Особенности междисциплинарных коммуникаций при подготовке квалифицированных кадров в области ветеринарии и животноводства

Аннотация

В статье рассматриваются особенности междисциплинарных коммуникаций при подготовке квалифицированных кадров в области ветеринарии и животноводства.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
286-289
4

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Нарзиева N., Бобоқулов, З., & Хаитова, Ш. (2025). Особенности междисциплинарных коммуникаций при подготовке квалифицированных кадров в области ветеринарии и животноводства. in Library, 20(4), 286–289. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/106961
Наргиза Нарзиева, Самаркандский государственный университет ветеринарной медицины, животноводства и биотехнологий

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti, Ijtimoiy gumanitar fanlar va sport kafedrasi mudiri, pedagogika fanlari falsafa doktori, dotsent

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются особенности междисциплинарных коммуникаций при подготовке квалифицированных кадров в области ветеринарии и животноводства.


background image

286

ошириш бўйича тегишли чора тадбирлар режалари тасдиқланди. Шу билан бирга,
мустақиллик йилларида халқаро сиѐсий майдонда ҳам икки мамлакат ҳамкорлик
алоқалари мустаҳкамланди. Жумладан, Қозоғистон мамлакатимизнинг ҳеч қандай
ҳарбий-сиѐсий блокларга қўшилмаслик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш
тамойилларига асосланган ташқи сиѐсатини қўллаб-қувватлаб келди. Ўзбекистон ҳам,
ўз навбатида, Қозоғистоннинг минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш
борасидаги саъй-ҳаракатларини ва конструктив таклифларини қўллаб қувватлади.
Хусусан, Ўзбекистон Қозоғистоннинг 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашига
муваққат аъзоликка сайланишини маъқуллаб овоз берди. Шу ва бошқа омиллар икки
мамлакат ҳамкорлик алоқалари янги қирраларининг очилишига хизмат қилди.

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАЛАРИДА МАЛАКАЛИ

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС

ЖИҲАТЛАРИ

З.Р.Бобоқулов, Ш.Д.Хайитова, Н.Нарзиева

Самарқанд ветеринария медицинаси институти


Бугунги кунда ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ ѐш авлодга узлуксиз таълим

бериш ва тарбиялаш жараѐнини яхлит қамраб оладиган ягона таълим тизими
ҳисобланади. ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ талабларида таълим-тарбия
тизимини шакллантириш, таълим мазмунини яхшилаш, таълим-тарбия жараѐни
самарадорлигини оширишнинг дидактик қонуниятлари ва принципларини ишлаб
чиқиш, давлат таълим стандартларини такомиллаштириш, ўқув дастурлари,
дарсликларининг янги авлодини, ўқув-услубий мажмуаларни яратиш муҳим вазифа
сифатида ҳал қилиниши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.

Бу ҳужжатлар таълим соҳасида муҳим бурилиш ясади. Унда таълим соҳасидаги

давлат сиѐсатининг асосий тамойиллари, таълим тизими, бошқарув таркиби, ўқитувчи-
педагогларнинг ҳуқуқ ва бурчлари аниқ белгилаб берилган. Зеро, таълим соҳасидаги
бош мақсад – демократик, инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш,
халқимизнинг миллий анъаналари ва урф-одатлари, шунингдек, умумбашарий
қадриятлари асосида таълим-тарбия мазмунини тубдан янгилаш, педагогик жамоалар
ташаббускорлигига кенг имкониятлар яратишдан иборат.

―Кадрлар тайѐрлаш миллий модели салмоқли элемент сифатида барча фанларни

ўз ичига қамраб олиб‖

27

, чуқур билимга эга бўлган мутахассислар тайѐрлайди ва

уларнинг илмий салоҳиятини замонавий (педагогик, компютер ва ахборот) технология
ҳамда техник воситалар асосида ошириб боради. Бу таълим тизимини тубдан ислоҳ
қилишнинг муҳим омилидир. Ислоҳотнинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки,
ўқув режалари, дастурлари ва дарсликларининг янги авлодини яратишга ѐрдам
берадиган педагогик технологияларни, қонуният ва тамойилларни, ўзбек халқининг
маданий ва маънавий мероси, миллий ва умумбашарий қадриятларининг шахсни
шакллантиришга таъсирини тадқиқ этишдан иборат.

Кадрлар тайѐрлаш миллий моделида фаннинг табиат ва жамият тўғрисидаги

янги фундаментал ҳамда амалий тадқиқотларини ривожлантириш, олий малакали,
илмий салоҳиятга эга педагогик кадрлар тайѐрлаш, уларни жаҳон илм-фани
интеграсияси даражасида илмий жиҳатдан инфратузилмасини вужудга келтириш ва шу
асосда таълими мазмунини яхшилаш, таълим сифатини кўтариш, ҳар бир фан бўйича

1

.Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури. ―Баркамол авлод Ўзбекистон

тараққиѐтининг пойдевори‖. - Т.: ―Шарқ‖. 1998, 51-бет


background image

287

ўқувчиларнинг назарий билими, амалий кўникма ва малакаларини такомиллаштириш
таъкидланган.

Эркин фикрловчи, ижодкор, мустақил мамлакатимиз ғояларига содиқ бўлган

баркамол шахсни тарбиялаш мактаб ва академик лицейларда таълим самарадорлигини
ошириш билан узвий боғлиқ. Шу нуқтаи назардан қараганда фанлараро алоқадорлик
қонуниятларининг яратилиши, алоқадорлик тизимининг таркиб топиши таълимда
истиқболли вазифаларни амалга оширишни таъминлайди.

Фанлараро алоқадорликнинг назарий тараққиѐтида табақалаштирилган ҳолат

ҳукм сурса ҳам амалиѐтда интеграция, ўзаро алоқадорлик фаннинг ижтимоий
аҳамиятини янада орттиради. Сўнгги йилларда олиб борилаѐтган, фанлараро
алоқадорлик муаммоларини ҳал этишга бағишланган илмий тадқиқотлар ҳаѐт
талабидир.

Фанлараро алоқадорлик таълим жараѐнида билимларни умумлаштириш асосида

таълим-тарбиявий муаммоларни ҳал этишда ижтимоий-гуманитар туркумдаги фанлар
ўқитувчиларининг таълимга бир хил ѐндошишларини таъминлайди. Бу ўз навбатида
дастурлар ва дарсликларнинг илмийлик даражасини оширади. Фанлараро алоқадорлик
ўқишнинг фанлар тизимини ривожлантиришга ва тарбиявий имкониятларини
оширишга ѐрдам беради, ҳар бир ўрганилаѐтган ўқув фани режасида ―Фанлараро
алоқадорлик‖нинг махсус бўлими киритилса, ўқитувчиларнинг ўз ўқув фани бўйича
алоқадорликни мунтазам режа асосида амалга оширишга йўналтиради.

Талабаларнинг дунѐқарашларини шакллантиришда турли фан соҳалари бўйича

билимларни бирлаштирувчи ва умумлаштирувчи мавзуларнинг аҳамияти ортиб боради.
Илмий билимларнинг ривожланиши обектив шароитларда олий таълим талабасига янги
талаблар қўяди, фанлараро фикрлаш усулини эгаллаш заруриятини ҳис этади.

Фанлараро алоқадорлик ўқитишнинг вазифалари, мазмуни, методлари,

воситалари, ташкил этилиши шакллари ва натижаларида ўз аксини топиши керак.
Фанлараро алоқадорликни амалга ошириш усулларини шакллантирмасдан, уларнинг
таълим-тарбиявий ва ривожлантириш вазифаларининг ўзаро боғлиқлигини очиб
бермай, бу муаммони тўла тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун, фанлараро
алоқадорлик дидактик муаммоси илгари тўпланган ғояларни ва амалий ечимларни
синтез қилиш ва умумлаштиришга ҳар томонлама ѐндошишни талаб этади.

Олий таълим фаолияти-фанлараро алоқадорликларнинг дидактик асосидир, ўқув

фани эса ўқув фаолиятидан ажралмасдир. Ўқув фаолияти моҳиятини кўпчилик
тадқиқотчилар ўқувчиларнинг ижтимоий тажрибалар обектив маҳсулотларини
ўзлаштиришлари деб биладилар.

Фанлараро алоқадорлик ѐрдамида талабаларнинг ўзлаштириши керак бўладиган

ана шу тажрибанинг муҳим маҳсулотлари умумфан билимлари ва тушунчалари
ҳисобланади. Идрок этиш фаолияти янги билимлар ва методларни идрок этишга
йўналтирилган.

Идрок этиш фаолияти йўналиши фанлараро алоқадорлик асосида мазмунан бир-

бирига яқин фанларни ўзлаштиришга мўлжалланган билимларни ўрганиш
муаммоларини дарс жараѐнида ҳал этишдан иборат. Фанлараро алоқадорлик таъсири
остида талабалар ўрганадиган идрок этиш малакалари умумлаштирилган билимлардан
иборат.

Талабалар амалий фаолиятларида янги фактларни, илмий билимларни, мавжуд

обектларни ўрганадилар. Амалий фаолият асосида дарсларда ўрганилган янги мавзулар
умумлаштирилади, талабаларнинг кўникма ва малакалари оширилади.

Олий таълимда олиб борилган тадқиқотлар таҳлили, фанлараро алоқадорлик

ѐрдамида ўқишнинг билим бериш даражасини ошириш билан бир қаторда унинг
тарбиявий вазифасини ҳам кучайтириш мумкинлигини кўрсатди. Ўқув фанлари
мазмунини интеграциялаш ва мувофиқлаштириш илмий дунѐқарашни мустаҳкам
асосини яратишда яққол намоѐн бўлади.


background image

288

Кенг фалсафий умумлаштириш – моддий бирлик ва дунѐни ўрганиш,

ривожланиш қонунлари ва табиат ҳамда жамият ҳодисаларининг бир-бири билан
боғлиқлиги, табиатшунослик ва жамиятшуносликнинг фундаментал қонуниятларига
асосланади. Шунинг учун диалектик билишни шакллантириш фан туркумлари
ўртасидаги муҳим алоқадорликни амалга оширишга асосланади. Талабаларда билимлар
тизимини шакллантирувчи методологик тушунчаларни (қонун, ҳодиса, жараѐн,
гипотеза, модел) ривожлантириш фақатгина фанлараро алоқадорлик асосида содир
бўлади.

Олий таълимда фанлараро алоқадорликнинг таълим ва тарбиявий вазифалари

ўзаро алоқаларини очиб берувчи тадқиқотларнинг психологик асосида инсон онги,
сезгиси, ва психик фаолиятидаги ҳаракатлари бирлиги мужассамлашган. Таълимда бу
бирликни таъминлаш шахснинг интеграл билим олиши сифатида дунѐқарашини
шакллантиришга йўналтирилган мажмуали ѐндошишнинг педагогик шартларидан бири
ҳисобланади.

Фанлараро алоқадорлик

б

илимларнинг илмий-назарий ва ғоявий-тарбиявий

даражасини ривожлантириб талабаларнинг билиш фаолиятларини фаоллаштиради.
Талабаларни ақлий ривожланишларида фанлараро алоқадорлик вазифаси фақат
билимлар

тизимини

ҳар

томонлама

шакллантириш

билан

эмас,

балки

умумлаштирилган ҳаракат усуллари билан ҳам шакллантириш воситасида
такомиллаштирилади.

Ҳар томонлама фанлараро алоқадорликни амалга ошириш жараѐнида асосий

педагогик йўналишнинг умумий тенденсияси, ўқитувчилар ҳаракат фаолияти
стратегияси ишлаб чиқилади, талабаларнинг билимларни ўзлаштиришини ташкил этиш
мазмунини, методини ва шаклини қайта ташкил этади. Конструктив функсиялар
даражасида, замонавий ўқитишда фанлараро алоқадорликнинг аҳамияти мустақил
тамойил даражасигача кўтарилди, унинг асосида турли доираларда амал қилувчи
―фанлараро‖ дидактик тизимлар қурилади (ўқув мавзуси, ўқув фани, ўқув муаммоси,
синфдан ташқари фаолият ва бошқалар). Ҳар бир ўқув фанининг талабалар томонидан
мукаммал ўзлаштирилиши, бунда фанлараро алоқадорликни қўллаш маълум бир
методлар асосида шакллантирилади.

Олий таълимда фанлараро алоқадорликнинг мақсадларидан бири талабаларнинг

ғоявий-сиѐсий дунѐқарашини, инсонпарварлик туйғуларини тарбиялаш, мустаҳкам
ғоявий-сиѐсий онгини ошириш, талабаларни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш,
фалсафий, иқтисодий ва ижтимоий-сиѐсий қарашларини шакллантиришдан иборатдир.
Талабаларнинг табиатга, жамиятга ва меҳнатга қарашлари тизими ўқиш жараѐнида
фанлараро алоқадорлик асосида шакллантирилади.

Бу мазмунда ижтимоий-гуманитар туркумдаги фанлар биринчи навбатда шахс

ва жамият фани билан алоқадорлиги айниқса кенгдир. Фанлараро алоқадорлик атроф-
муҳитдаги жараѐнлар ва ҳодисаларнинг табиий боғлиқлигини кўрсатиб, унинг моддий
яхлитлигини очиб бериб ўқитишнинг илмийлик мазмунини оширади.

Шу билан бирга талабаларнинг диалектик ва тизимли фикрлашлари, ақлан

ўткирлиги, турли фанлардан олган билимларини бир-бирига боғлаб умумлаштириш
маҳорати шаклланади.

Фанлараро алоқадорлик асосида олиб борилган ҳар бир дарс ўқувчини баркамол

инсон сифатида шакллантиради – бу талабалар маънавий бойлигини ҳар жиҳатдан
оширишда беқиѐс аҳамиятга эгадир. Замонавий таълим тизими мазмуни ўқув
жараѐнида ижтимоий-гуманитар туркумдаги фанлар асосидаги билимларни
умумлаштириш ва қўллаш, бунда турли янги дидактик тамойиллардан
фойдаланишнинг

юксак

илмий-назарий

даражасини

сақлаб

қолиш,

дарс

самарадорлигини таъминловчи методларни такомиллаштириш натижасида дарснинг
ғоявий-тарбиявий, касбий ва амалий йўналганлик даражаси ошиб боради. Фанлараро
алоқадорликдан фойдаланиб, мунтазам дарс фаолиятини олиб бориш талабаларнинг


background image

289

билимларни ўзлаштиришига таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини
кучайтиради. Дарс мазмунининг тизимлилиги – ўқитувчилар ва талабалар фаолияти
изланиш хусусияти ўқув жараѐнида шакллантирилади.

Бу омилларнинг ўзаро боғлиқлиги дарс жараѐнида талабалар тафаккурини

ривожлантириш

ва

тарбиялаш

вазифаларининг

самарадорлигини

оширади.

Ўқитувчилар фаолияти уларнинг талабаларга ҳар томонлама таъсир кўрсатишларида
муҳим аҳамият касб етади.

Хулоса қилиб айтганда, фанлараро алоқадорлик –таълим жараѐни шаклида

дидактик

шарт-шароитларни

такомиллаштирувчи

фаолиятдир.

Фанлараро

алоқадорликни амалга оширишда моҳиятан ўзаро ҳамкор ўқув предметларининг
материаллари ниҳоятда талабчанлик билан танланиши лозим. Шундагина
ўрганилаѐтган материалнинг илмий ва амалий даражаси ошади; билимнинг дидактик
бирлиги яхлитлашади; талабалар онгида мустаҳкам ва тизимлаштирилган билим
(ўрганилаѐтган ўқув предметидаги мавзу бўйича), ўрганиш маҳорати ва кўникмалари
шаклланади. Фанлараро алоқадорлик таълимнинг асосий таркибий қисми бўлган ўқув
материалининг мазмуни, дарс бериш методи ва воситаларига ҳамда таълим
методларига бевосита таъсир қилувчи жараѐндир.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, чорвачилик ва ветеринария соҳаларида

юқори малакали кадрлар тайѐрлашда фанлараро боғлиқлик кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Фойдаланилган адабиѐтлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ ги қонуни. // Баркамол

авлод - Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. –Тошкент; ―Шарқ‖, 1997, 20-29 бетлар.

2.

Абдуллаева Б.С. Фанлараро алоқадорлик турлари ҳақида. //―Узлуксиз таълим‖

жур., -2005, 1-сон, 12-16 бетлар.

3.

Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. –Тошкент:

ТДПУ, 2003, -175 бет.

4.

Зиѐмухамедов Б. Абдуллаева Ш. Илғор педагогик технология. Назария ва

амалиѐт. – Тошкент: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиѐт нашриѐти,

УДК:74.2

“УСТОЗ” –ОНЛАЙН КУРСЛАР ВА ДАРСЛАР ЎТКАЗИШ УЧУН ДАСТУРИ

Н.Б.Юсупов

ПИКҲТБҲПКҚТ ва ЎМО институти

М.Э.Ғойипова

Тошкент давлат аграр университети

Аннотация.

Мақолада таълим беришнинг замонавий ахборот технологиялари

асосида ишланган―Ustoz‖-онлайн курслар ва дарслар ўтказиш учун электрон дастури
ҳақида маълумотлар берилган.

―Ustoz‖электрон дастури кенг қамровли бўлиб, унинг асосий қўлайлиги

―android‖ қўл телефонлари ҳамда планшетларга мослаштирилганлиги, юклаб
олишнинг очиқлиги ва ҳар қандай масофадан туриб осон фойдаланиш имкониятини
беради. Дастур олий таълим муассасаларида таълим олаѐтган бакалавр,
магистратлар, шунингдек, ўрта махсус таълим муассасалари талабаларга
мўлжалланган. Дастурга фанлар бўйича фан ва ишчи дастурларида белгиланган дарс
соатларига мос ҳолда мавзулар кесимида маъруза, амалий ва лаборатория
машғулотлари, мавзулар бўйича қўшимча материллар – тақдимотлар, видеодарслар,
расмлар ҳамда якуний тестлар жойланади. Бу талабаларни фанлар бўйича масофадан
туриб ўқитиш ва баҳолашга мўлжалланган электрон дастур ҳисобланади.

Калит сўзлар

. ―Ustoz‖, электрон дастур, андроид телефон, таълим,

технология, ўқитувчи, талаба, фанлар, бакалавр, магистратура, талаба, билим.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги конуни. И Баркамол авлод - Узбекистан тараккиётининг пойдевори. -Тошкент; “Шарк”, 1997, 20-29 бетлар.

Абдуллаева Б.С. Фанлараро алокадорлик турлари хақида. //“Узлуксиз таълим” жур.,-2005, 1-сон, 12-16 бетлар.

Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик махорат. -Тошкент: ТДПУ, 2003,-175 бет.

Зиёмухамедов Б. Абдуллаева Ш. Илғор педагогик технология. Назария ва амалиёт. - Тошкент: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти,