Развитие сферы услуг – ключевой фактор в решении важных стратегических задач

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
23-26
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Урунбаева , Ю. (2024). Развитие сферы услуг – ключевой фактор в решении важных стратегических задач. in Library, 22(4), 23–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/35180
Юлдуз Урунбаева , Самаркандский институт экономики и сервиса

Самаркандский институт экономики и сервиса, доцент кафедры экономической теории, доктор философских наук по экономике

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье подчеркивается сущность сферы услуг и социально-экономическое значение ее стремительного развития.


background image

23

Biznes-Эксперт

№ 5, 2022

ХИЗМАТЛАР СО

²

АСИ

Аннотация

Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг мазмун­моҳияти ҳамда уни жадал ривожлантиришнинг ижтимо­

ий­иқтисодий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилган.

В статье подчеркивается сущность сферы услуг и социально­экономическое значение ее стремительного разви­

тия.

The article emphasizes the essence of the service sector and the socio­economic importance of its rapid development.

Юлдуз УРУНБАЕВА,

СамИСИ и.ф.ф.ф.док., доцент.

Хизматлар соµасини ривожлантириш – муµим стратегик

вазифаларни µал этишнинг асосий омили

Развитие сферы услуг – ключевой фактор в решении важных

стратегических задач

Development of the service sector is a key factor in solving

important strategic tasks

УЎТ: 334.722

Калит сўзлар:

аҳоли турмуш даражаси, турмуш сифати, пандемия, талаб, истеъмол, аҳоли жамғар-

маси, иш ҳақи, аҳоли даромадлари.

Турмуш фаровонлигини ошириш ҳар қандай иқти-

содий тизимнинг муаммолари марказида туради ва

ижтимоий-иқтисодий соҳасидаги барча ислоҳотлар за-

мирида мазкур масалани ечиш ётади. Шу боис турмуш

даражасига оид муаммолар қадим замонлардан бери

кўп иқтисодчиларнинг эътиборини жалб этиб келади.

Ижтимоий фаровонлик ва аҳоли турмуш даражаси

назариясини шаклланишида А.Смит, В.М. Жеребин,

А.Н. Романов, Н.А. Горелов

1

каби иқтисодчи олимлар

улкан ҳисса қўшган. Уларнинг назарий ёндашув ва қа-

рашларисиз аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражаси

тўғрисида замонавий илмий қарашлар тизимини яра-

тиш қийин бўлар эди.

Соҳадаги назарий изланишлар натижасида аҳо-

ли турмуш даражасини оширишга оид муаммоларни

ечишда инсоният тараққиётнинг ҳозирги босқичида

учта муҳим хусусиятни таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

Биринчиси, глобаллашувнинг жадаллашиб бори-

ши, миллий иқтисодиётлар интеграциясининг тобора

кучайиши, жаҳон миқёсида товарлар, хизматлар ҳамда

меҳнат бозорларининг ташкил топиши ҳар бир мамла-

кат аҳолиси турмуш даражаси ва сифатини шаклланти-

ришда катта таъсир кўрсатмоқда.

Иккинчиси, экологик муаммоларнинг кескинла-

шиб боришидир. Иқтисодиётнинг жадал суръатлар

билан ривожлантириш мақсадида ресурслардан фой-

даланишда миллий ва халқаро экологик хавфсизликни

таъминлаш, ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаат-

лари тенглигини таъминлайдиган барқарор ривожла-

ниш концепциясига риоя қилиш заруратини туғдир-

моқда.

Учинчиси, ижтимоий йўналтирилган бозор иқти-

содиёти моделининг шаклланиб бораётганлигидир.

Тақсимотда социал адолат тамойилларининг кучайиб

1

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. / Пер.с.англ. Е.М.Майбурда.- М., 1993.

- С.572.; Жеребин В.М., Романов А.Н. Уровень жизни населения. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2002.- С 224.; Горелов Н.А.и др. Политика доходов

и качество жизни населения: Учеб. пособие. - СПб.: Питер, 2003.- С 653.


background image

24

Biznes-Эксперт

№ 5, 2022

ХИЗМАТЛАР СО

²

АСИ

бораётгани, айнан оқилона ижтимоий сиёсат иқтисо-

дий ривожланишнинг бош омилига айланаётганини

эътиборга олиш лозим. Бу аҳолининг эҳтиёжманд қат-

ламлари ва ижтимоий заиф гуруҳларини (ногиронлар,

ёшлар, аёллар) қўллаб-қувватлаш ва бозор стихиясидан

ҳимоялашни тақозо этади. Ўз навбатида, турмуш дара-

жасининг юксалиши аҳолининг меҳнат ва ижтимоий

фаолиятини кучайтиради, ишлаб чиқаришда инсон

омилининг роли ва аҳамияти тобора кучайиб боради.

Хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларини модерниза-

циялаш ва янгидан жиҳозлаш, малакали кадрлар билан

таъминлаш асосида сифатни ошириш, ассортиментни

кенгайтириш ва ҳажмни кўпайтириш аҳоли эҳтиёжла-

рини тўлиқроқ қондиришнинг муҳим шарти ҳисобла-

нади.

Америкалик олим А.Маслоу пирамидасида физио-

логик (моддий) эҳтиёжларга муҳимлиги нуқтаи на-

заридан биринчи ўрин берилган

2

. Шубҳасиз, бундай

эҳтиёжлар ижтимоий тизим шакли ва ишлаб чиқариш

кучлари тараққиёти даражасидан қатъий назар ҳар

қандай жамият учун хос. Инсонлар онгли ҳаракатла-

нувчи тирик мавжудот сифатида, энг аввало, озиқ-овқат

истеъмол қилиши, кийиниши, бошпанага эга бўлиши

шарт. Сўнгра улар таълим, маданият, санъат, саёҳат ва

ҳоказолар билан машғул бўлиши мумкин. А.Маслоу-

нинг пирамидасида турли хил ижтимоий хизматларга

бўлган эҳтиёжлар ҳам муҳим ўрин эгаллаган. Лекин

аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси ошиб борган

сайин хизматларга бўлган эҳтиёжи моддий неъматларга

нисбатан тез суръатлар билан ривожланади. Эҳтиёж-

ларнинг ошиб бориши ва такомиллашуви аҳоли банд-

лигида хизматлар улушининг доимий тарзда ошиб бо-

ришида ўз ифодасини топади.

Иқтисодий фаол аҳоли маҳсулот ишлаб чиқариш

ва хизмат кўрсатиш бўйича ишчи кучи талабини қон-

дирувчи аҳолининг маълум бир қисми ҳисобланади. Бу

эса иқтисодий ўсиш суръатига иш билан бандлик му-

аммоларини ҳал қилишга алоҳида замин яратади. 2020

йилда иқтисодий фаол аҳоли 1585,4 минг нафарни таш-

кил этиб, 2018 йилга нисбатан 0,9 фоизга ўсган.

2018 йилда иқтисодиётда банд аҳолининг 50,6 фои-

зи, яъни, 740,5 минг нафар киши ишлаб чиқаришда,

49,4 фоизи, яъни, 722,9 минг нафари хизмат кўрсатиш

соҳасида фаолият юритган. 2020 йилда иқтисодиётда

банд аҳолининг 51,2 фоизи, яъни, 722 минг нафар киши

ишлаб чиқаришда, 48,8 фоизи, яъни, 688,9 минг нафар

киши хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган.

Самарқанд вилоятида аҳолининг соҳа ва тармоқлар

бўйича бандлигини ошириш имкониятлари ва истиқ-

болларини баҳолаш мақсадида республика кўрсат-

кичлари билан таққослаб кўришни лозим топдик. На-

тижада вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли

бандлигини таъминлашда республикага нисбатан паст-

роқ даражалигини кўрсатди.

Вилоятда қишлоқ хўжалигида банд аҳоли улуши

мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичларга нисбатан 0,9

пунктга юқори. Бироқ қишлоқ хўжалигининг мод-

дий-техник базаси мустаҳкамланиб, меҳнат унумдорли-

ги ошиб бориши тармоқда банд аҳоли сони қисқариб

бораверишига замин яратади. Агар Самарқанд вилоя-

тида қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар улушини (27,8

фоиз) республика бўйича ўртача кўрсаткич даражасига

етказсак (26,9 фоиз), ушбу тармоқларда 3,5 минг киши

ишсиз қолади. Оқибатда улар хизмат кўрсатиш соҳаси-

да ишга жойлашади.

Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида

меҳнатга лаёқатли ва иқтисодий фаол аҳолини иш билан

таъминлаш барча мамлакатлар учун энг долзарб, ўткир

ижтимоий-иқтисодий муаммолардан бири ҳисобла-

нади. Меҳнат ресурсларига жуда бой ва улкан меҳнат

салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистон учун ҳам аҳолини

иш билан таъминлаш, меҳнат қилиш истаги бор ҳар бир

индивиднинг ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок

этишига имконият туғдириб бериш анча мушкул.

Ўзбекистонда ишсизлик ва бандлик муаммоси мам-

лакатда юзага келган мураккаб демографик вазият би-

лан ҳам чамбарчас боғлиқ. Аҳолининг табиий ўсиши

даражаси юқори бўлган Ўзбекистонда балоғатга етган

йигит ва қизлар ҳисобидан меҳнат ресурслари йилига

480-500 минг кишига кўпаймоқда

3

.

Ўзбекистонда меҳнат бозорида ишчи кучи таклифи

билан талаб ўртасидаги номутаносибликнинг асосий

сабабларини аниқладик. Бизнинг назаримизда булар:

биринчидан – илмий-техника тараққиёти натижасида

ижтимоий меҳнат унумдорлигининг узлуксиз ошиб

бориши; иккинчидан – ижтимоий ишлаб чиқаришда

керагидан ортиқча яратилган иш ўринларининг барҳам

топиши; учинчидан – мамлакатда юзага келган ва ҳо-

зиргача маълум даражада сақланиб турган мураккаб

демографик вазият.

Хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли бандлигини

таъминлаш, ишсизлик муаммосини ҳал этишдаги улкан

имкониятлари мавжудлигини илмий жиҳатдан асос-

лаш, истиқболларини аниқлаш лозим.

2

http://www.ctntrforum.ru/Macro/Stat2 5.htm

3

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил маълумотлари.


background image

25

Biznes-Эксперт

№ 5, 2022

ХИЗМАТЛАР СО

²

АСИ

Хизмат кўрсатиш аҳоли пул даромадларини кўпай-

тириш муаммосини ечишда ҳам фаол иштирок этувчи

соҳа ҳисобланади. Яқин йилларгача хизмат кўрсатиш

соҳасида банд бўлганлар сони ва уларнинг даромадла-

ри моддий ишлаб чиқариш соҳасига нисбатан анча паст,

деган нуқтаи назар ҳукмрон эди. Кейинги йилларда

соҳада банд бўлганлар сони ва даромадлари нисбатан

тезроқ ошиб борди ва қарашлар ҳам кескин ўзгарди.

Хизмат кўрсатишнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий

тараққиётидаги, аҳоли даромадлари ва унинг турмуш

даражаси кўрсаткичларини шакллантиришдаги ўрни

ва аҳамиятига тўғри баҳо бериш соҳага бўлган эътибор-

ни кучайтиради, юзага келган муаммоларнинг ечимини

излаб топиш зарурати ва жараёнларини тезлаштиради.

Хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли даромадлари-

ни шакллантиришнинг таркибий қисмларига ва уларни

ташкил этиш манбаларига аниқликлар киритилиши

муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги шароитда хизмат

кўрсатиш соҳасининг ва унда банд бўлганларнинг даро-

мадлари таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:

– хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораёт-

ган барча хўжалик субъектлари ҳамда якка тартибдаги

тадбиркор(жисмоний шахс)ларнинг олаётган даро-

мадларини;

– хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган ёлланма

ишчиларнинг шахсий меҳнати натижалари ва қобилия-

тига мувофиқ олган иш ҳақи миқдорини;

– хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш ва тартибга

солишда банд бўлган давлат органлари ва тизилмалари

ходимларининг иш ҳақларини;

– хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган, лекин

ижтимоий ҳимояга муҳтож ишчи-ходимларга нисбатан

давлат томонидан кўрсатилган моддий ёрдамни;

– хизматлардан фойдаланиш натижасида аҳоли

даромадларининг тежалиши ва харажатларнинг ка-

майишини (аҳоли харажатларининг камайиши шунча

миқдорда унинг даромадларининг кўпайганлигини

анг латади).

Аҳолига истеъмол учун таклиф этилаётган хизмат-

лар ҳажмини жадал суръатлар билан ошириш, улар-

нинг сифатини ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган

миқдорини жаҳон андозалари даражасига кўтариш,

Ўзбекистонда устувор вазифалар сифатида қаралаётган

баркамол авлодни тарбиялаш, аҳоли турмуш тарзини

такомиллаштириш, халқимизга фаровон яшаши учун

муносиб шарт-шароитлар яратишдек

4

долзарб вазифа-

ларни бажаришда муҳим роль ўйнайди. Ҳар томонлама

етук, маданиятли, маърифатли баркамол авлодни тар-

биялаш ғояси аҳолининг моддий ва маънавий ноз-неъ-

матларга ва хизматларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ

қондириш билан бир қаторда, унинг бўш вақтини

кўпайтиришни ва ундан самарали фойдаланишни тақо-

зо этади.

Дарҳақиқат аҳолининг бўш вақтини кўпайтириш,

улар томонидан амалга ошириладиган аммо, самара

келтирмайдиган вақт сарфларини бошқа хизмат кўр-

сатиш соҳалари томонидан қамраб олган ҳолда хизмат

кўрсатиш аҳамиятлидир. Аммо, бундай вазифани ҳал

этишда меҳнат билан банд аҳолининг иш ҳақини оши-

риш, меҳнат билан банд бўлмаганларга турли ижтимо-

ий ресурслардан қилинадиган харажатлар миқдори ва

уларни ўсиши билан боғлиқдир.

Фикримизча, савдо, умумий овқатланиш, алоқа,

маиший хизмат, транспорт каби тармоқлар аҳолининг

истеъмол харажатларини камайтириш, уй меҳнатидан

озод қилиш, беҳуда ҳаракатларга барҳам бериш учун

шарт-шароитлар яратиб берса ва шу тариқа аҳоли бўш

вақтини кўпайтиришни таъминласа, спорт ва туризм,

санаторий ва дам олиш масканлари, театр ва санъат

саройлари бўш вақтни фойдали, мароқли ўтказиш,

инсонни соғломлаштириш ва маънавий дунёсини бо-

йитиш, малака ва билимларини такомиллаштириш

учун хизмат қилади.

Баркамол авлодни тарбиялаш

5

ва ишчи кучи сифа-

тини ошириш мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий та-

раққиётида энг долзарб муаммолардан бири бўлиб кел-

моқда. Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотидаги

ўрни, мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар ва хиз-

матларнинг ички ҳамда ташқи бозорлардаги рақобат-

бардошлиги биринчи галда ишчи кучи сифати билан

белгиланади. Ишчи кучи сифатини оширишда таълим

хизматларининг роли ошиб бораётгани кузатилмоқда.

Кейинги пайтларда инсон капитали, ишчи кучи сифати

муаммоларига ва уларнинг самарали ечимларини излаб

топишга бутун дунё, айниқса, иқтисодий жиҳатдан ри-

вожланган мамлакатлар томонидан катта эътибор қара-

тилаётгани ҳам бежиз эмас.

Ривожланган мамлакатларда таълим самарадорли-

4

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ

билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола.- Тошкент: Маъна-

вият, 2017. – 156 б.

5

Изоҳ: Шахсни маънавий-аҳлоқий шакллантириш, Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, жамият ва давлат манфаатларига хизмат қилувчи,

интеллектуал салоҳиятли, эркин фикрловчи шахсларни тарбиялашга қаратилган тарбиявий жараёнлар мажмуасидир. Баркамол авлодни тарбия-

лашдан мақсад – Давлат ва жамиятга хизмат қилувчи интеллектуал кадрларни вояга етказиш.


background image

26

Biznes-Эксперт

№ 5, 2022

ХИЗМАТЛАР СО

²

АСИ

ги, тараққиётнинг 16 фоизи – моддий-техника базага,

20 фоизи – ахборот ресурсларига, 64 фоизи – инсон

омилига боғлиқ

6

. Иқтисодий адабиётларда ҳам бу маса-

лалар эътироф этилмоқда. Глобаллашув жараёнлари ва

жаҳон бозоридаги ўта кескин рақобат барча компания

ва фирмаларда ишчи кучи сифатини оширишни, персо-

налнинг юқори малакага эга бўлишини талаб этмоқда.

Ҳозирги пайтда АҚШда юқори малакага эга ишчилар

жами ишчиларнинг 45 фоизини, Германияда эса 55

фои зини ташкил этади

7

. Шунга қарамасдан компания-

лар ва фирмалар ишчи кучи сифатини оширишга ва

кадр лар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга бўл-

ган эътиборини сусайтирмайди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари тизимининг

аҳоли турмуш даражасига таъсирини ўрганиш мақ-

садида амалга оширган назарий тадқиқотларимиз бу

соҳада бир қатор муҳим вазифаларни белгилаб олиш

имкониятини берди:

– хизмат кўрсатиш соҳаси, унинг айрим тармоқла-

ри ва аҳоли турмуш даражаси ҳамда сифати ўртасидаги

ўзаро боғлиқликни очишга доир чуқур ва кенг қамров-

ли илмий-тадқиқотлар олиб борилиши лозим. Ушбу ва-

зифани бажариш хизмат кўрсатиш соҳаси ва унинг ай-

рим тармоқларига макроиқтисодий таъсир кўрсатиш

йўли билан аҳоли турмушини кўтариш имкониятлари-

ни сезиларли даражада оширади;

– хизмат кўрсатиш ва моддий ишлаб чиқариш соҳа-

лари ўртасида мутаносибликни таъминлаш. Ушбу ва-

зифа бажарилиши жараёнида хизматларнинг мамлакат

ялпи ички маҳсулотидаги ва аҳоли бандлигидаги улуши

ривожланган мамлакатларга тобора яқинлашиб боради;

– кам таъминланган оилаларга хизматларни арзон-

лаштириш, бунда бозорни давлат томонидан тартибга

солиш механизмларини ишлаб чиқиш;

– бепул хизматлар сифати устидан қаттиқ назорат

чора-тадбирларини такомиллаштириш йўлларини бел-

гилаш;

– аҳолини бўш вақтидан самарали фойдаланишга

қаратилган хизмат турларини кўпайтириш ва ривож-

лантириш;

– хизмат кўрсатиш соҳасининг айрим тармоқла-

рида (маиший хизмат, туризм ва спорт ва бошқалар)

жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган жиҳозлар

ҳанузгача сақланиб қолган ва бу хизмат кўрсатиш фао-

лияти самарадорлиги ва хизматлар сифатига салбий

таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли соҳа тармоқларида

модернизация ва техник янгилашни кучайтириш;

– аҳолига хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун,

аввало хизмат кўрсатилаётган ҳудуддаги аҳолининг

молиявий-иқтисодий ҳолати, харид қилиш қуввати,

сервис хизматларига бўлган талаби ва бир қатор бошқа

омиллар ўрганилиши, кўрсатиладиган хизматларнинг

ҳажми ва турларини ҳам шунга асосланиб белгилаш;

– аҳолининг хизматларга бўлган талабини ҳисобга

олган ҳолда хизмат ҳажмини ва турларини белгилаш;

– аҳолининг хоҳиш истакларидан келиб чиқиб, хиз-

мат турларини ўзгартириш ва уларнинг эҳтиёжига қа-

раб зарур хизматларни таклиф этиш;

– давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун

баҳо белгилашда аҳолининг имкониятларини ҳисобга

олиш.

Соҳа олдида турган бу муаммоларнинг ечимларини

топиш учун амалий тадқиқотлар ўтказиб, мавжуд ҳолат-

ни баҳолаш, ютуқ ҳамда камчиликларни аниқлаш зарур.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон Стратегияси” -Т.: “O`zbekiston”

нашриёти, 2021 й. 464-б.

2. Мухаммедов М.М., Урунбаева Ю.П. ва бошқалар “Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни ривожлантириш-

нинг назарий асослари” - С.: Зарафшон 2017 й. 299-б.

3. Мухаммедов М.М., Ю.П.Урунбаева Аҳоли турмуш даражасини шакллантириш омиллари ва ошириш ис-

тиқболлари. Рисола. “Зарафшан”, 2010 й. 131-б.

4. Пардаев М.Қ. Урунбаева Ю.П. ва бошқалар Covid-19 Пандемиянинг хизмат кўрсатиш соҳасига таъсири

ва уни бартараф қилиш йўллари. Могография. – T.: “Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи”, 2022 й. 516-б.

5. Урунбаева Ю.П. Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро боғлиқлиги ва ривожланиш

истиқболлари. Монография. Тошкент.: “ФАН”, 2013 й. 156-б.

6

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ

билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола.- Тошкент: Маъна-

вият, 2017. -190-б.

7

Кушнир И.В. Мировая экономика//http://www.be5.Biz/ekonomika/mo13/tech.htm

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон Стратегияси” -Т.: “O`zbekiston” нашриёти, 2021 й. 464-б.

Мухаммедов М.М., Урунбаева Ю.П. ва бошқалар “Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни ривожлантиришнинг назарий асослари” - С.: Зарафшон 2017 й. 299-б.

Мухаммедов М.М., Ю.П.Урунбаева Аҳоли турмуш даражасини шакллантириш омиллари ва ошириш ис-тиқболлари. Рисола. “Зарафшан”, 2010 й. 131-б.

Пардаев М.Қ. Урунбаева Ю.П. ва бошқалар Covid-19 Пандемиянинг хизмат кўрсатиш соҳасига таъсири ва уни бартараф қилиш йўллари. Могография. – T.: “Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи”, 2022 й. 516-б.

Урунбаева Ю.П. Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро боғлиқлиги ва ривожланиш истиқболлари. Монография. Тошкент.: “ФАН”, 2013 й. 156-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов