69
Мусурмонкулов Ойбек
тадрицотчи
Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети
ТАЛАБАЛАРДА АМАЛИЙ КЎНИКМА ҲОСИЛ ҚИЛИШДА
ДАРС ЖАРАЁНИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Олий таълим тизими жараёнида интерфаол методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва
ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган эътибор кундан- кунга кучайиб
бормоқда. Бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни
фақат тайёр билимларни ўрганишга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган
билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто
хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади.
Талаба фаолияти бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, илм олиши ва
тарбияланишига шароит яратади, шу билан бир қаторда бошқарувчи, йўналтирувчи вазифаларни
бажаради. Таълим технологияси - таълим тизимини концептуал асосларига далил келтиришдан,
мақсадларни қўйишдан, натижаларни шакллантиришдан, ўқув материалини танлаш ва
структуралаштиришдан, таълим моделини танлашдан то уларни амалга оширишгача, уларнинг
оптимал ва самарадорлик даражасини лойиҳалаштиришни ўз ичига олади.
Ўқитувчи ва талабанинг мақсаддан натижага эришишда қандай технологияни танлашлари улар
ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади, аниқ натижага эришишга қаратилган. Бунда
талбаларнинг билим савияси, гуруҳ характеры, шароитга қараб ишлатиладиган технология танланади.
Уқитиш жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур, бу жараёнда ўқитувчи ўқув предметининг
ўзига хос томонини, жой ва шароитни, ўқитишнинг техник воситаларини асосийси, талабанинг
имконияти ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил эта олишини ҳисобга олиши керак,
шундагина керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Натижа эса баҳоланмоғи зарур,
талабанинг билимини баҳолаш доимо “Нимани баҳоламоқ керак?” деган савол билан боғлиқ. Бунга
“ўқитиш ва ўргатиш мақсади ва вазифаларига эришганлик даражаларини баҳолаш” деб жавоб бериш
зарур. Бу ҳолда мақсад ўқитувчининг фаолиятига қаратилганлиги (ўргатиш, тушунтириш, кўрсатиш,
гапириб бериш ва ҳоказо), вазифаларга эса ўргатиш натижалари киритилганлиги фойдалироқ [1].
Вазифа - бу талабалар аввал билмайдиган ва уддалай олмайдиган билим ва ҳаракатларни
дарсларни тинглагандан сўнг билиши ва уддалай олишидир. Агар вазифалар аниқланган бўлса, унда
ўқув натижаларини аниқлаш учун назорат топшириқлари тузиш лозим. Булар оғзаки, ёзма, назорат
саволлари ёки тест бўлиши мумкин. Таълим олувчиларни баҳолашда мезонли баҳолаш шаклидан
фойдаланилади. Ушбу баҳолаш-баҳоланувчининг таълим жараёнида қўлга киритилган натижаларини
билим, кўникма ва малакаларини олдиндан белгиланган ўқув мақсадлари асосида ишлаб чиқилган,
ҳамма учуй умумий ва бир хил мезонларга кўра таққослаш ва ўлчашдан иборат бўлган баҳолаш
шаклидир. Баҳолашнинг бу шаклида таълим олувчилар ҳаққоний, холис баҳоланадилар ва кучли
гуруҳларни яхшироқ фарқлаш имкони яратилади. Қисқа қилиб айтганда, талабани таълимнинг
марказига олиб чиқиш зарур. Уқитувчи ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиши, уни тасаввур этиш
учун бўлажак даре жараёнини лойиҳалаштириб олиши керак.
Бунда ўқитувчига дарсни технологик харитасини тузиб олиши муҳим аҳамиятга эгадир, чунки
дарснинг технологик харитаси ҳар бир мавзу, ҳар бир даре учун ўқитилаётган предмет,
фаннингхусусиятидан, талабаларнинг имконияти ваэҳтиёжиданкелибчиққанҳолдатузилади. Бундай
технологик харитани тузиш осой эмас, чунки бунинг учун ўқитувчи педагогика, психология, методика
ва ахборот технологияларидан хабардор бўлиши, шунингдек, жуда кўп методлар, услубларни билиши
керак бўлади.
Ҳар бир дарсни қизиқарли бўлиши, аввалдан пухта ўйлаб тузилган дарснинг лойиҳалаштирилган
технологик харитасига боғлиқ. Дарснинг технологик харитасини қай кўринишда ёки шаклда тузиш,
бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Технологик харитани тузиш
70
ўқитувчини дарснинг кенгайтирилган конспектини ёзишдан халос этади, чунки бундай харитада даре
жараёнининг барча қирралари ўз аксини топади.
Замонавий педагогик технологияларнинг мазмун-моҳияти шундаки, унда қўйилган мақсадларга
эришиш кафолатини берувчи ўқув жараёни режалаштирилади ва амалга оширилади. Таълимни
технологиялаштиришнинг асосини, таълим жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида таълим
олувчиларни берилган шароитда ва ажратилган вақт оралигида лойиҳалаштирилаётган ўқув
натижаларига эришишларини кафолатлаш мақсадида тўлиқ бошқариш гоясини ташкил этади. Бундай
ёндашишнинг моҳияти, таълим жараёнини тизимлаштиришдан - уни, аниқ расмийлаштирилган ва
деталлари бўйича аниқ элементларга бўлиб, танлаш ёрдамида максимал шакллантиришдан иборат.
Замонавий шароитда таълим амалиётида лойиҳа таълим технологиясининг қўлланилиши ўқитиш
жараёнини самарали кечишини таъминлаш билан бирга талабаларда мустақил, танқидий ва ижодий
фикрлаш қобилиятини ривожлантиради. Таълим сифатини яхшилаш ва самарадорлигини оширишга
нисбатан қўйилаётган ижтимоий талаблар ўқитувчилардан лойиҳа таълим технологиясини ўқитиш
жараёнида мақсадли, самарали қўллашни талаб этади. Мазкур таълим технологияси мавжуд
билимларини бойитиш билан бирга амалий кўникма, малакаларини янада ривожлантиришга хизмат
қилади.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Авлиякулов Н.Х. Замонавий ўқитиш технологиялари. - Т. 2001.
2.
Абдуллаева, Н. (2023). Эффективные методы организации научной деятельности студентов.
in Library, 22(2), 113-125. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21747
3.
Shermuhamedova, Niginahon. "Научный поиск как творческий процесс." Proceedings of the
XXII World Congress of Philosophy. Vol. 53. 2008.
4.
Нишанова, О. (2023). Роль этнической культуры в формировании идеологического
иммунитета
молодежи,
in
Library,
7(2),
27-30.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21844