Ижтимоий-фалсафий меросда миллийлик масаласи

CC BY f
187-190
1
1
Поделиться
Артыков, О. (2021). Ижтимоий-фалсафий меросда миллийлик масаласи . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 187–190. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/22041
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ижтимоий-тарихий жараёнларнинг субъекти сифатида жаҳон ҳаёти саҳнасига чиққан ҳар бир миллат, элатаждодларининггнесологиктажрибаларидан, Т.Маҳмудов ёзганидек, “Кечаги ва эртанги кун ўртасида кўприк бўлишга қодир ғоя”, маънавий, маданий бойликлардан, интеллектуал меросдан фойдаланишга эҳтиёж сезади.

Похожие статьи


background image

187

Ортиқов Отабек Иномович

Қўқоп давлат педагогика интитути

ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ МЕРОСДА МИЛЛИЙЛИК МАСАЛАСИ

Ижтимоий-тарихий жараёнларнинг субъекти сифатида жаҳон ҳаёти саҳнасига чиққан ҳар бир

миллат, элатаждодларининггнесологиктажрибаларидан, Т.Маҳмудов ёзганидек, “Кечаги ва эртанги
кун ўртасида кўприк бўлишга қодир ғоя”, маънавий, маданий бойликлардан, интеллектуал меросдан
фойдаланишга эҳтиёж сезади.[1. Б.69] К.Шониязов тўғри қайд этади: “Янгитдан ташкил топган элат
аждодларидан мерос бўлиб ўтган моддий ва маънавий маданиятнинг ижобий анъаналарини давом
эттириб, бойитиб, кейинги авлодга қолдирадиган этник бирлик бўлиб қолиши керак”.[2. Б-99-100]
Ушбу фикрни давом эттириб фалсафа фанлари номзоди ва сиёсатшунослик фанлари доктори
В.Қўчқоров ёзади: “Халқ, миллат ўзлигини англаётганида, энг аввало яратадиган, асрайдиган, ҳимоя
қилаётган қадриятлари нафақат ўзига бугун учун, балки келгуси авлодларга келажак учун ҳам
зарурлигини ўйлайди, агар у ушбу қадриятлар фақат ўзига бугун учун зарур деб билганида, у
яратганларини умрбоқий, фундаментал қилишга ҳаракат қилмаган, уларни ўз фарзандларига мерос
қилиб қолдиришга интилмаган бўларди. Айнан маънавий ва маданий бойликлар яратиш иштиёқи,
илму маърифат зарурлиги халқни, миллатни ўзини англашга ундайди, маънавият ва маданият орқали
ўзининг ижодий кучларини, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини руёбга чиқаради, ўзлигини тўла
намоён қилади. Халқ, миллат ўзлиги учун курашганда мавжуд бойликлардан, меросдан ҳеч қандай
фаолиятсиз, ҳеч қандай эвристик изланишларсиз фойдаланишни назарда тутмайди, балки уларни
миллий манфаатларга, миллий тараққиётга мос тарзда ривожлантиришга, кўпайтиришга, жаҳон
халқлари даврасидан муносиб ўрин эгаллашга интилади”.[3. Б.22-23] Демак, ижтимоий-фалсафий
меросни, ундаги миллийлик шунчаки қизиқиш объекти эмас, у миллий манфаатларга, миллий
тараққиётга хизмат қилиши керак. Хўш, шундай экан биз ижтимоий-фалсафий меросдан қандай
миллийликни олишимиз зарур? Фалсафа фанлари докторлари, профессорлар А. Абдусамедов ва
И.Эргашевлар “Бизга қандай фалсафа керак?” деган саволга жавоб излаб ёзадилар: “Ҳаёт шуни
кўрсатмоқдаки, инсонларга бир томонлама, бир хил қараш ва эътиқодни тарғиб-ташвиқ этадиган
фалсафа керак эмас. Инсон онгига эътиқодни зўрлик билан мажбурий тиқиштириб бўлмайди.
Инсонларга эркин фикрлаш, ўзларига хос қарашларни ривожлантиришга шарт-шароит яратиб
берадиган, воқеа ва ходисаларнинг моҳиятига чуқурроқ етиб, ҳақиқатни билишга кўмаклашадиган,
амалий фаолиятда доимо ҳамроҳлик қилиб, инсоннинг ўзлигини англашга, эзгу мақсад ва ҳаракатга
ундайдиган фалсафа керак. Инсонлар ўзларини қизиқтирган саволга жавоб топа олсинлар. Айни
пайтда, ўз фалсафасига, қарашларига, ўзнуқтаи назаригаэга бўлсинлар”.[4. Б.18.] Ушбу фикрларни
тадқиқотчилар аниқлаштириб ёзадилар: “Фалсафа миллий мафкура билан боғлиқ ва маълум
ижтимоий вазифани бажаради. Унинг ўрни ва мавқеи ҳам маълум маънода шу билан белгиланади.
Узбекистонда ижтимоий ривожланиш мустақиллик туфайли сиёсат, мафкура, инсон ва умуминсоний
тамойиллар устуворлигига асосланмоқда. Фалсафада ҳам қарашлар хилма-хиллиги, инсон ва
умуминсоний тамойилларга асосланган ҳолда янгича ёндашув амалга ошмоқда”.[5. Б.24]
Умумметодологик нуқтаи назардан ушбу фикрлар тўғри. Эски фалсафий тафаккурдан воз кечиб
мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, миллий тараққиётга хизмат қиладиган фалсафий тафаккурга
эта бўлишимиз зарур. Бизнинг фикримизча, “Бизга қандай фалсафа керак?”, деган савол ижтимоий-
фалсафий меросдан, умуман маънавий- фалсафиймеросдан нималарни, қандай гоя, қараш ва
гнесологик концепцияларни олишимиз даркор, деган саволга жавоб излашни шарт қилиб қўяди. Бу
нафақат ижтимоий фалсафа ёки фалсафа тарихи, шунингдек бутуй фалсафа илми учуй фундаментал
аҳамиятга эгадир. Фалсафий меросдаги миллийликни аниқлаш учуй ундаги халқ, миллат руҳини
ифода этадиган концептуал ғояларга, қарашларга мурожаат этиш лозим. Ушбу муаммо бизни халқ
руҳи нима, деган саволга жавоб беришга ундайди.


background image

188

Кишилар трансцендентал фикрлашга ўрганганидан бери инсон ва руҳ масалаларини англашга

интиладилар. Руҳ, қалб антик давр натурфалсафаси ва космологиясидан тортиб, то XXI аср
фалсафасигача

муҳокама

қилинади,

улар

тўғрисида

сонсиз-саноқсиз

концепциялар,

фаразларяратилган. Мингафсуски, советлар давридахалқ, миллат руҳиҳақид а ёзиш, фикрлаш мумкин
эмас эди. Бу объективликдан, марксча-ленинча фалсафа, тарихий материализмдан чекиниш,
идеализмга берилиш сифатида қораланган. Мустақиллик туфайли “миллат, халқ руҳи” тушунчалари
тадқиқотларда пайдо бўлди, уларнинг ижтимоий-фалсафий масалалари муҳокама қилинадиган, буюк
аждодларимиз меросидаги ғояларни ёдга олиб, уларни ҳозирги давр муаммоларига тадбиқ этиладиган
бўлди. Аристотель руҳни, қалбни ўрганишни “энг улугвор ва мафтункор машгулот”, деб билган. У,
“руҳни билиш ҳар қандай ҳақиқатни билишга, айниқса, табиатни билишга кўп ёрдам беради”, руҳ
нарсалар мавжудлигининг моҳиятидир” деб ёзган.[ 6. Б.27-28]

Шарқ мутафаккирлари ал-Кинди, ар Розий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Ғаззолий ҳам руҳ

ҳақида кўп мулоҳаза юритган ва инсоннинг ҳаёти, амаллари, борлиғи билан руҳ ўртасидаги боғлиқлик
ҳақидаги эътиборли фикрларни, ғояларни билдирган. Масалан, Ибн Сино руҳни ҳаракатда, сезиш,
эшитиш, фикрлаш, кўриш, идрок этиш, билишга қодир субстанция, “у субстратнинг якуни, ушбу
субстрат руҳ боис мавжуд, турли руҳга эга” деб ёзади.[7. Б.27-34]. Ғаззолийнинг фикрига кўра эса,
“руҳ бўлмаса, тана мурдор, руҳ одам вужудининг аслидурким, ҳамма қолип ва бадан анинг
тобеъсидир”[8. С. 451-454]. Ғаззолий инсонни ушбу “асли”ни, [9. Б.9] руҳини танишга даъватэтади.
Агар юқоридаги мутафаккирлар индивидуал руҳ ва олий руҳ ҳақида фикр юритсалар, ал Форобий
“халқ руҳи” ҳақида сўз юритади. “Одамларнинг бир авлоди ўтиб кетгач, деб ёзади у уларнинг
жисмлари йўқ бўлиб кетадию, аммо уларнинг руҳлари вужуд (қафас)дан қутулиб, саодатга
эришадилар. Сўнг бошқалар уларнинг ўрнини эгаллаб, улар қилган ишларни қиладилар. Бу авлод
одамлари ҳам дунёдан ўтгач, худди шундай йўл билан руҳлари, аввалгиларнинг изидан бориб,
қиёфалари қуввати ва сифати ўхшаш, яқин руҳлар билан қўшилишлари мумкин. “Вужудларнинг
холати ўзгариши билан руҳлар хам ўзгариши табиийдир. Жисмларнинг ўзгарувчанлиги чексиз
бўлгани каби руҳлар ҳам чексиздир”.[10. Б.164]. Яна Форобий давом этади: “Узаро яқин руҳларнинг
қанчалик кўпчилиги бир-бири билан қўшилса, улар шунча кўп ҳузур-ҳаловатга эришадилар.
Руҳларнинг сифатларининг ўзаро қўшилиши оқибатида уларнинг қувватлари миқдор жиҳатидан ҳам
тобора ортади.

Ҳатто изчил равишда маҳорати ортганида ўзи хам баркамоллашиб борганидай, руҳлар ҳам изчил

равишда бир-бирига қўшилганларида кучлари ортиб, баркамоллашиб боради”. [11. Б.165]. Демак,
авлодлар руҳи қўшилиб ҳам маънавий, ҳам ақлий нуқтаи назардан баркамоллашади. Ҳозирги тилда,
талқинда ифода этганда, аждодлар руҳи ўлмайди, улар келгуси авлодлар га ўтиб, уларни
баркамоллаштиради. Шу тариқа халқ руҳи ақлий ва маънавий сифатлари билан ўлмас, барқарор,
умрбоқий “қувватлар”, яъни бойликлар яратади. Ижтимоий- фалсафий мерос ана шундай
бойликлардан биридир. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг илк кунларидаёқ халқимизнинг тарихий-
маданий меросига, буюк аждодларимизнинг гуманистик ғояларига, ижтимоий-фалсафий тафаккури
тарихига мурожаат этиш табиий ҳол эди. Чунки мазкур мерос ва тарих халқимизнинг асрлар давомида
шаклланган миллий қадриятларидан иборатдир. Ижтимоий - тарихий борлиққа фаол муносабатда
бўлмаган киши ўзида тарихий онгни шакллантиришга интилмайди, у тарихга, ижтимоий-фалсафий
меросни ўрганишдан мақсад шахсни ижтимоий-тарихий борлиқнинг фаол субъектига айлантириш,
унда ретроспектив информациялардан тўғри ва тўла фойд аланиш кўникмасини шакллантиришдир.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қуйидаги сўзлари тарихий-маданий мероснинг туб
моҳиятини ифода этади: “Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб, ўзликни англаш мумкин эмас. Бино
қанчалик баланд бўлса, унинг пойдевори ҳам шу қадар чуқур бўлади” [12. Б. 153]. Энг муҳими
шундаки, тарихий тафаккур инсонни руҳий-маънавий баркамолликка, аждодлар меросини ўрганиш
орқали ўз келажагини яратишга ундайди. “Бундай ноёб маънавий-руҳий эҳтиёж комиллик ва етуклик
ҳиссини уйғотади, унинг тарихий хотираси чуқурлашишига, тарихий фалсафасининг пайдо
бўлишига, шу фалсафа ва тафаккур орқали ўзининг ҳаётдаги ўрнини аниқ белгилаб олишига имкон


background image

189

яратади. Истиқболини кўра олишга рағбатлантиради. Натижада ўз-ўзимизни ислоҳ қиламиз, ўз -
ўзимизни янгилаймиз. Ва ниҳоят, ана шу жараён орқали жамиятни янгилаймиз, ҳаётни янгилаймиз.
Унинг мазмунини бойитамиз”. [13. Б. 21-22]

Тарихий тафаккур, барча илмий изланишлар каби танқидий ёндашиш, баҳс, мунозара, ранг-

баранг ёндашувлар орқали шаклланади. Ижтимоий-фалсафий меросдаги ранг-баранг концепцияларни
англаш, улар ичидан тарихий ҳақиқатга яқинини ажратиб олиш, уларга илмий баҳо бериш осон эмас.
Гоҳо умр бўйи илмий фаолият билан шуғулланган, гўёки илмий соҳалардаги қарашлардан тўла
хабардор киши ҳам адашиши, историзмдан чекиниши ёки субъективизмга берилиши мумкин.
Шундай салбий ҳол рўй бермаслиги учун ҳам тарихчи айрим бир давр, воқеа-ҳодиса ёки фактларни
ўрганиш билан чекланиб қололмайди, у историцизмдан фалсафий ёндашувга ўтишга мажбурдир.
Тарихий воқеликни, К.Ясперс ибораси билан айтганда, экзистенциал идрок этиш «ҳали
тугалланмаган яхлит тарих ичида яшаётганимизни англаш’Таундайди [14. С.272.]. Тугалланмаган
яхлиттарихни экзистенциал идрок этиш эса тарихий борлиқни кенг олиб қаровчи ижтимоий-
фалсафий изланишлар объектидир. Бундай ёндашув локал тарихий воқеликдан, айрим саналар ва
фактларга берилишдан, миллий ёки ҳудудий ёндашишлардан устун туришни, муаммога «қандайдир
вақт ва макондаги умумий субъект” [15. С.220.] нуқтаи назаридан қарашни тақозо қилади. Ушбу
субъектни Л.П.Карсавин худо, илоҳий куч деб тушунади, аммо у тарихий борлиқни яхлит объект
сифатида қараш ғоясини инкор қилмайди, балки уни аниқлаштиради. Хуллас, ушбу фикрлар ва
ёндашувлардан тарихий тафаккур бир томондан, ранг-баранг концепциялар, қарашлар таъсирида
шаклланиб, бойиб, трансформацияга учраб борадиган субъектив ҳодиса, иккинчи томондан, у
тарихий борлиқни яхлит идрок этишга қодир “умумий субъект” характерига эга. Мазкур “умумий
субъект” гина тарихий борлиқни тўла англай олади ва ўз навбатида тарихий тафаккурни ижтимоий-
фалсафий мерос даражасига кўтаради. “Фақат ижтимоий-фалсафий мерос даражасига кўтарилган
тарихий тафаккур тарихий борлиқни бутунлигича, яхлитлигича идрок қилади” [16. Б. 16-17], бу
даражага кўтарилмаган тарихий тафаккур тарихнавислик, манбашунослик, археология ёки
этнографик изланишлар поғонасида қолади.

