Мамадуллаев Гулмурод Хамидович – учёный, завоевавший любовь учителей

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
3-4
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Элмуродов, Б. (2024). Мамадуллаев Гулмурод Хамидович – учёный, завоевавший любовь учителей. in Library, 1(1), 3–4. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31489
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной приветственной статье описан жизненный путь одного из ведущих ученых ветеринарной области Мамадуллаева Гулмурода Хамидовича под званием ученого, завоевавшего любовь педагогов.

Похожие статьи


background image

3

#01 (194) 2024

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ТАБРИК

Нашримиз саҳифаланаётган кунларда Самар-

қанддан хушхабар олдик. Таниқли олим, ветеринария

фанлари доктори, ВИТИнинг катта илмий ходими,

ташаббускор акамиз Гулмурод Ҳамидович 60 ёшни

қаршилабдилар. Ишонгимиз келмади, наҳотки, дедик,

сиз ҳам расмга эътибор беринг, нари борса 45 ёш бе-

расиз. Бунинг боиси нимада? Балки инсон доимо ях-

шиликни кўзласа, ҳалоллик билан елиб-югурса, ҳавас

билан яшаса қаримасмикин?..Балки дом ланинг ёш

кўриниши оилавий муҳитдан, янгамизнинг меҳрию

пазандалиги, ширинсўзлиги, фарзандларнинг отасини

қувонтириб ҳаётда ўз ўрнини то-

пиб бораётганидандир.

Устозлар меҳрини қозонган

Гулмурод Ҳамидович бундан

роппа-роса 60 йил илгари Ургут-

нинг Жартепасида таваллуд топ-

ган. Қишлоқнинг ишбилармон

кишилари туфайли донғи дунёга

кетган бўлсада, ҳали Жартепадан

ветврач олим чиқмаган эди. Ёш

Гулмурод бу бўшликни тўлдирди,

мактабда ҳам институтда ўқиган

чоғларида ҳам ўқиш-ўрганишга

зўр бериб профессорлар эътибо-

рини қозонди. Институтни қизил

диплом билан битиргач, ҳеч икки-

ланмай ВИТИнинг туберкулёзни

ўрганиш лабораториясига кичик

илмий ходим сифатида ишга кир-

ди. Изланишлар йиллар оша ўз са-

марасини бера бошлади. Гулмурод илмий тадқиқотлар

натижасини нуфузли нашрларда чоп эттирди. Сўнг у

1990 йил “Қорамоллар туберкулезининг олдини олиш-

нинг махсус кимёвий воситалари” деб ном олган ном-

зодлик диссертациясини нуфузли илмий кенгашда

ҳимоя қилди ҳамда шу тариқа Гулмурод Ҳамидовичга

фан номзоди илмий даражаси берилди.

Илмда рақобат кучли, баъзан фисқу фасодлару

гуруҳбозликлар пинҳона пайдо бўладию ёш олим-

ларнинг тинкасини қуритади, бу аччиқ ҳақиқат, аммо

Гулмурод Ҳамидович вақтни беҳуда совурмади, бар-

ча фаразларини, илмий фантазиясини амалиётда

қўллашни афзал билди, гоҳ у вилоятда, гоҳ бу вило-

ятдаги туманларда бўлиб, фермаларда тилсиз жони-

ворларни ўрганди, туберкулёзга чалинган ҳайвондаги

ўзгаришлар кўламини чуқур таҳлил этди. Шу жара-

ёнларда пишган олим фан доктори илмий даражаси-

га ҳам, ВИТИнинг катта илмий ходими мартабасига

ҳам эришди. 2018 йил Гулмурод Ҳамидович (илмий

маслаҳатчи проф. Х.Салимов) “Қорамоллар туберклё-

зига қарши курашнинг илмий асослари” деб номлан-

ган докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва бу

УСТОЗЛАР МЕҲРИНИ ҚОЗОНГАН ОЛИМ

тадқиқот илм оламида катта шов-шув бўлди. Бугун

эса ҳақли равишда эътироф этиш лозимки, республи-

камизда туберкулёз хасталигини ундан ортиқ билади-

ган олим йўқ.Шу боис Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш қўмитаси раисининг топшириғи би-

лан Гулмурод Ҳамидович жойларга чиқиб ҳақиқий

аҳволни таҳлил этиш, муаммоларни бартараф этиш-

га астойдил киришган. У мутахассислар малакасини

оширишга, ветеринария соҳасидаги давлат сиёсатини

тарғиб этишга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.Шунинг-

дек, Гулмурод Ҳамидович респуб ликамизда қишлоқ

хўжалик ҳай вонлари туберкулё-

зининг эпизоотологияси, диагно-

стикаси, олдини олиш ва қарши

кураш бў йича давлат грантлари

асосида илмий-тадқиқот ишла-

ри олиб бормоқда. Тадқиқотлар

жара ёнида “Ҳайвонлар тубер-

кулёзига қарши ЭТИС-1” пре-

парати (Ўз.Р.ДВББ ИТК томони-

дан 21.05.1991 й. тасдиқланган),

“Ҳайвонлар туберкулёзига қарши

фаолсизлантирилган

вакцина”

(Ўз.Р.ДВББ томонидан 28.08.1998

й. тасдиқланган), “Ҳайвонлар

туберкулёзига қарши ЭТИС-2”

препарати (Ўз.Р.ДВББ томони-

дан 12.04.2016. й. тасдиқланган)

яратилди ва ишлаб чиқаришга

жорий этилди

.

Сўнгги 3 йил да-

вомида муаллиф томонидан ту-

беркулёз ва бошқа бактериал инфекцияларга қарши

янги “Рифизостреп” препарати ишлаб чиқилди. Маз-

кур препарат лаборатория ва ишлаб чиқариш шарои-

тидаги синовларда жуда яхши натижалар берди. Маз-

кур препарат айни чоғда Респуб лика Ветеринария ва

чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг рухсати

билан ишлаб чиқаришга жорий этилган.

Бундан ташқари Гулмурод Ҳамидовичнинг закова-

ти, илмий изланишлари самараси сифатида Тошкент

шаҳрида жойлашган “Биоветпродукт” МЧЖ билан

ҳамкорликда сут эмизувчи ҳайвонлар туберкулёзи

диаг ностикаси учун миллий ППД-туберкулин пре-

парати ишлаб чиқарилди ва Республика ветеринария

хизматига кенг тадбиқ этилди.

Фан докторининг шахсий кутубхонаси таниқли

профессорлару академикларникидан асло кам эмас.

Нафақат республикамизда, балки ўнлаб хорижий дав-

латларда ҳам илмий ишлари эътироф этилган олим-

нинг кутубхонасидан МДҲ давлатлари, АҚШ, Ев-

ропа ва Осиёдаги мамлакатларнинг турли журнал ва

тўпламларида унинг имзоси билан чоп этилган 200 га

яқин илмий мақолалар, 7 та йўриқнома, 6 та қўлланма,


background image

4

#01 (194) 2024

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ТАБРИК

5 та тавсиянома ва 3 та техник шартлар ва 2 та таш-

килот стандарти-Ts , 5 ихтирога патентлар ҳамда 2 та

ихтирога дастлабки патентлар хужжати муносиб ўрин

олган. Бу китоблару рисолалар, илмий хулосалар орти-

да ҳеч шубҳа йўқки, таниқли олимнинг ўтган умри да-

вомида ҳаловатдан кечиб қилган меҳнатию захматлари

ётибди. Бундан ташқари, устознинг 2019 ва 2020 йил-

ларда (Германиянинг Дюсселдорф шаҳридаги халқаро

“LAP LAMBERT Academic Publishing”нашриётида)

ҳайвонлар туберкулёзига бағишланган 2 та моногра-

фияси ҳам чоп этилган. Бу хорижда нашр этилган ва

нозиктаъб илмий муҳаррирлар чиғириғидан ўтган ки-

тоблар ўзбек олимининг ютуқларини Европада яна бир

карра кўз- кўз қилди. Унинг илмий ютуқлари Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги, қўмита раислари томонидан му-

носиб тақдирланганини ҳам таъкидлаш лозим.

Бундан ташқари Гулмурод Ҳамидович жамоат

ишларида ҳам фаол иштирок этиб, парламентнинг

қуйи палатасида қонун ижодкорлиги билан боғлиқ

йиғилишларда ўз фикрларини баён этди. Унинг бе-

восита иштирокида Ўзбекистон Республикасининг

«Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғ-

рисида»ги (11.05.2001й. №215-11) Қонуни ишлаб

чиқилди ва парламент томонидан қабул қилинди.

Фан докторининг илмий тадқиқотлари, кашфи-

ётлари амалиётга кенг жорий этилганлиги билан ҳам

қадрлидир. Масалан, Гулмурод Ҳамидович 2004 йил-

дан буён ЎзМУнинг табиий бирикмалар кафедраси

олимлари билан ҳамкорликда туберкулёзга қарши

янги “тубазид-МАСКГ”ни, ЎзФА Биоорганика инсти-

тути олимлари билан “Биофтизиоэтам”, “Биомайрин”

препаратининг 2 хил вариантини, Полимерлар кимёси

ва физикаси институти олимлари билан ҳамкорликда

туберкулёзга қарши янги “Целазон”, Тошкент Кимё

технологиялар университетида эса “Тубазид-Ину-

лин” препаратларини кашф этди. Ана шу оламшумул

ютуқлар туфайли у 15 та халқаро миқёсдаги мутахас-

сислик сертификатларига эга бўлди ва ветеринария

илм-фанида тилга тушди.

Гулмурод Хамидович ўн йилдан ортиқ вақт мо-

байнида МДҲ давлатларининг Ветеринария фанлари

бўйича мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси сифатида

фаолият олиб борди ҳамда ҳар бир масалага зукколик

билан холисона ёндаша оладиган мутахассис сифатида

давлат аҳамиятига эга бўлган муаммоларни жойларга

чиқиб ҳал этишда фаол иштирок этди.

Айни чоғда у забардаст олим сифатида ВИТИ

нинг илмий кенгаши, режим комиссияси ҳамда таҳрир

кенгаши аъзоси, юқумли касалликлар бўйича услу-

бий кенгаш раиси, институт ҳузуридаги ветеринария

фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини

берувчи PhD.06/29.10.2021.V.139.01 рақамли Илмий

Кенгаш қошидаги илмий семинар кенгаши раисидир.

Шунингдек, Гулмурод Ҳамидович Cамарқанд давлат

ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехно-

логиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар

берувчи DSc.06/30.12.2019.V.12.01 рақамли илмий

кенгаш ва илмий семинар кенгаши аъзоси, Инноваци-

он ривожланиш вазирлиги эксперти сифатида илм-фан

ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Зиёлилар оиласида тарбия топган, устозларидан

энг яхши ҳислатларни – камтарлик, меҳнатсеварликни

юқтириб олган дўстимиз Гулмурод Ҳамидовични яна

бир карра қутлуғ кун – таваллуд айёми билан барча

шогирдлари, жамоамиз номидан табриклаймиз. Фар-

зандлару оилангиз бахтига доимо соғу саломат бўлинг,

илмий ютуқларингиз янада машҳур бўлаверсин.

Бозорбой Элмуродов,

Ветеринария илмий-

тадқиқот институти директори, в.ф.д., профессор

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов