Joriy nashr
07.00.00 – TARIX FANLARI
Xorazm hukmdorlarining arablar istilosiga qarshi kurashi tarixidan
Mazkur maqolada milodiy VIII asrda Xorazm hududiga bo‘lgan arablar istilosi va unga qarshi Xorazm hukmdorlarining olib borgan siyosiy-harbiy kurashlari yoritilgan. Arab xalifaligining Movarounnahrdagi harbiy ekspansiyasi jarayonida Xorazm o‘z mustaqilligini saqlab qolish uchun ko‘plab siyosiy, diplomatik va harbiy harakatlarga boshchilik qilgan. Maqolada ayniqsa Xorazmshoh Azkajush, Xurzod va boshqalar davridagi qarshiliklar, arablar bilan bo‘lgan to‘qnashuvlar, ichki ziddiyatlar va oxir-oqibat arablar tomonidan Xorazmning bosib olinishi jarayonlari tahlil qilinadi. Shuningdek, ushbu qarshiliklarning mahalliy aholi ongida qanday aks etgani va Xorazm tarixidagi o‘rni ham o‘rganilgan.
12.00.00 – YURIDIK FANLAR
Вояга етмаганлар жиноятчилигининг сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар таҳлили
Мазкур мақолада вояга етмаганлар жиноятчилигининг асосий сабаблари, уларга имкон берган ижтимоий, иқтисодий ва психологик шарт-шароитлар кўриб чиқилган. Шунингдек, вояга етмаганлар жиноятчилиги сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитлар юзасидан миллий ва хорижий олимларнинг фикрлари таҳлил қилинган.
Муаллиф томонидан бу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан механизмларни шакллантириш бўйича илмий-назарий хулосаларга келинган.
Fuqarolarning murojaatlarini ko‘rib chiqish tartibi: nazariya va amaliyot
Maqolada fuqarolarning murojaatlarini ko‘rib chiqish tartibining nazariy va amaliy jihatlarini o‘rganishga bag‘ishlangan. Ishda murojaat institutining konstitutsiyaviy va xalqaro-huquqiy asoslari, milliy qonunchilikdagi tartib-taomillar hamda ularning amaliyotdagi qo‘llanishi tahlil qilingan. Shuningdek, murojaatlar bilan ishlash tizimidagi mavjud muammolar aniqlanib, ularni bartaraf etish bo‘yicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan. Xususan, raqamli texnologiyalarni joriy etish, javoblar sifatini oshirish, hududlar o‘rtasidagi tenglikni ta’minlash hamda shaffoflik mexanizmlarini kuchaytirish bo‘yicha istiqbolli yondashuvlar taklif etilgan.
Рақамли изларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган порахўрлик ва бошқа жиноятларни фош этишдаги роли ва аҳамияти
Ушбу мақолада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган порахўрлик жиноятларини фош этиш учун зарур бўлган рақамли излар ҳақида маълумот берилган.
Шунингдек, муаллиф рақамли излар орқали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган порахўрлик ва бошқа жиноятларни фош этиш мумкинлигини таъкидлаб, уни ҳуқуқий ва техник томондан асосланган.
Парламент мухолифати институтининг шаклланиши ва унинг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари
Ушбу мақолада Ўзбекистонда парламент мухолифати институтининг шаклланиши ва унинг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан парламентдаги кўпчилик ва мухолифат ўртасидаги соғлом сиёсий рақобатнинг демократик бошқарув тизимидаги ўрни ҳамда қонун ижодкорлиги ва парламент назоратига таъсири асосланган ҳолда ёритиб берилган. Тадқиқот жараёнида норматив-ҳуқуқий таҳлил, қиёсий-ҳуқуқий, тарихий ва тизимли ёндашув усуллари қўлланилган. Мақолада мухолифатнинг қонун лойиҳалари юзасидан муқобил таклифлар киритиш ҳуқуқи, парламент назоратида иштирок этиши ва сиёсий плюрализмни таъминлашдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилган.
Аёллар томонидан содир этилган зўравонлик жиноятлари: хусусиятлари ва тенденциялари: Ўзбекистон ва Россия қонунчилигининг қиёсий таҳлили
Ушбу мақола Ўзбекистон ва Россия Федерациясида аёллар томонидан содир этилган зўравонлик жиноятларининг хусусиятлари ва тенденцияларини қонунчилик ҳамда криминологик нуқтаи назардан қиёсий таҳлил қилади. Тадқиқотда аёл жиноятчиларнинг ижтимоий-демографик ва психологик портрети, жиноят содир этиш мотивлари, шунингдек, аёлларга нисбатан қўлланиладиган жазо чораларидаги ўзига хосликлар ўрганилган. Мамлакатларнинг жиноят қонунчилигидаги фарқлар ва умумий жиҳатлар, шунингдек, суд амалиётидаги тенденциялар кўриб чиқилган. Мақолада аёллар жиноятчилигининг олдини олиш ва уларни реабилитация қилиш бўйича мавжуд дастурлар ва таклифлар ҳам ёритилган.
Мажбурий ижро ҳаракати сифатида қарздор жисмоний шахсни қидириш ва четга чиқиш ҳуқуқларини чеклашнинг ижро ҳаракатларидаги аҳамияти ва зарурияти
Мазкур мақолада қонун устуворлигини таъминлаш, ундирувчининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини, айниқса, болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ва бошқа органлар қарорларини бажаришдан қасддан қочаётган шахсларни топиш ва уларни ижросини таъминлашга мажбур қилиш масалалари, шунингдек, ҳозирги кундаги қонунчилик ва амалиётдаги мавжуд муаммолар ҳамда мазкур институтни такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.
Адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва уни қайта тиклашга оид миллий қонунчилик таҳлили
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклашга оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чуқур ўрганилган ва таҳлил этилган. Шу билан бирга, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш субъекти ва унинг ваколатлари, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва муддатлари амалиёт материаллари билан биргаликда таҳлил этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, муаллифлар томонидан миллий қонунчиликни таҳлили асосида нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки адвокатура институти назариясини янада ривожлантириш борасида хулосалар тайёрланган.
Zamonaviy tahdidlar va chaqiriqlar sharoitida Dipfeyk texnologiyasidan foydalanishni huquqiy tartibga solishning ayrim masalalarI
Ushbu ishda raqamlashtirish davrida Dipfeyk texnologiyasidan foydalanishni tadqiq etish va o‘rganishning dolzarbligi ochib beriladi. O‘zbekiston Respublikasining raqamli sohadagi jinoyatlar dinamikasi bo‘yicha statistik ko‘rsatkichlari tahlil qilinadi. AQSH, Xitoy, Buyuk Britaniya, Avstraliya, Janubiy Koreya va boshqa davlatlarning dipfeyklardan foydalanishni tartibga solish bo‘yicha tajribasi o‘rganiladi. Olimlarning fikrlari, ilg‘or xorijiy tajriba, qonunchilik va huquqni qo‘llash amaliyotini o‘rganish asosida ushbu sohani takomillashtirish bo‘yicha tavsiyalar ishlab chiqilgan.
Алкоголизм ва у билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш масалалари
Ушбу мақола алкоголизмнинг салбий оқибатлари, алкоголизмни турли жиноятларнинг содир этилишига таъсир этувчи омил эканлиги, болалар масалалари бўйича миллий комиссиялар таркибида болалар ўртасида алкоголизм ва гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича секциялар ташкил қилиш ҳамда алкоголизм ва у билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш масалаларига бағишланади.
Ma’muriy sud ishlarini yuritishda “sud jarayoni haqida ommaviy axborot vositalari orqali xabardor qilish” instituti
Mazkur maqolada jamoaviy da’volar bo‘yicha qo‘zg‘atilgan ma’muriy ishlarni ko‘rish jarayonida ishda ishtirok etuvchi shaxslarni sud majlisining vaqti va joyi haqida tegishli tartibda xabardor qilish, shuningdek ishning sudla ko‘rilishi nomuayyan shaxslarning manfaatlariga daxl qilgan hollarda boshqa manfaatdor shaxslarni jalb qilishning yangi, zamonaviy mexanizmi bo‘lgan “sud jarayoni haqida ommaviy axborot vositalari orqali xabardor qilish” instituti zarurati tahlil qilingan.
Адвокатлик фаолиятида реклама муносабатларининг назарий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид айрим қарашлар
Мазкур мақолада адвокатлик фаолиятида ахборот эркинлиги ва реклама институтининг ҳуқуқий тартибга солиниши масалалари қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этилган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида адвокатларнинг ахборот бериш ва ўз хизматларини реклама қилишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, бу борада дунё миқёсида олимларнинг фикрлари ва қарашлари қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада ахборот эркинлиги принципи ва унинг адвокатлик фаолиятига таъсири, адвокатлик фаолиятида рекламани ҳуқуқий чеклаш масалалари ҳамда реклама фаолиятини тартибга солишнинг самарали механизмлари ўрганилган.
Мақола якунида эса илғор хорижий тажриба асосида Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти доирасида ахборот тарқатиш ва реклама юритиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Халқаро маданий мерос ҳуқуқининг истиқболлари ва тенденциялари
Ушбу мақолада халқаро маданий мерос ҳуқуқининг эволюцияси, ҳозирги ҳолати ва келажакдаги траекторияси ҳар томонлама ўрганиб чиқилган. Унда соҳанинг Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги эҳтиёжлар ва ЮНEСКОнинг асосий роли билан боғлиқ келиб чиқиши кузатилади. Ишда давлатга йўналтирилган моддий активларни ҳимоя қилишдан номоддий мерос ва маданий хилма-хилликни ўз ичига олган, инсон ҳуқуқларига асосланган янада инклюзив ёндашувга ўтиш каби муҳим концептуал ўзгаришлар таъкидланади.
Фуқаролик жамияти ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг назарий моделлари ҳамда амалий механизмлари
Ушбу мақолада фуқаролик жамияти ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг назарий концепциялари, тарихи ва замонавий ёндашувлари таҳлил қилинган. Жаҳон амалиётида шаклланган тўртта асосий модель – либерал, ижтимоий-демократик, корпоратив ва этатистик моделлар – қиёсий таҳлил қилинди. Электрон демократия ва рақамли бошқарув концепциялари орқали фуқаролик иштирокини кучайтириш масалалари ёритилган. Ўзбекистон шароитида давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
13.00.00 – PEDAGOGIKA FANLARI
Tizimli qizil yuguruk bilan og‘rigan bolalarda CYP3A5 geni polimorfizmining (A6986G) allellari va genotiplari uchrash chastotasi
Maqolada bolalarda tizimli qizil volchanka (TQV) rivojlanishi bilan CYP3A5 (A6986G) polimorfizmi o‘rtasidagi bog‘liqlikni tahlil qilish natijalari keltirilgan. TQV bilan kasallangan 45 nafar bola va 72 nafar sog‘lom donor tekshiruvdan o‘tkazildi. A allelining chastotasi bemorlarda 88,9% ni, nazorat guruhida esa 93,75% ni tashkil etdi, bunda farqlar statistik jihatdan ahamiyatsiz (p> 0,05). G/A genotipi bemorlarning 54,5% ida va sog‘lom odamlarning 47,2% ida, G/G genotipi esa bemorlarning 35,6% ida va nazorat guruhining 45,8% ida aniqlandi, sezilarli farqlar kuzatilmadi (p> 0,05). TQV bilan og‘rigan bolalarda glyukokortikoid terapiyaga sezuvchanlikning farmakogenetik markeri sifatida CYP3A5 polimorfizmining potensial ahamiyati ta’kidlangan. Bu esa kengaytirilgan namuna bilan qo‘shimcha tadqiqotlar o‘tkazishni talab etadi.
Sport sohasini raqamlashtirish orqali iqtisodiy samaradorlikni oshirishning asosiy yo‘nalishlari
Ushbu maqolada sport sohasida raqamli texnologiyalarni joriy etishning iqtisodiy samaradorlikka ta’siri va uni oshirishning asosiy yo‘nalishlari tahlil qilingan. Shuningdek, ma’lumotlarni boshqarish va tahlil qilish tizimlari, onlayn platformalar va raqamli infratuzilma, sun’iy intellekt texnologiyalari, raqamli marketing hamda davlat boshqaruvida raqamli transformatsiya kabi yo‘nalishlarning amaliy ahamiyati yoritilgan. Shuningdek, raqamlashtirish orqali operatsion xarajatlarni qisqartirish, daromad manbalarini kengaytirish va sport xizmatlarini global bozorga chiqarish imkoniyatlari ko‘rib chiqilgan. Tadqiqot natijalari sport tashkilotlarida iqtisodiy samaradorlikni oshirish, shaffof boshqaruvni ta’minlash hamda innovatsion yondashuvlar asosida barqaror rivojlanishni qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha tavsiyalar ishlab chiqishga xizmat qiladi.
Boshlang‘ich sinf o‘quvchilarida mustaqil fikrlash ko‘nikmalarini rivojlantirishning innovatsion yondashuvlari
Maqolada boshlang‘ich sinf o‘quvchilarining mustaqil fikrlash ko‘nikmalarini shakllantirish zarurati o‘rganildi. Mustaqil fikrlashni rivojlantirishda innovatsion yondashuvlarning dolzarbligi asoslab berildi. Tadqiqot davomida muammoli ta’lim, loyiha asosida o‘qitish, STEAM yondashuvi, interfaol metodlar va raqamli texnologiyalar asosidagi yondashuvlar samarali vosita sifatida aniqlangani ta’kidlandi. Shuningdek, mustaqil fikrlashni rag‘batlantiruvchi ichki motivatsiya, shaxsiy qiziqish va refleksiya elementlari tahlil qilindi. O‘qituvchining kasbiy tayyorgarligi, metodik mahorati va tarbiyaviy pozitsiyasining o‘quvchilarda tanqidiy fikr, tashabbus va mas’uliyat hissini shakllantirishdagi o‘rni ko‘rib chiqildi. Maqolada taklif etilgan sxematik model orqali innovatsion yondashuvlarning didaktik imkoniyatlari kengroq yoritildi. Shunday xulosaga kelindiki, mustaqil fikrlashni erta yoshda rivojlantirish keyingi ta’lim bosqichlarida o‘zlashtirish samaradorligini oshiradi.
Boshlang‘ich ta’limda integratsiyalashgan darslarning metodik xususiyatlari
Maqolada integratsiyalashgan ta’limning boshlang‘ich ta’lim bosqichidagi ahamiyati ilmiy asosda ko‘rib chiqilgan. Integratsiya konsepsiyasi ta’lim mazmuni, metodlari va vositalarining o‘zaro uyg‘unligida namoyon bo‘lishi aniqlangan. Fanlararo bog‘liqlik, ekologik va insonparvar yondashuvlar orqali o‘quvchilarning kognitiv va hissiy-irodaviy salohiyatini rivojlantirish dolzarb yo‘nalish sifatida baholangan. Shuningdek, “Atrofimizdagi olam” fani misolida ekologik ong va axloqiy-estetik qadriyatlarni shakllantirishdagi roli tahlil qilingan. Integratsiyalashgan ta’lim samaradorligini oshirish uchun metodik va didaktik yondashuvlar tizimi asosida pedagogik vazifalar belgilangan. Ma’lum bo‘lishicha, integrativ darslar o‘quvchilar tafakkurini faollashtirish, fanlararo uzviylikni ta’minlash hamda real hayot bilan bog‘liq bilimlarni shakllantirishda muhim o‘rin egallaydi.