Болаларда ижодий тафаккурни ривожлантиришда оммавий ахборот во сита л аринине роли

CC BY f
446-447
1
0
Поделиться
Валиева , Н. . (2021). Болаларда ижодий тафаккурни ривожлантиришда оммавий ахборот во сита л аринине роли . Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития, 1(1), 446–447. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/24090
Нозима Валиева , Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Дунёда медиатехнологияларнинг шиддатли ривожланиши натижасида техноэтика илмий-амалий тадқиқотларнинг асосий тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Ахборот технологиялари инсониятнинг ҳаёт тарзи, таълим ва меҳнат жараёнлари, оилавий муносабатлари ҳамда давлатнинг фуқаролик жамияти билан ўзаро алоқасида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Жамият ахборотлашувининг жадаллашуви ижобий жиҳатлар билан бир қаторда, ўқувчи-ёшларнинг зарарли ахборотлар таъсиридан ҳимоя қилишни тақозо этмоқда. Айниқса, ахборот хуружларининг турли кўринишларидан ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилиш, ўқувчи-ёшларда ахборот истеъмоли маданиятини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.


background image

446

Валиева Нозима Хусановна

таяпч докторант

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университети

БОЛАЛАРДА ИЖОДИЙ ТАФАККУРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВО СИТА Л АРИНИНЕ РОЛИ

Дунёда медиатехнологияларнинг шиддатли ривожланиши натижасида техноэтика илмий-амалий

тадқиқотларнинг асосий тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Ахборот технологиялари
инсониятнинг ҳаёт тарзи, таълим ва меҳнат жараёнлари, оилавий муносабатлари ҳамда давлатнинг
фуқаролик жамияти билан ўзаро алоқасида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Жамият
ахборотлашувининг жадаллашуви ижобий жиҳатлар билан бир қаторда, ўқувчи-ёшларнинг зарарли
ахборотлар таъсиридан ҳимоя қилишни тақозо этмоқда. Айниқса, ахборот хуружларининг турли
кўринишларидан ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилиш, ўқувчи-ёшларда ахборот истеъмоли
маданиятини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Жаҳонда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмларини

такомиллаштириш, таълимни ахборотлаштириш болаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш
компетентлигини ривожлантиришни тақозо этмоқда[3]. Болаларни зарарли ахборотлар таъсиридан
ҳимоялашнинг педагогик-профилактик технологияларини такомил- лаштириш, турли ахборот
таҳдидларига қарши мафкуравий иммунитетни таркиб топтириш, болаларда китобхонлик ва мутолаа
маданиятини ривожлантириш, ахборот истеъмоли маданиятини ривожлантиришда таълим муассасаси
ва ижтимоий институтлар ҳамкорлигини таъминлашнинг педагогик механизмларини ишлаб чиқиш
муҳим аҳамият касб этади.

Республикамизда жамиятни ахборотлаштиришга дойр давлат сиёсати ишлаб чиқилиб, ахборот

ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда замонавий
жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини амалга оширишнинг ҳуқуқий
асослари яратилди. Мазкур жараённи мустаҳкамлаш мақсадида “Узбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни
ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб
қаршилик кўрсатиш масаласи алоҳида йўналиш сифатида белгиланиб, ёшлар онгига таҳдид солувчи
ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда Интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан
фойдаланиш маданиятини шакллантириш масаласи муҳим ўрин эгаллади.

Дунё миқёсидаги тадқиқотларда телевидениенинг болаларга таъсири психологик

хусусиятларини ўрганиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, болалар учун
телекўрсатувлар муаммосида ҳар бир ёш даври алоҳида объект сифатида тадқиқ қилинган. Болалар
кўрсатувларига келсак, улар бугунги кунда кўп. Болалар учун махсус каналлар махсус кўрсатувлар
тайёрланмоқда. Айниқса таълимий кўрсатувлар болалар дунёқарашини кенгайтиришда, уларнинг
билимини оширишда яхши натижа бермоқда. Бугунги кунда телевидение болалар ҳаётининг
ажралмас қисмига айланиб улгурди. Хаттоки нафақат уйда, балки мактабгача таълим муассасаларида
ҳам ҳар бир гуруҳда телевизорнинг мавжудлиги ва унинг болалар кундалик ҳаётида таълимий ва
тарбиявий жиҳатдан қўлланилаётганлиги телевидениени болалар ўртасида янада оммавийлаштирди.
Баъзи бир мактабгача таълим муассасаларида болаларни тинчлантириш учун ҳам телевизорни қўйиб,
болаларга мультфильм намойиш қилиш ёки оналар уй ишлари билан банд бўлганларида болаларга
мультфильм қўйиб бериб, уларни чалғитишга ҳаракат қилиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Шу билан
бир қаторда болалар тафаккури, ижодий фикрлаши, нутқ бойлигини оширишга хизмат қилувчи
билимга йўналтирилган кўрсатувларнинг ўрни ҳам бугунги кунда ортиб бормоқда. Болалар учун
мўлжалланган каналларда бериладиган бундай кўрсатувлар уларнинг билиш жараёнлари, фикрлаш
турларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши бир қатор психологик тадқиқотларда ёритиб
борилмоқда.


background image

447

Маълумки, мактабгача ёшдаги даврда тафаккур жараёнлари ва турлари шаклланишида хам

сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланади. Тафаккурнинг реаллиги нутқда кўринади[2,4]. Болалар
атрофларидаги турли-туман нарса ваҳодисаларнинг номларини билиб олганларидан сўнг аста - секин
уларни умумлаштирадиган бўлади. Оилада богчадаги катта одамларнинг болалар билан муомалалари
орқали болалар фақат айрим тушунчаларнигина эмас, балки тайёр ҳолда берилган мантиқий нутқ
формаларни тез ўзлаштириб оладилар. Богча ёшига етган боланинг сўз запаси тезлик билан орта
бошлайди. Шундай қилиб, мактабгача ёшдаги болаларнинг билиш жараёнлари (диққат, сезги, идрок,
хотира,тасаввур, хаёл, тафаккур) ўзининг ихтиёрсиз ва беқарор характерга эгалиги билан ажралиб
туради. Билиш жараёнларидаги ихтиёрсиз ва беқарорлик хусусиятининг шаклланганлиги ҳам
психологик имкониятдир. Чунки улар турли фаолият жараёнида, айниқса, ижтимоий таълим -
тарбиянинг таъсири натижасида ихтиёрий жараёнларнинг шаклланишига сабаб бўлади. Лекин бу
имконият қулай таълим - тарбиявий шароитни талаб қилади. Болалар учун тайёрланадиган
телекўрсатувлар айнан шундай тарбиявий шарт-шароитлардан бири бўлиши мумкин.

Биз бир қатор психодиагностик методикалар ёрдамида телевидения орқали бериладиган

кўрсатувларнинг болалар интеллектуал ривожланиши ва ижодий фикрлашининг ривож-ланишига
таъсирини ўргандик. Тадқиқотларимиз болалар учун мўлжалланган бир қатор кўрсатувларнинг
улардаги умумий зийраклик (t=9.74; р<0,001), ўхшашлик, анология (t=6.28; р<0,001), нутқ бойлиги
(t=7.56; р<0,001), сўзлар қаторини такрорлаш (t=8.61; р<0,001) шкалалари бўйича ишонч
даражасидаги ижобий ўзгаришларга олиб келишини кўрсатди. Болаларда кўрсатувларда қўйилаётган
масалаларга креатив ёндашув, ҳар бир вазифасини бажариш давомида фикрлашнинг умумлаштириш,
абстрактлаштириш, анализ ва синтез жараёнларидан унумли фойдаланиш, муаммоларга креатив
ёндашув, ўз фикрини асослаб беришда нутқ бойлигини намойиш қилиш кузатилди. Бундан ташқари,
натижалар таҳлили шуни кўрсатдики, ўғил болаларга нисбатан қиз болаларда хулқ-атворидаги
етуклик ҳолатларини кузатишимиз мумкин. Айнан қиз болалар ижтимоий меъёрларни ўғил болаларга
нисбатан тезроқ англаб олар эканлар. Уларнинг бу ҳолатлари қиз болаларнинг ижтимоий меъёрларни
англай олиши билан боғлиқ бўлса керак.

Эндигина дунёқараши шакллана бошлаётган мактабгача ёшдаги болалар жамиятда ижтимоий

хатти-ҳаракатни амалга ошириш учун ахборот оқимига муҳтождир. Улар фаол ижтимоий субъект
сифатида иштирок этувчи атроф олам, ижтимоий муҳит билан доимий ахборот алоқаси нормал ҳаётий
фаолиятнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Болага нафақат атроф ижтимоий муҳит билан
доимий ахборотли муносабат, балки келиб тушувчи ва қайта ишланувчи ахборот миқдори, ҳажми,
мазмуни ва тузилиши ҳам кучли таъсир кўрсатади.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Виноградова С.М. МельникГ.С. Психология массовой коммуникации. М., 2018.-Б.343.

2.

Крайг Г. Психология развития. М.,2000. Б.725

3.

Харрис Р. Психология массовқх коммуникаций. М. 2002.-Б.412.

4.

Ғозиев Э.Ғ. Онтогенез психологияси. Т. 2010.-Б.313.

5.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

6.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

Библиографические ссылки

Виноградова С.М. МельникГ.С. Психология массовой коммуникации. М., 2018.-Б.343.

Крайг Г. Психология развития. М.,2000. Б.725

Харрис Р. Психология массовқх коммуникаций. М. 2002.-Б.412.

Ғозиев Э.Ғ. Онтогенез психологияси. Т. 2010.-Б.313.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов