Пути внедрения внутреннего аудита в систему корпоративного контроля

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
260-265
62
2
Поделиться
Сатторов, А. (2017). Пути внедрения внутреннего аудита в систему корпоративного контроля. Экономика и инновационные технологии, (4), 260–265. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9500
Алишер Сатторов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье раскрывает сущность и роль внутреннего аудита в системе корпоративного, его функции, проблемы и возможные направления их решения. Кроме того, в статье рассмотрены особенности современной системы корпоративного контроля и обязанности внутренних аудитов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

1

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

КОРПОРАТИВ НАЗОРАТ ТИЗИМИДА ИЧКИ АУДИТНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Сатторов Алишер Хасан ўғли,

ТДИУ ассистенти

E-mail:

alisher.sattorov.1990@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада ички аудит тизимида ички аудитнинг

моҳияти ва аҳамияти, унинг вазифалари, муаммо ҳамда уларни ҳал этишдаги
эҳтимолий йўналишлар ёритиб берилган. Бундан ташқари, мақолада
корпоратив назоратнинг замонавий тизимидаги хусусиятлар ва ички
аудиторларнинг мажбуриятлари кўриб чиқилган.

Аннотация:

В этой статье раскрывает сущность и роль внутреннего

аудита в системе корпоративного, его функции, проблемы и возможные
направления их решения. Кроме того, в статье рассмотрены особенности
современной системы корпоративного контроля и обязанности внутренних
аудитов.

Abstract:

The article reveals the essence and role of internal audit in the system

of corporate control, its functions, problems and possible directions for their solution.
In addition, the article examines the feature of the modern corporate control system
and the responsibilities of internal auditors.

Калит сўзлар:

корпоратив бошқарув, корпоратив назорат тизими, ички

аудит: аудитор, инчки назорат хизмати, назорат тартиботлари.

Кириш

Жаҳон иқтисодиётига жадал суръатлар билан интеграциялашаётган

Ўзбекистонда ҳозирги кунда халқаро молиявий ҳисоботлар ва аудит
стандартларига ўтиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Бугунги кунда

инвесторлар ва тадбиркорлар корхона ҳамда ташкилотлар назоратига муҳим
эътибор қаратишлари, компаниядаги ишлар ҳолати ҳақида аниқ ва холисона
ахборотга эга бўлишлари керак. Бунинг учун корпоратив бошқарувнинг муҳим
элементи бўлган корпоратив назорат тизими самарали фаолият юритиши керак.
Ушбу тизим иш жараёнида корпоратив муносабатлар иштирокчиларининг
манфаатлари мувозанатига эришиш учун зарур ҳисобланади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида “Халқаро
иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан етакчи халқаро ва
хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш йўли билан,
пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш,
жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлардан самарали фойдаланиш”
вазифаси ҳам халқаро молиявий институтлар ва аудиторлик ташкилотлар билан
ҳамкорликни йўлга қўйишни долзарб масалалар қаторига кўтармоқда [1].

Корпоратив назорат тизими белгиланган ички тартибга риоя этилишини

текширишга жавобгар ва тегишли профессионал хатти-ҳаракат ва ҳалол


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

2

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ишбилармонлик амалиёти меъёрий ҳужжатларига риоя этилиш жиҳатлари
устидан назоратни амалга оширувчи, компания бошқарув идораларига ҳисобдор
малакали ички текширувчи ва назоратчилардан иборат бўлиши керак.

Бундан ташқари, корпоратив назорат давомида текширувларга мустақил

ташқи аудиторлар жалб этилиши мумкин, улар ташкилот ҳисоботларининг
аудиторлик текшируви таҳлилини амалга ошириш ва умуман молиявий
тизимнинг тегишли ҳолатини тасдиқлашлари керак.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистонда бозор муносабатлари ривожланиши билан ички аудит

хизмати фаолияти ички назоратнинг ривожланган шакли сифатида хўжалик
юритувчи субъектларнинг корпоратив бошқарув тизимида ўта муҳим аҳамиятга
эга бўлиб бормоқда.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар К.Б.Ахмеджанов, А.К.Ибрагимов,

Р.Д.Дусмуратов,

З.Т.Маматов,

А.Х.Пардаев,

М.М.Тулахўжаева,

Б.А.Хасановнинг илмий асарларида ички аудитнинг илмий-услубий ва амалий
жиҳатлари қисман ўз аксини топган.

Иқтисодчи олим Е.Н. Макаренко корхона ва ташкилотларда ички аудит

хизмати ташкил қилинишининг зарурати сифатида қуйидаги омилларни
келтирган[5]:

- ташкилот ташкилий-бошқарув тизимининг кўп табақалилиги;
- корхона фаолияти миқёси кенгайиши ва унинг тури ўзгариши;
- мутахассислар маслаҳатига талаб;
- хорижий инвестициияларни жалб этиш эҳтиёжи;
- акциядорлик жамиятлари мулкдорларининг менеджерлар ишини

баҳолашга талаб ва ҳ.к.

Шунингдек, иқтисод фанлари доктори К. Ахмеджанов ўзининг докторлик

дессертация ишида қуйидаги таклифларни келтириб ўтган [2]:

-ички аудит хизмати ёрдамида аудит ва молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартларига ўтиш орқали акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув
тизимидаги принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, қайта ташкил этиш
ва такомиллаштириш имконияти яратилади.

-ички назорат режалаштириш, ташкил этиш ва тартибга солиш, ҳисоб,

таҳлил босқичларини ўз ичига олиши лозим. Ички назорат ва бухгалтерия
ҳисоби назорати тизимларида ички аудит аҳамиятининг алоҳида ажратиб
кўрсатилиши, иш жараёнини ташкил этишнинг илмий жиҳатдан асосланиши
унинг самарадорлигини ошириш имконини беради.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг

2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон «Акциядорлик жамиятларида замонавий
корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонида белгиланган вазифалар ҳамда иқтисодчи олимларнинг фикрларини
ўз ичига қамраб олган.

Ушбу мақола мавзусини ёритишда статистик, таққослама, гуруҳлаш,

эксперт баҳолаш, таҳлил ва бошқа усуллардан фойдаланилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

3

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда мамлакатимизда ва бутун дунёда ички аудит ривожланиши

ва такомиллашувига катта эътибор қаратилмоқда, чунки ички аудит корхона
фаолиятининг

самарадорлигини

ошириш

имкониятларини

аниқлашга

қаратилган инструмент дейиш мумкин. Бошқача айтганда, ички аудит
корпоратив бошқарув натижасида юзага келадиган таваккалчиликларни
бошқариш жараёнида ички назорат тизимининг самарадорлигини таъминлаш ва
ишончлилигини баҳолаш функциясини бажара бошлади.[7]

Ички аудит ҳисоботлари хўжалик юритувчи субъектлар мулкдорлари учун

Кузатув кенгаши томонидан ахборот ва маслаҳат бериш жараёнида муҳим
ахборот манбаларидан бири ҳисобланади.

Ички аудит хўжалик юритувчи

субъектлар бошқарув тизими билан узвий боғлиқликда ҳамда унинг
қарорларини ишлаб чиқишда ўзаро ҳамкорликда бўлади.

Ташкилотда корпоратив назорат тизими қуйидагиларни амалга оширади:
-

қарорлар қабул қилишда маълум коллегиаллик ва ахборот алмашинувига

кўмаклашади, бу суистеъмоллик ёки фирибгарлик хатари ошишига сабаб
бўлувчи ортиқча ҳукмронлик жамланишининг олдини олиш имконини беради;

-

компания раҳбарлари ва мансабдор шахсларига тааллуқли манфаатлар

тўқнашувини аниқлайди ва бу ҳақда юқори бошқарув идораларини хабардор
қилади;

-

раҳбариятга умуман, компания фаолиятининг самарали назоратини

таъминлаш ёки муайян муаммоли йўналишлар кесимида (масалан, пул
воситалари ҳаракати назорати) ёрдам берувчи тавсияларни ишлаб чиқади.

Корпоратив назорат тизимида ташкилот самарадорлигини оширишга

қаратилган назорат чора-тадбирларини намоён этувчи ички аудит муҳим
аҳамият касб этади. Бундай фаолиятни амалга ошириш учун ички аудит хизмати
ташкил этилади. Ички аудит чора-тадбирларини амалга ошириш жараёнида
олинган маълумотлар асосида самарали бошқарув қарорлари қабул қилинади.
Агар бундай чора-тадбирлар давомида баҳоланаётган кўрсаткичлардан оғишлар
аниқланса, у ҳолда уларни ўз вақтида тузатиш мумкин.

Умуман, ички аудиторлик текширувлари натижалари ишбилармонларга

умуман ташкилотни бошқариш тизимида кучли ва заиф томонларни кузатиш
имконини беради. Шунинг учун ҳозирги кунда замонавий компанияларнинг
корпоратив назорат тизимида ички аудитнинг аҳамияти ортиб бормоқда.

Ички аудит компаниянинг корпоратив назорати тизими элементи

сифатида қуйидаги баҳоловларни ўтказиш бўйича вазифаларни бажаради:

-

ташкилотнинг ички ҳужжатлари, назорат идоралари ва тартибга солувчи

қонунчилик талабларига риоя этилишини баҳолаш;

-

компания

томонидан

бажарилувчи

фаолият

йўналишларини

самарадорлигини баҳолаш;

-

умуман, компания ва бўлинмалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш;

-

хатарларни бошқариш тизими самарадорлигини баҳолаш;

-

бошқарув тизимининг корпоратив бошқаруви принципларига мослигини

баҳолаш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

4

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz


















1-расм. Бошқарув жараёнида ички аудитнинг маслаҳат функцияси[2]

Ички аудит компаниянинг корпоратив назорати тизими элементи

сифатида қуйидаги баҳоловларни ўтказиш бўйича вазифаларни бажаради:

-

ташкилотнинг ички ҳужжатлари, назорат идоралари ва тартибга солувчи

қонунчилик талабларига риоя этилишини баҳолаш;

-

компания

томонидан

бажарилувчи

фаолият

йўналишларини

самарадорлигини баҳолаш;

-

умуман, компания ва бўлинмалар фаолияти самарадорлигини баҳолаш;

-

хатарларни бошқариш тизими самарадорлигини баҳолаш;

-

бошқарув тизимининг корпоратив бошқаруви принципларига мослигини

баҳолаш.

Агар ички аудит давомида фирибгарлик, суистеъмол ва бошқа ноқонуний

ҳаракатлар аниқланса текшириш ташкил этилади. Ҳозирги кунда ички аудит
исталган даражадаги компанияда бошқарувнинг самарали дастаги ҳисобланади,
чунки у ҳар бир ривожланиш босқичида раҳбариятга белгиланган мақсад ва
вазифалар бўйича ижобий натижаларга эришишга ёрдам беради, хатарларни
бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнлари самарадорлигини
ошириш ва баҳолашга тизимли ва изчил ёндашувдан фойдаланган ҳолда уларга
эришишни осонлаштиради. Бироқ ички аудит корпоратив назорат тизимида
муҳим ўрин тутишига қарамай, ҳозирги кунда мамлакатда унинг ҳолати қатор
муаммолар билан тавсифланади.

Ўз навбатида, компания раҳбарлари томонидан ички аудит хизматини

ташкил этишнинг зарурати етарлича ангалаб етилмаганлиги долзарб муаммо
ҳисобланади. Баъзан амалиётда шундай ҳолат юз берадики, компания
раҳбарияти корхонада ички назорат тизимини ташкил этиб, ички аудитор

Бошқарув жараёни

Ички аудит

Бухгалтерия Раҳбарият

ҳисоби тизими

Назорат тартиботлари ва аудит усуллари

воситасида ўзаро алоқадорлик ва

таъсирлашув, муаммоли вазиятларни

аниқлаш

Раҳбарият

Натижаларни тизимли баҳолаш ҳамда молия-

хўжалик фаолиятини бошқаришни

оптималлаштириш бўйича амалий тавсиялар

ишлаб чиқиш

Фаолият турларини такомиллаштириш

масалалари бўйича маслаҳатлашув


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

5

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

фаолиятини жорий этса-да, маълум муддат ўтгач, мазкур хизматлардан воз
кечиш бўйича қарор қабул қилади, аксарият ҳолатларда бу ҳолат ушбу хизматга
сарфланувчи маблағларни тежаш сабабли юз беради [4].

Ички аудит хизмати мустақиллигига эришиш жуда муҳим муаммо

ҳисобланади. Мустақиллик ички аудитнинг муваффақиятли фаолиятида муҳим
омил саналади. Ички аудит хизмати юқори раҳбарият, компания мулкдорлари
томонидан тасдиқланган низом (регламент) асосида фаолият юритади ва уларга
ахборот беради. Лекин ҳозирги шароитда ушбу хизмат раҳбариятига баъзан
раҳбарият томонидан босим ўтказиш ҳолатлари кузатилади. Хусусан, агар
ташкилот директори ишбилармон бўлмай, молиявий фирибларни амалга
оширса, бунда ички аудиторлик текшируви жараёнида бу ҳақда юқори
раҳбариятга маълум бўлишини тушунади. Шунинг учун у ички аудит хизмати
раҳбаритига таъсир этишнинг турли дастакларини қўллаши мумкин [5].

Хулоса ва таклифлар

Ички аудит тизимини такомиллаштириш ва корпоратив назорат тизимида

унинг аҳамиятини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

1.

Компанияда хўжалик юритиш бўйича ўзгарувчан ички ва ташқи

шароитларга мос ҳолатда назорат механизмларини қўллаб-қувватлаш ҳисобига,
шу жумладан, масъулият марказлари ва компания бўлинмалари фаолиятини
ички аудит тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш масалаларида
мувофиқлаштириш йўли билан ички аудит тизимини самарали бошқариш учун
шарт-шароит яратиш.

2.

Ички назорат бўлинмасининг ташкилотдаги бошқа бўлинмалар билан

мувофиқлашув даражасини ошириш.

Ушбу йўналиш қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

-

ички назорат бўлинмасининг ички назорат тизими фаолиятини асословчи

меъёрий ҳужжатлар (масалан, назорат тартиботларини амалга оширишда
ваколат ва мажбуриятларга эга таркибий тузилмалар тўғрисида низом)
лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келиштиришда иштирок этиш;

-

ички назорат тизимини шакллантириш ва такомиллаштиришга тааллуқли

масалалар бўйича компанияни бошқаришнинг ҳамма даражаларида комиссия,
ишчи гуруҳ ва қўмиталарда иштирок этиш;

-

ички назорат тизимини шакллантириш ва ўзгартиришда ягона ёндашувни

қўллаш масалалари, шунингдек, ички назорат тизимини шакллантириш ва
фаолият юритиш соҳасига тааллуқли бошқа масалалар бўйича компаниядаги
таркибий бўлинмалар ва масъулият марказларини услубий қўллаб-қувватлаш
[6].

3.

Ички аудит жараёнида ҳамма жавобгар бўлинмалар ишига ягона

ёндашувни амалга ошириш. Бундай ёндашув компаниядаги ҳамма масъул
мансабдор шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган назорат тартиботлари
ва чора-тадбирларни жорий этиш ва қўллаш тартибига эга бўлиши зарур.

4.

Умуман ташкилотдаги ички назорат тизимининг мавжуд ҳолати ва

самарадорлигини мунтазам баҳолаш. Ушбу йўналишни амалга ошириш учун
ички аудит бўлинмаси қуйидаги вазифаларни бажариши керак:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

6

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

тизимнинг мавжуд ташқи ва ички фаолият шароитлари ҳамда ўзгараётган

хатарларга мослик даражасини баҳолаш, шунингдек, ҳамма бошқарув
даражаларидаги масъул шахслар томонидан белгиланган назорат тартиботлари
тўлиқ бажарилишини баҳолаш йўли билан компаниянинг таркибий тузилмалари
ва айрим бизнес жараёнларида ички аудит тизимининг фаолият самарадорлиги
аудитини ўтказиш;

-

компания бизнес жараёнлари ва таркибий бўлинмалари фаолиятида

мавжуд ва аниқланган сезиларли хатарлар асосида ички назорат тизимининг
ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

-

ички аудит тизими сифати ва ишончлилигини назорат қилиш.

Шу тариқа, ички аудит етарлича ташкил этилганда тажрибали

ходимларнинг тинимсиз меҳнатини талаб этувчи мураккаб жараён ҳисобланади,
лекин шу билан бирга у фаолият самарадорлигини ошириш имкониятларини
аниқлашда амалий восита ҳамдир. Чунки субъект томонидан субъект таркибида
мустақил шаклланади ҳамда бирмунча самарали усул ёрдамида субъект
зиммасига юкланган вазифаларни ҳал этиш ва мақсадларга эришиш учун зарур
ахборотга эга бўлиш имконини беради.

Ички назорат тизимида ички аудитни такомиллаштириш бўйича таклиф

этилаётган йўналишларни амалга ошириш унга юқори даражадаги обрў-
эътиборни кафолатлаган ҳолда юқори даражада ишонч ва самарадорликка
эриши, шунингдек, халқаро тартибга солиш воситалари талабларига мослик,
инвестиция жозибадорлиги ва молиявий барқарорликни ошириш, корпоратив
бошқарув рейтинги, компания бренди ва обрўсини оширишни таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947 сонли фармони.

2.

К. Ахмеджанов. Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит

методологиясини

такомиллаштириш

номли

докторлик

диссертацияси

автореферати. – Т.: 2016 йил.

3.

Вершинина Г.В. внутенний аудит: сущност, проблемы и пути их

решения / Вершинина Г.В.// Актуальный вопросы экономических наук. 2014. №
9. С 149-152.

4.

Иванов О.Б. Лаврова Т.В. Классификация нарушений и рисков в

системы внутренного аудита и контрола хозяйствующего субъека//
Экономическая теория, анализ, практика. 2011 №4 С. 65-91.

5.

Хорошкова С.В. проблемы развития внутреннего аудита в России/ наука

ва образование. 2016. №8 С. 32-35.

6.

Шегурова В. П. Трунтаева Ю.В. Внутренний аудит в системе управления

предприятием –молодой ученый 2015. № 5 С. 424-427.

7.

Абдиева, Н.Ш. “Корхоналарда ички аудитни ташкил қилишнинг

хусусиятлари” мақола.

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий

электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил. 3 бет.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбскистон Рсспубликасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947 сонли фармони.

К. Ахмсджанов. Хужалик юритувчи субъсктларда ички аудит методологиясини такомиллаштириш номли докторлик диссертацияси авторсфсрати. - Т.: 2016 йил.

Вершинина Г.В. внутенний аудит: сущност, проблемы и пути их решения / Вершинина Г.В.// Актуальный вопросы экономических наук. 2014. № 9. С 149-152.

Иванов О.Б. Лаврова Т.В. Классификация нарушений и рисков в системы внутреннего аудита и контрола хозяйствующего субъека// Экономическая теория, анализ, практика. 2011 №4 С. 65-91.

Хорошкова С.В. проблемы развития внутреннего аудита в России/ наука ва образование. 2016. №8 С. 32-35.

Шегурова В. П. Трунтаева Ю.В. Внутренний аудит в системе управления предприятием -молодой ученый 2015. № 5 С. 424-427.

Абдиева, Н.Ш. “Корхоналарда ички аудитни ташкил килишнинг хусусиятлари” макола. “Иктисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил. 3 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов