Распространение и меры борьбы с пчелиным тропилапсозом в Узбекистане

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
19-21
0
0
Поделиться
Элмуродов, Б., Давидов, О., Уракова, Р., & Рахимов, М. (2024). Распространение и меры борьбы с пчелиным тропилапсозом в Узбекистане. in Library, 22(4), 19–21. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/31462
Бозорбой Элмуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Директор Научно-исследовательского ветеринарного института, профессор, доктор ветеринарных наук

О Давидов, Ветеринарный научно-исследовательский институт
в.ф.н.
Р Уракова, Ветеринарный научно-исследовательский институт
младший научный сотрудник
М Рахимов, Ветеринарный научно-исследовательский институт
в.ф.н.
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описаны результаты изучения эпизоотологической ситуации в пчеловодческих хозяйствах некоторых регионов нашей республики. То есть описаны результаты научных исследований по происхождению, распространению, профилактике и мерам борьбы с новой болезнью пчел тропилапсозом. Тропилелапсоз является опасным паразитарным заболеванием пчел, и отмечается, что он наносит большой экономический ущерб пчеловодческим хозяйствам. В борьбе с тропилелапозом пчел рекомендуется обрезка и уничтожение заражённый пчелиных семей, применение муравьиной кислоты, амиакар и других пиретроидных препаратов.


background image

19

#12 (181) 2022

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР

Мавзунинг долзарблиги.

Республикамизда аса-

ларичилик қишлоқ хўжалигининг юқори даромадли

тармоқ ларидан бири бўлиб, асалари асали, гул чанги,

ўз хусусиятлари бўйича озиқ-овқат, доривор ҳамда кос-

метологик маҳсулотлар ҳисобланса, прополис, асалари

заҳари, она ари сути – тиббиёт ва косметологияда кенг

қўлланиладиган кучли биостимулятор вазифасини бажа-

ради.

Ўзбекистон асалариларни кўпайтириш ва боқиш

бўйича тарихий марказлардан бири бўлиб, қуёшли та-

биати асаларичиликни ривожлантиришда муҳим ўрин

эгаллайди. Кейинги йиллларда асаларичилик тармоғини

бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, асала-

ричилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оши-

ри ш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва тур-

ларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича

замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экс-

порт салоҳиятини ошириш бўйича бир қатор чора ва тад-

бирлар амалга оширилди.

Асаларичилик соҳасини ривожланиши учун яра-

тилаётган қулайликлар, олиб борилаётган тадбирларга

қарамасдан, соҳа ривожига катта иқтисодий зарар келти-

рувчи омиллар ҳам мавжуд.

Жумладан, асалариларнинг турли ҳашорат ва зарар-

кунандалар билан зарарланиши, инфекцион ва инвазион

касалликларнинг келиб чиқиши долзарб муаммолардан

бири ҳисобланади

Ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда асалари ка-

салликларини аниқлаш, олдини олиш ва уларга қарши

кураш чораларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишла-

рини ташкил этиш, асаларичиликни ривожлантиришда

инновацион ғоялар ҳамда илмий ишланмалар, замонавий

О.С.Давидов,

в.ф.н.,

Б.А.Элмуродов,

в.ф.д., профессор,

Р.М.Урақова,

кичик илмий-ходим,

М.Рахимов,

в.ф.н.,

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

ЎЗБЕКИСТОНДА АСАЛАРИЛАР ТРОПИЛЕЛАПСОЗ

КАСАЛЛИГИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ

ЧОРАЛАРИ

Аннотация

В статье описаны результаты изучения эпизоотологиче-

ской ситуации в пчеловодческих хозяйствах некоторых регио-

нов нашей республики. То есть описаны результаты научных

исследований по происхождению, распространению, профи-

лактике и мерам борьбы с новой болезнью пчел тропилапсозом.

Тропилелапсоз является опасным паразитарным заболеванием

пчел, и отмечается, что он наносит большой экономический

ущерб пчеловодческим хозяйствам. В борьбе с тропилелапозом

пчел рекомендуется обрезка и уничтожение заражённый пче-

линых семей, применение муравьиной кислоты, амиакар и дру-

гих пиретроидных препаратов.

Annotation

The article describes the results of studying the epizootological

situation in beekeeping farms in some regions of our republic.

That is, the results of scientifi c research on the origin, distribution,

prevention and measures to combat the new bee disease tropilapsosis

are described. Tropylelapsosis is a dangerous parasitic disease

of bees, and it is noted that it causes great economic damage to

beekeeping farms. In the fi ght against tropileposis of bees, pruning

and destruction of bee colonies, the use of formic acid, amiacar and

other pyrethroid preparations are recommended.

Калит сўзлар:

асалари, тропилелапсоз, касаллик, қўзғатувчи, Tropilaelaps clareae, кана, диагноз, мумкатак, личинка, даво-

лаш, карши курашиш чоралари.

технологиялар асосида кенг кўламда жорий қилиш каби

тадбирларни амалга ошириш зарур.

Тропилелапсоз асаларилар очиқ ва ёпиқ личинкала-

рининг (Tropilaelaps clareae) гамаз канаси қўзғатадиган

касаллигидир. Кананинг урғочиси тўқ қизил-қўнғир

рангли, узунчоқ шаклда, 0,97-1.0х0,53-0,58 мм, эркаги

0,88-0,51 мм катталикда бўлади. Мумкатакларда ривож-

ланаётган асалари личинкалари мумкатакларни ёпиши-

дан олдин, уруғланган урғочи каналар мумкатакларга

кириб, уларнинг деворида 3-4 та тухум қўяди ва унда

каналар 8-9 кун давомида ўзининг тўлиқ ривожланиш

даврини ўтайди. Тропилелапсоз каналарининг мумка-

такда тўлиқ ривожланиш даврида улар асалари личин-

каларининг гемолимфасини сўриб, нобуд бўлишига олиб

келади. Касалликнинг тарқалиш манбаи бўлиб кана би-

лан зарарланган асаларилар ҳисобланади. Тропилелап-

соз касаллигининг аризорда касал оилалардан соғлом

1-расм. Асалари мумкатакларининг бузилган ҳолати

УДК: 48.731.371.6


background image

20

#12 (181) 2022

VETERINARIYA

MEDITSINASI

оилаларга тарқалиши арилар ўғирланган, кўчирилган,

ромларни касал оилалардан соғлом оилаларга ўтказганда

содир бўлади. Касалликнинг характерли белгилари: ка-

саллик кўпинча ёзнинг иссиқ даврида учрайди. Асала-

ричи личинкаларнинг мумкатакларда номутаносиб жой-

лашганини, ҳамда уларнинг кундан-кун камайиб бораёт-

ганлигини кузатади. Шу билан бирга, кўпинча (80-90%)

эркак арилар (трутенлар) личинкалари зарарланиши ку-

затилади. Мумкатакда нобуд бўлган личинкалар ўзининг

ялтироқ тусини йўқотади, тана формаси ўзгаради, баъзи

личинкаларнинг олдинги қисми мумкатакдан чиқиб ту-

риши мумкин (1-расм.).

Личинкаларнинг нобуд бўлиши уларнинг тўлиқ

шаклланиши даврида содир бўлади, баъзида эса личин-

калар ўз ривожланишини катта аригача етказади, аммо

улар танаси деформацияланган, оёқлари йўқ, қанотлари

ўрнида рудиментлар қолади. Зарарланган асалари учиш

майдончаси олдида, асалари уяси тубида асаларичи мум-

катаклардан чиқариб ташланган личинкалар билан бирга

шакли бузуқ катта ишчи ариларни, трутенларни ва пилла

ғумбакларни учратади. Зарарланган асалари оиласида

кўпинча эркак арилар трутенлар кўпайиб кетади. Кана-

ларни катта арилар танасида, трутуенларда ва мумката-

кларда учратиш мумкин. Бир мумкатакда каналар сони

1-4 тадан 24-36 тагача учратилиши мумкин.

Тадқиқот материаллари ва услублари

. Тадқиқотлар

парранда, қуён, балиқ ва асалари касаллари ҳамда Арах-

ноэнтотмология ва акаралогия лабораториялари ходим-

лари Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари асаларичилик

хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида хизмат

сафари давомида олиб борилган тадқиқотлар ҳамда ла-

бораторияда микроскопик текширув жараёнлари асосида

амалга оширилди. Бунга кўра, Тошент вилоят “Эффект

проф сервис” МЧЖ асаларичилик фирмаси 350 та аса-

лари оиласидан, Тошкент вилояти Тўйтепа туманидаги

Тугунбой Файзиевич шахсий асаларичилик хўжалигидан

70 та асалари оилалари ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши

тумани “Чўли ота” асаларичилик хўжалигида Нуридди-

нов Шарофиддинга тегишли 200 та асалари оилаларидан

лабораторияга текшириш учун пат намуналар олиб ке-

линди. Ушбу асаларичилик хўжалик эгаларидан анамнез

маълумотлари олинди, эпизоотик ҳолат ўрганилди. Ла-

бораторияда текшириш учун қуйидаги пат намуналар –

ромдан кесиб олинган 3х15 см ҳажмдаги печатланган ли-

чинкалар бўлаги, уя ичидан олинган 100-200 тирик ари-

лар ва асалари уяси тубидан йиғиб олинган ахлат олиб

келинди. Текшириш жараёнида мумкатакчаларни кесиш

учун скалпель, ари ва каналарни ажратиб олиш учун пе-

три косача, буюм ойнача, қоплағич ойнача, мумкатаклар-

дан каналарни ажратиб олиш учун махсус тароқ, бино-

куяр микроскоп, спирт, пахта, 0,3 % формалин, дисстил-

ланган сув ҳамда ажратиб олинган каналарни кўргазмали

қурол сифатида солиб қўйиш учун барбагалла эритмаси

тайёрланди. Иш столига спирт билан ишлов берилди.

Мумкатаклар арилар ахлати билан ифлосланганлиги

учун авваламбор инфекцияларга, яъни америкача ва ев-

ропача чириш касалликларига гумон қилиниб, мумкатак-

чалар ўзидан ГПА озиқа муҳитига экма экиб 32-34

0

С да

24 соатга термостатга қўйиб микроскопик текширишлар

ўтказганимда инфекция кўзатилмади.

Мумкатаклар ва мумкатаклар ичидаги каналардан

махсус тароқ ёрдамида ҳар бир мумкатакчадан 3-4 та-

дан 4-5 тагача ажратиб олинди. Каналарни буюм ойна-

си устига қўйиб бир томчи дистилланган сув томизилиб,

микроскопда текширилди. Каналар қизғиш жагаррангда

жуда майда 3 жуфт оёқларга эга овалсимон тана устки

қисмидан тўқ жигарранг хошияли чизиғи билан бошқа

тур каналардан (масалан, варроа ва браула) ва бошқа

каналар касалликларидан фарқлаш анамнез маълумот-

лари, лаборатория текширув натижалари асосида амал-

2- расм.

3-расм.

Tropilaelaps clareae канаси билан зарарланган мумкатаклар

ва нобуд бўлган арилар

4- расм. 5-расм.

Асалари

тропилелапсоз

касаллигини аниқлашда

лаборатория текшириш жараёнлари

6-расм. 7-расм.

Tropilaelaps clareae канасининг микроскопик кўриниши

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР


background image

21

#12 (181) 2022

VETERINARIYA

MEDITSINASI

га оширилди. Асалариларда тропилелапсоз касаллиги

аниқланиб ташхис қўйилди.

Касалликка қарши курашиш чоралари.

Тропи-

лелапсозга диагноз қўйишда клиник белгилари эпизоо-

тик ҳолат ўрганилади. Мазкур ҳудудда касаллик бирин-

чи марта қайд қилинган бўлса касал асалари оилалари

дарҳол йўқотилиши лозим. Жуда кўп сонли аризорлар-

даги ари оилалари касаллик билан зарарланган бўлса ёки

зарарланганликда гумон қилинган оилалардаги ҳамма

личинкалар (янги қўйилган тухумлардан ташқари) кесиб

ташланади ва мумга эритилади. Касалланган асалари

оилалари уяси тубига вазелин суртилган қоғоз ёйилиб,

салқин хоналарга 3 кунга кўчирилади ва тоза, дезинфек-

цияланган мумкатакли ромлар ёки мумпардали ромлар

билан оила шакллантирилади ва касалликга қарши иш-

лов берилади.

Тропилелапсозга қарши ишлов бериш варроатоз ва

акарапидозга қарши қўлланадиган шавел кислотаси, чу-

моли (муравъиная) кислотаси, флуцин, валин ва амиакар

каби кимёвий воситалар ва уларни қўллаш усуллари

асосида ўтказилади. Чумоли кислотаси тропилелапсоз-

га қарши баҳорда, ҳарорат 14-25°С бўлганда (арилар

бари учиб келгандан сўнг) ва ёз-куз фаслларида (асал

олингандан сўнг) қўлланилади. Чумоли кислотасини

асалари оиласига баҳорда 12 кунлик интервал билан 3-5

кунлик муддатга икки марта, кузда эса 3-5 кунлик муд-

датга бир марта қўйилади. Асалари оилаларига чумоли

кислотаси билан ишлов берилганда, уянинг юқори ки-

риб чиқиш тешиги очиқ қолдирилиши лозим. Чумоли

кислотаси асалари оиласига 20х30 см катталикдаги по-

лиэтилен пакетларда ёки оғзи диаметри 2 см бўлган ясси

флаконларда ёки диаметри 9 см келадиган полиэтилен

қопқоқчаларда қўйилади. Пакетларга 2-3 та каттали-

ги 15-25 см, қалинлиги 3-5 мм ли картон солиниб, унга

30-50 мл чумоли кислотаси шимдирилади. Картонларга

кислота шимдирилгач, пакетнинг устки очиқ қисми икки

буклаб қатланади. Пакетни қўллаш олдидан асалари ои-

ласининг кучини инобатга олган ҳолда пакетга диаметри

1,5 см ли 1-3 тешик қилинади ва уянинг орқа деворига

яқинроқ қилиб пакет тешигини пастга қаратиб ромлар

устига қўйилади. Пакет остига иккита ёғоч чўп қўйилади.

Ясси флакон қўлланганда унга 30-50 мл чумоли кис-

лотаси қуйилиб, флакон оғзига сиғадиган даражада дока-

дан бураб пилта ясаб флаконга тиқилади. Пилта флакон

бўйидан 3-5 см узунроқ бўлиши лозим. Пилта пинцет

билан флаконга ботирилиб, кислота шимдирилади. Пил-

танинг бир учи флакондан ташқарига чиқариб қўйилади.

Флакон бўш ромга боғлаб осилтириб уянинг орқа қисмига

қўйилади. Полиэтилен идишнинг бўш қапқоғига 30 мл

чумоли кислотаси қуйилиб, оғзигага 10х10 смли картон

ёпиб, уянинг ромлари устига қўйилади. Асалари оила-

ларига ишлов бериш қуйидагича олиб борилади: уянинг

қопқоғи очилади, иситиш кўрпачаси ва холстик олиниб,

тутатқич – димар билан уяга тутун юборилади. Чумоли

кислотаси шимдирилган пакет, чумоли кислотаси солин-

ган флакон ва полиэтилен қопқоқларни ҳам 6, 7, 8 ва 9

бандларда кўрсатилган равишда асалари уясига қўйгач,

ромлар усти холстик, кўрпача билан ёпилиб, қопқоқ

ҳам ёпилади. Чумоли кислотаси билан ишлов берилган

асалари оилаларидан олинган асал чекловсиз истеъмол

қилиниши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,

баъзида чумоли кислотасини нотўғри қўллаш она арилар

ҳамда бутун аризордаги арилар нобуд бўлишига олиб ке-

лади. Тропилелапсоз касаллигига қарши чумоли кислота-

си ва шавел кислотасидан ташқари, варроатоз, акарапи-

доз касалликларига қарши қўлланадиган флуцин, валин

ва амиакар акарицид препаратлари ҳам қўлланади.

– Чумоли кислотаси билан ишлаганда эҳтиёт чора-

ларига риоя қилиш лозим: бу ишга алоҳида инструктаж

олган кишилар йўл қўйилади; ишлов бериш халатда,

резина фартукда, резина қўлқопда ва респираторда олиб

борилади. Чумоли кислотаси солинган идишнинг оғзини

очиш ҳавони тортиб ташқарига чиқарадиган шкафларда

ёки очиқ ҳавода ўтказилиб, препаратнинг терига, кийим-

га ва кўзга тегишидан эҳтиёт бўлмоқ лозим; ишни тугат-

гач, махсус кийимлар ечилиб, қўл ва юзни яхшилаб ювиб,

оғиз сув билан чайқалади.

– Препаратлар терига текганда дарҳол совуқ сув

билан, кейин совун билан ювилади. Препаратлардан

заҳарланиб қолган тақдирда ошқозон кўп миқдордаги

сув билан ювилади, тухум оқсили ёки шиллиқ қайнатма

ичирилиб, тезлик билан врачга мурожаат қилинади (кам-

фора, изотоник эритма, натрий хлориди эритмаси, вена-

га 10% ли хлорли кальций эритмаси юборилади); қайд

қилдирувчи препаратлар бериш рухсат этилмайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. О.С.Давидов,С.И.Мавланов, Т.В.Катайцева Асала-

ри касалликларини олдини олиш ва даволаш тадбирлари.

– Т, 2014 й. “Zooveterinariya”.

2. Никадамбаев Ҳ. Асалари касалликлари ва зарарку-

нандалари. – Т, 2013 й.

3. И. А. Акимов, А. В. Ястребцов Сравнително –

морфологические особенности клеща Тropilaelaps clareae

(Laelaptidae) – паразита медоносной пчёлы. Д. Паразито-

логия.1990 г.

4. https://beekeepers.uz/osnovnyye-bolezni-pchel-i-ikh-

lecheniye

5. https://www.systopt.com.ua/ru/article-hvoroby-bdzhil-

ta-yih-likuvannya

6. https://vetlab.spb.ru/novosti/992-bolezni-pchjol-i-zabota-

ob-ikh-zdorove

7. http://rsn-saratov.ru/poleznaya_informaciya/457.html

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР

Библиографические ссылки

О.С.Давидов,С.И.Мавланов, Т.В.Катайцева Асалари касалликларини олдини олиш ва даволаш тадбирлари.

– Т, 2014 й. “Zooveterinariya”.

Никадамбаев Ҳ. Асалари касалликлари ва зараркунандалари. – Т, 2013 й.

И. А. Акимов, А. В. Ястребцов Сравнително – морфологические особенности клеща Тropilaelaps clareae (Laelaptidae) – паразита медоносной пчёлы. Д. Паразитология.1990 г.

https://beekeepers.uz/osnovnyye-bolezni-pchel-i-ikh-lecheniye

https://www.systopt.com.ua/ru/article-hvoroby-bdzhil- ta-yih-likuvannya

https://vetlab.spb.ru/novosti/992-bolezni-pchjol-i-zabota- ob-ikh-zdorove

http://rsn-saratov.ru/poleznaya_informaciya/457.html

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов