Новое в Узбекистане – цели и задачи организации и развития музейного туризма

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
83-86
24

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Урунбаева , Ю. (2024). Новое в Узбекистане – цели и задачи организации и развития музейного туризма. in Library, 2(2), 83–86. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/35191
Юлдуз Урунбаева , Самаркандский институт экономики и сервиса

Самаркандский институт экономики и сервиса, доцент кафедры экономической теории, доктор философских наук по экономике

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлены цели и задачи организации и развития нового музейного туризма в национальном туризме Узбекистана. Также музейный туризм предложения рекомендуются в разработку.


background image

“Сервис” илмий-амалий журнал

2024 йил 2/2-сони

83

Юлдуз Пирназаровна Урунбаева

– Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти доценти,

и.ф.ф.д.,

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ – МУЗЕЙ ТУРИЗМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Аннотация

: мақолада Ўзбекистоннинг миллий туризмида янги-музей туризмини ташкил қилиш

ва ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари келтирилган. Шунингдек, музей туризмини
ривожлантиришда таклифлар тавсия қилинган.

Калит сўзлар:

музей, муза

,

мифология,

гербарий, тулуп, тамаддун, осори-атиқалар, экспонат,

интеграция, концепция, трагедия, комедия, поэзия.

Кириш.

Ўзбекистонда қадимдан шаклланган музейлар тизимини янада такомил-

лаштириш, халқнинг маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, музей
фондларида сақланиб келаѐтган халқимиз бой тарихини, мустақиллигимиз одимларини акс
эттирувчи ноѐб, нодир экспонатларни авайлаб асраш, ўрганиш, бойитиш, дунѐга олиб
чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва
ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланиш, ушбу соҳани замон
талабларига мос юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш каби муҳим масалалар
мавжуд.

Ҳукуматимизнинг қарорларига туризмни ривожлантириш масалалари

киритилганлиги миллий туризмда янги йўналишларни, туризмнинг янги турларини
ташкил қилишни талаб қилади. Яъни, музейшунослик замонавийликнинг ижтимоий,
иқтисодий ва сиѐсий муаммоларига юз тутди. Янги музей концепциясига мувофиқ музейда
жамоа билан коммуникациянинг янги усуллари жорий этилмоқда. Ҳозирда музейлар
анъанавий вазифалар ва функциялардан бироз четга чиқиб, жамият ҳаѐтида актив иштирок
этишига кўмак берувчи янада кенг дастурларни амалга ошириш лозим[5]. Шундай кенг
дастурлардан бири ватанимизнинг миллий туризмида янги тур-«Музей туризмини»
яратиш ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили.

Музейларнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши

ҳақида жуда кўплаб тадқиқотлар билан танишиш мумкин. Осиѐдаги ғалабалари
натижасида таланган бойлик ҳисобидан Александр Македонский устози Аристотелга 30
минг талант (ўша даврдаги олтин ҳисобидаги пул бирлиги) юборди. Бу пулларга
Аристотел табиатшунослик музейини ташкил қилди. Аристотел ўзининг подшо
ўқувчисидан янги ерлардаги ноъмолум ўсимликларнинг намунасини(гербарий-ўсимликлар
музейи, қандайдир янги ҳайвонларнинг тулупларини (қуритилган кўриниши) доимо
юбориб туришини сўраган (ҳайвонлар музейи). Бу биринчи музейлар ва
музейшуносликнинг бошланиши эди [7].

«Музей»-юнонча атама бўлиб, «муза» сўзидан олинган. Қадимги Юнон

мифологиясида санъат ва фан маъбудалари «музалар» деб юритилган. Музалар, яъни
маъбудалар ѐки худолар шоир ва санъаткорларга илҳом беради, деб эътиқод қилинган.
Шунинг учун антик поэзия асарларининг бошида кўпинча музага мурожаат қилинган.
Санъат ва адабиѐтга, тарихга оид бир қанча маъбудалар мавжуд бўлган. Жумладан, антик
шоирлардан Гесиод (мил.авв. 7-аср) 10 та маъбудани санаб ўтади[6]:

1.Клио–тарих; 2.Евтерпа–поэзия ва мусиқа; 3.Талия–комедия;4. Мельпомена–

трагедия; 5. Терпсихора–ўйин; 6. Эрато–муҳаббат лирикаси;
7.Полигиления–гимнлар; 8.Урания–астрономия; 9.Каллиопа–эпос;10. Апполлон -Муза
худоси ҳисобланган [7] (1-расм).

Муза образи Европа тасвирий санъатида ўз аксини топган. Маъбудалар-турли

шаклдаги ҳайкаллар алоҳида эҳтиром билан муқаддас саналган иморатларда сақланган.
Инсонлар маъбудаларни зиѐрат қилиб, орзу-истакларини амалга оширишини тилаганлар.
Натижада музалар жойлашган даргоҳ инсонларнинг зиѐратгоҳига айланган. Бу даргоҳда
энг асл буюмлар, нодир, қимматбаҳо ашѐлар ва гўзал санъат асарлари ҳам сақланган. Улар
бу бино сатҳини безаш билан бирга, зиѐратчилар қалбида ҳам алоҳида таассурот


background image

“Сервис” илмий-амалий журнал

2024 йил 2/2-сони

84

қолдирган. «Музеун»-бу гўзал буюмлар сақланадиган, илҳом парилари тўпланадиган жой
деган маънони англатади.

1-расм. Музалар-маъбудалар


Музей туризми Россия олимлари томонидан ҳам ўрганилмоқда [2, 3, 4,8]. Бу

тадқиқотларда Музей туризмини Россияда ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари
тавсия қилинган. Биз бу хулосалардан Ўзбекистонда миллий музей туризмини
ривожлантиришнинг ўрни ва аҳамиятини тушуниб олишимиз лозим. Ўзбекистонда музей
туризми ҳақида маколалар ѐки қандайдир ахборотлар то ҳозиргача эълон қилинган эмас.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқтни бажаришда аналитик ва статистик таҳлиллар,

илмий экспедиция натижаларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар.

Ҳеч бир халқ ѐки миллат маънавиятини унинг тарихидан,

миллий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Бинобарин, дунѐ
тамаддунига беқиѐс улуш қўшган кўҳна заминимиздаги маданий ҳамда тарихий
ѐдгорликлар, бетакрор осори-атиқалар, неча минг йиллик топилмалар ва ашѐлар, нодир
қўлѐзмалар наинки халқимиз, балки умумжаҳон меросининг ноѐб намуналари
ҳисобланади. Шундай бебаҳо бойликни асраб-авайлаш, миллий тарихимиз ҳамда
анъаналаримизни чуқур ўрганиб, илмий асосда таҳлил ва тарғиб этиш, аждодларимиз
хотирасини эъзозлаш, айниқса, ѐш авлодни маънавий юксалтиришда музейлар алоҳида
ўрин тутади.

Музейлар инсоннинг эстетик дидини оширишга ҳамда руҳий баркамоллигини

таъминлашга катта хизмат кўрсатади. Тарихий-маданий буюмларни ўзида сақловчи бу
масканлар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Музейлар жамиятни тарих билан боғлаб туради.

Республикамизда туризмни ривожлантиришда мамлакатимиздаги музейлардан

фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, халқимизнинг ижтимоий, маърифий ҳаѐтида,
ѐш авлодни маданий етук тарбиялашда, инсоннинг билим доирасининг кенгайишини
шакллантиришда музейларимиздан туризмда фойдаланишни кучайтириш янада долзарб
муаммолардан бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг ―Ўзбекистон

Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги қарорида[1] қуйидагилар белгиланган:


background image

“Сервис” илмий-амалий журнал

2024 йил 2/2-сони

85

-аҳоли, энг аввало, ѐш авлод учун мўлжалланган, интернет тармоғидан фойдаланган

ҳолда, музейларнинг фаолиятига инновацион ахборот технологияларни кенг жорий этиш
ва музей экспонатларининг рақамли шаклларини яратиш орқали музей экспонатларини
кўриш имконини берадиган инфратузилмани яратиш;

-мамлакатимизнинг маданий-тарихий меросини оммалаштириш ва танитиш

мақсадида музейларнинг ижтимоий маконга тўлиқ интеграциялашувини таъминлаш;

-музейларда имкониятлари чекланган шахслар, кекса ѐшдаги ташриф буюрувчилар,

мактабгача ѐшдаги болалар ва уларга ҳамроҳлик қилаѐтган шахсларга хизмат кўрсатиш ва
қулайлик яратишнинг инклюзив услубларидан кенг фойдаланиш.

Мазкур Қарор ватанимиздаги музейлар фаолиятини тараққиѐтга бошлайди. Бу

тараққиѐтга мамлакатимизнинг миллий туризми ҳам ўзининг самарали илмий-амалий
тадқиқотлари ва меҳнатларини қўшиши лозим. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг миллий
туризмида музей туризмини ташкил қилиш ва ривожлантиришга жадал киришиш керак.
Иккинчидан, мамлакатимизда сўнги йилларда халқимизнинг, айниқса ѐш авлодларнинг
музейларга қизиқиши ва ташриф буюришлари, бу ташрифларни ташкил қилувчи
ташаббускорлик ҳам, айни вақтда, дунѐ халқларининг, халқаро туристларнинг,
ватанимизга ташриф қилган давлат раҳбарларининг музейларимизга қизиқишлари ҳам
йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Чунки, Ўзбекистонда халқаро миқѐсларда маълум ва
машҳур бўлган музейлар бор. Шунинг учун ҳам, туризм таълимидаги бўлғуси
мутахассислар ―Музей туризми‖ турида музейлардан туризмда фойдаланишни ташкил
қилиш ва ривожлантириш механизмларини яхши ўзлаштириши керак.

Музей туризмининг объекти:

Ўзбекистондаги музейлар ва уларнинг фаолияти

ҳисобланади.

Музей туризмининг предмети:

бу музей экспонатлари орқали инсонда билим

олиш, қадриятларни сингдириш, тасаввурларни ва ҳиссиѐтни англаш таъсирланишни
ҳосил қилишдан иборатдир.

Музей туризмининг мақсади:

Ўзбекистонда музей туризмини ташкил қилиш ва

ривожлантиришнинг методологик ва ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича
тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Музей туризмининг вазифалари:

музей туризмининг Ўзбекистон миллий туризмида янги истиқболли тур сифатидаги
тушунчаси,

мазмуни

ва

моҳиятини,

аҳолининг

ижтимоий-иқтисодий

кўрсаткичларини оширувчи омилларини асослаш;

глобализм шароитида ѐш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда
музей туризмини ривожлантиришнинг объектив зарурлигини асослаш;

Ўзбекистонда музей туризмини ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг концептуал
йўналишларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистонда музей туризмининг ресурслари, турлари, тасниф ва таърифларини
яратиш;

Ўзбекистонда музей туризмини ривожлантиришнинг имкониятлари, муаммоларини
аниқлаш, улар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистонда ички ва халқаро музей туризмини ривожлантириш йўналишлари
бўйича тавсиялар яратиш;

Ўзбекистоннинг

инновацияли

иқтисодиѐтида

музей

туризмини

ривожлантиришнинг устивор йўналишларини ишлаб чиқиш.

Хулоса ва таклифлар.

Ўзбекистонда музей туризмини ташкил қилиш ва

ривожлантириш орқали аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини оширишнинг
методлари ва ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги оширишда қуйидаги тадқиқотларни
амалга ошириш лозим:

- Музей туризимининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтига таъсирини

баҳолаш имкониятларини аниқлаш;


background image

“Сервис” илмий-амалий журнал

2024 йил 2/2-сони

86

-Музей

туризминининг ахборот-рекламалари марказларини, маршрутлари,

экскурсияларини яратиш, музей туризмининг гид-экскурсиячиларини тайѐрлаш;

- Ўзбекистонда ички ва халқаро музей туризмини ривожлантириш йўналишларини

ишлаб чиқиш;

-

Янги

иш

ўринларини

таъминлашда

музей

туризми

хизматларини

ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини тадқиқ қилиш;

- Музей туризмини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва истиқболини

белгилаш.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати

1.Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг ―Ўзбекистон

Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги Қарори. Тошкент ш.,2018 йил 26 август).

2.Брежнева М. Л., Культура и взаимодействие народов в музейных, научных и

образовательных процессах – важнейшие факторы стабильного

развития стран Евразии: сб. науч. тр.: в 2 ч. Омск: Издат. дом «Наука»,2021. – Ч. 2. –186 с.
3.Здасюк Н.М., Учебная программа учреждения высшего образования учубной диссиплине

мезейного туризма, 2015, 8 с.

4.Зиба Я., Музейный туризм: определения, понятия и проблемы его развития, 118 с. -

Экономические науки -International Journal of Humanities and Natural Sciences, vol. 10-4
(85), 2023.

5. Мухамедова М.С., Музейшунослик. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2013.-174 б.
6. Мягтиной Н. В. ; Музееведение:Учеб. пособие Владим. гос.ун-т. – Владимир : Изд-во

ВлГУ, 2010. – 114 с.

7. Соколова М. В., История туризма.Учебное пособие.Издательство «Мастерство»,

Саратов, 2002.-349 с.

8. Романчук А. Б.,Музейный туризм, Санкт-Петербург, Исторический Университет, 2010,

43 с

9. Урунбаева Ю.П. Аҳолининг маънавий-маърифий қадриятлари дунѐсини бойитиш, ѐш

авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда музейларнинг аҳамияти.
«Iqtisodiyot va turizm» Халқаро илмий ва инновацион журнал. №2(16) 2024. 74-84 б.

10.Урунбаева Ю.П. Янги Ўзбекистонда музей туризмини ривожлантиришнинг назарий

асослар. ―BIZNES - ЭКСПЕРТ‖ 2024 69 -74 б.

11. Урунбаева Ю.П. МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ. ―BIZNES -

ЭКСПЕРТ‖ 2024. 13 -20 б.

Ю.Уринбоева

Цели и задачи организации и развития

нового – музейного туризма в

Узбекистане

Аннотация:

в статье приведены цели и

задачи организации и развития нового вида
туризма

музейного

туризма

в

национальном туризме Узбекистана. В ней
также предложены рекомендации по
развитию музейного туризма.

Ключевые слова:

музей, муза

,

мифология,

гербарий,

чучело,

цивилизация,

антиквариаты,

экспонат,

интеграция,

концепция, трагедия, комедия, лирика.

Yu.Urunbaeva

The purpose and objectives of the

organization and development of new

museum tourism in Uzbekistan

Abstract:

the article presents the goal and

objectives

of

the

organization

and

development of a new type of tourism –
museum tourism in the national tourism of
Uzbekistan.

Recommendations

for

the

development of museum tourism are also
offered.

Keywords:

museum,

muse, mythology,

herbarium,

stuffed

animal,

civilization,

antiques,

exhibit,

integration,

concept,

tragedy, comedy, lyrics.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг ―Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Қарори. Тошкент ш.,2018 йил 26 август).

Брежнева М. Л., Культура и взаимодействие народов в музейных, научных и образовательных процессах – важнейшие факторы стабильного развития стран Евразии: сб. науч. тр.: в 2 ч. Омск: Издат. дом «Наука»,2021. – Ч. 2. –186 с.

Здасюк Н.М., Учебная программа учреждения высшего образования учубной диссиплине мезейного туризма, 2015, 8 с.

Зиба Я., Музейный туризм: определения, понятия и проблемы его развития, 118 с. - Экономические науки -International Journal of Humanities and Natural Sciences, vol. 10-4 (85), 2023.

Мухамедова М.С., Музейшунослик. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2013.-174 б.

Мягтиной Н. В. ; Музееведение:Учеб. пособие Владим. гос.ун-т. – Владимир : Изд-во ВлГУ, 2010. – 114 с.

Соколова М. В., История туризма.Учебное пособие.Издательство «Мастерство», Саратов, 2002.-349 с.

Романчук А. Б.,Музейный туризм, Санкт-Петербург, Исторический Университет, 2010, 43 с

Урунбаева Ю.П. Аҳолининг маънавий-маърифий қадриятлари дунѐсини бойитиш, ѐш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда музейларнинг аҳамияти. «Iqtisodiyot va turizm» Халқаро илмий ва инновацион журнал. №2(16) 2024. 74-84 б.

Урунбаева Ю.П. Янги Ўзбекистонда музей туризмини ривожлантиришнинг назарий асослар. ―BIZNES - ЭКСПЕРТ‖ 2024 69 -74 б.

Урунбаева Ю.П. МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ. ―BIZNES - ЭКСПЕРТ‖ 2024. 13 -20 б.