Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
89
ЯНГИ
ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА
ОШИРИШДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Убайдулло Гафуров
И.ф.д., профессор,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Оилавий тадбиркорликнинг ишсизлик даражасини
пасайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, ўрта мулкдорлар қатламини
ўстириш орқали мамлакатдаги ижтимоий
-
иқтисодий барқарорликни
таъминлашдаги иштирокини кенгайтириш иқтисодий тараққиётнинг
долзарб йўналишларидан ҳисобланиши аниқланди.
Оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга мамлакатимиз
раҳбарияти томонидан катта аҳамият қаратилмоқда. Жумладан,
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги фармони, “Ҳар бир оила –
тадбиркор” дастури
кабилар шулар жумласидандир.
Оилавий тадбиркорлик субъектларига йўналтириладиган молиявий
ресурслар имтиёзли кредитлар кўринишида йиллик 14 фоиз ставкада
берилиши кўзда тутилганлиги кўриб чиқилган.
Ҳозирги
шароитда маҳаллалар ҳудудида оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш бўйича самарали чора
-
тадбирларни ишлаб чиқиш, аҳолини
ушбу йўналишдаги тадбиркорликка бўлган қизиқишини уйғотиш, қўллаб
-
қувватлаш ҳамда амалга оширишда ҳоким ёрдамчилари билан бир қаторда
маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва мутахассислари томонидан жиддий
ҳаракат талаб этилади.
Калит
сўзлар
:
тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, кредит, бозор,
ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, бандлик.
Ўзбекистон ўз мустақил тараққиёт йўлида жадал ҳаракатланиб борар
экан, мамлакатимиздаги мавжуд иқтисодий салоҳиятдан самарали
фойдаланиш борасида юксак марралар белгилаб олмоқда.
Ҳудудларда
оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб
қилишга, уларнинг барқарор
ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига,
миллий ҳунармандчиликнинг янада ривожланишига, хотин
-
қизларнинг
тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг
истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда
аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилмоқда.
Республика ҳудудларида аҳолининг даромад топишга қаратилган
муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
90
ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги
ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида
“Оилавий тадбиркорликни
қўллаб
-
қувватлаш марказлари” ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги
ПҚ
-5041-
сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари
доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги
қарорига биноан алоҳида тартиб ўрнатилди. Мазкур тартибга мувофиқ
Дастурлар доирасида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
−
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун
аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона
электрон платформаси орқали қабул қилинади;
−
кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва
“Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча
дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш
имконияти яратилди;
−
кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи (иш бажарувчи)
ташкилот (кейинги ўринларда
–
таъминотчи) томонидан маҳсулотлар
етказиб берилгандан (иш бажарилганидан) сўнг кредит маблағлари
таъминотчига ажратиб берилади;
−
ўзини
-
ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни
амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу
кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини
сотиб олиш) мақсадида 5 млн. сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд
пулда берилиши мумкин;
−
“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”” ва “Темир дафтар”га
киритилган
фуқароларга
ажратилган
кредитларнинг
мақсадли
ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан
бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб
-
қувватлаш
бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда
сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари
зиммасига юклатилди.
Шунингдек,
мазкур
қарорга
3
-
иловада
ҳудудий
Оилавий
тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш марказларига қуйидаги вазифалар
юклатилди:
−
туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш
марказларининг ҳар бир оилани ўрганиш натижалари бўйича ишларини
мувофиқлаштириш;
−
туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш
марказлари томонидан ўрганиш натижалари бўйича киритилган
муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриб бориш, республика миқёсида ҳал
этилиши зарур бўлган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идораларга киритиб бориш;
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
91
−
туман ва шаҳарларда тадбиркорлик фаолияти ривожланиши учун
қўшимча чора
-
тадбирларни амалга ошириш, янада қулай ишбилармонлик
муҳитини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
−
аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, фаолият кўрсатаётган
тадбиркорлик субъектларини қўллаб
-
қувватлаш борасида туман (шаҳар)
Оилавий тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш марказларининг фаолиятини
мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва ҳар ой натижалари бўйича
улар фаолиятини такомиллаштириш чора
-
тадбирларини белгилаш;
−
ҳар
бир туман ва шаҳарда Дастурда белгиланган вазифалар ижроси
юзасидан амалга оширилаётган чора
-
тадбирлар ва
уларнинг натижалари
хусусида Дастур координаторларига батафсил ахборот киритиб бориш;
−
тадбиркорлик билан шуғулланиш иштиёқида бўлган фуқароларни
ушбу фаолиятга йўналтириш учун жойларга чиққан ҳолда “Тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириш асослари ва унинг маҳаллий шароитларга мос
бўлган турлари” мавзусида ўқув машғулотларини ўтказиб, уларга аниқ
ҳисоб
-
китоблар асосида ишлаб чиқилган турли йўналишлардаги тайёр
бизнес
-
режаларни тақдим этиш;
−
ички ва ташқи бозорларни доимий равишда ўрганиб борган ҳолда
барқарор
ҳамда долзарб талабга эга бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ва
ҳажми юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ойда янгилаб
бориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва
Интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига мунтазам равишда
етказиб бориш ва йўналишлар бериб бориш;
−
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган оилаларга
харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий мини
-
технология
ва бошқа ускуналарнинг тақдимотларини ўтказиш ва сотиб олишга
кўмаклашиш;
−
кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолига касаначилик ва
кичик ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмаларни ташкил этиш
орқали қўшимча даромад топиш имконини яратиш;
−
тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни
сотиш (шу жумладан, бюджет ташкилотларига)
орқали уларнинг
фаолиятига кўмаклашиш.
Шунингдек,
мамлакатимизда
2022
йилда
ҳам
оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўплаб тадбирлар амалга
оширилиши режалаштирилган. Дастурларни молиялаштиришда Тикланиш
ва тараққиёт жамғармасининг ресурсларидан кенг фойдаланиш кўзда
тутилган. Оилавий тадбиркорлик субъектларига йўналтириладиган ушбу
ресурслар имтиёзли кредитлар кўринишида йиллик 14 фоиз ставкада
берилиши кўзда тутилган. Ушбу кредитлар оилавий тадбиркорлик,
даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
92
ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган тадбиркорларга,
чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум
йўналиши) учун, боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш,
иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб
-
ускуналарни харид қилиш
учун, “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун
асбоб
-
ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш,
ҳунармандчиликни
ривожлантириш
марказлари,
“уста
-
шогирд”
мактабларини ташкил этиш,
уй
-
музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу
мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун, кредитлар маҳаллада
тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва
камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими
ёрдамчисининг ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилаётган
(жойлашган) қарз олувчига берадиган тавсияси асосида ажратилиши кўзда
тутилган.
Оилавий
тадбиркорликнинг
мамлакатимиз
иқтисодиётидаги
аҳамиятини чуқур англаган ҳамда жаҳон тажрибаси орқали унинг аҳоли
фаровонлигини ошириш борасида катта салоҳиятга эгалигини эътироф
этган ҳолда, 2022 йилда мамлакатимизда мазкур соҳани ҳар томонлама
қўллаб
-
қувватлаш, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларига
жиддий эътибор қаратилмоқда (1
-
жадвал).
1-
жадвал
2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришнинг
манбалар кесимидаги мақсадли параметрлари,
млрд. cўм
Т/р
Кредит ажратиш
манбалари
2022 йилда
йўналтирилган
маблағлар
Шундан
Аввал
берилган
кредитларнинг
сўндирилиши
ҳисобидан
Қўшимча
ажратилиши
ҳисобидан
Жами
10 000
6 170
3 830
1
Тикланиш ва тараққиёт
жамғармаси
4 060
410*
3 650
2
Фермер,
деҳқон
хўжаликлари ва томорқа
ер
эгаларини
қўллаб
-
қувватлаш жамғармаси
145
145
-
3
Хотин
-
қизларни қўллаб
-
қувватлаш
давлат
мақсадли жамғармаси
191
91
100
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
93
4
Бандликка
кўмаклашиш
жамғармаси
130
50
80
5
Қорақалпоғистон
Республикаси
Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент
шаҳар
ҳокимликлари ҳузуридаги
янги иш ўринлари ташкил
этишни рағбатлантириш
ҳудудий жамғармалари
38
38
-
6
Ваколатли банклар
(
устав
капиталига
берилган
ресурслар
ҳисобидан
)
5 435
5 435
-
* 2018-
2019 йилларда дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришда
иштирок этган (Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанкдан ташқари) бошқа банклар
томонидан ажратилган кредитларнинг сўндириладиган қисми.
Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2022 йилда оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни
молиялаштиришнинг манбалари таркибида 54 фоизи ваколатли банклар,
деярли 41 фоизи Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, 2 фоизи Хотин
-
қизларни қўллаб
-
қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, 1,5 фоизи
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб
-
қувватлаш
жамғармаси, 1,3 фоизи Бандликка кўмаклашиш жамғармасига тўғри
келмоқда.
Мазкур маълумотларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳолатини қуйидаги
жадвал орқали кўриб чиқиш мумкин (2
-
жадвал).
2-
жадвал
2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари
доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришнинг ҳудудлар
кесимидаги мақсадли параметрлари, млрд. сўм
Т/р
Ҳудуд
номи
2022 йилда
йўналтирилган
маблағлар
Шундан
Аввал
берилган
кредитларнинг
сўндирилиши
ҳисобидан
Қўшимча
маблағлар
ажратилиши
ҳисобидан
Жами
10 000
6 170
3 830
1
Қорақалпоғистон
Республикаси
650
386
264
2
Андижон вилояти
855
586
269
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
94
3
Бухоро вилояти
915
573
342
4
Жиззах вилояти
540
327
213
5
Қашқадарё
вилояти
800
566
234
6
Навоий вилояти
540
346
194
7
Наманган вилояти
865
577
288
8
Самарқанд вилояти
900
503
397
9
Сурхондарё вилояти
850
586
264
10
Сирдарё вилояти
480
272
208
11
Тошкент вилояти
720
366
354
12
Фарғона вилояти
900
490
410
13
Хоразм вилояти
695
382
313
14
Тошкент шаҳри
290
210
80
Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2022 йилда оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни
молиялаштириш бўйича йўналтириладиган маблағларнинг нисбатан
аҳамиятли қисми (7
-
9 фоизи) Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган,
Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятларига тўғри келмоқда.
Ўртача (4
-
6 фоиз) қисми Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий,
Сирдарё, Хоразм вилоятларига йўналтирилган. Тошкент шаҳрига эса
йўналтириладиган маблағларнинг 2,9 фоизи тўғри келмоқда. Мазкур
улушлар ҳам ҳудудлардаги оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
борасидаги мавжуд салоҳият тўғрисида дарак беради.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг қабул
қилиниши уларга ҳукумат томонидан кўрсатилиаётган барча кўмаклар
(хуқуқий,
молиявий)
ўзининг
самарали
натижасини
кўрсатиб
мамлакатимиз тадбиркорлик субъектлари таркибида оилавий корхоналар
салмоғининг ошиши ҳамда иқтисодий фаоллигининг таъминланишига
имкон яратади.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 январдаги ПФ
-60-
сон “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида” Фармони қабул
қилиниб, мазкур фармон орқали “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла
йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқлаб берилди.
Ушбу дастур таркибидан йил давомида мамлакатимиз ижтимоий
-
иқтисодий тараққиётини жадаллаштиришга имкон яратувчи жуда кўплаб
чора
-
тадбирлар ўрин олган. Шу жумладан, оилавий тадбиркорликни янада
ривожлантириш, унинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда аҳолининг
турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилувчи йўналишлар ҳам
мавжуд.
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
95
Дастурнинг
“Ҳудудларнинг
муҳандислик
-
коммуникация
ва
ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис
соҳаларини ривожлантириш” деб номланган 34
-
мақсади 169
-
бандида
шаҳар ва туманлар марказларида аҳолининг кундалик эҳтиёжи юқори
бўлган маиший ва коммунал хизматларни ривожлантириш бўйича пуллик
сантехника, электрик, уй жиҳозларини таъмирлаш, кейтринг каби
хизматларни кўрсатиш пунктларини ривожлантириш, шу жумладан,
2022 йилда ҳар бир шаҳар ва туманда камида биттадан замонавий хизмат
кўрсатиш пунктларини ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган. Бу
борада қуйидагиларни назарда тутувчи ҳудудий чора
-
тадбирлар
дастурини тасдиқлаш кўзда тутилган:
−
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари орқали
хизмат кўрсатиш пунктларини ташкил этиш лойиҳаларини қўллаб
-
қувватлаш;
−
шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қавати
ҳамда ертўлаларида хизмат кўрсатиш пунктларини ташкил этиш учун
имтиёзли ижара беришни рағбатлантириш;
−
ўзини
-
ўзи банд қилиш тизимидан рўйхатдан ўтган фуқароларни
хизмат кўрсатиш пунктларига жалб этиш орқали улар учун қўшимча
даромад манбаларини яратиш;
−
касб
-
ҳунар марказларида ушбу йўналишларни тамомлаб (электрик,
сантехник, таъмирлаш) хизмат кўрсатиш пунктларида фаолият олиб
бормоқчи бўлган фуқароларга асбоб
-
ускуна сотиб олиши учун субсидия
ажратиш.
Дастурнинг 35
-
мақсади “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастури
доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 млн. нафардан ошириш ҳамда
республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини 9 млн.
нафарга етказишни кўзда тутиб, бу борада 176
-
бандда 2026 йилгача туризм
соҳасида банд бўлган аҳоли сони 2 баробар ошириб, 520 минг нафарга
етказиш вазифаси белгиланган. Ушбу йўналишда ҳам оилавий
тадбиркорлик имкониятларидан
фойдаланиш, жумладан, 2022 йилда
республика бўйича 500 та оилавий меҳмон уйларни ташкил қилиш
мўлжалланмоқда.
Дастурнинг 179
-
бандида Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва “Айдар
-
Арнасой” кўллар тизимида қўшимча туристик зоналар ва дам олиш
масканларини барпо
этиш, 300 млн АҚШ долларлик лойиҳаларни амалга
ошириш, 25 минг иш ўринларини яратиш белгилаб берилган. Ушбу
вазифани амалга оширишда аҳоли хонадонларида “оилавий меҳмон
уйлари”ни йўлга қўйиш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини
оширишда хорижий тажрибани ўрганган ҳолда кредитлар ва субсидия
жорий этиш бўйича амалий чора
-
тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш чора
-
тадбирлари кўзда тутилган.
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
96
Дастурнинг
180
-
банди
Самарқандни
“Туризм
дарвозаси”га
айлантириш орқали келгуси беш йилда туризм хизматлари ҳажмини
камида 10
баробарга ошириш, туризм соҳасида 40 минг киши бандлиги
таъминлашга қартилган. Мазкур йўналишда белгиланган 600 дан ортиқ
янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, ётоқ ўринлар
сонини
22
мингтага
етказишда
ҳам
оилавий
тадбиркорлик
имкониятларидан фойдаланиш муҳим ҳисобланади.
Шунингдек, Хоразм вилоятида туризм янги иш ўринларини яратишда
асосий драйвер соҳаси бўлиши мақсадида алоҳида дастур қабул қилишдан
иборат 183
-
бандни амалга оширишда янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон
уйлари ташкил этиб, ўринлар сонини 8 мингтага етказиш чора
-
тадбирлари
ҳам ушбу ҳудудда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга
замин яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
қарори,
20.12.2021 йилдаги ПҚ
-55-
сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”.
–
https://lex.uz/uz/docs/5785317
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
29 июлдаги 216
-
сон қарорига илова –
“Оилавий тадбиркорликни ҳамда
ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом”. –
www.lex.uz
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори.
“Оилавий корхона томонидан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган
моддалар, материаллар ва асбоб
-
ускуналар рўйхатини тасдиқлаш
тўғрисида”. 2012 йил 13 сентябрь, 269
-
сон. –
www.lex.uz.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар
Маҳкамасининг қарори. “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш
тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”. 1992 йил 6 март,
103-
сон. –
www.lex.uz.
5.
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонуни
(янги
таҳрир).
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”.
2012 йил 2 май, ЎРҚ
-328-
сон. –
6.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. “Оилавий тадбиркорлик
тўғрисида”. 2012 йил 26 апрель. –
7.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2020 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 25 январь. –
8.
“Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча
шароитларни яратиш –
энг муҳим вазифамиздир”. Ўзбекистон
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
97
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёевнинг
мамлакатимиз
тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи.
2021 йил 20 август. –
9.
Fletcher, D., Melin, L., Gimeno, A. (2012). Culture and values in family
business
–
A review and suggestions for future research. Journal of Family
Business Strategy, 3(3) doi: 10.1016/j.jfbs.2012.06.001.
10.
Kidwell, R.E., Hoy, F., Ibarreche, S. (2012). “Ethnic” family business or
just family business? Human resource practices in the ethnic family firm. Journal
of Family Business Strategy, 3(1) doi: 10.1016/j.jfbs.2012.01.004.
11.
Батычко В.Т.Предпринимательское право. Конспект лекций.
Таганрог: ТТИ ЮФУ, 2011./ Административно
-
управленческий портал. –
http://www.aup.ru
12.
Беркинов
Б.,
Шакирова
Г.
Оилавий
тадбиркорликни
ривожлантириш
омиллари.http://www.biznes
-daily.uz/ru/mening-
mulkim/9579-oilaviy-tadbirkorlikni-rivojlantirish-omillari
13.
Важенин, С.Г., Сухих, В.В. (2013). Семейный бизнес в России:
обновление на доверии. Шумпетеровские чтения, 1.
14.
Набиев О. Оилавий корхоналар: рўйхатдан ўтиш, солиқ солиш,
ходимлар сони ва имтиёзлар.
–
www.biznes-daily.uz. 12.05.2014.
15.
http://finance.uz/uz/top/cat/biznes/bank-kreditlari-oilaviy-
tadbirkorlik-rivozhiga
16.
Семейному бизнесу –
зеленый свет // Норма, №15 от 10 апреля 2012 г.
17.
Хидирова
Б.
Маҳалла –
оилавий
тадбиркорлик
маркази.
-
http://soglom.uz/gazeta-sonlari/59-2012-52/770-mahalla-oilaviy-tadbirkorlik-
markazi.html
18.
Sobirovna, Kosimova Dilorom, Akbarov Nodir Gafurovich, and Sobirov
Abdurasul Abdugafarovich. "Forming A Management System Of Organizational
Culture Of The Enterprise." NVEO-NATURAL VOLATILES & ESSENTIAL OILS
Journal| NVEO (2021): 4271-
4278.м
19.
Madrahimovich, Rasulov Nodirbek, and Ishmanova Dinora Nurmamad
Qizi. "Actual Problems and Prospects of Development of National Innovative
System in Uzbekistan." Восточно
-
европейский научный журнал 8.1 (2016):
136-139.
20.
Muxtorova, Indira Yasharbek Qizi. "KORXONA SAMARADORLIGINI
OSHIRISHDA TASHKILIY MADANIYATNI TO’G’RI SHAKILLANTIRISHNING
AHAMIYATI." Academic research in educational sciences 2.9 (2021): 794-800.
21.
Gafurov, Ubaydullo, and Zulfiya Xamidova. "Theoretical and
methodological basis of the nature study and characteristics of craft work."
Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar 5 (2019): 76-82.
22.
Абдуллаева, М. (2021). Формирование патриотической культуры у
военной
молодежи
в
современных
условиях
на
примере
жизнедеятельности З.М. Бабура. in Library, 21(1), 1–14. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/87
Иқтисодиётни рақамлаштириш
шароитида қулай ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш йўналишлари
98