World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
230
МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Назарова Муслима Назаровна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
мустақил тадқиқотчиси
Аннотация:
Нобанк кредит ташкилотлари таркибида муҳим аҳамиятга эга
бўлган микромолия ташкилотлари икки функцияни амалга оширади. Улар
мамлакатда аҳоли фаровонлигини ошириш бўлса, иккинчи мақсади ўзларининг
иқтисодий самарадорлигини ҳам ошириш ҳисобланади. Бу икки мақсад ўртасида
баланснинг сақлаш муҳимдир. Биз илмий мақоламизда Ўзбекистонда
микромолия ташкилотларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилганмиз.
Таҳлилда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 85 та микромолия
ташкилотларининг 2017-2022 йиллардаги статистик кўрсаткичларидан
фойдаланганмиз.
Калит сўзлар:
нобанк кредит ташкилотлари, самарадорлик, микромолия
ташкилотлари, актив, капитал, рентабеллик, ликвидлилик.
WAYS OF INCREASING THE EFFICIENCY OF ECONOMIC ACTIVITY
OF MICROFINANCE ORGANIZATIONS
Nazarova Muslima Nazarovna
Researcher at the
Tashkent State University of Economics
Abstract:
Microfinance organizations, which are important in the composition of
non-bank credit organizations, perform two functions. Their first goal is to increase the
welfare of the population in the country, their second goal is to increase their economic
efficiency. It is important to maintain a balance between these two goals. In our
scientific article, we analyzed the economic efficiency of microfinance organizations
in Uzbekistan. In the analysis, we used the statistical indicators of 85 microfinance
organizations operating in Uzbekistan for 2017-2022.
Key words:
non-bank credit organizations, efficiency, microfinance
organizations, asset, capital, profitability, liquidity.
КИРИШ
Дунё иқтисодиётининг глобаллашуви билан бир қаторда аҳоли турмуш
даражасининг кескин табақаланишини олдини олиш кўп жиҳатдан давлатларда
молия бозорининг, хусусан нобанк кредит ташкилотлари фаолияти
ривожланганлиги билан боғлиқ эканлиги намоён бўлмоқда. Охирги ўн йилда
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
231
дунё давлатларида камбағаллик даражаси пасайиб борган бўлсада, аммо
пандемия ҳолати бу тенденцияни ўзгартириб юборди. 2020 йилдаги Covid-19
пандемияси Жаҳон банки томонидан ҳисоби олиб бориладиган кўп ўлчовли
қашшоқлик индексини (Multidimensional Poverty Index (MPI)) ошириб юборган.
Хусусан, 2020 йилдаги глобал қашшоқликда 621,1 миллион киши прогноз
қилинган бўлса, аслида бу кўрсаткич 713,8 миллион кишини ташкил қилган,
ҳамда 2022 йилдаги глобал қашшоқликда 581,3 миллион киши прогноз қилинган
бўлса, аслида бу кўрсаткич 656,7 миллион кишини ташкил қилган
1
. Бу эса
давлатларда
нобанк
кредит
ташкилотлари
фаолиятини
янада
такомиллаштиришнинг долзарблигини кўрсатади.
Бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантириш молия бозорисиз тасаввур
этиб бўлмайди. Айнан молия бозори орқали ресурслар ишлаб чиқаришга капитал
сифатида ўтади. Мамлакатимизда молия бозорининг муҳим элементи сифатида
банк тизими ўрин эгаллайди. Банк тизими муомаладаги бўш турган пул
маблағларии ўзада жамлаш орқали ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлаш учун
молиявий ресурслар ажратади. Аммо банк тижорат банклари молиявий
ресурсларга эҳтиёжи мавжуд бўлган барча корхона ва фирмаларга ресурс ажрата
олмайди. Шу билан бирга, тижорат банклари учун кичик корхоналар ёки кичик
ҳажмдаги молиявий ресурсларга эҳтиёжи бор корхоналардан кўра йирик
корхоналар билан ишлашни маъқул кўришади. Яъни, кичик турдаги кредитлар
билан банкларнинг шуғулланиши уларда кўплаб хужжатлар билан ишлашга ва
бунинг учун иш ўринларини оширишга мажбур бўлишади. Шунингдек, бу каби
операциялар катта-катта операциялар олдида самарадорлиги паст бўлади.
Шундай экан, айнан ушбу кичик корхоналари ёки аҳолининг кичик ҳажмидаги
молиявий ресурсларга эҳтиёжи турли нобанк молиявий ташкилотлар томонидан
қондирилади. Ушбу корхоналарга, микрокредит ёки микромолиявий
ташкилотлар, ломбардлар, кредит уюшмалари, факторинг компаниялар,
ипотекани қайта молиялаштириш компаниялари ва бошқа шу каби молиявий
ташкилотлар киради.
Нобанк молиявий корхоналарнинг яна бир хусусияти шундан иборатки,
ушбу компаниялар банкнинг маълум бир хизматини ўзида мужассам этади.
Мисол учун, микромолиявий ташкилотлар фақат микрокредит, микроқарз ва
микролизинг бериш операциялари билан шуғулланади. Аммо ушбу турдаги
операциялардан тижорат банклари ҳам фойдаланади. Яна бир мисол, факторинг
компанияларидир. Ушбу компаниялар мижозларининг муддатли ўтмаган
дебиторлик қарзларини сотиб олиш орқали уларни молиялаштириш билан
шуғулланади. Шу билан бирга тижорат банклари ҳам факторинг хизматлари
1
https://www.worldbank.org/en/topic/poverty#a
маълумотлари.
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
232
мавжуд. Шундай экан, нобанк молия ташкилотлари банкнинг маълум бир
функциясини ўзида бирлаштиради.
АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Нобанк молия ташкилотларининг иқтисодиётда тутган ўрни, мамлакатда
камбағалликни қисқартиришдаги ўрни, ушбу ташкилотлар фаолиятига таъсир
қилувчи омиллар юзасидан маҳаллий ва хорижий адабиётларда кўплаб илмий
тадқиқотлар олиб борган. Ушбу тадқиқотларнинг айримлари билан яқиндан
танишиб чиқамиз.
B.Gutierrez-Nieto ва бошқалар микромолиявий ташкилотлар самарадор-
лигини таҳлил қилишган. Уларнинг фикрича, микромолиявий ташкилотлар
нафақат ижтимоий ташкилотдир, балки фойда олишга ихтисослашган молиявий
ташкилот ҳисобланади. Юқоридаги иқтисодчилар Лотин Америкасида
жойлашган 30 та микромолиявий ташкилотларнинг самарадорлигини маълумот-
ларнинг нисбий таҳлили (Data Envelopment Analysis (DEA)) моделидан
фойдаланган. Таҳлил натижаларига кўра, микромолиявий ташкилотлар
самарадорлига тўртта кўрсаткич таъсир кўрсатиб, уларнинг ичида давлат
томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар таъсири, шу билан бирга
микромолиявий ташкилотларнинг нодавлат тижорат ташкилот ҳамда нодавлат
ва нотижорат ташкилоти каби ташкилий мақомининг таъсири юқори эканлигини
аниқлашган.
2
R.Mersland ва R.Strøm каби олимлар микромолиявий ташкилотлар фаолият
самарадорлиги билан ундаги корпоратив бошқарув ўртасидаги боғлиқликни
ўрганишган. Улар микромолиявий ташкилотда бошқарув кенгашининг
хусусиятлари, мулкчилик тури, рақобат ва тартибга солиш усулларининг
микромолиявий ташкилотларнинг камбағал мижозлар қатлами билан ишлаши ва
унинг самарадорликка таъсирини таҳлил қилишган. Таҳлиллар шуни
кўрсатганки, микромолиявий ташкилотларида кенгаш раиси ва ва бошқарув
раиси вазифаларининг бир-биридан аниқ ажратилганлиги, бошқарув раисида аёл
кишининг бўлиши ҳамда мамлакатдаги рақобат муҳити микромолиявий
ташкилотларининг самарадорлигига ва мамлакатдаги камбағалларнинг
шароитини кенг таъсир қилиши аниқланган. Хусусан, микромолиявий
ташкилотида кенгаш аъзолари кўпчиликдан ташкил топган бўлса, ушбу
ташкилотда кредитлаш ҳажмини камайтирган. Шунингдек, микромолиявий
ташкилотларнинг мулкчилик шакли, яъни унинг нодавлат ташкилоти ёки
акционерлик жамиятидан ташкил топиши самарадорлик кўрсаткичлариги
2
Gutierrez-Nieto, B., Serrano-Cinca, C., & Molinero, C. M. (2007). Microfinance institutions and efficiency.
Omega,
35
(2), 131-142.
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
233
таъсири сезилмаган.
3
N.Hermes, R.Lensink, ва A.Meesters каби иқтисодчилар микромолиявий
ташкилотларининг камбағалликни қисқартириш йўлида кредитлар ажратиши
билан унинг самарадорлиги ўртасидиги боғлиқликни таҳлил қилишган.
Таҳлилда 435 та микромолия ташкилотлининг 1997-2007 йиллардаги статистик
маълумотларидан фойдаланган ҳолда стохастик чегара таҳлил (stochastic frontier
analysis (SFA)) моделини қўллашган. Таҳлил натижаларига кўра, 1300 дан ортиқ
кузатувлардан аҳолининг камбағал қатламини кредитлаш ва микромолиявий
ташкилотлари самарадорилиги ўртасида тескари пропорционаллик мавжудлиги
аниқланган.
4
Дархақиқат, микромолиявий ташкилотлар томонидан аҳолининг
камбағал қатламини кредитлар биринчидан, катта харажат турса, иккинчидан
катта риск билан боғлиқдир. Чунки, ушбу мижозлар молиявий нобарқарор
мижозлар ҳисобланади.
B.Gutiérrez-Nieto, C.Serrano-Cinca, ва C.Mar Molinero каби иқтисодчилар
фикрича микромолия ташкилотлари молиявий дунёда алоҳида ҳолатдир. Улар
икки томонлама, яъни ҳам молиявий ҳам ижтимоий ролга эга ва иккаласида ҳам
самарали бўлиши керак. Микромолия ташкилотлар молиявий самарадорлигини
таҳлил қилиш учун улар анъанавий молия институтлари учун мавжуд
адабиётларга таянган. Бунга улар ижтимоий фаолиятнинг иккита кўрсаткичини
қўшган, яъни аёлларга таъсир ва қашшоқлик индексларидир. Ижтимоий ва
молиявий самарадорлик, самарадорлик ва рентабеллик каби бошқа кўрсаткичлар
ўртасидаги боғлиқликка таянган микромолия ташкилотлари ҳақида бир қатор
фаразлар ишлаб чиқилган. Микромолия ташкилотларининг ижтимоий
самарадорлиги ва уларнинг турлари ўртасидаги боғлиқлик - нодавлат ташкилот,
нодавлат нотижорат ташкилоти ва фаолиятнинг географик минтақасининг
аҳамияти каби кўрстакичлар асосида таҳлил қилган. Натижалар ижтимоий
самарадорликни баҳолашнинг аҳамиятини очиб берган.
5
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Илмий тадқиқотни амалга оширишда индукция, дедукция, синтез каби
усуллардан фойдаланилган. Шунингдек, микромолия ташкилотлар фаолиятини
таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Статистика
қўмитасининг ҳамда Imkon Finans АЖ микромолия ташкилотининг расмий
статистик маълумотларидан фойдаланилди.
3
Mersland, R., & Strøm, R. Ø. (2009). Performance and governance in microfinance institutions.
Journal of Banking &
Finance
,
33
(4), 662-669.
4
Hermes, N., Lensink, R., & Meesters, A. (2011). Outreach and efficiency of microfinance institutions.
World
development
,
39
(6), 938-948.
5
Gutiérrez-Nieto, B., Serrano-Cinca, C., & Mar Molinero, C. (2009). Social efficiency in microfinance institutions.
Journal of the operational research society
,
60
(1), 104-119.
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
234
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР МУҲОКАМАСИ
Нобанк кредит ташкилотлар молия бозорининг ажралмас элементларидан
бирига айланган. Нобанк кредит ташкилотлари таркибига кирувчи микромолия
ташкилотлари тўғрисидаги дастлабки қонун 2006 йил 28 июнда қабул қилинган
бўлиб (ҳозирда ушбу қонун ўз кучини йўқотган), бунда микромолия
ташкилотларига “Микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш соҳасида
хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва ушбу Қонунга
мувофиқ бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахс
микромолия ташкилотидир” деган тавсиф берилган.
2017 йилдан кейин мамлакатимизда молия-кредит соҳасида муҳим
ўзгаришлар юз берди. Чунки, юқорида қайд этилган қонун замон талабларига
жавоб бермай қолди. Шуни инобатга олган ҳолда, 2022 йил 20 апрелда “Нобанк
кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-
765-сон қонун кучга кирди ва ушбу қонуннинг мақсади нобанк кредит
ташкилотлари фаолияти ва микромолиялаштириш фаолияти соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги алоҳида белгилаб қўйилди.
Хусусан, нобанк кредит ташкилотларига тавсиф берилган бўлиб, унга кўра
банклар томонидан амалга ошириладиган айрим молиявий операцияларнинг
ушбу қонунда рухсат этилган мажмуини амалга оширувчи қуйидаги кредит
ташкилотлари нобанк кредит ташкилотидир:
микромолия ташкилоти — микромолиялаштириш фаолиятини амалга
оширувчи, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа хизматларни
кўрсатувчи юридик шахс;
ломбард — шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг
(ашёнинг) закалат тарзидаги гарови асосида жисмоний шахсларга қисқа
муддатли микроқарзлар беришга доир фаолиятни амалга оширувчи юридик
шахс;
ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти — молиявий маблағларни
жалб қилиш ва уларни ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга
йўналтириш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.
Юқорида келтирилган нобанк кредит ташкилотларининг барчаси ҳам
ижтимоий фаолиятни амалга оширса, ҳам иқтисодий фаолиятни амалга оширади.
Ижтимоий фаолият деганда мамлакатда камбағалликни қисқартириш жараёнида
уларга кредитлар ажратиш орқали молиявий барқарорлигини таъминлаш
тушунилади. Иқтисодий фаолиятда барча молия ташкилотлари сингари нобанк
кредит ташкилотларининг фойда олиш йўлида қилган ҳаракатлар тушунилади.
Иқтисодий адабиётлардан шуни аниқладикки, нобанк кредит ташкилотлари
самарадорлиги бўйича кўлам кенглиги унинг ижтимоий фаолиятининг
самарадорлигини англатади. Биз илмий ишимизнинг биринчи босқичида нобанк
кредит ташкилотлари таркибига кирувчи микромолия ташкилотлар фаолиятини
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
235
таҳлил қилганмиз. Микромолия ташкилотларининг самарадорлик бўйича кўлам
кенглигини таҳлил қилишда бир қанча кўрсаткичлардан фойдаланганмиз.
Хусусан, микромолия ташкилотлари сонининг ўзгариши, микромолия
ташкилотлари кредитларининг йиллик ўсиши, микромолия ташкилотларининг
активларига нистабан ривожланганлик даражаси, 10 млрд. сўм ва ундан ортиқ
суммадаги микромолия ташкилотлари активлари ўзгариши, микромолиявий
ташкилотлар активларининг ЯИМ ва тижорат банклари активларига нисбати,
микромолиявий ташкилотлар кредитларининг ЯИМ ва тижорат банклари
кредитларига нисбати ва микромолиявий ташкилотлар активлари ва кредитлари
реал ҳажмининг базис йилдаги (2016 йилдаги) ЯИМга нисбати каби
кўрсаткичлар орқали самарадорлик бўйича кўлам кенглигини аниқлашимиз
мумкин.
Микромолия ташкилотларининг самарадорлик бўйича кўлам чуқурлиги
бизга ушбу ташкилотларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда ёрдам
беради. Шундай экан, микромолия ташкилотларининг самарадорлик бўйича
кўлам чуқурлигини таҳлил қилишда микромолия ташкилотларининг
кредитларининг активлардаги улуши, микромолия ташкилотлари баланс
пассивининг тақсимоти, микромолия ташкилотлар капитал таркиби,
микромолия ташкилотлари ликвидлилигининг ўзагириш динамикаси ҳамда
микромолия ташкилотлар рентабеллик кўрсаткичлари каби кўрсаткичларни
таҳлил қилишни мақсадга мувофиқ деб биламиз.
Микромолия ташкилотлари молиявий ресурслар таркибининг бу каби
ўсиши биринчидан, мажбуриятлар қисмида капитал қисмига қараганда катта
ўсиш кузатилган бўлса, иккинчидан микромолия ташкилотлар нафақат ўзлари-
нинг ресурсларига, балки ушбу ресурсларни жалб қилишга ҳам катта эътибор
қаратаётганлигидан далолат беради.
Таҳлилни мамлакатимизда фаолият олиб бораётган микромолия
ташкилотларининг умумий статистикасини таҳлилидан бошлаган бўлса, айнан
бутун микромолия ташкилотларининг ўртача ривожланиш даражасига Imkon
Finans микромолия ташкилоти фаолиятини таққослаб кўрамиз. Imkon Finans
микромолия ташкилотига фаолиятини олиб бориш учун Марказий банк
томонидан 2019 йил 8 июнда 40-сонли лицензия тақдим этилган.
Шуни таъкидлашимиз лозимки, биз микромолия ташкилотлари фаолиятини
таҳлил
қилган
2016-2022
йиллардаги
статистик
маълумотларидан
фойдаланганмиз. Imkon Finans микромолия ташкилоти статистик маълумоти
2020-2022 йилларни қамраб олганлигини инобатга олиб таққослаш жараёни
сифатли амалга ошмаслиги мумкин.
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
236
1-расм. Imkon Finans микромолия ташкилотининг баланс
пассивининг тақсимоти (млн.сўмда)
6
Барча микромолия ташкилотлари қаторида Imkon Finans микромолия
ташкилотининг молиявий ресурслар манбаи ҳам мажбурият ва ўз капиталидан
ташкил топган. Таҳлил маълумотларга қараганда, 20121 йил 1 январь ҳолатига
Imkon Finans микромолия ташкилоти баланс пассивида мажбуриятлар 1,84
млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига 12,57 млрд.сўмни
ташкил этган ва охирги олти йилда 7 бараварга яқин ошган. Албатта бу ўсиш
жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади.
Шунингдек, таҳлил маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Imkon
Finans микромолия ташкилоти баланс пассивида капитали 4,26 млрд.сўмни
ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига 9,11 млрд.сўмни ташкил этган
ва охирги олти йилда 2 бараварга яқин ошган. Imkon Finans микромолия
ташкилоти молиявий маълумотларини умумий микромолия ташкилотлари
маълумотлари билан таққослаганимизда, ўртача ўсиш даражасида Imkon Finans
микромолия ташкилоти ривожланиши анча пастлигини кўрсатди.
Imkon Finans микромолия ташкилоти баланс пассивида мажбуриятлар ва
капитал улушига насар солсак, унда 2021 йил 1 январь ҳолатига баланс
пассивида мажбуриятлари 30 фоизни ҳамда капитал улуши 70 фоизни ташкил
этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткичлар мос равишда 57 фоиз
ва 43 фоизни ташкил этмоқда. Бу таҳлиллар Imkon Finans микромолия
ташкилоти томонидан муддатли депозитлар, кредит ва қарз маблағларини
самарали жалб қилганлигидан далолат беради.
6
Imkon Finans микромолия ташкилотининг йиллик расмий ҳисоботи асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
1844,05
6403,91
12569,36
4258,5
4381,77
9110,53
0%
20%
40%
60%
80%
100%
01.01.2021
01.01.2022
01.01.2023
Мажбуриятлари
Жами капитали
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
237
2-расм. Микромолия ташкилотлар мажбурияти таркиби (млн.сўмда)
7
Микромолия ташкилотлари мажбуриятларига кенгроқ эътибор қаратсак,
унда банклардан ва бошқа молия ташкилотларидан олинган кредитлар, қарзлар
ва лизинглар мажбуриятлар таркибида асосий ресурс манбаи (95,9 фоизни)
ташкил этмоқда. Хусусан, 2017 йил 1 январь банклардан ва бошқа молия
ташкилотларидан олинган кредитлар, қарзлар ва лизинглар суммаси 19,75
млрд.сўмни ташкил этиб, мажбуриятлар таркибида 80,5 фоизни ташкил этган
бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 903,16 млрд.сўмни ташкил этиб,
мажбуриятлардаги улуши 95,9 фоизни ташкил этган.
Микромолия ташкилотлари мажбуриятларида ҳиссасига кўра кейинги
ўринларни тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар, тўланиши лозим
бўлган ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбуриятлар эгаллаган бўлиб, уларнинг
мажбуриятдаги ҳиссаси 1-2 фоиз атрофида бўлмоқда. Хусусан, микромолия
ташкилотлари мажбуриятлари таркибида тўланиши лозим булган ҳисобланган
фоизлар салмоғи охирги йилларда ошиб боришига олинган қарзларнинг ошиб
кетиши ҳисобланади.
Юқоридаги таҳлилдан хулоса қилишимиз мумкинки, микромолия
ташкилотлар русурс жалб қилишда фақатгина банклардан ва бошқа молия
ташкилотларидан олинадиган кредитлар, қарзлар ва лизингларга боғлиқ бўлиб
қолган.
7
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
0,0
200 000,0
400 000,0
600 000,0
800 000,0
1000 000,0
01.01.2017
01.01.2018
01.01.2019
01.01.2020
01.01.2021
01.01.2022
01.01.2023
Олинган кредитлар ва лизинг
Тўланиши лозим булган ҳисобланган фоизлар
Тўланиши лозим булган ҳисобланган солиқлар
Бошқа мажбуриятлар
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
238
3-расм. Imkon Finans микромолия ташкилотининг мажбурияти
таркиби (млн.сўмда)
8
Imkon Finans микромолия ташкилотининг мажбуриятларига кенгроқ
эътибор қаратсак, унда банклардан ва бошқа молия ташкилотларидан олинган
кредитлар, қарзлар ва лизинглар мажбуриятлар таркибида асосий ресурс манбаи
(98,5 фоизни) ташкил этмоқда. Хусусан, 2021 йил 1 январь банклардан ва бошқа
молия ташкилотларидан олинган кредитлар ва қарзлар суммаси 1,82 млрд.сўмни
ташкил этиб, мажбуриятлар таркибида 98,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил
1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 12,35 млрд.сўмни ташкил этиб, мажбуриятлар-
даги улуши 98,2 фоизни ташкил этган. Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки,
Imkon Finans микромолия ташкилоти томонидан лизинг операциялари бўйича
мажбуриятлари кўрилган даврда мавжуд бўлмаган.
Микромолия ташкилотларига 2022 йилда ўзларининг ҳисоб-рақамларини
тижорат банкларида эмас, балки Марказий банкда очишга рухсат берилди. Бу
уларга тижорат банклари каби пул массасини ошириш имконини беради.
Шунингдек, бу микромолия ташкилотларига талаб қилиб олгунгача ва муддатли
депозитларни қабул қилишга имконият берди ва улар томонидан бошқа молия
ташкилотларидан кредит ва қарз жалб қилгандан кўра муддатли депозитлар жалб
қилиш афзал бўлиб қолди.
Imkon Finans микромолия ташкилоти мажбуриятларида ҳиссасига кўра
кейинги ўринларни тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар, тўланиши
лозим бўлган ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбуриятлар эгаллаган бўлиб,
уларнинг мажбуриятдаги ҳиссаси 1 фоиз атрофида бўлмоқда. Хусусан, Imkon
Finans микромолия ташкилоти мажбуриятлари таркибида тўланиши лозим
8
Imkon Finans микромолия ташкилотининг йиллик расмий ҳисоботи асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
0
2000
4000
6000
8000
10000
12000
14000
01.01.2021
01.01.2022
01.01.2023
Олинган кредитлар ва лизинг
Тўланиши лозим булган ҳисобланган фоизлар
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
239
бўлган ҳисобланган фоизлар салмоғи охирги йилларда ошиб боришига олинган
қарзларнинг ошиб кетиши ҳисобланади.
Юқоридаги таҳлилдан хулоса қилишимиз мумкинки, Imkon Finans
микромолия ташкилоти ресурс жалб қилишда фақатгина муддатли депозитларга
боғлиқ бўлиб қолган.
Микромолия ташкилотлари жами капитали таркибида аҳамиятлилиги
бўйича кейинги ўринни тақсимланмаган фойда эгалламоқда. Таҳлил натижа-
ларига кўра, тақсимланмаган фойда 2017 йил 1 январь ҳолатига 18,96
млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич
443,51 млрд. сўмга етган. Жами капитал таркибида тақсимланмаган фойданинг
салмоғини таҳлил қилганда 2017 йил 1 январь ҳолатига 27,3 фоизни ташкил этган
бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига 42,1 фоизни ташкил этган.
Микромолия ташкилотлари жами капитали таркибида захира капитали
кейинги ўринда турмоқда. Хусусан, 2017 йил 1 январь ҳолатига захира капитали
6,16 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич
45,85 млрд.сўмни ташкил қилган. Захира капиталининг жами капиталдаги
салмоғи 2017 йил 1 январь ҳолатига 8,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1
январь ҳолатига ушбу кўрсаткич икки баробарга пасайиб 4,4 фоизни ташкил
этган.
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, микромолия ташкилотлари жами
капитали устав капитали ва тақсимланмаган фойдалардан ташкил топган. Шу
билан бирга, охирги йилларда жами капитал таркибида тақсимланмаган фойда
қолган компонентлардан кўра кўпроқ ошган.
Imkon Finans микромолия ташкилоти капитали таркибига назар солсак, унда
устав капитали катта қисмни эгалламоқда. Хусусан, 2021 йил 1 январь ҳолатига
устав капитали 4,0 млрд.сўмни ташкил этган ҳолда жами капиталнинг 94,0
фоизини ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич 7,2
млрд.сўмни ташкил этган ва жами капиталнинг 79,1 фоизини ташкил қилган.
Устав капитали ҳажми ошгани билан унинг жами капиталдаги салмоғининг
пасайишига капитал таркибидаги бошқа кўрсаткичларнинг ошиши сабаб бўлган.
Imkon Finans микромолия ташкилотининг жами капитали таркибида
аҳамиятлилиги бўйича кейинги ўринни жорий йил фойдаси эгалламоқда. Таҳлил
натижаларига кўра, жорий йил фойдаси 2021 йил 1 январь ҳолатига 0,17
млрд.сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич 1,75
млрд. сўмга етган. Жами капитал таркибида жорий йил фойдасининг салмоғини
таҳлил қилганда 2020 – 2022 йилларда 1 январь ҳолатига 4,1 фоиздан 19,2
фоизгача кўтарилган.
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, Imkon Finans микромолия
ташкилоти жами капитали таркибида жорий йил фойдаси тақсимланмаган
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
240
фойдага ўтказилмаяпти. Яъни таҳлил қилинган йилларда тақсимланмаган фойда
умуман шакллантирилмаган.
Таҳлилимизнинг кейинги босқичида микромолия ташкилотлари актив
операцияларини кўриб чиқамиз. Микромолия ташкилотлар актив операциялари
таркибида доимгидек кредит операциялар эгалламоқда. Хусусан, 2017 йил 1
январь ҳолатига жами берган кредитлари 84,35 млрд.сўмни ташкил этган бўлса,
2023 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич 1768,49 млрд.сўмга етган. Жами
активлари таркибида ажратилган кредитлари салмоғини таҳлил қилганда 2017
йил 1 январь ҳолатига 89,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь
ҳолатига 88,6 фоизни ташкил этган.
4-расм. Микромолия ташкилотларининг актив операциялари таркиби
(млн.сўмда)
9
Микромолия ташкилотлари актив операцияларида кейинги ўринларни
ликвид активлар эгалламоқда. Хусусан, 2017 йил 1 январь ҳолатига жами
активлари таркибида банклардаги маблағлари 2,24 млрд.сўмни ташкил этган
бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич 62,81 млрд.сўмга етган. Жами
активлари таркибида банклардаги ликвид ресурслари салмоғини таҳлил
қилганда 2017 йил 1 январь ҳолатига 2,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1
январь ҳолатига 3,1 фоизни ташкил этган. Шунингдек, микромолия
ташкилотлари актив операцияларида кассадаги ресурслари ҳамда ҳисобланган
фоизлар эгаллаган бўлиб, уларнинг жами активлардаги салмоғи 1-2 фоизни
ташкил этмоқда.
9
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
0,0
200 000,0
400 000,0
600 000,0
800 000,0
1000 000,0
1200 000,0
1400 000,0
1600 000,0
1800 000,0
2000 000,0
Кредитлари
Кассаси
Банклардаги маблағлар
Ҳисобланган фоизлар
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
241
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, микромолия ташкилотлари актив
операциялари ва даромад олиш операциялари фақатгина кредитлар ҳисобланиб,
ушбу ташкилотлар томонидан қимматли қоғозларга инвестицион операциялари
амалга оширилмаган.
5-расм. Imkon Finans микромолия ташкилотининг актив
операциялари (млн.сўмда)
10
Imkon Finans микромолия ташкилотининг актив операцияларини таҳлил
қилганда доимгидек кредит операциялар эгалламоқда. Хусусан, 2021 йил 1
январь ҳолатига жами берган кредитлари 4,27 млрд.сўмни ташкил этган бўлса,
2023 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич 13,93 млрд.сўмга етган. Жами
активлари таркибида ажратилган кредитлари салмоғини таҳлил қилганда 2021
йил 1 январь ҳолатига 69,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь
ҳолатига 64,3 фоизни ташкил этган.
Imkon Finans микромолия ташкилотининг актив операцияларида кейинги
ўринларни ликвид активлар эгалламоқда. Хусусан, 2021 йил 1 январь ҳолатига
жами активлари таркибида банклардаги маблағлари 6,41 млн.сўмни ташкил
этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич 204,47 млрд.сўмга етган.
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, Imkon Finans микромолия
ташкилотининг актив операциялари ва даромад олиш операциялари фақатгина
кредитлар ҳисобланади, аммо ўртача микромолия ташкилотларидан фарқли
равишда ушбу ташкилот томонидан активларнинг катта қисмини кредитларга
йўналтирилмаган. Албатта бу рисклилик нуқтаи назаридан ижобий вазият
ҳисобланади.
10
Imkon Finans микромолия ташкилотининг йиллик расмий ҳисоботи асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
0
5000
10000
15000
01.01.2021
01.01.2022
01.01.2023
Кредитлари
Кассаси
Банклардаги маблағлар
Ҳисобланган фоизлар
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
242
Таҳлил натижаларига кўра, микромолия ташкилотларининг активлар
рентабеллиги (ROA) кўрскаткичи 2017 йил 1 январь ҳолатига 2,7 фоизни ташкил
этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига бу кўрскаткич 2,9 фоизни ташкил қилган.
Ушбу ташкилотлар активлар рентабеллиги (ROA) кўрсаткичи энг юқори бўлган
давр айнан 2020 йилга тўғри келиб, унинг сабабини юқорида келтириб ўтдик.
Шунингдек, таҳлилда капитал рентабеллиги (ROE) кўрсаткичи ҳам
аниқланган бўлиб, ушбу кўрсаткичнинг ҳам энг юқори даражаси 2020 йилда
бўлган. Таҳлил натижаларига кўра, капитал рентабеллиги (ROE) кўрсаткичи
2017 йил 1 январь ҳолатига 3,7 фоизни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 1 январь
ҳолатига ушбу кўрсаткич 5,5 фоизни ташкил қилган.
Активлар рентабеллиги билан капитал рентабеллигининг 2016-2020
йилларда бир бирига яқинлигига асосий сабаблардан бири бу микромолия
ташкилотларида ресурс манбаи таркибида ўз капитали ўша даврда катта қисмни
ташкил қилганлигидир.
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, микромолия ташкилотлари
кредитларининг фоизи тижорат банклари кредитлари фоизидан анча юқори
юриши ҳамда банклардан фарқли равишда микромолия ташкилотлари актив
операцияларида кредитлар салмоғи сезиларли даражада катта эканлигига (90-95
фоиз атрофида) қарамасдан ушбу ташкилотлар рентабеллиги тижорат банклари
рентабеллигига яқин бўлмоқда. Бунга асосий сабаблардан бири сифатида
микромолия ташкилотларида операцион харажатларнинг, ва унинг таркибида
иш хақи харажатлари катта эканлиги ва бунинг натижасида соф фойда камайиб
кетмоқда.
6
-
расм. Imkon Finans микромолия ташкилотининг рентабеллик
кўрсаткичлари ўзгариши
11
11
Imkon Finans микромолия ташкилотининг йиллик расмий ҳисоботи асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
7,20%
5,49%
7,72%
10,32%
13,52%
18,37%
0,00%
5,00%
10,00%
15,00%
20,00%
01.01.2021
01.01.2022
01.01.2023
ROA
ROE
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
243
Таҳлил натижаларига кўра, Imkon Finans микромолия ташкилотининг
активлар рентабеллиги (ROA) кўрскаткичи 2021 йил 1 январь ҳолатига 7,20
фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 7,72 фоизни
ташкил қилган. Ушбу ташкилотлар активлар рентабеллиги (ROA) кўрсаткичи
энг юқори бўлган давр айнан 2022 йилга тўғри келган.
Шунингдек, таҳлилда капитал рентабеллиги (ROE) кўрсаткичи ҳам
аниқланган бўлиб, 2021 йил 1 январь ҳолатига 10,32 фоизни ташкил қилган
бўлса, 2023 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич 18,37 фоизни ташкил қилган.
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, Imkon Finans микромолия
ташкилоти томонидан ажратилган кредитларнинг активлардаги салмоғи бутун
мамлакат бўйича микромолия ташкилотларининг ўртача даражасидан паст
бўлсада, аммо ушбу ташкилотнинг активлари ва капитали рентабеллик
даражалари аксинча, ўртача микромолия ташкилотлари даражасидан анча юқори
бўлган. Албатта бу Imkon Finans микромолия ташкилоти томонидан самарали
иқтисодий сиёсат олиб борилаётганлигидан далолат беради.
Микромолия ташкилотларида рентабелликни ошириш сифатида уларнинг
мулкчилик шаклини масъулияти чекланган жамият шаклидан акционерлик
жамиятига ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу йўлда хукуматимиз томонидан
керакли меъёрий худдатлар қабул қилинган бўлиб, микромолия ташкилотлари
мулкчилик шаклини ўзгартиришга йўллар очилган. Ушбу таклифни
беришимизга сабаб бу – агар микромолия ташкилотлари масъулияти чекланган
жамият шаклида эгаси саноқли инсонлардан ташкил топган ҳолда, улар ўз
навбатида операцион харажатларни ошириб юборади. Агар микромолия
ташкилотларни акционерлик жамиятига ўтказилса, акционерлари сони ошиши
ва улар иш ҳақи шаклида ресурсни ташкилотдан чиқариб олмаслиги мумкин.
Микрокредит ташкилотларини акционерлик жамиятига ўтказишдаги асосий
муаммолардан бири сифатида мамлакатимизда акционерлик жамиятлари
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобларини халқаро молиявий ҳисоб
стандартларига ўтказишга мажбурлигини келтиришимиз мумкин. Чунки бу
микрокредит ташкилотларига катта харажатни талаб қилади.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, микромолия ташкилотлари
молиявий ресурслар таркибининг ўсиши биринчидан, мажбуриятлар қисмида
капитал қисмига қараганда катта ўсиш кузатилган бўлса, иккинчидан
микромолия ташкилотлар нафақат ўзларининг ресурсларига, балки ушбу
ресурсларни жалб қилишга ҳам катта эътибор қаратаётганлигидан далолат
беради.
Imkon Finans микромолия ташкилоти баланс пассивида мажбуриятлар ва
капитал улушига назар солсак, унда 2021 йил 1 январь ҳолатига баланс пассивида
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
244
мажбуриятлари 30 фоизни ҳамда капитал улуши 70 фоизни ташкил этган бўлса,
2023 йил 1 январь ҳолатига бу кўрсаткичлар мос равишда 57 фоиз ва 43 фоизни
ташкил этмоқда. Бу таҳлиллар Imkon Finans микромолия ташкилоти томонидан
муддатли депозитлар, кредит ва қарз маблағларини самарали жалб қилган-
лигидан далолат беради. Таҳлил натижаларига кўра, микромолия ташкилотлар
русурс жалб қилишда фақатгина банклардан ва бошқа молия ташкилотларидан
олинадиган кредитлар, қарзлар ва лизингларга боғлиқ бўлиб қолган.
Микромолия ташкилотларига 2022 йилда ўзларининг ҳисоб-рақамларини
тижорат банкларида эмас, балки Марказий банкда очишга рухсат берилди. Бу
уларга тижорат банклари каби пул массасини ошириш имконини беради.
Шунингдек, бу микромолия ташкилотларига талаб қилиб олунгунча ва муддатли
депозитларни қабул қилишга имконият берди ва улар томонидан бошқа молия
ташкилотларидан кредит ва қарз жалб қилгандан кўра муддатли депозитлар жалб
қилиш афзал бўлиб қолди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Imkon Finans
микромолия ташкилоти мажбуриятлари таҳлилидан хулоса қилишимиз
мумкинки, микромолия ташкилотлар русурс жалб қилишда фақатгина муддатли
депозитларга боғлиқ бўлиб қолган.
Микромолия ташкилотлари капиталини таҳлил қилиш натижасида хулоса
қилишимиз мумкинки, жами капитали устав капитали ва тақсимланмаган
фойдалардан ташкил топган. Шу билан бирга, охирги йилларда жами капитал
таркибида тақсимланмаган фойда қолган компонентлардан кўра кўпроқ ошган.
Imkon Finans микромолия ташкилотида эса жами капитали таркибида жорий
йил фойдаси тақсимланмаган фойдага ўтказилмаяпти. Яъни таҳлил қилинган
йилларда тақсимланмаган фойда умуман шакллантирилмаган.
Микромолия ташкилотлари актив операциялари ва даромад олиш
операциялари фақатгина кредитлар ҳисобланиб, ушбу ташкилотлар томонидан
қимматли қоғозларга инвестицион операциялари амалга оширилмаган.
Imkon Finans микромолия ташкилотининг актив операциялари ва даромад
олиш операциялари фақатгина кредитлар ҳисобланади аммо ўртача микромолия
ташкилотларидан фарқли равишда ушбу ташкилот томонидан активларнинг
катта қисмини кредитларга йўналтирилмаган. Албатта бу рисклилик нуқтаи
назаридан ижобий вазият ҳисобланади.
Иқтисодий сокин даврда микромолия ташкилотлари кредитларни ошириши
ва бу орқали уларнинг ликвидлилик даражаси пасайиб кетиши аниқланди.
Таҳлил қилинган Imkon Finans микромолия ташкилотида эса ликвидлилик
даражаси ўртача микромолия ташкилотлари ликвидлилик даражасидан юқори
сақланган.
Микромолия ташкилотлари кредитларининг фоизи тижорат банклари
кредитлари фоизидан анча юқори юриши ҳамда банклардан фарқли равишда
микромолия ташкилотлари актив операцияларида кредитлар салмоғи сезиларли
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
245
даражада катта эканлигига (90-95 фоиз атрофида) қарамасдан ушбу ташкилотлар
рентабеллиги тижорат банклари рентабеллигига яқин бўлмоқда. Бунга асосий
сабаблардан бири сифатида микромолия ташкилотларида операцион
харажатларнинг ва унинг таркибида иш хақи харажатлари катта эканлиги ва
бунинг натижасида соф фойда камайиб кетмоқда.
Imkon Finans микромолия ташкилоти томонидан ажратилган кредитларнинг
активлардаги салмоғи бутун мамлакат бўйича микромолия ташкилотларининг
ўртача даражасидан паст бўлсада, аммо ушбу ташкилотнинг активлари ва
капитали рентабеллик даражалари ансинча, ўртача микромолия ташкилотлари
даражасидан анча юқори бўлган. Албатта бу Imkon Finans микромолия
ташкилоти томонидан самарали иқтисодий сиёсат олиб борилаётганлигидан
далолат беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Назарова Муслима Назаровна. (2023). ЎЗБЕКИСТОНДА НОБАНК
КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ
ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ . World Scientific Research Journal, 12(2),
214–228. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2552
2.
Khaitov, S. S., Nazarova, M. N., Urmonbekova, I. F., Xoliquliva, Y. P.
Q., & Bozorova, O. R. (2023). Mechanisms of Development of the Country’s Economy
through Bank Loans. EUROPEAN JOURNAL OF INNOVATION IN NONFORMAL
EDUCATION, 3(4),
9–15.
Retrieved
from
http://www.inovatus.es/index.php/ejine/article/view/1575
3.
Назарова, М. (2022). ПРАВОВЫЕ ОСНОВЫ МИКРОКРЕДИТНЫХ
ОРГАНИЗАЦИЙ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН И АНАЛИЗ ИХ ТЕКУЩЕГО
СОСТОЯНИЯ. Экономика и образование, 23(4), 73–80. извлечено от
https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/566
4.
Назарова, М. (2022). ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НОБАНК
КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
АМАЛДАГИ
ФАОЛИЯТИ:
https://doi.
org/10.55439/ECED/vol23_iss3/a11. Экономика и образование, 23(3), 71-78
5.
M.S.Tulayev, B.P.Qlichev, (2022). Moliyaviy hisob. (Darslik). ISBN
978-9943-8915-9-3, UO‘K: 657(075.8).
6.
Shadibekova Dildor, Nosirova Nargiza, Bozorov Ilyos, Berdiyeva
Uguloy. (2020) Prospective Development Analysis of Small Business and
Entrepreneurship of Uzbekistan. Test Engineering & Management. March-April 2020
ISSN:
0193-4120
Page
No.
1733-1743
http://www.testmagzine.biz/index.php/testmagzine/article/view/3815/3347
7.
Бозоров
Ильёс
Исомиддинович,
&
Эргашова
Сабрина
Кузимуратовна. (2023). МАМЛАКАТДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
246
ЖОЗИБАДОРЛИГИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ
МЕХАНИЗМИ . ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В
МИРЕ,
13(7),
108–107.
Retrieved
from
http://www.newjournal.org/index.php/01/article/view/2789
8.
Тулаев, М. С., & Кличев, Б. П. (2022). ВОПРОСЫ
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА КОРПОРАТИВНЫХ ОБЛИГАЦИИ:
ОБЯЗАТЕЛЬСТВО ИЛИ КАПИТАЛ. In Учет, анализ и аудит: их возможности и
направления эволюции (pp. 146-154).
9.
О. Бозорова. (2023). ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАДБИРКОРЛИК
ФАОЛИЯТИНГИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ЙЎНАЛИШЛАРИ.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 13(7), 24–29.
Retrieved from
http://www.newjournal.org/index.php/01/article/view/2779
10.
Холикулова, Ю. (2023). Iqtisodiyotimizda transport-logistika xizmatlari
tashkil etilishi va uning rivojlanishi. Направления развития благоприятной бизнес-
среды
в
условиях
цифровизации
экономики,
1(02),
122–126.
https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp122-126
11.
Тулаев, М. (2022). МОЛИЯВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲИСОБИ
АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Архив научных исследований, 2(1).
извлечено от
http://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/1181
12.
Кличев, Б. (2023). Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми
таҳлилини
такомиллаштириш
масалалари. Направления
развития
благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 170 –
173,
https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp170-173
13.
Тулаев, М. (2021). Разработка методики определения уровня
существенности в аудите. Экономика и инновационные технологии, (5), 52–60.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12137
14.
Бозорова Озода Рахимовна. (2023). МАМЛАКАТИМИЗДА
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ . World
Scientific
Research
Journal,
12(2),
178–185.
Retrieved
from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2548
15.
Yusupova F., Abdullaeva S. Prospects for the Development of Dairy
Farming of Dekhkan Farms in Uzbekistan // Бюллетень науки и практики. 2022. Т.
8. №8. С. 88-96.
https://doi.org/10.33619/2414-2948/81/14
16.
Amonovich, T. S., Alijonovich, A. Z., Abdullaevich, K. M., &
Solijanovna, A. S. (2022). Impact of Taxes on the Bank’s Profit. INTERNATIONAL
JOURNAL OF SPECIAL EDUCATION, 37(3).
17.
Қличев Бахтиёр Пардаевич (2023). Хўжалик юритувчи субъектларда
операцион фаолиятида ишлаб чиқариш ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
247
таҳлили. Scientific Journal of “International Finance & Accounting” Issue 2, April
2023. ISSN: 2181-1016,
http://interfinance.tfi.uz/?p=2696
18.
Абдуллаевич Қ.М. Central European Management Journal.
UZBEKISTAN REPUBLIC TO IMPROVE AGRICULTURAL FINANCING.
2022;30(3):1284-93.
19.
Қурбонов Мухиддин Абдуллаевич. (2023). БЮДЖЕТ
ХАРАЖАТЛАРИ ТИЗИМИДА АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ . World Scientific Research
Journal, 12(3), 3–12. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2558
20.
O.Xudoyorov (2017) Importance of credit risk management in banks.
Экономика
и
бизнес:
теория
и
практика
№
5.
https://cyberleninka.ru/article/n/importance-of-credit-risk-management-in-banks
21.
Салимов Шерзод Бахтиёрович. (2023). Ўзбекистон иқтисодиётининг
ривожланишида кичик бизнес корхоналарини венчур капитали орқали
инновацион фаолиятини молиялаштириш. World Scientific Research Journal,
12(2),
229–236.
Retrieved
from
http://www.wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2553
22.
Салимов , Б., & Салимов , Ш. (2023). Янги Ўзбекистоннинг стратегик
мақсадлари ва ривожланиши. The Innovation Economy, 1(01), 14–19. Retrieved
from
https://ojs.qmii.uz/index.php/ej/article/view/354
23.
Xoliqulova,
Y.
(2022).
STEPS
IN
THE
PROCESS
OF
DENATIONALIZATION
AND
PRIVATIZATION
OF
PROPERTY
IN
UZBEKISTAN. Journal of Integrated Education and Research, 1(6), 6–10. Retrieved
from
https://ojs.rmasav.com/index.php/ojs/article/view/368
24.
Ibragimova I., Tursunov U., NosirovA. Auditing of financial reporting in
the republic of Uzbekistan.// International Journal of Management, IT & Engineering-
Vol. 9 Issue 7, July 2019, ISSN: 2249-0558
25.
Ibragimova Iroda Rashid qizi (2023). Problems of planning the external
audit process in commercial banks. International Journal of Management, IT &
Engineering.
Vol.
13
Issue
05,
May
2023,
ISSN:
2249-0558,
https://www.ijmra.us/project%20doc/2023/IJME_MAY2023/IJMIE2May23_Uzb.pdf
26.
О.О.Худоёров,
&
Х.Х.Гойипов.
(2023).
ТАДБИРКОРЛИК
ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР
ТАЖРИБАСИ. World Scientific Research Journal, 12(2), 244–253. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2555
27.
Курбонов,
М.
(2020).
Зарубежный
опыт
эффективного
использования финансовых ресурсов государственных целевых фондов.
Экономика
И
Образование,
1(5),
163–166.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4823
World scientific research journal
www.wsrjournal.com Volume-16_Issue-1_June -2023
248
28.
Қурбонов Мухиддин Абдуллаевич. (2023). Камерал солиқ назорати,
риск анализларни смарт теҳнологиялардан фойдаланилган ҳолда амалга
оширишни такомиллаштириш . Образование наука и инновационные идеи в
мире,
13(7),
36–41.
Retrieved
from
http://www.newjournal.org/index.php/01/article/view/2781
29.
О.О.Худоёров, & Ш.О.Ғозоров. (2023). МАМЛАКАТНИНГ
ИҚТИСОДИЙ РИВОЖИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН
КРЕДИТЛАРИНИНГ ЎРНИ. World Scientific Research Journal, 12(2), 254–262.
Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2556
30.
Қличев Б. (2023 a). Операцион фаолият таҳлилини ташкил этиш
масалалари. World Scientific Research Journal, 12(2), 263–271. Retrieved from
http://wsrjournal.com/index.php/wsrj/article/view/2557;
31.
Қличев Б.П. (2022). Истеъмолчи манфаатлари асосида маҳсулотга
баҳо шакллантириш масалалари таҳлили. “Иқтисодиёт: таҳлиллар ва
прогнозлар”, ISSN: 2181-0567, 4 (20)-сон, 170-175, УЎК: 338.4 (575.1)
32.
Саидова, У. (2020). EXTERNAL ECONOMIC ACTIVITIES OF
UZBEKISTAN:
PROBLEMS
AND
SOLUTIONS.
https://scienceproblems.uz/index.php/journal/article/view/16
33.
Saidova, O. R. (2020). ISSUES OF IMPROVING THE FOREIGN
TRADE OF UZBEKISTAN. Economics and Innovative Technologies, 2020(2), 12.
https://core.ac.uk/download/pdf/336867043.pdf
34.
Султанов, М., & Ахмедова, З. (2023). ИНСТИТУЦИОНАЛ
ИНВЕСТОРЛАР
ОРКАЛИ
ИҚТИСОДИЙ
ЎСИШНИ
ТАЪМИНЛАШ
МАСАЛАЛАРИ. Приоритетные направления, современные тенденции и
перспективы
развития
финансового
рынка,
12–14.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/18953
35.
Султанов, М. (2020). Значение стоимости чистых активов как
показателя,
отражающего
привлекательность
инвестиционных
фондов. Экономика и инновационные технологии, (5), 115–122. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11782