ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
107
М
.
П
.
Турдиалиев
ТДЮУ
мустақил
изланувчиси
ХАЛҚАРО
МОЛИЯ
МАРКАЗЛАРИ
ВА
УЛАРНИНГ
ТУРЛАРИ
Аннотация
:
Мақолада
халқаро
молия
марказлари
фаолияти
,
уларни
ташкил
этиш
ҳамда
бу
борадаги
халқаро
тажриба
таҳлил
қилинган
.
Амалга
оширилган
таҳлиллар
натижасида
халқаро
молия
марказларининг
турлари
кўрсатиб
берилган
.
Калит
сўзлар
:
халқаро
молия
марказлари
,
халқаро
бозор
,
офшор
,
қўлланиладиган
ҳуқуқ
,
ҳуқуқий
режим
.
Аннотация
:
В
статье
анализируется
деятельность
международных
финансовых
центров
,
их
организация
и
международный
опыт
в
этой
сфере
.
В
результате
анализа
показаны
типы
международных
финансовых
центров
.
Ключевые
слова
:
международный
финансовый
центр
,
международный
рынок
,
офшор
,
применимое
право
,
правовой
режим
.
Abstract:
The article analyzes the activities of
international financial centers, their organization and
international experience in this area. As a result of the
analysis, the types of international financial centers are
shown.
Keywords:
international financial center, international
market, offshore, applicable law, legal regime.
Ўзбекистон
Республикаси
мустақил
тараққиёт
йўлига
асосланган
ҳолда
бозор
иқтисодиётига
тўла
ишонч
билан
ўтиб
,
иқтисодий
салоҳияти
тобора
юксалиб
бормоқда
.
Кейинги
икки
йилда
Президентимиз
Ш
.
Мирзиёев
раҳнамолигида
ишлаб
чиқаришни
модернизациялаш
ва
диверсификациялаш
,
замонавий
бизнес
инфратузилмасини
шакллантириш
ва
ривожлантириш
борасида
улкан
ишлар
амалга
оширилмоқда
.
Юртимиздаги
макроиқтисодий
барқарорлик
ва
қулай
сармоявий
муҳит
таъсирида
энг
ривожланган
давлатлар
,
нуфузли
молия
муассасалари
мамлакатимиз
билан
ҳамкорлик
қилмоқда
.
Бунинг
самараси
ўлароқ
янги
,
замонавий
корхоналар
бунёд
этилмоқда
,
миллий
хўжалигимиз
иқтисодий
жиҳатдан
мустаҳкамланиб
бормоқда
ва
унинг
кўпгина
соҳаларида
барқарор
ўсишга
эришиш
чора
-
тадбирлари
ишлаб
чиқилмоқда
.
Жамият
тараққиётининг
барча
жабҳаларида
,
жумладан
,
иқтисодий
,
сиёсий
,
ижтимоий
ва
маданий
-
маърифий
соҳаларда
кўзга
кўринарли
,
сезилари
қатор
ижобий
ўзгаришлар
рўй
бермоқда
.
Дунёда
сўнгги
йилларда
эркин
иқтисодий
зоналарни
ташкил
этиш
тенденциясининг
ўсиб
бориши
,
уларда
ташқи
савдо
ва
инвестиция
муносабатларининг
янада
ривожланиши
,
ушбу
ҳудудларга
тўғридан
-
тўғри
хорижий
инвестицияларнинг
кириб
келиши
ҳамда
юқори
технологияли
янги
ишлаб
чиқариш
қувватларининг
ташкил
этилиши
,
шунингдек
рақобатбардош
ва
экспортга
йўналтирилган
маҳсулотлар
ишлаб
чиқариш
ҳажмининг
сезиларли
даражада
ошиши
мазкур
тузилмаларда
тадбиркорлик
фаолиятининг
ривожланиши
ва
уни
ҳуқуқий
тартибга
солиш
заруриятини
вужудга
келтирмоқда
.
Ҳозирда
дунё
миқёсида
4300
дан
зиёд
ўзига
хос
хусусиятга
эга
бўлган
эркин
иқтисодий
зоналар
фаолият
кўрсатиб
келмоқда
.
Халқаро
молия
марказлари
эса
эркин
иқтисолий
зоналарнинг
ўзига
хос
янги
кўринишидир
.
Бутун
дунё
иқтисодиёти
бугунги
кунда
ўзаро
чамбарчас
боғланиб
,
бир
-
бирисиз
ривожлана
олмайдиган
даражада
киришиб
кетди
.
Статистик
маълумотларга
кўра
,
бугунги
кунда
бутун
дунё
бўйича
2100
га
га
яқин
эркин
иқтисодий
зоналар
фаолият
кўрсатиб
келмоқда
.
Уларнинг
450
таси
эркин
савдо
зоналари
, 400
таси
илмий
-
ишлаб
чиқариш
зоналари
,
300
дан
ортиғи
ишлаб
чиқариб
экспорт
қилиш
зоналари
, 200
га
яқини
махсус
зоналар
(
афшор
марказлар
,
рекреация
зоналари
,
экологик
-
иқтисодий
зоналар
ва
туристик
зоналардан
)
ҳисобланади
. [1]
Халқаро
молия
марказлари
эса
эркин
иқтисодий
зоналарнинг
янги
авлоди
дейишимиз
мумкин
.
Халқаро
молия
марказлари
–
бу
бугунги
дунё
иқтисодий
жамиятидаги
вужудга
келаётган
ривожланишнинг
янгича
кўринишидир
.
Халқаро
молия
марказлари
–
халқаро
валюта
операциялари
,
кредит
ва
молия
,
қимматли
қоғоз
ва
олтин
операциялари
билан
шуғулланувчи
банклар
ва
махсус
молия
-
кредит
ташкилотлар
жамланган
маскандир
.
Дунё
бўйлаб
халқаро
молия
марказлари
Лондон
,
Нью
-
Йорк
,
Цюрих
,
Франкфурт
-
на
-
Майне
,
Люксембург
,
Сингапур
ва
бошқа
давлатларда
мавжуд
.
Хусусан
,
қўшни
Қозоғистон
Республикасида
ҳам
2018
йилда
“
Астана
”
халқаро
молия
маркази
ўз
фаолиятини
бошлади
.
Бу
эса
ўз
навбатида
халқаро
молия
марказлари
мамлакат
иқтисодиётда
муҳим
ўрин
эгаллашининг
исботидир
.
Халқаро
иқтисодий
муносабатларнинг
ривожланиши
,
ҳомашё
базалари
учун
рақобат
,
глобал
рақобатнинг
кучайиши
,
халқаро
савдо
бозорларига
бўлган
талабнинг
ошиши
,
қулай
инвестицион
муҳитни
яратишдаги
рақобат
–
булар
барчаси
бугунги
кундаги
халқаро
иқтисодиётнинг
белгиларидир
.
Молиявий
воситалар
,
механизмлар
ва
институтлар
орасида
молиявий
инфратузилманинг
асосий
хусусиятлари
,
характерини
ўзида
мужассамлаштирган
мажмуа
–
бу
халқаро
молия
марказларидир
.
Халқаро
молия
маркази
тушунчасининг
илк
маротаба
«
глобал
шаҳар
»
деган
ном
остида
танилган
.
Ушбу
термин
1918
йилда
О
.
Шпенлеров
[2]
томонилан
қўлланилган
“
Глобал
шаҳар
(Global city) -
майда
турдаги
пул
операцияларини
бирлашмасини
амалга
ошириладиган
жой
”
маъносида
қўлланилган
.
Ривожланиш
натижасида
“
Глобал
шаҳар
” (Global city)
атамаси
ўрнига
“
Дунё
шаҳари
” (World city)
атамаси
қўлланила
бошланди
.
1927
йилда
Р
.
Маккензининг
таъкидлашича
, “
Дунё
шаҳари
” (World city)
динамик
равишда
ривожланган
ва
натижада
тадбиркорлар
ва
бойларни
ўзига
жалб
қилувчи
йирик
шаҳарлар
тизимига
айланган
.[3]
П
.
Ҳоллнинг
таъкидлашича
эса
Лондон
,
Париж
,
Нью
-
Йорк
,
Токио
,
Москва
каби
дунё
шаҳарлари
дунёнинг
юқори
даражада
ривожланган
шаҳарлари
қаторида
кўрилган
.
Бунга
асосий
сабаб
эса
ушбу
шаҳарларда
савдо
-
сотиқ
,
молия
,
таълим
,
маданият
ва
технология
каби
тизимлар
яхши
ривожланган
.[4]
П
.
Холл
ўз
тадқиқотини
анализатор
Дж
.
Фридман
билан
биргаликда
давом
эттириб
,
бир
қатор
йирик
шаҳарларни
ривожланиш
тарихини
анализ
қилиб
шундай
хулосага
келадики
, 1986
йилга
келиб
ушбу
молиявий
шаҳарлар
миллий
молия
-
кредит
тизимини
халқаро
молия
бозорига
олиб
чиқувчи
воситачи
шаҳар
сифатида
фаолият
юрита
бошлаган
.[5]
Бир
қанча
вақтдан
кейин
молия
марказлари
доирасида
илмий
изланиш
олиб
борган
олимлар
Дж
.
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
108
Бивершток
,
П
.
Тейлор
[6]
ва
бошқаларнинг
фикрига
кўра
, “
жаҳон
шаҳарлари
”
нафақат
жаҳон
бозорларига
чиқиш
имконини
берувчи
,
балки
у
ерда
яшайдиган
фуқароларнинг
ҳаёти
ва
меҳнатнинг
сифатини
яхшиловчи
шаҳарлар
сифатида
қарала
бошлаган
.
1991
йилга
келибгина
олим
С
.
Сассен
томонидан
ҳозирги
кундаги
қабул
қилинган
халқаро
молия
марказлари
тушунчасига
яқин
таъриф
берилди
.
Унинг
фикрига
кўра
,
халқаро
молия
марказлари
анчагина
индустриал
ривожланган
,
жаҳон
иқтисодиётини
ўзида
мужассам
этган
ва
бошқа
йирик
шаҳарларнинг
моливий
алоқалари
кесишган
марказдир
.[7]
Ушбу
молия
марказларига
бутун
дунё
бўйлаб
айланувчи
ва
даромад
келтирувчи
жаҳон
капитали
жойлаштирилади
.
Халқаро
молия
марказлари
тушунчаси
глобал
марказ
сифатида
шаҳарсозлик
,
ижтимоий
ва
географик
жиҳатдан
қулайлиги
билан
характерланади
.
Шунингдек
,
халқаро
молия
марказларида
халқаро
молиявий
капитал
ва
ишбилармонлик
муҳитининг
юқорилиги
билан
ажралиб
туради
.
Халқаро
молия
марказлари
бутун
дунёда
молиявий
капитални
жалб
қилиш
орқали
миллий
ва
халқаро
иқтисодиёт
учун
иқтисодий
ривожланишнинг
локомативи
сифатида
қаралади
.
Халқаро
молия
марказлари
ўзининг
маъмурий
ва
интеллектуал
фаолияти
натижасида
таълим
,
инновация
ва
технологияни
ривожланиш
марказларига
ҳам
айланиб
улгурган
.
Молия
марказлари
ўзининг
фаолиятини
тўлиқ
амалга
ошириш
учун
маблағ
эгасининг
ўз
пул
маблағларини
халқаро
молия
бозорида
бошқа
шахсга
эркин
ўтказилишини
таъминловчи
тизим
мавжуд
.
Бундан
келиб
чиқиб
айтишимиз
мумкинки
,
халқаро
молия
марказлари
молиявий
воситачилик
платформаси
каби
қўшимча
имкониятларга
ҳам
эга
бўлиши
мумкин
.
Халқаро
молия
марказлари
фаолиятидан
келиб
чиққан
ҳолда
икки
томонлама
қарашимиз
мумкин
.
Биринчидан
,
халқаро
молия
марказлари
ўзининг
молявий
фаолиятидан
келиб
чиқиб
,
жаҳон
молия
бозорининг
бир
қисми
дейишимиз
мумкин
.
Иккинчи
томонидан
эса
миллий
иқтисодиётни
ўсишига
катта
таъсир
кўрсатувчи
макроиқтисодий
омил
сифатида
қарашимиз
мумкин
.
Шу
нуқтаи
назардан
келиб
чиқиб
илмий
тадқиқотчи
олим
Ч
.
Киндлебергернинг
фикрини
таъкидлаб
ўтмоқчимиз
.
Унинг
фикрига
кўра
,
халқаро
молия
марказлари
шаҳарнинг
марказида
жойлашган
бўлиши
ва
шунингдек
уни
ташкил
этишда
мамлакатнинг
молиявий
секторини
ҳам
инобатга
олган
ҳолда
жойлаштириш
лозим
.[8]
Халқаро
молия
марказларининг
асосини
барча
тураги
банкларнинг
фаолият
турини
ўзида
мужассамлаштирган
банклараро
марказ
ҳамда
молия
-
кредит
институтлари
ўрин
олган
бўлиши
лозим
.
Чунки
халқаро
молия
марказлари
фаолиятида
трансмиллий
банклар
ваколатхоналари
,
биржалар
,
аудит
-
консалтинг
компаниялари
,
давлат
назорат
бўлимлари
муҳим
аҳамиятга
эга
.
Халқаро
молия
марказларининг
ҳам
хусусияти
шундаки
,
уларда
ХММ
иштирокчилариниг
фаолияти
бир
-
бири
билан
чамбарчас
боғлиқдир
.
Ушбу
ўринда
трансмиллий
банклар
тушунчасига
ойдинлик
киритиб
ўтадиган
бўлсак
,
трансмиллий
банклар
–
кенг
ҳажмдаги
халқаро
ёки
маҳаллий
операцияларни
амалга
оширувчи
молия
-
банклар
гуруҳидир
.
Иқтисодчи
-
тарихчи
олим
Ю
.
Кассисанинг
фикрига
кўра
,
халқаро
молия
марказлари
молиявий
институтлар
,
молия
бозорлари
ва
ташкилотлар
,
профессионал
жамиятларнинг
муҳим
элементларини
ўзида
мужассам
этган
халқаро
молия
архитектураси
бўлмоғи
даркор
.[9]
Молиявий
муносабатларда
молия
марказлари
бир
вақтнинг
ўзида
пул
ўтказмаларини
,
тўловлар
ва
валюта
айирбошлаш
оперцияларини
амалга
оширувчи
маскан
бўлиши
лозим
.
Халқаро
молия
марказларига
нисбатан
ҳозирги
кундаги
қарашлар
унинг
асосан
молиявий
воситачилик
фаолиятига
урғу
беради
.
Иқтисодчи
олим
Х
.
Рид
айтганидек
,
молиявий
марказларнинг
пайдо
бўлиши
молиявий
капитал
жамғармаларини
инвестицияларга
айлантириш
зарурияти
билан
боғлиқдир
.[10]
Шунингдек
,
молиявий
марказлар
жамғарма
ва
инвестициялар
ўртасидаги
мувозанатни
сақлаш
ҳамда
инвесторлар
ва
қарз
олувчилар
ўртасидаги
воситачилик
вазифасини
бажарувчи
сифатида
молиявий
муносабатлар
майдонига
чиқади
.
Бошқача
қилиб
айтганда
,
халқаро
молия
маркази
–
бу
:
-
Халқаро
бозор
механизим
бўлиб
,
дунё
молиявий
айланмасида
воситачи
бўлиб
хизмат
қилади
;
-
Банк
ва
ихтисослаштирилган
молия
-
кредит
институтлари
ўртасидаги
олтин
,
қимматли
қоғозлар
,
валюта
айирбошлаш
,
кредит
ва
молия
оперцияларини
амалга
оширувчи
марказ
;
-
Халқаро
молия
бозорларининг
асосий
иштирокчиси
сифатида
активлар
билан
боғлиқ
халқаро
операциялар
учун
шаҳар
марказида
жойлашган
марказ
;
-
Турли
хил
юрисдикциялардаги
молия
институтлар
учун
молиявий
воситачиликни
халқаро
миқёсда
амалга
оширишрадиган
молиявий
майдон
;
-
Келишув
асосида
турли
хил
ҳудудларда
жойлашган
молия
тизимларининг
бирлаштирган
марказ
.
Мисол
учун
:
Швейцария
молия
маркази
.
Ушбу
молия
маркази
ўзида
Женева
,
Лугано
ва
Цюрих
каби
шаҳарларнинг
молиявий
тизимини
бирлаштирган
.
-
“
Офшор
молиявий
марказ
”
тушунчасининг
синоними
бўлиб
,
бошқача
сўз
билан
айтганда
бизнеснинг
ҳуқуқий
ва
молиявий
фаолиятига
давлатнинг
минимал
даражада
аралашуви
ёки
тўлиқ
даражада
аралашмаслигидир
.
Оддийгина
“
молия
маркази
”
тушунчасининг
ўзи
“
халқаро
молия
маркази
”
тушунчасининг
”
асл
маъносини
,
моҳиятини
ҳам
очиб
бериши
мумкин
.
Мисол
учун
:
молия
маркази
–
ўзида
барча
молия
институтларини
жамлаган
,
молиявий
алоқалар
ва
ишбилармонлик
муҳитини
яхшилашга
қаратилган
ҳаракатни
амалга
оширувчи
,
ички
ва
халқаро
кредит
-
молиявий
операцияларни
амалга
оширувчи
шаҳар
тушунилади
.[11]
Молия
марказларига
нисбатан
халқаро
молия
марказлари
тушунчасининг
ишлатилиши
эса
бир
ҳудудда
турли
халқаро
молиявий
тузилмалар
ва
уларнинг
тижорат
операцияларини
амалга
ошириш
имкониятини
яратишдир
.
Аммо
барча
халқаро
молия
марказлари
мақомига
эга
шаҳарларда
ҳам
бундай
имкониятлар
мавжуд
эмас
.
Мисол
тариқасида
Бермунд
оролларида
жойлашган
Гамилтон
ҲММ
ёки
Сидней
ҲММларни
олайлик
,
улар
ҳам
халқаро
молия
маркази
мақомини
олган
шаҳарлар
ҳисобланади
,
лекин
халқаро
молиявий
операцияларда
иштирок
этиш
имкониятига
эга
эмас
.
Ушбу
нуқтаи
назардан
келиб
чиқиб
,
Нью
-
Йорк
ва
Лондон
молиявий
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
109
марказларини
тўлақонли
тарзда
халқаро
молия
марказлари
дейишимиз
мумкин
.
Молия
марказлари
ва
Халқаро
молия
марказлари
ўртасидаги
ушбу
номувофиқликни
бартараф
этиш
мақсадида
илк
бора
инглиз
молия
компанияси
Z/Yen
Group Limited
уриниб
кўрган
.
Ушбу
ўринда
Z/Yen Group
Limited
компанияси
ҳақида
қисқача
тўхталиб
ўтишимиз
мақсадга
мувофиқдир
.
Z/Yen Group Limited
компанияси
1994
йилда
Лондонда
таъсис
этилган
бўлиб
,
инвестор
ва
тадбиркорларга
риск
-
менеджмент
юзасидан
тавсиялар
беришда
юқори
натижа
ва
кўп
йиллик
тажрибага
эга
копманиядир
.
Шу
билан
бирга
ушбу
молиявий
компания
стратегик
режалаштириш
,
бизнес
соҳасида
таълим
бериш
,
фаолиятга
молиявий
баҳо
бериш
,
компанияларнинг
ликвидацияси
ва
маҳаллийлаштириш
ҳамда
иқтисодиётнинг
турли
секторларида
изланишлар
олиб
бориш
билан
шуғулланади
.
Bank of America, Barclays Capital, HSBC, McKinsey &
Co, PricewaterhouseCoopers, UBS, London Stock
Exchange,
Россия
биржа
бозори
-
ММВБ
ва
бошқа
молиявий
ташкилотлар
, BP Oil International, British
Telecom,
Cisco,
Hitachi
Europe
Limited,
Shell
International, Siemens
каби
савдо
компаниялари
, The
British Council, Global Policy Institute
каби
нотижорат
ташкилотлари
ва
давлат
ташкилотлари
Z/Yen Group
Limited
компаниясининг
хизматларидан
фойдаланади
.
Z/Yen Group Limited
компаниясининг
кенг
кўламдаги
ишларидан
бири
бу
халқаро
молия
марказлари
ва
интеллектуал
мулкнинг
йиллик
халқаро
рейтингини
тузишдан
иборат
.
Z/Yen Group Limited
компанияси
халқаро
молия
марказларини
фаолияти
доирасига
кўра
қуйидаги
кўринишларини
санаб
ўтган
.
-
Глобал
молия
маркази
–
бу
дунё
миқёсидаги
молия
институтларни
ўзида
акс
эттирувчи
,
миллий
,
ҳудудий
ва
дунё
миқёсидаги
молия
соҳаси
вакилларини
ўзаро
боғлаб
турувчи
марказлардир
.
-
Халқаро
тоифадаги
молия
марказлари
–
дунёнинг
турли
ҳудудларида
жойлашган
молия
секторлари
ўртасида
тузулувчи
халқаро
шартномалар
ва
бошқа
операцияларни
амалга
оширишда
координатор
вазифасини
бажарувчи
марказлардир
.
-
Ихтисослаштирилган
молия
марказлар
–
молия
марказларининг
кенг
тарқалган
турларидан
бири
бўлиб
,
улар
молия
бозорининг
маълум
бир
соҳасида
жаҳонда
етакчилик
қилувчи
банк
,
суғурта
ва
молиявий
ташкилотларни
мувофиқлаштирувчи
марказлар
.
Ушбу
турдаги
молия
марказлари
молия
бозорининг
айнан
бир
турига
ихтисослашган
бўлади
.
-
Миллий
даражадаги
молия
марказлари
–
молия
маркази
жойлашган
давлатнинг
савдо
,
молия
ва
банк
операцияларини
амалга
тоширувчи
марказ
.
Ушбу
турдаги
молия
марказлари
ўзи
жойлашган
давлатнинг
халқаро
молия
операцияларини
амалга
ошира
олиши
билан
ҳам
характерланади
.
-
Маҳаллий
молия
марказлари
–
бошқа
молия
марказларига
нисбатан
иш
ва
амалга
ошириладиган
молиявий
операцияларининг
жиҳатидан
кичикроқлари
бўлиб
,
ушбу
турдаги
молия
марказлари
бир
давлат
ичидаги
маҳаллий
даражадаги
молия
операцияларини
юритилиши
билан
бошқа
марказлардан
тубдан
фарқ
қилади
.
Шуни
айтиб
ўтишимиз
керакки
,
айнан
бир
тоифадаги
молия
маркази
қолган
тоифадаги
молия
марказлариниг
вазифаларини
ҳам
бажариши
мумкин
.
Бунга
мисол
тариқасида
Лондон
ва
Нью
-
Йорк
молиявий
марказларини
келтиришимиз
мумкин
.
Адабиётлар
рўйхати
1. http//www.worldbank.org //data.
2.
Шпенглер
О
.
Закат
Европы
.
Очерки
морфологии
мировой
истории
.
Т
. 2.
Всемирноисторические
пер
-
спективы
/
пер
.
с
нем
.
и
примеч
.
И
.
И
.
Маханькова
.
М
.:
Мысль
, 1998. 606
с
.
3. McKenzie R. The Concept of Dominance and
World-Organization // American Journal of Sociology.
1927. No. 33. Pp. 28-42.
4. Hall P. World Cities. New York: McGraw-Hill, 1966.
156 p.
5. Friedman J. The World City Hypothesis // Devel-
opment and Change. 1986. No. 4. Pp. 12- 50
6. Beaverstock J.V., Taylor P.G., Smith R.G. A Roster
of World Cities // Cities. 1999. No. 16. Vol. 6. Pp. 445-458.
7. Sassen S. The Global City: New York, London, To-
kyo. Princeton University Press, 1991. 480 p.
8. Kindleberger Ch.P. The Formation of Financial
Centers: A Study in Comparative Economic History.
Princeton Studies in International Finance. No. 36. New
Jersey, 1974. 85 p
9. Cassis Y. Capitals of Capital: The Rise and Fall of
International Financial Centres 1780-2009. Cambridge
University Press, 2010. 4 p.
10. Reed H.C. The Ascent of Tokyo as an International
Financial Centre // Journal of International Business Stud-
ies. 1980. No. 11. Iss. 3. Pp. 19-35.
11. «City or its district that has a heavy concentration
of financial institutions, that offers a highly developed
commercial and communications infrastructure, and where
a great number of domestic and international trading
transactions
are
conducted…»
(http://www.businessdictionary.com/definition/financial-
center.html)
12.
Перспективы
создания
международного
финан
-
сового
центра
в
Российской
Федерации
/
Дробышев
-
ский
С
.
М
.,
Худько
Е
.
В
.,
Великова
Е
.
Е
. –
М
.:
Институт
Гайдара
, 2010. – 28
с
.