Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
262
Нурбобоева Фарангиз Бурхон қизи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат
тадқиқот институти, етакчи маслаҳатчи
РАҚАМЛАШТИРИШ – СУДЛАР ФАОЛИЯТИ
САМАРАДОРЛИГИГА ЭРИШИШДА МУҲИМ ВОСИТА
Нурбобоева Фарангиз Бурхон кизи
Исследовательский институт правовой политики при Министерстве
юстиции, ведущий консультант
ЦИФРОВИЗАЦИЯ - ВАЖНЫЙ ИНСТРУМЕНТ В ДОСТИЖЕНИИ
ЭФФЕКТИВНОСТИ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ СУДОВ
Nurboboeva Farangiz
The Research Institute of Legal Policy under The Ministry of Justice, Leading
consultant
DIGITALIZATION IS AN IMPORTANT TOOL IN ACHIEVING THE
EFFECTIVENESS OF COURTS ACTIVITY
Аннотация.
Суд фаолиятини рақамлаштириш бугунги кунда
дунёнинг кўплаб мамлакатларида жорий этилган ва амалга оширилаётган
жараёндир. Давлатни модернизация қилиш даврида ҳокимият суд
фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишга ҳам муҳтожлик
сезади. Суд тизимини рақамлаштириш унда замонавий ахборот-
технологияси воситаларини қўллашни ифода этиб, суд ва фуқаролар
ўртасида
рақамли
алоқани
йўлга
қўйишни
мақсад
қилади.
Мамлакатимизда ҳам суд соҳасини рақамлаштириш долзарблигига
эътибор кучайтирилган бўлиб, бу борада мақсадли вазифалар белгиланган.
Бинобарин, суд ҳокимиятини электрон кўринишга ўтказиш нафақат судда
иш самарадорлигини оширишда, балки судьялар мустақиллигини
таъминлаш, суд тизимини демократлаштиришда ҳам ўз ўрнига эга.
Калит сўзлар:
рақамлаштириш, блокчейн, электрон одил судлов,
электрон суд иши.
Маълумки, рақамли технологиялар ва инновацияларнинг турли
давлат бошқарув соҳаларида жорий этилиши ўз навбатида суд тизими
фаолиятини ҳам замон талабларига монанд равишда ривожлантиришни
тақозо этади. Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда суд ҳокимиятини
рақамлаштириш, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга
нисбатан электрон хизматларни тақдим этиш, суд ҳужжатларининг
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
263
электрон айланишини йўлга қўйиш масалаларида долзарблик тобора
ортиб бормоқда. Суд тизимида замонавий ахборот технологияларининг
кенг жорий этилиши суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, суд
тизимини демократлаштириш, соҳани такомиллаштириш ва нуфузини
янада ошириш кабилар билан чамбарчас боғлиқдир.
Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг 3 сентябрида қабул қилинган “Суд
ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президент қарори асосида суд
тизими фаолиятини рақамлаштиришга оид бир қатор вазифалар
тақсимланиб, ижрога қаратиш белгиланган эди. Суд тизимида ахборот
технологияларининг жорий этилиши борасидаги бугунги ишларга
соҳадаги ислоҳотларнинг давоми дея қарашимиз мақсадга мувофиқдир,
чунки суд тизимини рақамлаштиришга бўлган саъй-ҳаракатлар
авваламбор, E-SUD платформасининг яратилишива ишга туширилиши
билан аллақачон бошланган десак муболаға бўлмайди. E-SUD
республикамиз тарихида биринчи миллий электрон судлов ахборот тизими
ҳисобланиб, унинг ёрдамида фуқаролик суд ишлари бўйича интернет
орқали суд биносига бормасдан мурожаат этиш ва суд қарорларини олиш
имконияти яратилган. Аммо бу тизим мураккаб даражада тузилмаган ва
баъзи ҳолатларда иш ҳужжатлари томонларнинг номи ва асосий фактлари
кўрсатилмаган ҳолатда юклангани натижасида, бундай суд қарорлари
расмий ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланмайди.
Шунингдек, суд соҳасини рақамлаштириш ишларини янада
жадаллаштириш мақсадида бугунги кундаги суд ҳокимиятини
электронлаштириш вазифалари қуйидагилардан иборат эканлиги
белгиланган:
биринчидан,
фуқаролар
ва
тадбиркорлик
субъектларига
кўрсатиладиган интерактив электрон хизмат турларини кенгайтириш, суд
биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконини
яратиш;
иккинчидан,
судларда одил судловни амалга оширишда зарур бўлган
маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирлик,
идоралар ва бошқа ташкилотлар ўртасида электрон маълумотлар
алмашинувини янада кенгайтириш;
учинчидан,
махсус
ахборот
дастурлари
орқали
судьялар
фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
тўртинчидан,
суд қарорларини тўлиқ онлайн тарзда олиш
имкониятини яратиш;
бешинчидан,
суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари
ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини
таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя
қилиш бўйича чораларни кучайтириш ва бошқалар[1].
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
264
Суд тизими ва суд фаолиятини демократлаштиришнинг замонавий
ёндашувлари ҳозирги вақтда турли ахборот технологиялари орқали одил
судловда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш қоидаларига асосланади.
Бу эса, ҳужжатларни электрон шаклда топшириш, суд мажлисларини
аудиоёзувга қайд этиш, видеоконференцалоқа орқали суд мажлисларида
иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, суд қарорларини эълон
қилиш кабилар билан боғлиқ[2].
Айни пайтда суд тизимида замонавий ахборот-коммуникациялар
инфратузилмасини яратиш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини
ишлаб чиқиш, электрон ҳужжатлар айланиш тизимини жорий этиш ҳамда
суд органлари веб-сайтлари орқали фуқароларга интерфаол хизматларни
кўрсатиш республикамизда суд органларида амалга оширилаётган
инновацияларнинг асосини ташкил этади.
Шунингдек, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини янада жорий этишнинг асосий вазифаларидан бири
судлар фаолиятининг очиқлигини, шаффофлигини ва тезкорлигини
таъминлаш, судларда иш юритиш сифатини ва аҳолининг одил судловга
эришиш даражасини оширишдан иборат. Давлат томонидан иқтисодиётни,
ижтимоий муносабатларнинг тўртинчи саноат инқилоби даврида
рақамлаштирилиши суд ҳокимиятини ҳам четлаб ўта олмайди.
Рақамлаштириш давлат фаолиятининг турли соҳалари сингари суд
тизимида ҳам сунъий интеллектни кенг жорий этишни ўз ичига олади.
Шунинг билан бирга айтиш жоизки, бугун дунёнинг кўплаб
мамлакатларида “электрон судья”, “электрон суд иши”, “суд ишларини
автоматлаштириш ва рақамлаштириш”, “электрон одил судлов” атамалари
кенг қўлланилиб келинмоқда. Электрон одил судлов (e-justice) атамаси суд
ишларида ошкоралик, очиқлик, шаффофликни таъминлашга қаратилган
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга
асосланган судлов усулини англатади [3].
Рақамли иқтисодиётни таъминлаш рақамли муҳитдан максимал
даражада фойдаланишни талаб қилганидек, суд низоларини онлайн ҳал
этиш электрон одил судловни амалга оширишда энг самарали восита
ҳисобланади. Суд фаолияти ва умуман ишларни кўришда сунъий интеллект
ёки ахборот, компьютер воситаларини қўллаш, тўлиқ рақамлаштиришга
ўтиш жараёни билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳам юзага келиши мумкин.
Хусусан, электрон одил судловнинг амалга оширилиш шаклини тўғри
танлаш ҳам муаммонинг бир жиҳати саналади. Бундан ташқари
қуйидагилар ҳам рақамлаштиришга тўсиқ сифатида пайдо бўлиши мумкин:
Биринчи муаммо,
тизимни йўлга қўйишда эскирган ёндашувлардан
фойдаланиш –
бунда муаммонинг бир томони зарурий замонавий
модулларнинг йўқлигида ифода этилади. Яъни рақамлаштириш номи
остида судлар ўз иш фаолияти ҳужжатларини, қўлда узатиш, ҳаттоки нусха
кўчириш эмас, балки қўлда теришга зарурият юзага келади. Бу эса,
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
265
судьялар учун ишни соддалаштириш ўрнига, ортиқча ишни кўпайтиради,
холос.
Иккинчи
томондан
кўплаб
мутахассислар
блокчейн
технологияларини қўллаш ғоясини илгари суришади, аммо улар ушбу
маълум маънодаги хавфли тенденциянинг келажакда қандай ишлаши,
масалан, тизимнинг бутунлай ишдан чиқиши, маълумотлар узатишнинг
техник имкониятлари, ўчиб кетиши ёки ўзгариши мумкинлиги ҳақида ҳеч
қандай тажрибага эга эмас. Шунингдек, ҳуқуқий соҳага блокчейн
технологияларини қўллаш бўйича тузилмалар ҳам такомиллашмаган[4].
Иккинчи
муаммо,
умумий
маълумотлар
алмашинуви
интерфейсининг мавжуд эмаслиги
– бу биринчи навбатда, ҳужжатларни
рақамли шаклга ўтказишда давлат дастурларида ахборотни сақлашнинг
аниқ форматлари ва электрон ҳужжат айланиши стандартлари
белгиланмаганлиги билан боғлиқ[5]. Техник регламентларнинг йўқлиги
ахборот тизимлари модуллари ўртасида ўзаро заифликни келтириб
чиқаради, натижада, идоралараро алоқани йўлга қўйиш, ҳужжатлар
алмашинувида муаммолар пайдо бўла бошлайди.
Учинчи муаммо
,
маълумотларни ҳимоя қилиш
,
аппаратлардаги
носозликлар
– техник таъминот электрон суд тизими функцияларининг
самарали ва аниқ ишлашида зарурий шарт ҳисобланади. Масалан, суд
мажлисларининг мажбурий аудиоёзувини оладиган бўлсак, сақланган
маълумотлар ҳажми яқин фурсатларда терабайтлардан ҳам ортиб кетиши
мумкин.
Тўртинчи муаммо,
юридик кадрларнинг
IT технологиялар бўйича
тайёргарлик даражасининг етарлича эмаслиги
– электрон суд ишларини
юритилишида юристлардан ўз навбатида IT технологияларини ҳам чуқур
билиш талаб этилади.
Бундан ташқари, хорижий мамлакатларда ҳам суд, прокуратура,
адвокатура, дастлабки тергов органлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи бошқа идоралар фаолиятига рақамли технологияларни жорий
этиш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Мисол тариқасида,
Швеция
ёки
Гондурасда
кўчмас мулк билан алоқадор барча шартномалар блокчейн
технологияси асосида расмийлаштирилади,
Сингапурда
бир неча
йиллардан буён маъмурий суд ишлари судья иштирокисиз кўриб
чиқилмоқда.
Россияда
охирги йилларда судларга электрон ҳужжатларнинг
келиб тушиши ортиб бормоқда. Биргина 2017 йилнинг ўзида, умумий
юрисдикция судларига жами 200 мингдан ортиқ, арбитраж судларига эса
300 мингдан ортиқ процессуал мурожаатлар электрон кўринишда келиб
тушган[6]. 2019 йилда Россиянинг бир қанча судларида автоматик
стенография тизими ишга тушган[7].
Қозоғистон Республикасида,
2018 йилдаёқ жиноят суд ишларини электрон шаклга ўтказиш бўйича
интенсив жараёнлар, яъни аризани қабул қилишдан тортиб, жазо
тайинлашгача бўлган процессни рақамлаштириш бошланган[8]. Умумий
юрисдикция судларини рақамлаштириш шунингдек,
Грузия
,
Болтиқбўйи
мамлакатлари
ва
Саудия Арабистонда
ҳам қўлланилади [9].
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
266
Шу ўринда, юқорида келтирилган муаммолар таҳлили ҳамда суд
фаолиятини электронлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга
олиб, суд фаолиятини рақамлаштиришда қуйидаги тавсиялар таклиф
этилади:
1.
Суд-ҳуқуқ
тизимини
ахборотлаштиришда
эскирган
технологияларни қўллашдан воз кечиб, энг янги технологиялар асосида
ишни ташкиллаштириш;
2.
Суд-ҳуқуқ
ва
бошқа
ҳокимият
органлари
фаолиятини
электронлаштириш тизимини бир хилда мақбуллаштириш мақсадида
ягона ёндашувни ва электрон ҳужжат айланиши стандартларини,
рақамлаштириш нормаларини, идоралараро ўзаро ҳамкорликнинг техник
регламентларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини
ишлаб чиқиш;
3.
Суд тизимида, шу жумладан, ҳудудларда ҳам ахборот
технологиялари бўйича зарурий сервис таъминотларини амалга ошириш;
4.
Суд-тизимида фаолият юритувчи мутахассислар малакасини
ошириш мақсадида рақамлаштиришга оид семинар тренинглар ташкил
этиш, юридик таълимни компьютер технологияси фанлари билан
биргаликда олиб бориш.
Хулоса ўрнида, электрон судлов тизимининг яратилиши унда
рақамлаштириш, сунъий интеллект ёки блокчейн технологияларини
жорий этилиши электронлаштиришни амалга ошириш шаклларидан бири
бўлиб, бу шакл содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олишда
хизмат қилмайди, балки тегишли равишда суд ҳокимияти фаолияти
самарадорлигини оширишга қаратилади, бу эса айни вақтда соҳадаги
ислоҳотлар фақатгина ахборотлаштириш ва рақамлаштириш билан
чекланиб қолмаслиги лозимлигини изоҳлайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги
“Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори. // https://lex.uz/docs/-4979896
2.
Попова Ирина Павловна, Реализация принципов судебной власти в
условиях цифровизации судопроизводства, Вестник восточно-сибирского
института МВД России, 2019
3.
Сухаренко А. Электронное правосудие // URL: http://xn----
7sbbaj7auwnffhk. xn--p1ai/article/17835; Электронное правосудие: итоги и
перспективы : интернет-интервью Председателя Арбитражного суда
Калужской области
4.
Брянцева О.В., Солдаткина.О.Л Электронное правосудие в России:
проблемы и пути решения. Вестник Университета имени О.Е.Кутафина
(МГЮА), 2019. – С. – 97-104
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
267
5.
Золотова Т. Бумажная беда цифровой трансформации // Ведомости.
https://www.vedomosti.ru/opinion/articles/2018/10/29/785065-tsifrovoi-
transformatsii
6.
Попова Ирина Павловна, Реализация принципов судебной власти в
условиях цифровизации судопроизводства, ВЕСТНИК ВОСТОЧНО-
СИБИРСКОГО ИНСТИТУТА МВД РОССИИ, 2019 - c. 11-15
7.
См.: Информационно-аналитический центр поддержки ГАС
«Правосудие» // URL: http://iac.cdep.ru/index.php?id=9&item=207
8.
В 2018 году планируется оцифровать весь уголовный процесс. URL:
https://kapital.kz/ gosudarstvo /64611/v-2018-goduplaniruetsya-ocifrovat-
ves-ugolovnyj-process.html.
9.
Джафаров А.М. Цифровизация процесса отправления правосудия:
достижения, перспективы, проблемы (на примере Азербайджанской
Республики), Журнал зарубежного законодательства и сравнительного
правоведения № 5 — 2018. – с. 11-15
10.
Расулев, Абдулазиз, Шухрат Мирзаев, and Эльдар Шайдулин.
"Организационно-правовые аспекты развития цифровизации в сфере
юстиции: тенденции и перспективы." Общество и инновации 2.6 (2021):
125-133.
11.
Расулев, А. К. "Тенденции развития объекта киберпреступлений
в англосаксонской правовой системе." Российский следователь 21 (2016).
12.
Расулев, А. К. "Совершенствование уголовно-правовых и
криминологических
мер
борьбы
с
преступлениями
в
сфере
информационных технологий и безопасности. д. ю. н.… дис." (2018): 16-18.
13.
Неъматов, Жасур. "К проверке и оценке доказательств при
применении института соглашения о признании вины в уголовном
судопроизводстве." in Library 20.3 (2020): 75-76.