Вопросы выявления и устранения причин нарушений

CC BY f
44-47
0
0
Поделиться
Тошхожаев, М. (2023). Вопросы выявления и устранения причин нарушений. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 44–47. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27042
М Тошхожаев, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда ҳар қандай ҳуқуқбузарликни тор маънода ҳуқуқий ҳодиса сифатида тушунишдан воз кечилиб, унинг ижтимоий ҳуқуқий ва руҳий ҳодиса сифатида эътироф этилиши натижасида ҳуқуқбузар-ликнинг қилмишига нисбатан янгича илмий нуқтаи назардан ёнда- шиш юзага келди.

Похожие статьи


background image

44

М. А. Тошхўжаев

*

Ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлаш ва

бартараф этиш масалалари

Бугунги кунда ҳар қандай ҳуқуқбузарликни тор маънода ҳуқуқий

ҳодиса сифатида тушунишдан воз кечилиб, унинг ижтимоий-ҳуқуқий
ва руҳий ҳодиса сифатида эътироф этилиши натижасида ҳуқуқбузар-
ликнинг қилмишига нисбатан янгича илмий нуқтаи назардан ёнда- шиш
юзага келди.

«Ҳуқуқбузарлик - қонун ҳужжатларига биноан жавобгарликка

тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркин

.

ликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга
тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ва эҳтиётсизлик
орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади»

31

.

Унинг сабаблари - ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини тақозо
қиладиган, уларни озиқлантирадиган, кўпайишини таъминлайдиган,
ҳодиса, воқеа ва жараёнларнинг йиғиндиси, шунингдек ижтимоий-
психологик воқелик сифатида ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарувчи
ўзига хос жараёнлар тизимидир. Шу билан бирга, ушбу тизимга кирув-
чи шахс табиатида бўладиган ғаразгўйлик, ружу қўйиш, бировлар
ҳисобига яшаш, инсонпарварликка қарши агрессив хусусиятга эга
бўлиш, миллатчилик, жамиятда мавжуд тинчлик ва хавфсизликка риоя
этмаслик каби ҳолатлар ҳам ҳуқуқбузарликларнинг мавжуд бўлиши ва
ўсиб боришида салбий ўрин тутишини эътиборга олиш зарур.

Ҳуқуқбузарликларнинг шароитлари - ҳуқуқбузарликларни бе-

восита келтириб чиқармайдиган, лекин уларнинг содир этилишида
кўмаклашадиган ҳодиса, воқеа ва жараёнларнинг мажмуи ҳисобланади.
Сабаблар ўз мазмунига кўра ижтимоий - психологик ҳодиса бўлса,
шароитлар эса иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан юзага
келувчи ҳолатлар ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ҳамда
шароитларни содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳолатидан келиб
чиқиб, хилма-хил ва ўзаро боғлиқдир. Асосий сабаблар сифатида
жамият ривожининг ҳар қандай босқичида ҳам ҳуқуқбузарликларнинг
объектив ҳодиса сифатида мавжуд бўлишини тақозо қилувчи ҳодиса,
воқеа ва жараёнлар йиғиндисини тушуниш лозим. Асосий бўлмаган
сабаб- лар жамият ривожининг маълум бир босқичида пайдо бўладиган,
вақтинчалик ва ўткинчилик хусусиятига эга бўлган ҳамда ҳуқуқбу-

31

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. - Т., 2014.

- Б. 8.


background image

45

зарликларнинг бу босқичида, шу даражада бўлишини тақозо қилувчи,
белгилаб берувчи воқеа, ҳодиса ва жараёнлар йиғиндиси тушунилади.

Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқбузарликнинг барча сабаб ҳамда

шароитлар кишилар психологияси ва онгида кўриниб, улар жамиятга
зид йўналишни, қарашларни, ҳаракатларни шакллантиради. Шунинг
учун ҳам, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ҳамда шароитлари ҳамма вақт
ижтимоий психологик хусусиятга эга. Субъектив сабаб ва шароитлар
ҳар қандай ҳуқуқбузарлик содир қилишнинг асосида ётган ижтимо- ий-
психологик ҳодисалар ёки жамиятга зид қарашлар, одатлар,
кўникмалар, ниятлардир. Субъектив сабаб ва шароитлар одамлар,
уларнинг бирлашмалари хоҳиш-иродаси билан белгиланади.

Объектив сабаб ва шароитлар шахсдан ташқарида бошланган ва

унинг психологиясига таъсир қилиб, ундан жамиятга зид йўналиш,
қараш одатларни шакллантирадиган ва мустаҳкамлайдиган ҳодиса,
воқеа ҳамда жараёнлардир.

Юқоридагилардан ташқари, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига

бошқа сабаб ва шароитлар ҳам бўлиши мумкин. Масалан:

-

мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд

кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири
остида содир этилган ҳуқуқбузарликлар;

-

оғир шахсий, оилавий шароитлар оқибатида ёки бошқа мушкул

аҳволда содир этилган ҳуқуқбузарликлар;

-

мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёхуд

бошқа жиҳатдан қарамлик туфайли содир этилган ҳуқуқбузарликлар;

-

кучли руҳий ҳаёжонланиш ҳолатида содир этилган ҳуқуқбузар-

ликлар;

-

жабрланувчининг гайриҳуқуқий ёки ахлоққа зид хулқ-атвори

таъсири остида содир этилган ҳуқуқбузарликлар;

-

ўзганининг мол-мулкини талон- торож қилиш ниятида содир

этилган ҳуқуқбузарликлар;

-

ахлоқсизлик, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилиш

ниятида содир этилган ҳуқуқбузарликлар;

-

қасос олиш ниятида содир этилган ҳуқуқбузарликлар;

-

рашк туфайли содир этилган ҳуқуқбузарликлар;

-

гаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган ҳуқуқ-

бузарликлар ва бошқалар.

Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларни шу тартибда

ўрганиш зарур профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқишга ёрдам
беради. Шу маънода, ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси унга
қарши кураш соҳасида энг муҳим, самарали ва инсонпарвар йўналиш-


background image

46

лардан биридир. Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасида қайд этилга-
нидек, «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси деганда, ҳуқуқ-тартибот- ни
сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, улар- га
барҳам бериш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни содир этилиш
сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш,
бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий,
махсус, якка ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимо-
ий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизим тушунилади».

Шундан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароит-

ларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича қуйидаги чора-тадбир-
ларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

-

ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш;

-

фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш,

улар- да қонунга итоаткорлик ва хулқ-атворини шакллантириш ва
ҳуқуқ- бузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳиссини
уйғотиш;

-

фуқароларни ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфи ҳақида

огоҳ этиш, уларнинг ҳуқуқбузарликларнинг қурбонига айланиши
хавфини янада камайтириш;

-

маҳаллада хулқ-атвор тартибини ишлаб чиқиб, жамоат жой-

ларида эълон қилиш ва халққа етказиш;

-

ички ишлар органларининг хизмат ва бўлинмалари дислока-

циясини аҳоли яшайдиган манзилларга келтириш;

-

омманинг кўзи тушадиган жойларда кўргазмали қўлланма-

ларни тарқатиш;

-

маҳалла посбонларининг ишларини назорат қилиш ва ҳар

томон- лама уларни таъминлаш ( жой ва воситалар билан таъминлаш ва
ҳок.);

-

фуқароларнинг шахсий мулклари сақланадиган хонадон ва

бошқа хоналарни замонавий қўриқлаш тизимлари билан таъминлаш;

-

шахсий автотранспорт тураржойлари ва гаражларда қўриқлаш

воситаларини ўрнатиш;

Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига

сабаб бўлувчи омиллар, содир этилишига яратилган шарт-шароитлар-
ни атрофлича ўрганиш ва зарур профилактик чора-тадбирларни
амалиётга татбиқ қилиш бу борадаги ишларни янги босқичга олиб
чиқиши, шубҳасиз.


background image

47

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении
общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы
развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

2.

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование
цифровой экспертизы при доказывании факта распространения
ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1
(2021): 208-218.

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование цифровой экспертизы при доказывании факта распространения ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1 (2021): 208-218.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов