Управление промышленными отраслями и его значение в устойчивом развитии экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
218-224
19
11
Поделиться
Кутбитдинова, М. (2018). Управление промышленными отраслями и его значение в устойчивом развитии экономики. Экономика и инновационные технологии, (3), 218–224. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10058
Мохигул Кутбитдинова, Кафедра налоговой академии

голова, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы модернизации и диверсификации производства, развитие высокотехнологичных промышленных отраслей способных обеспечивать устойчивые экономический рост, в том числе организация совместных предприятий с ведущими зарубежными компаниями.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

САНОАТ ТАРМОҚЛАРИ МЕНЕЖМЕНТИ ВА УНИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИДАГИ АҲАМИЯТИ

Кутбитдинова Мохигул Иноятовна,

Солиқ академияси кафедраси мудири, и.ф.н.

E-mail:

moxigulinoyatovna@mai.ru

Аннотация:

Мақолада ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация

қилиш, барқарор иқтисодий ўсиш локомотивлари бўлишга қодир юқори
технологияли саноат тармоқларини янада ривожлантириш, жумладан, етакчи
хорижий компаниялар билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этишда
самарали бошқарув қарорлари кўрилган.

Аннотация:

В

статье

рассмотрены

вопросы

модернизации

и

диверсификации производства, развитие высокотехнологичных промышленных
отраслей способных обеспечивать устойчивые

экономический рост, в том числе

организация

совместных предприятий с ведущими зарубежными компаниями.

Abstract:

Modernization and diversification of production, high technological

industry for economic improvement and opening joint venture companies with top business
in the overseas are covered in the article.

Калитли

сўзлар

:

модернизация ва диверсификация, инвестиция, узоқ

муддатли тараққиёт стратегияси, ялпи ички маҳсулот, ижтимоий

-

иқтисодий

тараққиёт, қайта ишлаш, рақобатбардош тайёр товарлар ва ярим
фабрикатлар.

Кириш

Бугунги

кунда

мамлакат

иқтисодиётини

янада

ривожлантиришга

йўналтирилган кенг кўламли инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши, узоқ
муддатли тараққиёт стратегиясининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани саноат
тармоқларининг янада ривожланиш имконини бермоқда. Ҳаракатлар стратегиясида

таркибий

ўзгаришларни

чуқурлаштириш,

миллий

иқтисодиётнинг

етакчи

тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан унинг
рақобатбардошлигини ошириш масаласига катта эътибор берилди[1].

Шундан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш, хусусан, саноат тармоқларини жадал ривожланишини таъминлаш, бунинг
учун замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва менежмент стратегияларидан кенг
фойдаланиш лозим бўлади. Бугунги глобаллашув шароитида жаҳон бозори
конъюнктураси кескин ўзгариб рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни
янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича
ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва руёбга чиқаришни тақозо этмоқда. Бу
эса саноат тармоқларида менежмент стратегияларидан самарали фойдаланишда ўз
аксини топади ва ушбу мақоланинг долзарблигидан далолат беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош

Ассамблияси 72

-

сессиясида сўзлаган нутқида: Барқарор ва замонавий

иқтисодиётни

шакллантирмасдан туриб, халқ фаровонлиги ва юксак ҳаёт даражасини таъминлашга
эришиб бўлмайди. “Стратегия, бу –

янгиланиш жараёнларининг ҳақиқий ҳаракатлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

дастуридир”. Иқтисодиёт таркибида саноатнинг ривожланиш динамикасидаги муҳим
ўзгариш

корхоналар ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиши, техник ва

технологик янгиланиш асосида чуқур таркибий ўзгаришлар ва диверсификациянинг
амалга оширилгани ҳисобланади. Саноат сиёсатидаги асосий устувор аҳамият
институционал ислоҳотларнинг сифатини ошириш

ва тадбиркорлик фаолиятига кенг

йўл очиб бериш, саноат ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш,
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб

-

қувватлаш, ўрта ва узоқ

муддатда саноатни ривожлантириш бўйича дастурий чора

-

тадбирларни амалга

оширишга қаратилганлигини таъкидлади[4].

Саноат тармоқларида менежмент стратегиясини амалга оширишда иқтисодчи

олимлар В.Каттакишиев, И.Мамаюсуповлар ташкилотнинг ресурслар билан
таъминланганлик даражаси, стратегияни амалга оширишдаги ўзгаришларга
менежментнинг тайёргарлиги, таклиф этилаётган стратегияни бизнеснинг ички ва
ташқи

қатнашчиларига,

шунингдек,

компаниянинг

жамият

билан

ўзаро

муносабатларига таъсирини ҳисобга олиш зарур эканлигини кўрсатиб ўтган.

G.Ford, (“Менинг ҳаётим, менинг ютуқларим” асари, XIX аср охири –

XX асрнинг

1-

ярми) қарашларида: қашшоқликнинг бирламчи сабаби менинг фикримча, энг аввал

саноатда ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва тақсимотни бир

-

бирига тўғри

келмаслиги каби мутаносибликдан келадиган зарар жуда улкандир. Бу каби зарарни

ишда фаол хизмат қиладиган доно раҳбарият бартараф этмоғи керак. Агар рахбар
пулни хизматдан юқори қўядиган бўлса, унда зарар кўриш давом этаверади. Зарар
яқинни кўрувчилар билан эмас, фақат узоқни кўрувчи ақллилар ёрдамида бартараф
этилади дея таъкидлаган. Тадбиркор капитал мулкни ёки капитални назорат қилувчи,
бошқа ишлаб чиқариш омилларини ташкил қилиш қобилиятига эга ва кўпчилик
ҳолатларда янгилик кирита олувчи шахсдир. Замонавий ҳамкорликнинг тараққиёти
ва ташкилотларни пайдо бўлиши билан тадбиркор тараққий топган корхонада ягона
шахс бўлиб намоён бўла олмайди дея ўз асарида келтириб ўтган

[5].

И.О.Улашев, Ш.А.Атамурадовлар фикрига кўра стратегик режалаштириш

корхонанинг ўз мақсадларига эришиш учун махсус стратегиялар ишлаб
чиқилишидаги ҳаракатлар ва хулосалар тўплаш жараёни ҳисобланади[6.]

Р.И.Нуримбетов ва С.И.Ахмедовлар илмий изланишларида АҚШда маҳсулот

сифатини бошқариш тажрибасида саноатнинг кенг истеъмол товарларини ишлаб
чиқариш билан тез суръатларда ривожлана бошлаганини тадқиқ этишган. Лекин
товарларнинг сифати анча паст даражада эканлигини аниқлашган. Америкалик
мутахассисларнинг таъкидлашича, корхоналар жорий харажатларнинг 25

-

30 фоизи

маҳсулот нуқсонларини аниқлашга ва топишга сарфланар эди. Нуқсонли
маҳсулотларни алмаштириш учун кетган харажатлар умумий харажатларнинг 30
фоизидан ҳам ошиб кетишига олиб келарди. АҚШлик кўпгина мутахассислар
сифатнинг пастлиги меҳнат унумдорлигининг ва рақобатбардошликнинг ошишига
асосий тўсиқ деб ҳисоблашарди. Япония тажрибаси шуни кўрсатдики, сифатни
ошириш –

ҳеч қачон тугамайдиган ишдир. “Япон мўжизаси”нинг асосий концепсияси

хоҳ ишлаб чиқариш, хоҳ бошқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлсин, мукаммал

технологиядир дея таъкидлаган[7].

Р.И.Гимуш, Ф.М.Матмуродовлар изланишларида Америкалик олимлар

R.Kaplan ва D.Nop

ton 1990-

йилларда 12 та йирик компания хўжалик фаолиятининг пул


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

билан боғлиқ бўлмаган кўрсаткичларини ҳам ҳисобига оладиган натижаларни
баҳолаш тизимининг концепсиялари ўз ифодасини топган[8].

Шунингдек Д.С.Қосимова ўз тадқиқотларида саноат учун мўлжалланган

товарлар бозори –

бошқа товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида

менежмент ва бошқа истеъмолчиларга сотилган товар ва хизматлар сотиб олувчи
шахслар ҳамда ташкилотлар янгилигидир. Товар номенклатураси ва пул обороти
ҳажми жиҳатидан саноат учун мўлжалланган товарлар бозори кенг истеъмол
товарлари бозоридан устун бўлади дея таъкидлаган[9].

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолани ёзишда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон

Республикаси Президенти асарлари, фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси
қарорлари

ва

саноат

тармоқларида

менежментни

шакллантириш

ва

ривожлантиришга бағишланган хорижлик ва Ўзбекистон олимларининг илмий
ишлари, ўқув адабиётлари таҳлил қилинди. Тадқиқот методологияси сифатида
назарий ва статистик таҳлил, кузатиш, гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Миллий иқтисодиётда олиб борилган ислоҳотлар натижасида саноат

корхоналар давлат томонидан қўллаб

-

қувватланиб, уларнинг ишлаб чиқариш

фаолиятини ривожлантириш мақсадида инвестициялар киритилмоқда. Бунинг
натижасида 2017 йилда саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва
рақобатдошлигини оширишни назарда тутувчи коплекс чора

-

тадбирларни амалга

ошириш белгилаб берилган. Саноатни модернизация қилиш, техник ва технологик
янгилаш лойиҳалари, шунингдек, 2015

-

2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва

ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган
технологияларни жорий этиш чора

-

тадбирлари дастурининг ҳаётга самарали татбиқ

этилиши натижасида республика ЯИМга сарфланадиган энергия сарфини 7,4 фоиз,
ҳамда йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини эса ўтган
йилга нисбатан ўртача 10,6 фоиз камайтиришга эришилди[10]. Мамлакатдаги саноат
корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи 2015 йилдаги
20 фоиздан 2017 йилга келиб 25 фоизгача камайтирилди

.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтганда, мамлакатдаги ишлаб чиқариш

корхоналарининг шу жумладан саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини
ошириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу ўринда,
саноат тармоқларида саноат маҳсулотларига истеъмол бозори талабини тўла
қондириш, шу билан бирга импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳажмини кенгайтириш каби устувор вазифалар турибди. Бу эса, ўз навбатида, ушбу
соҳанинг техник жиҳати қуролланиш даражасига боғлиқ саналиб, мазкур вазифани
ҳал этиш биринчи галда саноат тармоқларини янги технологиялар билан
таъминлашни самарали ташкил этиш билан чамбарчас боғлиқдир. Шу мақсадда
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларни жаҳон стандарти талабига интеграциялашувини
таъминлаш учун давлат бюджети томонидан бир қатор йирик ишлаб чиқариш
мажмуалари

молиялаштирилмоқда.

Иқтисодиётни

модернизациялаш

ва

диверсификация қилиш шароитида давлат миллий иқтисодиётимиз учун зарур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи объектларни янги техник ва технологик
жиҳозлаш учун молиялаштиради. Хусусийлаштиришнинг кенгайиши ҳамда хусусий
секторнинг ривожланиб бориши билан давлат бюджети маблағлари эвазига
инвестициялаш камайиб боради. Бошқа жиҳатдан иқтисодиётнинг эркинлашуви чет
эл инвесторларининг Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларига ёндашувига
йўл очиб берди. Ҳозирги кунда қора ва рангли металлургияга чет эл қўйилмалари
63,5 фоизни, нефть

-

газ комплексига тўғридан

-

тўғри чет эл инвестицияларини умумий

оқимидан 19,8 фоизни ташкил этди. Айниқса, охирги 2016

-

2017 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикасининг саноат тармоқларига бевосита инвестицияларни жалб
этишга алоҳида эътибор берилди. Бу вазифани муваффақиятли ҳал этишга
республикада қулай инвестицион муҳитнинг яратилиши, хорижий инвесторларга
имтиёз ва преференцияларнинг тақдим этилиши катта роль ўйнади.

Шуни қайд қилиш лозимки, ҳудудий ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш

дастурлари доирасида 13339 та лойиҳани амалга ошириб, 2,1 триллон сўмдан кўп
кредитни ўзлаштиришга эришди. 10 та эркин иқтисодий зона, 5 та кичик саноат
зонани ташкил этилиши саноат тармоқларига, умуман мамлакат иқтисодиётига
таъсир жараёнини нечоғлиқ аҳамиятли эканлигини кўрсатиб турибди. “Peugot” ва
“Citroёn” бренди билан енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича
завод барпо этилди. Шунингдек, тайёр чарм

-

пойабзал маҳсулотлари ишлаб

чиқаришни кенгайтириш бўйича умумий қиймати 12,7 миллион АҚШ доллари

бўлган

10 та лойиҳа амалга оширилди.

Бунинг устига, шу даврда мамлакатимиз ЯИМ умумий ҳажмининг йилдан

-

йилга

ўсиш суръатлари билан саноат маҳсулотларини сотиш ҳажмининг йилдан

-

йилга ўсиш

суръатлари ўртасида ҳам пропорционал боғлиқлик мавжуд. Ўтиш иқтисодиётига эга
бўлган мамлакатларнинг барчасида молиявий муносабатлар бир неча замонавий
хусусиятларни ўзида мужассам этмоқда. Бундай ҳолат иқтисодиётнинг барча
жабҳаларида ўзини намоён қилмоқда. Бу билдирилган фикр, жумладан, Ўзбекистон
Республикаси ва унинг иқтисодиётидаги етакчи тармоқлардан бирини ташкил этувчи
саноат корхоналарига ҳам тегишлидир. Бундай шароитда уларни аниқлаш ва тегишли
муаммоларни ҳал этишда ана шу аниқланган ўзига хос бўлган замонавий
хусусиятларни ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу жараёнларни ҳисобга олган ҳолда, масалан, фақат тўқимачилик ва тикув

-

трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида соҳага 32 млн. АҚШ доллари

миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан 3 та янги ва модернизация
қилинган замонавий енгил саноат корхоналари ишга тушди. 2017

-

2021 йилларда

умумий қиймати 40 миллард АҚШ доллари миқдорида 649 та инвестиция лойиҳаси
амалга оширилиб, кейинги 5 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,5 марта,
унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишлаш тармоғи
80 фоиздан 85 фоизга ошади

[4].

2017 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари изчил

амалга оширилиши туфайли мамлакатимизда мустаҳкам иқтисодий ўсишнинг юксак
суръатларини сақлаш таъминланди. Дастлабки бахолашга кўра, 2017 йилда ялпи ички
маҳсулот (ЯИМ) хажми жорий нархларда 249 136,8 млрд. сўмга етиб, уни ўсиш
суръати 105,3% ни ташкил этди. Бунинг натижасида иқтисодиёт тармоқларида
барқарор ўсиш кузатилди. Айниқса хизматлар соҳаси, саноат, қурилиш тармоқларида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

юқори ўсиш суръатлари қайд қилинди. Ўзбекистонда кейинги йилларда товарларни
ташиш сақлаш, шунингдек, ахборот ва алоқа хизматларига эътиборнинг ортиши ЯИМ
таркибига туб ўзгаришлар содир бўлишига олиб келди.

Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯИМ

ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Хизматлар соҳаси энг катта таъсир
кўрсатди ва бу соҳа ўтган йилга нисбатан 6,9 фоизга ошди. Жумладан, савдо, яшаш ва
овқатланиш бўйича хизматлар 3,9 фоизга (ЯИМ таркибидаги улуши

-

11,5 %), ташиш ва

сақлаш, ахборот ва алоқа –

8,9 % га (11,0 %) ва бошқа хизматлар –

7,3 % га (24,8 %)

ўсди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ҳам 2,0 % даражасида ижобий ўсиш
суръати кузатилди. Ушбу тармоқнинг ЯИМ таркибидаги улуши 19,2 фоизни ташкил
этди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғидаги ўсиш суръати ҳисобидан ЯИМ
нинг 0,4 % пунктга ўсиши таъминланди. Саноат тармоғининг қўшилган қиймати 4,6 %
га ўсди ва ЯИМ таркибидаги улуши 26,7 % ни ташкил этди. Саноат

ишлаб

чиқаришининг ЯИМ мутлоқ ўсиши суръатига ижобий таъсири 1,1 % пункт даражасида
баҳоланди. Саноат тармоғидаги ўсиш асосан тоғ

-

кон саноати ва очиқ конларни

ишлаш (114,6 %) ва ишлаб чиқарадиган саноат (102,8 %) қўшилган қийматларининг
ўсиши ҳисобига таъминланди (1

-

жадвал).

1-

жадвал

2017 йилда мамлакатимизда саноат ишлаб

чиқариш

ҳажмининг

ўсиши

Саноатнинг ялпи қўшилган
қиймати таркиби, жамига

нисбатан %да

2016 йилга

нисбатан,

%да

2016 й.

2017 й.

Саноат

-

жами

100,0

100,0

104,1

Шу жумладан:

Ишлаб чиқариш саноати

72,7

70,4

102,5

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони
кондитсациялаш

8,7

8,5

104,8

сув билан таъминлаш, канализация тизими,
чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш

0,8

0,8

107,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотларига асосан муаллиф ишланмаси.

Саноат ишлаб чиқариш индекси даражасининг ўзгаришига бир томондан тоғ

-

кон саноати ва очиқ конларни ишлаши, табиий газ қазиб олиш бўйича қўшимча
қувватларнинг ишга туширилиши, “Ўзбекнефтегаз” АЖ корхоналари ва очиқ конларда
ишлайдиган корхоналарнинг барқарор ишлаши каби омиллар ижобий таъсир
кўрсатди. Бунинг натижасида газ конденсати қазиб олиш ҳажми 6,5 %га, нефт ва
табиий газни қазиб олиш учун бурғулаш қурилмаларини ўрнатиш, таъмирлаш ва улар
билан боғлиқ хизматлар 92

,5 %

га, шағал 20,7 %га, майдаланган тош ишлаб чиқариш

11,8 %

га ошди.

Шу билан бир вақтда, ишлаб чиқариш саноатида: машина ва ускуналарни

ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт воситалари, трейлерлар,
ярим прицеплар ва бошқа тайёр металл буюмларни ишлаб чиқаришга
ихтисослаштирилган “Ўзавтосаноат” АК корхоналарида енгил автомобиллар ишлаб
чиқариш 90,8 %га кўпайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Шуни таъкидлаш лозимки, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони

тозалашда: "Ўзбекэнерго" АЖ бўлинмалари ва "Ўзтрансгаз" АК корхоналари
томонидан ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортиши кузатилди. Бу эса, газсимон
ёқилғиларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳажмларини 13,0 %га, иссиқлик электр
марказлари томонидан электр энергияси ишлаб чиқаришни 5,8 %га имконият яратди.

Жорий йилда сув билан таъминлаш, канализация тизимидан фойдаланиш,

чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш, сув қувурлари орқали сувни тозалаш ва
тақсимлаш бўйича хизматлар 14,4 %га, оқова сувларини чиқариб ташлаш ва
транспортировка қилиш ҳамда уларни қайта ишлаш бўйича хизматлар 11,0 %га ошди.

Иккинчи томондан ишлаб чиқариш индекси даражасига қуйидаги тармоқларда

махсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши ўрнини салбий таъсирини
кўрсатди. Хусусан, озиқ

-

овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ўтган йилга

нисбатан 98,2% ни ташкил этиб, мазкур фаолият тури бўйича

ўсиш суръатининг камайиши шакарда 92,8% ни, тамаки маҳсулотларида 91,6

%

ни

ташки этган. Шунингдек, бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам
пасайиш кузатилди. Тўқимачилик, кийим, тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш

99,4 %

ни, ташкил этиб, бу асосан пахта толаси ишлаб чиқариш 87,0

% билан қайд

қилинишига боғлиқ. Кимё маҳсулотларида ҳам, хусусан, резина ва пластмасса
буюмларини ишлаб чиқариш 98,2

%

ни, бу эса ўз навбатида карбамид 80,2

%

га,

аммоний нитрат 75,2

%

га, сувсиз аммиакни 81,9

%

га, аммоний сульфат 81,5

%

га

ишлаб чиқариш имконини берди.

Мазкур тармоқларнинг саноатдаги ишлаб чиқараш улуши 57,0

%

ни, жами

саноат маҳсулотлари ҳажмида эса 45,0

%

ни ташкил этади.

Саноатни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилиш

жараёнларини чуқурлаштиришга оид фаол инвестиция сиёсатининг амалга
оширилиши соҳага сарфланган капитал қўйилмалар ҳажмини 9,5

%

га, пудрат

-

қурилиш ишлари 15

%

га ўсиш имконини берди[10]. Бунинг натижасида инвестиция

фаолиятида мақсадли ишларни амалга ошириш имконияти туғилди.

Хулоса ва таклифлар

1.Юқорида баён қилинган ва келтирилганлардан келиб чиқиши мумкин бўлган

энг умумий хулоса шундан иборатки, бугунги кунда саноат тармоқларида фаолият
кўрсатаётган корхоналар республикамиз иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга
бўлиб, улар мамлакатимизнинг ЯИМини ишлаб чиқаришда, бюджет даромадларини
шакллантиришда, асосий капиталга инвестицияларда ва ташқи иқтисодий фаолиятда
ҳал қилувчи ролни ўйнамоқда.

2. Амалга оширилган илмий тадқиқотларимиз натижаларининг кўрсатишича,

мамлакатимиз саноат тармоқлари учун менежмент жараёнларининг бир неча
замонавий хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар бу корхоналарнинг молиявий
барқарорлигини мустаҳкамлашда, албатта, ҳисобга олиниши керак.

3. Ўзбекистон Республикаси саноат тармоқларидаги иқтисодий ўсишнинг

замонавий хусусиятлари бу менежмент стратегиясидан қандай даражада
фойдалангани билан боғлиқ. Иқтисодий муносабатларнинг саноат тармоқлари
корхоналарига тегишли бўлган бу замонавий хусусияти, ўз навбатида, бу тармоқнинг
мамлакатимизда мазкур соҳани янада ривожлантириш мақсадида сифат
ўзгаришларини таъминлашга қаратилган туб стратегияни амалга оширилиши, саноат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

зоналарини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилиши
ва чет эл инвестицияларини мамлакатга жалб қилиниши меҳнат ресурсларга бой
бўлган ҳудудларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини узлуксиз ишлайдиган ва
сифатли логистика имкониятларга эга саноат зоналарини барпо этишда янада кўпроқ
имкониятларга эришишини таъминлайди.

4. Ҳорижий мамлакатлар капитали иштирокидаги саноат корхоналарида

замонавий билим ва техникадан фойдалана оладиган кадрлар тайёрлаш тизимини
йўлга қўйилиши мамлакатимиз илмий

-

техник ва ишлаб чиқариш салоҳиятини

юксалтириш, саноатда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш имконни беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев

Ш.М.

2017

-

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат
дастурини ўрганиш бўйича Илмий

-

услубий рисола. Т.

:

“Маънавият” 2017. 110 б.

2.

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

-

интизом ва шахсий

жавобгарлик –

ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак// «Халқ

сўзи». 2017 йил 11 ноябрь.

3.

Мирзиёев Ш.М. Демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш, ҳалқимиз

учун тинч ва осойишта, муносиб ҳаёт даражасини яратиш –

барқарор тараққиёт

кафолатидир. Ўзбекистон Леберал

-

демократик партиясининг VIII съездидаги

маърузаси. Ўзбекистон Леберал

-

демократик партиясининг расмий сайти.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган

Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72

-

сессиясидаги нутқи Нью

-

Йорк шаҳри,

2017 йил 19 сентябрь. //«Халқ сўзи», 2017 йил

20-

сентябрь

.

5.

Каttakisiev B., Мамаyusupov I. Strategik menejment fanidan praktikum. –

T.: Fan

va texnologiyasi, 2008.-,232 bet.

6.

Ulashev I.O., Atamurodovlar Sh.A. Korhona iqtisodiyoti va mehejment: darslik //

O’zbekiston Resbublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi. –

T.

: Tafakur Bo’stoni, 2013

-

232 b.

7.

Nurimbetov R.I., Ahmedov S.I.

Ishlab chiqarish menejmenti. O’quv qo’llanma.

T.: Talqin, 2008.

112 bet.

8.

Gimush R.I., Matmurodov F.M. Innovatsion menejment: O’zbekiston Resbublikasi

Oliy

va o’rta maxsus ta’lim vazirligi. –

T.: O’zbekiston faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti,

2008.

144 b.

9.

D.S.Qosimova. Menejment nazariyasi: Darslik. - T.:

Tafakur Bo’stoni

. 2011. 336 b.

10.

2015 йил 4 мартдаги «2015

-

2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий

ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора

-

тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПФ

-4707-

сонли фармони.

11.

https://stat.uz/uz/press-sluzhba/

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини "Халк, билан мулоцот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурини урганиш буйича Илмий-услубий рисола. Т.: "Маънавият" 2017.110 б.

Мирзиёев Ш.М. Танцидий тахдил, цатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ^ар бир рах,бар фаолиятининг кундалик цоидаси булиши керак// «Халк, сузи». 2017 йил 11 ноябрь.

Мирзиёев Ш.М. Демократик ислох,отларни изчил давом эттириш, ^ал^имиз учун тинч ва осойишта, муносиб >^аёт даражасини яратиш - барцарор тарацциёт кафолатидир. Узбекистан Леберал-демократик партиясининг VIII съездидаги маърузаси. Узбекистан Леберал-демократик партиясининг расмий сайти.

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутци Нью-Йорк ша^ри, 2017 йил 19 сентябрь. //«Халц сузи», 2017 йил 20-сентябрь.

Kattakisiev В., MaMayusupov I. Strategik menejment fanidan praktikum. -T.: Fan va texnologiyasi, 2008.-,232 bet.

Ulashev I.O., Atamurodovlar Sh.A. Korhona iqtisodiyoti va mehejment: darslik // O'zbekiston Resbublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi. - T.: Tafakur Bo'stoni, 2013-232 b.

Nurimbetov R.L, Ahmedov S.l. Ishlab chiqarish menejmenti. O'quv qo'llanma. -T.:Talqin, 2008.-112 bet.

Gimush R.I., Matmurodov F.M. Innovatsion menejment: O'zbekiston Resbublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi. -T.: O'zbekiston faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti, 2008. -144 b.

D.S.Qosimova. Menejment nazariyasi: Darslik. - T.: Tafakur Bo'stoni. 2011. 336 b.

2015 йил 4 мартдаги «2015-2019 йилларда ишлаб чи^аришни таркибий узгартириш, модернизация ва диверсификация цилишни таъминлаш буйича чора-тадбирлар дастури тугрисида»ги ПФ-4707-сонли фармони.

https://stat.uz/uz/press-sluzhba/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов