Защитим молодняк и цыплят от колисептицемии

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Элмуродов, Б., Салимов, Х., Давлатов, Р., Камбаров, А., & Тоиров, Ж. (2024). Защитим молодняк и цыплят от колисептицемии. in Library, 4(4). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/32546
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изложены рекомендации по защите молодняка и цыплят от колисептицемии.


background image

1ОҚУМ.1И КАСА.1.1ИКЛАР

#9 (82) 2014

17

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ:

УДК619:616.998.21

Х.С. Салимов, Б.А.Элмуродов, Р.Б. Давлатов, А.А. Қамбаров, Ж.Тоиров.

Ветеринария ИТИ ва Самарканд қишлок хўжалик института

ЁШ ҲАЙВОНЛАРНИ ВА ЖЎЖАЛАРНИ КОЛИСЕПТИЦЕМИЯДАН

АСРАЙЛИК

Аннотация

В данной статье представлены материалы по этиологии

и распространению инфекции, путям передачи, источникам

возбудителя инфекции и клинических признаков, методов

диагностики и лечения, а также мер профилактики и борьбы

с колибактериозом животных и птиц.

Ключевые слова:

колибактериоз, эшерихия, ГОА

формолвакцина, телята, овцы, ягненок, цыплята, методы

диагностики, лечения и профилактики.

Мавзунинг долзарблиги:

Республика Президен-

тининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи, дехкон ва
фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни
рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-ЗО8 ва
2008 йил 21 апрелдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер
хўжаликларида

чорва

моллар

кўпайтиришни

рағбатлантиришни

кучайтириш

ҳамда

чорвачилик

маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-842-сонли
қарорлари чорвачиликни жадал ривожлантиришга ва
халқимизни

кундан-кунга

ўсиб

бораётган

чорва

маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга каратилган.
Аммо, чорвачиликни жадал ривожлантиришга ёш ҳайвонлар
ва паррандаларда (бузоқ, кўзи, қулун, жўжа ва бошк.)
учрайдиган шартли патоген инфекциялар гуруҳига кирувчи
колиинфекцион касалликлар сезиларли тўсиқ бўлиб
келмокда.

Колибактериоз барча тур ёш хайвонлар (бузок, қўзи,

қулун, чўчқа, мўйнали хайвон болалари ва бошқ.) ва
жўжаларда ич кетиш (диарея), энтеротоксемия ва
септицемия ҳолида намоён бўлиб жуда ўткир кечади ва
касалланган ёш ҳайвонларнинг нобуд бўлишига олиб
келади. Ушбу касаллик мамлакатимизда ҳозирги кунга қадар
қўй ва қўзилар, бузок, жўжалар орасида учраб турибди.
Касалликнинг қўзғатувчиси энтеропатоген ичак таёқчаси

“Eschericha coli”

бўлиб, унинг антиген тузилиши жуда

мураккаб. Ушбу бактерияда соматик О-антиген, капсула ва
қобиғида К-антиген ва ҳивчинида Н-антиген мавжуд.

"Eschericha coli"

нинг 170 га яқин О-антиген бўйича

фарқланадиган серогуруҳлари, К-антиген бўйича 100 та ва
Н-антиген бўйича 60 та серовариантлари мавжудлиги
адабиёт

маълумотларидан

маълум.

Энтеропатоген

эшерихияларни серова- риантларини кўплиги сабабли унга
қарши

махсус

профилактик

препаратларни

ишлаб

чиқаришда мураккаб муаммоларга дуч . келинмокда. Шу
боисдан айниқса қорамолчилик, қўйчилик ва паррандачилик
бўйича фермер, деҳқон ва ёрдамчи хўжаликларда бузоқ, қўзи
ва жўжаларни вояга етгунча соғлом ҳолда сақлаб қолишга
эришиш қийин кечмоқда. Ёзилганларни таҳлил қиладиган
бўлсак, бузоқ, қўзи ва жўжалардан ажратиладиган
эшерихиялардан колибактериозга карши вакцина яратиш
айнан републикамиз ҳудудида айланиб юрадиган маҳаллий
штаммларга қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил бўлишини
тақоза қилади.

Summary

In this article are represented the materials on etiology and

spreading the infection, ways of transmission, the sources of
agents of infection and clinical symptoms, methods of diagnosis

and measures of prophylaxis and struggle with colibacteriosis of
animals and chicken.

Key words:

Colibacteriosis, Escherichia, HOA formol-

vaccine, calf, sheep, lamb, chicken, methods of diagnosis,
treatment and prophylaxis.

Ушбу касалликнинг иқтисодий зарари касалланган ёш

ҳайвон ва паррандаларнинг ўлиши, чорвачиликни ри
вожлантириш, уларнинг бош сонин и ошириш режасини
бажарилмаслиги сабабли гўшт, сут, қоракўл тери, жун,
тухум каби чорва маҳсулотларининг камайиши, кўйлар ва
товуқлар маҳсулдорлигининг пасайиши, дезинфекция,
профилактик ва соглом-лаштириш тадбирларига сарфланган
харажатлардан ташкил топади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда

ширкат (қоракўл-чиликда), деҳқон, фермер ва ёрдамчи
хўжалик шароитида ёш ҳайвонлар ва паррандаларни бош
сонини кўпайтириш, уларни колисептицемиядан самарали
химоя этиш ветеринария фани ва амалиёти олдида турган
мухим вазифалардан бири ҳисобланади.

Тадқиқотларнинг

мақсади

ва

вазифалари.

Тадқиқотнинг мақсади ёш ҳайвонлар (бузок, қўзи ва х-зо) ва
жўжаларни колибактериоздан махсус ва номахсус
профилактика қилиш усулларини такомиллаштириш эвазига
уларни бош сонини кўпайтириш, ВИТИда ишлаб
чиқарилаётган бузок ва қўзилар хамда паррандаларнинг
колибактериозига

карши

ГОА

формолвакциналарни

амалиётга жорий қилишдан иборат бўлиб, қуйидаги
вазифаларни бажаришга багишланган:

-

колибактериоз билан касалланган бузоқ, қўй-

қўзилар, жўжа ва товуқлардан махаллий эшерихия
штаммлари ажратиш ва уларни культурал, морфологик,
биокимёвий ва серологик, имму ногенли к хусусиятларини
ўрганиш;

-

иммуногенлиги юқори эшерихия штаммларидан

бузоқ, қўй-қўзилар, жўжа ва товуқлар колибактериозига
қарши ГОА формолвакциналар тайёрлаш ва уларни
амалиётга жорий қилиш.

Тадқикот объекти ва услублари.

Ветеринария илмий-

тадқиқот института Ёш ҳайвонлар касал- ликлари ва
Паррандалар касалликларини ўрганиш лабораторияларига
чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларидан келтирилган
колибактериоз билан касалланган бузоқ, кўй, қўзи, товуқ ва
жўжалар

патологи

к

материалларидан

ажратилган

эшерихияларни культурал, морфологик, тинкториал,
биокимёвий ва серологик хусусиятлари умумий кабул
қилинган

услубларда

(бактериологик,

серологик)

текширилди. ВИТИ га тирик келтирилган касал хайвон ва
паррандалар

клиник,

ўлганлари

патологоанатомик

текширилди.


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ:

18

#9 (82) 2014

Ёш ҳайвонлар орасида касалланиш ва ўлим даражаси

юқори бўлган чорвачилик хўжаликларида юқумли
касалликлардан касаллик қўзғатувчилари ажратилди ва
уларнинг биологик хусусиятлари бактериологик усулларда
ўрганилди. Касалликка тез ва тўғри диагноз қўйиш
мақсадида хўжаликда мавжуд касал бузок ёки қўзилардан
қон, бурундан ювма намуналари, ўлган ва мажбуран
сўйилган бузоқ ва қўзиларнинг ички аьзолари ҳамда
найсимон суяги илигидан намуналар бактериологик
текширишлар учун олинди. Олинган намуналардан босма
суртмалар тайёрланди ва сунъий озуқа муҳитларига экилди.
Суртмалар, патологик намуналар, махсус талабларга риоя
қилган

холда

лабораторияга

келтирилиб

кейинги

текширишлар учун ишлатилди.

Патологи к намуналардан тайёрлан ган суртмалар Грам

ва Романовский-Гимза усулларида бўялиб, микроскопда
кўрилди. Топилган бактерияларнинг шакли ва бўялиши қайд
килинди. Бактерияларнинг хили ва кайси кўпроқ учрашиши
аниқланди. Патологик намуналардан суньий озуқа
муҳитларига (ГПҚ, ГПА, Китт-Тароцци, селектив Эндо ва
Плоскирев мухитлари) экилди ва термостатлар- да
ўстирилди. Озука муҳитларига экилган бактерия куль-
тураларининг ўсиши назорат килинди, колониялар тури,
хилма-хиллиги, ранги, ўлчами аниқланди. Бактериялар
колонияларнинг хусусиятларига қараб ажратилди. Янги
ажратиб олинган эшерихияларнинг культурал-морфо- логик
хусусиятларини

ўрганиш

учун

қуйидаги

тартибда

текширишлар ўтказилди: ҳаракатчанлиги - осилган том- чи
усулида микроскопда; Грамманфий ёки мусбатлиги- Грам
усулида бўялиб микроскопда кўриш усули билан;
желатинани парчалаши ярим суюқ желатинали мухитга
экиш билан; сутни ивитиш-ёгсизлантирилган сутга экиш
усулида; глюкозали мухитда газ ҳосил килиш-глюкозали
мухитга экиш йўли би лан; спора ҳосил қилиш Грам ва Ро-
мановский-Гимза усулларида бўяб микроскопда кўриш йўли
билан текширилиб, ушбу кўрсаткичларнинг мусбат ёки
манфий эканлиги аниқланди. Алохида бактериянинг
хусусиятларига асосланиб Р.А. Ционнинг (1948) бакте-
рияларни аниқлаш калитига асосан бактериянинг гурухи
номерига мансуб жадвал асосида амалга оширилди ва унинг
натижаларига

асосан

бактериянинг

муносиб

номи

аниқланди. Бундан ташқари серологик усуллар ва бошқа
текширишлар ёрдамида текширилиб бактериянинг кайси
турга мансублиги қўшимча тарзда тасдикданди.

Касаллик қўзғатувчиларининг патогенлик хусуси- яти

юқтириш йўли билан ўрганилди. Бунинг учун ҳар бир янги
ажратилган культурадан бир суткалик ГПҚ су- спензияси оқ
сичқон териси остига 500 млн.м.т. ва қорин бўшлиғига 300
млн.м.т. юборилди. Назорат 10 кун даво- мида олиб борилди.
Ўлган сичқонлар ички аьзоларидан намуналар озука
муҳитларига экилди. Озуқа мухитла- рида ўсган бактериялар
Грам бўйича бўялиб, микроскопия килинди ва ўтказилган
тадқиқотларнинг натижаларига асосланиб, касалликларга
бактериологик диагноз қўйилди.

Касаллардан ажратилган эшерихия культуралари- нинг

серогурухлари серологик реакцияларда идентификация
килинди.

Ажратилган

эшерихия

культураларининг

антибиотик ва сульфаниламид препаратларга сезгирли- ги
индикатор диск усулида ўрганилди. Клиник 56 бош бузоқ,
шундан патологоанатомик 27 бош, 118 бош қўй ва қўзи,
шундан патологоанатомик 36 бош, 86 бош товук ва жўжа,
шундан 78 бош патологоанатомик текширилди. Барча
колибактериоз деб диагноз қўйилган ёш хайвон ва

паррандалардан тоза

“Eschericha

co/Z’’кулыураси ажра-

тилди.

Бундан ташқари лаборатория шароитида 9 бош бузокда,

15 бош қўзи ва 40 бош паррандаларда экспери- ментал
юқтирилган колибактериозда ҳам юқорида таъ- кидланган
клиник, патологоанатомик, бактериологик ва сероллогик
усулларда текширилди.

ВИТИ лабораторияларида тайёрланаётган қўй ва

қўзиларнинг колибактериозига қарши ГОА формол-
вакцинага Узбекистан худудида жуда кўп учрайдиган

"Eschericha coli

"нинг 09, 020, 026, 041, 055, 078, 0111 ва 0119

штаммлари, бузоқ, қўзи ва чўчқа болаларининг ко-
либактериоз ва сальмонеллёз касалликларига қарши ас-
социацияланган ГОА формол- вакцинага юқорида ёзил- ган
эшерихия штаммларидан ташқари

Salmonella dublin, S.

tiphimurium, S. abortus bovis, S. holerae suis,

бузоқ, қўзи ва

чўчқа болаларининг колибактериоз, сальмонеллёз ва
пастереллез касалликларига қарши поливалент радиовак-
цинага ушбу штаммлардан ташқари

Pasteurella multosida, Р.

haemolitica,

паррандаларнинг колибактериозига қарши ГОА

формолвакцинага Узбекистан худудида товук ва жўжаларда
жуда кўп учрайдиган

“Eschericha соН”тнг

09, 026, 041, 055,

078, 0111 штамлари солиниб, улар ки- мёвий ва физикавий
усулларда фаолсизлантирилди.

Тадкикотларни ўтказишда клиник, патологоанатомик,

бактериологик серологик ва биологик (ажратилган эшерихия
штаммларини патогенлик хусусиятларини ўрганишда)
усуллардан фойдаланилди.

Тадкикот натижалари ва уларнинг тахлили.

Фақатгина бир йилда (2013) бузоқ, қўй, қўзи ва парран-
даларнинг бактериал инфекциялар билан касаллани- ши ва
уларнинг тарқалишини Қашқадарё, Самарканд, Навоий,
Жиззах вилоятларининг 22 та чорвачилик хўжаликларида
ўрганииш жараёнида жами 577 бош хайвон ва
паррандалардан

патологик

намуналар

олиниб,

бактериологик текшириш натижасида уларда бошқа бак-
териал касалликлардан (пастереллез, салмонеллёз, ди-
плококков, стрептококкоз) ташқари 3 хўжаликда коли-
бактериоз хам учраши аникланди. Паррандаларда коли-
бактериоз алоҳида, айрим хўжаликларда пуллороз билан
аралаш касалланиши кузатилди.

Лабораторияда ажратилган

эшерихиялар

ГПҚ да қуюқ

лойқаланиш ва оқимтир рангли чўкма ҳосил қилиб ўсди.
Пробирка чайқатилганда ГПҚ лойқаланди ва чўкма осон
парчаланди. ГПА да оқимтир

-

сарғиш рангли, йи- рик

колониялар хосил қилиб ўсди. Колониялардан суртмалар
тайёрлаб, микроскопия қилинганда Грам манфий, калта,
йўғон, учлари тўмтоқ таёқча шаклида эканлиги аникданди.
Уларнинг

ҳаракатчан

эканлиги

аниқланди.

Эндо

дифференциал озука мухитида металлсимон ялтирок кизил
рангли колония ҳосил қилди (расмлар). Ўзига хос сассиқ хид
ажратди. Желатинани суюлтир- мади, сутни ивитди.
Глюкозали мухитда кислота ва газ хосил килди. Ажратилган
эшерихияларнинг оқ сичқон ва қуёнлар учун юқори патоген
эканлиги аникланди. Эшерихиялар асосан талоқ, суяк илиги
намуналаридан ажратиб олинди.

мшш

ЮҚУМ.1И КАСАЛЛИК. 1АР


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ:

ЮКУ м. IИ КАСА Л Л И КЛ АI*

#9 (82) 2014

19

мшт

Колибактериоз асосан 1-120 кунлик ёш бузоқ, кўзи ва

жўжалар организмида ўткир ва сурункали равишда шу билан
бирга токсикосептик кўринишларда кечиши аниқланди.
Катта ёшдаги хайвонлар ва товуқлар организмида касаллик
кечишининг характерли томонла- ридан бири унинг яширин
равишда сурункали ўтиши ҳисобланади.

Eschericha coli

турларининг патогенлик хусусият- лари

билан бир-биридан ажралиб туриши аниқланди. Уларнинг
табиий яшаш жойи барча тур ҳайвонлар, паррандалар,
одамлар, хаттоки судралиб юрувчи- лар, балиқлар, бўғим
оёқлиларнинг ичак суюқлиги ҳисобланади. Эшерихиялар
ташқи мухитга ахлат билан чиқиб янги муҳитда ва тупроқда,
сувда узок муддат яшаш қобилиятига эга.

Эшерихияларнинг дифференциал озуқа муҳитларида

ўсиши.

Уй хайвонлари ва паррандалар организмида эше-

рихиялар кўзғатган касаллик септицемия, энтеротоксемия,
паррандаларда

перитонит,

сальпингит,

синовит,

колигранулема холатларида намоён бўлади. Айниқса
жўжаларнинг 40 дан 90 кунликгача бўлган даврларида
колибактериоз сабабли кўп ўлим содир бўлади. Бу вақтда
уларнинг организмида физиологик ўзгаришлар интенсив
кечаётган давр ҳисобланади.

Колибактериозга хамма тур ёш ҳайвонлар мойил

бўлади. Янги туғилган ҳайвонлар биринчи кунданоқ
касалликка чалинади. Бузоқлар асосан 2-7 кунликда, қўзилар
1 кунлигидан бошлаб 5-7 ойликгача, чўчқа бо- лалари 1-7
кунлигида ва сутдан ажралгандан кейин, қулунлар 1-кундан
бошлаб ва мўйнали ҳайвон болала- ри 1-5 кунлигида, камроқ
холатларда 6-10 кунликлари- да касалланади. Касалликнинг
қўзғатувчиси табиатда кенг тарқалган бўлиб, у фақат касал
хайвонларда эмас, балки соглом ҳайвонларнинг ошқозон
ичак йўлларидан хам ажратиб олинади. Колибактериоз
қўзғатувчисининг асосой манбаи касал ва ундан тузалган
хайвонлар ҳисобланади. Катта ёшдаги хайвонлар ҳам
энтеропатоген эшерихия таркатиб туради. Касаллик асосан
оғиз орқали юқади, бузоқ ва қўзилар онасидан она корнида
хам касаллик юктириши мумкин. Касал ва касал қўзғатувчи
ташувчи ҳайвон ташқи муҳитга ўзининг фекал и орқали
эшерихияни ажратиб туради ва ташқи муҳитдаги қатор
объектларни зарарлайди. Баъзи ҳолларда санитария холати
бузилган сут оркали хам касаллик юқиши мумкин.
Касалликни келиб чиқишида эмизиклар ва хар хил

идишларнинг эшерихиялар билан ифлосланиши мухим
аҳамият касб этади. Носоғлом хўжаликларда колибак-
териознинг таркалишида ферма ходимлари ижобий роль
ўйнайди. Махсус кийим кечакда юрмаслик, уларни вақтида
ювиб дазмоллаб турмаслик ҳоллари ҳам касаллик
таркалишига

сабаб

бўладиган

омилларга

киради.

Касалликни келиб чиқишида хўжалик шароитининг таъсири
жуда катта. Зах, қоронғи, эски биноларда ёш ҳайвонларнинг
сақланиши, бўғоз ҳайвонларни тўйимли ва витаминли ва
минерал моддаларга бой озукалар билан озиқлантирмаслик,
зоогигиеник талабларни бажарил- маслиги ёш хайвонларда
колибактериозни ривожлани- шига имкон яратувчи омиллар
бўлиб хизмат қилади.

Колибактериознинг

хўжаликка

келтиради-

ган

иқтисодий зарари ёш касал хайвонларнинг ва жўжаларнинг
ўлиши,

тирик

вазннинг

пасайиши

нати-

жасида

фойдаланишга яроқсиз бўлиши, паррандалар- ни мажбурий
сўйиш, тухумдорлик даражасининг хамда инкубациядан
тирик чиқаётган жўжалар фоизининг пасайиши ва нихоят
даволаш ва профилактика ишлари учун дори- дармонлар
сарфининг ошиши, ветеринария чора-тадбирлари учун сарф
ҳаражатлардан ташкил топади. Қўйлар ва товуқларда
колибактериоз сурункали кечганида талофат 10 % гача
бўлади. Бу вактда товукларнинг тухумдорлиги 8-23 % гача
пасаяди ва насл- дор товуқлардан олинган инкубацион
тухумларнинг 75 % оталанмаган бўлиб, инкубациядан
жўжаларнинг очиб чиқиш муддати 12-36 соатга кечикади.
Улардан очиб чиққан жўжаларнинг 11 % гачаси
колибактериоз билан касалланиши мумкин.

Узбекистонда

25

та

текширилган

товуқчилик

хўжаликларида колибактериоз билан касалланган товуқлар
10-30 % ни ташкил этиши маълум бўлди. Агар
колибактериоз бошқа касалликлар билан жум- ладан:
эймериоз билан бирга кечганда 80-100 % гача нобуд бўлади.
Касаллик қўзғатувчи манба бўлиб касал ва касалланиб ўтган
паррандалар хизмат қилади. Улар ўзларининг ахлатидаги
қўзғатувчилар билан тўшамаларни, сув ва озукаларни, бино
деворларини, бино ичидаги ҳавони ифлослантиради. Бузоқ,
қўзи ва паррандаларга қаровчиларнинг пойафзаллари, курак,
супурги ва бошқа асбоб

-

аслахалари хам қўзғатувчини

ўтказувчи омиллар бўлиб хизмат қилиши мумкин. Янги
туғилган ёш хайвонлар ва паррандалар асосан элимен- тар
йўл билан зарарланади. Паррандалар аэроген ва
трансовариал (эшерихия билан зарарланган товуқ ту- хуми
оркали), ёввойи қушлар, уй ва ёввойи хайвонлар,
кемирувчилар оркали ҳам ушбу қўзғатувчи билан зарар-
ланиши мумкин. Ушбу касалликни келиб чикишига ёш
хайвонларни ва паррандаларни зоогигиеник меъёрлар- га
жавоб бермайдиган намлиги юқори, заҳарли газлар микдори
ошиб кетган, ҳаво алмашмайдиган хоналарда тиғиз сақлаш,
жуда иссиқ ва совукда қолдириш, тўйимли ва витаминларга
бой озукалар бермаслик, сув етишмас- лиги, ҳар ёшдаги
бузок, кўзи ва жўжаларни қўшиб пар- варишлаш каби
омиллар ёрдам беради. Чунки юкорида таъкидланган
омиллар организмнинг резистентлигини тушириб юборади.


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ:

им

Ю ҚУ \ L1И КАСА Л Л И КЛ А Р

20

#9 (82) 2014

Айниқса жўжалар касаллик қўзғатувчилари билан

аэроген зарарланганида септик жараёнлар косил бўлиб, ўлим
билан тугайди. Алиментар холатда юққанида ингичка бўлим
ичакларда қўзғатувчилар ривожланиб, олдин токсинлар
ишлаб чиқариши ҳисобига энтерит, кейин шиллиқ пардалар
некрози вақтида қўзғатувчилар шиллиқ парда оркали қонга
ўтиб септицемияга олиб келади.

Колибактериоз

қўзғатувчилари

ишлаб

чиқарган

токсинлар нерв хужайраларига салбий таъсир этиб
мускуллар ва бронхлар тонусини ўзгартиради. Қон то-
мирлар деворининг ўтказувчанлик кобилиятини оши- ради,
оқибатда шиллиқ ости, сероз ости каватларида истисқолар
пайдо бўлади. Кейин ингичка ва йўғон бўлим ичакларининг
шиллиқ пардаларида ярачалар ҳосил бўлади. Эндотоксинлар
коннинг ивишига таъсир қилади. Эндотоксинлар қон
таркибидаги калций ионларининг концентрациясини
пасайтиради,

бу

эса

коннинг

ивиш

жараёнини

секинлаштиради. Биргаликда кон томирлар деворининг
ўтказувчанлигининг ошиши ҳисобига ичак шиллиқ
пардаларида, жигар ва талоқда геморрагик ҳолатлар
кўзатилади.

Ушбу касалликнинг умумий клиник аломатлари- дан

бири ёш ҳайвон ва жўжаларнинг нимжонлиги, сует
ҳаракатчанлиги, ташқи муҳит таъсурот-ларини сезгир- лиги
даражасининг пасайиши, иштаханинг камайиши ва
чанқокдик каби белгилар кузатилади. Кейин ич ке- тиш ва
асаб тизимининг бузилиши симтомлари пайдо бўлади. Бадан
ҳарорати 1-1,5°С га ошади.

Колибактериоз ўткир кечганида бўзоқ, қўзи ва жўжалар

ўлими 2-3 кундан кейин содир бўлади. Асаб тизимининг
издан чиқиши, жўжаларда парез, оёқлар фа- лажи,
бўйиннинг қийшайиши, бошини орқага ташлаш каби
аломатлар пайдо бўлади. Ёш ҳайвон ва жўжаларда шиллиқ
пардалар анемияси, ич кетиш, озиш ва асабий аломатларни
пайдо бўлиши билан характерланади. Касаллик ёш
ҳайвонларда биринчи кундан бошлаб, ўткир кечганлиги
учуй талофат катта бўлади. Айрим холларда 1020 фоиз,
жўжаларда 70% гача ўлим кузатилади. Уз вақтида диагноз
қўйилмаган, даволаш ва профилактика ишлари тўғри ташкил
қилинмаган фермаларда ўлим тўхтамайди ва хўжалик капа
иқтисодий зарар кўради.

Касалликда яширин давр бир неча соатдан 1-3 сут-

кагача давом этиб, у

ўта ўткир, ўткир

ва

ярим ўткир

шаклларда кечади. Ёш ҳайвонларда коли-бактериоз септик,
энтеротоксемик ва энтерит шаклларида намоён бўлади.

Септик шаклда

эшерихиялар тезда конга ўтиб

кўпаяди ва бутун организм аъзолари ва тўқималарига
тарқалади ҳамда уни бир неча соатдан 1-2 кун ичида ўлимга
олиб келади. Бу шаклда касаллик

ўта ўткир

кечади.

Касаллик 1 кунлик бузокларда тўсатдан тана ҳароратининг
кўтарилиши билан бошланиб, юрак уриши, нафас олиш
тезлашади. Касал ҳайвон ёта- ди, тумшикдари қуруқ бўлиб,
кўз шиллиқ пардалари қонталашади. Септик ҳолатга, ич
кетиш қўшилади. Ич сувдек кетади, унга кўпиксимон, ҳаво
пуфакчалари ара- лашган, оқ кўкимтир рангда, ачқимтир
хидли бўлади. Бузоқлар тезгина кома ҳолатида ўлади.

Энтеротоксемик шакл

эшерихиялар ошқозон, ингичка

ичак шиллиқ пардаларида ва регионал лимфа тугунларда
кўпаяди ва овқат ҳазм қилиш тизими аъзола- рини
яллиғланишига олиб келади ва бактериялар ажрат- ган
энтеротоксин қон ва лимфа орқали бутун организмга
тарқалади ва кучли токсикоз оқибатида ёш ҳайвонларни
ўлимга мажбур қилади.

Энтерит шаклида

асосий ўзгаришлар овқат ҳазм қилиш

тизими аъзолари ва регионал лимфа тугунларда бўлади.
Уларда аввал тана ҳарорати 40-41 °C га кўтарилиб, кейин у

тушиши мумкин ва тезда ич кетиш бошланади. 3-7 кунлик
бузоқларда касаллик

ўткир

кечади. Уларда ич сувдек ўтади,

организм сувсизланади ва унда фалажлик ва мускуллар
тортишиши кузатилади. Ҳазм бўлмаган сут ич кетганда
лахта-лахта бўлиб ўтади. Шилимшиқ суюқлик ва қон аралаш
ҳолатда ич кетиши кузатилади. Натижада орқа оёқ ва сонлар
ифлосланади, қорин бўшлиғи ушлаб кўрилганда оғриқ
сезилади. Иштаха йўқолади. Ич ўтиш кучайиши билан касал
ҳайвон нимжонланиб, бўйнини ёнига ташлаб биқинига тираб
ётади. Кўзлар чўкиб, жун ўзининг ялтирокдик табиий
ҳолатини йўқотади ва 3-4 кун- да нобуд бўлади. Касалликни

ярим ўткир

кечиши одатда 6-10 кунлик бузокларда,

колибактериоз бўйича стационар носоғлом фермаларда
кузатилади ва юқорида таъкидлан- ган белгилар бироз
кучсизроқ намоён бўлади ва ўткир шаклга нисбатан узок
давом этади.

Диагноз.

Касалликка клиник белгилар, патологоа-

нотомик ўзгаришлар эпизоотологик маълумотлар ва ал- бапа
бактериологик текширишлар натижасила диагноз қўйилади.
Бактериологик текшириш 2 қисмдан: патологик материалдан
суртма тайёрлаш ва уни микроскопия қилиш ҳамда ундан
Эндо, Левин, МПБ ва Симмонс мухитларига экиб тоза
культура

ажратишдан

иборат.

Кейин

ажратилган

эшерихияларнинг серологик гурухи аниқланади. Мурак- каб
ҳолатда оқ сичқонларга биосинов қўйилади. Шундан кейин
антибиотикларга сезувчанлиги ўрганилади.

Даволаш.

Касалликка ўз вақтида диагноз кўйилгач,

даволаш парҳездан бошланади. Оғиз сути ўрнига физио-
логик эритма ёки аччиқ дамланган кора чой совутиб бе-
рилади. 1 л юқорида қайд қилинган суюқликларга товуқ
тухумини аралаштириб бериш яна ҳам фойдалироқ. Тухум
тўйимлилигидан ташқари, лизоцим моддасига ҳам бой- дир.
Бузоқ, қўзи ва чўчқа болаларининг колибактериозига қарши
ВИТИда тайёрланган моновалент гипериммун қон зардоби,
колибактериоз ва сальмонеллезга қарши бива- лентли
гипериммун қон зардоби ва колибактериоз, сальмонеллез ва
пастереллезга қарши поливалентли гипериммун қон
зардобларини Иўриқномага асосан қўллаш ушбу касалликни
даволашда яхши самара беради. Гипериммун зардоби
антибиотиклар билан қўлланса, самараси яна ҳам яхшироқ
бўлади. Антибиотикларни ишлатишдан аввал, ажратиб
олинган эшерихияларнинг уларга сезувчанли- гини аниқлаб
олиш шарт. Шундагина даволаш самарали бўлади. Даволаш
учун ошқозон-ичак тизими орқали тез сўриладиган
антибиотиклар (синтомицин, левомицитин террамицин,
канамицин, гентамицин, тетрациклин, ампи- цилин,
мономицин, норфлокс-200, нитокс-200, линкоми- цин,
лекомицин, энрофлоксацин) қўлланилади. Синтомицин
биринчи марта 40 мг, кейин ҳар 46 соатда 20 мг дан бериб
борилади. Биомицин, терромицин, тетрациклин 23 марта
1520 мг дан, колимицин 1520 мг, полимикцин эса 4 мг
микдорда ишлатилади. Антибиотикларни сут билан бериш
маъқулроқ. Кейинги вақтда янги-янги антибиотиклар


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ:

#9 (82) 2014

21

ЮҚУ МЛ И КАСА Л Л И КЛ А Р

чиқмоқда, аввал уларга ажратилган эшерихияларнинг
сезувчанлигини ўрганиб, кейин даволашни бошлаш за- рур.
Юрактомирлар фаолиятини кувватлаб туриш учун кофеин,
камфоралар қўлланилади. Антибиотиклардан ташқари
айрим

сульфаниламид

препаратларни:

сульфазол,

сульцимид, дисульфан, фтолазолларни қўллаш мум- кин.
Тери остига ёки қорин бўшлиғига глюкоза тузли
эритмаларни юбориш сув туз алмашиниш жараёнини ушлаб
туришга ёрдам беради. Профессор И .Г. Шара- брин
томонидан тавсия этилган эритма (1л дистилланган сув, 8,5
натрий хлорид, 13,0 натрий гидрокарбонат, 0,3 кальций
хлорид, 0,5 калий хлорид, 50,0 глюкоза, 0,2 кофеин, 500 минг
ТБ пенициллин) ҳам энтеритларда яхши наф беради.
Бузоқларга 0,51 л оч биқинга, қулун, чучқача ва қўзиларга
эса тери остига юборилади. Чукур клизма қилиб, ичак
тозаланади. Булардан ташкари, касалларга бактериофаглар
ичирилади. Бунинг ҳам даволаш самара- си жуца ҳам юқори.

Касалликнинг олдини олиш ва унга қарши ку- раш

тадбирлари.

Фақат соғлом хўжаликлардан бузоқ, кўзи ва

жўжа олиш, фермани ёпиқ ҳолда бўлиши, унга киришда
дезобарьер, бинога киришда-дезогилам, фер- мада
вет.объектни бўлиши, мунтазам дезинфекция, дератизация,
дезинсекция тадбирларини ўтказиш, хо- димларни махсус
ҳимоя воситалари билан таъминлаш; буғоз ҳайвонлардан
бола олишда ветеринария-санитария қоидаларига қаттиқ
риоя қилиш ва ёзда ҳайвонларни, айниқса ёш бузоқларни ва
буғоз сигирларни яйраш майдонларида сақлашни ташкил
этиш, уларни тўйимли озуқалар билан боқиш, ҳайвон
организмининг резистент- лигини оширувчи тадбирларга
ахамият бериш, фермага бошқа ҳайвонларни, бегона
кишиларни

киргизмаслик

тадбирларини

бажариш

колибактериозни олдини олиш- га ёрдам беради. Буғоз
сигирларнинг рационидан силос, сенаж каби нордон
ачитқили озуқаларни чиқариш зарур. Витаминли, микро ва
макроэлементларга бой рационни ташкил этиш мақсадга
мувофикдир. Ёш ҳайвонларга АБК, ПАБК, ошқозон
шираларини бериб бориш организм резистентлигини
оширадиган омиллардандир.

Носоғлом хўжаликларда бўғоз сигир ва совлиқларга

туғишдан 1,5 2 ой олдин бузоқ, қўзи ва чўчқа болала- рининг
колибактериозига

қарши

ВИТИда

тайёрланган

қуюқлаштирилган ГОА, колибактериоз ва сальмонелле- зига
қарши ассоцияланган ва колибактериоз, сальмонеллез ва
пастереллезига қарши поливалентли ГОА формол-
вакциналарни қўллаш бўйича Йўриқномага асосан эм- лаш
ушбу касалликни олдини олишда яхши самара беради. Улар
мускул орасига 10-12 кун оралиғида икки марта юборилади.
Сигирлар учун 10 15 мл, қўйлар учун 25 мл дозада
ишлатилади.

Ҳар

йили

ВИТИ

лабораторияларида

қўзиларнинг колибакгериозига қарши қуюқлаштирилган
ГОА формолвакцина ўртача 150-160 л, бузоқ, қўзи ва чўчқа
болаларининг колибактериоз ва сальмонеллези- га қарши
ассоцияланган ГОА формолвакцина 135-150 л, қишлоқ
хўжалик ҳайвонларининг пастереллез, колибактериоз ва
сальмонеллезига қарши поливал ент радиовакцина 420-450 л
микдорида ишлаб чиқарилади ва Республиканинг барча
вилоятлари худудларидаги чор- вачилик хўжаликларига
реализация қилинади. Эмлан- маган сигир, қўй ва
чўчқалардан тугилган 5-7 кунлик ёш бузоқлар, қўзилар,
чўчқа болалари колибактериоз ва сальмонеллёзга карши
ассоцияланган ГОА вакцина билан Гмарта 5 мл, 10-12 кун
сўнг 2 марта 5 мл ёки қўйлар фақат колибактериозга қарши
вакцина билан 2 мл дозада тери остига ёки пастереллёз,

сальмонеллёз,

колибактериоз касалликларига

қарши

поливалент

радиовакцина

билан

тери

остига бир марта, бузоқлар 3- 4 мл, қўзилар 2 марта: Гмарта
2 мл, 12-15 кундан кейин 2 марта 4 мл, чўчқа болалари
Гмарта 1 мл, 2'марта 2 мл ва 3'марта 55-56 кунлигида
(оналаридан ажратишдан олдин) 2 мл дозада эмланади.
Эмланган ҳайвонларда ушбу касалли- кларга қарши
иммунитет 8-15 кун давомида шаклланиб, 1 йил давом этади.
Йил давомида тугилган барча бузоқ, қўзи, чўчқа болалари
хам шу йўсинда эмланади. Ушбу вакциналардан
фойдаланган хўжалик мутахассислари ёш ҳайвонларнинг
колибактериозига қарши яхши Самара бераётганини
таъкидлашади ва барча чорвачилик хўжаликлари юқорида
таъкидланган вакциналарни харид қилишади.

Янги тугилган хайвонлар ва жўжаларнинг ушбу

касаллик

қўзғатувчисига

юқори

даражада

мойил

бўлишининг асосий сабабларидан бири уларда ин- фекцияга
қарши кураш олиб борадиган иммун тизи- мининг тўла
шаклланмаганлигидир. Ёш хайвонларда тугилгандан кейин
кон айланиш, газ алмашув ва маълум тана ҳароратини
ушлаш сингари фаолиятлардан ташқари организмда модда
алмашиш туфайли хосил бўлган ток- сик моддаларни
чиқариш вазифаси хам унга юклатила- ди. Ҳомила
туғилганча бу вазифани хам йўлдош орқали сигир, она қўй,
байтал бажаради. Она қорнида хомила ташқи иқлим
шароитидан, механик урилишлардан, микроорганизм ва
вируслар таъсиридан ҳам химоя килинган бўлади. Туғилиш
жараёни хам ёш ҳайвон учун огир ва- зифа (юк)
хисобланади. Тугилгандан кейин юкорида таъкидланган
барча таъсир этувчи омилларга мослашиш ушбу
вазифаларни бажариш, ёш хайвонлар учун осон кечмайди.
Ёш хайвонларда қон кўрсаткичларини, қон зардобида эса
кортикоидлар миқдорини ўзгариши уларда стресс холати
мавжудлигидан дарак беради.

Ёш организмда барча омилларга мослашиш қобилияти

чексиз эмаслигини эътиборга олиб, уларни парвариш
қилишда қўшимча стрессларга йўл кўймаслик, айниқса,
эмизишни вақтида бажариш, чупонларни ал- маштирмаслик,
оптимал зоогигиеник шароитлар яратиш ва касаллик
қўзғатувчиларидан ҳимоя қилиш тадбирларини бажариш
талаб этилади.

Янги тугилган организм ички аъзоларининг тўла

шаклланиш ва функционал қобилияти хам вояга етган
хайвон ва паррандаларнинг аъзоларидан тубдан фарқ
қилади. Шунинг учун айрим аъзоларнинг функционал
кобилиятининг нисбий ёки тўла конли камчиликла- ри
туфайли ёш хайвонларда типик касалликлар: рахит,
антителоларни етарли даражада шакллантира олмаслик
кузатилади. Уларнинг касалликка юқори даражада мой-
иллиги айниқса, овқат хазм қилиш тизими аъзоларининг
тўла шакллан-маслиги мисолида ёркин намоён бўлади. Янги
тугилган организм ошқозонида хлорид кислота ва тегишли
ферменлар хосил бўлади, аммо уларнинг микдори вояга
етган ҳайвонлардан фарқ қилади. Шунинг учун агар ёш
хайвон ошқозонига тушган озукалар у ердаги ишлаб
чиқарилган ферментлар таркибига мос келмаса, уша
озуқанинг бир кисми тўла хазм бўлмайди,


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ:

мпшн

Ю КУ М Л И КАСЛ ЛЛ И КЛ А Г

22

#9 (82) 2014

натижада овқат ҳазм қилиш тизими функцияси издан чиқади
ва биринчи навбатда уларда диарея кузатила- ди- Ёш
ҳайвонларда

диастаза

фермента,

катта

қоринда

микрофлоралар бўлмагани учун организмга тушган шакар
ичакка парчаланмаган-ўзгармаган ҳолда ўтади. У ўз
навбатида

ичакдаги

шартли

микроорганизмларни

ривожланишига имкон яратади ва ич кетиш бошлани- шига
сабабчи бўлади. Шу сабабли ёш ҳайвонларга хазм
бўлмайдиган (сут шакари бундан мустасно) углеводли озуқа
бериш, биринчидан ортиқча харажат, иккинчи- дан унга
қўшимча юк-хизмат хисобланади, Фақатгина ошқозон олди
бўлимларининг (катта, тур ва катта- қоринлар) тўла
шаклланишидан ва катта қоринда микрофлоралар пайдо
бўлгандан сўнг ёш ҳайвонлар вояга ет- ганлар сингари барча
тур озуқаларни ҳазм қилиш имко- ниятига эта бўлади.

Номахсус резистентлик омилларидан ҳисобланган

лизоцим, пропердин ва комлемент янги туғилган орга-
низмда онасидан оғиз сути кабул қилганича мавжуд, аммо
катта хайвонга нисбатан жуда кичик мивдорда аниқланади.
Фагоцитоз қобилията ҳам уларда чегара- ланган ва жуда паст
ҳолатда бўлади.

Қорамол ва қўй-эчкиларда синдесмохориал йўлдош

тури бўлгани учун унинг анатомик тузилишига боғлиқ холда
онадаги антителолар ҳомилага ўтмайди, туғилгандан кейин
хам оғиз сути қабул қилгунча ёш организмда улар синтез
қилинмайди, чунки биринчидан, у она қорнида касаллик
қўзғатувчи билан контакда бўлмаган, иккинчидан унда
нисбатан иммун тизим хали тўла шаклланмаган бўлади. Бир
сўз билан айтганда янги туғилган бузоқ, қўзи, улоқ ва чўчқа
болалари қонида касаллик қўзғатувчилардан ҳимоя қилувчи
гамма-глобу- линлар (асосий оқсиллар) бўлмайди, яъни
антителолар- сиз туғилади. Шунинг учун ҳам ёш ҳайвонлар
эшерихи- ялар таъсирига мойил бўлади. Уларда антителолар
оғиз сути орқали онасидан ўтади. Оғиз сути қабул қилгандан
кейин у ичакларидан сўрилиб лимфага ва у орқали қонга
ўтиб, ёш организмни инфекциядан гуморал антитело си-
фатида ҳимоя қилишга хизмат қилади. Пассив иммунитет
фақатгина оғиз сути антителолари ҳисобига мавжуд бўлади
(Ж. Счулз.,1982; Я.Е. Коляков, 1986). Эшерихия- лар
бутунлай ҳимоясиз организмга кириб, ўз вирулент- лигини
оширади ва у ҳайвондан ажралиб бошқа соғ организмга
ўтади ва пассаж бўлганда қўзғатувчи кўчайиб патогенлиги
ошиши туфайли касалликнинг оммавий тарқалишига олиб
келади. Шунинг учун дастлабки (биринчи) оғиз сутини ёш
ҳайвонларга қанча тез ичирилса, шунча юкумли
касалликларга, шу жумладан колибакте- риозга қарши
кураш енгил кечади,

Дастлабки оғиз сутининг порциясини қабул қилиши

билан, янги туғилган хайвонлар организмидаги антите-
лоларни мутадил бўлмаслиги 2 кун давомида жуда тез
компенсацияланади. Айнан шу даврда бузоқлар гамма-
глобулинларни бутун молекуласини қайта сўриш имко-
ниятига эга бўлади (Е.С. Воронин.,2002). Бу ерда шуни
таъкидлаш жоизки, онасидан оғиз сути билан олган
иммуноглобулинларда барча тур инфекцияларга қарши
кураш олиб бориш имконияти йўқлиги сабабли ёш ор-
ганизмда фаол иммунитет шаклланиши учун уларни
вакцинация қилишга тўғри келади. Уларда иммун тизи-
мининг яхши шаклланмаганини ва ёш хайвонлардаги
шартли патоген микроорганизмлар (колибактериоз, саль-
монеллез, пастереллез, диплококкоз) қўзғатадиган касал-
ликлар кўпинча янги туғилган ҳайвоннинг 1- ўн кунли- гида
кузатилиши мумкинлигини ҳамда улар 1-2 кунлиги- да
вакцинация қилинса ҳам иммунитет шаклланишини

кечикишини эътиборга олсак, туғилишга 1 ой қолганда буғоз
ҳайвонни ушбу касалликларга қарши эмлаш ва оғиз сутида
юқорида таъкидланган касалликларга қарши колострал
иммунитет хосил қилиш иқтисодий ва эпизоо- толик
самарали усул ҳисобланади. Оғиз сути орқали му- айян
инфекцияга қарши олинган колострал иммунитет пассив
бўлгани учун 20-30 кунда парчаланиб организм- дан чиқади,
кейинчалик фаол иммунитет шакллантириш учун хавфли
худудларда 1-5-2 ойлик бузоқларни муайян инфекцияларга
қарши вакцинация қилиш талаб этилади.

Юқорида мақолада келтирилган маълумотларни тахдил

қилиб шундай

хулосага келиш мумкин:

чорва- чилик

хўжаликларида биноларни озода сақлаш, бузоқ, қўзи, чўчқа
боласи ва паррандаларни зоотехния меъер- лар даражасида
тиғиз қилмасдан, зарарли ҳидлар ва газлардан холи саклаш,
улар турадиган жойларни ўз вақтида гўнгдан, тушамалардан
тозалаш ва мунтазам жо- рий дезинфекция, дезинсекция,
дератизация ўтказиш, ёш ҳайвон ва паррандаларни ҳар 10
кунда клиник кўздан ке- чириш, ўлганларини тезда
йиғиштириб олиш ва йўқотиш, витаминли тўйимли озукалар
билан парвариш қилиш, жуда иссиқ ва совукдан ҳимоя
қилиш, ўз вақтида мах- сус профилактика мақсадида
вакцинация килиш, уларга кимётерапевтик дорилар бериш,
колибактериоз бўйича носоғлом хўжаликдан ёш хайвонлар,
жўжалар, инкубация учун тухум ва суяк-гўшт уни, ем
олмаслик, фермага бошқа тур ҳайвонларни, синантроп
қушларни, кишилар- ни киргизмаслик, фермани “ёпиқ”
ҳолда бўлиши, унда дезобарьер, дезомат ва махсус ҳимоя
воситаларини ва дезинфекторларни талаб даражасида
бўлиши колибак- териозни олдини олишни таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати

1.

Бакулин В.А. Колибактериоз птиц. //В кн.: Болезни

птиц. -М.,2007. -С.296.

2.

Бессарабов Б.Ф., Мельникова И.И., Сушкова Н.К.,

Садчиков С.Ю. «Сальмонеллез». //В кн.: Болезни птиц. -
Санкт-Петербург -Москва- Краснодар, 2007.- С. 229- 237.

3.

Бурлуцкий И.Д. , Япаров Э.Э, Туракулов “Основы

профилактики и лечения болезней молодняка”. Меры
борьбы и профилактики болезней животных в Узбекистане,
Ташкент

-

1991 - с. 17-20.

4.

Давлатов Р.Б, Салимов Х.С. Паррандачиликда

ўтказиладиган тадбирлар.

И

Ж. “Зооветеринария”. -Тош-

кент, 2008. -№8. -С.7-8.

5.

Элмуродов Б.А., Абдалимов С.Х., Парманов Ж.М.

“Колисальмонеллёз ва пастереллёз касалликларини даво-
лаш ва олдини олишнинг замонавий усуллари”. Учинчи
Республика илмий-амалий конференцияси, Самарканд, 2004.
89-90 бет.

Библиографические ссылки

Бакулин В.А. Колибактериоз птиц. //В кн.: Болезни птиц. -М.,2007. -С.296.

Бессарабов Б.Ф., Мельникова И.И., Сушкова Н.К., Садчиков С.Ю. «Сальмонеллез». //В кн.: Болезни птиц. -Санкт-Петербург -Москва- Краснодар, 2007.- С. 229- 237.

Бурлуцкий И.Д. , Япаров Э.Э, Туракулов “Основы профилактики и лечения болезней молодняка”. Меры борьбы и профилактики болезней животных в Узбекистане, Ташкент - 1991 - с. 17-20.

Давлатов Р.Б, Салимов Х.С. Паррандачиликда ўтказиладиган тадбирлар. И Ж. “Зооветеринария”. -Тош кент, 2008. -№8. -С.7-8.

Элмуродов Б.А., Абдалимов С.Х., Парманов Ж.М. “Колисальмонеллёз ва пастереллёз касалликларини даволаш ва олдини олишнинг замонавий усуллари”. Учинчи Республика илмий-амалий конференцияси, Самарканд, 2004. 89-90 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов