турган [28].
XIX асрнинг иккинчи ярмида Ҳисор Бухоро амирлигининг энг муҳим
бекликларидан бири ҳисобланган. Л.Н. Соболевнинг таъкидлашича, амир
Музаффар Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида ҳокимият қўлдан кетган тақдирда
Ҳисорга кетишни мўлжаллаб, у ерда ўзи ва яқинлари учун ҳамма шароитни
ҳозирлаб қўйган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
395
Бухоро
амири
доимий
равишда
мамлакатнинг
жануби-шарқий
вилоятларидан чўчиб турган ва уларга алоҳида эътибор беришга мажбур бўлган.
Шу боисдан ҳам бу ҳудудларда доимий қўшинларининг катта қисми
жойлаштирилган. XIX асрнинг 70-йилларида амир қўшинлари Шарқий Бухорода
қуйидаги тартибда жойлаштирилган: Шерободда – 300, Бойсунда – 300, Деновда –
500 та навкар, 2 та тўп, Сариосиёда – 500, Регарда – 400, Ҳисори-болода – 400 та
навкар ва 11 та тўп, Кўлобда – 300, Қўрғонтепада – 200 навкар Бекликлардаги бек
навкарлари ва амир қўшинларидан ташқари амлокликлар ҳам ўз навкарларига эга
бўлишган. Масалан, уларнинг сони Сарижўйда 18 та, Дашнободда 11 та, Сариосиёда
8 та бўлган. Улар икки гуруҳга бўлинган: галаботирлар, булар совуқ қуроллар
(қилич, ханжар ва ҳоказо) билан қуролланган; кейингиси хосабардорлар бўлиб,
улар пилта милтиқлар билан қуролланган [29].
XIX аср 80-йилларига келиб, Бойсун, Шеробод, Денов, Балжувон, Кўлоб,
Қўрғонтепа ва Қабодиён бекликлари Ҳисор беги Остонақулбекка (у амирнинг
қариндоши бўлган) бўйсуниб, Остонақул фақат Бухоро амирига ҳисобот берган.
Остонақул қўшбеги Ҳисорга бек қилиб тайинлангандан сўнг (1886–1906) Ҳисор
беклигининг нуфузи яна ортади. Бухоро амири томонидан Остонақулга оталиқ
унвони берилиб, бутун Шарқий Бухорони бошқариш унга топширилади. У бу
бекликлардан барча тўлов ва солиқларни йиғиб, уларнинг амир хазинасига
юборилишини назорат қилиб турган.
Бекликларни назорат қилиш Остонақул қўшбегига топширилганига
қарамасдан, бекликлар ўзларининг ярим мустақиллигини сақлаб қолган эди.
Амир
Шарқий
Бухорога
нисбатан
қанчалик
қаттиққўл
бўлмасин,
бу
ердаги норозиликларни куч ишлатиш йўли билан тўхтатиб туролмаслигини
1878–1879 йиллар бошларида Афғонистондан Бухорога келган саёҳатчи И.
Яворский ҳам ўз кундаликларида қайд қилган. У амирликда аҳвол барқарор
эмаслигини ва Шеробод беги Қоратоғда кўтарилган қўзғолонни бостиришга
кетганлигини ёзади [30].
4. Хулосалар: XIX асрнинг иккинчи ярми XIX аср бошларида воҳадаги беклик
ва амлокликларда янги беклик ва амлокликлар жорий қилинди. Маҳаллий
бошқарув тизимида ҳам бир қанча лавозимлар жорий қилинган бўлиб, уларнинг
функциялари белгилаб берилганди. XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, воҳада
сиёсий вазият нисбатан анча зиддиятли тус олди. Амирликда бошқарув тизими бу
даврда инқирозга юз тута бошлади. Бу парокандалик маҳаллий бошқарув тизимига
ҳам ўз таъсирини ўтказиб, маҳаллий амалдорлар марказий ҳокимиятга
бўйсунишни хоҳламай қўйдилар.
Амир ҳокимиятига қарши норозилик кайфиятлар бутун амирлик бўйлаб авж
ола бошлади. Амир қўшинлари бир жойдаги қўзғолонни бостириб улгурмасдан,
бошқа жойларда норозилик чиқишлари содир бўлиб турди. Бу эса амирликнинг
сиёсий жиҳатдан заиф ва тарқоқ эканлигидан далолат беради. Россия империяси
Бухоро амирлигини босиб олгандан сўнг, Бухоро амири ўлкада ҳеч қандай сиёсий
нуфузга эга бўлмай қолди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
396
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Кисляков Н.А. Патриархально-феодальные отношения среди оседлого
сельского населения Бухарского ханства в конце XIX-начале XX вв. – М.-Л.: Изд-во АН
СССР, 1962. – С. 43.
2.
Логофет Д.Н. Страна бесправия. Бухарское ханство и его современное
состояние. – СПб.: Б.И., 1909. – С. 31. (Logofet D.N. The land of misery. Tugsar Khanate
and its currentstate. – SPb.: B.I., 1909. – P. 31).
3.
Холиқова Р. Вассал Бухоро амирлигида маъмурий бошқарув // Тарих,
мустақиллик, миллий ғоя – Т.: Академия, 2001. – Б. 209.
4.
ЎзР МДА, 126-жамғарма, 1-рўйхат, 51-иш, 43-варақ; (NA RUz, Fund 126, List 1,
File 51, – P. 43).
5.
Ochildiev, F. B. “The сreation of the amudarya fleet”. ISJ Theoretical & Applied
Science, 10 (78) (2019): PP. 583–586.
6.
Ханыков Н.
Описание
Бухарского
ханства.
–
СПб.:
“Типография
Императорской Академии Наук”,1843. – С. 188.
7.
Ҳолиқова Р. Марказий давлат бошқаруви тарихига бир назар // Мулоқот. –
Тошкент, 2004. – № 2. – Б. 41.
8.
Баракаев Ж., Ҳайдаров И. Бухоро тарихи. – Тошкент: Ўқитувчи, 1991. – Б. 84.
9.
Сагдуллаев А., Мавлонов Ў. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. –
Тошкент: Академия, 2006. – Б. 124.
10.
Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти / Сагдуллаев А.,
Аминов Б., Мавлонов Ў., Норқулов Н. – Тошкент: Академия, 2000. – Б. 199.
11.
Искандаров Б.И. Из истории Бухарского эмирата. – М.: “Изд-во. Вос. Лит-
ры”, 1958. – С. 12.
12.
Шодиев.Ж. Бухоро амирлигининг ташкил топиши ва давлат тузим.
юридик. фан. Номзоди. дисс. – Т .2008. 71.б.
13.
Маджлисов А. Аграрные отношения в Восточной Бухаре XIX-нач. XX в. -
Душанбе-Алма-Ата: Ирфон, 1967. – С. 51.
14.
Fayzulla, Ochildiev. “The craftsmanship of the emirate of bukhara at the second
half of the xix century-the beginning of the xx century”. The American Journal of
Interdisciplinary Innovations and Research 2, no. 11 (2020). PP. 33–38.
15.
Холиқулов А. XIX–XX аср бошларида Қашқадарё бекликлари.: тарих фан.
номзоди дисс. – Тошкент: ЎзМУ, 2011. – Б. 112.
16.
Туркестанские ведомости. 1907. 25 октября
17.
ЎзР МДА, 126-жамғарма, 2-рўйхат, 71-иш, 93-варақ. (NA RUz, Fund 126, List
2, File 71, – P. 93).
18.
Ochildiev F.B. “Trade relations between bukhara-russia in the second half of xviii
century-in the xix century”. Theoretical & Applied Science 5 (2019). – PP. 484–487.
19.
ЎзР МДА, 126-жамғарма, 2-рўйхат, 71-иш, 85-варақ. (NA RUz, Fund 126, List
2, File 71, – P. 85).
20.
Кап. Васильев. Статистический материал для описания Бухары. Бекство
Ширабадское и часть Бойсунского // Сб. геог. топог. и статис. мат. по Азии. – СПб.,
1894. Вып. 57. – С. 402.
21.
Ochildiev F.B. Socio-political and economic changes in the principalities of the
Surkhandarya oasis. – T.: ABU MATBOOT-CONSULT. 2008. – P. 58. Ochildiev F. (2021).
Cotton Production Development In Bukhara Emirate During The Late XIX–Early XX
Centuries. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(02). –
PP. 119–125.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
397
22.
Жалолиддин М. Термиз тарихи. – Т.: Шарқ, 2001. – Б. 92.
23.
Кап. Стеткевичь. Бассейн Каратаг-Дарьи // Сб. геог. топог. и статис. мат. по
Азии. – СПб., 1894. Вып. 57. – С. 268.
24.
Кап. Стеткевичь. Бассейн Каратаг-Дарьи // Сб. геог. топог. и статис. мат. по
Азии. – СПб., 1894. Вып. 57. – С. 271.
25.
Ochildiev F.B. Socio-political and economic changes in the principalities of the
Surkhandarya oasis. T.: ABU MATBOOT-CONSULT. 2008. – P. 61.
26.
Fayzulla, Ochildiev. “The Craftsmanship Of The Emirate Of Bukhara At The
Second Half Of The XIX Century-The Beginning Of The XX Century”. The American Journal
of Interdisciplinary Innovations and Research 2, no. 11 (2020). – PP. 33–38.
27.
Кап. Лилиенталь. Гиссарская и Кабодианская бекство // Сб. геог. топог. и
статис. мат. по Азии. – СПб., 1894. Вып. 57. – С. 315.
28.
Оchildiev F.B. (2020). Social relationship and tax types in the XIX–XX century in
Bukhara Emirate. International Journal of Scientific and Technology Research, 9(1).
PP. 723–729.
29.
Хамраев А.Х. Упадок Бухары и установление протектората России //
Материалы по истории присоединения Средней Азии к России. Науч. тр. ТашГУ. –
Т.: 1969. – С. 68.
30.
Туркестанский ведомости. 1908. – №12;
31.
Яворский И.Л. Путешествие русского посла по Афганистану и Бухарскому
ханству в 1878–1879 гг. Т. I. – СПб., 1883. – С. 370.