Тарихий фалсафий меросни дунёқараш, тафаккур сифатида англашнинг ўзига хос томонлари

мавжуд. Масалан, маънавий ахлоқий масалалар ҳақида аждодларимиз мудом фалсафий мушоҳада
юритиб, уларнинг инсон ва жамият тараққиётидаги ўрнини, аҳамиятини англашга, очиб беришга
интилган. “Қадимдан то бизнинг давримизгача, деб ёзади Х.Алиқулов, ахлоқ-одоб қоидалари ва
тушунчалари ўзгариб, турли мазмун касб этган. Ахлоқий таълимотлар, фикр ва гоялар турли қарама-
қаршилик ва тўсиқларга учраб, диалектик тарзда тараққий этиб келган”. [17. З-б] Агар “Авесто”
даврида “яхшилик ва ёмонлик ўртасида кураш”, “эзгу сўз, эзгу фикр ва эзгу амал” фалсафий
мушоҳадалар мавзуси бўлса, туркий битиклар “ташқи душманларга қарши кураш”, мардлик,
шижоаткорлик, Шарқ Уйғониш даври (IX - XV асрлар) да инсонпарварлик, комил инсон ҳақида
мулоҳаза юритилган. [18. Б.3-5] “Урта Осиё ижтимоий-сиёсий фикрига оид йўналишларнинг тарихий
тараққиётини синчиклаб анализ қилишнинг- деб ёзади С.К.Каримов, унинг асосий диний- мистик
догмаларни модернизация қилишдангина иборат бўлмай, балки у умуминсоний тараққиётнинг бир
қисми сифатида янги тараққийпарвар ижтимоий-сиёсий тасаввурлар ва концепция ҳамда йўналишлар
билан бойиб, ривожланиб келганлигидан далолат беради”. [19. Б.5] Шунинг учуй ҳам академик
М.М.Хайруллаев Урта Осиё ва Хуросондаги фалсафий- ахлоқий қарашларни, тарихий-фалсафий
меросни умуминсоний қадриятларнинг таркибий қисми, ўзига хос дунёқараш, тафаккур сифатида
объектив ўрганиш муҳим аҳамиятга эта эканлигини таъкидлайди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ўлкамиз халқларининг тарихий-фалсафий мероси инсоният

тарафаккурини бойитиб келган, ҳар бир тарихий босқич унда ўз изини қолдирган бўлса-да, бу
фалсафий-тарихий меросни бутуй, яхлит ҳодиса сифатида қарашга ҳалақит бермайди. Тарихий-
фалсафий меросни тўғри англаш, тарихий онг ҳам ушбу ёндашиш негизида шаклланади.


background image

190

АДАБИЁТЛАР:

1.

Маҳмудов Т. Мустақиллик ва маънавият. - Тошкент: “Шарқ”, 2001-Б.69.

2.

Шониязов К. Узбек халқининг шаклланиш жараёни. - Т: “Шарқ”, 2001-Б.99-100.

3.

Қўчқоров В. Миллий ўзликни англаш ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар(сиёсий- фалсафий

таҳлил). - Т.:”Академия”, 2007, Б.22-23.

4.

Эргашев И. Тараққиёт фалсафаси. - Т.:”Академия”, 2000, Б. 18.

5.

Эргашев И. Тараққиёт фалсафаси. - Т.:”Академия”, 2000, Б.24.

6.

Қаранг: Маҳмудов Т. Мустақиллик ва маънавият. - Тошкент: “Шарқ”, 2001-Б.27-28.

7.

Қўчқоров В. Миллий ўзликни англаш ва ижтимоий - сиёсий жараёнлар.-Тошкент:

“Академия”, 2007. - Б.27-34. Аристотель. О душе//Соч. В 4-х т. 1.-М: “Мысль», 1976 - С. 371- 372, 395.

8.

Ибн Сино (Авиценна) Избр. Философские произведения.. - М.: «Наука», 1980. -С. 451-454.

9.

Ғаззолий. Кимёи саодат. (“Руҳ ҳақиқати”)- Т: “Камалак”, 1995. - Б.9.

10.

Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. - Т: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти,

1993.-Б. 164.

11.

Уша асар - Б. 165.

12.

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. - Т: “Узбекистон”, 1999-Б.153.

13.

Ушаасар- 21-22 б.

14.

Ясперс К. Смысл и назначение истории. -М.: «Республика», 1991. - С.272.

15.

Карсавин Л.Р Философия истории. -СанктПетербург, АО «Комплект», 1993. -С.220.

16.

Қаранг: Жўраев Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. -Тошкент: Маънавият, 2008. -

16-17 б.

17.

Узбекистонда ижтимоий-ахлоқий ва гуманистик фикрлар тарихининг муҳим босқичлари. -

Тошкент.: Фалсафа ва ҳуқуқ нашриёти. 2007. -3 б.

18.

Ўша асар. -3-5 б.

19.

Каримов С.К. Урта Осиё ижтимоий - сиёсий фикрининг дастлабки назарий манбалари.

Самарканд. 1993.5-6.

20.

Shermukhamedova, N. A. "Philosophy." Tashkent: Noshir (2012).

21.

Namozova, Yulduz. "СОЦИАЛЬНО-ИСТОРИЧЕСКИЙ ГЕНЕЗИС ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ

ФИЛОСОФИИ, СФОРМУЛИРОВАННОЙ В ТУРКЕСТАНЕ." Theoretical & Applied Science 10 (2019):
370-374.

22.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-

165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21843

Библиографические ссылки

Махмудов Т. Мустакиллик ва маънавият. - Тошкент: “Шарк”, 2001-Б.69.

Шониязов К. Узбек халкининг шаклланиш жараёни. - Т: “Шарк”, 2001-Б.99-100.

Кучкоров В. Миллий узликни англаш ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар(сиёсий- фалсафий тахлил). - Т.:”Академия”, 2007, Б.22 23.

Эргашев И. Тараккиёт фалсафаси. - Т.:”Академия”, 2000, Б. 18.

Эргашев И. Тараккиёт фалсафаси. - Т.:”Академия”, 2000, Б.24.

Каранг: Махмудов Т. Мустакиллик ва маънавият. - Тошкент: “Шарк”, 2001-Б.27-28.

Кучкоров В. Миллий узликни англаш ва ижтимоий - сиёсий жараёнлар.-Тошкент: “Академия”, 2007. - Б.27-34. Аристотель. О душе//Соч. В 4-х т. 1.-М: “Мысль», 1976 - С. 371-372, 395.

Ибн Сино (Авиценна) Избр. Философские произведения.. - М.: «Наука», 1980. -С. 451-454.

Газзолий. Кимёи саодат. (“Рух хакикати”)- Т: “Камалак”, 1995. - Б.9.

Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шахри. - Т: А.Кодирий номидаги халк мероси нашриёти, 1993.-Б. 164.

Уша асар - Б. 165.

Каримов И.А. Биз кслажагимизни уз кулимиз билан курамиз. - Т: “Узбекистан”, 1999-Б.153.

Ушаасар-21-22 б.

Ясперс К. Смысл и назначение истории. -М.: «Республика», 1991. - С.272.

Карсавин Л.Р Философия истории. -СанктПетербург, АО «Комплект», 1993. -С.220.

Каранг: Журасв Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. -Тошкент: Маънавият, 2008. -16-17 6.

Узбекистонда ижтимоий-ахлокий ва гуманистик фикрлар тарихининг мухим боскичлари. -Тошкент.: Фалсафа ва хукук нашриёти. 2007. -3 б.

Уша асар.-3-5 б.

Каримов С.К. Урта Осиё ижтимоий - сиёсий фикрининг дастлабки назарий манбалари. Самарканд. 1993.5-6.

Shermukhamedova, N. A. "Philosophy.” Tashkent: Noshir (2012).

Namozova, Yulduz. ’’СОЦИАЛЬНО-ИСТОРИЧЕСКИЙ ГЕНЕЗИС ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ ФИЛОСОФИИ, СФОРМУЛИРОВАННОЙ В ТУРКЕСТАНЕ." Theoretical & Applied Science 10(2019): 370-374.

Нишанова, О. (2023). Социальные характеристики этнокультуры, in Library, 7(1), 163-165.извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/viewZ21843

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов