ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
Қўлёзма асосида
613.2:616.12-005.4-06:616.153
РЎЗИЕВА МАРҒУБА МИРЗАЕВНА
УЮШГАН БОЛАЛАР МУССАСАЛАРИДА БИОЛОГИК ФАОЛ ОВҚАТ
ҚЎШИМЧАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИ ГИГИЕНИК АСОСЛАШ
14.00.07-Гигиена
Тиббиѐт фанлари номзоди илмий даражасига талабгорлик
диссертациясининг
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент-2007 йил
2
Иш Тошкент Тиббиёт Академиясида бажарилган
Илмий раҳбар:
тиббиѐт фанлари доктори, профессор
Баҳридинов Шаҳобидин Самарович
Расмий тақризчилар:
тиббиѐт фанлари доктори
Камилова Роза Толановна
тиббиѐт фанлари номзоди, доцент
Шомуҳамедов Шоанвар Шоаҳмедович
Етакчи ташкилот:
Тошкент врачлар малакасини ошириш
институти
Ҳимоя _____________ 2007 йили соат _____ да Тошкент Тиббиѐт
Академияси қошидаги Д.087.09.03 Ихтисослашган кенгашнинг йиғилишида
бўлиб ўтади (700109, Тошкент ш., Фаробий кўч., 2 уй)
Диссертация билан Тошкент Тиббиѐт Академиясининг кутубхонасида
танишиш мумкин.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби тиббиѐт
фанлари номзоди, доцент
Саломова Феруза Ибодуллаевна
3
Ишнинг умумий тавсифномаси
Ишнинг долзарблиги.
Овқатланиш болалар ва ўсмирларнинг соғлиги,
жисмоний ва руҳий жиҳатдан уйғун ривожланишини таъминлашдаги асосий
омилдир. Болалар ва ўсмирларнинг саломатлик ҳолати овқатланиш турига
боғлиқлигини ўрганишга бағишлаб, Республикамизда (Махкамов Г.М., 1958;
Исмоилов М.Н., 1984; Романченко Н.Л., 1971; Шомуҳамедов Ш.Ш., 2004;
Шайхова Г.И., 1993; Худайберганов А.С., 1993; Камилова Р.Т., 2001;
Саломова Ф.И., 2005), шунингдек хорижда (Шарманов Т.Ш., 1990;
Эйдельман М.М., 1992; Davis F.A., 1996; Donald S., 2000) ўтказилган кўплаб
тадқиқотлар ва Ўзбекистон хукумати томонидан болалар ва ўсмирларни
ижтимоий ҳимоялаш учун қўлланилаѐтган чора-тадбирлар шундан далолат
беради. Шу билан бирга, замонавий инсон рациони учун хос бўлган, инсон
саломатлигини таъминлашда муҳим ўрин тутувчи элементларнинг
танқислиги одатдаги овқат рационига қўшимча равишда таркибида
витаминлар ва микроэлементлар бўлган биологик фаол овқат қўшимча-
ларини (БФҚ) киритиш йўли билан тузатилади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
. Ўзбекистондаги уюшган болалар
муассасаларида овқатланишни мутаносиблашга бағишланган тадқиқот-
ларнинг кўпчилиги (Романченко Н.Л., 1980; Исмоилов М.Н., 1984;
Худайберганов А.С., 1991; Шайхова Г.И., 1993; Шомуҳамедов Ш.Ш., 2004;
Саломова Ф.И. 2005 ва бошқалар) ўрганилаѐтган соҳада муҳим илмий-
амалий аҳамиятга эга, аммо тадқиқотчилар кунлик рационларни тўғрилаш ва
маълум бир озиқ - овқат маҳсулотларини киритиш ҳисобига болалар ва
ўсмирлардаги оқсил ва витаминлар алмашинувини керакли даражага кўтара
олишмади.
Овқат рационлари тузилишини мутаносиблаштириш, уни замонавий
инсоннинг физиологик эҳтиѐжларига мос ҳолга келтириш сифатли янгича
ѐндошиш ва ечимларни талаб қилади. Тадқиқотчилар овқат рационига турли
БФҚларни қўшишни кўпроқ тавсия қиладилар. Аммо БФҚларнинг таркиби
жуда кенг ва уларни танлаш, айниқса, уюшган болалар муассасаларида, овқат
рационини бойитишда илмий асослашни талаб қилади.
Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишининг мавзуий режалари
билан боғлиқлиги.
Илмий иш Тошкент Тиббиѐт Академиясининг болалар ва
ўсмирлар гигиенаси ва овқатланиш гигиенаси кафедраси базасида, «Оценка
влияния условий окружающей, производственной среды и образа жизни на
показатели здоровья населения и разработка гигиенических регламентов и
путей их коррекции» илмий мавзусига мос равишда бажарилди (давлат қайд
рақами 01.0030004).
Тадқиқот
мақсади
болалар
уюшган
муассасаларида
овқат
рационларини биологик фаол овқат қўшимчаларини қўшиш йўли билан
мутаносиб лаштиришнинг самарали услубларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот вазифалари:
1.
Болалар овқат рационидаги ва табиий озиқ - овқат маҳсулотларидаги
энг танқис бўлган озуқа моддаларини аниқлаш учун мактабгача
4
болалар муассасаларидаги (МБМ) ва оиладаги ҳақиқий овқатланишини
баҳолаш;
2.
БФҚ янги турларини токсикологик - гигиеник баҳолаш;
3.
МБМда овқат рационларининг озуқавий ва биологик қийматини БФҚ
ларни қўллаган ва қўлламаган ҳолда таҳлил қилиш;
4.
Оқсил ва С витамини алмашинув ҳолатининг биокимѐвий кўрсат-
маларига асосан ҳақиқий ва ўзгартирилган овқатланиш фонида
БФҚларни қўллашнинг самарадорлигини баҳолаш;
5.
Уюшган болалар муассасалари учун кўпроқ мос келувчи БФҚ
турларини танлашга мақбул услубий ѐндашувни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объектлари ва предмети.
Тадқиқот объекти сифатида 4 та
МБМдаги болаларнинг ва МБМга борувчи болалар яшайдиган 900 та
оиланинг овқатланиш рациони танлаб олинди; кўрсатилган объектлар
Тошкент шаҳрида (2 та МБМ, 348 оила), Тошкент вилоятида (1та МБМ, 286
оила) ва Қашқадарѐ вилоятида (1та МБМ, 266 оила) таҳлил этилди.
Шунингдек, БФҚларнинг янги турларидан «Zam-Zam», «Черника-Форте» ва
«Биовит» ўрганилди. «Zam-Zam» БФҚ Ўзбекистондаги «Santa Gertruda»
фирмасида ишлаб чиқарилади. «Черника-Форте» эса Россиядаги «Эвалар»
ЁАЖ фирмаси маҳсулотидир. «Биовит» БФҚ мамлакатимиздаги Вакцина ва
Зардоблар илмий - текшириш институтининг маҳсулоти хисобланади.
Тадқиқотлар 2003-2005 йилларда ўтказилди.
Тадқиқот усуллари.
Қўйилган вазифани ҳал этиш учун гигиеник,
токсикологик, биокимѐвий, кимѐвий, статистик тадқиқот усуллари ва анкета
сўрови ўтказилди.
МБМга борувчи болаларнинг овқатланиши икки хил - ҳисоблаш ва
лаборатория текшируви услубларида ўрганилди. Ҳисоблаш усули овқатла-
ниш рационининг озуқавий ва биологик қийматини аниқлашда қўлланилади.
Статистик таҳлил учун 360 та ѐйма таомномалар қўлланилди (ҳар бир
МБМга
90тадан).
Рационнинг
озуқалик
қиймати
озиқ-овқат
маҳсулотларининг кимѐвий таркибини ҳисоблаш жадвали асосида
ҳисобланди (М. Ф. Нестерин, И. М. Скурихин, 1979).
Рационларнинг озуқавий ва қувватий қиймати 26 кўрсаткичлар бўйича
йилнинг совуқ ва иссиқ фасллари учун алоҳида баҳоланди (Н. Е. Дебюк, А.
М. Коган, 1967). Рациондаги оқсилларнинг биологик қиймат кўрсаткичлари
стандарт сифатида фойдаланиш қабул қилинган тухум оқсилларининг худди
шунақанги кўрсаткичлари (ФАО/ВОЗ, 1985)га қиѐсан нисбий катталикларда
(%да) ифодаланди.
Эссенциал аминокислоталар (ЭАК) индексини ҳисоблаш B.L.Oser,
H.H.Mitchel, C.Blook услубида ўтказилди.
Лаборатория таҳлили рационнинг қуйидаги таркибини аниқлашни қамраб
олади:
- оқсиллар – М.П.Болотов модификациясидаги Къельдал услуби асосида
(А.И.Бурштейн, 1963);
- ѐғлар – Сокслет усулида (А.И.Бурштейн 1963);
- умумий углеводлар – топилган оқсил, ѐғ ва куллилик миқдорининг
5
қуруқ қолдиқлари орасидаги фарқни ҳисоблаш усули бўйича (А.И.Бурштейн,
1963);
- таомлар калориялилиги ва маҳсулотларни сарфлаш проценти
катталиклари – Экземплярский бўйича (А.И.Бурштейн, 1963);
- алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар – ҳисобий таҳлил усулида
(И.М. Скурихин, 1987);
- С витамини - Тильманс усули билан (ГОСТ 7047).
Ўрганилаѐтган болалар оиласидаги ҳақиқий овқатланиш ҳолати умумий
қабул қилинган усул бўйича баҳоланди: оилаларнинг кундалик рационини
статистик таҳлил қилиш учун ЎзР Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан
тасдиқланган муаллифлик услуби қўлланилди (2003). 900 оиладан йиғилган
2700 та сўровнома маълумотлари ишлов беришдан ўтди. Болалар
овқатланишининг озуқавий ва биологик қийматини ҳисоблаш МБМ ларда
қўлланилгани каби усулларда ўтказилди. Текширилаѐтган болалар
овқатланишининг озуқавий ва биологик қийматини ҳисоблашда МБМлар
рационини статистик таҳлиллашда олинган маълумотлар оилавий
овқатланиш маълумотларига қўшилди (нонушта ва кечки овқат).
Болалар организмининг оқсил билан таъминланганлигини ўрганиш
мақсадида биз томонимиздан ҳақиқий ва ўзгартирилган овқатланиш фонида
3-6 ѐшдаги 18 нафар боладаги азотли баланс ва пешоб азотли фракциялари
(А.И.Бурштейн, 1963) бўйича оқсил алмашинуви ҳолатини баҳолаш
ўтказилди. С-витаминли алмашинуви Н.С.Железнякова бўйича, витаминнинг
пешоб экскрециясини мг/соатли таҳлил қилиш йўли билан баҳоланди.
БФҚнинг токсикологик тадқиқотлари асосий «Сифатли лаборатория
амалиѐти қоидалари» (1997) га мос равишда ўтказилди. Тажриба остидаги
виварий шароитида 14 кун мобайнида сақланган ҳайвонлар (оқ каламушлар),
ҳар куни 7000 мг/кг дан 15000 мг/кг гача тана вазни ҳисобида 3-хил БФҚ
турлари «Zam-Zam», «Черника-Форте» ва «Биовит» (I, II ва III тажриба
гуруҳлар)нинг сувдаги эритмаси ошқозон ичига юбориш йўли билан бериб
борилди. IY (назорат) гуруҳидаги ҳайвонларга худди шундай миқдорда тоза
сув берилди. Тажриба муддати 6 ойни ташкил этди. Тадқиқот бошланишидан
олдин (фон), 3, 4, 5 ойдан сўнг ва тажриба охирида қуйидаги гематологик ва
биокимѐвий текширишлар ўтказилди:
- периферик қондаги гемоглобин ва эритроцитлар ҳамда лейкоцитлар;
- қон каталазаси фаоллиги (М.А.Коралюк, Л.И. Иванова усули билан);
- қон супероксидисмутазаси (СОД) фаоллиги (Б.Г.Мхитарян усули
бўйича)
- қондаги глюкоза миқдори (В.В.Меньшиков бўйича);
- жигар тўқимасидаги гликоген миқдори (Фольч бўйича);
- қондаги пироузум кислотаси (ПУК) миқдори (R. Crok усули бўйича);
- қондаги сут кислотаси (СК) миқдори (H.Z.Hohorst бўйича);
- лактатдегидрогеназа (ЛДГ) ва α - гидроксибутират-дегидрогеназа (α-
ГБД) фаоллиги (А.Н.Климов, Н.Г.Никульчева бўйича).
Олинган маълумотларга Exсel амалий дастурлари мажмуасини
қўллаган ва арифметик ўртача катталикларни, квадратли ўртача оғиш (δ)ни,
6
хатоликлар ўртача катталиги (m)ни ҳисоблаган ҳолда ишлов берилди.
Тадқиқотларнинг барча босқичларида t- Стьюдент мезонини ҳисоблаган
ҳолда ўртача катталикларни баҳолаш ўтказилди; фарқлар t≥2 бўлгандагина
ишонарли деб топилди. Ўрганилаѐтган ҳолатларнинг ўзаро боғлиқлигини
баҳолашда баъзи кўрсаткичлар учун жуфт корреляция коэффициенти (r)
ҳисоблаб топилди. Гигиеник тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда
асосли тиббиѐт қоидаларига амал қилинди (Л.А. Пономарева, Б.М. Мамат-
қулов, 2004).
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1.
Болаларнинг ўртача кундалик овқат рационининг озуқавий ва
биологик қиймати оиладаги ва МБМдаги овқатланишга боғлиқлиги ва
табиий озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини кўпайтириш билан ҳам
етарлича микронутриентлар даражасига эришилмаслиги;
2.
БФҚларни МБМда қўллашни асослаш ва БФҚни болалар учун
қўллаш самарадорлигининг мезонларини аниқлашга услубий ѐндошув;
3.
Болалар овқатини мутаносиблаштириш учун мўлжалланган БФҚ
янги турларининг токсикологик-гигиеник тавсифномаси;
4.
Муайян овқат БФҚларини қўллаш йўли билан болалар рациони-
нинг биологик қиймати ва профилактик самарасини ошириш имконияти.
Илмий янгилиги.
Биринчи марта БФҚларни қўллашни асослашга услубий
ѐндошув ишлаб чиқилди ва уларнинг МБМдаги самарадорлиги баҳоланди.
БФҚни болалар учун қўллашга нисбатан тавсиялар мезонлари аниқланди ва
тақдим этилди. Овқат БФҚ янги турлари хавфсизлигининг токсикологик-
гигиеник баҳолаши ўтказилди.
«Биовит» БФҚ қўлланилганда бойитилган овқат рационларининг
биологик қиймати оқсил ва С витамини алмашинувининг биокимѐвий
кўрсаткичлари бўйича самарадор бўлиши исботланди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ўтказилган
текширишлар асосида болалар кунлик рационларининг озуқавий ва биологик
қийматлари МБМ ва оиладаги овқатланиш холатига узвий боғлиқлиги
аниқланди. Табиий озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини кўпайтириш йўли
билан етарлича микронутриентлар даражасига эришилмаслиги белгиланган.
Миллий «Биовит» БФҚ МБМ кунлик рационларида С, А, В
6
, В
12
витаминлари; фолат кислотаси; кальций, магний; алмаштириб бўлмайдиган
аминокислоталар танқислигини қоплай олиши исботланган. Тажрибалар
асосида уюшган болалар жамоаларидаги кунлик рационлар биологик
қийматининг оширилишига, азот баланси, ретенцияси, оқсил моддаси
ўзлаштирувининг ҳамда пешобдаги азот компонентлари ва С-витамини
алмашинуви биокимѐвий кўрсаткичларининг яхшиланишига эришилган.
Тадқиқотлар натижасида БФҚ ишлаб чиқариш ва тарқатилишига бўлган
гигиеник талаблардан иборат ЎзР СанҚМ ва БФҚлар самарадорлигини
аниқлаш бўйича услубий тавсиянома ишлаб чиқилди, ЎзР ССВ томонидан
тасдиқланди, босмахонадан чиқарилди ва соғлиқни сақлаш хамда таълим
соҳасида амалиѐтга тадбиқ этилди. ЎзР ССВ томонидан 4 та токсикологик
паспортлар тасдиқланган. Изланишлар натижаси «Ўзбекистонда 2010
7
йилгача соғлом овқатланиш ҳаракат режалари»ни ишлаб чиқаришда
фойдаланилган.
Натижалардан амалда фойдаланиш.
Ишлаб чиқилган меъѐрий-
услубий хужжатлар республика давлат санитария-эпидемиология назорати
марказида, Андижон, Навоий, Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон
Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказида, Тошкент
Тиббиѐт Академиясида фойдаланилади, унинг амалда тадбиқ этилаѐтганини
маълумотномалар ва далолатномалар тасдиқлайди. ЎзР ССВ илмий изланиш
ишларини мувофиқлаштириш бўлимидан диссертация иши натижаларининг
тадбиқ қилинганлиги тўғрисида хулоса олинган.
Ишнинг муҳокамадан ўтганлиги.
Тадқиқотларнинг асосий материаллари
ва натижалари Тошкент Тиббиѐт Академиясининг Илмий Кенгаши
йиғилишига (2002; 2004; 2005); Ёш олимлар ва мутахассисларнинг халқаро
илмий-амалий анжуманига (Алмати, 2003); ЎзР Соғлиқни Сақлаш вазирлиги
қошидаги Инсон атрофидаги муҳитнинг ўта салбий омилларини гигиеник
қатъий белгилаш Қўмитаси йиғилишига (2004); ѐш олимлар анжуманига
(Тошкент, 2004); «Гигиена, санитария ва экология долзарб муаммолари»
(Тошкент, 2004), «Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик хавфсизликни
таъминлаш вазифалари» (Тошкент, 2004), «Атроф муҳит муҳофазаси ва
экологик хавфсизликни таъминлаш» (Тошкент, 2005), «Аҳоли соғлигини
муҳофаза қилишнинг гигиеник жиҳатлари» (Тошкент, 2005), «Ташқи мухит
ва инсон саломатлиги гигиеник ҳолатининг мониторинги» (Тошкент, 2006)
республика илмий-амалий анжуманларига; Ўзбекистон Республикаси
гигиенистлари, санитария врачлари, эпидемиологлари ва инфекционистлари
YIII съездига (Тошкент, 2005); аспирантлар, талабгорлар ва резидентларнинг
илмий-амалий
анжуманига
(Тошкент,
2005);
Тошкент
Тиббиѐт
Академиясининг кафедравий ва кафедралараро илмий семинарларига
(Тошкент, 2005; 2006); Тошкент врачлар малакасини ошириш институти
«Гигиена» кафедраси илмий семинарига (Тошкент 2006); Тошкент Тиббиѐт
Академияси қошидаги 14.00.07. «Гигиена» мутахассислиги бўйича илмий
семинарига (Тошкент, 2007) тақдим этилди ва муҳокамадан ўтди.
Натижаларнинг нашр этилганлиги.
Диссертация материаллари бўйича
18 та илмий иш, шу жумладан, 3 та журналда мақола, СанҚМ, 2 та услубий
тавсияномалар нашр этилди.
Диссертациянинг тузилиши ва хажми.
Диссертация матни 124
саҳифали босма матнда баѐн этилган ва кириш қисми, адабиѐтлар рўйхати, 4
бобдаги шахсий тадқиқотлар, хотима, хулоса, амалий кўрсатмалар ва
тадқиқот
натижаларининг
амалда
тадбиқ
этилганлиги
хақидаги
материаллардан иборат. Диссертацияда 21 та жадвал, 1 расм берилган.
Адабиѐтлар кўрсаткичи 165 манбани қамраб олган бўлиб, улардан 33 таси
узоқ хорижий муаллифларга тегишлидир.
8
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Ўрганилган болаларнинг оиладаги ва мактабгача муассасалардаги
ҳақиқий овқатланиши юзасидан ўтказилган таҳлиллар овқат рационидаги
қуйидаги танқисликларни аниқлади: ҳайвон маҳсулотлари оқсили – 50
фоиздан кўпроқ; С витамини – 45%, А витамини – 82%, В
6
витамини -45%,
В
12
витамини – 78%, Д витамини – 84%, минерал моддалардан - кальций -
55%, фосфор -42%, магний – 62%; алмаштириб бўлмайдиган аминокис-
лоталардан – метионин – 68%, лейцин – 44%, гемоглобин, суяк тўқималари
хужайралари ва бош мия шаклланишида иштирок этувчи аминокислоталар -
85% (1 жадв.).
Йилнинг фаслига қараб витаминлар таркиби бўйича статистик
ишончли фарқлар мавжуд. МБМга қатновчи болаларнинг кундалик овқат
рационидаги нутриентлар тақсимланишининг кўрсатишича, ѐғлар қувватий
ҳажмининг солиштирма оғирлиги – 25,3±0,7%ни ташкил этади, меъѐрда эса
26-27% бўлиши керак; углеводлар – 62,3±1,3%, меъѐрда эса 55%дан
ошмаслиги лозим. Ушбу оғишлар рационни мегакалориялар тизими бўйича
таҳлил қилганда ҳам тасдиқланади, унга кўра ѐғларнинг солиштирма
оғирлиги тавсия этилаѐтган даража (1 мегакал.37,0)дан анчагина паст (1
мегакал. 28,0±2,2), углеводларнинг солиштирма оғирлиги тавсия этилувчи
даража (1 мегакал. 137,0) дан анча баланд (1 мегакал. 155,8±2,4) бўлиши
керак. Кундалик рационнинг озуқавий, қувватий ва биологик қийматларини
баҳолаш шуни кўрсатадики, Қашқадарѐ, Тошкент вилоятларида ва Тошкент
шаҳрида яшовчи болалар витаминлар таркиби бўйича анчагина
фарқланадилар, бу эса турли сабзавотлар, мевалар, дуккакли маҳсулотлар
истеъмол этилиши билан боғлиқдир.
1 жадвал
Тошкент шаҳридаги 3 - 7 ёшли болалар кундалик овқат рационининг
қувватий ва озуқавий қиймати йил фаслларига қараб ҳақиқий
овқатланиш фонида физиологик меъёрларга нисбатан, М±m
Кўрсаткичлар
номи
Оиладаги
овқатланиш
МБМдаги
овқатланиш
Йиғинди
миқдор
Меъѐр
Қувватий қиймати
(ккал/сут)
394,4
22,0
1772
25,0
2166,4
25,0
2000
418,0
25,0
1775,2
28,0
2193,2
28,0
Умумий оқсил, г
9,0
0,4
56,8
2,2
65,8
2,2
70
9,8
0,7
57,6
2,3
67,4
2,3
Ҳайвон оқсили, г
5,5
0,3
27,6
1,2
34,1
1,2
44
6,2
0,4
28,6
1,3
34,8
1,3
Умумий ѐғлар, г
9,6
0,4
57,4
2,0
67,0
2,0
70
11,2
0,5
56,8
2,2
68,0
2,2
Ўсимлик ѐғлари, г
6,1
0,1
23,0
1,0
29,1
1,0
24
6,2
0,2
23,6
1,1
29,8
1,1
9
жадвал 1 (давоми)
Углеводлар, г
68,0
2,5
244,5
6,0
312,5
6,0
270
69,5
3,0
258,4
8,0
327,9
8,0
А витамини,
мкг/экв.
28,0
2,0
290
9,0
318
9,0
500
29,3
2,0
374
11,0
403,3
1,0
С витамини, мг
4,2
0,5
45,0
2,0
49,2
2,0
60
6,2
0,6
55,0
2,0
61,2
2,0
Фолацин, мкг
12,2
2,0
168
8,0
180,2
8,0
200
14,4
2,0
172
9,0
186,4
9,0
Д витамини, И.Э.
32,0
3,0
690
11,0
722
11,0
1000
38
4,0
710
14,0
748
14,0
В
1
витамини, мг
0,1
0,01
0,8
0,07
0,9
0,06
0,9
0,2
0,02
0,9
0,06
1,1
0,05
В
2
витамини, мг
0,1
0,01
0,8
0,07
0,9
0,06
1,0
0,2
0,02
0,9
0,06
1,1
0,05
В
6
витамини, мг
0,1
0,01
0,7
0,1
0,8
0,08
1,3
0,1
0,02
0,8
0,07
0,9
0,07
В
12
витамини, мкг
0,1±0,01
1,1±0,04
1,2±0,04
1,5
0,1±0,02
1,1±0,06
1,2±0,06
Кальций, мг
122
2,5
698±12,0
820
11,0
900
148
4,5
714±14,0
862
10,0
Магний, мг
14
2,2
140±10,0
154
10,0
200
18
3,5
166±13,0
184
12,0
Фосфор, мг
175
12,0
980±20,0
1155
20,0
1350
188
15,0
994±18,0
1182
18,0
Темир, мг
1,4
0,3
12,0±1,1
13,4
1,0
10
1,5
0,4
12,5±2,7
14,0
1,0
Йод, мг
0,007
0,001
0,013
0,003
0,02
0,003
0,07
0,007
0,001
0,02
0,003
0,02
0,003
Селен, мкг
14,2
0,1
63,3
5,0
77,5
5,0
80
15,5
0,1
64,0
5,0
79,5
5,0
Калий, мг
320
25,0
1290
55,0
1610
55,0
1800
350
30,0
1280
52,0
1630
52,0
Ситостерин, мг
14,2
0,1
59,8
0,2
74,0
0,2
85
15,1
0,1
60,1
0,2
75,2
0,2
ЎТЁК, г
0,5
0,01
1,1
0,07
1,6
0,07
2
0,6
0,02
1,2
0,08
1,8
0,08
Холин, мг
52,2
5,0
241,8
22,0
294
22,0
350
56,0
5,0
244,5
24,0
300,5
24,0
10
жадвал 1 (давоми)
Лейцин, г
0,4
0,02
2,7
0,1
3,1
0,1
7,2
0,5
0,05
2,9
0,1
3,4
0,1
Лизин, г
0,2
0,01
1,5
0,1
1,7
0,1
2,8
0,2
0,02
1,6
0,1
1,8
0,1
Триптофан, г
0,02
0,002
0,27
0,03
0,29
0,03
0,5
0,02
0,002
0,28
0,03
0,3
0,03
Треонин, г
0,02
0,003
1,08
0,01
1,10
0,01
1,48
0,02
0,002
1,20
0,01
1,22
0,01
Валин, г
0,04
0,003
1,98
0,1
2,02
0,1
2,7
0,05
0,002
2,2
0,1
2,25
0,1
Гистидин, г
0,05
0,002
0,35
0,005
0,4
0,05
0,6
0,03
0,003
0,37
0,004
0,4
0,04
Метионин, г
0,02
0,002
1,08
0,05
1,11
0,05
1,44
0,03
0,003
1,13
0,05
1,16
0,04
Изоҳ:
суратда – қишки-баҳорги мавсум;
махражда - ѐзги-кузги мавсум
Тошкентдаги 2 та МБМни мунтазам назорат қилиш натижасида
кундалик овқатланиш меъѐри бажарилишига эришдик. Шунга қарамай, овқат
рационидаги асосий биологик фаол моддаларнинг миқдори физиологик
меъѐрларга нисбатан пастлигича қолаверади.
Шундай қилиб, болаларнинг МБМда ва оиладаги ҳақиқий овқатланиши
ҳолатини баҳолаш юзасидан олинган маълумотлар С, А, В
6
, В
12
, Д
витаминлари, минерал моддалар (кальций, магний, фосфор) ва алмаштириб
бўлмайдиган
аминокислоталар
(метионин,
лейцин)
кўринишидаги
алмаштирилмайдиган нутриентларнинг физиологик меъѐрларига эришиб
бўлмаслигини кўрсатади ва БФҚларни қўллаш шартлигини тақозо этади.
Энг кўпроқ мос келувчи БФҚни танлаш мақсадида хорижда ва
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган БФҚ 3 хилини токсикологик, кимѐвий
текширувлардан ўтказдик.
6 ой мобайнидаги токсикологик текширувлар натижасида маълум
бўлдики, «Zam-Zam» БФҚ тажриба остидаги ҳайвонларнинг углерод
алмашинуви ҳолатига салбий таъсир қилар экан. Барча кўрсаткичлар:
каталаза фаоллиги, СОД, сут кислотаси ва ПУК тўпланиши, ЛДГ ва α–ГБД
фаоллиги ошганлиги қайд этилди. Айниқса, антиоксидант тизим
кўрсаткичларидаги ўзгаришлар яққолроқ намоѐн бўлган. Текширилган
кўрсаткичларнинг ошганлигига, афтидан, тўқималардаги гликолитик
алмашинувнинг кучайганлиги оқибатдаги интенсив метаболитик жараѐнлар,
улардаги
парчаланиш
маҳсулотларининг
«Zam-Zam»
БФҚнинг
текширилаѐтган намуналарида мавжуд бўлган учувчи аралашмалар
таъсирида ажралиб чиқиши сабаб бўлган деб тахмин қилинди.
БФҚни олган жониворларнинг гематологик кўрсаткичлари асосан назорат
11
гуруҳидагиларникидек бўлиб, «Биовит» БФҚ бошқаларга нисбатан анчагина
ижобий самара бериши аниқланди (2–жадв.).
2 жадвал
«Zam-Zam», «Черника–Форте» ва «Биовит» БФҚлар бир ой
ичилганидан сўнг оқ каламушлар периферик қонидаги гематологик
кўрсаткичлар
Ҳайвонлар
гуруҳи
Миқдори, г/л
Гемоглобин
Эритроцитлар
Лейкоцитлар
I
132±1,0
5,03±0,2
7,98±0,2
II
135±0,8
5,01±0,2
8,12±0,2
III
137±0,7**
5,24±0,1*
8,00±0,2
IV
133±1,0
4,33±0,4
8,05±0,2
Изоҳ:
* -Р<0,05; ** - Р<0,01
Олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария
врачи томонидан кучга киритилган 0196-06 сонли «БФҚларни ишлаб
чиқариш ва айлантиришга гигиеник талаблар» ЎзР СанҚМни тузишда
фойдаланилди.
Қувват ва асосий озуқа моддаларининг истеъмолини ўрганиш юзасидан
ўтказилган тадқиқотлар натижаларини, болалар овқат рационидаги
аниқланган асосий биологик фаол моддалар танқислигини ҳисобга олган
ҳолда меъѐр бўйича қабул қилинган маҳсулотлардан баъзи турларини
кўпайтириш ва миллий таомларни қўшиш йўли билан кундалик рационга
тузатиш киритилди. Овқат рационларини тузатиш нафақат уларнинг
таркибий тузилишини ўзгартирибгина қолмай, балки миллий таомларнинг
биологик қийматини оширишни кўзлаган ҳолда тайѐрлашнинг технологик
жараѐнларини такомиллаштиришни ҳам қамраб олади. МБМ овқат
рационларидаги биологик фаол моддалар етишмовчилигининг ўрнини
тўлдириш учун биз мамлакатимизда пиво ачитқиси асосида ишлаб
чиқариладиган «Биовит» БФҚларни танлаб олганмиз. «Биовит» 11 хил
асосий витаминлар, темир моддаси ва аминокислоталарнинг табиий
манбаидир.
3 жадвал
Ҳақиқий ва ўзгартирилган овқатланиш фонидаги 3-6 ёшли болалар
кундалик овқат рационининг биологик қийматини йил мавсумлари
бўйича қиёсий баҳолаш
Кўрсаткичлар номи
МБМда болалар овқатланиш фони
Ҳақиқий
Ўзгартирилган
Қувватлилик қиймати
(ккал/сут)
1772
25,0
2066,4
18,0***
1775,2
28,0
2193,2
20,0***
Умумий оқсиллар, г
56,8
0,4
62,8
2,0**
57,6
2,3
63,4
2,0
12
жадвал 3 (давоми)
Ҳайвон оқсиллари, г
27,6
1,2
32,1
1,1**
28,6
1,3
34,8
1,1***
Умумий ѐғлар, г
57,4
2,0
58,0
2,0
56,8
2,2
58,0
2,2
Ўсимлик ѐғлари, г
23,0
1,0
23,1
1,0
23,6
1,1
23,8
1,1
Углеводлар, г
244,5
6,0
212,2
6,0***
258,4
8,0
216,5
7,0***
А витамини, мкг/экв.
290
9,0
312
9,0
374
11,0
400.0
11,0
С витамини, мг
45,0
2,0
68,2
2,0***
55,0
2,0
75,0±2,0***
Фолацин, мкг
168
8,0
190,2
8,0
172
9,0
196,4
9,0
Д витамини, И.Э.
690
11,0
920
11,0***
710
14,0
940
14,0***
В
1
витамини, мг
0,8
0,07
1,2
0,06***
0,9
0,06
1,3
0,05***
В
2
витамини, мг
0,8
0,07
1,1
0,06**
0,9
0,06
1,2
0,05***
В
6
витамини, мг
0,7
0,1
1,1
0,08**
0,8
0,07
1,2
0,07***
Ниацин, мг
11,0
1,1
13,0
1,0
12,2
1,4
13,2
1,2
Витамин В
12
1,1±0,04
1,4±0,04***
1,1±0,06
1,5±0,06***
Кальций, мг
698±12,0
920
11,0***
714±14,0
932
10,0***
Магний, мг
140±10,0
164
10,0
166±13,0
174
12,0
Фосфор, мг
980±20,0
1200
20,0***
994±18,0
1210
18,0***
Темир, мг
12,0±1,1
13,4
1,0
12,5±2,7
14,0
1,0
Йод, мг
0,013
0,003
0,2
0,003***
0,02
0,003
0,2
0,003***
Селен, мкг
63,3
5,0
78,0
5,0*
64,0
5,0
79,0
5,0*
13
жадвал 3 (давоми)
Калий, мг
1290
55
1550
30***
1280
52
1600
52***
Ситостерин, мг
59,8
0,2
70,0
0,2***
60,1
0,2
72,0
0,2***
ЎТЁК, г
1,1
0,07
1,6
0,07***
1,2
0,08
1,8
0,08***
Холин, мг
241,8
22,0
290
12,0
244,5
24,0
300,0
14,0*
Лейцин, г
2,7
0,1
6,0
0,1***
2,9
0,1
6,4
0,1***
Лизин, г
1,5
0,1
2,0
0,1***
1,6
0,1
2,1
0,1***
Метионин, г
1,08
0,05
1,2
0,05
1,13
0,05
1,3
0,04**
Пектин, г
0,7
0,02
1,0
0,02***
0,8
0,02
1,1
0,02***
Рационнинг умумий
биологик қуввати % да
52,2±1,5
68,2±1,3***
56,2±1,1
72,1±1,2***
Изоҳ:
суратда – қишки-баҳорги; махражда – ѐзги - кузги
Мавсум; * -Р<0,05; ** - Р<0,01; *** - Р<0,001
Биологик фаол моддаларнинг таркибий тузилиши ва овқатланишнинг
хақиқий ва ўзгартирилган фонида 3-6 ѐшли болалар кундалик овқат
рационининг биологик қиймати қиѐсий баҳолаш киритилган тузатишнинг
салмоқли самарасидан далолат беради. Болаларнинг ушбу ѐш гуруҳи учун
талабларига мос равишда овқат моддалари нисбати маромига тушди.
Ўсимлик ѐғлари, ЎТЁК, ситостеринлар, холин, толачалар, пектин, калий,
магний, В
6
, А, С, В
12
витаминлари ва алмаштириб бўлмайдиган
аминокислоталар – метионин, лизин, лейцинларнинг улуши ошди.
Қишки-баҳорги мавсумда овқат рационининг умумий биологик қиймати
овқатланишнинг хақиқий фонида – 52,5±1,5% га, ўзгарган фонда – 68,2±1,3%
(Р<0,01)га ошди (расмга қаранг). Овқатланишнинг айнан шунақанги
тузатилишига ѐзги-кузги мавсумда «Биовит»ни киритиш ҳисобидан
эришилди, биологик фаол моддалар кундалик миқдорини ошириш ҳисобига
ўртача кундалик овқатланиш рационининг умумий биологик қиймати
56,2±1,1% дан 72,1±1,2%гача ошган.
Юқори биологик қийматга эга маҳсулотлар (нўхат, мош, ловия), ҳайвон
оқсиллари, ўсимлик ѐғлари, ЎТЁК, ситостеринлар ва «Биовит» БФҚдаги
биологик фаол моддалар манбалари солиштирма оғирлигини кўпайтириш
ҳисобига ўртача кундалик овқат рационининг биологик қиймати
оширилишига
эришилди.
МБМда
овқат
БФҚларини
қўллашнинг
самарадорлигини баҳолаш мақсадида биз ўзгартирилган овқатланиш
14
фонидаги ва қўшимча равишда «Биовит» БФҚ қўшиш ҳисобига оқсил
миқдори кўпайтирилган болаларнинг азотли балансини ўрганиб чиқдик.
Бунда 3-6 ѐшли болалар учун кундалик рациондаги оқсил миқдори 1 кг тана
56,2
72,1
52,2
68,2
0
20
40
60
80
100
%
ёзги-кузги
қ
и
ш
г
и
-
б
а
ҳ
о
р
г
и
йил мавсуми
Ҳақиқий ва ўзгартирилган овқат фонидаги 3-6 ёшли болалар
ўртача кундалик овқат рационлари умумий биологик
қийматининг йил мавсумлари бўйича ўзгаришлари, %
хакикий фон
ўзгартирилган фон
Расм 1.
вазнига 4,1 г/кг тўғри келди. Гарчи ўзгартирилган овқатланиш фонидаги
текширилаѐтган болаларда 1 кг оғирликка тушаѐтган оқсил унча кўп
бўлмаса-да, азот баланси сезиларли ошди, ҳақиқий овқатланиш фонида +1,0
дан бошлаб ўзгартирилган овқатланиш фонида +3,6 гача етди.
Ўзгартирилган овқатланиш фонида организмда азотнинг ушланиб қолиши
кескин ошди (37,6 % га), яъни ҳақиқий овқатланиш фонидаги 58,8±17 мг/кг
156±31 мг/кг бола оғирлигигача кўпайди. Болалар учун оқсил сингиши
ошишининг мақбул пайти ҳақиқий овқатланиш фонида 79,4±1,7%,
ўзгартирилган овқатланиш фонида 83,4±1,4% гача бўлди.
«Биовит» БФҚ қўлланилиши С витаминини пешобда кунлик ва
мг/соатлик ошишига кўмаклашди: ҳақиқий овқатланиш фонидаги болаларда
– 0,22±0,02 мг/соат (6,80±0,3 мг/сут.); ўзгартирилган овқатланиш фонидаги
болаларда – 0,32±0,02 мг/соат (12,0±1,1 мг/сут.) гача етди.
15
Х У Л О С А
Асосий натижалар:
1.
Мактабгача муассасаларга қатновчи болалар овқатланишини
ташкил этишда жиддий бузилишлар аниқланди, булар оқибатида тавсия
этилган овқатланиш меъѐрларида сезиларли четга оғишларга йўл қўйилади.
Ушбу муассасаларга қатновчи болаларнинг кундалик овқат рационида
гемоглобин, суяк тўқималари ва бош мия хужайраларининг ҳосил бўлишида
иштирок этувчи ҳайвон оқсиллари, С, А, В
6
, В
12
, Д витаминлари, фолацин,
минерал моддалар – кальций, фосфор, магний, алмаштириб бўлмайдиган
аминокислоталар танқислиги қайд этилди.
2.
Болаларнинг оиладаги ҳақиқий овқатланишини баҳолаш
ўтказилганда гўшт, сут маҳсулотлари, балиқ, сабзавот ва мевалар етарлича
истеъмол этилмаслиги ва донли маҳсулотлар кўпроқ танаввул этилиши
ҳисобига рационлар бир хилда бўлиб қолиши маълум бўлди. Оқибатда,
МБМдаги номутаносиб овқатланиш туфайли болалар организмига ҳайвон
оқсиллари, витаминлар, минерал моддалар ва алмаштириб бўлмайдиган
аминокислоталар етарлича тушмаслигининг ўрни тўлдирилмайди. Болалар
овқатланишининг умумий биологик қиймати қишки-баҳорги даврда –
52,5±1,5%ни, ѐзги-кузги даврда – 56,2±1,1%ни ташкил этди.
3.
Бундай вазиятни МБМдаги овқат меъѐрини ошириш йўли билан
тўғрилаш мумкин эмас, чунки, биринчидан, овқат меъѐрини ошириш
рациондаги углеводлар ва ѐғлар миқдори кўпайишига олиб келади;
иккинчидан, табиий маҳсулотлардаги витаминлар танқислиги, яна қишлоқ
хўжалигининг экологик шароитлари, қайта ишлашнинг технологик жараѐни
ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан ҳам боғлиқ; юқорида
айтилганлар БФҚлар қўлланилиши зарур эканлигини ва МБМга қатновчи
болалар овқатланиши учун тавсия этилувчи озуқа маҳсулотлари таркибини
ўзгартириш зарурлигини тасдиқлайди.
4.
Токсикологик текширувлар натижалари «Zam-Zam» БФҚнинг
узоқ вақт қўлланилиши тажриба остидаги ҳайвонларга салбий таъсир
ўтказганини кўрсатади. Барча кўрсаткичлар, яъни каталазалар, СОД, сут ва
пироузум кислоталари тўпланиши, ЛДГ ва α-ГБД фаоллиги ошганлиги қайд
этилди. Кўрсатилган ўзгаришлар, афтидан, тўқималарда катаболик
жараѐнлар кучайиши, ЎТЁКларнинг чиқарилиши ва уларнинг «Zam-Zam»
БФҚни тайѐрлаш жараѐнидаги бижғиш жараѐни билан боғлиқ аралашмалар
таъсири остида парчаланишига боғлиқ бўлса керак.
5.
«Биовит» ва «Черника-Форте» БФҚлари 6 ой давомида бериб
борилганидан сўнгги текширувда олинган биокимѐвий кўрсаткичлар назорат
гуруҳидагиларники билан бир хил бўлиб, фондагидан сезиларли фарқ
қилмади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тавсия этилди.
Шу билан бирга «Биовит» БФҚларни қабул қилгандаги кўрсаткичлар
нисбатан мақбулроқ эканлиги маълум бўлди.
6.
МБМлар овқат рационига биологик қиймати баландроқ бўлган
маҳсулотлар (дуккаклилар) ни киритиш ва уларни «Биовит» БФҚ билан
бойитиш натижасида 3-6 ѐшгача бўлган болалар учун талаб этилувчи озуқа
16
моддалари нисбатини меъѐрлаштиришга, шунингдек, овқат рационларининг
умумий биологик қиймати ошди, қишги – баҳорги мавсумда 52,5±1,5 дан
68,2±1,3% гача, ѐзги –кузги мавсумда –56,2±1,1дан 72,1±1,2% гача ошишига
эришилди.
7.
МБМга қатновчи барча текширилаѐтган ҳақиқий овқатланиш
фонидаги болаларда оқсил ва С витамини алмашинувларининг биокимѐвий
кўрсаткичлари азотнинг паст ўзлаштирилиши ва ретенцияланишини, азот
баланси пастлиги ва С витаминининг пешоб билан экскрецияси пастлигини
кўрсатдики, бу улар организми оқсил ва С витамини билан етарлича
таъминланмаѐтганлигидан яққол далолат беради.
8.
Умумий биологик қиймати ўзгартирилган овқатланишда
азотнинг организмда ушланиб қолиши кескин (37,6%га) ошди ва ҳақиқий
овқатланиш фонида бола вазнига 58,8±17 ўрнига 156±31 мг/кг.ни ташкил
этди. Оқсил ўзлаштирилишининг ҳақиқий овқатланиш фонидаги -
79,4±1,7дан ўзгартирилган фонда 83,1±1,4% гача ошиши болалар организми
учун энг мақбул келадиган ҳолатдир. «Биовит» БФҚни қўллаш С
витаминининг пешоб билан ажралишига кўмаклашиб, ҳақиқий овқатланиш
фонидаги болаларда 0,22±0,02мг/соат (6,80±0,3 мг/сут.)дан ўзгартирилган
овқатланиш фонидаги болаларда 0,32±0,02 мг/соат (12,0±1,1мг/сут) гача
ошириш имкониятини берди.
9.
Биз тавсия этаѐтган услубий ѐндашув уюшган болалар
муассасаларида овқатланишни мутаносиблаштириш, қисман мактабгача
тарбия муассасаларида БФҚларни қўллаш самарадорлигини баҳолашда овқат
рационлари биологик тўлақонлилиги мезонлари, оқсил ва С витамини
алмашинувларининг биокимѐвий кўрсаткичлари бўйича овқатланишни
мутаносиблаштириш оқибатида организмнинг ички муҳитида ижобий
ўзгаришлар юз бераѐтганини холис тавсифлаш имконини беради; ушбу услуб
шунга ўхшаш бошқа тадқиқотларда ҳам қўллаш учун тавсия этилади.
Диссертация натижаларидан фойдаланишга тавсиялар
1.
Ҳар хил БФҚни токсикологик текширувлар натижалари
кўрсатишича, БФҚларни четдан олиб кириш, ишлаб чиқариш ѐки овқатда
фойдаланиш фақат тўла токсикологик текширишлардан сўнг тавсия
қилиниши лозим.
2.
«Биовит» БФҚни аҳолининг ва шу жумладан МБМда болалар
овқат рационларини бойитиш мақсадида фойдаланишга тавсия қилинади.
3.
Уюшган болалар муассасаларида БФҚлардан фойдаланиш
самарадорлигини баҳолаш учун услубий ѐндашув сифатида овқат
рационларининг биологик тўлақонлилигини ва болаларда оқсил ва С
витамини алмашинувларининг биокимѐвий кўрсаткичлари солиштирма
тавсифлаш тавсия этилади.
17
ЧОП ЭТИЛГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Шарипова Н.В., Рузиева М.М., Худайберганов А.С., Элинская О.Л.
СанПиН РУз № 0196-06 «Гигиенические требования к организации
производства и обороту биологически активных добавок к пище (БАД)»
Ташкент, 2006. – 26 с.
2.
Рузиева М.М. Методические рекомендации по оценке эффективности
БАД (Биологически активных добавок к пище), г.Ташкент, 2004. - 28 с.
3.
Zuzana Brаzdova, Шайхова Г.И., Рузиева М.М. и др. «К плану действий
по здоровому питанию в Узбекистане в период до 2010 г.» /Метод.
рекомендации. совместно с Европейским Региональным Бюро ВОЗ.
г.Ташкент, 2006. - 12 с.
4.
Рузиева М.М. Состояние проблемы и перспективы организации
надлежащего контроля за обеспечением рационального питания среди
организованного
детского
населения
в
республике
Узбекистан.
Международной научно-практической конференции молодых ученых и
специалистов. Сб. науч. тр. - Алматы, 2004. С. 306-307.
5.
Рузиева М.М., Худайберганов А.С. Оценка состояния фактического
питания учащихся образовательных учреждений. Актуальные проблемы
гигиены, санитарии и экологии. Сб.науч.тр.-Ташкент, 2004. С.126-127.
6.
Рузиева М.М. Сравнительная оценка состояния питания в детских
дошкольных учреждениях на фактическом и измененном фонах //Проблемы
биологии и медицины. – 2005.- №3 (41). –С.145-146.
7.
Рузиева М.М., Худайберганов А.С., Рискиев Б.А. Современные
аспекты медико-биологических факторов и критериев здорового питания
//Проблемы биологии и медицины. – 2005.- №3 (41). –С. 185-187.
8.
Рузиева М.М. К обоснованию методологии оценки эффективности
препаратов парафармацевтики //Бюллетень ассоциации врачей Узбекистана.
2005. -№4. –С.62-64.
9.
Рузиева М.М. Оценка аллергенных свойств некоторых видов
биологически активных добавок к пище //Охрана окружающей среды и
гигиена: Сб. науч. тр. - Ташкент, 2003. – С.102.
10.
Рузиева М.М. К обоснованию применения БАД к пище «Биовит» в
питании детей детских дошкольных учреждений //Материалы науч.-практ.
конф. аспирантов, соискателей и резидентов. - Ташкент, 2005. – С. 184-185.
11.
Рузиева М.М. Принципы подбора биологически активных добавок к
пище для детей //Вопросы охраны окружающей среды и обеспечения
экологической безопасности: Материалы науч. практ. конф.- Ташкент, 2005.
–С. 107-108.
12.
Рузиева М.М., Турсунбаев А.К., Рискиев Б.А. К проблеме
нормирования применения новых видов пищевых добавок //Вопросы охраны
окружающей среды и обеспечения экологической безопасности: Материалы
науч.-практ. конф.- Ташкент, 2005.- С. 110.
13.
Рузиева М.М. Показатели эффективности БАД «Биовит» в учебно-
воспитательных учреждениях //Гигиенические аспекты охраны здоровья
населения: Сб.научн.тр. –Ташкент, 2005.-С. 106.
18
14.
Рузиева М.М. Современные аспекты рационализации питания
организованного детского населения Республики Узбекистан //Материалы
науч. практ. конф. аспирантов, соискателей, магистров и студентов. -
Ташкент, 2004.- С. 28-30.
15.
Рузиева М.М., Исраилова Г.М.Определение оптимальной дозы и
видов биологически активных добавок к пище для детских дошкольных
учреждений //Актуальные проблемы гигиены, санитарии и экологии:
Материалы науч. практ. конф.- Ташкент, 2004. –С.141-142.
16.
Бахридинов Ш.С., Рузиева М.М. Ўзбекистонда овқатланиш
гигиенаси илмининг долзарб муаммолари //Актуальные проблемы гигиены,
санитарии и экологии: Материалы науч. практ. конф.- Ташкент, 2004. –С.142-
143.
17.
Рузиева М.М. Оценка состояния питания у детей и подростков
//Материалы VIII съезда гигиенистов, санитарных врачей, эпидемиологов и
инфекционистов РУз. - Ташкент, 2005.-С. 90-91.
18.
Рузиева М.М., Турсунбаев А.К., Эшмурадова С. Гигиенические
принципы применения биологически активных добавок к пище //Мониторинг
гигиенического состояния окружающей среды и здоровья человека:
Материалы науч. практ. конф.- Ташкент, 2006. –С.92.
19
Тиббиѐт фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Рўзиева Марғуба
Мирзаевнанинг 14.00.07 – Гигиена ихтисослиги бўйича «Уюшган болалар
муассасаларида биологик фаол овқат қўшимчаларини қўллашни гигиеник
асослаш» мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
болалар овқатланиши, мактабгача
болалар муассасалари рационлари, биологик фаол қўшимчалар, овқат
токсикологияси, азот баланси, С витамини.
Тадқиқот объектлари:
болалар, оила ва мактабгача болалар
муассасаларидаги овқат рационлари, биологик фаол овқат қўшимчалари,
тажриба остидаги ҳайвонлар.
Ишнинг мақсади:
Мактабгача болалар муассасаларида биологик
фаол овқат қўшимчаларини қўллаш йўли билан болаларнинг овқат
рационларини мутаносиблашнинг самарали услубларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари:
гигиеник, токсикологик, биокимѐвий, кимѐвий
ва статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
болалар кундалик
овқат рационларининг озуқавий ва биологик қийматлари оиладаги
овқатланиш ва мактабгача тарбия муассасаларидаги овқатланиш билан
боғлиқлиги ва микронутриентларга бўлган эҳтиѐжни озиқ-овқат
маҳсулотларини истеъмол қилиш миқдорини ошириш йўли билан
қондириб бўлмаслиги аниқланган.
Биологик фаол овқат қўшимчаларини гигиеник ва токсикологик
текшириш натижасида мактабгача болалар муассасаларидаги овқат
рационларида танқис бўлган С, А, В
6
, В
12
витаминлари, фолат кислотаси,
кальций, магний, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарга бой
бўлган маҳаллий «Биовит» биологик фаол қўшимчаси танлаб олинди ва
қўлланилди. Натижада, болалар овқатларининг биологик қиймати
ошишига, азот баланси, оқсил сўрилиши, сийдикдаги азот моддалари, С
витамини алмашинувининг биокимѐвий кўрсаткичлари меъѐрий ҳолатга
келишига эришилди.
Мактабгача
тарбия муассасаларида биологик фаол овқат
қўшимчаларини
қўллашни
гигиеник
асослаш
ва
уларнинг
самарадорлигини баҳолаш бўйича янги услубий ѐндашув ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
изланишлар натижасида соғлиқни сақлаш
амалиѐти учун Ўзбекистон Республикаси СанҚМ, 2 та услубий қўлланма,
1 та овқатланиш ҳолатини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган ва
тасдиқланган.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
олинган
натижалар Республика миқѐсида тадбиқ этилган ва аҳоли саломатлигини
сақлашда муҳим роль ўйнаб, халқ хўжалигида, умумпрофилактик,
ижтимоий, экологик-гигиеник аҳамиятга эга.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:
профилактик тиббиѐтда ва
гигиена амалиѐтида, ўқув жараѐнида.
20
RESUME
thesis of Ruzieva Marguba on the theme: “Hygienic basis to application of
biological active additions to food in organized child’s groups” in the scientific
degree competitions of the candidate of medical sciences in speciality 14.00.07. –
Hygiene.
Key words:
nutrition of children, diet for kindergardens, biological active
additions, toxicology of nutrition, nitrogen balance, vitamin C.
Subject of the inquiry
: diets for nutrition in the families and kindergardens,
biological active addition to the food, animals, children.
Aim of the inquiry
: elaboration of effective methods of rationalization of diet
for nutrition of studying-educational institutions with usage of biological active
additions for food.
Methods of inquiry:
hygienic, medical- biological, toxicological,
biochemical, chemical and statistical.
The results achieved and their novelty
: According to the results of hygienic
and toxicological explorations of biological active addition “ Biovit” was selected
as the most successful, which made compensation of the deficit of vitamin C, A, B
6
,
B
12
; folium acid, calcium, magnesium; irreplaceable aminoacids in daily diet of
children, who attends kindergardens. It was estimated the increase of biological
value of nutritional diet, increase of nitrogen’s balance, secretion of nitrogen,
assimilation of the protein and improvement of biochemical index of nitrogenical
components of the urine and sufficiency in vitamin C among children. The
methodological approach was established to the basis of using biological active
additions and estimation their effect in kindergardens.
Practical value:
The results of research, which was appvouba by Sanitary
rules and norms Republik of Uzbekistan, 2 methodical recommendations, method
of avaluation of nutrition’s condition was elaborated and approved for practical
health care according to research works;
Degree of embed and economic effectivity:
the introduction on the Republic
level has public cultural, general prophylactic, social and ecological hygienic role
in the safety of the health of population.
Sphere of usage
: in prophylactic medicine and hygienic practice, in study of
medical Universities.