Ichki audit davlat moliyaviy nazoratining shakli sifatida: milliy va xalqaro jihatlar

CC BY f
197-204
19
10
Поделиться
Нормаматов, Ж., & Эшонкулов , А. (2023). Ichki audit davlat moliyaviy nazoratining shakli sifatida: milliy va xalqaro jihatlar. Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире, 1(1), 197–204. https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp197-204
Жасур Нормаматов, Stars international unversity

студент

Азамат Эшонкулов , Ташкентский государственный экономический университет

Ассистент кафедры бухгалтерского учета

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Jahonda xalqaro munosabatlarning globallashuvi sharoitida mamlakat majburiyatlari qandayligi va uni o‘z resurslari bilan qanday boshqarayotganligi moliyaviy holatni tushunish asosida amalga oshiriladi. Ushbu maqolada byudjet tizimi byudjetlari ijrosi hisobini takomillashtirishda Davlat sektori uchun buxgalteriya hisobi xalqaro standartlaridan foydalanishning ahamiyati hamda ilmiy uslubiy jihatlariga e’tibor qaratilgan.


background image

STARS International University

197

ICHKI AUDIT
DAVLAT MOLIYAVIY
NAZORATINING
SHAKLI SIFATIDA:
MILLIY VA XALQARO
JIHATLAR

NORMAMATOV JASUR
ORTIQJON O‘G‘LI,

Stars international unversity
talabasi

ILMIY RAHBAR ESHONQULOV
AZAMAT ABDIRAXIMOVICH,

TDIU Buxgalteriyasi hisobi
kafedrasi assistenti

Annotatsiya:

Jahonda xalqaro munosabatlarning globallashuvi sharoitida mamlakat

majburiyatlari qandayligi va uni o‘z resurslari bilan qanday boshqarayotganligi moliyaviy
holatni tushunish asosida amalga oshiriladi. Ushbu maqolada byudjet tizimi byudjetlari ijrosi
hisobini takomillashtirishda Davlat sektori uchun buxgalteriya hisobi xalqaro standartlaridan
foydalanishning ahamiyati hamda ilmiy-uslubiy jihatlariga e’tibor qaratilgan.

Kalit so‘zlar:

Byudjet hisobi, davlat sektori, moliyaviy nazorat, ichki nazorat, ichki audit,

moliyaviy hisobot, moliyaviy aktiv, majburiyat, kassa usuli, hisoblash usuli, sof aktivlar

КИРИШ

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг янги

босқичида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва макро-
иқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида давлат молиявий на-
зорати тизимини мазмун ва сифат жиҳатдан замон талаблари асосида такомил-
лаштириш зарурати келиб чиқмоқда. Буни – 2017–2021 йилларда “Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйичаҳаракат-
лар стратегияси”нинг учинчи йўналишида келтириб ўтилган – харажатларнинг
ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг барча
даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад
қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомил-
лаштиришга қаратилган бандида ҳам яққол кўриш мумкин [2].

Бугунги кунда республикамизда мавжуд бўлган давлат молиявий назорат

тизими асосан ташқи молиявий назоратдан иборат бўлиб, ваколатли органлар,
жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб Палатаси, Молия вазирлиги, Солиқ
қўмитаси, Бош прокуратура кабиларнинг алоҳида бўлинмалари ўз вазифалари
доирасида давлат молиявий назоратини амалга ошириб келмоқдалар. Давлат
молиявий назоратини кучайтириш ва самарали ишлашини таъминлашга қара-
тилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ва меъёрий- ҳуқуқий

https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp197-204


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

198

ҳужжатлар қабул қилинаётганлигига қарамай бюджет ташкилотларида ма-
блағлардан самарали фойдаланишда хато-камчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар-
га йўл қўйилмоқда. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
21 августда қабул қилинган – “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молия-
лаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ–3231-сон Қарори бюджет маблағлари
ижросини назорат қилиш ва унинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда давлат
молиявий назорати тизимида кескин ижобий ўзгартиришлар қилишни тақо-
зо этмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш жоизки, эндиликда, респу-

бликамизда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги илғор халқа-
ро тажриба асосида такомиллаштирилади ва бунда бюджет ташкилотларида
ички аудит ва молиявий назорат тизимига алоҳида эътибор қаратилади.

МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ

Давлат молиявий назоратида ички аудитнинг роли, аҳамияти ва уни амал-

га ошириш йўналишлари хусусида сўз юритишдан олдин, ушбу тушунчанинг
мазмун моҳиятини ёритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Соҳага оид кўплаб адабиётлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ички ау-

дит тушунчасига таърифлар ва изоҳлар берилган. Ички аудиторлар инсти-
тути (Тҳе институте оф интернал аудиторс) томонидан берилган таърифга
кўра, – Ички аудит бу ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган
мустақил ва холис кафолатлар ва маслаҳатлар бериш фаолиятидир. Ички ау-
дит ташкилотга ўз мақсадларини рискларни бошқариш, назорат ва корпо-
ратив бошқарув жараёнларининг самарадорлигини баҳолаш ва яхшилашга
тизимли ва изчил ёндашиш орқали амалга оширишда кўмаклашади [6]. Ушбу
таърифда ички аудитнинг мақсади ва функциялари ўз ифодасини топган бў-
либ, улар умумий тарзда ифодаланган.

Профессор С. Меҳмоновнинг фикрича, – “Ички аудит ташкилот томонидан

сметаларни тузиш ҳамда ижросини амалга оширишни қонунчилик ҳужжат-
ларига риоя қилинишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш йўли
билан назорат қилиш, молиявий ҳисобот маълумотларини ишончлилигини
таъминлаш, бюджет смета интизомига риоя қилиш, маблағларни мақсадли
ва оқилона сарфланишига йўналтирилган фаолиятдир” [5]. Ушбу таърифда
ички аудитнинг бюджет ташкилотларидаги роли ва функциялари аниқ кўрса-
тиб берилган. Бироқ, ички аудитнинг ташкилот бошқаруви самарадорлигини
аниқлаш ва яхшилашга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш
вазифаси эътиборга олинмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат секторида ички аудитнинг мақса-

ди, аҳамияти ва вазифаларини қуйидагича акс эттиришни мақсадга мувофиқ
деб ҳисобладик. Бизнинг фикримизча, бюджет ташкилотларида ички аудит
деганда, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, молиявий жараён-
ларнинг қонунийлиги ва молиявий назорат тизимига холисона баҳо берув-
чи, ташкилот харажатларининг асосли режалаштирилиши ва сарфланиши,
бошқарув қарорларининг самарадорлиги юзасидан профессионал маслаҳат-
лар беришга ихтисослашган тизим тушунилади.


background image

STARS International University

199

ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ

Ушбу мақолада таққослаш, индукция ва дедукция, анализ ва синтез каби

усуллардан кенг фойдаланилган. Тадқиқот жараёнида назарий қарашлар ку-
затувлар асосида таҳлил қилиниб, муносабат билдирилган ҳамда хулосалар
қилинган.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

Мамлакатимизда давлат молиявий назоратини амалга оширувчи, бюджет

маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан мунтазам мониторинг олиб
борувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳисобла-
нар эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомил-

лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5147-сонли Фармони ва Ўзбе-
кистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августда қабул қилинган
– “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда
давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПҚ–3231-сон Қарори давлат молиявий назорати тизимининг тубдан ислоҳ қи-
линишига замин яратди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг ПҚ–3231-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Назорат-тафтиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат мо-
лиявий назорати бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилинди ва унга қуйи-
даги қўшимча вазифалар юклатилди:

– бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет

ҳисобини юритиш бўйича махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулот-
лар воситасида бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий
мониторинг қилиш;

– бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича бюджет ташкилотлари билан

тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш;

– бюджет ташкилотларида аниқланаётган пул маблағлари ва моддий бой-

ликларни талон-торож қилиш, камомадларга йўл қўйиш, харажатлар сметаси
ва штатлар жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш тартибини
бузиш ва бюджет қонунчилигини бошқача тарзда бузиш;

– ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитла-

рини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

– масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот техноло-

гиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақ-
садларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш би-
лан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини оши-
риш [4].

Бундан ташқари, юқоридаги қарорнинг 9-бандига мувофиқ, Ўзбекистон

Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати таркибида Бюджетни ту-
зиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат методологияси
бошқармаси ташкил қилиниб, унинг асосий вазифалари сифатида қуйидаги-
лар белгиланди:


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

200

– илғор халқаро тажриба асосида бюджет маблағларидан фойдаланиш

натижадорлигини, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ўзини ўзи таъминлаши, шунин-
гдек, маҳаллий ҳокимият органларининг бюджет даромадлари базасини кен-
гайтириш ва маблағларидан оқилона фойдаланиш бўйича манфаатдорлиги-
ни оширишга қаратилган йўналишларда бюджет жараёни методологиясини
такомиллаштириш;

– замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет ҳи-

соби ва ҳисоботи тизимини янада такомиллаштириш, бюджет тизими бюд-
жетлари ғазна ижроси ва давлат молиявий назорати тизимини ривожланти-
риш;

– республика даражасидаги ва ҳудудий ички аудит ва молиявий назорат

хизматлари фаолиятини ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш ва муво-
фиқлаштириш, ички аудит ва молиявий назоратнинг халқаро стандартлари-
ни уларнинг фаолиятига жорий этиш [4].

Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, давлат молиявий назорати меха-

низмларининг самарали фаолият кўрсатиши бюджетдан молиялаштирила-
диган ташкилотларда ички аудит функциясининг нечоғлик даражада амалга
оширилаётганлигига бевосита боғлиқдир. Зеро, ривожланган мамлакатлар,
жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Япония, Германия каби давлатлар аллақа-
чон давлат секторида ички аудитни самарали йўлга қўйишган.

Ички аудитни қўлланиш соҳаси ва амалга оширадиган функцияларига кўра

таснифлаш мумкин. Халқаро тажрибага кўра қўлланиш соҳаси бўйича ички
аудит иккига бўлинади: давлат секторида ички аудит ва хусусий секторда
ички аудит.

Бюджет ташкилотларида ички аудит тизимини жорий қилиш бўйича хо-

риж тажрибасига тўхталадиган бўлсак, унинг асосий жиҳатлари қуйида баён
этилади (1-жадвал).

Ички аудитнинг ватани ҳисобланган АҚШда Ички аудиторлар институти

ташкил этилган бўлиб, унда дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакат ҳудудларидан
190000 нафардан ортиқ аъзоларни бирлаштиради [6].

АҚШда ички аудитни тартибга солишда қуйидаги икки муҳим ҳужжатдан

фойдаланилади [6]:

1-жадвал

Ички аудит бўйича айрим ривожланган давлатлар

тажрибасининг ўзига хос жиҳатлари*

Кўрсаткичлар

АҚШ

Буюк Британия

Япония

1.

Меъёрий ҳужжат

Давлат сектори

аудитининг умум

қабул қилинган

стандартлари (General

accepted government

auditing standards)

Давлат сектори ички

аудит

стандартлари

(Public sector internal

audit standards)

Ички аудиторлар ин-

ститутининг Ички аудит

профессионал амалиёти

халқаро стандартлари

(The IIA’s International

Standards for the Profes-

sional Practice of Internal

Auditing)


background image

STARS International University

201

2.

Назорат қилувчи

ташкилот

Давлат аудит

бошқармаси

(Government auditing

office)

Ички аудит

стандартлари

бўйича маслаҳат

кенгаши

(Internal Audit

Standards Advisory

Board)

Молиявий хизматлар

агентлиги

(Financial service agency)

3.

Амал қилувчи

сертификат

Сертификатли ички

аудитор (Certifiyed

internal auditor),

Давлат сектори ички

аудит стандартлари

дипломи (DipIPSIAS)

Сертификатли ички

аудитор (Certifiyed

internal auditor)

Сертификатли жамоат

бухгалтери (Certifiyed

Public Accountant)

*Муаллифлар ишланмаси.

Ички аудиторлар институтининг Ички аудит профессионал амалиёти

халқаро стандартлари (Тҳе ИИАъс Интернатионал Стандардс фор тҳе Про-
фессионал Праcтиcе оф Интернал Аудитинг);

Давлат сектори аудитининг умум қабул қилинган стандартлари (Генерал

аccептед говернмент аудитинг стандардс).

Буюк Британияда бюджет ташкилотларида ички аудит Ички аудит стан-

дартлари бўйича маслаҳат кенгаши томонидан ишлаб чиқилади. Мазкур
стандартларни ишлаб чиқишнинг алоҳида хусусияти шундаки, уларни
ишлаб чиқишда Ички аудит стандартларини ўрнатувчилар (Релевант ин-
тернал аудит стандард сеттерс) томонидан белгиланган талаблар асос
сифатида олинади. Ички аудит стандартларини ўрнатувчилар таркибига
Давлат молияси ва бухгалтерия ҳисоби жамоат институти (CИПФА), ҲМ
Ғазначилиги (ҲМ Треасурй), Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазир-
лиги киради. Ушбу ташкилотлар ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда
бюджет ташкилотлари ички аудит стандартларини талабларини белгилаб
беришади [6].

Японияда ички аудитни ташкил этиш, сертификациялаш ва назорат қилиш.
Молиявий хизматлар агентлигининг мустақил органи ҳисобланган
Сертификатли жамоат бухгалтерлари ва аудиторлик фаолияти назорати

кенгаши (Cертифиед Публиc Аccоунтанц анд Аудитинг Оверсигҳт Боард) то-
монидан амалга оширилади.

Республикамизда ҳам бюджет ташкилотларида ички аудит тизими замона-

вий талаблар асосида шакллантирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг ПҚ–3231-сон Қарорига мувофиқ ушбу тизим дастлаб, Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида
ташкил этилмоқда. Эндиликда, юқоридаги вазирликлар таркибида 3 штатдан
иборат республика даражасидаги ички аудит ва молиявий назорат хизмати


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

202

ташкил этилади ва уларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгила-
нади:

– республика даражасидаги ҳамда ҳудудий ички аудит ва молиявий назо-

рат хизматларининг – бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва
талон- торож қилиниши ҳолатларининг қуйидаги йўллар билан профилакти-
касини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш:

– бўйсунувидаги муассасаларда харажатлар сметасини режалашти-

риш ва унинг ижроси, бюджет ҳисобининг юритилиши, тендер (танлов)
савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан монито-
ринг қилиш;

– бўйсунувидаги муассасалар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия

хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомил-
лаштириш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик,
бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш,
шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид қилиш самарадорлигини
ошириш, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари-
нинг ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар тай-
ёрлаш;

– қонунни бузиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи

сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида қуйи муассаса-
ларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш [4].

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Бизнинг фикримизча, бюджет ташкилотларида ички аудит ва молиявий на-

зорат хизмати тизими давлат молиявий назоратининг янгича йўналиши ҳи-
собланар экан, уни ташкил этиш бўйича турли хил ёндашувлар бўлиши та-
биий ҳол ҳисобланади. Шу боисдан, ушбу тизимни жорий қилишда халқаро
тажрибадан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклифларниберамиз:

– халқаро тажрибага кўра ички аудит тизими қайси йўналишда (хусусий

ёки давлат) бўлишидан қатъий назар сертификацияланиши лозим. Шунинг
учун, республикамизда ички аудит ва молиявий назорат хизмати ходимлари-
нинг малака талабларидан келиб чиққан ҳолда ички аудит ва молиявий назо-
рат хизмати ходими сертификати (ИАМНХХС)ни жорий қилиш;

– бюджет ташкилотлари учун Ички аудит ва молиявий назорат миллий

стандартлари (ИАМНМС)ни ишлаб чиқиш. Бунда Буюк Британия тажрибаси-
дан фойдаланган ҳолда ИАМНМСни ўрнатувчилар, яъни

– мамлакатимизда ички аудит ва молиявий назорат тизими жорий этилаёт-

ган манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат гуруҳ тузиш за-
рур. Ушбу гуруҳ талаблари асосида нафақат ИАМНМСни ишлаб чиқиш, балки
ИАМНХХСга даъвогарларнинг малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини
ҳам яратиш;

– сертификатли ички аудит ва молиявий назорат хизмати ходимларининг

малака ошириш курсларини мунтазам ташкил этиш. Жаҳон тажрибаси шуни
кўрсатадики, аудит тизимидаги сертификациялаш жараёни икки босқичда,
яъни сертификатни олгунгача ўқув дастури ва сертификатга эга бўлгандан
сўнг малака ошириш бўйича ўқув дастури шаклида амалга оширилади. Мала-


background image

STARS International University

203

ка оширишнинг шаклларини белгилашда масофавий ўқитишга алоҳида эъти-
бор қаратиш;

– ички аудит ва молиявий назорат хизматини ташкил этишда аудитнинг

умум эътироф этилган тамойилларидан бири ҳисобланган мустақиллик-
ка алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро, ички аудит ва молиявий назорат
хизмати ходимларининг мустақиллигини таъминламас эканмиз, уларнинг
фаолияти натижасида юқори самарага эриша олмаймиз. Бунинг учун ва-
зирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларидаги ички аудит ва молиявий
назорат хизмати ходимларини фақатгина тегишли вазирлик тасарруфидаги
Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғига бўйсунишини меъ-
ёрий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;

– ички аудит ва молиявий назорат хизмати ходимларининг шахсий жавоб-

гарлигини кучайтириш ва халқаро талаблардан келиб чиққан ҳолда ўз вазир-
лик ва идораларининг юқори органлари (Ҳайъат йиғилишлари)да ҳисобот
бериш тизимини ҳуқуқий тартибга солиш;

– ички аудит ва молиявий назорат хизмати ходимлари иш самарадорли-

гини баҳолашда –Скоринг тизимини жорий этиш. Бу тизим орқали ҳар бир
ходимнинг фаолияти ташкилотга келтирган манфаати (бюджет маблағлари-
ни иқтисод қилиш бўйича берган тавсиялари, давлат мулкини ноқонуний ўз-
лаштиришни бўйича амалга оширган ишлари, солиқларнинг тўғри ҳисобла-
ниши бўйича маслаҳатлари ва ҳ.к.)га кўра балл бериш орқали баҳоланади
ҳамда тўплаган балларига мутаносиб равишда қўшимча мукофотлар билан
рағбатлантириш.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бюджет ташкилотларида ички ау-

дит хизматининг ташкил этилиши маблағлар сарфини режалаштириш, улар
сарфи ҳисобини юритиш ва фаолият самарадорлигини баҳолашга хизмат қи-
лади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўз-

бекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3946-сонли Қарори.Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 07/18/3946/1955-сон.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 7 февралдаги

ПФ–4947сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйи-
ча ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. Ўзбекистон Республика-
си қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда,
23-сон, 448модда.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августда-

ги ПФ–5147сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолия-
тини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармо-
ни. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон,
796-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й.,
06/17/5283/0407-сон.


background image

Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion

rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.

204

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ–

3231-сонли “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механиз-
мини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги Қарори. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2017 й., 35-сон, 920-модда.

5. Меҳмонов С.У. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички

аудит методологиясини такомиллаштириш. и.ф.д. илмий даражасини олиш
учун ёзилган дис. автореф. – Т.: 2018. – 74 б.

6. https://global.theiia.org – Ички аудиторлар институти расмий веб сайти.
7. http://www.iasab.org – Буюк Британиянинг Ички аудит стандартлари

бўйича маслаҳат кенгаши расмий веб сайти.

8. http://www.fsa.go.jp/yen – Япониянинг Молиявий хизматлар агентлиги

расмий веб сайти.

https://yen.wikipedia.org/wiki/Institute_of_Internal_Auditors.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3946-сонли Қарори.Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 07/18/3946/1955-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда, 23-сон, 448модда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ–5147сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 796-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 06/17/5283/0407-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ–3231-сонли “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 920-модда.

Меҳмонов С.У. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш. и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. автореф. – Т.: 2018. – 74 б.

https://global.theiia.org – Ички аудиторлар институти расмий веб сайти.

http://www.iasab.org – Буюк Британиянинг Ички аудит стандартлари бўйича маслаҳат кенгаши расмий веб сайти.

http://www.fsa.go.jp/yen – Япониянинг Молиявий хизматлар агентлиги расмий веб сайти. https://yen.wikipedia.org/wiki/Institute_of_Internal_Auditors.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов