Туркистон таълим тизимида таълим-тарбиянинг уйғунлиги

CC BY f
76-78
4
Поделиться
Намозова , Ю. (2021). Туркистон таълим тизимида таълим-тарбиянинг уйғунлиги . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 76–78. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/21997
Юлдуз Намозова , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда ривожланган қудратли давлатлар ўз мамлакатларида таълим тизимини тўғри йўлга қўйганликларининг натижаси ўлароқ иқтисодий барқарорликка эришганлар. Таълим-тарбия эса, авваламбор, оилада, кейинчалик эса ўрта ва олий илм даргоҳларида олиниб шахс камолотга эришади. Бунинг натижаси ўлароқ замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассис тайёрланади. Юқори салоҳиятли кадрлар эса самарали хизмати билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшади. 

Похожие статьи


background image

76

Намозова Юлдуз

катта ўритувчи

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университета

ТУРКИСТОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯНИНГ УЙҒУНЛИГИ

Бугунги кунда ривожланган қудратли давлатлар ўз мамлакатларида таълим тизимини тўғри йўлга

қўйганликларининг натижаси ўлароқ иқтисодий барқарорликка эришганлар. Таълим-тарбия эса,
авваламбор, оилада, кейинчалик эса ўрта ва олий илм даргоҳларида олиниб шахс камолотга эришади.
Бунинг натижаси ўлароқ замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассис тайёрланади.
Юқори салоҳиятли кадрлар эса самарали хизмати билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса
қўшади.

Бизнинг жамиятимизда ҳам таълим ва тарбия масалалари азалдан долзарб вазифа ҳисобланган.

Шарқ алломаларининг асарларида дидактика ҳар доим устуворлик касб этган. Миллий-маданий
бойлигимизнинг асосини ҳам панд-насиҳатга йўғрилган диний ва миллий урф-одатлар, анъана ва
қадриятлар, эртак ва маталлар ташкил этади. Халқ қаҳрамонларининг ҳам му носиб хулқ атвори ва
юксак билим савияси учу н улу ғ мақомларга эришганлиги таранну м этилади. Ота-оналар миллий-
маданий меросдан илҳомланиб, фарзандлари тарбиясига жуда катта эътибор қаратганлар. Инсоният
тамаддуни тарихида ўчмас из қолдирган буюк боболаримиздан Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Беруний,
Амир Темур, Навоийлар ҳам тарбиянинг асосини оилада ота-она, бобо-бувилардан олиб, ундан кейин
устоз қўлида билим олганлар. Таълим муассасалари сифатида ҳужра ва мадрасалар ташкил этилиб, у
ерда, асосан, диний ва баъзи дунёвий фанлар ўқитилар эди. XIX аср охири ва ўтган асрнинг бошларида
Туркистон минтақаси ва унга туташ ҳудудларда ижтимоий-сиёсий, маърифий ҳаётнинг таркибий
қисми сифатида жадидчилик муҳим аҳамият касб этиб борди.

Жадид маърифатпарварлари яратган маданий мерос, уни тадқиқ этиш халқимиз маънавий

оламини бойитишда, келажак авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб
этади. «Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ
аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор ва мен ишонаман, насиб этса,
ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам, албатта, бўлади»
[1]. Бизнинг ана шундай бой маънавий меросимиз.

XX аср бошларидан мустақиллик даврига қадар жамиятшунос олимлар томонидан тўпланиб

нашр қилинди. Жадидчилик ҳаракатининг тамал тоши усули жадид мактабларидир. Бу -
жадидшунослар томонидан якдил эътироф этилган фикр. Бу ҳаракатнинг асл мақсади миллатнинг
ўзлигини танитиш, ижтимоий-сиёсий тузумни тубдан ислоҳ қилиш, миллат, ватан истиқлоли эди.
Маълумки, бундай буюк ўзгаришларни янги авлодгина амалга ошира олади. Бунингучун тараққий
этган миллатлар билан ҳамқадам авлодни тарбиялаб етиштириш керак.

Таълим ва тарбия муаммоси жадид маърифатпарварлари қарашларида ҳам ўз ифодасини топтан.

Шу боисдан XX аср бошида Туркистонда ижтимоий-сиёсий оқим сифатида пайдо бўлган жадидчилик
ҳаракатининг фидойилари - Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Мунаввар қори
Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Сўфизода, Тавалло, Ҳдмза Ҳдкимзода
Ниёзий ва бошқалар халқни қолоқлик^дан халос этишнинг ягона йўли - маърифатда, деб ўз
асарларида янги усул мактабларини ташкил этиш, таълим-тарбия жараёнини янада
такомиллаш^тириш ҳамда ижтимоийлашуви муаммоларига асосий эътиборни қаратдилар.

Таълим - тарбия хақидаги фалсафий фикрларини мушоҳада қилар экан, А. Авлоний тарбияни

биргина ахлоқ билан чегаралаб қўймайди. “Соғ танда соғ ақл” деган ҳикматни бежиз эмаслигини яхши
билади. Ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш учун бадантарбия ва маънавий тарбияни уйғун ҳолда
олиб боришга даъват этади. Буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун
қанчалик муҳим, долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам
кўпроқ муҳим ва долзарбдир. Ёшлар онгига миллий ғоямизни сингдириш, уларни меҳнатсевар, ҳалол
ва пок руҳда тарбияловчи инсонлар бизнинг устоз-муаллимларимиздир. Зиёлиларимиз юрт равнақи,


background image

77

ватан тақдирига масъулият билан ёндашади. Шунинг учун ҳам уларни миллат раҳнамолари деб
аташимиз мумкин.

Жадидлар томонидан мусулмон мактабларининг таълим усули ва дастурлари ислоҳ қилиниб,

янги мактаблар очилди. 1900 йилда Тошкентда Мунаввар Қори ташкил қилган янги усул мактаби иш
бошлади. Кейинчалик у намуна мактабига айлантирилиб, унда 5-6 синф каби юқори синфлар таълим
олган. Тошкентлик маърифатпарвар Саидрасул Саидазизов шаҳарда янги усулдаги маҳаллий
мактаблар очган, уларни рус-тузем мактабларидаги таълим-тарбия методикаси асосида ишланган
дастур ва дарсликлар билан таъминлаган, ўзи ҳам ўқитувчилик қилган. Унинг «усули савтия» («товуш
усули») методидаги «Устози аввал» (1902) дарслиги 17 марта нашр этилган. Мунаввар Қорининг
«Адиби аввал», «Адиби соний» (1907), Абдулла Авлонийнинг «Биринчи муаллим» (1910), «Иккинчи
муаллим» (1912) каби дарсликлари чоп қилинган. Бу ўзбек маърифатпарварларининг янгича таълим
олиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари эди. Кейинчалик маърифатпарварлар ёшлар янги замон талабларига
жавоб бериш учун хорижда таҳсил олишлари ва у ердаги технологияларни ўзлаштириб мамлакатга
фойда келтиришлари керак деган ғоялар билан чиқдилар ва қайсидир маънода ўз мақсадларига ҳам
эришдилар.

Абдурауф Фитрат “Қуръон” сарлавҳали мақоласида миллат тараққиёти хусусида фикр юритар

экан, ўз фикрларини илм ўрганишни улуғловчи Қуръон оятлари орқали тушунтиришга ҳаракат
қилади. Фитрат Қуръонни исталган миллатни саодатли ва кучли қилишга қодир бўлган ижтимоий
қонунга қиёслайди. Бундан ташқари, у мусулмонларнинг ўша вақтдаги аҳволини Исломгача араблар
яшаган “жоҳилият даври’га ўхшатади. Фитрат Қуръонда барча мусулмонлар саодат ва тараққиётга
эришиш учун ҳаракат қилишлари кераклигига чақириқ кўради. Мақоласининг сўнгида Фитрат
туркистонликларга савол билан мурожаат қилади: “Ажабо, биз ўзимизни инсон деб атаб, ҳақиқий
инсон каби ҳаракат қилишни хотирга келтирмаймизми? Наҳотки, биз қиёматгача ўзимизнинг
жоҳиллигимизни тушуна олмасак ва сабабларини қидиришга ҳамда уларни ҳал қилиш чораларини
топишга қодир бўлмасак?” [2] Яна бир бошқа мақолада Фитрат яна савол билан мурожаат қилади:
“Биз қандай қилиб тараққиётга эришамиз?”. Мақола давомида у Туркистон мусулмонлари тараққиёт
йўлини қандай топиш устида бош қотирмаса ҳам бўлади, бизгача бошқа тараққий этган миллатлар
барча йўлларни очиб қўйганлар, биз фақат уларни ўзлаштиришимиз керак ва энг асосийси бу
ҳаракатимиз эътиқодимизга умуман дахли йўқ, эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилади [3]. Уз
навбатида Беҳбудий ҳам жадидларнинг ёш авлодини миллатни бўлиш ва айрим умуммиллий
лойиҳаларнинг муваффақиятсизликка учрашида айблайди. Беҳбудийга кўра, жадидларнинг ёш
авлоди ўртасида ғоявий жиҳатдан ихтилоф бор эди. Айнан ана шу ихтилоф сабаб халқ жадиддан юз
ўгирди. Беҳбудий ёшларни тезроқ ўзаро келишув йўлини топишга ва йўқотилган халқ ишончини
қайтаришга чақиради [4]. Туркистонга Миллат ва Ватан нима эканлигини аниқ тасаввур қила
оладиган ўқимишли ва зиёли ёш авлод керак эди. “Садойи Туркистон” газетаси ёзганидек, бу ёш авлод
ўзининг хизмати, ҳаракати, ёрдами ва содиқлиги билан ҳақиқий зиёли эканлигини қўрсатиши керак
эди [5].

Агар жадидчилик ҳаракати таълим тизими ва усулини янгилаш ишлари билан бошланган бўлса,

шу ҳаракатнинг муҳим қисми бўлган жадид адабиёти маърифатпарварлик ғояларини ифодалаш билан
тарих саҳнасига чиқди. Жадидлар мустамлакачилик балосидан, ижтимоий, иқтисодий ва маданий
қолоқликдан холос бўлишнинг муҳим воситаси сифатида замонавий мактабни, маърифатни тарғиб ва
ташвиқот қилдилар, ёш авлодни илм-фанни эгаллашга, ота- оналарни эса болаларга янги тарихий
даврга муносиб тарбия беришга, уларни ҳар томонлама бағрикенг маърифатли бўлишга даъват
этдилар. Айни пайтда жадидлар халқ ҳаётининг аянчли манзараларини, айрим кишилар онги ва
савиясидаги чиркин ҳолатларни шафқатсиз фош этиб, халқнинг қандай ночор бир аҳволга тушиб
қолганини кўрсатмоқчи бўлдилар. Маърифатпарварлик ғояси ана шундай бадиий-таҳлилий режада ўз
талқинини топди. “Халқимизнинг асл табиатида мавжуд бўлган ана шундай илмий-маънавий
салоҳият ва фазилатлар ҳақида гапирар эканмиз, «оққан дарё оқаверади»-, деган нақл беихтиёр
ёдимизга тушади. Чиндан ҳам, тарихимизнинг қайси даврини олмайлик, юртимизда илму маърифат
ва юксак маънавиятга интилиш ҳеч қачон тўхтамаганини, халқимиз даҳосининг ўлмас тимсоли
сифатида энг оғир ва мураккаб даврларда ҳам яққол намоён бўлиб келганини кўришимиз мумкин” [6].

Жаҳон маърифатпарварлиги ривожида жадидчилик ғояларини янги парадигмал мазмун- моҳият


background image

78

касб этиши, ривожланиш тенденцияларининг ўзига хос хусусиятлари муайян даражада эътироф
этилган, шу боисдан ҳам аксарият хорижлик жадидшунос олимлар бу оқим вакилларининг
маърифатпарварлик ғояларини жамият ҳаётидаги ва ижтимоий- сиёсий жараёнлардаги тутган ўрнини
юқори баҳолаганлар [7]. Айни пайтда, жаҳон маърифатпарварлигининг узвий қисми бўлган
жадидчилик даврида шаклланган таълим фалсафасини ўрганишдаги муаммолар кўп қатламли бўлиб,
ўша давр миллий таълим парадигмасини чуқур ўрганишда айни шу йўналишдаги тадқиқотларни
кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этади.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш - халқимиз маънавий

оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. Президент Ш.Мирзиёевнинг Узбекистон
ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси // Халқ сўзи. 2017 йил 4 август.

2.

Фитрат Абдурауф. Қуръон. // Ойина. 1915, № 16.

3.

Фитрат Абдурауф. Танланган асарлар. 5-Жилд. Тошкент: Маънавият, 2010. -Б.108.

4.

Муҳгарам самарқандийлара холисона арз.//Ҳуррият. 03.05.1917.

Бизда хдмият. // Садои Туркистон. №58.
5.

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: “Маънавият”, 2008. - Б. 49.

6.

Allwoth Edward. Uzbek Literary politics. London-Paris, 1964.; Lazzerini E. Ismail Bey Gaspirinskiy

and Muslim modernism in Russiya, 1878-1914. University of Washington. Ph. D., 1973. ; Davlat Nodir.
1905-1917 yillari arasinda Rusiya Turklarinin Milli Mucdelesi Tarihi. Anqara-1985.; Prof. Dr. A. Ahat
Andican. CadidizmdenBagimsizligaHaricteTurkistanMukadelesi. Istanbul-2003.; ХисаоКоматсу.
Чиғатой гурунги (туркчадан Ҳ.Болтабоевтаржимаси). //УзАС. - 1996. - 21 сентябрь.; Балдауф
Ингеборг. XX аср ўзбек адабиётига чизгилар. - Т: Маънавият, 2001.; Halid Edib. Usulu Cedid Akimi
Cedidciligin Kukleri (Arastirma). “Yedi iklim”. Aralik2003.
7.

Zelenkov, M. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, O. N., Zinkovsky, S., &

Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities
in the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.
8.

Zikirova, N., et al. "Interactive Strategies and Methods of Education." International Journal of Recent

Technology and Engineering (IJRTE) ISSN (2019): 2277-3878.
9.

Намозова, Юлдуз Музаффаровна. "FEATURES OF INCREASING LITERACY IN

TURKESTAN “NEW-METHOD” SCHOOLS." Исследование Ренессанса Центральной Азии 2.1
(2021).
10.

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Некоторые суждения Абу-Насра аль–Фараби о

соотношении логики и грамматики." Credo new 2 (2002): 10-10.
11.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF

THE UZBEK ETHNIC CULTURE." Theoretical & Applied Science 9 (2015): 124-126.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш - халкимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустахкам пойдеворидир. Президент Ш.Мирзиёевнинг Узбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси И Халк сузи. 2017 йил 4 август.

Фитрат Абдурауф. Куръон. // Ойина. 1915, № 16.

Фитрат Абдурауф. Танланган асарлар. 5-Жилд. Тошкент: Маънавият, 2010. -Б. 108.

Мухгарам самаркандийлара холисона арз.//Хуррият. 03.05.1917. Бизда хдмият. // Садои Туркистон. №58.

Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: “Маънавият”, 2008. - Б. 49.

Allwoth Edward. Uzbek Literary politics. London-Paris, 1964.; Lazzcrini E. Ismail Bey Gaspirinskiy and Muslim modernism in Russiya, 1878-1914. University of Washington. Ph. D., 1973.; Davlat Nodir. 1905-1917 yillari arasinda Rusiya Turklarinin Milli Mucdelesi Tarihi. Anqara-1985.; Prof. Dr. A. Ahat Andican. CadidizmdcnBagimsizligaHarictcTurkistanMukadclcsi. Istanbul-2003.; ХисаоКоматсу. Чигатой гурунги (туркчадан Х-Болтабоевтаржимаси). //Уз АС. - 1996. - 21 сентябрь.; Балдауф Ингсборг. XX аср узбек адабиётига чизгилар. - Т: Маънавият, 2001.; Halid Edib. Usulu Ccdid Akimi Cedidciligin Kukleri (Arastirma). “Yedi iklim”. Aralik2003.

Zelenkov, M. Y., Laamarti, Y. A., Diaghilev, V. V., Vasilyeva, O. N., Zinkovsky, S., & Shermukhamedova, N. (2021). The system of key risk factors contributing to religious terrorist activities in the 21st century. European Journal of Science and Theology, 17(3), 91-101.

Zikirova, N., et al. "Interactive Strategies and Methods of Education." International Journal of Recent Technology and Engineering (IJRTE) ISSN (2019): 2277-3878.

Намозова, Юлдуз Музаффаровна. "FEATURES OF INCREASING LITERACY IN TURKESTAN “NEW-METHOD” SCHOOLS." Исследование Ренессанса Центральной Азии 2.1 (2021).

Шермухамедова, Нигинахон Арслановна. "Некоторые суждения Абу-Насра аль-Фараби о соотношении логики и грамматики." Credo new 2 (2002): 10-10.

Нишанова, Озода Джалолитдиновна. "HUMAN ORIGINS AND NATIONAL FEATURES OF THE UZBEK ETHNIC CULTURE." Theoretical & Applied Science 9 (2015): 124-126.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов