Barcha maqolalar - Biokimyo va molekulyar biologiya

Maqolalar soni: 96
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда нокулай экологик шароитлар таъсирида аҳоли орасида турли хасталиклар, иммунитет пасайиши, толикиш, конда патологик ўзгаришлар, жароҳатларни тез тикланмаслиги каби холатлар кузатилмокда. Ушбу касалликларни профилактика килиш ва даволаш учун адаптоген хоссага эга фитоэкдистероидлар асосида доривор воситаларни яратиш долзарб муаммолардан биридир. Адаптоген дори воситаларни яратиш учун экдистероид сақловчи янги ўсимлик манбаларини аниқлаш, биологик фаол индивидуал компонентларни ажратиш, янги фармакологик фаолликга эга хосилаларини синтез килиш зарур бўлади.
    Узбекистан мустакилликка эришгандан сунг мамлакат ах,олисини махдллий усимлик хом ашё манбаларидан олинган, сифатли дори-дармон билан таъминлаш максадида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Махдллий усимликлардан экдистероид сакловчи дори воситалари «Экдистен», «Туркестерон», «Аюстан» дори воситалари хдмда «Жистенин», «Эксумид» каби биологик фаол кушимчалар ишлаб чикилмокда. Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз бой хом ашё ресурсларига эга булишига карамай, адаптогенли ва кандли диабетга карши кулланилаётган дори воситаларини хрриждан олиб келиниши бугунги кун талабларига тула жавоб бермайди. Узбекистан Республикасини ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегиясининг 4 йуналишида фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, ахоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш юзасидан мух,им вазифалар белгилаб берилган. Бу борада адаптогенли ва кандли диабетга карши дори воситаларининг хориждан олиб келинишини инобатга олиб, мавжуд хом ашёлардан самарали фойдаланиш, сифатли, жахон бозорида ракобатлаша оладиган ушбу дори турларини яратиш мух,им ахдмият касб этади.
    Бугунги кунда жахонда экдистероид сакловчи янги усимлик турларини аникдаш, индивидуал холда ажратиш, янги аналогларини синтез килиш, ажратиб олинган ва синтез килинган хосилаларни таккослаб биологик фаоллигини аниклаш, фаоллиги юкори хосилаларини амалиётга жорий этиш долзарб муаммолардан биридир. Экдистероидларнинг асосий манбаси булган Caryophyllaceae, Lamiaceae оиласи усимликлари орасидан янги манбаларни аникдаб: таркибидан экдистероидларни ажратиш; индивидуал бирикмаларни тузилишини исботлаш; модификация йули билан биологик фаоллиги юкори хосилаларини синтез килиш; ажратилган ва модификацияланган янги хосилаларни таккослаб биологик фаоллигини аниклаш; биологик фаоллиги юкори булган мавжуд хом ашё манбаларидан ажратиб олинган фаол бирикмаларни амалиётга тадбик этиш долзарб мавзулардан хисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПК-2595-сон «2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тугрисида»ги Карори ва 2017 йил 7 февралда ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистонни ривожлантириш- нинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегиям» тугрисидаги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқот максади Caryophyllaceae, Lamiaceae оиласи усимликларидан индивидуал экдистероидларни ажратиб олиш, уларни модификациялаб олинган янги хосилаларининг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллигини аникдашдан иборат.
    Диссертация тадкикотиинг илмии янгилиги куиидагилардан иоорат:
    Catyophyllaceae ва Lamiaceae оиласи усимлик янги манбаларининг 14 та туридан 34 та индивидуал экдистероидлар ажратиб олинган, уларнинг тузилиши УБ-, ИК-, *Н-, |3С- ЯМР (DEPT, HETCAR-эксперимент) спектрлар, масс-спектрометрия усулларида идентификация килинган;
    Dianthus angrenicus (Catyophyllaceae оиласи), Eremostachys baissunensis (Lamiaceae оиласи)усимликларининг ер устки кисмидан экдистероидлар ва иридоидларни ажратиб олиш схемаси ишлаб чикилган ва уларнинг иммуномодулловчи, регенерацион фаоллиги аникланган;
    циастерон, туркестерон, 20-гидроксиэкдизон,2-дезокси-а-экдизонлар асосида экдистероидларнинг 43 та янги х,осилалари синтез килинган.
    20-гидроксиэкдизоннинг 2-, 3-, 20-, 22-х.олати буйича гидрокси-гурухларини ацетил-гурухдар билан алмашинганда турли даражадаги гипогликемии таъсирга эга бирикмалар олинган;
    20-гидроксиэкдизонни 2-, 22-х.олати буйича гидрокси-гурух,и гексансульфо-гурух,ига алмашинганда олинган бирикмаларнинг замбуругларга карши фаоллиги in vitro шароитидаги тажрибаларда исботланган.
    Хулосалар
    1. Catyophyllaceae ва Lamiaceae оиласи 14 та янги усимлик турларидан 34 та индивидуал экдистероидлар ажратиб олинди, бирикмаларнинг кимёвий тузилиши УБ-, ИК-, *Н-, 13С- ЯМР (DEPT, HETCAR-эксперимент) спектрлари ва масс-спектрометрия усулида исботланиб, экдистероид сакловчи янги манбалар аникланди.
    2. Dianthus angrenicus (Caryophyllaceae оиласи}, Eremostachys baissunensis (Lamiaceae оиласи) усимликлаРи eP устки кисмидан экдистероидлар ва иридоидлар ажратиб олинди. Eremostachys baissunensis усимлигидан ажратиб олинган экдистероидларнинг иммуномодулловчи, адаптоген, регенераторли фаоллиги аникланиб, шу турдаги истикболли дори воситалари яратиш имконини беради.
    3. Циастерон, туркестерон, 20-гидроксиэкдизон, 2-дезокси-а-экдизонлар асосида 43 та янги х,осилалар синтез килинди, реакцион аралашмадан колонкали хроматография усули ёрдамида ажратиб олинди. Реакция жараёнига таъсир этувчи омиллари (бошлангич бирикма концентрацияси, харорат ва эритувчилар) аникланди, олинган махсулотларнинг физик-кимёвий параметрлари аникланиб, тузилиши эса УБ-, ИК-, ’Н-, 13С- ЯМР спектрлари ёрдамида исботланди, экдистероид хосилаларини олишнинг макбул шароитлари ишлаб чикилди ва янги х,осилалар олиш усули тавсия этилди.
    4. Илк бор 20-Гидроксиэкдизоннинг органик ангидридлар билан реакцияси амалга оширилди, натижада табиатда учрамайдиган х,осилалари олинди, 20-гидроксиэкдизон билан семикарбозон орасида гидразонлаш реакцияси хам олиб борилиб, янги бирикмалар: 6-М-гидразон-20-гидроксиэкдизон ва 6-М-гидразон-стахистерон В лар олинди. Моддалар УБ-, ИК-, 'H-, 13С- ЯМР (DEPT, HETCAR-экспериментлар) спектрлар ва масс-спектрометрия усулида идентификация килинди, уларнинг гипоглекемик фаоллиги аникланди.
    5. Экдистероид хосилаларини синтез килишнинг янги усуллари ишлаб чикилди. Натижада, 20-гидроксиэкдизон билан этилхлорформиатнинг янги бирикмаси 2,3-0-ди-(этилкарбонат)-20,22-0-карбонат-20-гидроксиэкдизон олинди, диабетга карши юкори фаолликни намоён килди.
    6. 20-Гидроксиэкдизон билан гексансульфохлорид реакцияси амалга оширилди, натижада олинган янги хосила 2,22-ди-О-гексансульфо-20-гидроксиэкдизон замбуругларга карши фаолликни намоён килди. Бу хосилалар асосида самарали замбуругларга карши дори воситалари олиш имконини берди.
    7. Бир катор олинган экдистероидларнинг тузилиш-фаоллик конунияти аникланди, бунда 20-гидроксиэкдизон хосилаларининг биологик фаоллиги молекулада 2,3-х.олат буйича ацетонид гурух,и билан химояланганда сезиларли пасайиши, худди шу х,олатларда кето-гурух сонини купайиши эса фаолликнинг ортишига олиб келди.
    8. Eremostachys baissunensis усимлигидан олинган «Фломбаиссун» субстанцияси иммуномодулловчи фаолликни намоён килиб, янги самарали иммуномодулловчи восита ишлаб чикишга асос булади.
    9. Silene viridiflora фитоэкдистероидлари асосида адаптогенли, регенераторли фаоликни намоён килувчи «Экдисилен» субстанциясини олиш технологияси ишлаб чикилди, ушбу субстанция амалиётда куллаш тавсия килинди.

    Исомиддин Бобаев
    1-64
    31   7
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ошқозон-ичак йўлларининг вирусли касалликлари, айниқса ротавирусли диареялар бугунги кунда дунё миқёсида тиббий-ижтимоий муаммо бўлиб, касалланиш даражаси юқори кўрсаткичларда сақланиб қолмокда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ротавирусли диареялар асосан эрта ёшдаги болаларда учраб, ошқозон-ичак йўлларининг ўткир яллиғланиши ва организмнинг сувсизланиши билан кечадиган оғир асоратларга, ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин. Рўйхатга олинаётган жами ўткир ичак инфекциялари этиологиясининг 30-50 фоизини ротавирусли диареялар ташкил қилади.
    Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича аниқ мақсадли кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилиб, бу борада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича салмоқли натижалар олинди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида, жумладан эрта ёшли болаларни ротавирусли диареяларга қарши вакцинациялаш Миллий эмлашлар календар режасига киритилди. Шулар билан бир қаторда соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор муаммолар мавжуд эди. Улар орасида ротавирусли диареяларнинг клиник-эпидемиологик холатларини аниқлаш, даволаш ва олдини олиш ҳам муҳимдир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари Стратегиясида «оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматга эришишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада амалга ошириш» белгиланган. Бундан келиб чиққан холда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ўткир ичак инфекциялари касалликлари кўпайишининг олдини олиш, айниқса кичик ёшдаги болаларда кузатиладиган асоратларни камайтириш алоҳида аҳамият касб қилмокда.
    Таъкидлаш лозимки, жаҳон миқёсида, ўткир ичак касалликлари, жумладан кичик ёшдаги болалар орасида ротавирусли диареяларнинг учраши, клиник жиҳатдан оғир даражада кечиши ва беморлар ҳаёт сифатини пасайиши муҳим тиббий ва ижтимоий муаммолардан бирига айланди. РВИ касаллиги спорадик ва маҳаллий гуруҳлар ҳамда оммавий тарзда, айниқса ёш болаларда намоён бўлиши, ушбу касалликка қарши махсус давонинг йўқлиги, ротавируслар турли штаммларининг тарқалишига сабаб бўлмоқда бу эса муаммонинг долзарблигини белгилайди. Республикамизда қайд қилинаётган ротавирусларнинг эпидемиологияси, молекуляр-генетик тавсифи, клиник кечиши, ташҳиси, профилактикаси бўйича маълумотлар камлиги ушбу касалликни илмий жиҳатдан ўрганишга асос бўлади. Ротавирусли диареяларга эрта ташҳис қўйиш, замонавий вирусологик усулларни амалиётга тадбиқ қилиш, олиб борилаётган профилактика ва эпидемияга карши кураш чора-тадбирларни такомиллаштириш, шу мақсадда универсал вакциналар яратиш, мавжуд вакциналарни қўллаш ва мониторинг ўтказиш учун худудларда тарқалган ротавируслар G[P] типларининг антиген таркибини аниқлаш илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқца.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги 1652-сон Қарори билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон қарори «Тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон Қарори билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар Стратегияси» ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда учрайдиган ротавирусларнинг молекуляр-генетик хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг диареяли касалликларда клиник-эпидемиологик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Ўзбекистон ҳудудида ротавирус инфекциясининг хусусиятлари ва клиник кечиши аниқланган;
    очиқ сув ҳавзалари ва водопровод тармоқларидаги сув ифлосланишининг умумий ЎИИ ва РВИ билан касалланиш даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;
    илк бор республикада тарқалган ротавируслар генотиплари типлаштирилган ва молекуляр-генетик хусусиятлари аниқланган;
    илк бор сиквенс усулида ротавируслар VP4 ва VP7 оқсилларида нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган;
    ротавирус инфекцияси клиник кечиши вирус генотипларига боғлиқлиги аниқланган;
    илк бор ротавирусга қарши эмлашнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланган.
    Хулоса
    1 .Узбекистан Республикасида ротавирусли диареялар ўткир диареяли касалликлар орасида асосий ўринни эгаллайди (40% ҳолларгаача), камайиш кузатилмаяпти, куз-қиш фаслларида максимал даражада кузатилган ҳолда йил давомида қайд қилинмокда, турли ёшдаги гуруҳларда бир хил учрамокда, 5 ёшгача бўлган ўғил болаларда инфекция юқтириш хавфи юқоридир (Р<0,05).
    2. Ўткир диареялар билан касалланиш асосан сув манбаларининг мавсумий бактериал зарарланиши билан детерминация қилинади, ротавируслар билан зарарланиш асосан кеч куз фаслида қайд қилинади -84,6%, бу ротавирус инфекцияси билан касалланишнинг куз-қиш фаслларида ошишига замин яратади.
    3. РВИ билан 2 ёшгача бўлган болаларнинг кўп касалланиши ҳақидаги маълумотлар стационар статистикага асосланади, юқори ёшдаги болалар ва катталарда РВИ енгил ва субклиник шаклларда кечади ва стационар даволаниш учун зарурат бўлмайди.
    4.Ўзбекистон Республикасида ротавирус этиологияли гастроэнтеритлар билан оғриган болаларда, ротавируслар Р-генотипларининг Р1 (63,4%) серотипи, G-генотиплар орасида эса G1 (52,5%) ва G2 (26,7%) серотиплар кўп учрайди.
    5 .Узбекистан Республикасида дунё миқёсида учрайдиган VP-ген ва Р-ген бўйича штаммлар учраши кузатилди, бу ротавирус инфекцияси профилактикаси учун шунга ўхшаш антигенлар тўпламидан иборат бўлган вакцинани қўллаш имконини беради.
    6. РВИнинг 2 ёшгача бўлган болаларда касалликнинг кечиш оғирлиги дегидратациянинг тез (касалликнинг 1-2 куни) ривожланиши билан боғлиқ, бу гемолитик-уремик синдром, ўткир буйрак етишмовчилиги, гемоциркуляциянинг бузилиши ва ўлим ҳолларининг кўпайишига сабаб бўлади.
    7. Ротавирус инфекциясининг клиник кечиши вирус генотипига боғлиқ бўлмаган ва бактериал диареялардан фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятларга эга, бу РВининг клиникагача бўлган ташҳисида ва бу беморларни олиб бориш тактикасида оптималлаштириш учун асос бўла олади.
    8. Ўзбекистон Республикасида РВД туфайли йил давомида кўриладиган иқтисодий зарар 1 145 120 АҚШ долларидан зиёд пулни ташкил қилади, шулардан - 89,1% бевосита тиббий ҳаражатлар ва 10,9% - билвосита тиббий ва бошқа ҳаражатларни ташкил қилади.
    9. Болаларда 2-3 ойлигидан бошлаб ротавирус инфекциясига қарши эмлашнинг Миллий эмлашлар календар режасига киритилиши Ўзбекистон Республикасида аниқланган РВИнинг клиник-эпидемиологик хусусиятларига асосланган ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оклайдиган РВИ юқиш хавфи ва зарарини камайтирадиган превентив тадбир ҳисобланади.

    Ривожиддин Жўраев
    1-66
    31   8
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё кимё саноатда табиий газ, нефт маҳсулотлари ва ўсимлик мойларни олишда ҳамда оқава сувларни қўшимчалардан тозалашда адсорбентлардан кенг кўламда фойдаланиб келинмокда. Хусусан, махалий хомашёлардан самарали адсорбентлар олиш учун уларнинг наностуктурасини аниқлаш ва адсорбентлар юзасида борадиган адсорбцион жараёнларини таҳлил қилишни тақозо этади. Бу ўринда юқори вакуум ли адсорбцион калориметрик курилма орқали олинган натижалар муҳим аҳамиятга эга.
    Республикамиз мустақилликка эришгандан буен маҳаллий хомашёлар асосида кимё саноати ва озиқ-овқат маҳсулотларини тозалашда ишлатиладиган адсорбентлар олишнинг технологияларини ишлаб чиқаришда кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Хусусан саноатда ишлаб чиқаришни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилмокда. Қайд этиш керакки, республикамиз бой хом ашё манбалари етарли бўлишига қарамай ўсимлик ёғларини ва оқава сувларини тозалашда махаллий хом-ашёлардан самарали сорбентлар олиш бугунги кун талабига тегишли равишда жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида «илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш»га қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан ўсимлик ёғларини ва оқава сувларини тозалашда махаллий хомашёлардан арзон, самарали сорбентлар ишлаб чиқиш технологияси ва синтез қилиш мухим ахамият касб этади.
    Бугунги кунда жаҳонда сифатли адсорбентларни ишлаб чиқиш, жумладан табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик мойларни тозалашда ишлатиладиган адсорбентлар олиш ва уларни фаоллаштириш ва модификация қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада амалга оширилаётган илмий изланишларда юқори сифатли адсорбцион хусусиятли янги самарали адсорбентлар олиш технологиясини яратиш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Адсорбцион хусусиятлари юқори бўлган адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқишда қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: адсорбентлар наностуктурасини аниқлаш ва улар орасида борадиган адсорбцион жараёнларини таҳлил қилиш; қутбли сув, квадрапол углерод IV оксиди ва ароматик бензол молекулаларидан фойдаланиш орқали адсорбентларнинг кимёвий кристал тузилишини ўрганиш; адсорбцияланишда ҳосил бўлган ион-молекуляр комплексларнинг конформациясини ва адсорбцияланиш термокинетикасини аниқлаш кабилар долзарб масалалардан ҳисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш,модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саоатини ривожлантириш дастури» тўғрисидаги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида иллит ва рутилларнинг турли ҳил молекулалар билан адсорбцияланиш механизмлари, термокинетикаси ва изотермасини асослашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    сув, углерод IV оксиди ва бензолнинг иллитда, шунингдек сувнинг рутилда адсорбцияланишининг тўлиқ термодинамик тавсифлари (АН, ДҒ ва AS) ва изотермаси бўйича юқори даражада аниқликдаги маълумотлар олинган, ҳамда юзанинг тўлиб боришида тизимларнинг адсорбцияланиш иссиқлиги ўзгаришининг поғонали бўлиши аниқланган;
    иллит юзасининг тўлиш соҳаси бўйлаб сув, углерод IV оксиди ва бензолнинг, шунингдек, сувнинг рутилда адсорбцияланиши энергетикасини диаграммалари ишлаб чиқилган;
    сувнинг қутбли молекулалари таъсири остида Na+ катионлари олти ўлчамли базаль юзасида ва олти ўлчамли латераль юзаларда бўш уячаларни тўлдириш асосида, H2O/Na+ комплекслар шаклида, шунингдек, СбН6/Ма+ п комплекс ҳосил қилиб, иллитнинг базаль юзаси бўйлаб адсорбцияланиши аниқланган;
    рутилда сув молекулаларининг адсорбцияланиши кимёвий боғланишлар, яъни водород ва донор-акцептор боғланишда бўлиши аниқланиб, [ПО] гранда сув молекулаларининг юти лиши 50% хемосорбцияланиш ҳамда, 50% молекуляр адсорбцияланиши асосланган.
    Хулосалар
    «Молекуляр намуналарнинг рутил ва иллитда адсобцияланиш иссиқлиги» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Сувнинг иллитда адсорбцияланишининг дифференциал иссиқлиги қиймати ва изотермасидан фойдаланган ҳолатда адсорбцияланишнинг мол қийматида ифодаланган дифференциал энтропия қийматини (Д5а) ҳисоблаб, Na+ катиони бил ан учта сув молекул ал ари базаль юзада H2O)S/ Na+ ва яна шунча сув латераль юзада комплекс ҳосил қилиб адсорбцияланади,
    2. Сув таъсирида Na+ катион л ари иллитнинг базаль ва латераль чекка қирралари томон кўчади ва сувнинг десорбцияланишидан кейин адсорбатнинг бошланғич юзаси тўлиқ ҳолатда қайта тикланади.
    3. Квадрапол молекулалар (СО2) Na-иллит билан адсорбцияланиш жараёнида базаль юзаларнинг актив марказларидаги Na+ катиони билан молекуляр адсорбцияланади. БЭТ тенгламаси асосида изотермаларни қайта ҳисоблаш натижаларида намунанинг солиштирма юзаси қиймати 99,3 м2/г га тенглиги кўрсатилди.
    4. Ароматик молекул ал ар (С6Н6) базаль юзаларнинг актив марказларида жойлашган Na+ катионлари билан л-комплекс ҳосил қилиб тўлади. Мономолекуляр қаватнинг сиғими (ам) 615 мкмол/г га тенг бўлиб, энергетик константа қиймати 1,05 ни ташкил қилади.
    5. Рутилда сув молекулалари босқичли адсорбцияланиб, бошланғич босқичда кимёвий боғланиш ҳосил қилиб хемосорбцияланади. Ҳар бир босқичда 40 мкмол/г сув молекулалари адсорбцияланади.
    6. Рутил юзасининг (110) гранларидаги Ti4+ катиони билан сув молекуласидаги О2' аниони ўртасида донор-аксептр боғланиши юзага келади ва қолган сув молекулалари молекуляр адсорбцияланади.
    7. Ушбу тадқиқот ишлари истиқболда амалга ошириладиган махаллий ҳомашёлардан самарали адсорбентлар олишда илмий асос бўлиб хизмат қилади.

    Ғолибжон Долиев
    1-48
    32   8
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахонда иқтисодиёт тармокларини, айникса кишлок хўжалиги, курилиш, нефт-газ, тиббиёт, фармацевтика соҳаларини ривожлантиришда кенг миқёсда ишлатилаётган кимёвий маҳсулотларнинг аксарият қисми мақсадли органик синтез натижасида олинаётган моддалар бўлиб, уларга бўлган эхтиёж тобора ортиб бормокда. Бозор иктисодиётининг «талаб ва таклиф» конунидан келиб чиққан ҳолда жамиятимизда ишлатилаётган органик маҳсулотлар кўламини ошириш ва сифатини яхшилаш оркали халқимизнинг бу соҳадаги эҳтиёжларини таъминлашда органик кимё фанининг ўрни ниҳоятда катта.
    Жахонда кимё саноатининг ривожланиши учун ароматик нитрозобирикмаларнинг ўрни катта бўлиб, улардан лак-буёк саноатида баркарор ранг берувчи моддалар сифатида, рангли шиша тайёрлашда ва унинг анализида, тиббиётда қимматбахо замонавий дори воситалари олишда дастлабки хом-ашё ва богловчилар сифатида, нитро-, аминобирикмалар ва аминокислоталар синтезида, курилиш материалларининг модификаторлари сифатида, коррозия ингибиторларини олишда, суюк лазер системалари ва босмахоналарда ранг берувчи бирикмалар сифатида, аналитик кимё сохасида эса заҳарли, оғир металларни сифат ва микдор жиҳатдан аниклашда кенг миқёсда фойдаланилганлиги сабабли бу соха олиб борилаётган илмий тадқиқотлар бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
    Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буен, маҳаллий ва ярим тайёр кимёвий реагентлар асосида импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортга йўналтирилган арзон, сифатли янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилди. Бу борада турли хил фармацевтика, кимё саноати махсулотлари ишлаб чикаришда, айниқса нодир, захарли металларни анализ килишда ва ажратиб олишда муайян натижаларга эришилди. Таъкидлаш керакки, ушбу мақсадлар учун ишлатилаётган кимматбаҳо органик реагентлар, жумладан, ароматик бирикмаларни нитрозолашда олинадиган нитрозофеноллар хам импорт моддалардан бўлиб, уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш билан боғлиқ бўлган илмий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтириш талаб этилмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «саноатни юкори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чукур қайта ишлаш асосида юкори кўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал ривожлантиришга каратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш оркали янада модернизация ва диверсификация қилишга» каратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтириш мумкин бўлган баъзи органик моддаларни яъни м-, п- холатлари алмашинган фенол ва 0-нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш реакцияларини мақсадли амалга ошириш муҳим ахамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПК-1442 сон «Узбекистан Республикаси саноатининг 2011-2015 йилларда ривожланиш истиқболлари» тўғрисидаги,2017 йил 2 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва мазкур йўналишга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади мета-, пара- алмашинган феноллар ва 0- нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш реакцияларини олиб бориш ҳамда синтез килинган моддаларни ишлатилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    анорганик ва органик нитрозоловчи агентлар иштирокида м- ва п-ҳолатларида -алкокси, -алкил, -галоген-, гидрокси-, нитро-, карбонил-, сульфо- ва карбоксил гуруҳлари бўлган фенол ва р-нафтол ҳосилаларини систематик тарзда нитрозолашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
    илк бор органик нитритлар иштирокидаги региоселектив нитрозолаш реакцияларининг унуми фенол ва нафтол ядросида электронодонор ўринбосарлар бўлганда анорганик нитритларга нисбатан камлиги аниқланган;
    Шеффер кислотасини нитрозолаш мисолида нитрозоловчи агентларнинг фаоллик қатори (Al(NO2)3>Ba(NO2)2>NaNC>2>H3o-C4H9ONO>h3o-CsHhONO> H-C4H9ONO) яратилган;
    синтез килинган о-нитрозофеноллар хозирда ишлатилаётган Ильинский реагентига нисбатан сезгирлиги юкори, аксарияти селектив реагентлар эканлиги ва d металлар билан чўкма хосил килмаслиги сабабли кўп маротаба ишлатилиши аниқланган;
    илк бор р-нафтол ва унинг 6-сульфохосиласини хона хароратида нитрозолаш реакциясининг янги усули ишлаб чиқилган.
    Хулосалар
    1. Илк бор м- метоксифенол, м-, п- крезоллар, м-гидроксифенол, п-
    хлорфенол, п-нитрофенол, (3-гидроксинафтой кислота, р-
    гидроксинафтальдегид ва Шеффер кислотасининг анорганик ва органик нитритлар билан айнан о-холатга региоселектив нитрозолаш реакциялари ўтказилиб, тегишлича о-нитрозофеноллар олинди. Реакциянинг боришига ва маҳсулот унумига субстрат-реагент табиати ва микдори, гидролизланиш хусусиятлари, ҳарорат, реакция давомийлиги, нитрозоловчи агентнинг органик фазадаги эрувчанлиги таъсир килиши аниқланди. Региоселектив нитрозолаш маҳсулотларининг таркиби хроматографик анализ (ЮҚХ, КХ) ёрдамида,тузилиши эса ИҚ-, ЯМР’Н спектрлари ёрдамида исботланди.
    2. (3 - нафтол ва унинг 6- сульфоҳосиласини хона ҳароратида юқори унум (97%) билан нитрозолашнинг янги усули таклиф килинди.
    3. Электронодонор ўринбосарлари бўлган фенол ва нафтолларни айнан о- ҳолатга региоселектив нитрозолашда органик нитритлар иштирокида борадиган нитрозолаш реакцияларининг унуми анорганик нитритларга нисбатан пастроқ бўлиши кўрсатилди.
    4. Илк бор Шеффер кислотаси мисолида органик ва анорганик нитритлар билан региоселектив нитрозолаш реакцияларида нитрозоловчи агентларнинг фаоллик қатори Al(NO2)3>Ba(NCh)2> NaNO2> uso-CjHvONO > u3o-C5HhONO> h-C4H9ONО таклиф этилди.
    5. Синтез килинган о-нитрозофенолларнинг баъзи d- металларни аниқлашда ўзининг чет эл аналогларига нисбатан сезгирлиги, селективлиги ва қайта ишлатиш мумкинлиги билан устунлиги исботланди
    6. Биринчи марта 3-гидрокси-4-нитрозо-2-нафтой кислота кобальт (II) ионига ўта сезгир ва селектив реагент эканлиги ва унда каучук вулканизациясини тезлатиш хоссаси борлиги аниқланди. У 121°С хароратда наирит А ва неопрен W асосидаги тўлдирилмаган резиналар аралашмасини чет эл аналогига нисбатан 5 марта тез вулканлайди ва резина сифатини яхшилайди.

    Жалолиддин Нурмухаммадов
    1-63
    191   10
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон саломатлигига хавф соладиган касалликларни даволашда 3000 дан ортиқ табиий воситалар ишлатилади ва уларнинг 35% ни ўсимлик хом ашёлари ташкил этади. Бу ўринда, олтингугурт сақловчи ва тропан алкалоидларини тиббиётда қўлланилиш спектрини кенглиги уларни сакловчи ўсимлик хом ашёлари асосида лиги дори препаратлари ишлаб чиқишни талаб этмокда. Шунга кўра, олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи ўсимлик турларини аниқлаш, фармакологик хусусиятларини асослаш ва самарадор дори воситалари яратиш долзарб муаммолардан биридир.
    Жахондаги замонавий фармацевтика саноати табиий янги биологик фаол моддаларга эга ва фармакологик самарадор ўсимлик хом ашёларини ишлаб чиқаришга жалб этишга алоҳида эътибор қаратмокда. Айниқса, олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи ўсимлик хом ашё ресурсларини камлиги, алкалоидларини ажратиб олишнинг мураккаблиги ва айниқса улар асосидаги биологик фаол модда тутувчи янги препаратларнинг озлиги олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи янги ўсимлик турларини излаш ва кимёвий, спектрал, фармакологик хусусиятларини аниклашни тақозо этмокда. Бу ўринда Crambe L., Dipthychocarpus ва Convolvulus туркуми вакилларида кўп микдорда олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидларини мавжудлиги, табиатда етарлича ресурсларининг таркалганлиги ва кам захарлилиги улардан янги ва самарадор доривор препаратлар ишлаб чикишга имкон беради. Шунга кўра, олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи Crambe L., Dipthychocarpus ва Convolvulus туркуми турларини аниклаш, улардан юқори физиологик фаолликка эга бирикмаларни ажратиб олиш, тузилишини асослаш ва самарали доривор воситаларни яратиш мухим илмий-амалий аҳамият касб этади.
    Республикамиз мустақилликка эришгач, доривор ўсимликлардан биологик фаол моддаларни ажратиб олиш ва импорт ўрнини босувчи маҳаллий табиий дори воситаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян ютуқларга, жумладан, индол табиатли алкалоид сакловчи ўсимликлардан асослар ажратиб олиш, алкалоидларни синтез килиш ва касалликларга қарши дори препаратлари ишлаб чикиш бўйича натижаларга эришилди. Шунингдек, олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи Crambe Kotschyana, С. orientalis, Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимлик хом ашёларини аниқлаш, улардан қалконсимон без касалликлари ва зарарли микроорганизмларга қарши янги турдаги дори воситалари ишлаб чикаришга етарлича эътибор каратилмаган. Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларида «дори воситалари ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил этиш ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиқкан холда олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи янги ўсимлик хом ашёларини аниқлаш, алкалоидларини ажратиб олиш ва улар асосида самарадор махаллий дори воситалари яратишга каратилган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш мухим ахамиятга эга.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ -416-сон «Махаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон «Фармацевтика тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади. 
    Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон флорасидаги Crambe Kotschyana, С. orientalis, маданийлаштирилган Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимликларидан алкалоидлар ажратиш, янги алкалоидларнинг тузилишини исботлаш, юқори фаолликка эга бўлган бирикмаларни аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    Ўзбекистонда ўсувчи 4 тур: Crambe туркумининг икки тури - С. Kotschyana, С. orientalis, Тошкент ботаника боғида маданийлаштирилган Dipthychocarpus strictus (Крестгулдошлар) тури ва Convolvulus туркумининг бир тури - С. Krauseanus дан жами 16 та алкалоидлар идентификация қилинган;
    илк бор С. Kotschyana, С. orientalis ўсимликлардан 2 та янги гоитридин ва крамбаин алкалоидлари ажратиб олинган, уларнинг тузилиши исботланган;
    D. strictus ўсимлигидан 7 та алкалоид ажратиб олинган, улардан бири мутлок янги бўлиб, тузилиши исботланган;
    Convolvulus Krauseanus ўсимлигидаги филлальбин ва конволидин алколоидлари хамда алкалоидлари йигиндисининг микроб ва замбуругларга қарши фаоллик хусусиятлари асосланган.
    Хулосалар
    Crambe Kotschyana, C. orientalis, Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимликларининг алкалоидлари мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Ўзбекистонда ўсувчи Cruciferae ва Convolvulaceae оиласига мансуб 4 та тур ўсимликлари ер устки хамда илдиз қисмларининг алкалоид таркиби аниқланди.
    2. Текширилган ўсимликларда 16 та алкалоидлар аниқланди. Crambe Kotschyana, С. orientalis ўсимлигидан гоитридин, крамбаин, Dipthychocarpus strictus ўсимлигидан дезоксидиптокарпилидин янги алкалоидлари ажратиб олинди.
    3. С. Kotschyana, С. orientalis ўсимликларининг алкалоидлари ҳамда бошқа куйимолекуляр метаболитлари илк маротаба ўрганилди. Уларни кимёвий тадқиқоти натижасида 5-винил-оксазолидин-2-тион тузилишига эга гоитрин олтингугурт сақловчи алкалоиди ажратиб олинди ва барча спектр малумотлари келтирилди.
    4. Crambe туркумидан ажратиб олинган янги алкалоидларининг гоитридин - 5-винил-4,5-дигидро-оксазол-2-тиол, крамбаин - 1Ч-(бут-1-ен)-З-гидрокси-пиперидин-2-он тузилишга эга эканлиги исботланди.
    5. Маданийлаштирилган Dipthycocarpus strictus ўсимлиги 1 та янги дезоксидиптокарпилидин алкалоиди ажратиб олинди ва тузилиши исботланди.
    6. C. Kotschyana ва С. orientalis ўсимликларидан ажратиб олинган алкалоидлар йигиндиси фармакологик жихатдан антитиреоид фаолликка эга. Бунинг асосида алкалоидлар йигиндисидан калконсимон безининг турли этиологияли тиреотоксикозларни даволашда қўллаш учун мўлжалланган янги доривор воситасини ишлаб чиқишга тавсия этилади.
    7. Convolvulus Krauseanus ўсимлигининг алкалоидлари таркибидан 6 та маълум тузилишли алкалоидлари ажратиб олинди. Ўсимликнинг асосий алкалоидлари - конвольвин ва конволамин микдори 60-80% ташкил этади. Convolvulus Krauseanus ўсимлиги хом ашёси антимикроб хусусиятга эга “Консубин” препаратини ишлаб чикиш учун қўшимча манба сифатида тавсия этилади.

    Исроилжон Охунов
    1-52
    193   2
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда хитозанни (ХЗ) кимёвий, физикавий ёки ферментатив модификациялаш усуллари билан олинадиган хитозан хосилаларига катта эътибор каратилмокда. Бугунги кунда экспериментал усулларнинг ривожланиши сувда эрувчан, гидрофил, биологик фаол, экологик хавфсиз, зарарсиз ва бошқа махсус хоссаларга эга бўлган препаратлар олиш имконини бермокда.
    Жаҳон миқёсида хитозан асосида ҳар хил алмашиниш даражасига ва сувда эрувчанликка эга бўлган карбоксиметилхитозан (КМХЗ) намуналарини олиш хамда уларни амалиётга жорий этиш ва кўлланилиш соҳаларини кенгайтириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли хитозан асосида умумий алкиллаш услуби оркали олинган, биологик хоссаларга эга бўлган янги табиий полимер-карбоксиметилхитозан олишда ва синтезнинг мақбул шароитларини, кинетик параметрларини, электрон тузилиши ва физик-кимёвий тавсифларини аниклаш мухим ахамиятга эга.
    Мустақиллик йилларида мамлакатимизда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, жумладан, парчаланадиган препаратларни ишлаб чикариш ва ундан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда маҳаллий хомашёлар асосида янги, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормокда ва ривожлантириш максадида илмий-тадқиқот ишларини юқори даражада ташкил этишга ҳамда Республика талабларини қондириш бўйича кенг чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун зарур микдорда экологии хавфсиз, зарарсиз бўлган табиий полисахаридлар асосида олинган биологик фаол полимер препаратларини етишмовчилиги кузатилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «маҳаллий хомашёни чуқур ва қайта ишлаш негизида, экспортга мўлжалланган рақобатдош саноат маҳсулоти ишлаб чикаришни кўпайтиришни таъминлаш бўйича» вазифалар белгилаб берилган. Бу борада қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини капсулалаш ва цитрус ўсимликларига ишлов бериш жараёнида рағбатлантирувчи ва ўсишни бошкарувчи хусусиятга эга бўлган табиий полимер препарати-карбоксиметилхитозан ишлаб чикариш хажмини кўпайтириш ва уруғдорилагич сифатида кўллаш алоҳида аҳамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш устувор йўналишлари тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Bombyx mori О-карбоксиметилхитозанини синтез қилиш, карбоксиметиллаш реакциясининг хусусиятларини, молекуляр-массавий характеристикаларини хамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
    Bombyx mori О-карбоксиметилхитозанини синтез қилишнинг макбул шароитлари ишқор концентрацияси, алкилловчи агент нисбати, реакция ҳарорати ва давомийлигини ўзгартирган ҳолда ва кинетик параметрлари реакция тезлиги,активланиш энергияси, аникланган;
    илк бор КМХЗнинг фазовий ва электрон тузилиши HyperChem 8.0 дастури ёрдамида молекуляр моделлаштириш асосида хитозаннинг О-карбоксиметиллаш реакция механизми аникланган;
    О-карбоксиметилхитозан намуналарини олиш жараёнида алмашиниш даражаси ва сувда эрувчанлик хоссаларини бошқариш шароитлари асосланган;
    вискозиметрия ва тезлик седиментацияси методлари орқали хитозан асосида олинган сувда эрувчан О-карбоксиметилхитозаннинг молекуляр-массавий тавсифлари исботланган;
    Хулосалар
    «О-карбоксиметилхитозан синтези, хоссалари ва қўлланиши» PhD диссертацияси мавзуси бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари куйидагилардан иборат:
    1. Илк бор Bombyx rnori хитозани асосида изопропил спирта муҳитида алкиллаш усули билан натрий гидрооксиди концентрацияси, ХЗ:МХСК моль нисбати, ҳарорат, реакция давомийлигини ўзгартирган ҳолда сувда эрувчан табиий биополимер- О-карбоксиметилхитозан синтез килинди. Хитозанни карбоксиметиллашда АД 0,5 дан 1,0 гача, карбоксиметилхитозан намуналарининг сувда эрувчанлиги 85 дан 92,0% гача бўлганлиги исботланди.
    2. Хитозаннинг ишкорий мухитда монохлорсирка кислотаси билан таъсирининг мумкин бўлган механизми ишлаб чикилди ва карбоксиметилхитозаннинг таркиби аниқланди. О-карбоксиметиллаш реакция тезликлари 0,47-103 мол/лс дан 1,0-105 мол/лс гача бўлганлиги исботланди, вискозиметрия ва тезликли седиментация усуллари орқали карбоксиметилхитозаннинг молекуляр массаси Мп ® 65500 дан 78 900 гача бўлганлиги намоён бўлди.
    3. Илк бор компьютер моделлаштириш асосида
    карбоксиметилхитозаннинг фазовий ва электрон тузилиши тахдил килинди. О-карбоксиметилхитозан ҳосилалари ўз геометрик параметрлари, дипол моментлари, тепалик банд молекуляр орбитали ва пастки эркин молекуляр орбитали энергиялари, атомлардаги эффектов зарядлари ва хосил бўлиш иссиқликлари орқали аниқланди. Вакуумда AMI квант-кимёвий ҳисоблар натижасида бирикмалар структурасидаги азот атоми заряди О-КМХЗ учун -0.325 eV ни ташкил килди.
    4. Карбоксиметилхитозан пахта ва сабзавот-полиз экинлари (пиёз, помидор, сабзи, лавлаги) уруғларини экиш олдидан қайта ишлашда рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган уруғдорилагич сифатида қўлланилди. Пахта уруғларини 2% концентрацияли карбоксиметилхитозан билан капсулалашда пахта ҳосилининг 1 га назорат (ишлов берилмаган) уругларга нисбатан »4,0% га ортган. Сунъий туман шароитида карбоксиметилхитозан билан ишлов берилган цитрус экинлари қаламчалари нисбатан қисқа муддатларда ривожланиши кайд этилди.

    Оля Кличева
    1-45
    195   8
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда антибиотиклардан тиббиёт, ветеринария ва чорвачилик сохаларида давомли ва айниқса, назоратсиз фойдаланиш инсон ва хайвонларда патогенлик қилувчи бактериялар орасида дори воситаларига нисбатан хилма-хил чидамлиликнинг кенг таркалишига олиб келмокда. Айниқса, қўзғатувчиси Enterobacteriaceae, Staphylococcaceae, Pseudomonaceae, Listeriaceae каби оилаларига мансуб патоген бактериялар инфекция касалликларини даволашда антибиотиклар самарадорлигининг пасайиши ва кўп ҳолларда йўқолиши янги турдаги антимикроб таъсирга эга моддаларни ажратиб олиш ва амалий тиббиётга жорий этишнинг долзарблигини кўрсатади. Шу муносабат билан, янги бактериоциноген пробиотик микроорганизмларни қидириб топиш ва улар асосида препаратлар ишлаб чиқариш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш микробиология, фармацевтика ва ветеринария сохаларининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
    Жаҳонда самарадор препаратлар асосида инфекция касалликларини даволаш ва олдини олишда антибиотикларга альтернатив манба сифати бактериофаглар ва уларнинг ферментлари, эукариот ва прокариот ҳужайраларининг пептидларига алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу ўриндан табиий, одам ва ҳайвонлар учун физиологик фойдали бўлган микроорганизмлардан иборат пробиотиклар алоҳида жой олган бўлиб, пробиотик бактерияларнинг антимикроб потенциалга эга метаболитларини турли инфекция касалликларини олдини олиш ва даволашда кенг қўллаш муҳим аҳамиятга эта. Қуйи молекулали антимикроб пептидлар -бактериоцинлар бошқа сут ачитувчи бактериялар антимикроб метаболитларидан (сут, сирка кислотаси, водород пероксиди) антимикроб таъсирининг спецификлиги ва патоген микроорганизмларга карши юқори бактерицид фаолликка эгалиги билан ажралиб туради. Шунга кўра, бактериоцинларга ўхшаш моддаларнинг продуцентлари бўлган сут ачитувчи бактерияларини ажратиш, бактериоцин ҳосил бўлиш жараёнларини оптималлаштириш, юқори терапевтик фаолликка эта, ножўя таъсирлардан холи бўлган ва сезувчан микроорганизмларда резистентлик чақирмайдиган янги антимикроб воситаларни яратиш илмий-амалий ахамиятга эга.
    Республикамиз мустақилликка эришгач маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, маҳаллий микроорганизмлар штаммлари асосида пробиотик препаратлар яратиш, улардан ошқозон-ичак йўли касалликлари, хусусан диареяни даволашда кўллаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича ютуқларга эришилди. Шунингдек пробиотик штаммларини антимикроб пептид хосил қилишини аникдашга етарлича эътибор каратилмаган. Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларида «дори воситалари ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил этиш ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиккан холда, жумладан, мезофил ва термофил лактобациллаларнинг махаллий штаммларини ажратиш, лактобациллаларнинг бактериоциноген хусусиятларини аниклаш, ошқозон ярасига қарши лактобациллаларнинг бактериоциноген штамми асосида пробиотик препаратини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПК-416-сон «Махаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон «Фармацевтика тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади янги пробиотик препаратлар ишлаб чиқиш учуй бактериоцинларни самарали продуцента сифатида лактобацилалар имкониятини аниклашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    илк бор сут маҳсулотлари ва ферментацияланган ўсимлик субстратларидан ажратилган L. plantarum, L. rhamnosus, L. paracasei каби мезофил лактобациллалар, L. helveticus, L. delbrueckii sp bulgaricus, L. amylovorus каби термофил лактобациллалар маҳаллий штаммларининг бактериоциноген хоссалари исботланган;
    лактобацилаларнинг мезофил ва термофил культуралари морфологик-культурал, физиологик-биокимёвий ва генетик хоссалари асосида идентификацияланган;
    илк бор сут ачитувчи бактериялар бактериоциноген фаоллигини ошириш учун озуқа муҳитининг оптимал таркиби ва ўстириш шароитлари аниқланган ва назоратга нисбатан бактериоцинни хосил бўлишини 2,6-4,0 марта ортиши асосланган;
    бактериоциноген лактобациллалар пробиотик хоссаларига кўра МУК 4.2.2602-10 мезонларга - ўт ва симулирланган ошкозон ширасига, pH нинг кислотали муҳитига чидамлилик, юқори антимикроб фаолликка, ичак ҳужайраларига адгезияланиш кобилиятига мос келиши аниқланган;
    илк бор стерил ва патогенсиз сичкон моделларида in vivo шароитида L. rhamnosus 925ак бактериоцин синтезловчи штамми ва Н. pylori патогенининг ўзаро таъсири очиб берилган ва L. rhamnosus 925ак киритилганда инфекция юқтирилган сичқонлар ошқозонининг хеликобактер билан колонизацияланиши самарали пасайганлиги ва яллигланиш даражасининг камайиши аниқланган;
    Хулосалар
    «Лактобациллаларнинг пробиотик ва бактериоциноген хусусиятлари, улар асосида ошқозон ярасига қарши восита яратиш» мавзусидаги докторлик диссертация иши бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Илк бор маҳаллий табиий манбалардан ажратиб олинган лактобацилла штаммлари бактериоциноген хоссаларига кура скрининг килинган. Бактериоцин синтезловчи 6 та штамм - Lactobacillus plantarum (3 та штамм), L. helveticus, L. delbrueckii ва L. amylovorus ларнинг антимикроб спектри Enterococcus faecalis, Е. faecium, Listeria monocytogenes, Proteus morganii, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens ва Helicobacter pylori ларни ўз ичига олади.
    2. Лактобациллаларнинг пробиотик штаммлар мезонларига кўра L. rhamnosus 925ак ва L. plantarum 42 лар пробиотик штамм сифатида фойдаланиш истикболига эга.
    3. Лактобациллаларнинг антимикроб ва бактериоциноген фаоллигини агардаги дог усули билан скрининглаш учун таркибидан твин-80 ва натрий ацетат чиқариб ташлаш оркали модификацияланган озука мухити тавсия этилади.
    4. Озиқа муҳити таркибида L. plantarum 42 учун углевод манбаи сифатида манноза ва L. plantarum К-2 учун азот манбаи сифатида триптонни ишлатиш мақсадга мувофиқ. Бу озиқа мухити бактериоцинлар синтезини 2,6-4,0 мартагача орттиришга имкон беради.
    5. E.coli нинг трансформацияланган максадли генга эга рекомбинант штаммларини амплификациялашда курилган стандарт эгри чизиққа нисбатан намунадаги glmM гени микдорини аниқлашга асосланган, хайвонлар ошкозонидаги Н. pylori ни микдорий ҳисоблаш схемаси ишлаб чикилган.
    6. L. rhamnosus 925ак гнотобиотик сичконлар модели ошқозонида инфекциядан олдин бир марта киритилганда Н. pylori SS1 ни эрадикацияси кайд этилади.
    7. L. rhamnosus 925ak нинг H. pylori SSI ошкозонда яллиғланиш жараёнларини бартараф этиш қобилиятига эга. Лактобациллаларни олдиндан киритиш инфекциядан кейин киритишга нисбатан самарадор бўлиб, бунда Н. pylori SS1 колонизациясини киска муддат мобайнида камайтиради.
    8. Ошқозон яраларини даволашда сут ачитувчи бактерияларни прополис экстракта билан комбинацияда қўллаш юқори самарадорликка эта. 1% прополиснинг курук спиртли экстракти қўшилган L.rhamnosus 925ак, Р. aviduml микроорганизмларининг 3:1 нисбатдаги ассоциациясидан иборат янги «Лактопрополис» препарата ишлаб чиқаришга тавсия этилади.

    Шахло Миралимова
    1-61
    30   17
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобал иқлимнинг ўзгариши сўнгги йилларда дунёнинг 70 дан ортик мамлакатларида стиштириладиган ғўза экини хосилдорлигининг пасайишига ва тола сифат кўрсаткичларининг ёмонлашувига олиб кслмокда1. Яратиладиган янги навларнинг генетик асосини яхшилашда, уларнинг биотик ва абиотик омилларга чидамлилигини оширишда ёввойи гермплазмадан фойдаланиш ғўза селекциясидаги ўта самарали ёндашув хисобланади. Бирок, ғўза турларининг кўплаб ёввойи ва примитив шакллари қиска-кун ўсимликлари бўлиб, фотопсриодизмга ўта сезувчан хисобланади. Шу боисдан хам дунё селекционсрлари ёввойи тур ғўза гсрмплазмаси вакилларидан селекция дастурларида фойдаланишда бирмунча муаммо ва қийинчиликларга дуч келади.
    Узбекистан пахта етиштирувчи мамлакатлар ичида энг шимолда жойлашганлиги боне, ноқулай об-ҳаво бошлангунга кадар қўсакларнинг тўлиқ очилишини таъминлаш пахтачилик сохасидаги долзарб вазифалардан биридир. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 хам маҳаллий ср-иқлим ва экологик шароитларга мослашган янги селекцион навларни яратиш устувор вазифа сифатида кўрсатиб ўтилган. Мустақиллик йилларида ватанимиз олимлари томонидан тола чиқими ва сифати юқори бўлган кўплаб янги, истиқболли навлар яратилган бўлсада, ғўза навларининг эртапишарлигини ошириш, аввалгидск долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмокда.
    Янги ғўза навларининг ҳосилдорлиги, тола сифати ва тупроқ-иклим шароитларга мослашувчанлиги уларни яратиш селекцияси бўйича технологиянинг юқори даражаси билан чамбарчас боғликдир. QTL (Quantitative Trait Loci) карталаштириш технологиясининг ишлаб чикилиши қишлоқ хўжалик экинлари навларини яхшилашда селекция имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Хусусан, фенотип бўйича танловни генотип даражасидаги селскцияга алмаштирувчи “Марксрларга асосланган селекция” (МАС) технологияси янги йўналиш сифатида кириб келди. Қимматли генларни, шу жумладан эрта гуллашни бошкарувчи генларни МАС-технологияси билан селекция жараёнларига жалб қилиш келгусида янги ғўза навларини генетик жиҳатдан янада бойитиш ва яхшилаш, ва шу оркали жаҳон бозорида мамлакатнинг рақобатбардош маҳсулоти билан таъминлаш имкониятини беради. Галапагосс оролларида эндемик ҳисобланувчи тстраплоид (ADs геном) хромосома тўпламли ёввойи Gossypium darwinii Watt тури “қурғоқчиликка бардошлилик”, “нематода зараркунандасига чидамлилик”, “тола сифати” ни яхшилаш хусусиятларига эгадир (Wendcl J.F., Percy R.G., 1990). Шунингдек, Fryxell P.A. (1992) маълумотларига кўра, G.darwinii юқори шўрланган тупрокларда ҳам ўсиб ривожлана олади. G.darwinii турининг G.hirsutum L. тури билан ўзаро чатишиш хусусиятини ва G.hirsutum тури генетик базасининг торлигини инобатга олган холда G.darwinii турининг кимматли хўжалик белгиларини, мавжуд ўрта толали ғўза навларини яхшилаш максадида, G.hirsutum турига интродукция қилиш мумкин. Шу сабабли, G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчанлик хусусиятини бошқарувчи генетик локусларни идентификация килиш, уларни карталаштириш, ундаги гуллаш муддатини белгиловчи генларни кидириб топиш - ушбу тур кимматли хўжалик белгиларини ксракли генотипларга МАС технологиясидан фойдаланиб кўчириб ўтказиш ва шу асосида истиқболли навлар яратиш имконини беради.
    Узбекистан Республикаси Прсзидентининг 2016 йил 1 фсвралдаги ПҚ-2484-сонли “Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта хосили стиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сонли “Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъсрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади ғўзада гуллаш гснларини ва фотопериодизм сезувчанлик бслгилари билан генетик бириккан QTL-локусларини SSR ва CAPS маркерлари ердамида молскуляр карталаштириш хамда маркерланган худудларда in silico усулида гуллаш бўйича номзод генларни кидириб топишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    илк бор ғўзанинг фитохром {PHY) ва HY5 генлари асосида янги ген-специфик CAPS ва dCAPS марксрлари ишлаб чиқилган;
    ғўзада фотопсриодик гуллашни бошқарувчи ва назорат қилувчи PHYA, PHYB ва HY5 генлари тавсифланган ва карталаштирилган;
    ғўза генетик картаси хамда хромосомаси алмаштирилган цитогенетик коллскциясидан фойдаланиб гсн-спсцифик CAPS маркерларининг хромосомадаги жойлашуви (позицияси) аникланган;
    биринчи марта G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчан ёввойи шакли билан унинг ушбу хусусияти йўкотилган мутант линиясини ўзаро чатиштириш орқали фотопериодизм сезувчанлик белгиси бўйича специфик популяция олинган;
    биринчи марта ДНК маркерлардан хамда G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчанлик бўйича яратилган популяцияларидан фойдаланиб ғўзанинг молскуляр-гснстик карталари ишлаб чиқилган;
    илк бор G.darwinii турида гуллаш ва фотопериодизм сезувчанлик хусусияти хамда бошқа бир неча морфо-биологик хусусиятлари билан генетик бириккан QTL-локуслар молскуляр карталаштирилган;
    in silico ПЗР усули ердамида идентификация қилинган QTL-локусларининг G.hirsutum геномидаги хақиқий ўрни аникланган;
    BLAST, AUGUSTUS всб-ибораларидан ҳамда маълумотлар базасидан фойдаланиб ғўзанинг гуллашига алокадор номзод-генлар идентификация қилинган.
    Хулоса
    “Ғўзада фотопсриодик гуллашни бошқарувчи локус ва генларни QTL карталаштириш” мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди;
    1. Фитохром А, В (PHYA, PHYB) ҳамда HY5 транскрипция фактори ген кстма-кетликлари (ссквснси) асосида ғўзанинг тстроплоид турида генетик картани янги молекуляр маркерлар билан янада аникрок карталаштириш ва янада бойитиш имконини бсрувчи ген-спсцифик маркерлар яратилди.
    2. Тола сифатининг бошкарилишида PHYA, PHYB ва HY5 генларининг мухим рол ўйнашини белгиловчи тола сифати белгиси билан ушбу ген-специфик маркерлар ўртасида юкори ассоциация (LOD>4) мажудлиги аниқланди. 
    3. Ғўзанинг CS-B линияларидан фойдаланиш орқали бирикканликни генетик картасида PHYA, PHYB ва HY5 генларининг хромосомадаги жойлашган ўрни аниқланди.
    4. G.darwinii L. ёввойи, фотопсриодизм-сезувчан шакли ҳамда радиацион мутагенез усули билан олинган нейтрал-кун мутант линиясини ўзаро чатиштириш натижасида фотопсриодик гуллаш бўйича ссгрсгацияланган популяция яратилди. Олинган Ғг ва F3 авлод дурагайларида фотопериодизм сезувчанлик хусусиятини аниқлаш бўйича фснотипик кузатувлар олиб борилди.
    5. SSR- ва ген-специфик CAPS-марксрлардан фойдаланиб ота-она генотиплари ўртасидаги молекуляр-генетик полиморфизм аниқланди. Молекуляр скринингга жалб этилган маркерларнинг умумий микдорига нисбатан 212 жуфт SSR (20%) ва уч жуфт CAPS праймерлари (30%) ота-она генотиплари ўртасида полиморфик эканлиги аниқланди. Аникланган полиморф SSR маркерлар 386 та маркер локусларини амплификациялади. Локуслар сони 2 дан 4 гача бўлиб, битта маркер ўртача 1,82 та локусга тўғри келди.
    6. Идентификация килинган QTL-локусларининг “гуллаш давомийлиги”, “гуллаш муддати”, “биринчи хосил шохи баландлиги”, “шоналар сони”, “бўғимлар сони”, “ўсимлик бўйи”, “моноподиал ва симподиал шохлар сони”, “антоциан куйиш интснсивлиги”, “поянинг тукланганлиги” каби белгилар билан генетик бирикканлиги аниқланди.
    7. Аникланган QTL-локусларда ва улар ёнида жойлашган гуллаш бўйича номзод генлар In silico аннотирланди (тавсифланди) ва аникланган оқсилларнинг “фотопсриодик гуллаш” да иштирок этиши мумкинлиги аосланди.

    Фахриддин Кушанов
    1-75
    26   2
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда бутун дунёда тўла кимматли озуқа оксили етишмовчилиги муаммосини хал этишда микробиологик усулда олинадиган ферментли препаратлардан кенг фойдаланиб келинмокда. Жахон бозорида микроорганизмлар асосида олинадиган саноат ферментларининг умумий хажми 2020 йилда 6,2 млрд. АҚШ долларини ва бунда чорвачиликда кенг қўлланиладиган целлюлазалар улуши 15-20% ни ташкил этиши кутилмокда. Шунга кўра, микроорганизмлар, хусусан микромицетлардан олинадиган целлюлоза парчаловчи ферментларни ажратиб олиш, улар асосида омихта-ем таркибини бойитувчи биопрепаратлар ишлаб чикариш долзарб ахамиятга эга.
    Бугунги кунда жахон қишлоқ хўжалигида чорва моллари учун оксил-витаминли омихта-ем препаратлари ишлаб чиқариш, озуқасининг ҳазм бўлишини яхшилаш, силос ачитқиларини яратишда микромицетлар асосида турли хил ферментли препаратлар олишга катта эътибор каратилмокда.Айниқса, Trichoderma туркуми замбуруғ турлари ҳосил қиладиган целлюлаза ферментлар комплекси целлюлозали хомашёларни фаол парчалаш хусусиятига эга бўлиб, шу аснода чорвачиликда омихта-ем таркибини микробиологик усулда бойитиш ўсимлик колдикларини биоконверсияловчи фаол штаммларни ажратиб олиш ва уларни ишлаб чиқаришга йўналтиришни талаб этмокда. Шунинг учун, целлюлаза ферментларини синтезловчи замбуруғ штаммларини танлаш ва улар учун оптимал озуқа муҳити ҳамда ўстириш шароитларини аниклаш, саноатда фойдаланиладиган штаммларнинг стабиллигини ошириш, оксил-витаминли омихта-ем қўшимчаларини ишлаб чиқиш ва целлюлаза ферментларини ҳосил килувчи микромицетлар асосида биопрепаратлар яратиш илмий-амалий ахамият касб этади.
    Республиками'? мустақилликка эришгач чорвачиликни ривожлантириш борасида кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш, чорва хайвонларини балансланган юкори сифатли омихта-ем билан таъминлашни яхшилаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришни ошириш борасида ютукларга эришилди. Шунингдек, микромицетлар, хусусан Trichoderma туркуми замбуруг турлари асосида омихта-ем сифатини оширувчи замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга етарлича эътибор берилмаган. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида' «чорвачиликни сифатли озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар ва бошка озука бирликлари билан таъминлаш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан холда, жумладан, физиологик фаол бирикмалар хосил килувчи микромицетларни ажратиб олиш ва улар асосида оксилвитаминли омихта-ем қўшимчалари, биопрепаратлар, силос ачитқиларини ишлаб чикариш биотехнологиясини яратиш борасидаги тадкикотлар мухим илмий-амалий ахамиятга эга.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон «Шахсий ёрдамчи, дехкон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштиришга дойр кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади целлюлаза комплекси ва ксиланаза ферментлари ҳосил қилувчи янги фаол маҳаллий микромицет штаммларини ажратиб олиш, чорвачилик учун биопрепарат яратиш максадида ўсимлик субстратларини биоконверсиясини амалга оширувчи самарали штаммни танлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    ажратиб олинган микроорганизмлар орасидан скрининг натижасида янги, тез ўсувчи, культурал суюқлигида кенг спектрдаги фаол целлюлаза ферментлари ва ксиланаза ҳосил қилувчи маҳаллий Т. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми танлаб олинган ва идентификацияланган;
    Т. harzianum UzCF-28 замбуруғи ёрдамида целлюлозали субстратларнинг биоконверсияланиши ва уларни ўзлаштириладиган углеводлар, оксил, аминокислоталар билан бойиши аниқланган;
    Т. harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлигидан молекуляр массалари 135 ва 75 кДа бўлган EG II ва EG III ферментлари ажратиб олинган ҳамда уларнинг физик-кимёвий хусусиятлари очиб берилган;
    илк бор республикамизда тез ўсувчи маҳаллий Т. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми асосида ўсимлик массаларини силослашда ва турли хил целлюлозали субстратларни бойитишда фойдаланиладиган «Трихостим» биопрепарата яратилган. Лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитларида тайёрланган силоснинг микробиологик, биокимёвий, органолептик кўрсаткичлари аниқланган.
    Хулоса
    «Целлюлозали хомашёларни Trichoderma harzianum мицелиал замбуруғи ёрдамида микробиологик қайта ишлаш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Турли хил табиий манбалардан ажратиб олинган 60 та штамм орасидан скрининг натижасида танлаб олинган, тез ўсувчи, фаол целлюлолитик ферментлар комплекси ва ксиланаза ҳосил қилувчи маҳаллий Trichoderma sp. 28 замбуруғ штамми T. harzianum UzCF-28 сифатида идентификацияланган бўлиб, чорвачиликда биопрепарат яратиш учун истиқболли продуцент бўлиб хизмат қилади.
    2. Фаол целлюлолитик ферментлар комплекси, канд ва оқсил олиш мақсадида продуцентни суюк озука муҳитида ўстириш учун таркибида азот манбаи сифатида (NFUhSC^, углерод манбаи ўрнида 2% целлюлозали субстрат тутган, ўзгартирилган Мандельс озуқа муҳити тавсия қилинган. Озуқа муҳитининг бошланғич pH 5,0-5,5, 106'7 спора/мл концентрацияли инокулюмдан 2% микдорда фойдаланиш, ўстириш ҳарорати 28-30°С бўлиши қулайдир. Қаттиқ озука муҳитида ўстириш учун қуйидаги параметрлар ўрнатилган: бошланғич намлик 45-50% бўлиши, 106'7 спор/мл концентрациясидаги 6 кунли инокулюмдан 3-5% микдорда фойдаланиш зарур деб белгиланган.
    3. Озуқавийлик сифати паст бўлган буғдой сомони ва бошка целлюлозали субстратлар Т harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлиги билан ишлов берилганда оқсил, канд ва аминокислоталар билан бойитилган кимматли озуқа маҳсулотига айланади. Т. harzianum UzCF-28 замбуруғининг мицелийсида аминокислоталарнинг умумий микдори 41,6% ни, алмашинмайдиган аминокислоталар 17,3% ни ташкил килган. Культурал суюқликда озуқа ем таркибидаги микдори чегараланган аргинин - 0,37%, лизин - 0,32%, фенилаланин - 0,26% каби аминокислоталар устунлик қилган.
    4. T. harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлигидан маълум продуцентлардан молекуляр массалари мос равишда 135 ва 75 кДа га тенг бўлиши билан фарқланадиган эндо-1,4-Р-глюканазанинг иккита молекуляр шакли - EG II ва EG III ферментларини ажратиб олиш ва гомоген холатигача тозалаш шароитлари ишлаб чиқилган. Улар физик-кимёвий хусусиятлари билан фаркланиши аниқланган. Ушбу ферментларнинг 60-70°С хароратгача, pH 4,0 дан 6,0 гача диапазонда фаоллигини сақлаш хусусияти уларни республикамизнинг иссиқ иқлим шароитида қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини кайта ишлашда фойдаланиш учун муҳим жихати бўлиб ҳисобланади.
    5. Т. harzianum UzCF-28 замбуруғини ёш бузоқларнинг гўнгидан ажратилган пробиотик микроорганизмларга муносабати бўйича антагонистик фаоллик намоён килмаслиги белгиланган.
    6. Махаллий Т. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми асосида чорвачиликда фойдаланиш учун тавсия килинадиган «Трихостим» биопрепарата яратилган. Биопрепарат Самарканд вилояти Жомбой тумани «Элатон балик чорва» фермер хўжалигида 100 тонна микдорда беда ўсимлигидан силос тайёрлашда синовдан ўтказилган. Биокимёвий ва микробиологик хусусиятлари яхши, 23638-90 ГОСТ га мувофиқ бўлган силос олинган. «Трихостим» биопрепаратининг сут махсулдорлиги ортишига ижобий таъсир этиши кўрсатилган.

    Нодира Азимова
    1-49
    200   2
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда нефт ва газнинг янги конларини излаш, шунингдек уларнинг тузилиши ва чуқурликларини инобатга олиб ишлатишни ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмокда. Шунинг учун махаллий гил минераллардан, синтетик ва табиий материаллардан олинган барқарорлаштирувчи кўшимчалар ва кимёвий реагентлардан фойдаланиб бургилаш эритмаларининг янги турлари яратилмокда.
    Бугунги кунда жаҳонда самарали гилматериаллар ва кимёвий реагентлар, шунунгдек бургилаш эритмаларининг рационал турларини ва таркибини бурғилашнинг геолого-техник шароитларига мос ҳолда танлаш кудуқлар қазишда учрайдиган кийинчиликлар ва авария ҳолатларини огохдантирувчи долзарб вазифа хисобланади. Бу борада самарали қатламларни сифатли очишда кўп функционал, яъни агрессив холатларга чидамли, кудук деворларини мустаҳкамловчи, бургиланган породаларни чикарувчи ва б. хоссали бургилаш эритмаларининг турлари ва таркибининг таъсири мухумлигини таъкидлаш лозим.
    Бугунги кунда Республикамизда нефть ва газ қудуқларини бургилаш учун юқори самарали бургилаш эритмаларини хамда улар таркибига кирувчи импорт ўрнини босадиган янги реагентлар ва материаллар яратиш бўйича илмий ва амалий натижаларга эришилди. Хусусан, бургилаш эритмалари асоси сифатида қўлланилаётган (Навбаҳор бентонита (Навоий вилояти), Шорсу бентонита (Фаргона вилояти)) гилкукунлар ва баркарорлаштиргичлар (КХР, ПАА, К-4, К-9 реагентлари) махаллий хом ашёлар асосида турларининг кенгайиб боришини алохида таъкидлаш лозим. Узбекистан Республикасини янада ривожлатиришга каратилган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «Саноатни юқори технологияли кайта ишлаш тармоқларини, энг аввало маҳаллий хом ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида юкори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш» га каратилган мухим вазифалар бу борадаги илмий изланишларни янада кенгайтиришни таказо этмокда. Хусусан, бургилашнинг геолого-техник шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда, махаллий хомашё ва саноат чиқиндиси асосида янги кўп функционал бургилаш эритмаларини яратишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар мухим ахамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги № ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги № ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади гилли ва оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини олиш учун асос сифатида Қоракалпоғистон бентонитлари ва доломитларидан фойдаланиш шунингдек, баркарорлаштирувчи ва ингибирловчи қўшимча сифатида сода саноати чикиндисини қўллаш усулларини ишлаб чикишдан иборат.
    Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    Крантау, Бештюбе ва Хўжакул конлари бентонитларидан гилкукунлар олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
    бурғилаш эритмалари таркибидаги оҳакни сода саноати чиқиндиси билан алмаштириш имкониятлари исботланган;
    бургилаш асбобларининг ёпишиб қолиши билан боғлиқ қийинчиликларни камайтириш имконини берадиган юқори ингибирловчи хоссага эга гилмоясиз бургилаш эритмаларини лигносульфонат ва каустик сода қўшимчалари билан сода саноати чиқиндиси асосида тайёрлашнинг принципиал имкониятлари аниқланган; 
    жинслар ва бурғилаш эритмалари фильтратлари орасида бўлиб ўтадиган физин-нимёвий жараёнлар билан уларнинг технологии ва реологии параметрлари ўртасида боғлинлинлар аниқланган;
    Крантау, Бештюбе ва Хўжаиул ионлари бентонитларидан фойдаланиб, чучун, минераллашган, иальцийли, иамсилинатли гилли бургилаш эритмаларининг тарииблари ишлаб чинилган;
    Қорақалпоғистон доломитли ва иальцитли хомашёлари асосида огирлаштирилган бургилаш эритмаларининг янги тарииблари яратилган.
    Хулоса
    Илмий ва амалий тадкиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар олинди:
    1. Крантау, Бештюбе ва Хўжакул конлари бентонитларининг кимёвий-минерологик, гранулометрик таркиби ҳамда физик-кимёвий хоссалари ўрганилган ва улар бургилаш эритмалари асоси сифатида фойдаланишга тавсия этилган.
    2. Танлаб олинган Қорақалпоғистон гилларини таркиби ва хоссаларини инобатга олган холда байитиш, майдалаш ва натрий сакловчи реагентлар билан модификациялашнинг оптимал шароитлари аникланган.
    3. Сода саноати чиқиндисининг кимёвий таркиби ва хоссалари ўрганилган ва бургилаш эритмалари таркибидаги оҳакни алмаштириш имконияти кўрсатилган.
    4. Импорт барит ўрнини босувчи сифатида доломит ва кальцитлар асосида бурғилаш эритмалари отирлаштирувчиларини олиш технологияси тавсия этилган.
    5. МААГ-Na полимерининг бурғилаш эритмаларинг агрегатив турғинлигига, иссиқ- ва тузбардошлигига таъсири аникланган.
    6. Қорақалпоғистон маҳаллий бентонитлар асосида бурғилаш эритмалари учуй юкори сифатли гилкукунлар олиш технологияси тавсия этилган.
    7. Қорақалпок маҳаллий хомашёлари ва саноат чиқиндисини қўлланган ҳолда юкори ингибирловчи хоссаларга эга янги гилли ва гилсиз бургилаш эритмалари таркиблари тавсия этилган.

    Азиза Абдикамалова
    1-47
    6   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда суғориладиган ҳудудлардаги иккиламчи шўрланишга учраган майдонларнинг кенгайиши қишлок хўжалиги экинларидан олинадиган ҳосилнинг кескин камайиши тупроқ шўрланишини олдини олиш ва айникса экинларни шўрга чидамлилигини оширишда янги самарадор биотехнологик усулларни ишлаб чикишни талаб этмокда. Бу ўринда, айниқса, турли тупроқ шўрланиши шароитларида яшашга мослашган ризобактериялар алохида ахамиятга эга бўлиб, уларни ўсимликларни шўрга чидамлилигини оширишдаги биотехнологик потенциалини бахолаш ва ризобактериялар асосида рақобатбардош микроб препаратларини яратиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
    Жаҳонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариши «ўсимлик-тупроқ-микроорганизм» тизимидаги ички биотик боғланишларни аниқлаш асосида микроб гурухдарини кишлок хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш, ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини тезлаштириш ҳамда турли стресс омилларга чидамлилигини ошириш амалиётига кенг жалб этишни такозо этмокда. Айниқса, сўнгги йилларда замонавий кишлоқ хўжалиги биотехнологияси амалиётида шўрланган шароитда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини жадаллаштирувчи илдиз атрофи бактерияларига алоҳида эътибор каратилди. Шўрга чидамли ризобактерияларнинг стимуляторлик, фунгицидлик, бактериоцидлик ва фитостимуляторлик хусусиятлари маҳаллий ризобактерия штаммлари асосида кишлоқ хўжалиги экинларининг турли ноқулай шароитларга чидамлилигини оширувчи биопрепаратларни яратиш ва улар самарадорлигини оширишни белгилаб беради. Шунга кўра, турли шўрланиш типларида яшашга мослашган ризобактерияларнинг скрининги ва синергетик самарага эта турларининг мувофиклигини тадкиқ этиш, комплекс таъсирга эга бўлган маҳаллий ризобактериялар штаммлари асосида ўсимликларни стресс омилларига чидамлилигини оширувчи препаратлар ишлаб чикариш илмий-амалий ахамият касб этади.
    Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун, жумладан, ғўза экин майдонларини кенгайтирмаган ҳолда ундан олинадиган ҳосил микдори ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, ғўзанинг шўрланиш ва сувсизликка чидамли бўлган янги навларини яратиш соҳасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан бирга, республикамизнинг суғориладиган ҳудудларидаги иккиламчи шўрланишга учраган майдонларда ғўзадан юқори ҳосил олиш самарадорлигини ошириш учун, жумладан, биотехнологик-инновация усуллари оркали ғўзанинг шўрга чидамлилигини оширувчи янги рақобатбардош микроб препаратларини яратиш ва уларни амалий аҳамиятини баҳолаш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «... қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришига замонавий ресурс тежамкор агротехнологияларни кенг жорий этиш» вазифалари белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан, тупроқ шўрланиш яшашга мослашган маҳаллий ризобактериялар ва улар фаол штаммларининг биотехнологии препаратлар ишлаб чиқаришдаги потенциалини аниқлаш, ризобактериялар штаммлари асосида ғўзанинг стресс шароитларга чидамлилигини оширувчи янги рақобатбардош микроб препаратларини яратиш мухим масалалардан бири хисобланади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29-декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий ризобактериялар штаммлари асосида ғўзанинг стресс шароитларга чидамлилигини оширувчи янги рақобатбардош микроб препаратларини яратиш ва уларнинг амалий аҳамиятини баҳолашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    скрининглар асосида ғўза ризосферасидан хлоридли ва сульфатли шўрланишга (200мМ гача) чидамли штаммлари танлаб олинган;
    морфологик-културал, физиологик-биокимёвий ва 16S рРНК тахдиллари асосида шўрланишга чидамли ризобактерияларнинг маҳаллий штаммларининг Bacillus subtilis, Bacillus megaterium ва Pseudomonas stutzeri турларига мансуб эканлиги аникланган;
    танлаб олинган ризобактериялар Pseudomonas stutzeri СКБ 308 штаммида 55,0 м.ж.н., Bacillus subtilis СКБ 309 штаммида 13,3; 30 ва 48,5 м.ж.н; В.megaterium СКБ 310 штаммида 23,1 м.н.ж. ҳамда ўлчамга эта йирик плазмид ДНК лари мавжудлиги аниқланган;
    стресс шароитда (pH-9,0) Pseudomonas stutzeri СКБ 308, Bacillus subtilis СКБ 309ва Bacillus megaterium СКБ 310 штаммлари мос равишда 19,4±0,79; 20,7±1,01; 17,74±0,85 мкг/мл микдорда индолил-3-сирка кислотаси (ИСК) синтез қилиши очиб берилган;
    Pseudomonas stutzeri СКБ 308 штаммининг кучли антагонисток фаолликка бўлган эга оралик бирикма 1-бром-2-фталимидэтан синтез қилиши аниқланган;
    ризобактерияларнинг ғўза ўсимлиги билан ўзаро мутуалистик муносабатга киришишдаги синергетик механизми асосланган;
    маҳаллий ризобактериялар Bacillus subtilis, Bacillus megaterium ва Pseudomonas stutzeri штаммларининг СГ ва SO42' ионларига чидамлилик ва антагонисток фаоллик механизмлари аниқланган;
    «Замин-М» биопрепаратининг ғўза экинида учрайдиган асосий фитопатоген микробларга (Fusarium sp., Xanthomonas comprestris pv. malvacearum, Fusarium oxysporum f. sp. vasinfectum, Botrytis cineria ва Verticillium dahliae) қарши курашиш имконияти мавжудлиги асосланган;
    комплекс таъсирга эга бўлган суюқ ва қурук холатдаги биопрепаратлар ишлаб чикариш биотехнологияси яратилган;
    илк бор ризобактерияларни шўрланишга чидамли Bacillus subtilis СКБ 309, Bacillus megaterium СКБ 310 ва Pseudomonas stutzeri СКБ 308 штаммларини сақлаш, ўстириш ҳамда фойдаланиш шароитида ўзаро рақобатсиз муносабатга эга ассоциатов тузилмаси ишлаб чиқилган.
    Хулосалар
    «Махаллий ризобактериялар штаммлари асосида ғўзанинг стресс шароитларга чидамлилигини оширувчи янги рақобатбардош микроб препаратларини яратиш ва уларнинг амалий аҳамиятини баҳолаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Скрининг асосида ғўза ризосферасидан ажратилган махаллий ризобактерияларнинг хлорид ва сульфатли шўрланишнинг 200 мМ гача концентрацияларига чидамли култураларни танлаб олинди.
    2. Махаллий ризобактерияларни 190 дан ортик културалари орасидан 3 хили танлаб олиниб, биопрепарат ишлаб чиқариш биотехнологияси учун истиқболли деб топилди.
    3. Морфологик-културал, физиологик-биокимёвий ва 16S рРНК тахлиллар култураларнинг Pseudomonas ва Bacillus туркумларига кириши ва Bacillus subtilis, Bacillus megaterium Pseudomonas stutzeri турларига мансублигини кўрсатди.
    4. Плазмид ДНК сининг компонент таркибини электрофоретик таҳлиллари ризобактерияларда йирик ўлчамдаги плазмидларнинг мавжудлиги ва уларнинг Bacillus subtilis СКБ 309 штаммида 13,3; 30 ва 48,5 м.ж.н; B.megateriuni СКБ 310 штаммида 23,1 м.н.ж. хамда Pseudomonas stutzeri штаммида 55,0 м.ж.н. ўлчамга эга эканлигини исботлади.
    5. Стресс шароитда (pH-9) Pseudomonas stutzeri СКБ 308, Bacillus subtilis СКБ 309 ва Bacillus megaterium СКБ 10 штаммлари учун мос равишда 19,4±0,79; 20,7±1,01; 17,74±0,85 мкг/мл га тенг индолил 3-сирка кислотасини (ИСК) синтез килади.
    6. Хромато-масс-спектрометрик усул Pseudomonas stutzeri СКБ 308 штамми ИСК синтези жараёнида оралиқ бирикма сифатида купли антагонисток фаолликка эга бўлган бирикма 1 -бром-2-фталимидэтан синтез қилишини кўрсатди.
    7. Чорраҳавий экиш усулида бир-бирига нисбатан ўзаро антагонисток муносабатга эга бўлмаган ризобактериялар комплекс биопрепарат ишлаб чиқариш учун танлаб олинган.
    8. Биопрепарат таркибига кирувчи ризобактериялар штаммларини ўстиришнинг технологияси ва технологик шароит оптималлаштирилган (28°С хароратда 72 соат давомида пиво ачиткиси+тут меваси шираси чиқиндисидандан фойдаланиш) тавсия этилади.
    9. рН-8, t-28°C, биогумус-фосфогипс-кўмир чикиндисидан иборат субстратлар ризобактерияларнинг ягона универсал озуқа муҳитида рақобатсиз муносабатда яшай оладиган ассоциатов тузилмасини шакллантириш имкониятига эга.
    10. Bacillus subtilis СКБ 309, Bacillus megaterium СКБ 310 ва Pseudomonas stutzeri СКБ 308 ризобактерия штаммлари ягона озука муҳитида рақобатсиз муносабатда яшаш ва сақланиш хусусиятига эга ассоциатив тузилма шакллантиради ва улар ғўза билан ўзаро мутуалистик муносабатга киришади.
    11. Ғўзанинг стресси тупроқ-иқлим шароитларига чидамлилигини оширувчи “Замин-М” биопрепарати яратилди ва у ишлаб чикаришнинг иқтисодий самарадорлиги асосида шўрланган шароитларда ғўза етиштиришда истиқболли ва рақобатбардош стимулятор биопрепарат сифатида тавсия этилади.
    12. Шўрланган тупроқлар шароитида ғўза билан қисқа ротацион алмашлаб экиш тизимида фойдаланиш максадида мош ўсимлигининг “Bradyrhizobium vigna radiata L. тугунак бактериялари штаммлари асосида яратилган “Микробли ўғит” биопрепаратини янги агробиотехнология сифатида тавсия этилади.

    Сайёра Муродова
    1-55
    11   3
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда унумдор тупроқли майдонлар хажмининг йилдан-йилга қисқариб бориши қишлоқ хўжалиги амалиётига тупроқ унумдорлиги ва экинлар хосилдорлигини оширувчи арзон хамда кулай интенсив-биологик усулларни жорий этишни тақозо этмокда. Бу ўринда, қимматли биологик хусусиятларни ўзида жамлаган цианобактериялар тупрокда табиий азотнинг айланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларни экстремал-шўрланган шароитларда тупроқ унумдорлигини яхшилаш тадбирларига жалб этиш қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга имкон беради. Шу жиҳатдан, шўрланишга чидамли молекуляр азотни ўзлаштирувчи ва фитогормонлар синтезловчи цианобактерияларнинг махаллий штаммларини аниклаш ва улар асосида экинлар хосилдорлигини оширувчи биопрепаратлар яратиш долзарб муаммолардан хисобланади.
    Жаҳонда қишлоқ хўжалиги интенсификацияси турли микроорганизмлар асосида экстремал шароитларда ҳам тупроқ унумдорлигини оширувчи ва экинлар хосилдорлигини яхшиловчи инновацион-самарадор усулларни яратишга қаратилган. Сўнгги йиллардаги инновация тадқиқотлари шўрланишга чидамли, азотфиксацияловчи, фитогормонлар ишлаб чиқарувчи, тупроқ пестицидларини деструкцияловчи цианобактерияларни аниқлаш, самарали штаммларини танлаб олиш ва улар асосида биопрепаратлар яратишни заруриятини белгилаб бермокда. Цианобактерияларни экстремал шароитлар, хусусан пестицидларнинг юқори концентрациялари, ўта шўрланган шароитларда ҳам молекуляр азотни ўзлаштириш, фитогормонлар синтезлаш ва тупрок биоремедиациясининг самарадор амалга ошириш хусусиятлари цианобактерияларни фаол штаммларини ажратиб олиш ва биологик хусусиятларини аниклашни талаб этади. Шунга кўра, кўпфункционал хусусиятларга эга бўлган, молекуляр азотни ўзлаштирувчи цианобактерияларнинг маҳаллий штаммларини ажратиб олиш, экстремал шароитларда тупроқнинг биологик кайта тикланишидаги ўрнини баҳолаш ва тупрок унумдорлигини оширишда цианобактерияларни қўллашнинг самарасини аниқлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
    Ўзбекистонда кишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш учун, жумладан, тупрок унумдорлигини яхшилаш ва экинлардан олинадиган ҳосил ҳажми ҳамда сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, молекуляр азотни ўзлаштирувчи ризобактериялар, фосфор-мобилловчи бактериялар ва эркин ҳолда яшовчи кўк-яшил сувўтлари асосида тупроқнинг кимёвий таркибини яхшиловчи, ўсимлик ўсиши ва ривожланишини стимулловчи ҳамда экинлар ҳосилдорилигини оширувчи экологии тоза биопрепаратлар яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан бирга, шўрланган тупроқларнинг агрокимёвий таркибини яхшилаш, унумдорлигини ошириш ва шўрланган тупроқларда экинлардан юқори ҳосил олиш учун экстремал шароитларда молекуляр азотни ўзлаштирувчи маҳаллий цианобактерияларнинг биологик хусусиятларини аниқлаш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «... кишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий ресурс тежамкор агротехнологияларни кенг жорий этиш» вазифалари белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга оширишда, жумладан, цианобактериялар маҳаллий штаммларининг таза култураларини ажратиб олиш, уларнинг шўрланишга чидамлилигини аниклаш, шўрланиш ва огир металлар билан ифлосланган шароитларда цианобактерияларнинг молекуляр азотни ўзлаштириш фаоллигини баҳолаш ва улар асосида биопрепаратлар яратиш муҳим масалалардан бири хисобланади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29-декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27-майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича харакатлар дастури тўғрисида» ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг максади экстремал шароитларда кўпфункционал хусусиятларга эта бўлган молекуляр азотни ўзлаштирувчи цианобактериялар маҳаллий штаммларининг тупрокни биологик кайта тикланишида ва унумдорлигини оширишда қўллаш истиқболини аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор шўрланган ва пестицидлар билан ифлосланган Ўзбекистоннинг суғориладиган майдонлари тупроқ ва ғўза, буғдой ризосфераси намуналаридан ажратилган цианобактерияларнинг кўп функционал хусусиятларга эга эканлиги аниқланиб, морфологик-културал ва молекуляр-генетик хусусиятлари асосида цианобактериялар маҳаллий штаммларининг -Nostoc puriniforme 20, Nostoc linckia 4, Nostoc calcicola 25, Nostoc muscorum 14, Anabaena variabilis 18, Anabaena variabilis 21, Gloeothece rupestris 15, Synechococcus cedrorum 12 турларга мансублиги идентификацияланган;
    биринчи марта цианобактерияларнинг маҳаллий штаммлари NaCl нинг юкори концентрацияларида (800 мМ) ўсиши, ривожланиши ва молекуляр азотни ўзлаштириш фаоллигини намоён килиши асосланган;
    шўрланишга чидамли фаол штаммларнинг тупрокга интродукцияланиши натижасида гумус, умумий азот, калий, аммиакли азот микдорининг ошиши, умумий фосфор микдорининг эса назоратга нисбатан камайиши аниқланган;
    илк бор цианобактериялар хужайраларида тузли стрессга жавобан глицин ва пролин микдорининг кескин ошиши хамда альдегидоксидаза ва ксантиндегидрогеназа ферментларининг битта формаси мавжудлиги исботланган;
    цианобактериялар културал суюклигининг ғўза уруғларини униб чиқиш энергияси, унувчанлиги ва ўсиш кувватини ҳамда бугдой пояси ва илдизини стимуляция килиши аниқланган;
    шўрланиш шароитида озиқа мухитининг таркибида L-триптофан мавжудлигидан катъий назар цианобактерияларнинг индолил-3-сирка кислотасини (ИСК) синтезлаши асосланган;
    илк бор шўрланиш шароитида цианобактериялар маҳаллий штаммлари ва уларнинг ассоциацияси линдан ва полихлорланган бифенилларни стабил ва юқори суръатда деструкция килиши исботланган.
    Хулосалар
    «Экстремал шароитларда молекуляр азотни ўзлаштирувчи цианобактерияларнинг биологик хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертация иши бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Илк бор Ўзбекистоннинг Наманган, Қашкадарё и Сирдарё вилоятларининг турли шўрланиш даражасида ва пестицидлар билан ифлосланган суғориладиган тупроқ ва ўсимликлар ризосферасидан морфологик-културал хусусиятлари ва 16S рРНК гени тахлил килиш асосида цианобактерияларнинг алгологик ва бактериологик тоза маҳаллий штаммлари - Nostoc puriniforme 20, Nostoc linckia 4, Nostoc calcicola 25, Nostoc muscorum 14, Anabaena variabilis 18, Anabaena variabilis 21, Gloeothece rupestris 15, Synechococcus cedrorum 12 ажратиб олинди.
    2. Цианобактериялар махаллий штаммларини BG-llo озиқа муҳитида ўстирилишининг оптимал шароитлари: температура — 28-30°С, СО2 — 2%, ёруғлик - 3000 лк ва pH кўрсаткичи - 7,5 ташкил этади. Бу эса култураларнинг биомасса хосил килиши ва молекуляр азотни ўзлаштириш фаоллигинининг кучайишига имкон беради.
    3. Фаол цианобактерияларнинг махаллий штаммлари натрий хлориднинг юқори концентрацияларига сезиларли чидамлилиги (800 мМ) улар хужайраларида глицин ва пролин микдорининг ошиши ҳамда альдегидоксидаза ва ксантиндегидрогеназанинг биттадан формаси борлиги билан изохланади.
    4. Натрий хлориднинг 200 мМ концентрацияси култураларнинг азотфиксация фаоллигига деярли таъсир этмаслиги, 800 мМ да эса цианобактериялар азотфиксация фаоллигини сезиларли даражада сақлаб қолишига олиб келади. Шўрланишга чидамли фаол штаммларнинг тупроққа интродукцияланиши натижасида гумус микдори назоратга нисбатан 0,38%, умумий азот - 0,8%, аммиакли азот - 0,003 мг/кг тупрок, умумий калий - 0,1 мг/кг тупрок ошиши, умумий фосфор микдорининг эса 0,02 мг/кг тупрок камайиши кайд этилади. Бу эса шўрланиш шароитларида тупрокнинг кимёвий таркибини яхшиланиши ва унумдорлигини ошиши билан изоҳланади.
    5. N.pruniforme 20, N.calcicola 25, A.variabilis 21 ва Gl.rupestris 15 цианобактериялари ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини стимуляциялаши аникланди. Бу махаллий штаммларининг културал суюклиги билан ишлов берилганда ғўза уруғларининг униб чиқиш энергияси, унувчанли, ўсиш куввати хамда буғдой ер устки ва илдиз тизимига ижобий таъсир этиши билан изохданади.
    6. Цианобактериялар махаллий штаммларининг стимуляциялаш таъсири уларнинг сезиларли даражада ИСК ишлаб чиқариши билан боғликдир. N.calcicola 25, Gl. rupestris 15 ва Л. variabilis 21 култураларини 7 сутка давомида ИСК синтез килиши 13,65 дан 19 мг/л гача ташкил этади. Озиқа муҳити таркибига 5 мг/мл микдорда триптофаннинг қўшилиши эса цианобактерияларнинг ИСК синтез қилиш қобилиятини 30,45 дан 110 мг/л гача оширади.
    7. NaCl нинг 300 мМ шароитида Nostoc calcicola 25 ва Anabaena variabilis 21 культуралари 12,2 дан 14,5 мг/л гача ИСК синтез килади. Озика муҳитида триптофан концентрациясининг 2,5 мг/мл бўлиши ИСК ишлаб чикишини 3 марта ошишига олиб келади. Бу эса култураларни шўрланиш шароитларида ғўза, буғдойларнинг ўсиши ва ривожланишини стимуляция килиши учун кўллаш имконини беради.
    8. Илк бор N. pruniforme 20, N. calcicola 25 ва A. variabilis 21 култураларининг полихлорланган бифенилларни фаол деструкциялаши аникланди. Махаллий штаммларни пестицидлар билан ифлосланган тупроқларда фаол биодеструкторлар сифатида қўллаш учун тавсия этилади.
    9. Nostoc calcicola 25, N. pruniforme 20, Gl. rupestris 15 ва Anabaena variabilis 21 културалари ва уларнинг ассоциацияси 4% ли шўрланиш шароитларида линданни 99,3% га деструкциялаш фаоллигига эга. Фаол цианобактериялар штаммлари ва уларнинг ассоциацияларини юқори шўрланиш шароитларида линдан билан ифлосланган тупроқлардаги линданнинг микдорини сезиларли даражада камайтириши учун тавсия этилади.
    10. Nostoc calcicola 25 ва Anabaena variabilis 21 культуралар асосида ўсимликларни ўсиш ва ривожланишини кучайтирувчи ва шўрланишга чидамлилигини оширувчи биологик ва иктисодий самарадорликка эга “CYANO-UZ” биопрепарата яратилди. Комплекс биопрепарат шўрланган шароитларда экинлар ўсиши ва ривожланишини кучайтириш, хосилдорлигини ошириш, шўрланишга нисбатан чидамлилигини орттириш, шўрланган тупроқларнинг потенциал азотфиксация фаоллигини ва унумдорлигини ошириш ҳамда пестицидларни фаол деструкциялаш учун тавсия этилади.

    Гулчехра Кадирова
    1-60
    12   1
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда вирусли гепатит билан касалланиш кун сайин ортиб бормокда. ЖССТ маълумотларига кура 170 млн.дан ортик сурункали вирусли гепатит С (СВГС) билан касалланган беморлар мавжуд. Жигар сурункали касалликлари структурасида СВГС етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Шаркий Европа, Осиё, Африка, Жанубий Америка давлатларида вирусли С гепатит билан зарарланиш юқори кўрсаткичларга зга. Узбекистоп оса бу касаллик билап зарарланиш 6,2% ташкил килди1. HCV-инфекциянинг кенг таркалганлиги, касалликнинг сурункали турлари ривожланиш даражаси юқори эканлиги, махсус чора-тадбирнинг мавжуд эмаслиги, касаллик патогенезени хар томонлама чукур ўрганилишини таказо этади. Полиморф ген-маркерларини излаб топиш ва касаллик ривожланишида улар ассоциацияларини аниклаш, генетик маркерлар қўлланилган холда касаликни ташхислаш ва прогнозлаш стратегияларни ишлаб чикиш, замонавий молекуляр патофизиологиянинг етакчи йуналишларидан бири хисобланади. Ўзбек популяцияси хақида маълу-мотларнинг етарли эмаслиги, сурункали вирусли С гепатитнинг Ўзбекистонда кечишининг ўзига хос хусусиятлари, касалликни истикболлаш билан ассоцияланган ва ген-номзодлар аллел вариантларини аниклаш борасида изланишлар олиб бориш долзарблиги ва зарурлигини якқол номоён этади.
    Жаҳонда аҳолининг турли катламлари орасида сурункали HCV-инфекцияси патогенезининг жиҳатлари ва кечишини башоратлашдаги ўрнини ташхислаш ва самарали даволаш, унинг олдини олишга каратилган профилактик тадбирларни юқори самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмокда; аҳолида сурункали HCV-инфекцияси патогенезининг молекуляр-генетик жиҳатлари ўрни ва ахамиятини асослаш; касалликнинг кечишини башоратлашда сурункали HCV-инфекциясига организмнинг жавоб реакцияларни асослаш; пролиферация, апоптоз, функционал фаоллигининг ўзгаришига ташқи муҳит омилларининг таъсир механизмини аниқлаш; TNF-a, CTLA-4, шунингдек, Р450 цитохромни CYP1A2, CYP2E1, CYP2C9*2, CYP2C9*3, CYP3A4 генлари генотипларининг сурункали вирусли гепатит С ва жигар циррози билан касалланган беморларда учрашини асослаш; уларни сурункали гепатит ва жигар циррози билан хасталанган беморларда биокимёвий маркерлар билан боглиглигини асослаш; сурункали гепатитларда генетик полиморфизми билан ассоциацияланган усулларни ишлаб чикиш; сурункали С гепатит патогенетик аспектларни, Р450 цитохром генлар полиморфизмининг аҳамиятини урганиш ва истиқболлаш механизмини ишлаб чиқиш; сурункали гепатит С ва жигар циррозли беморларда яллиғланиш жараёни жадаллиги ва генлараро ўзаро узвий богликликни аниклаш. Сурункали гепатитни молекуляр механизмларининг умумий ва специфик хусусиятларини мукаммал ўрганиш асосларини яратиш сурункали гепатитни ривожланиш даражасини бахолашда пролифератив ва антиоксидант тизим ферментлари фаоллигини объектив бахолаш мезонини ишлаб чиқишда имкон беради; сурункали гепатитни консерватив даволаш усулларини такомиллаштириш; сурункали гепатит даволашда кенг камровли иммункорректорларни комплекс даволаш тизимига киритиш; сурункали гепатит касалликни даволаш тактикасини оптималлаштириб, асоратларини камайтириш ва самарадорлигини ошириш жараёнини тадбиқ килиш муҳим аҳамият касб этади.
    Бугунги кунда тиббиёт амалиётида сурункали юкумли гепатит касаллигини бартараф этиш учун катор мухим вазифалар бажарилди. А ва В гепатит касаллигини камайтириш ва олдини олиш максадида вакциналар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди, бунинг оқибатида аҳолининг турли қатламлари орасида сурункали гепатит билан касалланиш ва жигар циррозини ташхислаш ва даволаш самарадорлиги ошишига олиб келинди. Клиник амалиётда кенг қамровли дастурий тадбирларни тадбиқ килиш сурункали гепатитлар ва жигар циррозини эрта аниклаш, ташхислашда замонавий усулларни қўллаш натижасида касаллик асоратлари 25% дан 12% гача камайганлиги аниқланди. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига «...мувофиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда мухим вазифалар, жумладан, турли даражадаги юқумли гепатит касалликларини ташхислаш ва даволашда замонавий технологияларни қўллашни кенгайтириш орқали юқори малакали, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш»2 аҳолининг турли қатламлари орасида ҳаёт сифатини оширишда муайян аҳамият касб этади.
    Ушбу диссертация тадкиқоти 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чоралари тўғрисида»ги, 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқот мақсади сурункали вирусли С гепатитни цитокинлар ва ксенобиотиклар биотрансформацияси учун маьсул генлар полимор-физмининг прогностик ахамиятини ўрганган холда, ўзбек популяцияси номоёндаларида клиник кечишининг молекуляр механизмларни такомиллаштиришдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    сурункали С гепатит ва жигар циррози бўлган беморларда 308G>A TNF-а, 49A>G CTLA-4 ҳамда 164А>С CYP1A2, 9896OG CYP2E1, 430ОТ CYP2C9*2, 1075А>С CYP2C9*3 ва 392A>G CYP3A4 генетик поли-морфизми кенг камровли тадкиқотда асосланган ва касаллик патогенезида уларни ўрни аникланган;
    ўзбек миллатига мансуб кишилар орасида Р450 цитохромининг изофер-ментлари ва цитокин генотиплари ва аллеллари таркалиши, хамда соглом кишиларга нисбатан таркалганлигидаги фарк хусусиятлари исботланган;
    сурункали С гепатитнинг кечишини ифодалаб берувчи цитолиз, холестаз ва мезенхимал яллиғланиш синдромлар кўрсаткичларнинг ўрганилаётган генлар полиморфизми билан ўзаро узвий боғлиқлиги исботланган;
    сурункали вирусли С гепатитнинг жигар циррозига айланишида цитокинлар ва ксенобиотиклар биотрансформацияси учун маьсул генлар полиморф вариантлари ассоциациясининг эгаллаган ўрни кўрсатиб берилган, буни эса ўз навбатида, СВГС касалланган кишиларда огир ривожланиб кечишига бўлган хавф гурухдар ажратиш истикболлаш критерийларини ишлаб чиқишда қўллаш мумкин. СВГС кечиши ва жигар циррози ривожланиши хавфини бахолаб берувчи генетик профилни аниклаб бериш, беморларни даволаш тактикасини белгилашда мухим ахамиятга эга. Аникланган ассоциациялар СВГС ривожланиши патогенетик механизмлари тушунча доирасини кенгайтирган.
    Хулоса
    «Ўзбек популяциясида HCV-инфекция патогенези молекуляр-генетик аспектлари ва сурункали гепатит С кечишини истиқболлашда уларнинг эгал-лаган ўрни» мазусидаги докторлик диссертацияси ишидан олинган натижа-лар куйидагилардан иборат:
    1. Узбек миллатига мансуб кишиларда аникланган TNF-a, CTLA-4, хамда, Р450 цитохромни CYP1A2, CYP2E1, CYP2C9 ва CYP3A4 полиморфизмлари, аллел ва генотиплар таксимланиши хусусиятлари аниқланди ва олинган натижалар Узбекистан генофонд маълумотларига ўз хиссасини қўшади. СВГС ўрта фаолли полиморфизмларнинг TNF-a, CTLA-4, CYP2C9 ва CYP3A4 юкори даражасига хос бўлган, СВГС оғир фаолликдаги полиморфизмнинг энг кўп учраши CYP2E1 мутант аллелда кузатилиб, жигар циррозида эса CYP1A2 бўлиб, улар патогенезини ва касалликни кечишини ифодаловчи маркер сифатида хизмат қилиши мумкин.
    2. Жигар функционал фаолияти кўрсаткичлари ўзгаришиниг юқорилиги 1в вирус генотипи ташувчиларда ифодаланиб, СВГС ўрта фаол даражасидаги беморларда устунлиги аникланди. СВГС оғир фаол бўлган беморларда За генотип устун бўлиб, ушбу беморларда цитолиз ва холестаз синдромларининг юкори кўрсаткичлари кузатилди.
    3. СВГС ўрта фаоллигида TNF-a (А/А) полиморф вариант цитолиз ва холестазнинг юқори кўрсаткичлари билан ассоцияланади, ва ушбу касаллик патогенезида ўрганилган полиморфизм ўрнини кўрсатади.
    4. CTLA-4 генининг юқори сезувчанлиги ва CTLA-4+CYP2C9*2, CTLA-4+ CYP2E1, CTLA-4+ CYP1A2 генлараро бирикмалар ўрта фаолликдаги СВГС учраши касалликнинг жадаллашиши юқори ва паст хавфлари стратификация прогностик критерийси бўла олишини белгилаб беради.
    5. Изофермент CYP2E1hh мутант аллел ва G/G генотипи СВГС огир фаолли ривожланишида прогностик омил сифатида хизмат қилиб, токсинлар ва ксенобиотикларни юкори метаболизми, оксидант стрессини кучайиши ва патологик жараенни огирлашишига олиб келиши мумкин.
    6. С вируси билан ассоциялашган жигар циррози беморларида CYP2E1 (G/G) ва СУР1А2 (С/С) генотиплар полиморфизми хамда жигарнинг фукционал ҳолатининг кўрсаткичлари манфий корреляцион ўзаро боғлиқлиги (р<0,05) аникланган, бу полиморфизм жигарда яллигланиш ва фиброз ҳосил бўлишини стимуляциясида муҳим ахамият касб этади.

    Севара Азимова
    1-54
    11   3
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатларида ипак етиштириш билан шуғулланилиб, йилига 22-24 млн кути ипак куртининг саноат дурагай уруғлари тайёрланмокда ва етиштирилаётган пилла хом ашёсининг 80,9 фоизи ХХР, 16,5 фоизи Хиндистон, 1,2 фоизи Узбекистан ва 1,4 фоизи бошка давлатларга тўғри келади1. Жаҳон бўйича бир кути куртдан олинадиган пилла ҳосили ХХР да 85,0 кг, Хиндистонда 80,0 кг ва Ўзбекистонда 56,9 кг ни ташкил этади. Ипак толасининг текислиги ва пиллаларнинг калибри бўйича бир хиллик даражаси ХХР, Хиндистон, Вьетнам ва Бразилияда 90-95% бўлса, Ўзбекистонда ўртача 50% га тенг.
    Дунё миқёсида юқори метрик номерга (ингичка) эга ипак толаси берадиган пилла маҳсулотига бўлган талаб йил сайин ошиб бормокда. Ипак махсулотлари ишлаб чикарувчи етакчи ХХР, Хиндистон, Италия, Франция ва Япония каби давлатларнинг пиллани кайта ишлаш корхоналарининг асосий талаби А, 4А, 5А типидаги ипак калаваларга қаратилган. Ингичка ипак толасидан нафис ипак матолари, хирургик иплар ва электроника, авиация денгиз флотида фойдаланиладиган ўта пишиқ табиий ипакдан тайёрланадиган товарлар ҳамда халқ хўжалигининг турли тармоқлари учун зарур махсулотлар ишлаб чиқарилади. Селекция ва наслчилик ишининг илгор янги самарали услубиятларини ишлаб чиқиш оркали пилладан хом ипак чикиши, толанинг умумий узунлиги, толанинг метрик номери (ингичкалиги), мустаҳкамлиги ва шу билан бирга турли иқлим шароитларга мос, пилла ҳосилдорлиги юқори зот ва дурагайларини яратиш муҳим долзарб илмий-амалий муаммолардан ҳисобланади.
    Мамлакатимизда мустакиллик йилларида тут ипак куртининг янги йирик пиллали зот ва дурагайларини яратиш ва ишлаб чикаришга жорий этиш оркали бир кути куртдан олинадиган пилла ҳосилдорлигини 57,0 кг га етказилди, 2016 йилга келиб, 26000 тоннадан зиёд тирик пилла етиштиришга эришилди. Шу билан биргаликда, тут ипак курти зот ва дурагайларининг пилла хом ашёси ва ипак толасининг технологик кўрсаткичларини ошириш ва такомиллаштириш борасида тадқиқотларга етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини модернизация килиш ва жадал ривожлантиришга, айниқса юқори маҳсулдорликка эга хайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чикаришга жорий этишга алоҳида урғу берилганки, бу борада тут ипак куртининг махсулдорлик ва технологик белгилари бўйича мутациялар, транслокациялар олиш, хамда самарали танлаш усулларини ишлаб чиқиш асосида янги сермахсул ипак толасининг технологик кўрсаткичлари енгил саноат корхоналари талабларига тўлиқ жавоб берадиган зот ва дурагайларни яратиш хамда ишлаб чикаришга жорий этиш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантриш бўйича ҳарактлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2856-сон “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги “2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 616-сон қарорларида хамда мазкур соҳага тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши тадқиқотлари муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади тут ипак куртининг етакчи технологик белгилари бўйича танлашнинг комплекс усулларини ишлаб чикиш хамда юқори махсулдор оддий ва жинси нишонланган тизимлар хамда саноат дурагайларини яратишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор пилланинг сифат кўрсаткичларини назорат қилувчи янги мутациялар олишнинг усули генетик жиҳатдан асосланган;
    селекциянинг дастлабки босқичи учун ферментларни қўллаш орқали тирик ғумбакли пиллаларни якка чувиш мумкинлиги исботланган;
    етакчи технологии белгилар билан яқин коррелятив боғланган, аниқланиши осон бўлган морфологии белгилар - пилланинг донадорлиги ва компактлиги бўйича наслли материални танлаш генетик жиҳатдан асосланган;
    суперэлита ва элита уругларини тайёрлаш боскичида хам наслли пиллаларни морфологик белгилар бўйича танлаш мумкинлиги аникланган;
    юкори технологик кўрсаткичларга эга эркак жинсли капалаклардан кўп марта фойдаланиш услубияти ишлаб чикилган;
    тухум рангини белгиловчи +W2 генини сақловчи 10-аутосома фрагментини W-хромосомага транслокация килишнинг янги услубияти илмий асосланган;
    ишлаб чикилган танлаш усуллари асосида пилланинг юкори маҳсулдорлик ва сифат кўрсаткичларга эга янги селекцион тизимлари ва ички ва ташки ипак бозорида ракобатбардош янги саноатбоп дурагай комбинациялари яратилган.
    Хулосалар
    1. Бошланғич селекцион материални тўғри танлаш ва наслли пиллаларни селекциянинг барча босқичларида танлашнинг самарали услубиятларини ишлаб чиқиш орқали янги тизим ва дурагайлар яратилди.
    2. Етакчи технологии белгилар бўйича танлашнинг комплекс усуллари ишлаб чиқилди.
    3. Тирик пиллаларни чувиб, технологик кўрсаткичлар асосида наслли пиллаларни якка танлаш усули такомиллаштирилди. NaOH ишқор эритмасида тирик гумбакли пиллаларни чувиш учун оптимал (0,04%) концентрацияси аникланди.
    4. Илк бор тирик гумбакли наслли пиллаларни якка чувишда пепсин ферментининг 0,07% ли эритмасининг самарадорлиги исботланди. Пепсин ферментида пиллаларни чувиш усули наслли материал ҳажмларини ва таҳлил аниқлигини оширишда катта имкониятлар яратади. Тажриба вариантининг хом ипак чикиши NaOH (0,04%)га нисбатан 1,35 абс. % га; пиллалар чувалиши 4,6 абс. % га; толанинг умумий узунлиги 104 м га; метрик номер 128 м/г га юкори бўлиши аникланди.
    5. Биринчи марта морфологик белгилар асосида аниқланиши нисбатан осонроқ бўлган пилланинг технологик белгиларини тестлаш усули ишлаб чиқилди (пилла донадорлиги ва компактлиги). Етарлича юкори ўзгарувчанлик коэффициентлари (Cv=8,5-18,4%) ва биринчи марта аниқланган пилла кобиги донадорлиги хамда технологик белгилар ўртасидаги фенотипик корреляция коэффициентлари (гР=0,439-0,687) пилла донадорлиги бўйича танлаш оркали зот ва тизимларнинг технологик кўрсаткичларини юқори даражага олиб чиқиш имкониятини яратади.
    6. Тажрибалар асосида пилла компактлиги ва етакчи технологик белгилар ўртасида салбий коррелятив боғлиқлик мавжудлиги исботланди. Пилла компактлиги ва донадорлиги ўртасидаги фенотипик корреляция коэффициента гР=-0,989; хом ипак чиқиши ўртасида гР=-0,948; пиллалар чувалиши ўртасида гр=- 0,971; толанинг умумий узунлиги ўртасида гр=-0,970; толанинг метрик номери ўртасида гр=-0,990 ни ташкил этди. Ушбу аниқланган ўзаро богликлик пиллаларни компактлиги бўйича танлаш услубиятига асос бўлди.
    7. Биринчи марта пилланинг технологик белгиларини оширишда рекордчи эркак капалакларни кўп марта чатиштиришни янги усули самарали экани исботланди. Икки селекцион авлодда ушбу усулни қўллаб С-8 нгл зоти пиллаларининг хом ипак чиқиши 1,5 абс % га; чуватилиш 1,2 абс % га; метрик номер 367 м/г га ошишига эришилди.
    8. Янги ишлаб чикилган комплекс усуллар асосида селекция жараёни ва наслчилик корхоналари учун “Ипак толаси юкори метрик номерга эга пилла ўрайдиган зот ва дурагайлар селекцияси ва уларни кўпайтиришнинг услубий коидалари” номли услубий қўлланма ишлаб чиқилди.
    9. Технологик кўрсаткичларни детерминацияловчи янги мутацияларни гамма нурлари билан индуцирлаш ва аниклашнинг янги генетик усули ишлаб чиқилди. Пилланинг технологик белгиларини бошқарувчи янги доминант мутация олинди. Генетика-селекция тадқиқотлари натижасида гомозиготалик даражаси юкори ва пилла вазни 2,00 г га тенг, 1760 м тола узунлигига ва 4000 м/г метрик номер кўрсаткичларга эга линия яратилди ва селекция жараёнига киритилди.
    10. Ургочи жинсий хужайраларга (овоцит) у-нурлари таъсир эттириб, тухум ранги пигментациясини бошкарувчи +W2 генини W-урғочи хромосомага транслокация қилишнинг самарали ва оддий усули ишлаб чиқилди. Олинган янги №510-транслокация аввал олинган транслокациялардан фарқли ўлароқ, ҳаётчанлик хусусиятларига салбий таъсир кўрсатмаслиги ва уни селекция жараёнига киритиш мумкинлиги исботланди.
    11. Тўртта беккросс линияларни ўзаро чатиштириш оркали жинсни бошқарувчи мутация синтези амалга оширилди (тухум рангини бошқарувчи рецессив W2 генини сақловчи 10-аутосома бўлагини W-урғочи хромосомага транслокацияси) ва 2 та тухум боскичида жинси нишонланган селекцион тизим олинди. Уларнинг бири узунчоқ, иккинчиси юмалок шаклли пиллалар ҳисобланади.
    12. Пилла вазни 1,94-2,31 г, хом ипак чиқиши 44,7-47,0% ва толанинг метрик номери 3294-3805 м/г га тенг бўлган 8 та янги селекцион тизимлар чиқарилди. Линия 27, Линия 28 и Линия 11 меч каби тизимлар янги истиқболли дурагай комбинациялари таркибига киритилди.
    13. Йирик пиллали зотлар ва юкори технологик кўрсаткичларга эга тизимлар иштирокида янги саноат дурагайлар серияси яратилди. Биринчи боскичда 6 та янги Олтин водий 1, Олтин водий 2, Зарафшон, Гулшан х Нафис, Нафис х Гулшан ва Истиқбол дурагайлари республикада районлаштиришга эришилди. Линия 27 х Линия 28 ва Линия 28 х Линия 27 дурагайлари 2016 йилда Давлат синовларига топширилди.
    14. Янги дурагайларни жорий килиш натижасида 1 кути қурт ҳисобидан ўртача 90225 сўм иқтисодий самарадорлик, 17278 сўм соф фойда олинди, рентабеллик даражаси 24,53% га кўтарилди ва сарфланган 1 сўмга 1,25 сўм даромад олинди.

    Бахтияр Насириллаев
    1-54
    0   0
  • Диссертация мавзусининг дозарблиги ва зарурати. Дунё аҳолисининг саломатлигини таъминлашда ўсимликлар асосида ишлаб чиқилган дори воситалари муҳим аҳамиятга эга. Ер курраси бўйича ўсимликларнинг 320 мингдан зиёд тури тавсифлаб берилган бўлиб, улардан фақат 21 минг туридан тиббиётда фойдаланилади. Бу эса ўсимлик хомашёлари асосида лиги дори воситаларини яратишни талаб этмокда. Nitraria L. туркумига мансуб ўсимликлар биологик фаол моддаларга бой бўлиб, халк табобатида юқори қон босимини туширишда, менструал фаолиятни бузилишида, бўғинлардаги инфильтратларни ҳамда гастроэнтеритларни даволашда қўлланилади. Шу туркумга мансуб ўсимлик турларидан физиологик фаол моддаларни ажратиб олиш, янги хосилаларини синтез килиш, тиббиётда самарали янги дори воситаларни яратиш энг мухим муаммолардан биридир.
    Жаҳон миқёсида янги биологик фаол моддаларга эга ва фармакологик самарадор ўсимлик хомашёларини ўрганишга оид тадқиқотларга катта эътибор қаратилмокда. Nitraria туркумига мансуб ўсимликларни ўрганиш натижасида алкалоид, флавоноид, флавонол, антоцианин, стерин, монотерпен, лигнан, табиий фенол ва бошқа табиий бирикмалар ажратиб олинган. Nitraria алкалоидлари спазмолитик, гипотензив, тинчлантирувчи, седатив таъсир ва аритмияга қарши фаолликка эгадир. Nitraria туркуми ўсимликларини кимёвий таркибини текшириш, бу ўсимликлардан алкалоидларни ажратиб олиш, кимёвий тузилиши ва хусусиятларини тадқиқ этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
    Бугунги кунда аҳолини маҳаллий табиий доривор воситалар билан таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмокда. “Дори воситалари ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учуй илмий-тадкиқот ишлари ўтказилишини ташкил этиш ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикиш”1 вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда Nitraria туркумига мансуб ўсимлик хом ашёларини ўрганиш, алкалоидларини ажратиб олиш, улар орасидан якқол физиологик фаоллик намоён қиладиган бирикмаларни аниқлаш ва улар асосида юкори самарали дори воситаларини яратишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим ахамиятга эга.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони хамда мазкур йўналишга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади N.schoberi L. ўсимлиги таркибидан алкалоидларни ажратиш, янги алкалоидларни тузилишини исботлаш, кимёвий таққослаш реакциялари ва синтезни амалга оширишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
    N.schoberi Л.ўсимлигидан жами 22 та алкалоид соф ҳолда ажратиб олинган;
    N.schoberi L. ўсимлигидан 4 та янги (комавин, ацетилкомавин, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитрарин) алкалоидлар ажратиб олинган, уларнинг тузилиши исботланган;
    N.schoberi А.ўсимлигидан олинган 18 та алкалоид идентификация килинган (ажратилган алкалоидларнинг 10 таси индол, 3 таси спиропиперидин, 2 таси хинолизидин ва 3 таси хиназолин алкалоид гурухига мансуб);
    комавин, ацетилкомавин, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитрарин алкалоидлари синтез килинган.
    Хулосалар
    Шобер оқчангалини янги алкалоидлари мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Ўзбекистонда ватан топган Nitraria schoberi L. ўсимлигининг ер устки қисми алкалоидларини тадкиқ этиш натижасида уни янги алкалоид сақловчи перспектив манба сифатида тавсиф этилди.
    2. Текширилган ўсимликдан жаъми 22 та алкалоидлар олинди, жумладан, комавин, ацетилкомавин, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитраринларни тузилиши ва хоссаларини аниқлаш услубиёти ишлаб чиқилди ва тавсия этилди.
    3. Ажратиб олинган 1-азаспиро[5.5]ундекан ядросига эга янги алкалоидларнинг комавин - 2.3.4.9-тетрагидроспиро[циклогексан-1’,1-Р-карболин], ацетилкомавин - 2-ацетил-2.3.4.9-тетрагидроспиро[циклогексан-11 -Р-карболин] тузилишига эга эканлиги исботланди.
    4. Ажратиб олинган 14.21-этано-16-азаиохимбан ядросига эга янги алкалоидларнинг N-метилнитрарин - 16-метилгексагидропиридо-/2.3:1.4/-1.2.3.4.6.7.12.12Ь-октагидроиндоло-/2.3-а/хинолизин, N-аллилизонитрарин -3-эпи-16-аллилгексагидропиридо-/2.3:1.4/-1.2.3.4.6.7.12.12Ь-октагидроиндоло - /2.3-а/ хинолизин тузилишига эга эканлиги исботланди.
    5. Комавин ва ацетилкомавин асослари таркибида битта спироатомга эга Р-карболин алкалоидларни биринчи вакилларидир, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитраринлар эса Nitraria schoberi Л.дан ажратиб олинган нитрарин тури алкалоидларни ^б-ҳосилаларини дастлабки вакилларидир.

    Отабек Назаров
    1-45
    0   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда экологик ҳолатнинг ёмонлашувига сабаб бўлувчи муҳим омиллардан бири шамол таъсирида чўл ва курғоқчил ҳудудлардаги чанг ва минерал тузларни атмосфера ҳавосига кўтарилишидир. Шу сабабли, дефляция жараёнларини олдини олишда чанг ва туз зарраларини мустаҳкамловчи, шамол эрозиясини олдини олишда кўчма тупроқ ва қум юзасида мустаҳкам структура ҳосил қилиш муҳим масала ҳисобланади. Шу мақсадда, арзон, сувда эрувчан саноат чиқиндилари асосидаги сирт фаол моддалар(СФМ) каби кимёвий реагентлардан тайёрланган мустаҳкамловчи композициялар ёрдамида учувчан тузли тупроқ ва қумларни мустаҳкамлаш коллоид-кимёнинг асосий муаммоларидан биридир.
    Ҳозирги пайтда жаҳонда чўл ҳудудлари кўчма кумларини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ушбу вазиятни олдини олишда янги мустаҳкамловчи реагент қўшилмалар ва улар композициялари
    ёрдамида кум дисперсияларини кимёвий мустаҳкамлаш орқали структурланган юза катлами ҳосил килишдан иборатдир. Тузли тупрок-кум дисперсияларини мустаҳкамловчи композициялар ишлаб чиқишда қатор, жумладан, куйидаги тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: мустаҳкамловчи қўшилма компонентлари билан тупрок-кум заррачалари ўзаро бевосита бирикиш ҳусусиятига эга бўлишини аниклаш; мустаҳкам структура ҳосил бўлишида мустаҳкамловчи кўшимчаларнинг кум заррачаларига қўшилиш жараёнидаги структуравий-кинетик бирлик ўлчамларга боғлиқлигини аниқлаш; тупроқ-қум дисперсиялари ва мустаҳкамловчи кўшилманинг ўзаро таъсири юқори бўлса, мустаҳкамликни максимал кўтарилишининг концентрацияга боғликлигини аниқлаш.
    Бугунги кунда мамлакатимизда чўл ҳудудлари кўчма тупроқ ва қумларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уларни шамол ва сув эрозиясидан муҳофаза қилиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар асосида назарий ва амалий натижаларга эришилди. Хусусан, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар тоғ, чўл ва яйловли ҳудудлари унумдорлигини ошириш ва самарали фойдаланиш, шунингдек, уларнинг мелиоратив ҳолатини, унумдорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган изланишларни алоҳида таъкидлаш мумкин. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга каратилган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи ва тўртинчи йўналишларида «орол денгизи қуриб қолишининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши хамда ахолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш» ва «одамлар яшашининг экологик хавфсизлигини таъминлаш, маиший чиқиндиларни кайта ишлаш комплексларини қуриш ва модернизация қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш..» га каратилган муҳим вазифалари белгиланган. Бу борада саноат чиқиндилари асосида мустаҳкамловчи реагентлар композициясини яратиш ва уларни кўчма кум дисперсларини мустаҳкамлашда фойдаланишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
    ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармони, 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури» тўғрисидаги Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24-декабрдаги 363-сон «Орол денгизи бўйидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича халкаро ҳамкорлик таракқиёти» тўғрисидаги карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади сувда эрувчан СФМ ва саноат чиқиндилари асосида олинган кўпфункционал структурантлар ёрдамида тузли тупроқ ва кўчма кумларни кимёвий котиришнинг коллоид-кимёвий қонуниятларини аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    кўчма тузли тупроқ ва кумларни кимёвий мустаҳкамлаш учуй рсагснтлар композициясини танлашнинг коллоид-кимёвий принциплари аниқланган;
    кимёвий реагентлар ва саноат чикиндиларидан ташкил топган кўпкомпонентли структурантларнинг эркин қум дисперсияларини мустаҳкамлаш механизмлари асосланган;
    кўчма тузли-қум дисперсларига сувда эрувчан полимерлар билан ишлов берилганда, полимер икки ўлчамли структурадан уч ўлчамли структурага ўтиши ва сувда эримайдиган полимерларга айланиши аниқланган;
    кўчма тузли тупроқ-қумларни мустаҳкамлаш учун таклиф қилинаётган усуллар асосида тупроқ-қум юза қатламининг механик мустаҳкамлиги 2,6-3,0 МПа гача ва сувга чидамли агрегатлар микдори 70-80% бўлганда фитомелиоратция жараёнини амалга оширишнинг энг макбул шароити аниқланган;
    кўчма тузли тупроқларга оҳак, кул ва комплекс қўшилмалар Са(ОН)2+СДБ ва Са(ОН)2+ЭГ таъсири натижасида уларнинг «тупроқ-туз-сув-мелиорант-қўшимча» системасида сувда эрувчан тузлар билан бирикиб, тел ҳолатидаги янги маҳсулот хосил бўлиши натижасида уларнинг тупроқ зарраларида адсорбция ва адгезияга учраши юзада мустаҳкам структура хосил килиш механизми асосланган;
    қўшилмалар (дарахт қипиғи, хазанг, кул ва ҳж.) дан фойдаланиш ўсимлик унишини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек композицион қўшилмаларнинг “юмшоқ” бириктирувчи таъсирини яхшилашда ёрдам берувчи мустаҳкамловчи қобикнинг ғовак ва намлик шароитини ошириши аниқланган.
    Хулоса
    1. Маҳаллий сувда эрувчан сирт фаол моддалар ва кальцийга бой саноат чиқиндилари кимёвий таркибларини ўрганган ҳолда ва коллоид-кимёвий қонуниятлари асосида улар композициялари кўчма тузли тупрок ва кумларни мустаҳкамловчи реагент сифатида фойдаланишга тавсия этилди.
    2. Тадқиқот килинган ҳудудларнинг шўрланган ерларини ва кўчма кумларни структурланган ҳолатга ўтказиш, улар таркибида кўшилмалар композицияси ёрдамида сувга чидамли агрегатларни (>0,2 мм) ҳосил қилиш йўли билан кўрсатилган. Сирт фаол моддалар ва улар композицияларининг тупрок қум дисперсларига структуравий таъсири ион алмашиниши ҳисобига бориши, адсорбцияланган молекулаларнинг тупроқ зарраларига бирикиши улар орасидаги водород боғланиши ҳисобига амалга ошиши исботланди.
    3. Композицияларни уларнинг таркиби ва микдори бўйича бириктирувчи таъсир механизмлари, шунингдек кўчма кум ва тупроқларнинг тарқалишининг структуравий шаклланиш қобилиятига таъсири аниқланди.
    4. Структура ҳосил қилувчи СФМнинг кўчма тупроқ заррачалари билан ўзаро таъсир этиш жараёни OH, NH2, СООН, СОО функционал группалар, SiO, СФМ ва тупрокдаги мавжуд бўлган катион ва анионлар иштирокини ўз ичига олади. СФМ лар билан қопланган кўчма тупрок заррачаларининг ИК-ютилиш спектрига асосланиб, СФМларнинг адсорбцияси кўчма тупрок заррачалари юза катламида водород ва ион боғлари уларнинг функционал группалари ҳисобига бориши аниқланди. СФМ билан майда тупрок зарралари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик коагуляцияси ва кристалланиш тизимини шакллантириш натижасида косил бўлган агрегатга олиб келади. Коагуляцион тузилманинг шаклланиши натижасида каттик зарраларда адсорбирланган сувда эрувчан полимерлар макромалекулалари икки ўлчамлидан уч ўлчамлига ўтади ва сувда эримайдиган полимерга айланди.
    5. Кучма кум ва тупрок структурасининг мустаккамлиги ва мелиоратив моддалар мавжуд бўлган тупрок тузилмаларининг ион алмашинуви комплекслари ва уларнинг таркибидаги электролит тузлари микдорига боғлиқлиги аниқланган. СФМнинг (сувда эрувчан полимер, кимёвий реагент ва б.) кўпвалентли катионлар билан таъсирлашиб, коагуляцион структуранинг мустаҳкамлигини ошириши аниқланган. Таркибида кальций микдори, шунингдек бошқа ноорганик электролитларни ўз ичига олган композициялар силикатлар ва кальций гидросиликатлар каби полимер тузилишга эга бўлган мустаҳкамловчи моддаларининг маълум бир температура шароитида шаклланишига асосланди.
    6. Тузли тупрокларга қўлланилганда Са(ОН)2+СДБ ва Са(ОН)2+ЭГ асосидаги композициянинг гел ҳосил қилувчи кобилияти исботланган, бу уларнинг таркибида ҳосил бўлган тупроқларнинг якшиланишига сезиларли таъсир кўрсатадиган тупркларнинг сувни ютиши ва намлигини саклаб колишга ёрдам бериши исботланди.
    7. Кўчма тупрок-кум дисперслари мустаккамлашда СФМ эритмалари билан ишлов берилганда юзани мустаккамлаш самарадорлиги куйидаги кетма-кетликда камайган:
    МПК-1> К-9> К-4 > СДБ > ЭГ > МН > АП
    8. Қўшилмалар (дарахт кипиғи, хазанг, кул ва х.к.) дан фойдаланиш ўсимлик унишини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек композицион қўшилмаларнинг “юмшок” бириктирувчи таъсирини яхшилашда ёрдам берувчи мустаҳкамловчи қобиқнинг ғовак ва намлик шароитини оширади. Бунда қўшимчалар (дарахт қипиғи, хазанг, кул ва ҳ.к.) нафақат механик мустаҳкам балки кўчма тупрокларнинг каттиқ заррачалари ва тупрокдаги полимерларга ёпишиб (адгезияга учраши) натижасида каркас ҳосил килувчи вазифасини бажаради.
    9. Кўчма тузли тупрок-кумларни мустахкамлаш учун таклиф қилинаётган усуллар асосида тупроқ-қум юза қатламининг механик мустаҳкамлиги 2,6-3,0 МПа гача ва сувга чидамли агрегатлар микдори 70-80% бўлганда фитомелиоратция жараёнинини амалга оширишнинг энг мақбул шароити аниқланди.
    10. Танланган структурантлар (СФМ, кимёвий реагентлар, саноат чиқиндилари асосидаги композитциялар) таъсирида мустаҳкамланган кўчма тупрок ва кум юзасида ҳосил бўлган юза мустаҳкамлигининг шамол эрозиясига нисбатан турғунлиги, кўчма кум-сув-мелиорант системасига кўшилаётган қўшимчалар (дарахт қипиғи, хазанг, кул ва ҳ.к.) хисобига ошганлиги аниқланди.
    11. Олиб борилган тадкиқот ишлари натижасида таркибида туз микдори кўп бўлган кўчма тупрок ва кумларга СФМ+Са(ОН)2; СФМ+кул композитциялари, туз микдори кам бўлган кўчма тупрок ва кумларга СФМ+ЁҚ, ҳамда КГС+ЁҚ композициялари кўллаш тавсия этилди.
    12. Мустаҳкамловчи кимёвий реагент композициялари билан ишлов берилган кўчма тупрок ва кумларда тузга чидамли ўсимликлар ўстириш бўйича фитомелиорация ишлари кальций мавжуд бўлган саноат чиқиндилари («Navoiyazot» АЖ ва Қўнғирот сода заводи чиқиндилари), ҳамда қўшимча (ёғоч қипиғи, хазанг ва ҳ.к), СФМ композициялари Орол бўйи, ҳамда Сурхондарё чўл ҳудудлари тупроқ-қумларида тажриба синовлари ижобий натижалар берди.

    Шахноза Кулдашева
    1-67
    0   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда илмий ҳажмдор ва нанотехнологиялар ривожланиши билан бир каторда алоҳида тозаликка зга бўлган турли бирикмаларга талаб хам ортиб боради. Бу борада магний бирикмалари, хусусан магний оксид алоҳида ўрин тутади. Шу билан боғлиқ холда ишлаб чикаришнинг магний оксид, шунингдек магний гидроксидга талабини таъминлаш бутун дунё олимлари тадкикотларининг асосий йўналиши хисобланади. Магний гидроксид нафакат магний оксид олиш учун хомашё хисобланади, балки махсулот хисобланиб, уни магнийнинг турли хил тузлари ва керакли бирикмаларига кайта ишлаш мумкин. Шунинг учун ишлаб чиқаришни юқори тозаликдаги магний гидроксид ва магний оксид билан таъминлаш илм-фан олдида турган устувор вазифалардан хисобланади.
    Бугунги кунда жаҳонда мавжуд хомашё манбалари, тузли кўллар сувлари, денгиз сувлари, табиий чўкиндиларни ишлаб чикаришга қамраб олган холда тоза тузлар, магний оксид ва гидроксидлари олиш технологияларини яратишга алоҳида эътибор каратилмокда. Рапалар ва қуруқ аралаш тузларни қайта ишлаш технологиясини яратишда қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: рапа ва курук аралаш тузлардан магний хлориднинг йўлдош кўшимчалардан тозаланган тўйинган эритмаларини олиш, тозаланган эритмаларни магний оксид ва гидроксидга, курук аралаш тузлардан ажратиб олинган мирабилитни юкори тозаликдаги натрий сульфатга кайта ишлашнинг самарадор усулларини ишлаб чиқиш, рапалардан магний оксид ва гидроксид, Тумрук кони мирабилитидан ва курук аралаш тузлардан юкори тозаликдаги натрий сульфат олиш ва дистиллер суюклигини утилизация килишнинг самарали технологияларини яратиш ҳисобланади.
    Республикамизда кенг миқёсдаги аниқ чора-тадбирларни амалга оширилиш натижасида магнийли хомашё манбаларини кайта ишлаш технологияларини ривожлантириш ва саноат ишлаб чикаришини магнийли бирикмалар билан таъминлаш бўйича илмий-тадқиқотларнинг юқори натижаларига эришилди. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «саноатни юкори технологияли кайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида юқори қўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чикариш» га каратилган муҳим вазифалар белгиланган. Бу борада, жумладан Караумбет ва Борсакелмас кўлларининг рапалари ва Караумбетнинг курук аралаш тузларидан магний оксид ва гидроксидлари, Тумрук кони мирабилитидан ва дистиллер суюклигини утилизация килиб таза номакоб олиш технологияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чоратадбирлар дастури тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари, 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида» ги карори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапалари ва Караумбет курук аралаш тузларини магний оксид ва гидроксидга, Тумрук кони мирабилитини олий навли натрий сульфатга, сода ишлаб чиқариш чиқиндиси - дистиллер суюклигини утилизация қилиб комплекс кайта ишлаш технологияларини ишлаб чикишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бора бир пайтнинг ўзида сода ишлаб чиқариш чиқиндиси -дистиллер суюклигини утилизациялаш йўли билан Караумбет кўли курук аралаш тузларини магний оксид ва гидроксид хамда натрий сульфатга комплекс кайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;
    Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапалари, Караумбет курук аралаш тузларини магний оксид ва гидроксидга, Тумрук кони мирабилитини натрий сульфатга, номакоб олиш билан калцинацияланган сода саноатига ярокли дистиллер суюклигини тозалаш комплекс кайта ишлашни усуллари яратилган;
    Караумбет курук аралаш тузларидан тоза эритмалар олиш, тозаланган рапа ва курук аралаш туз эритмаларидан натрий ва кальций гидроксиддан фойдаланиб магний гидроксид ва оксид олишнинг оптимал технологик параметрлари аникланган;
    тайёр маҳсулот натрий сульфатни Тумрук кони мирабилитидан юкори унумда олиниши аникланган;
    Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапалари ва Караумбет курук аралаш тузларидан магний оксид ва гидроксид, Тумрук кони мирабилита ва ажратилган курук аралаш тузларини юкори тозаликдаги натрий сульфатга кайта ишлаш, натрий хлорид эритмаси олиш билан дистиллер суюклигини тозалашнинг технологиялари ишлаб чиқилган.
    Хулоса
    Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар куйидагилар хисобланади:
    1. Натрий ва кальций гидроксидлари билан тозаланган рапалардан магний гидроксидни чўктириш жараёнининг тадкики натрий ва кальций гидроксидларининг меъёри 100-105% бўлса, магний гидроксиднинг чўкиш даражаси натрий гидроксид ишлатилганда 98,2-99,4% ни хамда кальций гидроксид ишлатилганда 97,1-98,2% ни ташкил этади.
    Натрий гидроксид иеъёри 105% ва ҳарорат 25 °C бўлганда натрий гидроксид меъёри ортиб бориши билан фильтрланиш тезлиги эритма ва курук колдик бўйича мувофиқ равишда 725,21 и 75,80 кг/м2 с ни ташкил этади. Ҳарорат ортиши билан филтрлаш тезлиги ортади, бу харорат ортиши билан эритма ковушқоклигининг ортиши билан богликдир. Асосий модда микдори магний дигроксидда 98,06% ни, магний оксидда эса 97,02% ни ташкил этади.
    2. Караумбет кўли курук аралаш тузларини кайта ишлаш ва асосий компонент тузлар - натрий ва магний хлорид хамда натрий сульфатга ажратилиши бўйича тадқиқотлар натижасида 25°С хароратда тузларнинг максимал эрувчанлигига С:Қ = (2,5-3): 1 да эришилиши ва 91,08-93,02% ни ташкил этиши аниқланди. 25°С харорат ва С:Қ = 3:1 да максимал эрувчанликка 15 минутда, 50°С хароратда эса 10 минутда эришилади. Суспензияни тинилиши тез содир бўлади ва 20°С хароратда 30 минут ичида тинилиш даражаси 94,59% га хамда 40-80°С хароратда 95,51% га етади. Қуйилтирилган чўкмани фильтрлаш тезлиги бўтқа бўйича 18987-24768 кг/м2 соат ни ташкил этади.
    3. Қурук аралаш тузлар эритмаларидан натрий сульфатни кристаллантириш бўйича тадқиқотлар курук аралаш тузлар эритмалари +5 -5 °C ҳароратгача совутилганда натрий сульфатнинг чўкиш даражаси 81,58-85,43% ни ташкил этади, натрий сульфат микдори 15,31% дан 2,20-2,82% гача камаяди, натрий ва магний хлоридларининг микдори ортади ва мувофик холда 6,61-6,74% ва 5,54-5,64% ни ташкил этади. Қаттиқ фаза бўйича фильтрлаш тезлиги 4234-5486 кг/м2-соат ни ташкил этади.
    4. Сода ишлаб чикариш чикиндиси - дистиллер суюклигида фойдаланиш йўли билан натрий сульфат кристаллантирилгандан сўнг курук аралаш тузлар эритмасини колдик сульфатлардан тозалаш жараёнлари тадкик килинди. Эритмадаги сульфатлар колдик микдорига кальций оксиднинг стехиометрик меъёри 100-102% микдорида дистиллер суюқлиги киритилганда сульфатлар микдорини 1,75% дан 0,22-0,23% гача камайтириш мумкинлиги аниқланди.
    5. Қурук аралаш тузлар эритмасидан ажратиб олинган мирабилитни кайта ишлаш жараёнини ўрганиш натижасида буғлатилгандан ва натрий сульфат ажратилгандан сўнг колдик эритмаларни кўп такрорийликда циркуляцияси натижасида тайёр маҳсулотни ифлослантирадиган кальций, магний ва натрий тузлари билан бойиши аникланди. Магний гидроксид ҳосил бўлишига натрий гидроксиднинг 100% стехиометрик меъёрида ва кальций оксидни боғлашга натрий карбонатнинг 100-105% меъёрида оҳак-содали усул билан кўшимчалардан тозалаш кальций ва магний бирикмалари бўлмаган эритмалар олишни таъминлайди, натрий хлорид микдори эса 0,70% дан кўп бўлмайди. Бунда олинган натрий сульфат олий навга мувофик келади.
    6. Қуруқ аралаш тузлардан ажратиб олинган мирабилит, Караумбет кўли рапалари, курук аралаш тузлари билан дистиллер суюклиги декальцинацияси бўйича тадқиқотларда дистиллер суюклигини тозалашнинг оптимал технологик параметрлари аникланди: кальций ионларини боглашга натрий сульфат меъёри - 100-105%, харорат - 20-30°С, жараён давомийлиги 60 минутдан кам эмас. Бунда кальцинация даражаси 96,37-97,59% ни ташкил этади. Кальцинирланган сода ишлаб чиқаришга яроқли тозаланган натрий хлорид эритмаси олишнинг принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилди ва моддий баланси тузилди.
    7. Караумбет ва Борсакелмас рапалари, Караумбет курук аралаш тузларини кайта ишлаш бўйича тадқиқот натижалари магний гидроксиди ва оксиди хамда Тумрук кони мирабилитидан олий навли натрий сульфат олиш технологик схемаларини ишлаб чиқиш, моддий балансларини тузиш, технологияни синовдан ўтказишга асос вазифасини бажарди, улар тажриба намуналари ишлаб чикариш билан «Farg’onaazot» АЖ ва «Қўнғирот натрий сульфат» ҲК да мувоффакиятли синовдан ўтказилди. Юкори унум билан олий навли натрий сульфат ишлаб чиқариш технологияси «Сульфат натрий» ҚК МЧЖда жорий этилди.
    8. Магний гидроксид, натрий сульфат ва тозаланган дистиллер суюқлик эритмаси ишлаб чикариш самарадорлиги бўйича дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблар амалга оширилди. 1 тонна магний гидроксиднинг таннархи кальций гидроксид билан олинганда 289,26 минг сўм, натрий гидроксид билан - 2259,43 минг сўмни, чакана нархи эса мос равишда 341,11 минг ва 2316,54 минг сўмни ташкил этади. Йилига 10 минг тонна магний гидроксид ишлаб чикарилганда мос равишда 4,5 млрд, ва 1,7 млрд, сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилади.
    «Сульфат натрий» ҚК МЧЖда 100 минг тоннадан кўпроқ 90 млрд, сўмлик олий навли натрий сульфат ишлаб чиқарилди. Технология юкори самарадор ва энергия тежамкор бўлиб, махсулот импорт ўрнини босувчи экспортбоп хисобланади.

    Ойгул Бобоқулова
    1-46
    0   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунёда ўсимликлардан ажратиб олинган ва улар асосида ишлаб чиқарилаётган дори воситалари 50-60% ни ташкил қилади, шулардан 30% алкалоидлар ёки азот сақлаган бирикмалардан иборат. Хилма-хил алкалоидлар орасида изохинолин ҳосилалари алоҳида қизиқиш уйғотиб, улардан кўпчилиги қатор дори воситалари (булар папаверин, морфин, кодеин, берберин, пальматин, эметин, глауцин, сангвинарин, а,Р-бикукулин ва бошқалар) таркибига киради.
    Изохинолин бирикмаларининг кенг микёсда қўлланилиши бутун дунёда янги изохинолин ҳосилаларини модификация ва синтез килиш, улар асосида дори препаратларини ишлаб чиқиш бўйича изланишларни жадаллаштиришга ундайди. Изохинолин каторининг синтетик ҳосилаларини олиш бўйича изланишлар олиб бориш, улар асосида оғриқ колдирувчи, яллигланишга, ракка, замбуругларга карши фаолликларга ва юрак-кон томир системаси касалликларига карши дори воситалари яратиш долзарб вазифа ҳисобланади.
    Республикамизда аҳолини хавфсиз, самарали ва сифатли маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, Ўсимлик моддалари кимёси института олимлари томонидан маҳаллий ўсимлик хомашёлари асосида «Галантамин», «Ликорин», «Экдистен», цитизин ва бошка самарали дори воситалари яратилган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш» вазифалари белгилаб берилган. Бу вазифаларни амалга оширишда маҳаллий ўсимликларда учрамайдиган тетрагидроизохинолинларни мақсадли синтезини амалга ошириш, уларнинг биологик фаолликларини аниклаш ва улар асосида фаоллиги бўйича хорижий аналогларидан қолишмайдиган янги самарали маҳаллий дори воситалари яратиш муҳим ахамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПҚ-2595-сон «2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни
    ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Президент Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади янги физиологик фаол моно- ва бис- 1-арил-тетрагидроизохинолин қатори ҳосилаларини синтез қилиш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тавсифлаш ва улар орасидан истиқболли биологии фаол бириималарни аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    янги 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинлар моно-ҳосилалари синтезининг самарали усули ишлаб чиқилган;
    илк бор Ar-Ar ва >N-CH2-N< боғ тутган катор бис-тетрагидроизохинолинларнинг синтез усуллари ишлаб чикилган;
    1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг параформ билан ўзаро таъсирини микротўлкинли нур таъсирида ва одатдаги шароитда қатор қутбли эритувчиларга ва изохинолинларнинг тузилишига боғлиқлиги аникланган;
    синтез килинган қирқ битта янги бирикмалар орасидан седатив-транквилизирик, антиаритмик фаолликка эта моддалар аниқланган ва қатор моддаларнинг цитотоксик фаолликларининг тузилишига боғлиқлиги исботланган.
    Хулосалар
    1. Янги мопомолекуляр 1-арил-1,2,3,4 тетрагидроизохиполиплар
    синтезининг оддий ва самарали бир реакторли усуллари ишлаб чиқилди. Ишлаб чикилган усулда охирги маҳсулотнинг юкори унумда хосил бўлиши, ишлатиладиган ускуналарнинг оддийлиги, ишлаб чикаришга кулайлиги, ушбу моддалар синтезининг технологик шароитларда ишлаб чикаришга тавсия этилади.
    2. Янги биологик фаол 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг N-метил ва N-гидроксиэтил ҳосилалари синтез килинди.
    3. Аг-Аг ва >N-CH2-N< бог саклаган янги бис-тетрагидроизохинолин хосилаларни олиш усуллари яратилди.
    4. Оддий шароитда ва микротўлқинли нур таъсирида 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг параформ билан ўзаро бирикишига қатор қутбли эритувчиларнинг таъсири аниқланди. Реакциянинг йўналиши ва унуми қўлланилаётган эритувчининг табиатига ва изохинолинларнинг тузилишига боғлиқ экалиги исботланди. Микротўлқинли усулни қўллаш реакцияни тезлаштириши (2-4 минутда бориши) аниқланди.
    5. Барча замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида 41 та янги хосиланинг тузилишлари аниқланган ва уларнинг структура маълумотлари PubChcm кимёвий моддалар Халқаро базасига ва 4 та модда Кембридж маркази маълумотлар базасига киритилди.
    6. Синтез қилинган моддаларнинг фаолликларининг тузилишига боғлиқликлари тадқиқ қилинган. Нормал ҳужайраларга-фибробластларга нисбатан кам захарли бўлган бачадон бўйни саратони (HeLa) ва кизил ўнгач саратони (НЕр-2) хужайраларига нисбатан самарали таъсирга ва антиаритмик фаолликка эга бўлган ҳосила аниқланди. Бу моддалардан янги дори воситалари яратиш максадида кейинги фармакологик изланишларга тавсия этилди.

    Шерзод Жўрақулов
    1-52
    0   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда фитокимснинг асосий йўналишларидан бири иккиламчи метаболитларнинг икки асосий синфи - тсрпеноидлар ва фснолли бирикмалар ҳосил килувчи ўсимликларнинг кимёвий таркибини тадкиқ этишдир ва ушбу йўналиш жаҳоннинг турли (Европа, Осиё, Америка) илмий марказлари томонидан ривожлантирилмокда. Биологик фаол ўсимлик тсрпсноидлари ва фенол бирикмалари инсон, ҳайвон, микроорганизмлар ҳамда ўсимликларга турлича таъсир килиши уларни тиббиёт, ветеринария, парфюмерия, косметология ва қишлоқ ҳўжалигида кенг қўллашга асос бўлган.
    Фитокимёвий изланишлар ёрдамида Artemisia L. (шувоқ) туркуми ўсимликларининг тсрпеноидлар ва фенол бирикмаларга бойлиги аниқланган. Шувоқ туркуми ўсимликларидаги тсрпеноидлар асосан моно- ва сесквитсрпсноидлар, фенол бирикмалари - кумаринлар ва флавоноидлар билан намоён бўлган. Жаҳон миқиёсида тиббиёт нуктаи назаридан шувоқлардаги сесквитерпен лактонлар ўзига хос кизиқиш уйғотмокда. Кенг биологик фаолликка эга бу синф бирикмалари тиббиётда гельминтларга қарши (шувокнинг кўпгина вакилларида мавжуд а-сантонин), безгакка карши (артемизинин ва унинг хосилалари, A. annua L. ўсимлигидан), кардиотоник (тауремизин - А. taurica), ўсимталарга қарши (арглабин - A. glabella), антиатсросклсротик (леукомизин - A. leucodes) прспаратлар сифатида қўлланиб кслинмокда. Шувок тури ўсимлигида фаол моддалар саклаган сесквитерпен лактонлар асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам, Франция, Швейцария, Россия, Қозокстон ва Узбскистонда йўлга қўйилган. Юкоридагиларни барчаси Artemisia L. (шувоқ) туркуми ўсимликларининг фитокимёвий жиҳатдан тадкик қилиш долзарблигини, мақсадга мувофиқлигини кўрсатади.
    Мамлакатимизда маҳаллий доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи табиий дори воситаларни яратиш учун кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди, бу соҳада сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш учун муайян натижаларга эришилди. Хусусан, табиий дитерпеноид алкалоид лаппаконитин асосида Узбекистон ва Россиянинг эҳтиёжларини қондирадиган «Аллапинин» антиаритмик прспарати яратилди; ўсимликлардаги умумий флавоноидлар асосида «Рутин», «Аскорутин» каби дори воситалари ишлаб чиқилган; леукомизин ва артемизинин сесквитерпен лактонлар асосида «Олигвон» (антиатсросклсротик таъсир) ва «Артемизинин» дори воситалари (безгак ва шишга қарши) ишлаб чикилган. Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларида1 «дори воситалари ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишлари ўтқазилишини ташкил этиш ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» вазифалари бслгилаб бсрилган. Бу вазифаларни бажаришда биологик фаол бирикмаларни ажратиш, кимёвий таркибини аниқлаш ҳамда улар асосида доривор воситаларини ишлаб чиқиш соҳасидаги ишларни янада жадаллаштириш, махаллий хом-ашё рссурсларидан янги самарали дори воситаларини яратиш муҳим аҳамият касб этади.
    Узбекистон Рсспубликаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416-сон «Махаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистон Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида»ги Фармонида хамда мазкур фаолиятга тсгишли бошка мсъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Artemisia lehmanniana Bunge, A. leucotricha Krasch. ex Ladyg., Artemisia korshinskyi Krash. ex Poljak. ва A. tenuisecta Nevski. ўсимликларининг иккиламчи метаболитларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ҳамда биологик фаолликларини аниклашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    Artemisia туркум Seriphidium кснжа туркуми ўсимлигининг тўрт туридан (Artemisia lehmanniana Bunge, A. leucotricha Krasch. ex Ladyg., A. korshinskyi Krash.ex Poljak. и A. tenuisecta Nevski.) 15 та терпеноид , 7 та фенол бирикмалар ажратиб олинган;
    ўсимликларни 4 та туридан маълум моддалар 1 та монотерпсноид, 4 та сесквитерпен лактон, 5 та тритсрпсноид, 6 та флавоноид, 1 та кумарин идентификация килинган;
    янги бешта тсрпеноидлар (1 та монотерпен альдегид, 2 та сесквитерпен лактонлар ва Artemisia туркуми ўсимликлардан илк 2 та дитерпеноид алкалоидлар) ажратиб олинган ва уларнинг тузилиши исботланган;
    артскорин ва а-сантонин тсрпсноидларининг сувда эрувчан хосила-ларининг аритмияга ҳамда вирусларга қарши юкори фаоллиги аникланган.
    Хулосалар
    1. Artemisia lehmanniana Bunge, A. leucotricha Krasch. ex Ladyg., A. korshinskyi Krash. ex Poljak. и A. tenuisecta Nevski ўсимликларининг мажмуавий кимёвий тадқиқотлари олиб борилди, шу жумладан тсрпеноидлар, кумаринлар ва флавоноидларни ажратиб олиш ва тузилишини тадқиқ қилиш, шунингдек артскорин ва а-сантонин хосилаларининг биологик фаоллиги аниқланди.
    2. Artemisia тури Seriphidium кснжа туркумининг тўрт тури ўсимликлардан 15 та терпеноид хусусиятли бирикмалар ажратиб олинди ва улардан 5 таси янги: 1 та монотсрпен альдегиди, 2 та сесквитерпен лактон ва 2 та дитсрпсноид алкалоидлар тузилиши исботланди, хамда фенол табиатли 7 та фенол бирикма, шу жумладан 1 та кумарин ва 6 та флавоноид ажратиб олинди.
    3. Artemisia туркумидан (A. korshinskyi) сесквитерпен лактонлар билан бирга дитерпеноид алкалоидлар артскорин ва 6-кстоартскорин илк бор ажратиб олинган ва уларнинг тузилиши спсктрал усуллар ҳамда РТТ билан исботланган.
    4. A. lehmanniana ўсимлигидан 1а-ацетокси-110(H), 13-дигидродугланин, а-ацстокси-4а-гидрокси-5,7а,6,110(Н)-эвдссм-2,3-ен-6,12-олид ва 1 а-ацстокси-За-гидрокси-5,7а,6,110(Н)-эвдссмЛ( 15)-сн-6,12-олид, A. leucotricha ўсимлигидан 90-гидрокси-11Р(Н),13-дигидросантамарин сесквитерпен лактонлари ажратиб олинган хамда уларнинг фазовий тузилиши исботланган.
    5. Хроматомасс-спсктрал анализ усули срдамида A. tenuisecta ср устки қисми экстрактидан 34 та табиий бирикмалар ажратиб олинди, улардан 30 таси тсрпеноидлар синфига мансублиги аниқланди.
    6. A. tenuisecta дан ажратиб олинган а-сантониннинг сувда эрувчан натрийли тузи ипак куртининг ядро полиэдрози вирусга карши фаолликка эга эканлиги аникланди. Ипак курти тухумларини а-сантониннинг натрийли тузи эритмаси билан ишлов бсрилганда тухумдан чикувчи куртларини яшовчанлиги ошиши ва пилланинг массасини битта кутидан 2,5 кг (4,35 % гача), ошишига олиб келади, кейинчалик ипакчилик корхоналарида касалликларнинг олдини олиш максадида ишлатиш тавсия этилади.
    7. Янги дитерпеноид алкалоиди артскорин галогенгидратларининг биологик фаолликлари текширилганда унинг аритмияга қарши фаоллик намоён қилганлиги ва келажакда амалий тиббиётда аритмияга карши дори воситаси сифатида фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб бсрилди.

    Римма Мухаматханова
    1-48
      
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё кишлоқ хўжалигида заҳарлилиги кам ва юқори самарадор бўлган, ўсимликлар ҳосилдорлигини оширувчи стимуляторлар олиш ва турли хил зараркунанда хашаротлар ва фитопатоген микроорганизмларга карши курашиш долзарб муаммолардан биридир. Амалиётда қўлланилаётган кимёвий воситалар таркибида бир турдаги моддадан кўра икки ёки ундан ортик бирикмаларнинг биргаликдаги таъсири самараси анча юқори бўлади, яъни синергизм кузатилади. Шунинг учун таркибида турли кимёвий бирикмалар саклаган аралаш лигандли биофаол комплексларни синтез килиш ва фаоллигини аниклаш мухим хисобланади.
    Ҳозирги кунда жаҳонда юқори биофаол арил-, гетерилкарбон кислоталар ва уларнинг металлокомплекслари орасида юкори самарали стимуляторлар ва фунгицидлар мавжуд бўлиб, улардан кенг миқёсда фойдаланилмокда. Бу эса танланган мавзунинг ҳозирги замон талабига мослигини кўрсатади. Шунинг учун карбон кислоталар ва уларнинг металлокомплекслари хосил бўлиши шароитларини, фазовий тузилишини ва биологик фаоллигини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар мураккаб кимёвий тизимларда «таркиб-тузилиш-хусусият» ўзаро боғлиқлик қонуниятларини кашф қилишга замин яратади, бу эса бирикмаларга зарур хусусиятни бериш ва шундай тузилишдаги кимёвий бирикмалар синфини олдиндан бахолай билиш ва уларни синтез килиш имкониятини беради.
    Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, экологик тоза ва табиий махсулотлар етиштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида, муайян натижаларга, жумладан, махаллий хом-ашёлар асосида юқори самарали, импорт ўрнини босувчи, кам ҳаражатли, ўсимликлар ўсишини стимулловчи, дефолиант ва турли замбуруғ касалликларига карши воситалар яратиш борасида маълум натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «касаллик ва зараркунандаларга чидамли, махаллий ер-иклим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чикаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш» юзасидан мухим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан экологик тоза, таннархи арзон ва ишлаб чиқариш қулай бўлган, кичик концентрацияларда юқори самара берадиган стимулятор ва антифунгал воситаларни ишлаб чиқишга қаратилган илмий ёндашув муҳим ахамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сонли «Ўсимликларни ҳимоя килиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади биометалларнинг арил-, гетерилкарбон кислоталари ва аминоспиртлар билан комплекс бирикмаларини синтез килиш, уларнинг фазовий тузилиши ва «структура-биофаоллик» ўзаро боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
    Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: танланган карбон кислоталар асосида 45 та янги бирикмалар олинган ва уларнинг монокристаллари ўстирилиб, рентгеноструктуравий тахлил ёрдамида фазовий тузилиши аникланган;
    а-(М-бензоксазолин-2-он)сирка кислотаси кристаллининг икки полиморф модификацияси олинган ва уларнинг 127-129°С ҳароратда а-шаклдан 0-шаклга ўтиши ҳамда турли Со2+, Ni2+, Cu2+ ва Zn2+ металл катионларини бир хил типда координация килиб изоструктурали комплекслар хосил килиши аникланган;
    а-(М-бензоксазолин-2-он)сирка ва 0-(М-бензоксазолин-2-тион)пропион кислоталари металлар билан комплексларида металл ионини координация килиш усули кислота колдигига богликлиги исботланган;
    а-(М-бензотиазол-2-он)сирка ва а-(Ы-бензоксазолин-2-он)сирка кислотаси анионлари моно-, ди-, триэтаноламин ёки этилендиамин иштирок этган муҳитда, металл катиони билан координацион бог хосил кила олмаслиги, яъни кислота анионлари комплекс ташки сферасида локалланиши аникланган; 
    2,4-дихлорфеноксисирка кислотаси ва моноэтаноламиннинг Си(П) ва Zn(II) билан хелат комплекс бирикмалари ўсишни стимуллаши ҳамда ғўза илдиз кисмида пероксидаза фермента фаоллигини ошириши аникланган;
    танланган гетерилкарбон кислоталарининг моноэтаноламмонийли тузи ва металлар билан хосил қилган хелат комплекс бирикмалари антифунгал фаоллик намоён этиши исботланган.
    Хулосалар
    1. Танланган карбон кислоталар БСК, БПК, БТСК, БТПК, 4-Д, 2,4-Д, НСКлар ва кўшимча лигандлар ЭДА, МЭА, ТЭА хамда биометаллар иштирокида 45 та янги бирикма олинди. Олинган барча бирикмаларнинг монокристаллари ўстирилиб, РТТ ёрдамида молекуляр ва кристалл тузилишлари аникланди. Улар белгиланган таркиб ва тузилишли металлокомплексларни синтез килиш ва хусусиятларини ўрганиш учун тавсия этилди.
    2. Бирикмаларнинг монокристалларини ўстириш жараёни 5-60°С хароратларда олиб борилганда БСК, БПК лигандлари ва уларнинг МЭА билан органик тузларининг 2 тадан полиморф модификацияси аникланди. БСК полиморфларида ўтказилган ТГ-ДСК тахлил натижаларига кўра 127-129°С хароратда а-шаклдан р-шаклга қайтмас полиморф ўтиш мавжудлиги кўрсатилди.
    3. БСК ва 4-Д лиганд анионлари, Со2+, Ni2+, Cu2+ ва Zn2+ катионлари билан [М(НЬ)г(Н2О)4] таркибли комплексларида ҳамда 4-Д ва МЭА нинг [М(4-Д)г(МЭА)2] таркибли аралаш-лигандли хелат бирикмаларида металл атомларини бир хил типда координация килиши ва кристалл тузилишлари изоструктурали бўлиши исботланди. Бунда молекуляр комлексларнинг ўзаро таъсирлашиш потенциал энергияси куйидаги тартибда E(Cu2+)>E(Co2+)>E(Zn2+) камайиши аникланди.
    4. БСК, БПК ва ИСК металлар билан комплексларида кислота колдиги турига қараб металл ионини турли усулда координация килиши аникланди. Синтез жараёнида эритмада сульфат анионлари иштирокида моноядроли ва хлорид анионлари иштирокида эса полимер типдаги комплекслар, шунингдек, ИСК ва МЭАнинг мис билан аралаш-лигандли комплекси синтезида мос равишда КС 6 бўлган [Си(НСК)2(МЭА)г] ва КС 5 бўлган [Си(НСК)(МЭА)2]НСК(Н2О)2 таркибли комплекслари хосил бўлади.
    5. БТПК нинг Со(П) билан комплекслари синтезида СоВгз ва Со(СНзСОО)г тузларидан фойдаланилганда, таркиби бир хил [Со(БТПК)2(Н2О)4]-2Н2О бўлган, лекин кристалларининг элементар ячейкалари мос равишда триклин ва моноклин сингонияли икки хил полиморф шакллар хосил килиши аникланди.
    6. БСК ва а-(М-бензоксазолин-2-он)сирка кислотаси анионлари моно-, ди-, триэтаноламин ёки этилендиамин иштирок этган мухитда, металл катиони билан координацион бог хосил кила олмаслиги, яъни кислота анионлари комплекс ташки сферасида локалланиши аникланди.
    7. БПК ва БТПК анионларининг Ғе(Ш) билан мос равишда [Ғез(цз-О)(БПК)6(Н2О)з]+ ва [Ғез(цз-О)(БТПК)6(Н2О)з]' таркибли учядроли катион комплекслари, лигандларнинг тузилиши хар хил бўлишига қарамасдан, кристалл тузилиши изоструктурали бўлиши аникланди.
    8. БПК ва БТПКларнинг моноэтаноламмонийли тузи ва мис билан аралаш-лигандли хелат комплекслари Aspergillus flavus ва Aspergillus niger штаммларига нисбатан антифунгал фаоллик намоён қилди. Бунда бирикма таркиби ва тузилишига боглик равишда тегишли бирикмаларнинг фаоллиги қуйидаги БПК<БПК+МЭА<[Си(БПК)2(МЭА)2] ва БТПК<БТПК+МЭА< [Си(БТПК)2 (МЭА)2] тартибда ўзгариши аникланди. БПК ва БТПК ни алоҳида қўлланилгандаги антифунгал фаоллиги, уларнинг органик тузи ва аралаш лигандли комплексларига нисбатан анча паст бўлиши аникланди.
    9. Cu(II), Zn(II) нинг 2,4-Д ва МЭА асосида синтез килинган аралаш-лигандли хелат комплекс бирикмаси in vitro шароитида ғўза каллуси биомассасини кескин ошириши аникланди. Ушбу хелат бирикмаларнинг ғўзадаги биокимёвий жараёнларга таъсир механизмини ўрганиш мақсадида, антиоксидант тизими ферментларига фаоллиги ўрганилди. Бунда ғўза вегетатив кисмларида пероксидаза фермента фаоллиги назоратга нисбатан ортганлиги аникланди. Келажакда бу бирикмалардан кишлоқ хўжалигида ўсимликлар ўсишини стимулловчи сифатида фойдаланиш мумкин.

    Жамшид Ашуров
    1-62
      
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бутун дунёда аҳоли сонининг ортиб бориши натижасида озиқ-овқат муаммоси биринчи даражага кўтарилиб, табиий ҳолдаги озик-овкатлар, гўшт ва сут маҳсулотлари ҳамда саноат хом ашёлари - жун, тери ҳамда чорва молларидан олинадиган бошка сифатли маҳсулотларга бўлган талаб хам ортиб бормокда. Ахоли талабларини қондириш максадида жахон хамжамияти томонидан чорвачиликни янада ривожлантириш чоралари кидирилмокда. Бу тармоқни ривожлантириш эса чорва молларини сифатли ва тўйимли озука билан таъминлашга бевосита боғликдир.
    Жаҳонда курғокчил ва шўрланган ерлар ҳудудининг тобора кенгайиб, экологик муаммоларнинг кескинлашуви боне бундай тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мос озуқабоп ўсимликлар бўйича илмий ва амалий тадқиқотлар олиб борилмокда. Шу ўринда Sorghum туркумининг ем-хашак сифатида фойдаланиладиган турларини минтақамизда етиштириш учуй уларнинг физиологик-биокимёвий хусусиятларини аниклаш асосида хосилдорлигини ва озукавийлик сифатини ошириш муҳимдир. Шунга кўра, турли ўстириш шароитларида Sorghum almum Parodi (Колумб ўти)нинг ўсиши, ривожланиши ва физиологик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда яшил массасининг озуқавийлик кийматини биокимёвий таҳлил қилиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга.
    Мамлакатимизда чорвачилик учун озука ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва унинг сифатини оширишга, жумладан озука етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, озуқабоп ўсимликлар сонини ноанъанавий ўсимлик турлари билан бойитиш, қайта ишлаш технологияларини такомиллаштириш ишларига катта эътибор қаратилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «Чорвачиликнинг озука базасини яратиш, озука етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, озука ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг уруғчилигини ташкил килиш, чорвачиликни сифатли озукалар билан таъминлаш...» вазифалари белгилаб берилган. Бу вазифалардан келиб чиқкан ҳолда республикамизда ноанъанавий ем-хашак экин бўлган Колумб ўтининг биологик кўрсаткичларини аниқлаш, физиологик-биокимёвий хусусиятларини асослаш ва етиштириш усулларини ўрганиш натижасида кишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришга жорий этиш мухим илмий-амалий ахамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон “Чорвачиликда иқтисодий ислохатларни чукурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”2ги Қарори ҳамда бошқа меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти ҳам муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади интродукция шароитларида Колумб ўти {Sorghum almum РагосН)нинг ўсиши, ривожланиши, физиологик ва биокимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Самарканд вилоятининг ўзига хос тупрок-иқлим шароитларида ноанъанавий ем-хашак экини - Sorghum almum Рагосйнинг ўсиши, ривожланиши, физиологик ва биокимёвий хусусиятлари аникланган;
    ўсимликларнинг онтогенези мобайнида ўсиш жадаллиги, ривожланиши ҳамда уруғ ва яшил масса ҳосилдорлигининг турли ўстириш шароитларига боғлиқлиги исботланган;
    Колумб ўти вегетациясининг турли даврларида баргларидаги пластид пигментлар микдори, барг сатҳи, курук модда ҳосил қилиши, фотосинтезнинг соф махсулдорлиги ва яшил массанинг биокимёвий таркиби турлича бўлиши аниқланган;
    интродукция шароитларида сув алмашинуви хусусиятларини ўрганиш орқали Колумб ўтининг қурғоқчиликка чидамлилик белгилари асосланган.
    Самарканд вилояти шароитида Колумб ўтини етиштириш ва амалиётга жориш этиш йўллари аниқланган.
    Хулосалар
    «Sorghum almum РагосНнинг турли ўстириш шароитларидаги физиологик ва биокимёвий хусусиятлари» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Колумб ўти уруғларининг унувчанлигига турли ҳароратларнинг таъсири ўрганилиб, қулай ҳарорат 25-30°С ни, униш муддати 2-4 кунни ташкил қилади. Дала шароитида эса уруғларнинг униши 10-12 кун давом этиб, кулай хароратларда унувчанлик 85-88 % га тенг бўлади.
    2. Интродукция шароитларида Колумб ўтининг ўсиши ва ривожланиш жадаллиги муҳитнинг иқлим шароитларига, қўлланиладиган агротехник тадбирлар ҳамда турнинг ўзига хос биологик хусусиятларига богликдир. Ўсимликлар вегетациянинг дастлабки тупланиш босқичида нисбатан секин ўсиши, найчалаш боскичида эса жадал ўсиши кузатилади ва бу кўрсаткич хафтасига 30-35 см ни ташкил этади.Ўсимликларнинг етилиш муддати хам ўғит меъёрларига боглик равишда Самарканд шароитида 86-98 кунни, Тошкент шароитида эса 93-114 кунни ташкил килади.
    3. Колумб ўти фотосинтез кўрсаткичларининг юқори даражаси гектарига N200 Рио Кюо кг микдорида ўғит қўлланилган вариант ўсимликларида рўваклаш ва гуллаш босқичларида кузатилиб, баргдаги пластид пигментларининг микдори 3,45-3,60 мг/г ни, барг сатҳи 8981,4-9682,8 см2/туп ни, барг индекси 7,18-7,75 ни, унинг соф махсулдорлиги эса 13,65-15,47 г/м2.сутка ни ташкил этади.
    4. Колумб ўти сув алмашинувининг хусусиятлари бўйича нисбатан курғокчиликка чидамли ксеромезофит ўсимлик бўлиб, вегетация давомида баргларидаги сув микдорининг нисбатан камлиги (75,3%), сув саклаш хусусиятининг юқорилиги (24,6%) ва сув танқислигининг пастлиги (16,6%) билан тавсифланади. Транспирация жадаллигининг кун давомида ўзгариб туриши сув режимининг лабил хусусияти хос эканлигини кўрсатади.
    5. Баҳорда экилган Колумб ўти ўсимликлари рўваклаш фазасининг охири ва гуллаш фазасининг бошланиш даврида ўриб олинса, йил давомида уч марта ўриб гектаридан 2000 центнердан ортиқ сифатли яшил масса ҳосили ёки икки марта ўриб гектаридан 35 центнергача уруғ ҳосили етиштириш мумкин. Буғдойдан бўшаган ерларга такрорий экин сифатида экилганида йилнинг охиригача икки марта ўриб гектаридан 1200 центнергача, лалми шароитда эса бир марта ўриб гектаридан 400 центнергача тўйимли яшил масса ҳосили етиштириш мумкин.
    6. Колумб ўти яшил массасининг биокимёвий таркибида чорва моллари учун тўйимли бўлган сифатли озуқабоп моддаларнинг юқори микдорда бўлиши вегетацияда рўваклаш боскичининг тугаши ва гуллаш босқичининг бошланиш даврига гектарига N200 Рмо Кюо кг микдорида ўғит қўлланилган вариант ўсимликларга тўғри келади.
    7. Самарканд ва Тошкент вилоятлари тупрок-иклим шароитларида Колумб ўтини асосий экин сифатида апрел ойининг иккинчи ярмида экиш ва тупроқка гектарига N200 Р140 Кюо кг микдорида ўғит солиб, таркибида тўйимли органик моддалар мўл бўлган рўваклаш босқичининг охири ёки гуллаш босқичининг бошланиш даврида ўриш тавсия этилади.

    Бурхон Авутхонов
    1-42