Институциональные механизмы и международные правовые режимы использования трансграничных вод в Центральной Азии

CC BY f
104-108
116
6
Поделиться
Сайдахмедов У. (2020). Институциональные механизмы и международные правовые режимы использования трансграничных вод в Центральной Азии. Обзор законодательства Узбекистана, (3), 104–108. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1867
У Сайдахмедов, Ташкентский государственный юридический университет

Master of Law

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье освещены институциональные механизмы и международно­-правовые режимы трансграничного водопользования в Центральной Азии сегодня на основе международно­ правовых инструментов. В статье также анализируются структуры, регулирующие использование трансграничных вод в регионе, классификация двусторонних и многосторонних соглашений. Также разработаны предложения и рекомендации по решению проблем использования трансграничных вод.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

104

У. Сайдахмедов

Ҳуқуқ магистри

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ТРАНСЧЕГАРАВИЙ

СУВЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ

ИНСТИТУЦИОНАЛ МЕХАНИЗМЛАРИ ВА ХАЛҚАРО-

ҲУҚУҚИЙ РЕЖИМЛАРИ

Аннотация:

мазкур мақолада бугунги кунда

Марказий

Осиёда

трансчегаравий

сувлардан

фойдаланишнинг институционал механизмлари ва
халқаро

ҳуқуқий

режимлари

халқаро

ҳуқуқий

ҳужжатлар асосида ўрганилган. Шунингдек, мақолада
минтақадаги

трансчегаравий

сувлардан

фойдаланишни тартибга солувчи тузилмалар, икки ва
кўп томонлама шартномаларнинг классификацияси
ҳам таҳлил қилинган. Шунингдек, трансчегаравий
сувлардан фойдаланишга оид муаммоларни бартараф
этиш юзасидан таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб
чиқилган.

Калит сўзлар:

Марказий Осиё, халқаро-ҳуқуқий

режим, механизм, трансчегара сувлар, фойдаланиш,
халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, тузилмалар


Аннотация:

в

данной

статье

освещены

институциональные механизмы и международно-
правовые режимы трансграничного водопользования в
Центральной Азии сегодня на основе международно-
правовых

инструментов.

В

статье

также

анализируются

структуры,

регулирующие

использование трансграничных вод в регионе,
классификация

двусторонних

и

многосторонних

соглашений. Также разработаны предложения и
рекомендации по решению проблем использования
трансграничных вод.

Ключевые

слова:

Центральная

Азия,

международно-правовой

режим,

механизм,

трансграничные воды, использование, международно-
правовые документы, структуры


Аnnotation:

this article highlights the institutional

mechanisms

and

international

legal

regimes

of

transboundary water use in Central Asia today based on
international legal instruments. The article also analyzes
the structures regulating the use of transboundary waters
in the region, the classification of bilateral and multilateral
agreements. Also, proposals and recommendations were
developed for solving the problems of using transboundary
waters.

Keywords

: Central Asia, international legal regime,

mechanism, transboundary waters, use, international legal
documents, structures

Бугунги кунда трансчегаравий сув оқимларидан

фойдаланиш ҳамда хaлқaрo-ҳуқуқий тaртибгa сoлиш
бoрaсидa мaнфaaтдoр дaвлaтлaр ўртaсидa турли
келишмoвчиликлар юзага келиб, турли низоларни
вужудга келишига сабаб бўлмoқдa.

Сув муносабатларини тартибга солувчи хaлқaрo

шaртнoмaлaрдa дaрё сувидaн ирригацион ва бошқа
мақсадларда фoйдaлaнишдa бир дaвлaт бoшқaсининг
мaнфaaтлaригa зaрaр еткaзмaслиги белгилаб ўтилган.
Демак, трансчегаравий сув оқимларидан ҳар қандай
мақсадда фойдаланаётган ҳар бир давлат сув
ресурслaрини

миқдoр

жиҳaтдaн

қирғoқбўйи

дaвлaтлaри oрaсидa тенг тaқсимлaнишини ёддан
чиқармасиклари лозим.

Марказий Осиёдаги сув захираларининг асосини

трансчегаравий

дарёлар

суви

ташкил

қилади.

Марказий Осиёда 9 трансчегарвий дарёлар мавжуд
бўлиб, улар Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Чу, Талас,
Или, Мурғоб, Тежен, Иртиш дарёларидир.

Улардан учтасигина (Амударё, Сирдарё, Или) ўз

сувларини Орол денгизи ва Балхаш кўлига қуяди,
қолганлари чўл ва саҳролар бағрига сингиб кетади.
Иртиш дарёси Марказий Осиё (Қозоғистон) ҳудудини
кесиб ўтиб Обь дарёсига қўшилади [1].

Амударё ва Сирдарё фақат ўзининг катталиги ва

узунлиги билангина эмас, балки стратегик аҳамияти
нуқтаи назаридан ҳам алоҳида эътиборни жалб
қилади. Чунки бу икки дарё Марказий Осиёдаги йирик
табиий денгиз – Орол денгизини сув билан
таъминлайди. Марказий Осиё мамлакатларининг
қишлоқ хўжалиги, саноати, маиший хизмат кўрсатиш
соҳаларида ҳамда шаҳарсозликда уларнинг аҳамияти
беқиёсдир.

Марказий Осиёда трансчегаравий сувлардан

фойдаланишнинг институционал механизмлари ва
халқаро-ҳуқуқий режимлари минтақа давлатлари
ҳукуматлари

томонидан

ратификация

қилинган

халқаро ҳужжатлар ҳамда бевосита давлатлараро
тузилган икки ва кўптомонлама шартномалар асосида
белгиланади.

Амударё Оролбўйи ҳавзасидаги энг серсув

дарёдир. Орол ҳавзаси сув захираларининг учдан бир
қисми (78 км

3

) Амударё ҳиссасига тўғри келади.

Амударё сувидан асосан суғориш ишларида

фойдаланиб келинади. Ўтган асрнинг 80-йилларидан
бошлаб дарёнинг сув захиралари аёвсиз ишлатила
бошланди. Амударёнинг юқори, ўрта ва қуйи оқимида
бир неча каналлар қазилди, жумладан, машҳур
Қорақум канали, Аму–Қоракўл, Аму–Бухоро машина
канали, Қарши магистрал канали, Тошсоқа, Шовот,
Қиличниёзбой, Қипчоқ–Бўзсув, Суэнли, Пахтаарна,
Қизкеткен,

Кегейли,

Қувонишжарма

ирригация

тизимлари барпо этилди ва таъмирланди. Тахиатош
ва Туямўйин гидроузеллари қуриб битказилди [2].

Собиқ Иттифоқ даврида 1987 йилга қадар сув

ресурслари хавзасини бошқариш ва тартибга солишда
Иттифоқ сув хўжалиги вазирлиги, республика сув
хўжалиги вазирликлари ва Урганч шаҳрида жойлашган
тўғридан-тўғри Иттифоқ сув хўжалиги вазирлигига
бўйсунувчи дарёнинг қуйи оқимида жойлашган
давлатларга қатъий тартибда сув тақсимотини олиб
борадиган ташкилот олиб борар эди (бугунги кунда
мазкур ташкилот Амударё ҳавзаси сув хўжалиги
бирлашмаси таркибига киради).

80-

йиллар охирига келиб Орол денгизи сув ҳавзаси

сув

ресурсларидан

фойдаланишни

оператив

бошқариш ўзининг имкониятларини йўқота бошлади.
Шу сабабли, ҳавзадаги сув ресурсларини бошқаришни
такомиллаштириш

самарадорлигини

ошириш,

бошқарувда

менеджмент

тамойилларига

ўтиш,

шунингдек сув ресурсларини бошқариш муаммоларини
ўз вақтида ҳал этишни таъминлаш мақсадида
республика ҳукуматлари таклифига биноан 1987 йил
27 августда Иттифоқ сув хўжалиги вазирлиги буйруғига
асосан Ўзбекистон Республикасининг Урганч шаҳрида
жойлашган сув ресурсларини республикалараро
тақсимлаш бўйича Амударё сув ҳавзаси бошқармаси
ташкил этилди. Кейинчалик мазкур бошқарма Амударё
ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасига ўзгартирилди [3].
Ушбу бирлашмага давлатлар билан умумий келишувга
асосан Амударё ҳавзасидаги асосий, яъни Панж,


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

105

Вахш, Кофирнигон, Амударёнинг бошланишидан Орол
денгизигача,

шунингдек

Амударёнинг

Туямўйин

гидроэнергетик мажмуаси қуйи қисмида жойлашган
иншоотлар

билан

давлатлараро

магистрал

каналларини

сақлаш,

бошқариш

ва

улардан

фойдаланиш вазифасини бажариш киради. Сув
ҳавзаси бирлашмасига Амударё, Панж, Вахш,
Кофирнигон

ҳамда

давлатлараро

каналларда

жойлашган барча сув насосларини, шунингдек сув
ҳавзаси бирлашмаси балансига ўтказилмаган Вахш
дарёсидаги Данғара гидроузели, Қорақум канали ва
сув омбори билан биргаликда Туямўйин гидроузели
назоратини амалга ошириш берилган.

Сўнгги икки йил ичида Тожикистон, Туркманистон

ва

Ўзбекистон

Республикалари

сув

хўжалиги

бирлашмаси

балансига

84

та

гидротехник

иншоотларни (шулардан 36 таси асосий сув олиш
жойлари), 169 та сув постлари-станцияларини, 386 км.
давлатлараро каналларни, шунингдек эксплуатация
қилиш билан боғлиқ бўлган кўплаб объектларни
(йўллар, алоқа, электр таъминоти, техник ускуналар ва
шу кабилар) топширдилар [4].

Амударё ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасига

давлатлар

ўртасида

сув

ресусрларини

тезкор

бошқариш ва тартибга солиш, сув истеъмолчиларини
белгиланган лимит асосида (давлатлар билан
келишган ҳолда) ўз вақтида ва узлуксиз таъминлаш,
Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида санитария-
экологик

назоратини

олиб

бориш

масалалари

юклатилди.

Бирлашма

ўз

фаолиятини

Марказий

Осиё

Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги
комиссияси

томонидан

тасдиқланган

Низомига,

комиссияга

аъзо

давлатларнинг

амалдаги

қонунчилигига, комиссия қарорларига, келишувларга,
баённомалар ва бошқа норматив ҳужжатларга асосан
олиб боради [5]. Бирлашма ўз мустақил балансига эга,
юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, ўз муҳри ва
давлат банкларида махсус ва жорий ҳисоб-
рақамларига эга. Бирлашмани Марказий Осиё
Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги
комиссияси қарори билан тасдиқланган раҳбар
бошқаради. Бирлашма Ўзбекистон, Тожикистон ва
Туркманистон Республикалари томонидан ажратмалар
ҳисобига молиялаштирилади.

Сирдарё Марказий Осиёнинг энг узун дарёсидир. У

Қирғизистон Республикасининг тоғли ҳудудларида
Норин ва Қорадарёнинг қўшилиши натижасида
шаклланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
Андижон вилоятининг Учтепа қўрғони, Норин дарёси
эса Наманган вилоятининг Учқўрғон шаҳри ҳудуди
орқали кириб келади. Фарғона водийсининг шарқий
чеккасида, Андижон вилоятининг Балиқчи қишлоғи
ёнида Норин дарёси билан Қорадарё қўшилган жойдан
Сирдарё деб аталади [6].

Сирдарё сувидан асосан суғорма деҳқончилик

мақсадида фойдаланиб келинган. Собиқ Иттифоқ
даврида сув хўжалиги соҳасида амалга оширилган
қўриқ ерларни ўзлаштириш сиёсати натижасида
суғориладиган ерлар майдони 2,4 млн. гектардан
ортиб кетди.

Сирдарё ҳавзаси мураккаб гидротехник иншоотлар

тизимига эга. Айниқса, унинг баланд тоғлардан оқиб
тушадиган ирмоқларида жуда кўп гидроэнергетик
иншоотлар – тўғон ва гидроузеллар қурилган. Норин
дарёсидаги Учқўрғон, Қорадарёдаги Кампирравот,

Тешиктош, Куйганёр, Сирдарёдаги Фарҳод ГЭСи
шулар жумласидандир.

Сирдарё ҳавзасида узунлиги 32 минг км. бўлган 300

дан ортиқ коллектор ва зовурлар қазилган, ариқ-
каналларнинг умумий узунлиги қарийб 65 минг км.га
етади. Катта Андижон, Катта Фарғона, Катта Наманган,
Қизилқум, Охунбобоев номли магистрал каналлар
уларнинг энг йирикларидир.

Дарёнинг юқори оқимида – Қирғизистонда Тўхтағул

сув омбори (сув сиғими 19,5 км³), Тожикистонда
Қайроққум сув омбори (сув сиғими 4,2 км³), ўрта ва
қуйи оқимида эса – Ўзбекистонда Айдаркўл кўли (сув
сиғими 41 км³), Қозоғистонда Чордара сув омбори (сув
сиғими 5,7 км³) каби улкан сув иншоотлари ва
инфратузилмаси мавжуд. Сирдарё сув ҳавзаси
Тўхтагул сув омборидан Қозоғистон Республикаси
чегарасигача (Чордара сув омбори) ўз ичига олади.
Республика табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари,
Бош

гидромет

ва

санитария

эпидемиологик-

осойишталик

хизматлари

билан

бир

қаторда

бирлашма Сирдарё сувларининг сифатини назорат
қилади. Бирлашма 198 та гидротехник иншоотларга
эга, улардан 21 таси тўғридан-тўғри Норин, Сидарё,
Қорадарё

ва

Чирчиқнинг

асосий

каналларида

жойлашган [7].

Тошкент

шаҳрида

жойлашган

бирлашманинг

марказий аппарати ўзининг ҳудудий муассасалари
орқали давлатлараро кенгаш томонидан тасдиқланган
Норин-Сирдарё каскади сув омбори ишлаш режими ва
сув лимитларини вегетация даврида қишлоқ хўжалиига
сувни тақсимлашни олиб боради.

Сирдарё сув хўжалиги бирлашмаси таркибига

қуйидагилар киради:

Андижон вилояти Куйганёр шаҳрида жойлашган

Норин-Қорадарё сув хўжалиги бирлашмаси;

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган

Гулистон сув ҳўжалиги бошқармаси ва Дўстлик канали;

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган

Юқори гидротехника иншоотлари бошқармаси;

Чорвоқ

шаҳрида

жойлашган

Чорвоқ

сув

омборларидан фойдаланиш бошқармаси.

Сув хўжалиги мажмуини бошқариш борасидаги

қийинчиликлар

бошқарув

объектлари

Марказий

Осиёнинг

бешта

суверен

давлатининг

бепоён

ҳудудларида жойлашгани ва бир-биридан олислиги
билан боғлиқ. Сув хўжалиги мажмуи бошқарув объекти
сифатида қуйидаги хусусиятларга эга:

• сув хўжалиги мажмуи аҳволига оид катта

ҳажмдаги ранг-баранг ахборотлар;

• бошқарув органлари ва ахборот манбаларининг

кўплиги ҳамда кенг ҳудудда жойлашгани;

• гидрологик

ахборотларнинг

мавҳумлик

хусусиятлари;

• сув

хўжалиги

мажмуи

иштирокчиларининг

бошқарувга оид талабларининг зидлиги;

• сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича ягона

иқтисодий мезонларнинг мавжуд эмаслиги.

“Амударё” ва “Сирдарё” ҳавза сув хўжалиги

бирлашмалари ўз фаолиятида учта асосий тамойилга
амал қилади: (1) сув ресурсларини сув олишнинг
белгиланган лимитларига мувофиқ тўғри тақсимлаш;
(2) ҳар қандай вазиятда иштирокчилар ва сувдан
фойдаланувчилар

ўртасида

ҳаққонийлик

ҳамда

дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш принципига
амал қилиш; (3) сув – минтақада барча манфаатдор
томонлар

ва

давлатлар

саъй-ҳаракатини

бирлаштирувчи барқарорлик омили [8].


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

106

Бироқ, сувни давлатлараро тақсимлашнинг ижро

органи

ҳисобланган

Ҳавза

сув

хўжаликлари

бирлашмасининг имконияти қуйидаги сабабларга кўра
чекланган:

• давлатлараро

аҳамиятга

эга

сув

олиш

иншоотларининг

бир

қисми,

шунингдек,

сув

омборларига эга муҳим гидроэнергетика мажмуалари
миллий органлар бошқарувида;

• Ҳавза сув хўжалиги бирлашмаси ер ости сувлари

ва қайтадиган оқова сувлар олиш миқдори, жадвали,
шунингдек,

сув

ресурслари

сифатини

назорат

қилмайди;

• дарёларнинг асосий қўндоқларида ускуналар ва

сув олиш иншоотлари эскирган;

• Ҳавза сув хўжалиги бирлашмаси ва миллий

гидрометеорология

хизматларининг

ўзаро

ҳамжиҳатлигини

мувофиқлаштириш

талаблар

даражасида эмас;

• дарёлар ҳавзаларини бошқариш ва улардан

фойдаланишнинг аниқ қоидалари йўқ; давлатлараро
аҳамиятга эга дарёларнинг қўриқланадиган ҳудудлари
белгиланмаган ва ҳоказолар.

Мавжуд чекловлар ва ўзгаришлар шароитида Сув

хўжалиги

мажмуини

бошқариш

борасидаги

қийинчиликлар Ҳавза сув хўжалиги бирлашмалари
роли

ва

ваколатини

кучайтириш,

тошқинлар,

қурғоқчилик ва бошқа фавқулодда вазиятларда зарар
ҳамда хавфларни камайтирган ҳолда, Сув хўжалиги
мажмуидан ишончли фойдаланиш ва бошқаришни
таъминлаш учун мазкур тизимнинг имкониятларини
оширишни талаб қилади [9].

Шунингдек,

Марказий

Осиёда

трансчегарвий

дарёлардан оқилона ва адолатли ҳамда ҳамкорликда
фойдаланиш мақсадида Марказий Осиё давлатлараро
сув

хўжалигини

мувофиқлаштириш

комиссияси

(ДСХМК) ташкил этилган. Мазкур комиссия сув
ресурларидан унумли фойдаланиш ва ҳимоялаш,
уларни бошқариш муаммоларини ҳал этиш мақсадида
1992 йил 18 февралда Олмаота шаҳрида Ўзбекистон,
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон
давлатлари келишувига асосан ташкил топган [10].
Комиссия ўз фаолиятини тенглик, одиллик ва ўзаро
фикр алмашиш асосида олиб боради. Марказий Осиё
давлатлари раҳбарларининг 1993 йил 23 мартдаги
қарорига асосан, ДСХМК ва унинг бўлимлари Оролни
қутқариш халқаро жамғармаси таркибига киради ва
халқаро ташкилот мақомига эга. Комиссия зиммасига
сув ресурслари тақсимотини ташкиллаштириш ҳамда
сув бериш ва сув ўтказиш графиклари, сув сифати
бўйича қабул қилинган қарорларни зудлик билан
амалга

ошириш

каби

вазифалар

юклатилган.

25 йиллик тажрибага эга Комиссиянинг Илмий-ахборот
маркази соҳага оид маълумот ва ахборотларни йиғиш,
таҳлил этиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, уни кенг
жамоатчиликка етказиш каби вазифаларни бажаради.

Яна

бир

Марказий

Осиёда

трансчегарвий

сувлардан

фойдаланишнинг

институтционал

механизмлари бири сифатида 1993 йил 26 мартда
Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон,
Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари
раҳбарлари ҳамкорлигида Орол денгизи ҳавзасида
экологик инқирозга барҳам бериш ва ижтимоий-
иқтисодий вазиятни яхшилаш учун Оролни қутқариш
халқаро жамғармаси тузилди. Таъсисчи-давлатлар бу
жамғармага галма-гал раислик қилади ва Марказий
Осиё давлатлари раҳбарлари навбати билан Оролни

қутқариш халқаро жамғармаси Президенти этиб
сайланади.

2008 йил декабрдан буён Оролни қутқариш халқаро

жамғармаси БМТ Бош ассамблеяси ва сессиялари
кузатувчиси, деган мақомга эга бўлди.

Жамғарма Ижроия қўмитаси Тошкент, Олмаота,

Бишкек, Душанбе, Тошҳовуз, Қизил-Ўрда ва Нукус
шаҳарларида ўз бўлимларига эга.

Шунингдек,

Давлатлараро

сув

хўжалигини

мувофиқлаштириш

комиссияси,

Давлатлараро

барқарор ривожлантириш комиссияси, Минтақавий
гидрология маркази, Оролни қутқариш халқаро
жамғармаси GEF агентлиги Жамғарма тузилмаси
таркибига киради [11].

Барқарор ривожланиш бўйича давлатлараро

комиссия (БРДК, МКУР) 1994 йилда Орол денгизи
ҳавзасидаги муаммолар бўйича давлатлараро кенгаш
қарори билан тузилган. Ўша пайтда у ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш, илмий-техникавий ва экологик
ҳамкорлик бўйича давлатлараро комиссия деб
номланган эди, аммо 1995 йилдан ҳозирги номи билан
фаолият юритмоқда. 2000 йил 18 октябрдаги мазкур
комиссиянинг Уставига мувофиқ, ташкилотнинг асосий
мақсади

минтақавий

экологик

ҳамкорликни

мувофиқлаштириш ва бошқаришдан иборатдир. Унинг
вазифаларига барқарор ривожланишнинг минтақавий
стратегиясини, барқарор ривожланиш дастурлари ва
режаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шунингдек
Марказий Осиё давлатларининг ўз мажбуриятларини
бажаришдаги

ҳаракатларини

мувофиқлаштириш

киради.

БРДК 15 кишидан иборат – ҳар бир мамлакатдан 3

вакил, шу жумладан табиатни муҳофаза қилиш
муассасаси

раҳбари,

иқтисодиёт

вазирининг

ўринбосари ва илмий жамоатчилик вакили. Комиссия
раиси ҳар икки йилда алмашиб туриш асосида
табиатни муҳофаза қилиш вазирлари бўлган комиссия
аъзолари орасидан сайланади. БРДКнинг ижро этувчи
органи унинг Илмий-тадқиқот маркази ва котибияти
ҳисобланади.

Комиссияни

минтақанинг

барча

давлатларида ўз бўлимлари мавжуд. Бундан ташқари,
комиссия ўз тузилмасида Минтақавий тоғ ҳудуди
маркази ва Минтақавий қайта тикланадиган энергия
манбалари маркази ташкил этиш ташаббусини илгари
сурди. Комиссия ҳузурида Жамоатчилик кенгаши
фаолият юритади. Комиссия фаолияти бир неча
йиллардан буён БМТнинг атроф-муҳит бўйича
дастурининг

Бангкокдаги

минтақавий

бўлими

томонидан қўллаб-қувватланиб келинади. Комиссия
БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастурининг Марказий
Осиёдаги асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади
[12].

Қисқача қилиб айтганда, Марказий Осиёдаги

трансчегаравий

дарёлар

сувидан

оқилона

фойдаланиш истиқболлари ва мавжуд муаммоларни
ҳал этиш масалалари минтақа мамлакатларининг
биргаликдаги ўзаро саъй-ҳаракатлари билангина
чекланиб қолмай, айни пайтда, уларнинг қўшни
чегарадош мамлакатлар – Афғонистон, Эрон, Хитой
билан ҳам самарали ҳамкорлигини талаб этади. Шу
билан бирга, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга
ечим топишда илм-фан вакиллари иштирокидаги
қўшма илмий тадқиқотларнинг биргаликда амалга
оширилиши аҳамиятлидир.

Трaнсчегaрaвий

дaрёлaрдaн

фoйдaлaнишни

тaртибгa сoлувчи бу икки халқаро ҳуқуқий ҳужжат


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

107

тaвсиявий хaрaктердaги ҳужжaтлaр ҳисoблaнишини
ҳaмдa aксaр ҳoлaтлaрдa, экoлoгик муaммoлaрни ҳaл
қилиш мaсaлaлaригa кўпрoқ урғу бергaнлигини қaйд
этиш

лoзим.

Кaмдaн-кaм

ҳoллaрдa

улaр

трaнсчегaрaвий дaрёлaр сувлaридaн фoйдaлaнишни
бoшқaриш мaсaлaлaрини қaмрaб oлaдилaр. Бундaн
тaшқaри, ушбу шaртнoмлaрдa сув билaн бoғлиқ
хaлқaрo низoлaрни ҳaл қилишнинг ҳуқуқий мехaнизми
деярли ўз ифoдaсини тoпмaгaн. Ундaн тaшқaри,
қoнунчилик вa нoрмaтив бaзaси aнчa кучсиз ишлaнгaн
[13].

Шунингдек, халқаро ҳуқуқ томонидан умумэътироф

этилган

принципларга

амал

қилган

ҳолда

трансчегаравий сув оқимларидан фойдаланишда
йирик гидроэнергетик иншоотлар қуришда тегишли
давлатларнинг

жавобгарлигини

кучайтириш,

келтирилаётган бевосита ва билвосита зарарни
моддийлаштириш, ҳисоблаш, жавобгарликка тортиш
ва зарарни қоплаш каби масалаларни халқаро
шартномалар ва давлатлар ўртасида тузилаётган
кўптомонлама шартномаларларда акс эттириш муҳим
аҳамият касб этади.

Йирик тўғонлар бўйича халқаро комиссиянинг 2007

йилда эълон қилган асосий тамойилларига мувофиқ,
бирор дарё битта давлат ҳудудини кесиб, иккинчи бир
давлат ҳудудига ўтганда, ундан тенг улуш асосида
фойдаланишнинг имкони бўлмайди. Қоидага кўра,
бундай ҳолатда ҳар бир давлат халқаро шартномалар
нормалари ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида
сувдан

фойдаланиш

ҳуқуқига

эга.

Мазкур

тамойилларга мувофиқ, юқори оқимдаги давлат ўз
ҳудудидан оқиб чиқаётган сувнинг сифати учун қуйи
давлатлар олдида жавобгардир. Юқори оқимдаги
давлатлар оқим бўйлаб қўшни давлатларга зарар
келтирмаслиги ҳамда унинг олдини олиш ва
оқибатларини енгиллаштириш учун барча чораларни
кўриши лозим. Айрим ҳолатларда компенсация
чоралари кўзда тутилиши мумкин.

БМТнинг Атроф-муҳит дастури (United Nations

Environment

Programme

UNEP)

доирасида

экспертлар гуруҳи томонидан тайёрланган ва 1992
йилда қабул қилинган “Биологик xилма-xиллик
тўғрисида”ги Конвeнциянинг 3-моддасига мувофиқ,
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига ва
xалқаро ҳуқуқ тамойилларига мувофиқ, давлатлар
ўзларининг атроф-муҳит соҳасидаги сиёсатига биноан
ўз тасарруфидаги захиралардан фойдаланишнинг
сувeрeн ҳуқуқига эгалар ва уларнинг юрисдикциялари
ёки назорати остидаги фаолият миллий юрисдикция
доирасидан

ташқаридаги

бошқа

давлат

ёки

ҳудудларнинг атроф-муҳитига зарар eтказмаслиги
учун жавобгардирлар” [14].

Йирик гидроэнергетик иншоотлар бевосита ва

билвосита трансчегаравий таъсирга эга бўлгандагина
халқаро

ҳуқуқнинг

тартибга

солиш

объектига

айланади. Бундай иншоотларнинг трансчегаравий
дарёларга

қурилиши

уларнинг

трансчегаравий

таъсирини янада ошириб юборади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти

И.Каримов 2010 йил 20 сентябрда Бирлашган
Миллатлар

Ташкилоти

саммити

мингйиллик

ривожланиш

мақсадларига

бағишланган

ялпи

мажлисида “Бундай шароитда 30-40 йил аввал, собиқ
совет даврида ишлаб чиқилган, мазкур дарёлар юқори
қисмида улкан гидроиншоотларни қуриш бўйича
лойиҳаларни амалга оширишга ҳар қандай уринишлар,

боз устига, ушбу иншоотлар барпо этиладиган
зоналарнинг сейсмик хавфи 8-9 баллни ташкил
этилишини

ҳисобга

олсак,

буларнинг

барчаси

экологияга ўнглаб бўлмайдиган зарар етказиши ва
хавфи техноген ҳалокатларга олиб келиши мумкинлиги
аён бўлади.

Кўплаб халқаро экология ташкилотлари ва нуфузли

экспертлар тавсия қилаётганидек, ушбу дарёлардан
шу миқдордаги энергетика қувватларини олиш учун
нисбатан хавфсиз, аммо анча тежамкор кичик ГЭСлар
қурилишига ўтиш оқилона йўл бўлур эди” деб
таъкидлаган эди [15].

Трансчегаравий дарёларнинг географик ўзига

хослиги

ва

гидрологик

парамертлари,

фойдаланишнинг

тарихий

анъаналари

ва

фойдаланувчи халқларнинг ўзига хос менталитети
трансчегаравий

дарёлар

ҳуқуқининг

универсал

тамойиллари ва нормалар тизимини шаклланишига
кўп ҳолларда имкон бермаса-да, бу борада умумий
асосий принциплар ишлаб чиқилган ва халқаро-
ҳуқуқий

ҳужжатларда

ўз

аксини

топган.

Трансчегаравий сув оқимларидан фойдаланишни
монополлаштирмаслик,

қўшни

давлатлар

эҳтиёжларини ҳисобга олиш, сувдан рационал ва
оқилона фойдаланиш тамойиллари юқорида номлари
келтирилган Хельсинки конвенцияси ва унга қўшимча
1999 йил 17 июнда қабул қилинган “Сув ва соғлиқ
муаммолари

бўйича

Протокол”да

ҳамда

БМТ

Конвенцияси (Нью-Йорк конвенцияси)да ўз аксини
топган.

Адолатлилик, самаралилик, қарор қабул қилишда

колегиаллик, рационаллик, жавобгарлик ва бошқа
принциплар эса Рио декларацияси ҳамда Хельсинки
ҳужжатларида баён қилинган.

Шунингдек,

атроф-муҳитга

зарар

етказиш

ҳолатлари кучайган пайтда экологик зарар учун
молиявий жавобгарликни кучайтириш талаб этилади
ёки зарарни қоплаб бериш қобилиятига эга бўлмаган
корхоналар учун атроф-муҳитга зарар келтириши
эҳтимоли юқори бўлган фаолият тури билан
шуғулланиш маълум доирада чекланади. Зарарни
қоплашга қаратилган тўлов қобилиятининг йўқлиги
жавобгарликни таъминлашнинг самарали механизми
мавжуд эмаслигини кўрсатади.

Зарарни қоплаш ва уни бартараф этиш бўйича

йирик молиявий жавобгарликлардан халос бўлишнинг
кенг тарқалган механизмларидан бири экологик
суғурталашдир. Экологик суғурта атроф-муҳитга
етказилган экологик зарарни қоплаш учун ишончли
молиявий салоҳият кафолати бўлиб, у зарарни
ундириш оғирлиги солиқ тўловчилар зиммасига эмас,
балки зарар келтирган корхона ёки масъул шахсга
қаратилишини

таъминлайди.

Экологик

суғурта

корхоналарни молиявий ҳимоялабгина қолмай, шу
билан бирга, уларни экологик зарарни келтириб
чиқарувчи

ҳатти-ҳаракатларнинг

олдини

олишга

ундайди.

Ривожланган давлатларда экологик жавобгарлик

юкланадиган хўжалик юритувчи субъектлар зарарни
қоплаб бериш жавобгарлигидан суғурталанади. Аммо
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг
махсус ишчи гуруҳи ўтказган тадқиқотлар натижасига
кўра [16], экологик суғурта бозори ҳатто Европада ҳам
етарли даражада ривожланмаган. Кам сонли суғурта
компанияларигина экологик жавобгарликдан молиявий
ҳимояланиш полисларини таклиф қила олади. 2011
йилда Европа Иттифоқида экологик суғурталаш


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

108

бадалларидан келиб тушган даромад 250-300 миллион
еврони ташкил этган. Бу суғурта бозоридаги умумий
тушумларнинг 1 фоизи демакдир.

Экологик суғурта соҳасида АҚШ тажрибаси

эътиборга молик. Мамлакатда 2003 йилнинг ўзида
экологик суғурта бозорининг қоплама нархи 2 млрд.
АҚШ долларини ташкил этган. Чунки АҚШда экологик
жавобгарлик тўғрисидаги қонунлар 1980 йиллардаёқ
қабул қилинган ва уларда, ҳатто, орқага таъсир кучига
эга бўлган ва чекланмаган объектив солидар
жавобгарлик

ҳолатлари

кўзда

тутилган.

АҚШ

қонунчилигида

атроф-муҳитга

зарар

келтириши

мумкин бўлган ҳар қандай фаолият турлари (ерости
сувларидан фойдаланиш, кимёвий тозалаш ва
чиқиндиларни йўқотиш объектлари) учун молиявий
таъминот кафолати талаб этилади. Атроф-муҳитни
муҳофазаловчи кучли ҳуқуқий тартибот хўжалик
юритувчи

субъектлар

учун

юқори

иқтисодий

таваккални келтириб чиқаради ва шу орқали экологик
суғуртага талабни кучайтиради. Натижада экологик
суғурта бозори ва унинг молиявий инфратузилмалари
ривожлана бошлайди [17].

Экологик

суғурта

атроф-муҳитга

етказилган

зарарни қоплаш мажбуриятини таъминловчи ягона
восита эмас. Халқаро амалиётда банк кафолати, ўз-
ўзини

суғурталаш,

жамоавий

кафолат

каби

тажрибалар ҳам учрайди. Испания ва Чехияда зарарни
қоплашни кафолатловчи исталган молиявий воситадан
фойдаланиш имконияти мавжуд.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Марказий

Осиё минтақасида атроф-муҳитга трансчегаравий
таъсир оқибатида етказилаётган зарарни аниқлаш ва
компенсациялаш соҳасида мукаммал дастурлар
ишлаб чиқилмаган. Мана шундай вазиятда, Марказий
Осиёда атроф-муҳитга трансчегаравий таъсир орқали
етказилаётган

зарар

учун

халқаро-ҳуқуқий

жавобгарлик

механизмларини

такомиллаштириш

зарурати сезилмоқда. Жумладан, Марказий Осиё
минтақасида атроф-муҳитга трансчегаравий таъсир
оқибатида етказилаётган зарарни аниқлаш ва
компенсациялаш соҳасида мукаммал дастурлар
ишлаб чиқилиши лозим. Трансчегаравий таъсирга эга
йирик

гидроиншоотлар

қуришнинг

легитимлиги,

халқаро ҳуқуқ принципларига мослиги, кучайиб
бораётган

энергия

танқислиги

шароитида

трансчегаравий дарёлардан энергетик мақсадларда
фойдаланиш, трансчегаравий таъсирини баҳолаш ва
оқибатларини бартараф этиш борасида халқаро-
шартномавий инструментларни янада бойитиш ҳамда
уларнинг

ижро

ва

назорат

механизмларини

кучайтириш,

трансчегаравий

сув

оқимларидан

фойдаланиш ва йирик гидроэнергетик иншоотлар
қуришда тегишли давлатларнинг жавобгарлигини
кучайтириш, келтирилаётган бевосита ва билвосита
зарарни моддийлаштириш, ҳисоблаш, жавобгарликка
тортиш ва зарарни қоплаш мезонларини халқаро
шартномаларда аниқ акс эттириш муҳим аҳамият касб
этади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Юнусов Ҳ., Мўминов А. Трансчегаравий

сувлардан

фойдаланишга

оид

халқаро-ҳуқуқий

низоларни ҳал этиш масалалари. Монография. – Т.:
ЖИДУ, 2017. – Б. 97.

2.

Сайдахмедов У.М. Трансчегаравий дарёлар сув

ресурсларидан нооқилона фойдаланишнинг салбий

таъсири // “Ҳуқуқ ва бурч” илмий-ҳуқуқий журнал. 2013
йи 7-сон. – Б. 55.

3.

Бассейновая водохозяйственная организация

«Амударья» //

http://www.icwc-aral.uz/bwoamu_ru.htm

4.

Қаранг: Ўша жойда.

5.

Ҳавза сув хўжалиги бирлашмалари мақоми ва

инфратузилмаси

(Электрон

манба)

//

Water_uz_part_04[1].pdf

– Б. 91.

6.

О

деятельности

БВО

«Сырдарья»

//

https://bwosyrdarya.org/o-bvo-sirdarya/

7.

Межгосударственная координационная водохо-

зяйственная

комиссия

Центральной

Азии.

Исполнительные

органы

МКВК.

Бассейновая

водохозяйственная

организация

«Сырдарья»

http://www.icwc-aral.uz/bwosyr_ru.htm

8.

Ҳавза сув хўжалиги бирлашмалари мақоми ва

инфратузилмаси

(Электрон

манба)

//

Water_uz_part_04[1].pdf.

– Б. 91-92.

9.

Рысбеков Ю. Трансграничное сотрудничество

на международных реках: проблемы, опыт, уроки, про-
гнозы экспертов // Под ред. В.А. Духовного. – Ташкент:
НИЦ МКВК, 2009. – С.18.

10.

Жильцов С.С. Политика стран Центральной

Азии: водно-энергетический аспект. Вестник РУДН,
серия Политология, 2016, № 3. – С. 8-9.

11.

Эшчанов О. Оролни асраш – умумий муаммо

(Электрон манба)

https://saviya.uz/hayot/suhbat/orolni-

asrash-umumiy-muammo

12.

Совершенствование организационной структу-

ры и договорно-правовой базы МФСА: анализ и пред-
ложения.

Дискуссионный

документ.

Межгосударственная

комиссия

по

устойчивому

развитию

(Электрон

манба)

https://www.unece.org/fileadmin/DAM/env/water/cadialogu
e/docs/rus/Draft_Paper_united_FINAL.pdf

13.

Юлдашева

К.А.

Правовой

режим

трансграничных рек в соответствии с современным
международным правом. – Т.: НИЦ МКВК, 2010. – С. 3.

14. UN Convention on Biological Diversity //

Конвенция

о

биологическом

разнообразии

от

5.06.1992:

http://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/bi
odiv.shtml

15.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти

И.Каримовнинг

БМТ

саммити

Минг

йиллик

ривожланиш

мақсадларига

бағишланган

ялпи

мажлисдаги нутқи. “Адолат”. 2010 йил 24 сентябрь.

16.

Ответственность за ущерб окружающей среде в

странах Восточной Европы, Кавказа и Центральной
Азии (ВЕКЦА): Применение лучшего международного
опыта. OECD, 2012). – С. 9. (Liability for Environmental
Damage in Eastern Europe, Caucasus and Central Asia
(EECCA): Implementation of good international practices
OECD, 2012). Available at:

www.oecd.org/env/eap

17.

Юнусов Ҳ., Мўминов А. Трансчегаравий

сувлардан

фойдаланишга

оид

халқаро-ҳуқуқий

низоларни ҳал этиш масалалари. Монография. – Т.:
ЖИДУ, 2017. – Б. 42.

Библиографические ссылки

Юнусов Ҳ., Мўминов А. Трансчегаравий сувлардан фойдаланишга оид халқаро-ҳуқуқий низоларни ҳал этиш масалалари. Монография. - Т.: ЖИДУ, 2017. - Б. 97.

Сайдахмедов У М. Трансчегаравий дарёлар сув ресурсларидан нооқилона фойдаланишнинг салбий таъсири // “Ҳуқуқ ва бурч” илмий-ҳуқуқий журнал. 2013 йи 7-сон. - Б. 55.

Бассейновая водохозяйственная организация «Амударья» // httD://www.icwc-aral.uz/bwoamu ru.htm

Қаранг: Ўша жойда.

Ҳавза сув хўжалиги бирлашмалари мақоми ва инфратузилмаси (Электрон манба) // Water_uz_part_04[1 ]. pdf - Б. 91.

О деятельности БВО «Сырдарья» //

https://bwosvrdarva.org/o-bvo-sirdarva/

Межгосударственная координационная водохо­ зяйственная комиссия Центральной Азии. Исполнительные органы МКВК. Бассейновая водохозяйственная организация «Сырдарья» http://www.icwc-aral.uz/bwosvr ru.htm

Ҳавза сув хўжалиги бирлашмалари мақоми ва инфратузилмаси (Электрон манба) // Water_uz_part_04[1].pdf. - Б. 91-92.

Рысбеков Ю. Трансграничное сотрудничество на международных реках: проблемы, опыт, уроки, про­ гнозы экспертов // Под ред. В.А. Духовного. - Ташкент: НИЦ МКВК, 2009. -С.18.

Жильцов С.С. Политика стран Центральной Азии: водно-энергетический аспект. Вестник РУДН, серия Политология, 2016, No 3. - С. 8-9.

Н.Эшчанов О. Оролни асраш - умумий муаммо (Электрон манба) https://saviva.uz/havot/suhbat/orolni- asrash-umumiv-muammo

Совершенствование организационной структу­ ры и договорно-правовой базы МФСА: анализ и пред­

ложения. Дискуссионный Межгосударственная комиссия

развитию (Электрон https://www.unece.ora/fileadmin/DAM/env/water/cadialoau e/docs/rus/Draft Paper united FINAL.pdf

Юлдашева К.А. Правовой режим трансграничных рек в соответствии с современным международным правом. - Т.: НИЦ МКВК, 2010. - С. 3.

UN Convention on Biological Diversity//Конвенция о биологическом разнообразии от 5.06.1992: http://www.un.org/ru/documents/decl conv/conventions/bi odiv.shtml

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг БМТ саммити Минг йиллик ривожланиш мақсадларига багишланган яппи мажлисдаги нутқи. “Адолат”. 2010 йил 24 сентябрь.

Ответственность за ущерб окружающей среде в странах Восточной Европы, Кавказа и Центральной Азии (ВЕКЦА): Применение лучшего международного опыта. OECD, 2012). - С. 9. (Liability for Environmental Damage in Eastern Europe, Caucasus and Central Asia (EECCA): Implementation of good international practices OECD, 2012). Available at: www.oecd.org/env/eap

Юнусов Ҳ., Мўминов А. Трансчегаравий сувлардан фойдаланишга оид халқаро-ҳуқуқий низоларни ҳал этиш масалалари. Монография. - Т.: ЖИДУ, 2017. - Б. 42.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов