Ветеринарно-санитарные мероприятия в кролиководстве

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
30

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Элмуродов B., Турдиев A., & Набиева N. (2017). Ветеринарно-санитарные мероприятия в кролиководстве. in Library, 17(2). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/32382
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлена ​​информация по организации ветеринарно-санитарных мероприятий в кролиководстве, небольшой отрасли животноводства.


background image

65

Фойдаланил! ан адабиётлар

1.

Клисенко М.А. Методы определения микроколичеств пестицидов в продуктах питания,

кормах и внешней среде. -М.:” Колос,” 1984 -304 с.

2.

Криворучка В.И., Омиров Р.Ю. Экология пестицидов и репаративная регенерация

тканей.-Ташкент, 1993. -112 с.

3.

Медведь Л.И. Справочник по пестицидам (гиг. применения и токсикология). -Киев.:

“Урожай,” 1974. -448 с.

4.

Материалы фирмы «ШЕЛЛ», «Краткие сведения о пестицидной активности

беррикейда», 1985. -18 с.

5.

Узаков У.Я., Парманова С.Х., Каримов А.А. и др. Рекомендации по применению

цимбуша для борьбы с паразитическими клещами животных.-М., 1989.- 5. с.

УДК: 619.616.989.2.75

ҚУЁНЧИЛИКДА ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ТАДБИРЛАРИ.

Элмуродов Б.А., в.ф.д., Турдиев А.Қ., в.ф.н., Набиева Н. к.и.х.

Ветеринария илмий-тадцикот институты

Аннотация:

Ушбу маколада куёнчиликни ривожлантириш, уларни сацлаш, озукалантириш

купайтириш ва куёнларни уй шароитида сақлашнинг ветеринария санитария тадбирлари
тугрисида баён этилган.

Калит сўзлар:

цуёнчилик, сацлаш, озукалантириш, пархезбоп,гушт, формалин.

Кириш.

Республикамиз Президентининг чорвачиликни ривожлантириш борасида 2006

йил 23 мартдаги ПҚ-308 қарори, шунингдек 2008 йил 21 апрелда ПҚ-842 кароридан келиб чиқиб
Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни
рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш
борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ўта муҳим карор ветеринария мутахассислари
олдига янги долзарб вазифапарни қўйди. Ушбу қарорларни бажаришда, чорвачиликни
ривожлантиришга ҳозирги кунда асосий тўсик бўлаётган юқумли касалликларни бартараф этиш
ва олдини олиш даволаш чора тадбирларини ишлаб чикиш, ҳайвонлар бош сонини кўпайтириш
муҳим аҳамиятга эгадир.

Президентимизнинг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни

кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори
ижроси доирасида Ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратилгани
қўшимча даромад олиш, қолаверса ишчи-хизматчиларпи парҳез гўшт билан таьминлаш имконини
яратди.

Ҳозирки кунда тўрт фаслга бой республикамизда қуёнчилик билан шутулланиш давр

талабидир. Қуёнчилик фермаларини ташкил қилишда асосан қуруқ, текис хамда дарё, кўллардан
узок жойлар танланади.

Тадкикот натижалари:

Ферма атрофи 2 м баландликдаги девор билан ўралиб, дарахтлар

экилади. Қуёнчилик фермалари чорвачилик фермаларидан 300 м, паррандачилик фермаларидан
1500 м, аҳоли яшайдиган жойлардан 300 м узоқликда курилиши керак.

Қуёнчилик фермаларида бошқа хайвонларни сакдаш мумкин эмас. Хизматчилар фермага

ветеринария-санитария назоратидан ўтказилиб киритилиди. Қуёнчилик фермалари 2 зонага
бўлинади. 1-ишлаб чиқариш зонаси, 2-маъмурий ва хўжалик зонаси. Ишлаб чиқариш зонасига
асосан қуёнлар жойлаштирилади. Маъмурий-хўжалик зонасида озик-овқатлар сақланиши билан
бирга, қуёнларни сўйиш, териларни навларга ажратиш ва ветеринария хизмати ходимлари
жойлашади. Фермадан ташкарида шамол йўналишига тескари қилиб терини куритиш учун жой
танланади ва куйдирйш печлари 50 м узокдикда, 100 м узоқликда эса гўнгни зарарсизлантириш
майдончалари қурилади.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қуёнлар асосан катакларда боқилади. Катаклардаги

қуёнлар йил давомида очиқ хавода сакланади. Қиш фаслида эса тоза, ёруғ,


background image

66

яхтпи вентелация қилинувчи биноларга ўтказилади. Катаклар икки қаватли 2-4 қаторли қилиб
жойлаштирилади.

Касалланган қуёнлар учун изолятор қурилиб бу ерда куёнлар алохида-алохида сақланиш

учун катаклар бўлади. Катаклар доимо 10 % ли иссик ишқор эритмаси ёки 1 % ли формалин
эритмаси билан дизенфекция қилиниб турилади, Металдан қилинган катаклар махсус олов
ёрдамида зарарсизлантирилади.

Тугадиган она қуёнлар учун катаклар механик тозаланиб, дизенфекция қилиниб

мослаштирилади. Катаклар ичига суғориш ва озиқлантириш идишлари ўрнатилади. Еш куёнлар
катагининг поли, ёриқлари 2x2 см зангламайдиган сим тўрдан қилиниб, хар 6-7 кунда ичига
тўшамалар қўйилади.

Туғадиган она қуёнлар ва ёш қуёнлар катакларида тўшамалар бўлиши шарт. Тўшамалар

намликни ўзига шимиб олади. Агарда хар купи алмашиниб турилса, қуён болалари иссиқ
сақланади. Тўшама сифатида ёғоч қириндилари (апилка), соя ўсимлигининг навдаларини
майдалашан холда ишлатишимиз мумкин. Хар куни қуён гўнглари тозаланиб турилади ва махсус
халтачаларга солиниб ўғит сифатида ишлатилади.

Қуён болаларини ўстириш гигиенаси. Қуёнлар иситилмайдиган ёпиқ биноларда

туғдирилади. Бир^нчи туғадиган куёнларнинг пати юлиниб, қуёнчалар учун қилинган уяларга
тўшалади. Катта ёшдаги она қуёнлар буни ўзлари бажаради. Куёнлар туққандан кейин ва туғишдан
олдин доимо тоза сув билан таъминланган бўлиши керак. Агар куёнлар организмида сув етишмаси
менерал моддалар ва витаминлар билан озиқлантирилиши бузилиб, улар ўз болаларини еб
қўядилар. Янги туғилган қуёнлар 100 гр гача яқин бўлиб, 6 кунда икки баробар, бир ойлигида 10
баробарига ортади. Бунга сабаб она куёнлар сутида фойдали моддалардан 15%гача оқсил, 10-20%
ёғ, шакар ва 2,5% менерал моддаларнинг борлиги хисобланади. Қуёнлар болаларини ана шундай
сут билан 20 кунгача эмизади. Буни хеч қандай озуқа билан алмаштириб бўлмайди. Қуёнхоналарни
қуришда куёш нуридан ҳимоя қилишни ўйлаш керак. Қуёнлар иссиқга бардош бера олмайди.
Ортиқча кун исиб кетганда уларни офтоб уриши мумкин. Қуёш урмайдиган, таъсир
кўрсатмайдиган махсус бостирмалар қурилади ва дарахт сояларидан ҳам фойдаланишимиз
мумкин. Қуёнлар кислородни кўп талаб қилади. Агар биноларда хаво яхши айланмайдиган бўлса,
катаклар қўйиладиган қуёнларнинг соғлиги ёмонлашади. Қуёнлар совуқни енгил ўтказадилар,
қаттиқ киш вақтида ҳам очиқ хавода ўзларини яхши хис қилади. Баъзи холларда қуёнларни музлаб
қолмаслигига қўл кўймаслигимиз керак.

Қуёнлар учун табиий ёруғлик коэффициента биноларда 1:3, 1:5, 1:8 терини қайта ишлаш

цехдарида 1:10, 1:12 бўлиши керак. Харорат +14+20°С, намлик 60-80 %, сунъий ёритилганлик 20
люкс, ҳаво харакати 0,3 м/с, аммиак 0,01 м г/л, корбонат ангидрид 0,20% дан ошмаслиги керак.
Қуёнларни қуёш қиздириб юбормаслиги ва офтоб урмаслиги учун катаклар устига махсус
навеслар қилиниши керак.

Куёнларни уй шароитида боқиш кўп тармоқли фермер хўжаликларида, махалла, мактаб,

касб-хунар коллежларида қуёнчиликни ташкил этиш ундан тоза экологик пархез гўшт олиш,
сифатли тери, тивит олиш ва ЗОга яқин ҳалқ хўжалик махсулот олиш, 20 хилга яқин озиқ-овқат
махсулотларини тайёрлашда тадбирларни айнан қуёнчиликдан бошлаш шу куннинг долзарб
вазифасидир.

Адабиётлар:

1.. Басиеев П.Д., Наймиженко Е.П. Поточное производство мяса кроликов. - М. Колос,

1980- 175 с.

2.

Александров С.Н, Косова Т.П. Кролики разведение, вырашивание, кормление «АСТ»

2ОО6.Манина И.С., Леонтюк С.В Как разводить кроликов М. Колос 1984.

3.

Баллосов У.Ш., Турдиев А.К. Куёнчилик сердоромат соха. Ж. Узбекистон қишлоқ

хужалиги. № 12. 2013. 16 б.

ғ

4.

Справочник кролиководства. М. Сельхозиздат 1962.

5.

Шабанов А.Н. Кролиководство разведение и уход. Москва. 2010. 172 стр.

Библиографические ссылки

Басиеев П.Д., Наймиженко Е.П. Поточное производство мяса кроликов. - М. Колос, 1980- 175 с.

Александров С.Н, Косова Т.П. Кролики разведение, вырашивание, кормление «АСТ» 2ОО6.Манина И.С., Леонтюк С.В Как разводить кроликов М. Колос 1984.

Баллосов У.Ш., Турдиев А.К. Куёнчилик сердоромат соха. Ж. Узбекистон қишлоқ хужалиги. № 12. 2013. 16 б. ғ

Справочник кролиководства. М. Сельхозиздат 1962.

Шабанов А.Н. Кролиководство разведение и уход. Москва. 2010. 172 стр.