Гематологические изменения при микст-инфекции пуллороза и стрептококков у кур

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
130-136
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Наврузов, Н. (2023). Гематологические изменения при микст-инфекции пуллороза и стрептококков у кур. in Library, 3(3), 130–136. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31277
Нурали Наврузов, Ветеринарный научно-исследовательский институт
Ветеринарный научно-исследовательский институт Зав. лаборатории Микробиологии
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приведены сведения о гематологических изменениях у цыплят, зараженных микст-возбудителями пуллороза и стрептококкам. Также представлены сведения о патоморфологических изменениях в организме птиц при смешанной форме этих заболеваний.


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

130

УДК: 619.616.15:917.

ЖЎЖАЛАР ПУЛЛОРОЗ ВА СТРЕПТОКОККОЗЛАРИНИНГ АРАЛАШ

ИНФЕКЦИЯСИДА ГЕМАТОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР

Элмуродов Б.А. в.ф.д. профессор.,

Наврузов Н.И. в.ф.ф.д., катта илмий ходим.,

Киямова З.Н. таянч докторант.

Ветеринария илмий-тадқиқот институти, Самарқанд, Тайлоқ,

nivi@vetgov.uz

Аннотация:

Мақолада пуллороз ва стрептококкознинг аралаш

касаллик қўзғатувчилари билан зарарланганда жўжаларнинг гематологик
ўзгаришлар ҳақида маълумот берилган. Шунингдек мазкур касалликларнинг
аралаш шаклида паррандалар организмдаги патоморфологик ўзгаришлари
ҳақида маълумотлар келтирилган.

Аннотация

:

В статье приведены сведения о гематологических

изменениях у цыплят, зараженных микст-возбудителями пуллороза и
стрептококкам. Также представлены сведения о патоморфологических
изменениях в организме птиц при смешанной форме этих заболеваний.

Summary

:

The article provides information on hematological changes in

chickens infected with mixed pathogens of pillories and streptococci. Information
on path morphological changes in the div of birds with a mixed form of these
diseases is also presented.

Калит сўзлар: пуллороз, стрептококкоз, аралаш инфекция, лейкоцит,

базофил, эозинофил, атрофия, дистрофия, тромбоз, инфильтрация.

Мавзунинг долзарблиги:

Ҳозирги кунда паррандачилик соҳасига

етарли даражада зиён етказиб келаётган касалликлардан паррандалар
пуллорози ва стрептококкозининг аралаш инфекциясидир. Кўп ҳолларда
жўжаларнинг пуллорози хўжалакларга зарар етказсада унга эргашувчи яъни
иккиламчи касалликлардан стрептококкозни илмий-тадқиқот натижаларида
кўпроқ талқин қилиш мумкин.

Жўжалар ҳаётининг дастлабки даврларида бошқа ёш организмлар каби

касалликка берилувчан бўлиши, шу жумладан инфекцияларнинг аралаш
шакли, айниқса пуллороз ва стрептококкоз паррандаларда оғир кўринишда
кечиши кўпроқ хорижий адабиёт манбаларида ўрганилган.

Паррандалар ва паррандачилик маҳсулотларига бўлган эпидемиологик

аҳамиятининг ошиши, бу жараённинг узвий боғлиқлиги, республикамизда
санитария-эпидемиология хизматида юз берган ўзгаришлар, мавжуд бўлган


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

131

сальмонеллёз ва бошқа иккиламчи касалликлар устидан эпидемиологик
назорат тизимини олиб бориш уни қайта қуришни талаб этади [3].

Адабиёт маълумотларининг тахлили шуни кўрсатмокдаки, ҳозирги

кунгача Республикамизнинг паррандачиликка ихтисослашган хўжаликларида
боқилаёттан жўжаларнинг пуллорози барча инфекцион касалликлар
орасидаги салмоғи 26-40 фоизни ташкил этади [1]. Паррандалар пуллорози ва
стрептококкозининг аралаш инфекцияси билан билан зарарланган жўжаларга
патоморфологик ташхис қўйиш соҳа мутахассислари олдида турган долзарб
муаммолардан бири саналади [2].

Тадқиқотлар объекти ва услубиятлари:

Жўжаларни пуллороз ва

стрептококкоз

касаликларини

аралаш

инфекциясида

гематологик

жараёнларни ўрганишда Самарқанд вилояти Марказий шифохонасининг
гематология ва биокимё лабораториясида (тажрибадан олдин ва кейинги
натижалар), мазур касаллик қўзғатувчилари билан зарарланган паррандалар
организмидаги патоморфологик ўзгаришларни аниқлаш тадқиқотлари
Ветеринария ИТИнинг микробиология, патоморфология ва ёш моллар
касалликларини ўрганиш лабораторияларида олиб борилди.

S.pullоrom ва St.zooepidermicusлар билан зарарланган бир ҳафталик

жўжаларнинг қон намуналаридан эритроцитларни таҳлил қилишда
Панченков усулидан ва гемоглобинни аниқлашда Сали гемометридан
фойдаланилди [4].

Лаборатория

шароитида

пуллороз

ва

стрептококкозларнинг

гистограммасини ўрганиш мақсадида зарарланиб ўлган ва мажбурий
сўйилган жўжалар органларидан намуналар патоморфологик текшириш учун
олинди. Бунинг учун намуналарни кичик ҳолда гистологик услубда
текшириш учун биопсия усулидан фойдаланиб, бўлакчалар касал
жўжалардан қуйидаги органлардан; трахея, лимфа тугуни, жигар, ўпка, юрак,
талоқ ва буйраклардан намуналар олиниб, патологик ўзгаришлар гистологик
услубда текширилди [7]. Барча текширилган паррандалар ички орган
аъзоларидан бактериологик текшириш учун патологик намуналар олинди ва
турли хил озиқа муҳитларига (левин, сальмонелла шигелла ва 5 фоизли
қонли агарларга) экилди.

Блоклардан микротом ёрдамида кесмалар олиниб, буюм ойнасида

микропрепарат тайёрланди ҳамда гемотоксилин ва эозин бўёғи билан бўялиб,
микроскопия қилинди. Микроскопия натижасида паррандаларнинг ички
аъзоларида рўй берган патогистологик ўзгаришлар аниқланди. Бунда Carl
Zeiss микроскопнинг 10х0,25 ўлчамли объективидан фойдаланилди.

Ички аъзолар ва тўқималардан олинган патологик намуналарни


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

132

(бўлакчалар) гистологик текшириш учун парафинли усулда қуйидагича
гистопрепарат тайёрланди (50-100 миллилитрдан қоронғи шиша идишларда
ўтказилди)

I. Фиксация

1. Олинган патологик намуналарни (бўлакчалар) 10-12 фоизли

формалин эритмасида 24 соат сақланди.

2. 96

0

С ли этил спирт ва формалиннинг тенг нисбатли эритмасида 24

соат сақланди;

3. 96 -100

0

С ли спиртда 12-24 соат сақланди.

II. Сувсизлантириш

1. Олинган патологик намуналар (бўлакчалар) сувсизлантириш учун

96

0

С

ли спирт эритмасида 24 соат сақланди;

2. Кейинги кун ҳам 96

0

С ли спирт эритмасида яна 24 соат сақлаб

турилди;

III. Парафин қўйиш

1. 6-12 соатга 96

0

С ли спирт ва хлорофоримнинг тенг нисбатдаги

эритмасига солинди;

2. Тоза хлорофорим эритмасида 6-12 соат сақланади. Сақлаш якунида

бўлакчалар ранги тиниқланиши кузатилди;

3. Парафин бир маромида яхшироқ сингиши учун бўлакчалар

эритилган парафин ва хлорофоримнинг тенг ҳажмий нисбатли эритмасига
солинди ҳамда +35 +40

0

С ҳароратли термостатда 2-3 соат қолдирилди.

Баъзан бундай эритмалар ишлатилмаганда қотирилган ҳолатда сақлаш учун
олиб қўйилди;

4. Сўнгра бўлакчалар +54 +55

0

С ли термостатда сақланаётган

эритилган парафинга солиб қўйилди. Бунда бўлакчалар биринчи идишдаги
эритилган парафинда 1,5-2,5 соат мобайнида ушланиб, сўнгра иситилган
пинцет ёрдамида иккинчи идишга солиниб 0,5-1,5 соат давомида
бўлакчаларнинг катталиги ва қалинлигига эътибор берган ҳолатда сақланди;

5. Бўлакчалар тубига глицерин сурилган ва газ горелкаси ёрдамида

+60+70

0

С гача қиздирилган банкачага солинди ҳамда 0,5 см қалинликда

қоплагунча устидан эритилган тоза парафин қўйилди;

6. Бўлакчалар солинган парафинли идиш совуқ сув солинган катта

идишда совутилди. Бунда парафиннинг совуши пастдан тепага қараб
ҳаракатланиб эришига асосланган ҳолда олиб борилди;

7. Парафин қотгач чеккаларидан кесиб чиқариб олинди, бу парафин

албатта гомоген ҳолатда эди, агар парафинда чегараланган оқимтир жойлар
(синдирилганда майдаланадиган, ушоқланадиган) мавжудлиги аниқланса,


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

133

парафиннинг янги порцияси билан қайта қўйиб олинди;

8. Қотган парафиндан бўлакчалар атрофида камида 2 мм қалинликда

парафинли қатлам қолдирилган ҳолда блоклар кесиб солинди. Бунда ҳар бир
бўлакча алоҳида-алоҳида қилиб олинди;

9. Олинган блоклар парафинни кўп томони билан тахтакачларга

қиздирилган блоклар четлари тахтакачдан чиқмаслиги учун шпатель
ёрдамида ёпиштирилди.

Блоклардан микротом ёрдамида гистокесмалар тайёрланди ва буюм

ойнасида микропрепарат тайёрланиб, гемотоксилин ва эозин бўёғи билан
бўялиб, микроскопия қилинди. Микроскопия натижасида жўжаларнинг ички
аъзоларида рўй берган патогистологик ўзгаришлар аниқланди.

Натижалар ва уларнинг таҳлили:

Касалланган паррандалар қанот

ости венасидан асептика ва антисептика қоидаларга амал қилинган ҳолда
тажрибадан кейин 1-5-кунлари қон намуналари олиниб текширилганда,
эритроцитлар сони 29,7 %, лейкоцитлар ва тромбоцитлар сони 12,45 ва 6,72
фоизларга ҳамда гемоглобин миқдори эса 21,6 фоизга II қиёсий назорат
гурухидаги товуқларнинг қон кўрсаткичларига нисбатан камайган(1-жадвал).

1-жадвал

S.pullоrom ва St.zooepidermicus қўзғатувчилари билан зарарланган

жўжаларнинг гематологик ўзгаришлари

Текши-

риш

вақти

Эрит-

роцит,

млн/мкл

Лейкоцит,

минг/мкл

Лейкоформула

Э

Б

М

Л

Нейтрофиллар

таёқча

ядроли

бўғим

ядроли

Меъёр

3,18±0,14

25,18±1,5

2,8

2,2

4,4

56,6

4,4±0,31

40,4±3,23

I тажриба гуруҳи 0,5 мл 05 млрд м.ҳ. n=10

1-кун

3,24±0,18

31,45±1,48

3,1

1,76

3,9

58,2

4,6±0,27

35,5±2,31

2-кун

3,19±0,17

30,29±1,62

3,2

1,8

4,0

58,0

4,2±0,24

34,5±2,26

3-кун

3,16±0,22

30,20±2,28

2,6

1,7

4,7

59,4

4,1±0,38

40,4±2,34

4-кун

3,32±0,26

31,28±2,04

2,2

1,7

4,4

59,2

4,3±0,34

41,0±2,61

5-кун

3,20±0,28

29,74±2,18

2,9

1,75

4,2

61,4

4,0±0,26

43,2±2,64

II тажриба гуруҳи 0,25 мл 05 млрд м.ҳ. n=10

1-кун

3,24±0,17

29,61±1,54

3,1

1,76

3,9

55,2

4,4±0,24

35,5±2,31

2-кун

3,12±0,13

29,83±1,91

3,2

1,8

4,0

53,0

4,3±0,26

36,5±2,56

3-кун

3,24±0,14

31,20±2,25

3,6

1,6

4,3

52,4

4,1±0,33

42,4±2,74

4-кун

3,21±0,17

31,28±2,4

3,1

1,8

4,1

51,2

4,2±0,3

41,4±2,61

5-кун

3,25±0,21

29,94±2,31

3,0

1,7

4,0

50,4

4,1±0,25

43,4±2,84

III назорат гуруҳи 0,5 мл 0,9 фоизли физиологик эритма n=10

1-кун

3,20±0,19

25,21±1,52

3,1

2,2

3,9

55,2

4,6±0,27

35,5±2,31

2-кун

3,21±0,18

24,33±1,86

3,2

1,8

4,0

53,4 4,2±0,24

34,5±2,26

3-кун

3,34±0,18

22,26±2,04

2,6

1,9

4,2

54,1

4,1±0,38

40,4±2,34

4-кун

3,31±0,19

23,28±2,07

2,2

1,8

4,1

54,2

4,3±0,34

41,0±2,61

5-кун

3,35±0,24

24,74±2,01

2,9

2,1

4,3

51,6

4,0±0,26

43,2±2,64

Эслатма: xxx-P<0,01;, xxxx- P<0,001.


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

134

Қон суртмасида базофиллар сони қиёсий назорат гуруҳидаги соғлом

товуқлар қонидаги базофиллар сонидан деярли фарқ қилмади.

Асосий ўзгаришлар қолган лейкоцитлар турларида кузатилди.
Эозиноофиллар сони 16,9%, псевдоэозинофиллар 34,8 %, моноцитлар

сони 19,42 фоизга қиёсий назорат гурухидаги товуқлар қон кўрсаткичларига
нисбатан кўпайган бўлса, лимфоцитлар сони 11,86 фоизга камайган.

Шундай қилиб, жўжаларнинг пуллороз ва стрептококкозларининг

аралаш

инфекциясида

қоннинг

морфологик

кўрсаткичлари

яъни

эритроцитлар ва гемоглобин миқдори, камайиб, лейкоцитлар ҳамда
тромбоцитлар сони кўпайиши тадқиқотларда аниқланди.

Лейкоцитар формулада базофиллар сони ўзгармасдан эозинофиллар,

псевдоэозинофиллар ва моноцитлар сонлари меъёрга нисбатан кескин 21,16
фоизга кўпайиб, лимфоцитлар сони камайиши аниқланди.

Гистологик тадқиқот натижаларига кўра; жўжаларнинг ички аъзолари

гистологик текширилганда асосий ўзгаришларнинг кўпинча паренхиматоз
аъзоларда кечиши ва уларда гемодинамик ҳамда дистрофик жараёнларнинг
кучли ривожланиши кузатилди.

Юрак-қон томирлари кенгайган, томир девор ҳужайралари бўккан,

эндотелий кўчган, айрим томирлар атрофида гистиоцит, лимфоид ва
лейкоцитлардан иборат ҳужайра тўпламлари анча кўп, мушаклар толаларга
ажралган, айрим толалар донали дистрофияга учраган.

Ўпкада геморрагик некрозланувчи пневмония кучли ривожланган.

Кўпчилик альвеолаларнинг бўшлиқлари эритроцитлар билан тўлган.
Альвеолалараро капилляр тўрлар кенгайган ва қонга тўлган, натижада
тўсиқлар ҳам қалинлашган, бириктирувчи тўқима толалари бўккан. Бу
ўзгаришлар оқибатида ўпка паренхимасининг анча қисми ателектазга
учраган. Интерстициал тўқима ўпканинг барча бўлимларида ҳам шишган.

Ҳиқилдоқ ва кекирдакдаги ўзгаришлар катарал ёки оғир фибриноз –

геморрагик ва дескваматик яллиғланишлар кўринишида ифодаланди.
Респиратор эпителийнинг десквамацияси биринчи тажриба гуруҳи
паррандаларда кучли авж олганлиги туфайли шиллиқ пардаларнинг хусусий
қатлами бутунлай очилиб қолган ва кескин шишган, шунингдек кўп
миқдорли псевдоэозинофил лейкоцитлар билан инфильтрацияланган. Айрим
томирлар бўйлаб лимфоид ҳужайралар тўпланган. Баъзи паррандаларнинг
шиллиқ пардаси қисман некрозлашган ва шишган.

Ҳиқилдоқ ва кекирдак бўшлиғида фибрин, респиратор эпителийнинг

парчалари псевдоэозинофиллар, лимфоцитлар, эритроцитлардан иборат
некротик масса аниқланди.


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

135

Талоқдаги патогистологик ўзгаришлар томирларнинг тўлақонлиги,

трабекулаларнинг озроқ бўкиши, толалар кўринишининг ноаниқлиги билан
ифодаланади. Қизил пульпа чегараси кенгайган. Айрим жойларида майда қон
қуйилишлар ва лимфоид тўпламлар кўринади. Бу ўзгаришлар организмда
кечаётган умумий патогистологик жараённинг таъсиридир.

Лимфа тугунларидаги гистологик ўзгаришлар ҳамма тугунларда ҳам

бир хил эмас. Сезиларли ўзгаришлар портал, ичакларнинг тутқич ва ўпка
девор оралиғидаги тугунларда бўлиб, уларда серозли шиш, сероз-геморрагик
лимфоденит ва турли ўлчамдаги экстровазатлар ривожланган. Ўпканинг оғир
патологик жараёнлар содир бўлган қисмларига яқин жойлашган лимфа
тугунларида қон қуйилишлар билан бир қаторда синуслар лимфоцит ва
лейкоцитлар тўпламлари билан тўлган, катта ёшдаги паррандаларда
фолликулаларнинг ҳажми кенгайган, лимфоцитлар миқдори кўпайган.

Буйракларда содир бўлган патогистологик ўзгаришлар асосан умумий

патологик жараёнлар кузатилиб, кўпинча гемодинамик ўзгаришлар ва буйрак
найчалари эпителийсининг донали, айрим жойларда эса ёғли дистрофияси
аниқланди. Буйрак коптокчаларининг капилляр тўрлари кенгайиши
натижасида микроскопда фақат эритроцитлар тўпламлари кўринди.
Коптокчалар атрофидаги капсулаларнинг ҳажми кенгайган, йирингли ва
фибринли экссудат билан тўлганлиги аниқланди. Чамбараксимон ва тўғри
найчалар эпителийларнинг катталашуви натижасида уларнинг чегараси
билинмайди. Эпителий ядролари рексис ҳамда лизисга учраган. Буйракларда
ҳам морфологик ўзгаришлар содир бўлади ва бошқа аъзолар сингари бунда
ҳам қайтарилмас жараёнлар учрайди.

Хулосалар:

1)

Жўжаларнинг

пуллорози

ва

стрептококкозининг

аралаш

инфекциясида патогистологик ўзгаришларда асосан умумий дистрофик
жараёнлар кузатилиб, кўпинча гемодинамик ўзгаришлар аниқланди.

2) Жўжаларнинг пуллороз ва стрептококкозларининг аралаш

инфекциясида қоннинг морфологик кўрсаткичлари яъни эритроцитлар ва
гемоглобин миқдори мос равишда 29,7 ва 21,6 фоизга камайиб, лейкоцит
ҳамда тромбоцитлар сони 12,45 ва 6,72 фоизга кўпайиши тадқиқотларда
аниқланди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Айвазян С.Р., И.Э.Грановский [и др.] Современная лабораторная

диагностика острых кишечных инфекций: обзор // Молекулярная медицина. -
М., 2009. -N3. -C. 3-8.

2.

Алимардонов А.Ш., Н.Семенова Профилактика сальмонеллёза в


background image

“AGROSANOAT MAJMUINING DOLZARB MUAMMOLARINI HAL ETISHDA

VETERINARIYA FANI VA BIOTEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI”

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

136

производственных условиях. // Ж. “Зооветеринария”. -Ташкент, 2012.-№10.-
С. 20.

3.

Джураев Н.Б. Эпидемиологическая характеристика заболеваемости

сальмонеллёзами, совершенствование эпидемиологического надзора и
профилактики зоонозных сальмонеллёзов. Автореферат. дисс. канд. мед.
наук. Ташкент, 2001. Стр 19

4.

Садовников Н.В., Придыбайло Н.Д., Верешак Н.Д. Общие и

специальные методы исследования крови птиц промышленных кроссов //
Екатеринбург, Санкт-Петербург УрГСХА – АВИВАК 2020. –С. 8-15.

5.

Онищенко, Г.Г. Проблемы инфекционных заболеваний через

призму санкт-петербургского саммита восьми / Г.Г. Онищенко // Гиг. и сан. -
2008.-No 1.-С. 13.

6.

Сергевин В.И. Эпидемиология острых кишечных инфекций / В.И.

Сергевнин -Пермь, 2008. —289 с

7.

Зуфаров Қ.А., Раҳмонов Х.Р., Расулов Қ.И., Саидқориев Б.К.

Гистологиядан амалий қўлланма ЎзССР // “Медицина” наширёти Тошкент -
1976. – Б. 5-11.

Библиографические ссылки

Айвазян С.Р., И.Э.Грановский [и др.] Современная лабораторная диагностика острых кишечных инфекций: обзор // Молекулярная медицина. -М., 2009. -N3. -C. 3-8.

Алимардонов А.Ш., Н.Семенова Профилактика сальмонеллёза впроизводственных условиях. // Ж. “Зооветеринария”. -Ташкент, 2012.-№10.-С. 20.

Джураев Н.Б. Эпидемиологическая характеристика заболеваемости сальмонеллёзами, совершенствование эпидемиологического надзора и профилактики зоонозных сальмонеллёзов. Автореферат. дисс. канд. мед. наук. Ташкент, 2001. Стр 19

Садовников Н.В., Придыбайло Н.Д., Верешак Н.Д. Общие и специальные методы исследования крови птиц промышленных кроссов // Екатеринбург, Санкт-Петербург УрГСХА – АВИВАК 2020. –С. 8-15.

Онищенко, Г.Г. Проблемы инфекционных заболеваний через призму санкт-петербургского саммита восьми / Г.Г. Онищенко // Гиг. и сан. -2008.-No 1.-С. 13.

Сергевин В.И. Эпидемиология острых кишечных инфекций / В.И. Сергевнин -Пермь, 2008. —289 с

Зуфаров Қ.А., Раҳмонов Х.Р., Расулов Қ.И., Саидқориев Б.К. Гистологиядан амалий қўлланма ЎзССР // “Медицина” наширёти Тошкент -1976. – Б. 5-11.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов