«Народный бюджет» и вопросы его реализации в Узбекистане

CC BY f
33-37
3
0
Поделиться
Муминов, Н. (2018). «Народный бюджет» и вопросы его реализации в Узбекистане. in Library, 18(1), 33–37. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19518
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализирована история возникновения «народного бюджета» и опыт применения их в некоторых зарубежных странах. Отражены этапы и особенности применения «народного бюджета», а также его влияние на уровень жизни местного населения.

Похожие статьи


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 3

МУМИНОВ Нозим Гаффарович,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети «Иқтисодиёт»

факультети «Иқтисодиёт назарияси»

кафедраси мудири, иқтисод фанлари

номзоди, доцент

«

ХАЛҚ БЮДЖЕТИ» ВА УНИ ЎЗБЕКИСТОНДА

ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

УДК 336.14.01

МУМИНОВ Н.Г.

«

ХАЛҚ БЮДЖЕТИ

»

ВА УНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЖОРИй ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

Мақолада «халқ бюджети»нинг пайдо бўлиши тарихи, унинг баъзи мамлакатларда амалиётга

жорий этиш тажрибалари таҳлил этилган. «Халқ бюджети»ни жорий этиш босқичлари ва хусусият-

лари, унинг маҳаллий аҳоли турмуш даражасига ижобий таъсирлари кўрсатилган.

таянч иборалар: бюджет, «халқ бюджети», маҳаллий аҳоли, маҳаллий ҳокимият, шаффофлик.

МУМИНОВ Н.Г.

«

НАРОДНый БЮДЖЕТ

»

И ВОПРОСы ПРИМЕНЕНИЯ ЕГО В УЗБЕКИСТАНЕ

В статье проанализирована история возникновения «народного бюджета» и опыт применения

их в некоторых зарубежных странах. Отражены этапы и особенности применения «народного бюд-

жета», а также его влияние на уровень жизни местного населения.

Ключевые слова: бюджет, «народный бюджет», местное население, муниципалное правитель-

ство, прозрачность.

mUmINOV N.G.

«

NAtIONAL BUDGet

»

AND ISSUeS Of USING It IN UZBeKIStAN

The article analyzes the history of the emergence of the «people's budget» and some experiences

of their application in foreign countries. The stages and peculiarities of the application of the «people's

budget» are reflected, as well as its impact on the living standards of the local population.

Keywords: budget, «people's budget», local population, municipal government, transparency.

33

БЮДЖЕт тИЗИМИ / БЮДЖЕтНАЯ СИСтЕМА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 3

2018 йилда Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган «Фаол

тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб­

қувватлаш йили»да давлат Дастурида кўрсатилишича «Давлат

бюджетини шакллантиришнинг тамомила янги принциплари ва

механизмлари жорий этилди, унинг даромад ва харажатлари

шаффофлигини таъминлаш бўйича чора­тадбирлар амалга

оши рилди. Давлат активларини бошқаришнинг самарадорлигини

ошириш ва бюджетнинг даромад қисмини кўпайтиришга қаратилган

ишга солинмаган захиралардан фойдаланиш чоралари кўрилди»

1

.

1

шу мақсадда бюджет харажатларини амалга

оширишга янгича ёндашув масалалари муҳим-

дир. Аҳолининг турмуш даражасини ошириш,

жойларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, фаро-

вон ҳаётни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда

«Халқ бюджети»ни ишлаб чиқиш ва амалиётга

жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Бюджет тизимида ислоҳотларни амалга оши-

ришдан аввал «Халқ бюджети»нинг моҳияти,

тарихи, унинг ўзига хос хусусиятлари, бошқа

мамлакатларда жорий этилиши тажрибаларини

таҳлил қилиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

«Халқ бюджети»нинг тарихи ўтган асрнинг

бошларида Буюк Британияда бошланган. 1909-

1910 йиллар учун халқ бюджетини қабул қилиш

либерал ҳукуматнинг таклифи бўлиб, унга би-

ноан ер ва Британиянинг бойларига солинади-

ган даромад солиқлари юқори даражага кўта-

рилиб, тўпланган маблағ ижтимоий таъминот-

нинг янги дастурларини амалга оширишга ре-

жалаштирилган эди. Ушбу бюджет 1909 йилда

парламентнинг қуйи палатаси муҳокамасидан

ўтди, лекин Лордлар палатаси томонидан бир

йилга тўхтатилиб қўйилган ва 1910 йилнинг

апрелида қонун кучига эга бўлган.

Ушбу лойиҳани ғазначилик канцлери Дэвид

Ллойд Джордж ва унинг ёш ҳамфикри Уинстон

черчилль (ўша даврда Савдо палатаси прези-

денти) ҳимоя қилишди. Улар баъзи консерватив

замондошлари томонидан «Даҳшатли эгизак-

лар» деб номланардилар

2

.

черчилл биографи Уильям Манчестер халқ

бюджетини «инқилобий концепция» деб ном-

1

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018

йил 22 январдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тад-

биркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни

қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид дав-

лат Дастури тўғрисида»ги пФ-5308-сон фармони.

2

Geoffrey Lee - The People’s Budget: An Edwardian

Tragedy

лаган эди, чунки бу Британия тарихида бойлик-

ни бутун аҳоли ўртасида текис тақсимлашга ин-

тилган биринчи бюджет эди

3

. Бу ҳолат Либерал

ҳукумат ва кўпчиликни консерваторлар ташкил

этган Лордлар палатаси ўртасидаги низоларга

сабабчи бўлди. Натижада 1910 йилда умумий

сайлов ўтказилди ва 1911 йилда парламент

тўғрисида қонун қабул қилинди.

Халқ бюджети – ҳар бир фуқаронинг бюджет

маблағлари тақсимотида иштирок этиш имко-

нидир. У маҳаллий бюджет маблағларининг бир

қисмини маҳаллий аҳолидан ташкил топган ко-

миссия томонидан тақсимланишини назарда ту-

тади. Бу жараён маҳаллий аҳолини маъмурият

билан бевосита алоқаси ва маъмурият фаолия-

тининг шаффофлигини таъминлайди. Натижада

фақатгина бюджет комиссияси аъзолари эмас,

балки барча маҳаллий аҳоли у ёки бу қарорнинг

қандай ва нима учун қабул қилинишидан хабар-

дор бўладилар, бу эса фуқароларга бюджетни

режалаштириш жараёнининг тўлақонли ишти-

рокчиси бўлиш имконини беради.

Россия Федерацияси ҳудудларида бир неча

йиллардан бери тажриба-синов тариқасида

қўлланиб келаётган «халқ бюджети» лойиҳаси-

нинг

4

тажрибаларини ўрганиб таҳлил қилиб

чиқиш муҳим илмий мантиққа эгадир. Ушбу

лойиҳалар доирасида коммунал инфратузилма,

маҳаллий аҳамиятдаги йўллар, пиёда йўлкалар,

кўп қаватли уйлар олдидаги майдонлар, ҳиёбон-

лар, спорт ва болалар майдончалари, оммавий

дам олиш жойлари, маданият объектларини

қуриш, тиклаш ёки таъмирлаш масалалари ҳал

этилиши мўлжалланган.

3

William Manchester, The Last Lion: Winston Spencer

Churchill, Visions of Glory 1874-1932 (1983), pp. 408–

409.

4

http://belovskiezori.ru/index.php/obshchestvo/

politika/2768-narodnyj-byudzhet-chto-eto-takoe; http://

priord.ru/

i

ndex.php/smi/item/61-narodnyj-byudzhet-

chto-eto-takoe

34

БЮДЖЕт тИЗИМИ / БЮДЖЕтНАЯ СИСтЕМА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 3

«Халқ бюджети» лойиҳасини амалга оши

-

риш босқичлари.

Маҳаллий аҳоли ташаббуси

билан шакллантирилган лойиҳаларни маҳаллий

ҳокимиятлар танлов асосида саралаб олади.

Мисол учун, маълум бир аҳоли пунктида исти-

қомат қилувчилар болалар майдончасини

қуриш қарорига келишган бўлса, ташаббускор-

лар гуруҳи ташкил этилиб, ушбу гуруҳ маҳаллий

ҳокимиятга ишлаб чиқилган лойиҳани амалга

ошириш учун маҳаллий «халқ бюджети»га ки-

ритилишини сўраб мурожаат қилади. шундан

сўнг маҳаллий ҳомият ташаббускорлар гуруҳи

билан биргаликда «халқ бюджети» лойиҳасида

иштирок этиш учун ариза (буюртма) билан ке-

лишади. Ариза (буюртма)да қўйилаётган муам-

монинг ижтимоий-иқтисодий тавсифи тўлиқ бе-

рилиши зарур.

Ариза (буюртма) қуйидаги ҳужжатларни

ўзида мужассамлаштириши керак:

1

● маҳаллий аҳоли ташаббуси билан шакллан-

тирилган лойиҳа номи;

● келаси молия йилида лойиҳани молиялаш-

тириш учун маблағ мавжудлигини тасдиқловчи

маҳаллий бюджетдан кўчирма (бу ҳужжат ўз

навбатида кафолат хати вазифасини бажаради);

● аҳоли, юридик шахслар ва тадбиркорлар

томонидан ихтиёрий равишда қиладиган хайрия-

лари ҳисобига биргаликда молиялаштириш

дастурлари тўғрисида ахборот;

● ташаббускорлар гуруҳи мажлиси баённо-

маси;

● имзолар реестри;

● лойиҳалар доирасида ишлар амалга оши-

рилиши режалаштирган объектларга маҳаллий

хокимиятнинг эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи

ҳужжатлар;

● режалаштирилган ишларнинг умумлашти-

рилган смета ҳисоб-китоблари;

● объектнинг ҳозирги ҳолати бўйича фотома-

териаллар.

Лойиҳалар танлови комиссияси топширилган

ариза (буюртма)лар ва унга бириктирилган

ҳужжатларни кўриб чиқади ва баҳолайди, тан-

лов натижалари бўйича қарор қабул қилади ва

танловдан ўтган лойиҳалар рўйхатини шакллан-

тиради.

«Халқ бюджети» лойиҳасининг энг муҳим

жиҳати шундаки, ҳудуддаги турмуш даражасини

ошириш биринчи навбатда маҳаллий аҳолининг

1

http://belovskiezori.ru/index.php/obshchestvo/

politika/2768-narodnyj-byudzhet-chto-eto-takoe

фаоллигига боғлиқлигидир. Айнан маҳаллий

аҳолининг ўзи қандай лойиҳани, қандай усул ва

кучлар билан амалга оширишни ҳал этади.

«Халқ бюджети» лойиҳаси узоқ йиллар давоми-

да муаммо бўлиб турган масалаларни қисқа

муддатда ҳал этиш имконини беради. Режалаш-

тирилган лойиҳаларнинг муваффақияти бирин-

чи навбатда, маҳаллий аҳолининг ўзига боғ-

лиқдир. Маҳаллий аҳолининг ташаббуси ва

фаол лиги маҳаллий ҳокимият томонидан

қўллаб-қувватланиши керак.

«Халқ бюджети» лойиҳаси бўйича жаҳон

тажрибасини чуқур таҳлил қилиш натижасида

2

уни молиялаштириш бўйича қуйидаги тавсилар-

ни бериш мумкин: харажатларнинг асосий қис-

ми вилоят бюджети зиммасига тушади. Ундан

лойиҳанинг 50% ҳажмида маблағ ажратилиши

зарур, 45%и туман бюджетидан молиялаштири-

лади, тахминан 5%ини аҳолининг маблағи таш-

кил этиши зарур. Лойиҳаларнинг ушбу схема

орқали молиялаштирилиши «халқ бюджети»

лойиҳасининг муваффақиятини таъминлайди,

деб ҳисоблаймиз.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – бюджет

маблағларини тақсимлаш нуқтаи назаридан

аҳоли эҳтиёжларини қондиришга эришишдир.

Лойиҳанинг «халқ бюджети» деб номланиши-

нинг ўзи фуқаролар ташаббускорлигида янги

йўналиш пайдо бўлиши ва ривожланишини анг-

латади

3

. Бу эса, ўз навбатида, ҳудуд эҳтиёжлари

учун бюджет маблағларининг ўзлаштирилиши

жараёнига маҳаллий аҳолини жалб этиш,

маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятида

шаффофликка эришиш ҳамда аҳолининг хабар-

дорлиги ва молиявий саводхонлигини ошириш

имконини беради. Лойиҳаларнинг амалга оши-

рилиши қуйидаги вазифаларни бажаришга

йўналтирилган бўлиши керак:

● маҳаллий ҳокимиятлар салоҳиятининг

ошиши;

● маҳаллий аҳамиятдаги муаммоларнинг усту-

ворлик даражасини белгилашда аҳолининг фаол

иштирокини таъминлаш;

● лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган

ишларни тайёрлаш, бажариш, сифатини назорат

қилиш ва қабул қилиш;

● объектларнинг бутлигини сақлаш ва таъмин-

лаш;

2

Ўша ерда.

3

http://priord.ru/index.php/smi/item/61-narodnyj-

byudzhet-chto-eto-takoe

35

БЮДЖЕт тИЗИМИ / БЮДЖЕтНАЯ СИСтЕМА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 3

● маҳаллий даражада қарор қабул қилиш

жараёнига аҳолини жалб этиш ҳисобига бюджет

харажатлари самарадорлигини ошириш;

● маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти

устидан жамоат назоратини кучайтириш.

Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида

«халқ бюджети»нинг махсус сайтини яратиш ва

фаолиятини таъминлаш тажрибаси мавжуд

1

. Бу-

нинг асосий сабаби лойиҳаларни амалга оши-

риш жараёнида унинг барча иштирокчилари-

нинг координациялашган фаолиятини таъмин-

лаш зарурдир. Сайтда эса лойиҳалар борасида

мунтазам ахборот бериб борилади.

«Халқ бюджети» лойиҳасининг яна бир му-

ҳим жиҳати шундаки, лойиҳаларни амалга оши-

ришда маҳаллий аҳолининг қанчалик кўп қисми

иштирок этса, шунчалик лойиҳа натижаларига

эҳтиёткор муносабат, уларни асраб-авайлаш

юзага келади

2

. Лойиҳада иштирок этувчи маҳал-

лий аҳоли уни рўйхатга олиш босқичидан то ис-

теъмолчига топширилгунга қадар бўлган бос-

қич ларни ўз назоратига олишади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Молия вазирли-

ги билан ҳамкорликда Бирлашган Миллатлар

таш килоти тараққиёт Дастури «халқ бюджети»ни

тайёрлаш ва чоп этиш концепциясини ишлаб

чиқмоқда.

Ўзбекистон Бюджет кодексига мувофиқ,

очиқ лик ва ошкоралик мазкур ҳужжат тамойил-

ларидан ҳисобланади. Бу эса давлат бюджетини

тайёрлаш, кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиб-

лари, тасдиқланган бюджет, давлат мақсадли

жамғармалари фаолиятига доир ахборотлар-

нинг эълон қилиниши ва уларнинг жамият

ҳамда ОАВ учун очиқ ва шаффофлигини назар-

да тутади.

Бугунги кунда давлат бошқаруви органлари

ва фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлиги механизм-

лари тубдан ўзгарган. Янги муносабатлар давлат

бошқаруви органлари билан фуқаролар ўрта-

сидаги мулоқот - ҳукуматга бўлган ишонч оши-

шида муҳим воситадир. Яъни фуқаролар билан

мулоқотнинг йўлга қўйилиши бюджет жараёни

самарадорлигини оширади, бюджет тизими,

барча даражалардаги бюджетлар, давлат

мақсадли жамғармалари бюджетлари шакллан-

1

http://priord.ru/index.php/smi/item/61-narodnyj-

byudzhet-chto-eto-takoe

2

http://proftula.ru/articles/301/38066/

тирилиши ва ижро этилиши тўғрисида кенг ха-

бардор қилишни таъминлайди.

3

Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт

Дастури мутахассисларининг таъкидлашича,

Халқаро валюта жамғармасининг «Бюджет-

солиқ соҳасида етарли шаффофликни таъмин-

лаш бўйича кодекс»и

4

давлат молия ахборотла-

рини эълон қилишнинг халқаро меъёри

ҳисобланади. Бундан ташқари, «Бюджет-солиқ

соҳасида шаффофликни таъминлаш бўйича

қўлланма», «ХВЖнинг давлат молиявий статис-

тикаси бўйича қўлланмаси» кабилар фискал

шаффофлик бўйича халқаро меъёрий ҳужжат-

лардир. шунингдек, БМт томонидан ҳам фискал

шаффофлик концепцияси кенг қўлланилади.

ташкилот 2012 йили шу масала бўйича «шаф-

фофликка нисбатан юқори даража принципла-

ри» концепциясини қабул қилган.

Фискал шаффофликни баҳолаш амалиёти

ХВЖ кодекси асосида ҳукумат сўрови бўйича

ўтказилади ҳамда шу асосда тавсиялар берила-

ди. Бугунги кунда бюджет очиқлигини таъмин-

лаш асосан 4 та жиҳатни ўз ичига олади. Булар:

● Бюджет очиқлиги индекси – бу ҳукумат бюд-

жет ҳужжатларини жамоатчилик эътиборига қан-

чалик ўз вақтида ҳавола қилингани, ҳар бир

ҳужжат қай даражада тўлиқ ёритилганини баҳо-

лашдир.

● Қонун чиқарувчи ҳокимият органларининг

бюджет жараёнида самарадорлигини баҳолаш.

● Бюджет жараёнида олий назорат органининг

самарадорлигини баҳолаш.

● Бюджет жараёнида жамоатчиликнинг ишти-

роки самарадорлигини баҳолаш.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бюджет

шаффофлигини таъминлаш учун бюджет тайёр-

ланиш жараёни, тасдиқланиш вақти, ижро эти-

лиши даври ва аудит (ижросини текшириш)

ўтказилишида эълон қилиниши мақсадга

мувофиқдир. «Халқ бюджети» эса расмий бюд-

жет ҳужжатининг соддалаштирилган намунаси

бўлиб, оддий мутахассис бўлмаган кишилар

учун тушунарли тилда ёзилган бўлиши керак.

Мутахассислар фикрича, бугунги кунда Марка-

зий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистон

бюджет шаффофлигини таъминлаш борасида

3

http://kun.uz/news/2017/12/04/uzbekistonda-

halk-budzeti-sakllantiriladi-va-budzet-izrosi-saffofligi-

taminlanadi

4

https://www.imf.org/external/np/fad/trans/rus/manualr.

pdf

36

БЮДЖЕт тИЗИМИ / БЮДЖЕтНАЯ СИСтЕМА


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 3

етакчи давлатдир. тожикистон ва Қозоғистон

ҳам бу борада халқаро баҳолашни ўтказади. шу

сабабдан, республикамизда «халқ бюджети»

лойиҳасини тайёрлаш ва жорий этиш жараён-

ларини жадаллаштириш мақсадга мувофиқ

ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, «халқ бюджети»

лойи ҳасини жойларда жорий этишдан олдин

уни баъзи ҳудудларда тажриба сифатида қўллаб

кўриш мақсадга мувофиқдир. тадқиқотимизда

ўрганилган тажрибалар Европа миллатлари

менталитетига хос бўлган ҳудудларда жорий

этилган бўлиб, бизнинг осиёча менталитетимиз-

га мос тушиш эҳтимолларини ўрганиб чиқи-

шимиз зарур. «Халқ бюджети» лойиҳасини биз-

нинг маҳаллаларимизда ўтказиладиган ҳашар-

лар билан уйғунлаштириш «Халқ бюджети»

лойиҳасининг тарихи Англияда бир аср олдин

пайдо бўлганмикан, балки бу ҳолат асрлар да-

вомида Осиёда ўтроқ ҳолда яшовчи аҳолининг

ўз турар-жой, маҳаллаларини обод ҳолда тутиш

аънанасининг янгиланган, моддийлашган кўрини -

шимикан?» деган саволга жавоб беришга маж-

бур қилади. Албатта, ушбу лойиҳанинг пайдо

бўлиши тарихини чуқур таҳлил этиш принципи-

ал аҳамият касб этмайди. Фақатгина лойиҳани

маҳаллий шароитларга мослаштиришда ўз аҳа-

миятига эга эканлигини тасдиқлайди.

Адабиётлар рўйхати:

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 22 январдаги «2017-2021 йилларда

1.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар

стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-

қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида»ги пФ-5308-сон фар-

мони.

Wi

2.

lliam

Manchester, The Last Lion: Winston Spencer Churchill, Visions of Glory 1874-

1932 (1983), pp. 408–409.

http://priord.ru/index.php/smi/item/61-narodnyj-byudzhet-chto-eto-takoe

3.

http://belovs

4.

kiezori.ru/index.php/obshchestvo/politika/2768-narodnyj-byudzhet-chto-eto-

takoe

http://p

5.

r

oftula.ru/articles/301/38066/

http://kun.uz/news/2017/12/04/uzbekistonda-halk-budzeti-sakllantiriladi-va-budzet-izrosi-

6.

saffofligi-taminlanadi

https://www.imf.org/external/np/fad/trans/rus/manualr.pdf

7.

37

БЮДЖЕт тИЗИМИ / БЮДЖЕтНАЯ СИСтЕМА

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 22 январдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида»ги пФ-5308-сон фармони.

William Manchester, The Last Lion: Winston Spencer Churchill, Visions of Glory 1874-1932 (1983), pp. 408–409.

http://priord.ru/index.php/smi/item/61-narodnyj-byudzhet-chto-eto-takoe

http://belovs kiezori.ru/index.php/obshchestvo/politika/2768-narodnyj-byudzhet-chto-eto-takoe

http://p roftula.ru/articles/301/38066

http://kun.uz/news/2017/12/04/uzbekistonda-halk-budzeti-sakllantiriladi-va-budzet-izrosi- saffofligi-taminlanadi

https://www.imf.org/external/np/fad/trans/rus/manualr.pdf 7.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов