Концепция организации внутреннего аудита

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
72-79
72
16
Поделиться
Илхамов, Ш. (2021). Концепция организации внутреннего аудита. Экономика и инновационные технологии, (6), 72–79. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12182
Шавкат Илхамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

профессор (DSc)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены вопросы развития методологии организации и оценки деятельности внутреннего аудита в соответствии с международными стандартами, а также разработано её концепция.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

72

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ИЧКИ АУДИТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ КОНЦЕПЦИЯСИ

Илхамов Шавкат Исламович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори (DSc)

E-mail:

shavkat.i@mail.ru

Аннотация.

Мақолада ички аудитни ташкил қилиш

,

фаолиятини баҳолаш

услубиятини халқаро стандартларга мувофиқ

ривожлантириш

шунингдек, унинг

концепциясини ишлаб чиқиш

масалалари ёритилган.

Калит сўзлар:

ички аудит, ички аудит хизмати, халқаро стандартлар, ички

назорат, бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисобот, баҳолаш концепцияси.

Аннотация.

В статье освещены вопросы

развития

методологии

организации и

оценки деятельности

внутреннего аудита в соответствии с международными

стандартами, а также разработано её концепция

.

Ключевые слова:

внутренний аудит, служба внутреннего аудита,

международные

стандарты,

внутренний контроль, бухгалтерский учет, финансовый отчеть, концепция

оценки.

Abstract

.

This article is devoted to the development of methodology problems, evaluating

and arranging internal audit activities, due to international standards including the concepts has
been worked out.

Keywords:

internal audit, internal audit service, international standards,internal control,

accounting, financial report, evaluation concept.

Кириш

Ички аудит корхона молиявий

-

хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш

имкониятларини аниқлашнинг энг қулай воситаларидан бири бўлиб, у, ўз навбатида,
корхонанинг рақобат жиҳатдан устунлигини таъминлаши мумкин.

Бизнинг назария ва амалиётимизда нисбатан янги тушунча ҳисобланган ички

аудит

Ғарб мамлакатларида ХХ

-

асрнинг бошларида пайдо бўлган ва Иккинчи жаҳон

урушидан сўнг хўжалик муомалалари

хажмининг ортиши ва компанияларнинг

марказлашмаган тизимга ўтишига жавобан ривожланиш учун кучли туртки бўлган

.

“АҚШ ички аудиторларининг

касб ташкилоти 1941 йили Ички аудиторлар институти

сифатида ташкил этилган. Бу муассаса ўз фаолиятини ички аудиторларнинг умумий
касб манфаатлари, уларнинг амалий тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш, касб
маҳорати даражасини узлуксиз ошириш дастури, иқтисодий кодекс, касб меъёрлари
ва сертификациялаш дастурлари замирига қуради”

[1]

. “Бундай назорат (ўз

-

ўзини

назорат қилиш) шакли АҚШда ўтган, ХХ

-

асрнинг 30

-

йилларида юзага келиб,

кейинчалик Ғарбий Европа ва Японияга тарқалган”

[2]

. Бинобарин, “1941 йилда

АҚШда ички аудитор

касбини ривожлантириш ва оммалаштириш, касбий фаолият

стандартларини ишлаб чиқиш

вазифасини ўз олдига қўйган ички аудиторлар

институти ва ички аудиторлар

касбий уюшмаси ташкил этилди. Ҳозирги вақтда

мазкур институт 72 минг нафарга яқин аъзога эга бўлиб, 120 та мамлакатда намоён
этилган. Умуман олганда эса, жаҳонда ички аудит билан бир

миллионга яқин киши у

ёки бу даражада шуғулланади”

[3].

Ички аудитни ташкил этиш зарурати нималардан иборат

?

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг қарори

[4]

га мувофиқ, 2007 йилнинг 1 январидан

бошлаб активларининг баланс қиймати 1 млрд. сўмдан кўпроқ

бўлган корхоналарда

кузатувчи кенгашлар томонидан тайинланадиган ва уларга ҳисобот берадиган ички
аудит хизматлари ташкил этилиши белгиланди. Ушбу Қарорни амалга тадбиқ

этиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

73

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

[5]

эълон

қилинди.

Ушбу қарорнинг 2

-

иловаси билан “Корхоналардаги ички аудит хизмати

тўғрисида” Низом тасдиқланди. Низом активларининг баланс қиймати 1 млрд.
сўмдан ортиқ

бўлган корхоналарда ички аудитни ташкил этишга қўйиладиган ягона

талабларни ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асосларини
белгилайди.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Аудит соҳасидаги мутахассислар

томонидан амалга оширилган тадқиқотлар

ички ва ташқи аудитнинг фарқини, базан эса улар ўртасидаги қарама

-

қаршиликларни

топишга йўналтирилган

(1-

жадвал).

1-

жадвал

“Ички аудит” тушунчасининг таърифлари

Манба

“Ички аудит” тушунчасининг таърифи

1.

Алборов Р.А

. [7]

Ички

аудит

бу ташкилотда амалга ошириладиган ташкилот ишини

унинг

манфаатларини кўзлаб текшириш бўйича мустақил фаолият

2.

Суйц В.П.

,

Ахметбеков А.Н. [8].

Ички аудит –

бу ташкилот (корхона)да амалга ошириладиган ташкилот

(корхона) ишини

унинг манфаатларини кўзлаб текшириш ва баҳолаш

бўйича мустақил фаолият

3.

Axmadjonov K.B,
Yakubov I.I. [9].

Ички аудит –

бухгалтерия маълумотларининг тўғри бўлишини

таъминлашга ва корхонада самарали ички назорат тизимини ташкил
этишга йўналтирилган фаолият

4.

Бычкова С.М.,
Итыгилова Е.Ю. [10]

Ички аудит ташкилот раҳбарияти томонидан ҳисоб ва бошқа назорат
маълумотларини таҳлил қилиш мақсадида яратилган ички назорат
тизимининг элементини ўзида намоён этади

.

5.

Дўсмуродов Р.

[2]

Ички аудиторлар ўзлари ишлайдиган корхоналар фаолиятини текширади.
Аммо, улар қоидага кўра, корхона маъмурияти (директорлар кенгаши)
таркибига кирадилар

6.

Жминько С.И.

,

Швырёва, М.Ф.
Сафонова

С.А.

[11]

Ички аудит –

бу ташкилот ичидан амалга ошириладиган ва компания

менежерларида мавжуд назорат тизими ишончли ва самарали
эканлигига ишонч ҳосил қилишга йўналтирилган ташкилот фаолиятининг
барча жиҳатларини мустақил

баҳолаш функцияси

7.

Тulaxodjaeva М.М.,

Ilhomov Sh. [12]

Ички аудит бошқарув назоратининг ажралмас ва муҳим элементи бўлиб
ҳисобланади

8.

Каримов Н.Ф.

[13]

Ички аудит корпоратив бошқарув, назорат ҳамда рискларни бошқаришни
баҳолаш ва уларнинг самарадорлигини оширишга нисбатан тизимга
солинган ва пухта ташкил этилган ёндашув орқали қўйилган мақсадларга
эришишга ёрдам беради

9.

Мусаев Ҳ.Н.

[14].

Ички аудит –

бу корхоналар фаолиятини манфаатдорларнинг

буюртмасига асосан даҳлсиз аудиторлар томонидан текшириш ва асосли
хулосалар беришдир

10.

Проданова Н.А.

[15]

Ички

аудит

бу ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинган

бошқарув бўғинларини ва ташкилот фаолият кўрсатишининг турли
жиҳатларини назорат қилиш юзасидан махсус назорат органлари
томонидан ташкилотнинг

бошқарув

органларига ёрдам доирасида

амалга ошириладиган фаолият

11.

Сиротенко Э.А.

[16]

Ички

аудит

иқтисодий субъект

таркибий бўғинлари фаолиятининг

самарадорлигини назорат қилиш усулларидан бири

12.

C

отникова Л.В.

[17]

Ички

аудит

ички назоратнинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, унинг

энг самарали, лекин энг қимматбаҳо воситаларидан бири ҳисобланади

13.

Юдина Г.А.

,

Черных

М.Н. [18]

Корхонанинг ўз мутахассислари томонидан амалга ошириладиган ички
аудит

ташқи

аудит

усулларидан

фойдаланган

ҳолда

амалга

ошириладиган хўжалик ичидаги назоратни ўзида намоён этади


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

74

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Биз ўз олдимизга тўғридан

-

тўғри қарама

-

қарши мақсадни қўямиз –

ички ва

ташқи аудитнинг мақсад, функция, усул ва бошқа ўхшашликларини топиш, чунки
айнан ушбу ўхшашликлар ташқи аудиторга ички аудит

ишининг натижаларидан

фойдаланиш имконини беради.

1-

жадвалдан кўриб турганимиздек, мутахассислар томонидан ажратилган

умумий белгилар ички аудит қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга, деб таъкидлаш
имконини беради

: 1)

хўжалик субъекти

ичида амалга ошириладиган мустақил

фаолият; 2) хўжалик субъекти

ишининг самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган

фаолият.

Фақат К.Б. Ахмаджонов, С.И. Жминько ва Г.А. Юдина ишларида берилган

таърифда “ички аудит –

бу, биринчи галда,

хўжалик ичидаги назорат”, дея

таъкидланади. Ички аудитни ташкил этишдан мақсад: “Ички аудит хизмати унинг
ёрдамида ташкилот бозорда муваффақиятли рақобатлашиши учун ташкил этилади”
[19], деб таъкидлайди Н.В.

Парушина. Бироқ

бундай мақсадни нафақат ички аудит

хизмати, балки ташкилот маъмурияти ҳам ўз олдига қўйиши мумкин, яъни ушбу

мақсадни махсус мақсад, дея эътироф этиб бўлмайди.

Тадқиқот методологияси

Ички аудитни ташкил этишнинг алоҳида

қоидалари Қонун ҳужжатларида ўз

аксини топган. Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ички аудитни ташкил
этишда, аудит жараёнида уларнинг фаолиятини баҳолашда тизимли таҳлил ва
концептуал асосларининг илмий методологик аппаратини такомиллаштиришда
муҳим аҳамият касб этади.

Илмий мақолада кўтарилган муаммони атлофлича таҳлил қилиш, таҳлил

натижаларини тизимлаштириш асосида илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб
чиқишда индукция ва дедукция, таққослаш, адабиётлар шарҳи, миқдор ва сифат
кўрсаткичлар ҳисоблаш, мақсадли ривожлантириш каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ички аудит

хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва

филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа
ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда
маълумотларнинг тўлиқ

ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик

операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб

-

таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни
бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини
текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи,
ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди”

[6].

Ички аудитга бўлган эҳтиёж йирик корхоналарда раҳбарият қуйи бошқарув

тузилмасининг кундалик фаолиятини ва умуман корхона фаолиятини назорат қилиш
билан шуғуланмаганлигида намоён бўлади.

Ички аудит ушбу фаолият ҳақида ахборот

беради ва менежерлар ахборотининг тўғрилигини тасдиқлайди. Ички аудит асосан
ресурслар йўқотилишининг олдини олиш ва корхона ичида керакли ўзгаришларни
амалга ошириш учун зарур.

Жаҳонда ички аудитга нисбатан қизиқишнинг ортиб боришига қатор омиллар

сабаб бўлади. Биринчидан, ички аудит ҳозирги шароитда фойдаланиш мумкин
бўлган, лекин айни пайтда етарлича баҳоланмаган кам сонли ресурслардан бири


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

75

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисобланиб, улардан тўғри

фойдаланиш корхонанинг самарадорлигини ошириши

мумкин. Иккинчидан, ташқи аудит институти жаҳонда содир бўлаётган молиявий

-

иқтисодий инқироз, корпоратив тортишув ва жанжаллар, улар оқибатида ҳатто йирик
фирмалар ҳам банкротга учраши мумкин бўлган жиддий ҳатоларга йўл қўйиши
мумкин, деб ҳисоблашга асос беради. Учинчидан, компанияда ҳозирда ички аудит

унинг ажралмас бўғинларидан бирига айланиб бораётган яхши корпоратив
бошқарувнинг йўлга қўйилиши потенциал инвесторлар ва кредиторлар учун
компаниянинг инвестицион жозибадорлигини оширувчи ижобий ҳолат ҳисобланади.

Бутун жаҳон бўйлаб аксарият компаниялар турли хилдаги ресурслар –

инсон,

молиявий, моддий ресурслардан самарасиз фойдаланишдан, тўғри қарорлар қабул
қилиш учун ахборотнинг етишмаслигидан, ҳисоботларнинг беихтиёр ва қасддан
бузиб кўрсатилишидан, ходимлар ва бошқарувчилар томонидан тўғридан

-

тўғри

товламачиликлардан азият чекмоқда. Корхоналарнинг ўзида ички аудитнинг
самарали тизимини ташкил этиш йўли билан бундай муаммоларнинг олдини олиш
мумкин. Чунончи,

“Ички аудиторлар корхона, ташкилот, фирма ва компанияларда

бошқарув вазифаларини мустақил эксперт баҳолашини ўтказадилар. Улар
бошқарувни амалга ошираётган марказга таҳлил, баҳолаш натижалари, ўзлари
текшираётган ташкилотнинг фаолияти тўғрисидаги тавсиялар, маслаҳатлар ва
маълумотларни тақдим этадилар”

[1].

Мутахассислар ўртасида ички аудит

нимани ўзида намоён этиши, унинг

мақсади ва функциялари нималардан иборатлиги, ички аудит

функциялари қай

тарзда амалга оширилиши ва унинг усуллари қандайлиги ҳақида ягона фикрга
келинмаган. Ушбу масалаларни комплекс тарзда ҳал этмасдан туриб ички аудит

ҳолатини ва аудиторлик текшируви жараёнида ундан фойдаланиш

имкониятини

баҳолаш концепциясини белгилаб бўлмайди.

Турли муаллифларнинг фикрига кўра ички аудитни ташкил этиш мақсади

2-

жадвалда келтирилган

.

2-

жадвал

Ички аудитни ташкил этиш мақсади

Манба

Таъриф

2

Веренков А.И.

и др.

[20].

Ички аудит

хизмати ташкилотни янада самарали бошқариш

мақсадида ташкил этилади ва жорий муаммоларни тезкор
аниқлаш имконини беради

3

Подольский

В.И.

[21]

Ички

аудитнинг

мақсади

ташкилот

ходимларига

ўз

функцияларини самарали бажаришга ёрдам беришдан иборат

4

Пугачев В.В.

[22]

Ички

аудитнинг асосий мақсади

бошқарув функцияларининг

самарадорлигини

ошириш,

маъмурият

ва

пировардида

мулкдорлар манфаатларини ҳимоялашга кўмаклашишдан иборат

5

Суйц В.П.

и др.

[23]

Ички

аудитнинг

мақсади

ташкилот

ходимларига

ўз

функцияларини самарали бажаришга ёрдам беришдан иборат

Мусаев Ҳ.Н.

[14]

Ички аудитнинг мақсади корхонада тўлиқ

фойдаланилмаган

имкониятларни

аниқлаш,

корхона

ходимларининг

ўз

вазифаларини тўлиқ

бажаришларига яқиндан ёрдам беришдан

иборат

7

C

отникова Л.В.

[17]

Ички

назорат (аудит)нинг мақсади

корхонанинг барча

ходимлари томонидан ташкилот мақсадларига мувофиқ

ўз

лавозим мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашдан
иборат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

76

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8

Проданова Н.А.

[15]

Ички

аудитнинг мақсади

бу ташкилот бошқарув органларига

ички назорат тизимининг турли бўғинлари устидан самарали
назоратни амалга оширишда кўмаклашиш

9

Жминько С.И. и др.

[11]

Ички аудитнинг асосий мақсади

компания менежерлари

зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг улар томонидан
самарали бажарилишига ёрдам бериш, компания менежерларини
компания активларидан компания ва унинг алоҳида бўлинмалари
олдига қўйилган вазифалар ва мақсадларга эришиш учун энг
самарали тарзда фойдаланилаётганлигига ишонтиришдан иборат.

10

Бычкова

С.М.,

Итыгилова Е.Ю.

[10]

Ички аудитнинг мақсади

қуйидагилардан иборат

:

1)

ҳаторларнинг олдини олувчи ёки уларни аниқлашга ёрдам

берувчи самарали ички назорат тизимини ташкил этиш;

2) ишончли бухгалтерия ҳисоботларини тайёрлаш учун зарур
бўлган ахборотни ўзида намоён этувчи тегишли ҳисоб тизимини
ташкил этиш.

Ички аудит мақсадларининг барча муаллифлар томонидан ажратиладиган

ўзига хос хусусиятлари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) корхонани
янада самарали бошқариш; 2) корхона ва унинг мулкдорларини қонуний
манфаатларини ҳимоялаш; 3) корхонанинг жорий мақсадларини аниқлаш ва
активларининг бутлигини таъминлаш.

Барча ушбу мақсадлар, шубҳасиз, маълум маънога эга, аммо ташқи аудит

билан ички аудитнинг ўзаро ҳамкорлиги нуқтаи назаридан улар ҳал қилувчи аҳамият
касб этмайди. Ташқи аудит учун С.М. Бычкова ва Е.Ю. Итыгилова томонидан
ажратилган

ва

бухгалтерия

ҳисоботлари

маълумотларининг

тўғрилигини

таъминлашдан иборат бўлган мақсад энг муҳим ҳисобланади. Муаллиф томонидан
бир неча марта такрорланган ички аудитнинг бошқа мақсади

-

ташкилот ходимларига

ўз функцияларини самарали бажаришга ёрдам бериш

-

ташқи аудитнинг шунга ўхшаш

мақсадига мос келади.

Ички аудиторлар халқаро

институти

(

Institute of Internal Auditors, АҚ

Ш) “Ички

аудит ташкилотга хатарларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув
жараёнларини баҳолаш ва улар самарадорлигини оширишга нисбатан изчил
ёндашувдан фойдаланган ҳолда қўйилган мақсадларга эришишга ёрдам беради”

[21]

деган фикрни билдиради

.

Ички аудитнинг энг аниқ

таърифи низомда “ички аудит

-

корхона

бошқарувининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга риоя
қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат
қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс
эттирилишининг

тўлиқлилиги

ва

ишончлилигини

таъминлаш,

хўжалик

операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари,
активларнинг сақланиши ҳамда корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши
бўйича корхона таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти”

[6]

деб

эътироф этилган

.

Мутахассисларнинг ички аудит

функциялари борасидаги фикрлари ҳам турлича

(3-

жадвал

).



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

77

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

жадвал

Ички аудит функциялари

Таъриф

Манбалар

[7]

[18]

[20]

[9]

[13]

1.

Ички регламентлар ва назорат тартиб

-

қоидалари (буйруқлар,

фармойишлар, йўриқномалар, вақолатлар ва жавобгарликнинг
ходимлар ўртасида тақсимланганлиги ва б.) етарлилигини ва
уларнинг

амалдаги

норматив

ҳужжатларга

ва

таъсис

ҳужжатларига мос келишини текшириш

+

+

2.

Активларнинг мавжудлигини, ҳолатини, уларни баҳолашнинг

тўғрилигини,

барча

турдаги

ресурслардан

фойдаланиш

самарадорлигини, ҳисоб

-

китоб интизомига риоя этилишини,

солиқ

тўловларининг тўлиқлигини ва ўз вақтида тўланганлигини

текшириш

+

+

3.

Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, уни юритиш

услубиёти ва

техникасининг тўғрилигини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий
ҳисоботларининг тўғрилигини

экспертиза қилиш

+

+

4.

Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг тўғрилигини,

сотишдан тушган тушумни акс эттиришнинг тўлиқлигини,
молиявий

натижаларни

шакллантиришнинг

аниқлигини,

даромаддан фойдаланиш тартибини текшириш

+

+

5.

Назорат, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоб

-

китоблар тизимини

ташкил этишни яхшилаш, ишлаб чиқариш ва бошқарув
таркибини

ўзгартириш,

ривожланиш

дастурининг

самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш

+

+

+

6.

Ташқи омилларни таҳлил қилиш ва уларнинг корхона

фаолиятига таъсирини баҳолаш

+

+

7.

Муассислар ва маъмурият ходимларига бухгалтерия ҳисоби,

солиқ

солиш, хўжалик

фаолиятини таҳлил қилиш, менежмент

,

ҳуқуқ

ва бошқа масалаларда маслаҳат бериш

+

+

+

8.

Ички аудит, солиқ

ва бошқа назорат органларининг

текширувларига тайёргарликни ташкил этиш

+

+

+

9.

Молиявий

-

хўжалик фаолиятини даврий назорат қилиш

+

10.

Семинарлар ўтказиш

,

ходимларни ўқитиш ва малакасини

ошириш

,

кадрлар хизматига бухгалтерия ходимларини танлаб

олишда ва тестдан ўтказишда ёрдам бериш

+

11.

Бухгалтерия ҳисобини, ҳисоботлар тузишни, солиқ

солиш

бўйича

ҳисоб

-

китобларни,

хўжалик

фаолиятини

таҳлил

қилишни, аудитни

компьютерлаштиришни амалга ошириш

+

12.

Хўжалик шартномаларини тузиш ва уларни бажариш

шартларининг тўғрилигини текшириш

+

13.

Ташкилот

операцияларининг

тежамлилигини

ва

самарадорлигини текшириш

+

14.

Дастурда белгиланган мақсадларга эришиш шартларини

текшириш

+

15.

Ички

назорат

тизимларининг

мувофиқлиги

ва

самарадорлигини текшириш ва баҳолаш

+

16.

Рискни бошқариш муолажалари ва рискни баҳолаш

методларининг қўлланиши ва самарадорлигини таҳлил қилиш

+

Шу билан бирга “Корхоналарда ички аудит хизмати тўғрисида” ги Низомга

мувофиқ, “қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади

:

-

ҳар йили корхонанинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

78

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мувофиқ

кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан

ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);

-

тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги

юзасидан экспертиза ўтказиш;

-

бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда

корхонанинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ

,

банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

-

техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг

таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи
аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда корхонанинг кузатувчи
кенгашига кўмаклашиш”

[6].

“Ички аудит: ташкилот

бошқарувининг юқори бўғинига унинг молиявий

-

хўжалик

фаолияти

ҳақида

ахборот

беради;

ички

назорат

тизимининг

самарадорлигини оширади; унинг алоҳида таркибий бўлинмалари ҳисоботларининг
тўғрилигини тасдиқлайди”

[22].

Умуман олганда, ички аудит муайян бўлинмасининг функциялари ва

вазифалари уни ташкил этилган бошқарув органини белгилаб беради.

3-

жадвалда санаб ўтилган функциялар ичида ташқи аудиторни бухгалтерия

ҳисоби тизимида ҳисобга олинадиган ва шаклланадиган ишончли ахборотни
таъминлашга йўналтирилган функциялар, хусусан, қуйидагилар мутлақ

қизиқтиради:

1) хўжалик операцияларини амалга оширишда назорат амалларининг меъёрий
ҳужжатларга ва таъсис ҳужжатларига мос келишини текшириш; 2) активларнинг
мавжудлигини, ҳолатини ва уларни баҳолашнинг тўғрилигини текшириш; 3)
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, уни юритиш услубиёти, техникаси, бухгалтерия
ҳисоби ва молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини экспертиза қилиш; 4) молиявий
натижаларни шакллантиришнинг аниқлиги, даромаддан фойдаланиш тартибини
текшириш.

Ички аудит хизматининг ишидан режалаштирилаётган амаллар ҳажми ва

хусусиятини ўзгартириш учун асос сифатида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул
қилишда ички аудиторлар ҳисоботлари ва биргаликдаги ҳаракатлар режаси билан
батафсил танишиш масалалари

хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти ва ички аудит

хизмати

билан келишилиши керак. Ички аудиторларнинг ташқи

аудитор томонидан

фойдаланиладиган муайян ишининг мазмуни ва ҳажми аудиторлик хатарига, кўриб
чиқилаётган текширув объектининг аҳамиятига ва ички аудит хизматининг дастлабки
баҳосига боғлиқ

.

Хулоса ва таклифлар

Шундай қилиб, ҳам ташқи

,

ҳам ички аудит

корхонада қабул қилинадиган ички

назорат тизимининг самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган ва шу нуқтаи
назардан уларнинг вазифалари тўлиқ

мос келади.

Ички аудиторлар ишидан фойдаланиш имкониятини аниқлашда ташқи

аудиторлар ички назорат ҳолатини баҳолаш услубларининг мос келишини
текширишлари керак. Айнан шунинг учун алоҳида ажратилган бўлинмалар тармоғига
эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ички назорат тизимини баҳолаш
услубларини кўриб чиқишда муаллиф текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда
ички аудит хизмати

ташкил этилган ёки ташкил этилмаганлигига эътибор

қаратмайди.

У ички ёки ташқи

аудитор бўлишидан қатъи назар текширувчининг ҳаракатлари баён

этилаётган ички аудит хизматини ўрганиш услубига мос келиши керак. Текширувнинг
муйян ижрочиси (ички аудит, ташқи

аудит ёки иккаласи биргаликда) “Ички аудит

хизматининг ташкил этилганлигини текшириш” босқичи бажарилганидан сўнг
белгиланади

ва

аудиторлик

текшируви

режалаштириш

ҳужжатларида

расмийлаштирилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

79

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Тулаходжаева М.М. Ўзбекистон Республикасида молиявий назорат тизими.

Монография. –

Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ

дунёси, 1998. 56 б.

2.

Дўсмуродов Р. Аудит асослари. Дарслик.

-

Т.: Ўзбекистон миллий

энциклопедияси, 2003. 41 б.

3.

Сонин А. / Внутренний аудит сегодня: и снова о рисках

.

Источник:

www.gaap.ru.

Журнал "Акционерное общество: вопросы корпоративного управления"

№1

-2010.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги "Қимматли

қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ

-475-

сон

қарори.

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги

“Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва
давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора

-

тадбирлари

тўғрисида” ги

215-

сон қарори

.

6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги

215-

сон қарорига 2

-

илова

“Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида” Низом. 4

-

банд.

7.

Алборов Р.А

.

Аудит

в организациях промышленности, торговли и АПК. Изд

-

е 2

-

е, перераб. И

доп.

-

М.: Дело и Сервис, 2000

.

8.

Суйц В.П., Ахметбеков

А.Н.

,

Дубровина

Т.А.

Аудит: общий, банковский,

страховой. Учебник.

-

М.:Инфра

-

М, 2002.

,

9.

Axmadjonov K.B, Yakubov I.I. Audit asoslari. Darslik. - T.: Iqtisod-moliya, 2009. 186

b.

10.

Бычкова С.М., Итыгилова Е.Ю. Аудит.

-

М.: Магистр, 2009. –с.33. (463 стр.

)

11.

Жминько С.И.

,

Швырёва, М.Ф. Сафонова

О.И.

Внутренний аудит. –

Ростов н/Д:

Феникс

, 2008.

17с. (316)

.

12.

Тulaxodjaeva М.М., Ilhomov Sh.I. Audit. O’quv qo’llanma.

-

T.: O’zbekiston

Yozuvchilar uyushmasi adabiyot jamg’armasi nashriyoti, 2005. 22

-b

13.

Каримов Н.Ф. Тижорат банкларида ички аудит. Монография. Т.: Фан, 2006. 80

-

б.

14.

Мусаев Ҳ.Н. Аудит. Дарслик.

-

Т.: Молия, 2003. 31

-

б.

15.

Проданова Н.А. Внутренный аудит, контроль и ревизия. –

М.: Налог Инфо,

2006.

42 стр. (292с.)

16.

Сиротенко Э.А. Внутрифирменные

стандарты аудита: Учебное пособие.

3-

е

изд. перераб. М.: КНОРУС

, 2007.

с.168 (240)

.

17.

C

отникова Л.В. Внутренний контроль и аудит. Учебник / ВЗФЭИ.

-

М.: ЗАО

«Финстат

-

информ», 2000.

-

218 стр. (329

с.

)

18.

Юдина Г.А. Черных М.Н. Основы аудита. Учебн. Пособие. М.: КНОРУС, 2009. –

352с

.

19.

Парушина Н.В., Суворова С.П. Аудит. Учебник. М.: ИД «ФОРУМ»: ИНФРА

-

М,

2008.

288с.

20.

Веренков А.И., Гапоник А.И., Шафронская ГГ. Использование внутреннего

аудита для

целей внешнего аудита. //Аудиторские ведомости, № 8, 2001.

21.

Аудит: Учебник для ВУЗов/В.И.Подольский, Г.Б.Поляк, А

.

А

.

Савин

,

Д

.

В.Сотникова и др. Под

ред. проф. Подольского В.И.

4-

е изд., перераб. и доп.

-

М.:

ЮНИТИ, 200

8.

22.

Пугачев В.В. Внутренний аудит и контроль. Учебник. М.: Дело и Сервис, 2010.

23.

Суйц В.П., Ахметбеков А.Н., Дубровина Т.А. Аудит: общий, банковский,

страховой.

-

М.:

ИНФРА

-

М, 2002.

24.

Макальская А.К. Внутренний аудит.

-

М.: Дело и сервис, 2001.

с.3.

Библиографические ссылки

Тулаходжаева М.М. Узбекистон Республикасида молиявий назорат тизими. Монография. -Т.: Ицтисодиёт ва >^укуц дунёси, 1998. 56 б.

Дусмуродов Р. Аудит асослари. Дарслик. - Т.: Узбекистон миллий энциклопедияси, 2003. 41 б.

Сонин А. / Внутренний аудит сегодня: и снова о рисках. Источник: www.gaap.ru. Журнал "Акционерное общество: вопросы корпоративного управления" №1-2010.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги "Кимматли когозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида" ги ПК.-475-сон карори.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2006 йил 16 октябрдаги "Устав фондида давлат улуши булган корхоналарнинг самарали бошкдрилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ^исобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида" ги 215-сон царори.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон царорига 2-илова "Корхоналардаги ички аудит хизмати тугрисида" Низом. 4-банд.

Алборов Р.А. Аудит в организациях промышленности, торговли и АПК. Изд-е 2-е, перераб. И доп. - М.: Дело и Сервис, 2000.

Суйц В.П., Ахметбеков А.Н., Дубровина Т.А. Аудит: общий, банковский, страховой. Учебник. - М.:Инфра-М, 2002.,

Axmadjonov К.В, Yakubov l.l. Audit asoslari. Darslik. - T.: Iqtisod-moliya, 2009. 186 -b.

Бычкова C.M., Итыгилова Е.Ю. Аудит. - М.: Магистр, 2009. -с.ЗЗ. (463 стр.)

Жминько С.И., Швырёва, М.Ф. Сафонова О.И. Внутренний аудит. - Ростов н/Д: Феникс, 2008. - 17с. (316).

Tulaxodjaeva М.М., llhomov Sh.l. Audit. O'quv qo'llanma. - T.: O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi adabiyot jamg'armasi nashriyoti, 2005. 22-b

Каримов Н.Ф. Тижорат банкларида ички аудит. Монография. Т.: Фан, 2006. 80-б.

Мусаев Х-Н- Аудит. Дарслик. - Т.: Молия, 2003. 31-6.

Проданова Н.А. Внутренный аудит, контроль и ревизия. - М.: Налог Инфо, 2006.-42 стр. (292с.)

Сиротенко Э.А. Внутрифирменные стандарты аудита: Учебное пособие. - 3-е изд. перераб. М.: КНОРУС, 2007. - с.168 (240).

Сотникова Л.В. Внутренний контроль и аудит. Учебник / ВЗФЭИ.-М.: ЗАО «Финстат-информ», 2000.-218 стр. (329 с.)

Юдина Г.А. Черных М.Н. Основы аудита. Учебн. Пособие. М.: КНОРУС, 2009. -352с.

Парушина Н.В., Суворова С.П. Аудит. Учебник. М.: ИД «ФОРУМ»: ИНФРА-М, 2008. - 288с.

Веренков А.И., Гапоник А.И., Шафронская ГГ. Использование внутреннего аудита для целей внешнего аудита. //Аудиторские ведомости, № 8, 2001.

Аудит: Учебник для ВУЗов/В.И.Подольский, Г.Б.Поляк, А.А. Савин, Д.В.Сотникова и др. Под ред. проф. Подольского В.И. 4-е изд., перераб. и доп. - М.: ЮНИТИ, 2008.

Пугачев В.В. Внутренний аудит и контроль. Учебник. М.: Дело и Сервис, 2010.

Суйц В.П., Ахметбеков А.Н., Дубровина Т.А. Аудит: общий, банковский, страховой. - М.: ИНФРА-М, 2002.

Макальская А.К. Внутренний аудит. - М.: Дело и сервис, 2001. с.З.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов