Особенности организации и управления контейнерными перевозками в нашей республике

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
54-61
26
5
Поделиться
Айтиева, С. (2018). Особенности организации и управления контейнерными перевозками в нашей республике. Экономика и инновационные технологии, (6), 54–61. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10071
Севара Айтиева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрывается значение контейнерной перевозки для развития потенциала Республики и расширения географии внешней торговли, а также усовершенствования механизмов управления использованием мировых стандартов контейнерных перевозок

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

РЕСПУБЛИКАМИЗДА КОНТЕЙНЕР ТАШУВЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

БОШҚАРИШНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Айтиева Севара Аллабердиевна,

ТДИУ ассистенти

Email:

sevara.aytieva@mail.ru

Аннотация:

Ушбу

мақолада

Республикамиз

ташқи

савдо

салоҳиятини

ривожлантириш ва уни географиясини кенгайтиришда контейнер ташувларининг
ахамияти,

контейнер

ташувларини

ташкил

этиш

ва

бошқаришда

жахон

стандартларидан фойдаланиш, бошқариш механизмларини такомиллаштириш масаласи
баён қилинган.

Аннотация:

В данной статье раскрывается значение контейнерной перевозки для

развития потенциала Республики и расширения географии внешней торговли, а также
усовершенствования механизмов управления использованием мировых стандартов
контейнерных перевозок

Abstract:

This article describes the issues of improving the mechanism of container

transportation, the use of global standards in the organization and management of container
transportation when developing our foreign trade potential and expanding its geography.

Калит сўзлар:

(ўзбек тилида)

контейнер ташувлари, контейнер ташувлари

турлари, контейнер ташувлари тизимларини бошқариш, контейнер ташувларини жахон
стандартлари, темир йўл транспортида контейнер ташувлари, автомобил
транспортида контейнер ташувлари.

Кириш

Республикамизнинг транспорт – транзит салоҳиятини ривожлантириш ва

Республикамизда логистик сервис хизмати курсатиш даражасини янада ошириш
максадида 2018 йил 21 сенябрда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари
тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” халқаро
конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Президентимиз нутқларини Узбекистон Республикаси бош

вазири ўқиб берди. Жумладан, “Бугунги кунда денгиз портларига тўғридан-тўғри
чиқиш имконига эга бўлмаган минтақа давлатларининг транспорт-транзит
харажатлари сезиларли даражада катта бўлиб, улар экспорт қилинаётган маҳсулот
қийматининг 70-80 фоизигача етаётганлиги қайд этилган [1]. Мамлакатимиз олдида
транзит салоҳиятини янада ривожлантириш ва миллий иқтисодиёт таркибида
транспорт соҳаси улушини ошириш вазифаси турибди. Транспорт инфратузилмасига
замонавий технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, янги истиқболли
транспорт йўлакларини шакллантириш мазкур вазифани амалий жиҳатдан ҳал этишга
ёрдам беради.

Шу муносабат билан Президентимиз томонидан қуйидагилар таклиф этилган:

Биринчидан, Жаҳон банки, Осиё ва Ислом тараққиёт банклари, бошқа халқаро
институтлар экспертлари ёрдамида Марказий Осиёнинг минтақавий транспорт
йўлакларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва шу асосда Марказий
Осиё транспорт тизимини барқарор ривожлантириш бўйича минтақавий дастур қабул
қилиш зарур. Иккинчидан, транспорт-логистика соҳасида мавжуд муаммоларни ҳал
этишда мувофиқлаштирувчи тузилма бўладиган Марказий Осиё мамлакатлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгашни шакллантириш мақсадга
мувофиқ. Учинчидан, минтақанинг туризм жозибадорлигини ошириш мақсадида
транспорт коммуникациялари ва инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш
зарур” деб, таъкидланган [2].

Мавзуга оид адабиётлар тахлили

Республикамизда контейнер ташувларини ташкил этиш ва бошқаришни ўзига

хос хусусиятлари, товар ва хизматларни сифатли етказиб бериш соҳасида бир қатор
хорижий ва республикамиз олимлари ўз илмий асарларини бағишлаганлар;
шулардан бири С.Ю. Витте асарида темир йўл транспортида контейнер ташувларини
ташкил этиш ва бошқариш масаласи кўриб чиқилган. Уларни ташкил этиш ва
бошқаришнинг илмий асосланган тамойиллари эса юк ташишнинг нафақат темир йўл
транспорти, балки транспортнинг бошқа турлари орқали ҳам амалга ошириш бутун
мамлакат иқтисодиёти манфаатлари учун хизмат қилади[4].

Хорижий адабиётларда бу муаммога ҳам жиддий эътибор қаратилади. Темир

йўлдан юкларни ўзига жалб қилаётган автомобиль транспорти томонидан
кўрсатилаётган рақобат тарифларни темир йўлларга боғлиқ (ўзгарувчан) ва шартли-
доимий харажатлар нисбатини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш масаласи ва етказиб
бериш тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш масаласида фикр юритилган .

Шаханов Д.А. контейнерларда юк ташувларини амалга оширишнинг (ишлар,

хизматлар) таннархи темир йўл транспорти корхоналари ва уларнинг хизматларидан
фойдаланувчилар, тармоқ ва давлатнинг ўзаро иқтисодий муносабатларини
мувофиқлаштириш механизми таркибига, солиқ солиш тизимига киритилганлиги
тўғрисида маълумот берилган *5+.

Бугунги кунда темир йўл транспортида контейнерларда юк ташувларини

амалга ошириш харажатлари таркиби анча кенгайтирилган. Чунки бозор
муносабатларига ўтиш янги харажатлар гуруҳлари пайдо бўлишига олиб келди.
Харажатлар таркиби Фзбекистон Республикаси контейнерларда юк ташишни
бошқариш бўйича сарф-харажатлар номенклатурасида, маҳсулот (ишлар ва
хизматлар) таннархига киритиладиган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш
ва сотиш билан боғлиқ харажатлар таркиби тўғрисидаги, шунингдек, фойдани
солиққа тортишда ҳисобга олинадиган молиявий натижаларни шакллантириш
тартиби тўғрисидаги низомларда келтирилган.

Bowersox D. J. ва Closs D. J. томонидан логистика ва логистик корхоналар

фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш, пировард натижада ушбу
логистик компаниялар фаолиятини самарадорлигини оширишини таъкидлаб
ўтганлар [7].

Юқорида келтирилган хориж ва республикамиз олимлари томонидан халқаро

юк ташувлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, темир йўл транспорти
орқали контейнер ташувлари амалга оширишнинг фақатгина меъёрий-ҳуқуқий
жиҳатлари ёритилган. Ушбу мақолада республикамизда юк ташувларининг ҳозирги
ҳолати, уни ривожлантириш йўналишлари, автомобиль ва темир йўл транспортида
контейнер

ташувларини

амалга

оширишда

халқаро

божхона-транспорт

конвенцияларидан фойдаланиш афзалликлари ва Фзбекистон Республикаси божхона
чегарасидан товар моддий бойликларини олиб ўтишда “Яшил коридор” тизимидан
фойдаланиш афзалликлари тўғрисида фикр билдирилган

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида Республикамизда товарлар ва транспорт воситаларини

контейнерларда ташишни ташкил этиш ва бошқариш, товар моддий бойликларини
ташиш ва бошқаришда логистик инфратузилмаларини аҳамиятини ўрганиш
мақсадида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боришнинг мушоҳада, индукция ва
дедукция динамик қаторлар, иқтисодий-статистик анализ ва синтез, статистик
гуруҳлаш, монографик тадқиқот этиш, тизимли таҳлил, таққослаш ва бошқа
усуллардан фойдаланилган.

Тахлил ва натижалар

Фзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Фзбекистон

Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
фармони мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва
инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон
капиталини ривожлантириш – стратегиянинг бош мақсади этиб белгиланди.(2) Бош
мақсадга эришишда стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:
Фзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги
бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш, бошқарувнинг
замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат ҳокимияти
органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш белгиланди.

Республикамиз ташқи иқтисодий фаолияти ва ташқи иқтисодий сиёсатининг

муҳим йўналишларидан бири республикамиз ва Марказий Осиё Республикаларининг
транспорт-транзит ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобланади.

“Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15-17 май кунлари АҚШга

расмий ташрифи ўзаро ҳамкорлик ривожига кучли туртки берди. Ташриф доирасида
мамлакатларимиз ўртасида қиймати 4,8 миллиард АҚШ долларига тенг 20 дан ортиқ
шартномалар имзолангани бунинг тасдиғидир. Бундан ташқари 2018 йилнинг январь-
август ойлари якунлари бўйича, Фзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,6
миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 18,5
фоиз ўсишга эришилди. Таҳлилларга қараганда, шу йилнинг саккиз ойида Ҳамдўстлик
давлатларининг улуши ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 5,6 фоиз ошиб, 38,8
фоизни ташкил этди. Бу юртимизда ташқи савдони қўллаб-қувватлаш, айниқса, МДҲ
мамлакатлари билан ушбу йўналишдаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича
олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар натижаси” эканлиги айтиб ўтилган [3].

Фзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев парламентга

Мурожаатномасида Фзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини жаҳондаги
ҳамда минтақадаги асосий бозорларга олиб чиқадиган ишончли транспорт ва транзит
йўлакларини изчил шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини қайд
этган эди.

2017 йилнинг декабрь ойида Президентимиз қарори билан 2018 — 2022

йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи
савдо йўналишларини диверсификациялаш бўйича комплекс дастур қабул қилинди.
Мазкур дастурда Фзбекистон — Туркманистон — Эрон — Уммон, Фзбекистон —
Қирғизистон — Хитой халқаро транспорт йўлаклари, шунингдек, Эрон (Бандар-Аббос,
Чабаҳар) ва Покистон (Гвадар, Карачи) денгиз портларига чиқиш учун трансафғон
транспорт йўлагини қуриш бўйича эришилган келишувларни жадаллик билан ҳаётга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

татбиқ қилишга алоҳида аҳамият берилган. Қайд этиш керакки, 2017 йилнинг март
ойида Фзбекистон ва Туркманистон раҳбарларининг учрашуви якунлари бўйича
Фзбекистон — Туркманистон — Эрон — Уммон транспорт-коммуникация йўлагининг
муҳим участкасини амалга оширишга киришилди: Амударё орқали Туркманобод —
Фароб темир йўли ҳамда автомобиль йўли кўприклари очилди. Натижада
контейнерлада юк ташиш ҳажми 2,5 баравар кўпайди. Фзбекистон — Туркманистон —
Каспий денгизи — Бокуга чиқиш орқали Жанубий Кавказ — Тбилиси — Карс
йўналиши бўйича тўғридан-тўғри транспорт-коммуникация магистралини яратиш
ғоясини амалга ошириш ҳамда Грузия, Туркия, Руминия ва бошқа давлатларнинг
Қора денгиз бўйидаги портларига чиқиш имконияти очилмоқда [6].

Бундан ташқари, 20 йиллик музокаралардан сўнг Хитой ва Марказий Осиёни

Қирғизистон орқали боғлайдиган темир йўл қурилишида ҳам жиддий силжиш юз
берди. Мисол учун, 2017 йилнинг 25 — 27 декабрь кунлари ХХР, Қирғизистон ва
Фзбекистон делегацияларининг Тошкентда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувида
Фзбекистон — Қирғизистон — Хитой лойиҳасини жадал рўёбга чиқаришга қаратилган
амалий қарор қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2018 йилнинг охирига қадар йўналишни
аниқ белгилаш, техник-иқтисодий асослантиришни ишлаб чиқиш ҳамда уни
молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш кутилаяпти.

Ушбу йўлак Хитойдан юкларни энг қисқа масофа бўйлаб Марказий Осиё орқали

Жанубий Осиё ҳамда Яқин Шарқ мамлакатларига, Транскавказ йўлаги орқали
Европага етказиб бериш имкониятини яратади.

Лойиҳанинг дастлабки параметрларига кўра, юкларни контейнерлар оркали

етказиб бериш муддати 7-8 кун, Шарқий Осиёдан Яқин Шарқ ва Жанубий Европа
мамлакатларигача бўлган масофа эса 900 километр қисқаради.

Шу ўринда Афғонистон Президенти Ашраф Fанининг 2017 йил декабрь ойида

мамлакатимизга расмий ташрифи чоғида имзоланган Мозори Шариф — Ҳирот темир
йўлини қуриш тўғрисидаги битимни алоҳида қайд этиш лозим. Ушбу йўлак илгари
Фзбекистон томонидан қурилган биринчи транспорт йўлаги — Ҳайратон — Мозори
Шариф темир йўлининг давоми ҳисобланади. 2014 йилда АҚШ Молия вазирлиги
Осиё тараққиёт банкини Афғонистон Ислом Республикаси иқтисодиётини тиклаш
учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган мазкур тарихий лойиҳани амалга оширишни
молиялаштиришга кўмаклашгани учун тақдирлади. Бугунги кунда ушбу магистрал
орқали Афғонистон импортининг қарийб ярми олиб кирилмоқда. Улар орасида
инсонпарварлик юкларининг ҳажми катта ўрин тутади.

Мазкур темир йўлнинг ётқизилиши ва унинг самарали фаолият олиб боришига

эришиш Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистоннинг халқаро транспорт ва
савдо тизимларига муваффақиятли интеграциясига хизмат қилади [6].

Биринчидан, у Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш бўйича халқаро

саъй-ҳаракатларга ҳақиқий ҳисса қўшишга замин яратади. Масалан, Осиё тараққиёт
банкининг ҳисоб-китобларига кўра, Ҳайратон — Мозори Шариф темир йўли
фойдаланишга топширилиши натижасида 1,2 минг нафарга яқин кишилар ишга
жойлаштирилди.

Бундан ташқари, Кобул товар айирбошлаш ҳажми ва юклар транзитини

кўпайтиришдан қўшимча даромад манбаларига эга бўлиш ҳисобига ташқи донорлик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ёрдамига қарамликдек ўткир муаммони камайтириш имкониятига эга бўлади.
Бугунги кунда бундай ёрдам мамлакат ЯИМнинг қарийб 90 фоизини ташкил қилади.

Экспертлик баҳоларига қараганда, Мозори Шариф — Ҳирот темир йўли

лойиҳасини амалга ошириш натижасида Эроннинг Чабаҳар портига тўғридан-тўғри
қатновнинг очилиши Афғонистон ташқи савдо айланмасини 50 фоиз кўпайтириш
имконини беради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, темир йўл линияси қурилиши
якунланганидан сўнг биринчи йилда контейнерлар оркали юклар транзити ҳажми
тахминан 5,3 миллион тонна, истиқболда эса йилига 15 миллион тоннага етиши
мумкин.

Иккинчидан, кўзда тутилган лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши афғон тинчлик

жараёнига жалб қилинган мамлакатлар ўртасида минтақавий консенсусга эришишда
янги босқич бўлади ҳамда уларнинг ўзаро рақобати учун эмас, балки ҳамкорлиги
учун холис шароит яратади. Лойиҳанинг рўёбга чиқарилишидан Афғонистоннинг
қарийб барча қўшнилари, авваламбор, Ҳиндистон, Эрон ва Покистон иқтисодий наф
кўради.

Эроннинг Чабаҳар ҳамда Бандар-Аббос портларига олиб чиқадиган Мозори

Шариф — Ҳирот транспорт йўлагининг яратилиши Ҳиндистонга Афғонистон,
Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари бозорларига энг қисқа йўллар билан чиқиш
имконини беради. Бугун тўғридан-тўғри транспорт йўлларининг йўқлиги боис
Ҳиндистон ҳамда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми
мавжуд салоҳиятдан жуда паст бўлиб қолмоқда, яъни 1,1 фоизни ҳам ташкил
қилмайди.

Ҳиндистон Чабаҳар порт инфратузилмасини ривожлантиришга 500 миллион

АҚШ доллар инвестиция киритди. Чабаҳар — Заҳедан — Заранж Жанубий савдо
йўлагини ривожлантириш доирасида Эрон — Афғонистон темир йўли қурилишида
иштирок этмоқда. Бу истиқболда Афғонистоннинг Ҳирот, Қандаҳор, Кобул ва Мозори
Шариф сингари йирик шаҳарларини бирлаштирадиган ҳалқа йўлига чиқиш имконини
беради.

Ушбу йўлнинг ишга туширилиши Эроннинг порт инфратузилмалари транзит

салоҳиятидан фаол фойдаланиш имконини беради ҳамда Теҳроннинг Марказий Осиё
давлатлари билан ҳамкорлик муносабатларига янги руҳ бағишлайди. Бинобарин,
Теҳрон Афғонистон ҳудуди орқали ўтадиган транспорт-коммуникация лойиҳаларини
амалга оширишда фаол қатнашмоқда. 2017 йилнинг сентябрь ойида Эрон —
Афғонистон темир йўлининг мазкур мамлакатдан ўтадиган участкаси — Хаф
шаҳридан Афғонистон билан чегарадош Шамти шаҳригача бўлган қисми қуриб
битказилди. Яқин вақт ичида Эроннинг Хаф шаҳридан Ҳиротгача темир йўл
ётқизишни якунлаш режалаштирилмоқда.

Мозори Шариф — Ҳирот линияси, бундан ташқари, Марказий Осиё — Покистон

йўналишида ҳам юкларни ташишга шароит туғдиради. Бунда Эрон ва Покистоннинг
Заҳедан — Кветта — Карачи темир йўл тармоқларидан фойдаланиш мумкин бўлади.
Ҳозирги вақтда Покистон томони Пешавор — Жалолобод темир йўли қурилишини
фаол илгари сурамоқда. Бу келажакда Афғонистоннинг яхлит темир йўл тизими билан
боғланиб, Покистоннинг Карачи портига тўғридан-тўғри йўл очади. Покистон Темир
йўллар вазирлиги маълумотларига кўра, Жаҳон банки ушбу лойиҳанинг техник
параметрларига қизиқиш билдирган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Учинчидан, Фзбекистон — Афғонистон транзит-инфратузилма салоҳиятидан

фойдаланиш истиқболлари Марказий Осиё давлатларига Ҳинд океани савдо
йўлларига чиқиш имконини яратади. Минтақа, ўз жуғрофий жойлашувига кўра,
Евроосиё қитъасида қарийб барча — Жануб — Шимол, Шарқ — ғарб йўналишларида
муҳим қуруқлик магистралига айланиш учун юқори даражада транспорт-транзит
салоҳиятига эга.

Трансафғон транспорт-коммуникация лойиҳалари барпо этилиши минтақадаги

бошқа муҳим лойиҳалар, жумладан, Фзбекистон — Туркманистон — Эрон — Уммон,
Фзбекистон — Қирғизистон — Хитой халқаро транспорт йўлаклари билан уйғун бўлиб,
энг қисқа масофали қитъалараро транспорт йўлакларини ривожлантириш учун муҳим
омил бўлиб хизмат қилади.

Масалан, Хитой — Қирғизистон — Фзбекистон — Афғонистон — Эрон

ўртасидаги муқобил қуруқлик йўлагининг узунлиги 3,5 минг километр бўлиб,
Хитойдан Эронгача бўлган мавжуд денгиз йўлидан (13,8 минг километр) тўрт баравар
қисқадир. Фз навбатида, Мозори Шариф — Ҳирот темир йўли қурилиши
Афғонистондан Хитойга Андижон орқали 3 кун ичида бориш имконини беради.

Шуни қайд этиш керакки, мазкур магистраль икки йўналишдаги, яъни МДҲ ва

Болтиқ мамлакатлари — Фзбекистон — Афғонистон — Эрон портлари — Форс кўрфази
ва Яқин Шарқ мамлакатлари ҳамда Форс кўрфази мамлакатлари — Афғонистон —
Фзбекистон — Қирғизистон — Хитой — Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё
мамлакатлари йўналишидаги янги темир йўл йўлаклари контейнер ташувларини
ривожлантиришнинг муҳим қисми саналади.

Темир йўл транспортини тузилмавий ислоҳ қилишнинг асосий вазифаларидан

бири – бозор иқтисодиёти шароитларига мослаштирилган, давлат томонидан нарх-
наво мувофиқлаштирилишини такомиллаштириш, умумий фойдаланишдаги темир
йўл транспортида юкларни контейнерли ташишни янгича ёндашувларни яратиш ва
қабул қилишни шакллантиришдан иборат.

1-расм. Компаниянинг ҳар бир хўжалиги бўйича харажатлар тузилмаси

Зеро, мамлакатимиз миқёсида ва давлатлараро халқаро қатновлар ўртасидаги

номутаносибликларни бартараф этиш лозим. Негаки, бугунги кунда республика


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

миқёсидаги контейнерларда юк ташишлардаги нарх-навога нисбатан бир неча
баравар паст. Юк ташишлар транзити, шунингдек, юкларни олиб кириш ва олиб
чиқиш рақобатбардошлигини ошириш мақсадида уларни ташиш ҳақини камайтириш
фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу соҳанинг ривожланиши учун қулай шарт-шароит
яратишда қўл келади.

Хулоса ва таклифлар

Фзбекистоннинг юқори даражадаги транспорт-транзит салоҳияти шароитида

юқорида қайд этилган лойиҳаларнинг иқтисодий устуворлиги янада аёнлашади.
Шубҳасиз, темир йўллар қурилишининг техник параметрларини, хавфсизликни
таъминлаш ҳамда уларни молиялаштириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни
расмийлаштириш масалаларини келишиш нуқтаи назаридан катта ҳажмдаги
ишларни бажариш керак бўлади.

Янги темир йўл транспорти инфратузилмаларини шакллантириш бўйича

дастлабки келишувларга эришилганини Марказий Осиё минтақасининг транзит
позицияси кучайиши ва Марказий Осиё ҳамда Афғонистоннинг дунё иқтисодиётига
интеграция бўлиши, минтақа мамлакатларининг иқтисодий салоҳияти ҳамда
фаровонлигини оширишда навбатдаги долзарб қадам сифатида кўриш лозим. Бунда
мазкур ташаббусларнинг амалий рўёбга чиқарилиши Марказий Осиёни нафақат
халқаро транзит бўғинига, балки Жанубий Осиё, Осиё — Тинч океани ҳавзаси
минтақаси, МДҲ, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги трансконтинентал контейнер
ташувларини иқтисодий маконнинг муҳим бўғинига айланишига ҳам замин яратади.

Буларнинг барчаси пировардида Фзбекистоннинг барча йирик ташқи иқтисодий

шериклари билан муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади
ҳамда ривожланган давлатлар, Ҳиндистон, Эрон, Покистон сингари жадал суръатлар
билан равнақ топаётган мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни
кенгайтиради.

Жумладан, Фзбекистон ва Қозоғистон чегараолди ҳамкорлиги халқаро маркази,

транспорт-логистика маркази барпо этишни режалаштирмоқда.

Фзбекистон ва Қозоғистон ўз чегараолди ҳудудларида халқаро чегараолди

маркази, транспорт-логистика маркази (қуруқ порт) қуришни режалаштирмоқда.
Бунга 2018 йил 14 мартда икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро
комиссия мажлисида ойдинлик киритилди.

Қозоғистон Республикаси хукумати хабарига кўра 2017 йил якунлари бўйича

темир йўл транспортида узаро контейнер ташувлари ҳажми 8 фоизга ошиб, 20,5
миллион тоннадан ортикни ташкил этди. 2018 йилнинг икки ойи давомида ташувлар
ҳажми 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоизга ошган.

Ишлаб чиқариш сарф-харажатлари кўрсатиладиган хизмат турлари, шунингдек,

юк тоифалари бўйича бир-биридан фарқланади.

“Фзбекистон темир йўллари” АЖнинг барча хизматларини, Осиё ривожланиш

банки мутахассислари қайд этишганидек, самарадорликка эришиш учун харажат ва
тушумлар нисбатан осонроқ тақсимланишига кўмаклашадиган қилиб тоифаларга
ажратиш мақсадга мувофиқдир. Тарифлар тизими имкон қадар содда бўлгани
маъқул. Контейнерларда юк ташишлар ҳолатида эса, хизмат кўрсатиш тоифаси юк
ортиш-тушириш тавсифларига асосланган бўлиши тавсия этилади (Масалан,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

суюқликлар, махсус ҳаракатланувчи таркибда тўкиб ташиладиган цемент, дон-дун,
руда, ўғитлар товарлар, контейнерлар ёки пахта ортилган вагон-платформа) [6].

Темир йўл компаниясининг барча харажатлари фаолият турлари бўйича

тақсимланади. Локомотив хўжалиги, вагон, йўл, сигнализация ва алоқа,
электрлаштириш ва электр-энергия хўжаликлари, тиклаш поездлари, шунингдек,
хорижий темир йўлларнинг Фзбекистон ҳудудида контейнерларда юк ташишларга
хизмат кўрсатиш харажатлари ва бошқалар алоҳида бўлим сифатида ажратилган.

Темир йўл компаниясининг харажатлар номенклатураси икки қисмга –

эксплуатация фаолияти бўйича ҳамда кўмакчи фаолият бўйича сарф-харажатларга
бўлинади. Масалан, биринчи қисмда қуйидаги хўжаликлар бўйича харажатлар
тақдим этилган (эксплуатация фаолияти): йўловчи ташиш хўжалиги, контейнерлар
ташиш ва тижорат ишлари, ҳаракат, локомотив хўжалиги, вагон хўжалиги, йўл
хўжалиги, фуқаролик иншоотлари хўжалиги, сигнализация ва алоқа хўжалиги,
электрлаштириш ва энергетика хўжалиги, тиклаш поездлари, ташишларга Фзбекистон
ҳудудида чет эл темир йўллари томонидан хизмат кўрсатиш сарф-харажатлари,
хўжаликнинг барча тармоқлари учун умумий бўлган, ишлаб чиқариш таннархи
таркибидаги асосий харажатлар.

Фойдаланилган адабиётлар

1. “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик

истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” халқаро конференция. 2018 йил 21
сенябрь.

2. “2019-2021

йилларда

Фзбекистон

Республикасини

инновацион

ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фзбекистон Республикаси
Президентининг Фармони.

3. “2018-2022 йилларда юклар ташишнинг ташқи савдо йўналишларини

диверсификация қилиш ва транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 2 декабрдаги № ПП-3422 сон Фзбекистон
Республикаси Президенти фармони.

4. Витте С.Ю. Принципы железнодорожных тарифов по перевозке грузов. Киев,

1883. - 281с, С.-Петербург, ПГУПС, 1999. - 364с.

5. Шаханов

Д.А.

Основные

направления

повышения

уровня

конкурентоспособности на железнодорожном транспорте в России и зарубежом.
Транспортное дело России. Выпуск № 5 /2013.

6. Тарифы на грузовые железнодорожные перевозки. Тарифное руководство

№ 1, Т., 2000г., АО “Фзбекистон темир йўллари”.

7. Bowersox D. J., Closs D. J. Logistical Management. The Integrated Supply Chain

process.

Библиографические ссылки

"Марказий Осиё халкдро транспорт йулаклари тизимида: стратегии истицболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар" халцаро конференция. 2018 йил 21 сенябрь.

"2019-2021 йилларда Узбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасди^лаш тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони.

"2018-2022 йилларда юклар ташишнинг ташци савдо йуналишларини диверсификация цилиш ва транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида" ги 2017 йил 2 декабрдаги № ПП-3422 сон Узбекистон Республикаси Президенти фармони.

Витте С.Ю. Принципы железнодорожных тарифов по перевозке грузов. Киев, 1883. - 281с, С.-Петербург, ПГУПС, 1999. - 364с.

Шаханов Д.А. Основные направления повышения уровня конкурентоспособности на железнодорожном транспорте в России и зарубежом. Транспортное дело России. Выпуск № 5 /2013.

Тарифы на грузовые железнодорожные перевозки. Тарифное руководство № 1, Т., 2000г., АО "Узбекистон темир йуллари".

Bowersox D. J., Closs D. J. Logistical Management. The Integrated Supply Chain process.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов