Mualliflar

  • Erkinova M.L

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tinnint.112045

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ тумани қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар аҳоли сони ер ресурсларидан самарали фойдланиш.

Annotasiya

Аннотация 
Ушбу  мақолада  ер ресурсларини  бошқаришда, озиқ-овқат  маҳсулотлари 
етиштиришда муҳим аҳамият касб этадиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 
ерлар  оқилона  ва  мақсадли  фойдаланиш  мушоҳада  қилинган.  Муаллифлар 
томонидан  Тошкент  вилояти  Ўрта  чирчиқ  тумани  мисолида  мавжуд  ер 
ресурсларидан самарали фойдаланиш давр талаби эканлиги асосланган. 


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_3-to’plam_Iyun -2025

289

ISSN:3030-3621

УЎТ 635.17

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАРДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШДА ҲУДУДИЙ ЁНДАШУВЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

Erkinova M.L

Assistant Professor, Karshi

State Technical University

Erkinova@uzdavyerloyiha.uz

Аннотация

Ушбу мақолада ер ресурсларини бошқаришда, озиқ-овқат маҳсулотлари

етиштиришда муҳим аҳамият касб этадиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлар оқилона ва мақсадли фойдаланиш мушоҳада қилинган. Муаллифлар
томонидан Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ тумани мисолида мавжуд ер
ресурсларидан самарали фойдаланиш давр талаби эканлиги асосланган.

Калит сўзлар:

Тошкент вилояти, Ўрта чирчиқ тумани, қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ерлар, аҳоли сони, ер ресурсларидан самарали фойдланиш.

ЭФФЕКТИВНОЕ ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ЗЕМЕЛЬНЫХ РЕСУРСОВ –

ТРЕБОВАНИЕ ВРЕМЕНИ

Аннотация

В данной статье рассматривается рациональное и целевое использование

земель сельскохозяйственного назначения, что важно при управлении
земельными ресурсами. Авторами было обосновано эффективное
использование имеющихся земельных участков на примере редне-Чирчикского
района Ташкентской области.

Ключевые слова:

Ташкентская область, Средне-Чирчикский район,

сельскохозяйственные

угодья,

численность

население,

эффективное

использование земельных ресурсов

EFFICIENT USE OF LAND IS A REQUIREMENT OF THE TIME

Abstract

This article discusses the rational and targeted use of agricultural land, which is

important in land management. The authors substantiated the effective use of available
land plots on the example of the Mubarak district of the Kashkadarya region.

Key words:

Kashkadarya region, Mubarak district, agricultural land, population,

efficient use of land resources.


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_3-to’plam_Iyun -2025

290

ISSN:3030-3621

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ҳамда Ўзбекистон

Республикаси Ер кодексининг ерга оид тегишли 68-ва 1-моддаларида келтириб
ўтилганидек, ер умуммиллий бойликдир, улардан оқилона ва самапали
фойдаланишни тадқиқ қилиш лозимдир. Ер ресурсларидан самарали
фойдаланишда ҳар бир ҳудуднинг ҳар бир ер фонди тоифаларининг турларидан
келиб чиқиб, аҳолисининг сони, майдони, аҳоли жон бошига қанча ер майдони
тўғри келиши, муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб
чиқиш орқалигина амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Бу борада ер баланси тўғри ташкил қилиниши лозим. Бундай масалалар

юзасидан Ҳукуматимиз томонидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2020-йил 7-
сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини мисол қилиб
келтириш ўринли.

Бу борада биз томондан ҳам ер қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

ҳисобини юритишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ўрганилди.

Тадқиқот объекти ва услублари.

Тадқиқот объекти сифатида Қашқадарё

вилояти Муборак туманининг ер фондининг биринчи таркибий қисми бўлган
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ташкил этади. Тадқиқотлар жараёнида
иқтисодий-статистик, статистик гуруҳлаш ва таққослаш, функционал ёндашув
ва солиштирма усулларидан фойдаланилган.

Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси.

Қашқадарё вилояти

муборак туманининг жами ер майдони 307013 минг га ни, шундан қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерлар 3754 минг га ни ташкил қилиб, бунда жами ер
майдонига нисбатан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар – 43% ни, аҳоли
пунктлари – 0,63% ни, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга
мўлжалланган ерлар – 4,6% ни, тарихий маданий аҳамиятга молик ерлар – 0,35%
ни, ўрмон фонди ерлари – 0,62% ни, сув фонди ерлари – 6,05% ни, ва ниҳоят
захира ерлар эса 0,28% ни ташкил қилади.

Туманда табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация

мақсадларига мўлжалланган ерлар мавжуд эмас. Захира ерлар кўрсаткичи паст
фоизда эканлиги бу ижобий ҳолат.

Ўрганилган туманда умумий ҳисобда 19 та массив мавжуд бўлиб, ердан

фойдаланувчилар сони туман аҳоли сонига нисбатан олиб қаралганда кам сонли
миқдорни ташкил қилади. Шундан мавжуд массивларнинг 19 тадан 18 тасининг
барчаси пахтачиликка, битта массиви боғдорчиликка ихтисослаштирилган. Бу
эса ернинг сифат жиҳатдан ўзгаришига олиб келади. Қишлоқ хўжалик ерлари


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_3-to’plam_Iyun -2025

291

ISSN:3030-3621

ҳисоби юритилаётганда, айнан ерларнинг фойдаланиш ихтисосликлари ҳам
айнан келтириб ўтилиши мақсадга мувофиқдир.

Aҳоли сонининг ортишига оид статистик таҳлилларга кўра, туманда 1991-

йилда 136000 минг кишини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2018-йилда
189700 минг кишига етган (расм).

Бунда:
189700 - 136000 = 53700 (минг киши);
2018 - 1991 = 27 йил;
53700 : 27 = 1988 (минг киши);
Демак, ўртача 27 йилда 1988 минг кишидан ошиб борган ва кўпайиш

даражаси 53700 минг кишига етган. Бугунги кунда аҳоли сони 153000 (минг
кишини) ташкил қилади.

Расм.

Қашқадарё вилояти Муборак туман аҳолиси сони

Маълумки, ижтимоий ҳаёт албатта инсонлар билан, бунда аҳоли сони,

уларнинг эҳтиёжлари ҳамда уй-жойга бўлган талаби бу муҳим ижтимоий
кўрсаткич саналади. Бунда, ижтимоий кўрсаткич талаблари иқтисодий омиллар
асосида қондирилади. Ер ресурсларидан фойдаланиш ҳамда уларга бўлган
инсониятнинг талаби бошқа ресурсларга бўлган талабдан жуда катта фарқ
қилади. Яъни, бир инсон дунёга келиши билан унинг яшаш учун ҳаётий зарур
эҳтиёжлари пайдо бўлади. Булардан энг муҳимлари албатта ер ва сувга бўлган
эҳтиёжи бўлиб, бу доимий зарур эҳтиёж ҳисобланади. Бу ерда шуни алоҳида
таъкидлаш лозимки, миқдор жиҳатдан ер майдони ўзгармас ҳисобланади ва у
кенгаймади. Демак, аҳоли сони ортиб бораётган бир пайтда табиийки, уй-жойга
бўлган эҳтиёжи ҳам қондирилиши керак.

Маълумки, туманларда аҳоли пунктлари эгаллаган майдонлари атрофида

ва бўш турган ерларда уй-жойлар барпо этилади. Мазкур туманда аҳоли
пунктлари ер майдони эса бор йўғи туман умумий ер фондининг 271 минг
гектарини ташкил қилади. Бу кўрсаткич 0,63%и ни ёки туманнинг умумий ер
фонди миқдорига нисбатан олиб қаралганда атиги 1% ни ҳам ташкил қилмайди.
Аҳоли сони эса йилдан-йилга ўсиб бораётган бир пайтда, биз фақат бир киши 1

136000

157043

174643

184622

187297

187300

189700

1991-yil

2000-yil

2010-yil

2015-yil

2016-yil

2017-yil

2018-yil


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_3-to’plam_Iyun -2025

292

ISSN:3030-3621

та хонадон сотиб олиш керак деган талабни кирита олмаймиз. Демак, масаланинг
яна бир жиҳати бу бир аҳолининг бир неча уй-жой сотиб олиш ҳуқуқи ҳам
мавжуд. Бунга чеклов йўқ. Аҳоли сони ўсиб боришига нисбатан уларни уй-жойга
бўлган талабини тўла қондириш имконияти туманда мавжуд эмас. Ушбу ҳолатни
ердан оқилона фойдаланиш деб баҳолаб бўлмайди.

Таҳллилларга кўра, тумандаги 2-3 қаватли иморатлар сони 1859 тани

ташкил этади. Бунда битта 2-3 қаватли иморат учун ўртача 20 сотих ер
майдонида барпо этилган бўлса, ушбу ер майдони 2000 метр квадратни ташкил
қилади. 1859 та кўп қаватли уйда 33462 та хонадон мавжуд бўлса, 1 та кўп
қаватли уйда 18 та хонадон жойлашади. Шунда 2000 квадрат метр ер майдонида
18 та хонадон уй-жой билан таъминланади.

Демак, мазкур ушбу ҳудудда ҳам маиший хизмат кўрсатиш жойлари,

боғлар, хиёбонлар, хизмат кўрсатиш объектлари, давлат идора ташкилотлари,
мактаблар, боғчалар ва шу каби бошқа бир қатор аҳолига хизмат кўрсатиш
жойлари ҳам ўрин эгаллаган жойларни инобатга олиш зарур.

Шундай экан, мавжуд ер баланси ҳолатига кўра, ҳудуднинг 87%

атрофидаги мавжуд қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан иборат
эканлигини ҳисобга олган ҳолда, келгусида ушбу ерларни миқдор жиҳатдан
сақлаб қолиш мақсадида ҳозирда амалга оширилаётган уй-жой ва бошқа
мақсадлар учун қуриладиган бино ва иншоотларнинг барчасига энг кам қават
сони 9 ёки 16 қаватли қилиб белгиланиши лозим.

Хулоса, таклиф ва тавсиялар

1. Қашқадарё вилояти Муборак тумани умумий ер майдони 0,46 минг кв

км ни, умумий аҳоли сони эса 153 минг кишини ташкил қилади. Туман жами ер
фондининг 87% (37542 минг гектар)ини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлар ташкил этади. Туман қишлоқ хўжалиги ерлари ўртача бонитет балли 58 га
тенг. Бу эса ушбу туманнинг иқтисодий-ижтимоий ва экологик имкониятлари
юқори эканлигини кўрсатади. Шунга қарамай туманда қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари таъминоти ва экспорт салоҳияти туманнинг имконият даражасида
эмас деб баҳоланади.

2. Аҳоли сони ерга бўлган талабини белгилайди. Муборак туманида ҳам

аҳоли сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунда туманнинг 87% атрофида
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар эканлигини ҳисобга олиб, аҳоли
ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлари ушбу ерлардан қондирилишини олдини олиш
зарур. Шу сабабли, мазкур туманда янги қуриладиган уй-жойлар қаватини
ошириш орқали ер ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилади.

3. Мавжуд ер баланси асосида келгуси 5 йил учун ўрта муддатли қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар прогнозини ишлаб чиқиш, уларда экспорт


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_3-to’plam_Iyun -2025

293

ISSN:3030-3621

салоҳиятини ошириш учун ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган прогноз
кўрсаткичлари асосида иш юритиш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президети Ш.М.Мирзиёвнинг 2020-йил 7-
сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонлари.

2.

Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси

3.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси

4.

Ўзбекистон Республикаси Қаўқадарё вилояти Муборак тумани ҳисобот
маьлумотлари (Туман паспорти).

5.

Ўзбекистон Республикаси ер фонди.

6.

Ўзбекистон Республикаси милий ҳисоботи

7.

www.ygk.uz

8.

www.google.com

9.

www.esri.com

Bibliografik manbalar

Фойдаланилган адабиётлар

Ўзбекистон Республикаси Президети Ш.М.Мирзиёвнинг 2020-йил 7-

сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонлари.

Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси

Ўзбекистон Республикаси Қаўқадарё вилояти Муборак тумани ҳисобот

маьлумотлари (Туман паспорти).

Ўзбекистон Республикаси ер фонди.

Ўзбекистон Республикаси милий ҳисоботи

www.ygk.uz

www.google.com

www.esri.com