Особенности юридической терминологии в английском языке

Журнал:
Выпуск:
Отрасль знаний
8
2
Поделиться
Курганов A. (2015). Особенности юридической терминологии в английском языке. in Library, 1(1), 70–76. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/12542
Анвар Курганов, Академия МВД Республики Узбекистан

Начальник кафедры узбекского языка и иностранных языков МВД Республики Узбекистан

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье поднимается проблема использования английской юридической терминологии в тексте нормативно-правовых документов. Автор изучает классификации юридических терминов и требования, предъявляемые к ним, а также основные характеристики терминов, обозначающих правовые понятия.


background image

ТАРЖИМАШУНОСЛИК

2015/4-сон

70

ФИЛОЛОГИЯ МАОЛЛЛЛЛГИ

Анвар КУРГАНОВ

ИНГЛИЗ ТИЛИДАГИ ЮРИДИК ТЕРМИНОЛОГИЯНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақолада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнида инглиз тилидаги юридик терминологиядан

фойдаланиш муаммоси кўтарилади. Муаллиф юридик терминлар таснифини ҳамда уларга
қўйиладиган талабларни, шунингдек ҳуқуқий тушунчаларни англатувчи терминларнинг асосий
хусусиятларини ўрганади.

Калит сўзлар:

ИНГЛИЗ ТИЛИ

юридик терминологияси, терминларнинг таснифланиши,

норматнв-хуцуцнй хужжатлар

ТИЛИ

, хуцуцнй термин, терминология, терминология система,

хуцуцнй маданият, прецедент, муцобил эквивалент, тасниф, циёсий-илмий таулил.

В статье поднимается проблема использования английской юридической терминологии в

тексте нормативно-правовых документов. Автор изучает классификации юридических терминов и
требования, предъявляемые к ним, а также основные характеристики терминов, обозначающих
правовые понятия.

Ключевые слова: английская юридическая терминология, классификация терминов, язык

нормативно-правовых документов, правовой термин, терминология, терминологическая система,
правовая культура, прецедент, соответствующий эквивалент, классификация, сравнительно-
научный анализ.

The article studies the classification of law terms, the requirements for terms and terminology as a

whole. General approaches to terms formation and the main characteristics of the terms denoting legal notions
are reviewed.

Key words: English law terms and terminology, classification ofterms, language of normative- legal

document, legal term, terminology, terminology system, legal culture, precedent, appropriate equivalent,
classification, comparative-scientific analysis.

Терминология фаннинг алохпда. соҳаси сифатида тобора тадқиқотчилар

эътиборини тортмоқда. Бу, биринчи навбатда, замонавий илмий билишнинг халқаро
хусусияти ха.мда инсон фаолиятининг турли сохаларпда.гп тилга оид тўсиқларни
бартараф этиш усули сифатида терминларни бирхиллаштиришга интилиш билан
изохланади. Ҳар қандай замонавий фаннинг терминларсиз ва умуман олганда,
терминологиясиз мавжуд бўлиши ва ривожланиши мумкин эмас. Терминлар илмий
кашфиётларнинг мохиятини белгилайди, ривожланаётган фан сохаларининг мазмунини
акс эттиради, фан ва техникадаги мавжуд хамда янгидан яратилган тушунчаларни
ифодалайди, янги предмет ва

Анвар Курганов - ИИВ Академияси Тилларни ўрганиш кафедраси катта ўцитувчиси. e-mail:

anvar-74@mail.ru


background image

2015/4-сон

ТАРЖИМАШУНОСЛИК

ФИЛОЛОГИЯ МАВАЛАЛАР^

71

ҳодисаларнинг номлари бўлиб хизмат қилади.

Термин (лотинча terminus сўзидан олинган бўлиб, чегара, чек, меъёр деган

маъноларни билдиради) - махсус илмий маъно нозикликлари билан қўлланиладиган сўз
ёки сўз бирикмаси.

У ёки бу тилдаги терминологиянинг ривожланиши жамият хаётп ва унда юз

берадиган ўзгаришлар билан боғлиқдир. Янгидан ривожланаётган ижтимоий
лингвистика сохаспдагп тадқиқотларнинг предмети бўлиши мумкин бўлган
терминология тўғрисидаги масалани биринчи марта Е. Д. Поливанов XX асрнинг 30-
йилларида қўиган эди. Бу даврда терминология муаммосини назарий ва амалий
жиҳатдан ишлаб чиқиш эндигина бошланган эди. Терминология - бу лексиканинг ташқи
таъсирларга нисбатан энг сезувчан бўлган бир қисмидир. Л. Б. Ткачёва уни "тилдаги
луғат таркибининг сув остидаги қисми" деб атайди[1.25].

У ёки бу тилдаги терминологик негизнинг шаклланиши - унинг яратувчиларидан

нафақат махсус билим ва муайян кўникмаларни, балки умумий маданиятни, ақл-
заковатни, бекаму кўст билимдонликни талаб қиладиган мураккаб, кўп мех пат талаб
қиладиган сермашаққат жараёндир. Ҳуқуқ ва қонун тили тўғрисида, юридик
терминология ҳақида фикр юритганда, шуни таъкидлаш жоизки, қонун ижодкорлиги
маданияти қатъий изчил касбий тилни хамда айни пайтда, унинг оддийлиги,
тушунарлилиги,аҳолининг барча қатлами учун енгил осон тушунилишини назарда
тутади.

Норматив-ҳуқуқий хужжат матнида қўлланилган терминологиянинг ноаниқлиги

қонун мазмунининг бузилишига имконият туғдиради х.амда унинг нотўғри
шарҳланишига олиб келади. Масалан, Д. А. Керимовнинг фикрича, "жамият
фаолиятининг бирор-бир сохаспда нотўғри ёки ўринсиз қўлланилган сўз, нотўғри
тузилган жумла, фикр ва унинг матндаги ифодаси ўртасидаги номувофиқлик ууқуқ
ижодкорлиги сохаспдагп каби жиддий, баъзан эса оғир оқибатларга олиб келишга
қодирлигини тасаввур қилиш қийин" [2.85].

Қонун тилида турли бадиий тасвир воситалари ўхшатиш, метафора, синекдоха,

литота, аллегория, жонлантириш, гипербола, муболаға, турли сўз ўйинларини қўллашга
йўл қўйилмайди. Чунки қонун тилида бирор нарса иккинчисига ўхшатилмайди,
қиёсланмайди, маъно кўчмайди. Бундан ташқари, эмоционал-экспрессив сўзлар,
поэтик-лексика, жаргон, арго ва шевага хос сўз л ар қўлл анил майд и [3.6].

Дарҳақиқат, қонун тили - бу қонунчилик ва хук у к тили, мух им функцияларни

амалга оширувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тили, одил судлов ходимларининг баён
услубидаги нутқи ифодаланадиган тилдир.

Юридик терминологиядан тўғри фойдаланиш қонун чиқариш ишларининг муҳим

таркибий қисми ҳисобланади. "Юридик терминлар қонун ҳужжатларининг тилини
тежашга хизмат қилади, улар юридик амалиётда қўллаш учун қулайдир,
профессионаллар учун ахборотга бой, чунки билимни ифодалашнинг қисқа, лўнда ва


background image

ТАРЖИМАШУНОСЛИК

2015/4-сон

72

ФИЛОЛОГИЯ МАОЛЛЛЛЛГИ

бойитилган шаклидан иборатдир" [4. 23-б.].

Қонун чиқарувчи фикрни норматив-ҳуқуқий хужжат тариқасида баён қилишда

муайян талабларга риоя қилиш ҳамда ҳуқуқ ижодкорлиги соҳаси учун махсус ишлаб
чиқилган тил воситаларидан фойдаланиш лоз им. Бу талаблар қуйидагилардир:

1.

Кўрсатилаётган ҳуқуқий тушунча мазмунини аниқ ва икки хил тушунишга йўл

қўймайдиган тарзда акс эттириш; тушунарли бўлмаган, кўп маъноли, ниқобланган,
мужмал ва ноаниқ ифодаланган терминлардан фойдаланишга йўл қўймаслик.

2.

Терминларни ўзининг тўғри маъносида ва умум тушунадиган маънода қўллаш,

чунки норматив-ҳуқуқий хужжат матнида образли иборалардан ҳамда кўчма маънодаги
терминлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Термин ҳар доим бир маъноли бўлиши,
унинг маъноси контекстга боғлиқ бўлмаслиги лозим. Семантик жиҳатдан бир маъноли
бўлмаган термин махсус тушунчани англатиш функциясини бажара олмайди.

3.

Юридик терминларнинг оддийлиги ва тушунишнинг осонлиги. Норматив-

ҳуқуқий хужжат матнида, биринчи навбатда, амалиётга кенг татбиқ этилган ва фаол
қўлланиладиган терминларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир.

4.

Эскирган ва адабий тилда фаол қўлланилмайдиган сўз ва сўз бирикмалари,

шунингдек расмий нутқ ва ёзишмаларда ишлатиладиган сўз ва иборалар, бир қолипдаги
сўзлар, расмиятчиликка асосланган усулдаги сўз ва иборалардан фойдаланишдан воз
кечиш.

5.

Юридик терминологияни қўллашдаги барқарорлик ва турғунлик. Анъанавий

терминлардан воз кечиш ва ўша маънони англатувчи янги терминларни жорий қилиш
мақсадга мувофиқ эмас. Бу норматив-ҳуқуқий хужжатпп қўллаш пайтида
тушунмовчиликка олиб келиши мумкин.

6.

Терминларни ифоладашдаги энг юқори қисқалик ва энг катта лўндалик.

Термин унинг аниқлиги ва тушунарлилигига зиён етказмасдан энг юқори даражада
иқтисод қилинган сўзлар билан ифодаланиши лозим. Кўпинча, ўзида маълумот
ташимайдиган кўп сонли аниқловчи конструкция (тузилиш)лар ортиқчалик қилади.

7.

Қисқартма сўзлардан ташкил топган терминлар ҳамда икки ва ундан кўп

сўзлардан иборат қисқартиришларни ҳаддан ортиқ кўп ишлатишдан воз кечиш.
Норматив-хуқуқий ҳужжат матнида фақат адабий тилга мустаҳкам ўрнашиб қолган
қисқартма сўзлар ва қисқартиришларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.

8.

Терминнинг маъноси ва моҳиятини аниқ етказиб берувчи худди шундай

термин мавжуд бўлганда, бошқа тиллардан олинган ўзлаштирма сўз ва иборалардан
ҳаддан ортиқ фойдаланишдан воз кечиш.


background image

2015/4-сон

ТАРЖИМАШУНОСЛИК

ФИЛОЛОГИЯ MAftAAAAAP^

73

Шундай цилиб, юридик термин - бу цонун чицарувчининг хоҳиш-иродасини

ифодалайдиган, норматив-ҳуцуций хужжат матнида бирхиллаштирилган холда.
цўлланиладиган, тўғри ва аниц маънога эга бўлган юридик тушунчанинг умумлашган
номи ҳисобланадиган, моносемантик (бир маъноли)лиги ва функционал барцрорлиги
билан тавсифланадиган сўз ёки турғун сўз бирикмасидир. Шунга царамасдан, хар бир
тил системасидаги юридик терминология фацат унинг ўзига хос бўлган хусусиятлар
билан тавсифланади. Қуйида инглиз тилидаги юридик терминол огияни кўриб чицамиз.

Ҳозирги шароитда инглиз тили байналмилалликнинг вужудга келишида асосий

манба ҳисобланади, унинг негизида бошца тиллардаги терминлар системасига кириб
келувчи терминлар ҳосил бўлади. Инглиз тилида азалдан инглиз тилида мавжуд бўлган
туб терминлар хам, миллатлараро бойлик ҳисобланадиган халцаро терминлар хам
мавжуд. Шубҳасиз, бу - ҳаётимизнинг барча сохаларпда, жумладан, фанда хам инглиз
тилининг нисбатан кўпроц цўлланилиши натижасидир. Бундай терминлар олимлар
ўртасида мавжуд бўлган тилга оид тўсицларни олиб ташлайди. Терминологиянинг фан
сифатида шаклланиши - ғоят даражада аницлик ва синчковлик билан ха.мда пухта
ёрдашувни талаб циладиган мураккаб ва узоц давом этадиган жараёндир. Инглиз
тилининг фан тили тарицасида тугал шаклланиши, илмий терминларнинг сезиларли
даражада кўп пайдо бўлишини XVIII асрга киритиш лозим. Ваҳоланки, ҳозирги
умумхалц инглиз тили XV асрдаёц юзага келган эди. Фан тилининг шаклланиш жараёни
икки тиллиликни бутунлай тугатиш учун яна 2,5 юз йилликни талаб цилди. Чунки лотин
ёзувининг ўрни ва унинг инглиз тилига таъсири анча юцори бўлган.

Барчага маълумки, терминлар ҳосил бўлишининг 3 асосий усули мавжуд:

умумхалц тилидаги сўзларнинг термин сифатида цўлланилиши; бошца тиллардан
ўзлаштириш; "антик, цадимий" ёки "эгасиз" деб аталадиган меросдан фойдаланиш.

Баъзан терминлар яратишнинг фацат икки: цадимги инглиз тилидан келиб чиццан

сўзлардан фойдаланиш; инглиз тилига бошца тиллардан ўтган сўзларни ўзлаштириш
усулини ажратиш тўғри бўлади, деб ҳисоблашади.

Бизни цизицтираётган юриспруденция соҳасида "лотинча сўзлар цатлами" ёки

"антик мерос" мухам ҳисобланади. Масалан, arguendo - кўргазмалилик хусусиятига эга
бўлган цўшимча мул ох аза тартибида; ad idem - битимга келганлар (томонлар
тўғрисида); actus reus - айбли хатти-ҳаракат; alio intuiti - бошца мацсадда; aliunde - бошца
манбадан; uberrima fides - ишончнинг энг юцори даражаси.

Ҳеч бир халц бошца халцлар билан мулоцот цилмасдан, алохпда яшай олмайди.

Бунинг натижасида янги тушунчалар билан бирга у ёки бу тилнинг лексик системасида
туғиладиган янги лексик бирликлар хам ҳосил бўлади.

Миллатлар ўртасидаги ицтисодий, дипломатии, маданий даражадаги асрий

мулоцотлар билан боғлиц бўлган ўзлаштириш ва байналмилаллик ёрдамини четлаб ўтиб
бўлмайди. Инглиз тилида француз ва шотланд тилларидан ўзлашган сўзлар катта
ўринни эгаллайди; улар тилнинг луғат таркибига ўрнашиб цолган ва унинг ажралмас


background image

ТАРЖИМАШУНОСЛИК

2015/4-сон

74

ФИЛОЛОГИЯ МАОЛЛЛЛЛГИ

цисми ҳисобланади. Масалан: bailie (шотл.) - шахар судьяси; суд ижрочиси; avticles
inprobatory (шотл.) - даво учун асос бўлиб хизмат циладиган фактларнинг ёзма баёни;
articles of roup (шотл.) - аукцион савдосининг шарт-шароитлари; avticles of set (шотл.) -
ижара шартномаси; articles approbatory (шотл.) -давони асослашда даъвогар томонидан
келтирилган фактлар бўйича жавобгарнинг ёзма тушунтириши; bairns part (шотл.) -
мероснинг болаларга берилиши лозим бўлган цонуний улуши.

Маълумки, инглиз тили аналитик тузилишга эга тиллар сирасига киради.

Вахрланки, у ўзининг типологик хусусиятларига кўра, кўпроц флектив типга киради,
унда агглютинация (айрим тилларнинг грамматик цурилишига хос хусусият - грамматик
шакл ва ясама сўзларнинг сўз ўзаги ёки негизига аффикслар цўшилиши натижасида
ясалиши) ва ўзак ажралиши белгилари кузатилади. Флектив фонднинг циёсан
цашшоцлиги, шунингдек норманд тилидан келиб чиццан сўзлардаги сўз х.осп.1 цилувчи
цўшимча (аффикс)лар мицдорининг чекланганлиги инглиз лексиконининг деярли 60 %
ни ташкил цилади, аффикс (цўшимча)лар ёрдамисиз сўз ясаш усулининг фаоллиги ва
сермахсу■.1.1111’111 in тацозо этади. А. М. Пыж "юридик терминологиянинг асосини
ташкил циладиган, кўпинча, цадимий келиб чицишга эга бўлган - кўпроц умумгерман
ва цадимги инглиз тилидаги" бир бўғинли, цисца ва лўнда, туб сўздан иборат
терминларнинг ролини алоҳида таъкидлайди [5. 57.].

Масалан, инглиз тилидаги case этимологик жпхатдап лотинчадаги schema сўзидан

вужудга келган нормандча cas сўзидан келиб чиццан (ушбу хцлатда флекция унинг
инглиз тилининг лексик фондига кириб келганидан сўнг тушиб цолган).

Шундай цилиб, инглиз тилидаги асосий юридик терминларнинг келиб чициши

жиҳатдан цадимийлиги уларнинг ассимиляцияга учраши (ўзлашиши)нинг юцори
даражага кўтарилишига сабаб бўлди. Инглиз тилидаги юридик терминология асосини
ташкил этувчи бир ўзакли сўзларнинг юцори фоизга эга эканлгини шу билан изоҳлаш
мумкин. Бу эса янги ясама терминларни яратиш учун жуда цулай ҳисобланади: tax base
- солиц солиш асослари; tax law - солиц цонунчилиги.

Флекциянинг мавжуд бўлмаслиги шунга имкон берадики, сўз бирикмаси ўзаро

цўшилиб цўшма сўзларга айланади:

stock holder - stockholder (хпссадор, пайчи);
poll tax - polltax (жон бошига солинадиган солиц).
Фуцаролик хамда Жиноят кодексига кирувчи ҳуцуций нормалар тўғри

ва аниқ-равшан ифодаланган бўлиши лозим, чунки суд қарорлари айнан уларга қараб
чиқарилади. Кўпинча бу қонун чиқарувчи органларнинг қонуности ҳужжатлари,
фармонлари ва қарорлари, шунингдек суд қарорларига дахлдордир. Уларда киноя,
қочирим, кесатиқ сўзлар учун жой бўлмаслиги лозим, чунки одамлар тақдири уларга
боғлиқдир.

Юридик терминларнинг таркибий-семантик тузилишидан келиб чиқиб, уларни

шартли равишда бир неча гурухга бўлиш мумкин:


background image

2015/4-сон

ТАРЖИМАШУНОСЛИК

ФИЛОЛОГИЯ МАВАЛАЛАР^

75

1.

Асоси тўлиқ шаффоф бўлган ўзини ўзи изоҳлайдиган терминлар. Уларнинг

маъноси терминнинг лексик ва морфосинтактик тузилишига кўра, осон англашилади.
Кўпинча уларни "идеал терминлар" деб аташади, чунки уларнинг ички тузилишида
тегишли тушунчанинг барча тоифадаги (категориал) аломатлари мужассамлашган.
Масалан: mercy killing - эвтаназия (беморни қаттиқ оғриқдан ҳалос қилиш учун
ўлдириш).

2.

Ифодалаш шакли қисқариши ҳисобига қисқа ва аниқлиги хамда мазмунни

аниқлаштириш зарурати туғилган ҳолларда, маъно кенгайиши билан тавсифланадиган
эллиптик терминлар.

3.

Масалан: air rights - the legal ownership of the airspace above and the land

belonging to proprietor.

4.

Семантик (маъновий) жпхатдап ноаниқ терминлар ички тузилиши билан

фарқланади. Улар у ёки бу даражада семантик жиҳатдан ноаниқ хусусиятга эга бўлади
ва маънони кўп ёки кам даражадаги эҳтимоллик билан аниқлаш мумкин. Масалан:
finder's fee - бу "топиб олган одамга бериладиган суюнчи пули (гонорар)" эмас, балки
"битим тузилаётганда воситачига бериладиган воситачилик хаки".

5.

"Асоси муайян даражада шаффоф" терминлар кўп маънолилик (полисемия)

оқибатида икки ёқлама шарҳланиши мумкин: criminal lawyer - жиноятчи юрист ёки
жиноят ишлари бўйича мутахассис.

"Биз фақат зарур ишоралар билан гапирамиз. Агар улар тингловчида бизга керак

бўлган фикрни уйғотса, унда мақсадга эришилади; йўқса гапириш бемулоҳаза қилинган
исрофгарчилик бўлур эди" [6. 81 - 94-б.].

Бу фикрга қўшилмаслик мумкин эмас. Чунки қонун тилининг фарқланиб турувчи

ўзига хос хусусияти бўлиб, тўғрилик ва аниқлик ҳисобланади. Бу ерда амбивалент
ифодалар, кўчма маъно даги сўз ва иборалар, образли нутқий иборалар ха мда расмий
усуллар билан маънони ювиб кетадиган бошқа усулларга жой бўлмаслиги лозим. Чунки
хукм ҳамда қарор чиқариш ифодаланишнинг аниқлигига боғлиқдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.

Ткачева. Л.Б. Основные закономерности английской терминологии. - Томск: Изд-во

университета, 1987.

2.

Керимов Д.А. Язык, стиль и логика нормативных актов. Законодательная техника. - М.,

2000.

3.

Кўчимов Ш.Н. Ўзбекистон Республикаси қонунларининг тили. Автореферат. - Т., 1995.

4.

Черекаев А.В. Юридическая терминология: проблемы применения и совершенствования:

дис. ... канд. филол. наук. - М., 2004.

5.

Пыж А.М. Функционально-прагматические и дискурсивные аспекты использования

английской юридической терминологии: дис. ... канд. филол. наук - Самара, 2005.

6.

Поливанов Е.Д. По поводу "звуковых жестов" японского языка. Статьи по общему

языкознанию. - Наука, 1968.

Библиографические ссылки

Ткачева. Л.Б. Основные закономерности английской терминологии. - Томск: Изд-во университета, 1987.

Керимов Д.А. Язык, стиль и логика нормативных актов. Законодательная техника. -М., 2000.

Кучимов III.H. Узбекистон Республикаси цонунларининг тили. Автореферат. - Т., 1995.

Черекаев А.В. Юридическая терминология: проблемы применения и совершенствования: дис. ... канд. филол. наук. - М., 2004.

Пыж А.М. Функционально-прагматические и дискурсивные аспекты использования английской юридической терминологии: дис. ... канд. филол. наук - Самара, 2005.

Поливанов Е.Д. По поводу "звуковых жестов" японского языка. Статьи по общему языкознанию. - Наука, 1968.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана