Комплексный метод оценки инновационного потенциала при привлечении инвестиций в регионы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
62-71
12
6
Поделиться
Сотволдиев, А. (2018). Комплексный метод оценки инновационного потенциала при привлечении инвестиций в регионы. Экономика и инновационные технологии, (5), 62–71. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10630
Алишер Сотволдиев, Андижанский институт машиностроения

докторант (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье описываются инновации, инновационные возможности и способы оценки инвестиций в регионы. Анализ потенциала Ферганской долины в Андижанской, Наманганской и Ферганской областях, в частности, по всем аспектам материального производства и услуг, трудовым ресурсам, их эффективной занятости и анализу существующих потоков потоков капитала. Критически изучены методы и методы оценки инновационных возможностей в регионе. Были проведены исследования для определения научного потенциала регионов и их влияния на инновационную деятельность.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

1

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДЛАРГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ИННОВАЦИОН

САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШНИНГ ИНТЕГРАЛ УСУЛИ

Сотволдиев Алишер Абдумухтарович,

Андижон машинасозлик институти докторанти (PhD)

E-mail:

alishersotvoldiev@mail.ru

Аннотация:

Ушбу

мақолада

ҳудудларга

инвестициялар

жалб

қилишда

инновациялар, инновацион салоҳият ва уни баҳолаш усуллари ёритилган. Фарғона
водийсининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига тегишли салоҳиятдан
самарали фойдаланиш кўрсаткичлари, хусусан, барча моддий ишлаб чикариш ҳамда
хизмат кўрсатиш соҳалари, мехнат ресурслари, уларнинг самарали бандлигини
таъминлашда капитал оқими ва уларни самарали йўналтириш бўйича мавжуд ҳолатлар
таҳлили амалга оширилган. Минтақа инновацион салоҳиятини баҳолаш усул ва
услублари танқидий ўрганилган. Ҳудудларда мавжуд илмий салоҳият ва уларга тегишли
кўрсаткичларнинг инновацион фаолиятга таъсирини аниқлаш бўйича тадқиқотлар
амалга оширилган.

Аннотация:

В этой статье описываются инновации, инновационные возможности

и способы оценки инвестиций в регионы. Анализ потенциала Ферганской долины в
Андижанской, Наманганской и Ферганской областях, в частности, по всем аспектам
материального производства и услуг, трудовым ресурсам, их эффективной занятости и
анализу существующих потоков потоков капитала. Критически изучены методы и
методы оценки инновационных возможностей в регионе. Были проведены исследования
для определения научного потенциала регионов и их влияния на инновационную
деятельность.

Abstract

:

This article outlines innovations, innovation capabilities and ways of evaluating

investments in the regions. Analysis of the potential of the Fergana valley in Andijan, Namangan
and Fergana provinces, in particular, on all aspects of material production and services, labor
resources, their effective employment, and analysis of existing flows of capital flows. Methods and
methods for evaluating innovative capacities in the region have been critically studied. Research
has been undertaken to determine the scientific potential of the regions and their impact on
innovative activities.

Калит сўзлар:

Ҳудуд, инвестициялар, инновациялар, ялпи ҳудудий маҳсулот, аҳоли

даромадлари, Имбри-Парди (R) коэффициенти, инновацион салоҳият, ахборот-
коммуникацион технологиялар (АКТ), илмий тадқиқот, ҳудуднинг илмий салоҳияти,
кадрлар салоҳияти, техник салоҳият, иқтисодий-молиявий салоҳият.


Кириш

Президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Фзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947 сонли фармони ва у бўйича тузилган Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз
иқтисодий-ижтимоий тараққиётини юксак босқичга кўтармоқда. Мазкур Стратегия *1+
нинг учинчи банди “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш”га
деб номланган. Унинг таркибида халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш,
шу жумладан етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни
кенгайтириш йўли билан, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни
давом этиш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали
фойдаланишга

катта

аҳамият

қаратилади.

Бундан

кўзланган

мақсад


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

2

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиётимизнинг етакчи соҳа ва тармоқларига хорижий инвестициялар, жаҳон
брендларини фаол жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий
хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал ривожлантиришга қаратилган сифат
жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали янада модернизация ва диверсификация
қилиш орқали иқтисодиётимизга хорижий инвестициялар кириб келиш ҳажми
ортиши кутилмоқда. Хорижий инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб
қилинишини рағбатлантирилишида солиқ, божхона каби бир қатор имтиёзлардан
ташқари инновацион фаолиятнинг амалий ҳолатига ҳам бевосита боғлиқ бўлиб, дунё
миқёсида кескин рақобат ҳолати кузатилмоқда.

Ҳудудларнинг иқтисодий тараққиётни белгиловчи муҳим омиллардан бири

улардаги инновацион фаолиятни баҳолаш учун, етарли даражада инновацион
салоҳият бўлиши лозим *2+. Шунинг учун ҳудудларни инновацион салоҳиятини
баҳолашда тўғри усулни танлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Фикримизча,
“инновацион салоҳият” ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини оширишга
хизмат қиладиган ва даражасини кўтариш имконини берадиган кўрсаткичлар орқали
баҳоланади. Бундан келиб чиқиб, ҳудуднинг инновацион салоҳияти ушбу ҳудуднинг
инновацион фаолияти ва молиявий-иқтисодий рақобатбардошлигини таъминлашга
хизмат қилувчи кўрсаткичлардан ташкил топади. Жумладан, ушбу ҳудуддаги илмий
кадрлар,

муҳандислик-техник

ҳолат,

молиявий-иқтисодий

салоҳият,

инвестицияларни жалб этилиши ва ахборот-коммуникацион технологияларнинг
қўлланилиш даражаси ва имкониятлари ҳисобланади.

Мазкур мақолани мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги бўлимлардан

иборат вазифалар белгиниб олинди ва амалга оширилди, улар қуйидагилар:

мавзуга оид манбаларни таҳлил қилиш;

тадқиқот методологиясини тизимли равишда ўрганиш;

таҳлил ва натижаларни баҳолаш;

тадқиқот натижаларини илмий жиҳатдан муҳокама қилиш;

хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳудудларга инвестицияларнинг жалб қилиш кўламини кенгайтиришда 2016

йилдан бошлаб салмоқли натижаларга эришилмоқда. Бу борада муҳтарам
юртбошимиз Ш. М. Мирзиёевнинг соҳага оид қабул қилган қарор *1+ ва фармонлари
муҳим ўринга эга. Инновацияларнинг аҳамияти ва уларни баҳолаш методлари
борасида чет эллик олим ва тадқиқотчилардан Jake Reynolds *2+, Rosyidi, C.N., [3],
Погодина Т.В. *5+ Ореховский П. *6+ кабилар ўз илмий тадқиқотларида изланишлар
олиб борган. Иқтисодий адабиётларда ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини
баҳолаш бўйича турлича методологик қарашлар мавжуд. Унга кўра иқтисодиётни
барқарор ривожлантиришга хизмат қилувчи инновацион кўрсаткичлар билан
баҳолаш зарурлиги келтириб ўтилади *3+. Инновацион фаолиятни баҳолашда турли
кўрсаткичлардан, мисол тариқасида функционал усулдан фойдаланиш таклиф
этилади *5+. Бунда қуйидаги статистик кўрсаткичлар асос қилиб олинган:

-

илмий тадқиқот ва ишланмаларга ажратилган маблағларнинг ялпи ҳудудий

маҳсулотдаги улуши (Х1);


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

3

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

-

илмий тадқиқот ва ишланмаларда иш билан банд бўлганларнинг иқтисодиётда

иш билан банд бўлганлардаги улуши (Х2);

-

тадқиқот ва ишланмаларнинг асосий фондлардаги умумий баҳосининг улуши

(Х3);

-

технологик инновацияларга ажратилган маблағларнинг ЯҲМдаги улуши (Х4).

Юқоридаги белгилашлардан келиб чиқиб, ҳудуднинг инновацион фаоллигини ва

рақобатбардошлигини функционал моделини қуйидагича ифодалаймиз:

R=0,3*Х1+0,2*Х2+0,2*Х3+0,3Х4

Юқоридаги таклиф этилаётган моделни ҳисоблаш усули жуда содда бўлсада,

ҳудуднинг инновацион салоҳиятини тўлиқ баҳолаш имконини бермайди.
Биринчидан, статистик маълумотлар чегараланган бўлса, иккинчидан, танлаб олинган
статистик кўрсаткичлар ҳудудни фақат инновацион активлигини оширишга хизмат
қилиб, уни ҳисоблашда аниқлик даражасини камайтириб юборади.

Бошқа бир манбада, ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини баҳолашда 5 та

асосий кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш таклиф этилган *5+.

Жумладан, ушбу кўрсаткичлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

-

макроиқтисодий кўрсаткичлар (ялпи ҳудудий маҳсулот, иқтисодиётда банд

бўлган аҳоли сони, аҳоли даромадлари ва бошқалар);

-

инфратузилма (ташкилотлар сони, коммуникация ва ахборот технологиялари,

суғурта ташкилотлар сони ва бошқалар);

-

ҳуқуқий муҳит (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан инновацион

фаолиятга тегишли қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари, инновацион фаолият билан
шуғулланувчи субъектлар учун солиқ имтиёзлари ва б.);

-

кадрлар салоҳияти (ишчилар сони, фан, илмий тадқиқот ва ишланмалар

соҳасида банд бўлганлар сони ва бошқалар);

-

иқтисодий муҳит (янги инновацион маҳсулотлар, илмий тадқиқотларга ички

маблағлар ва бошқалар).

Ушбу моделни муҳим хусусиятларидан бири, муаллифлар эксперт баҳолаш

усулидан кенг фойдаланишган ва шу асосида ҳар бир кўрсаткич бўйича
коэффициентни белгилаб олишган. Иккинчи бир ижобий томони ҳудуддаги барча
кўрсаткичлар кенг қамраб олинган. Ҳудуднинг инновацион салоҳиятининг интеграл
модели ушбу моделда 0 ва 1 оралиғида баҳоланиб, унинг ижобий самара бериши
бирга қанчалик яқинлашиши билан баҳоланади. Фзининг ижобий томони билан бирга
ушбу моделнинг камчиликлари ҳам мавжуд. Биринчидан, инновацион салоҳиятни
баҳолашда асосий капитал ҳолати ва кўрсаткичларидан фойдаланилмайди.
Иккинчидан, моделда ахборот-коммуникацион технологиялар умуман эътиборга
олинмаган.

Ҳудудларни иқтисодий салоҳиятини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан

фойдаланишни таклиф этилган *5+:

-

илмий тадқиқот ишларида банд бўлганлар сони;

-

илмий тадқиқотларга сарфланаётган ички маблағлар;

-

берилаётган патентлар сони.

Ушбу моделда умуман бир-бири билан солиштириш қийин ва мутлақ

бирликларда берилган кўрсаткичлардан фойдаланиш таклиф этилган. Бу
кўрсаткичлар орқали ҳудудларни баҳолашда, уларнинг кўрсаткичлари деярли бир-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

4

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

биридан фарқ қилмайдиган бўлиши лозим. Акс ҳолда уларни ўзаро таққослаш
мантиқан тўғри бўлмайди.

Тадқиқот методологияси

Ҳудудларда инвестициялар ҳажмининг ортиши иқтисодий ривожланишнинг

асосий факторларидан бири бўлиб, ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
учун инновацияларга катта эътибор қаратилади. Ҳудудларнинг иқтисодий-
инновацион салоҳиятини баҳолаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш доимо
долзарб масала сифатида қаралади. Чунки, ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишини
белгиловчи асосий омил иқтисодий ўсиш бўлса, унинг барқарорлигини таъминловчи
омил инновациялардир. Хуллас, Фарғона водийсининг Андижон, Наманган ва
Фарғона вилоятларининг инновацион салоҳиятини баҳоланиши, унинг кўрсаткичлари
тадқиқот объекти ҳисобланади.

Таҳлил ва натижалар

Ҳудудларни инновацион салоҳиятини баҳолашда шундай кўрсаткичларни

белгилаб олиш лозимки, бунда бу баҳолаш ҳудудни инновацион салоҳияти билан
бирга унинг иқтисодий ўсиши, давлатнинг ҳудудни ривожлантиришда олиб бораётган
сиёсатини ва ҳудудда инвестицияни жалб этишнинг муҳим йўлларини баҳолаш
имконини бериши лозим.

Айнан юқоридаги ҳолатларни ўзида қамраб олган бизнинг таклиф этаётган

ҳудудларни инновацион салоҳиятини баҳолаш моделидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Бунда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади.

1-жадвал

Ҳудудларни инновацион салоҳиятини баҳолаш кўрсаткичлари

Гуруҳ

Кўрсаткичлар

Кўрсаткичлар

белгиси

Биринчи

кўрсаткич,

ҳудуднинг

илмий

салоҳияти (ИС)

1.Илмий

тадқиқот

билан

шуғулланаётганларнинг

иқтисодиётда банд бўлганлардаги улуши

И1

2.

Фан

докторлари,

номзодлари

ва

тадқиқотчи-

изланувчиларнинг иқтисодиётда банд бўлганлардаги улуши

И2

Иккинчи

кўрсаткич,

кадрлар салоҳияти (КС)

1. Олий маълумотли ходимларнинг иқтисодиётда банд
бўлганлардаги улуши

К1

2. Олий ўқув юрти талабаларнинг иқтисодиётда банд
бўлганлардаги улуши

К2

Учинчи кўрсаткич, техник
салоҳияти (ТС)

1. Асосий фондларни сақланиш коэффициенти

Т1

2. Асосий фондларни янгилаш коэффициенти

Т2

Тўртинчи

кўрсаткич,

иқтисодий-молиявий
салоҳияти (ИМС)

1.Асосий капиталга жалб этилган инвестицияларнинг ЯҲМ
нисбати

ИИ1

2. Илмий тадқиқотларга сарфланаётган маблағларнинг
ЯҲМ нисбати

ИИ2

Бешинчи

кўрсаткич,

ахборот-коммуникация
технологиялари (АКТ)

1.Интернетдан фойдаланаётган ташкилотларнинг АКТ дан
фойдаланаётган ташкилотлардаги улуши

АКТ1

2. АКТ га сарфланган маблағларнинг ЯҲМ нисбати

АКТ 2

3.Уяли телефондан фойдаланув-чиларнинг умумий аҳоли
сонидаги улуши

АКТ 3


Юқоридаги кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда ҳудуднинг инновацион

салоҳиятини баҳолаш, маълум маънода унинг иқтисодий ривожланиши, давлатнинг
олиб бораётган сиёсатини тўғри бошқариш ва инвестицияларни жалб этиш
имкониятини оширишга хизмат қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

5

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини комплекс баҳолашда ушбу универсал

метод, уларнинг натижаси асосида қайси йўналишларни ривожлантиришга эътибор
қаратиш зарурлигини аниқлаш имконини беради. Юқоридаги таклиф этилган
кўрсаткичлар асосида ҳудудларни инновацион салоҳиятини баҳолашда қуйидаги
тенгликлардан фойдаланилади:

биринчи кўрсаткич, ҳудуднинг илмий салоҳияти ИС=И1+И2;
иккинчи кўрсаткич, кадрлар салоҳияти КС=К1+К2;
учинчи кўрсаткич, техник салоҳияти ТС=Т1+Т2;
тўртинчи кўрсаткич, иқтисодий-молиявий салоҳияти ИМС=ИИ1+ИИ2;
бешинчи

кўрсаткич,

ахборот-коммуникация

технологиялари

АКТ=АКТ1+АКТ2+АКТ3.

Бешта топилган кўрсаткичлар асосида ҳудудларни инновацион салоҳиятини

интеграл коэффициенти қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб топилади:

5

АКТ

ИМС

ТС

КС

ИС

ИнС


Интеграл коэффициентни баҳолаш мезони қуйидагича кўринишга эга:

2-жадвал

Инновацион салоҳиятни баҳолаш мезони

Инновацион салоҳият даражаси

Ҳудудларни инновацион салоҳиятини

баҳолаш кўрсаткичи, бирликда

1.

Жуда паст

3 гача

2.

Паст

3 дан 5 гача

3.

Фртача

5 дан 7 гача

4.

Юқори

7 дан юқори

Юқоридаги кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда Андижон, Наманган ва

Фарғона вилоятларининг инновацион салоҳиятини баҳолаймиз.

3-жадвал

Ҳудудларни инновацион салоҳиятини баҳолашнинг айрим кўрсаткичлари [6]

Вилоятлар

Ялпи ҳудудий маҳсулот

(млрд. сўм)

Асосий капиталга жалб
этилган инвестициялар

(млрд. сўм)

Иқтисодиётда банд

бўлганлар сони

(минг киши)

2015

2016

2017

2015

2016

2017

2015

2016

2017

Андижон

10305

10676

11103 1570,3

1639

1720

1014,7

1047

1085,6

Фарғона

11475

11806

12009 1335,1

1952

2209

1241,3

1280

1310,9

Наманган

5476

6015

6518

1142,3

1258

1673

738

763,2

783,3

Юқоридаги 3-жадвал маълумотлари асосида Андижон, Наманган ва Фарғона

вилоятларининг

иқтисодий

кўрсаткичлари

асосида

уларнинг

инновацион

салоҳиятини баҳоланганида Андижон вилояти 2015 йилда ИС 5,10 кўрсаткичга тенг
бўлган бўлса, 2016 йилда 0,63 бирликка ўзгарганини кузатиш мумкин. 2017 йилда
5,94 бирликка тенг бўлиб, Фарғона вилоятига нисбатан 0,66 бирликка кам, Наманган
вилоятига нисбатан 0,6 бирликка кўп бўлган. Республикамиз шимолида жойлашган
вилоятларнинг инновацион салоҳияти йилдан-йилга ўзгариб борган бўлсада, айрим


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

6

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткичлар бўйича бу ўзгариш ижобий деб баҳолаб бўлмайди. Қуйидаги 4-
жадвалда вилоятларнинг 5 та гуруҳ бўйича кўрсаткичлари келтириб ўтилган.

4-жадвал

Ҳудудларни иқтисодий кўрсаткичлари асосида инновацион салоҳиятни баҳолаш

кўрсаткичлари

[7]

Вилоятлар

Ҳудуднинг илмий

салоҳияти (ИС)

Кадрлар салоҳияти (КС)

Техник салоҳияти (ТС)

2015

2016

2017

2015

2016

2017

2015

2016

2017

Андижон

10,35

10,24

10,39

42,16

42,69

42,51

1,02

1,23

1,41

Фарғона

10,56

10,38

10,47

54,18

54,36

54,05

1,11

1,08

1,4

Наманган

9,25

9,96

9,66

40,70

41,54

40,70

0,68

1

1,3

Вилоятлар

Иқтисодий-молиявий

салоҳияти (ИМС)

Ахборот-коммуникация

технологиялари (АКТ)

Ҳудудларни
инновацион

салоҳиятини баҳолаш

кўрсаткичлари

2015

2016

2017

2015

2016

2017

2015

2016

2017

Андижон

0,121

0,156

0,158

63,9

73,4

74,9

5,10

5,73

5,94

Фарғона

0,137

0,188

0,211

60,3

66,2

75,7

5,54

5,97

6,61

Наманган

0,128

0,131

0,177

56,5

64,4

69,7

4,5

4,78

5,28


Ушбу таҳлил натижасида шуни хулоса қилиш мумкинки, кадрлар салоҳияти,

ҳудуднинг илмий салоҳияти кўрсаткичлари бўйича жуда паст кўрсаткичларга
эришилган. Бундан ташқари иқтисодий-молиявий салоҳиятини баҳолашда асосий
капиталга инвестицияларни жалб этиш ҳам ижобий деб баҳолаб бўлмайди.
Вилоятларда янги ахборот-коммуникацион технологиялардан ташкилотларда
фойдаланиш даражаси, умумий ташкилотларнинг сонига нисбатан 50 фоиз атрофида
баҳоланган. Бу соҳада ҳам тегишли ишларни зудлик билан амалга оширишни талаб
этади.

5-жадвал

Ҳудудларни инновацион салоҳиятини баҳолашнинг мезони

Инновацион салоҳият

даражаси

Ҳудудларни инновацион салоҳиятини

баҳолаш кўрсаткичи, бирликда

Ҳудудлар

1.

Жуда паст

3 гача

2.

Паст

3 дан 5 гача

3.

Фртача

5 дан 7 гача

Фарғона,

Андижон,

Наманган

4.

Юқори

7 дан юқори

5-жадвалга эътибор берадиган бўлсак, республикамиз шимолида жойлашган

вилоятларнинг инновацион салоҳияти 2016 йил якунига кўра ўртача даражада деб
баҳоланмоқда.

Вилоятлар ўртасидаги инновацион салоҳиятдан ташқари, яна бир муҳим

кўрсаткич бу уларнинг ўзаро ижтимоий-иқтисодий тенглик коэффициенти
ҳисобланади.

Халқаро амалиётда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий тенглигини

баҳоловчи турли кўрсаткичлардан фойдаланилади. Ушбу кўрсаткич таҳлил
қилинаётган ҳудуднинг бошқа ҳудудлардан фарқли жиҳатларини ёки тенглик
кўрсаткичларини ифодалашга ёрдам беради. Халқаро амалиётда Имбри-Парди (R)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

7

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

коэффициентидан фойдаланилади. Ушбу коэффициентнинг формуласи қуйидаги
кўринишга эга:

100

1

xy

xy

R

K

Бу ерда

n

i

n

i

i

i

n

i

i

i

xy

y

x

y

x

R

1

1

2

2

1

i

i

y

x

,

x ва y субъектларнинг бир хил параметрли қийматлари, n – қатнашаётган

параметрлар сони *6+.

Юқоридаги тенгликларни ҳисоблаш қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилди:

1.

Аҳоли жон бошига ЯИМ (минг сўм).

2.

Асосий капиталдаги инвестиция аҳоли жон бошидаги ҳажми (минг сўм).

3.

Экспорт ва импортни аҳоли жон бошига ҳажми (АҚШ долл.).

4.

Ҳудудни молиявий таъминланганлиги аҳоли жон бошига (минг. сўм).

5.

Иқтисодиётда банд бўлганларнинг ичида кичик бизнес билан банд бўлганлар
улуши

.

6.

Иқтисодий актив аҳолини умумий ишлайдиганлардаги улуши.

7.

Аҳолига пуллик хизмат кўрсатишнинг аҳоли жон бошига (минг. сўм).

8.

Чакана савдо айланмасини умумий овқатланишни ҳисобга олган ҳолда аҳоли
жон бошига (минг. сўм).

9.

Саноат маҳсулотларини аҳоли жон бошига (минг сўм).

10.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳоли жон бошига (минг сўм).

Ушбу кўрсакичнинг баҳолаш мезони 1 дан 100 гача оралиқда баҳоланиб, бунда

коэффициентнинг 1 га яқинлашиши вилоятларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан
тенглигини ифодаласа, 100 га яқинлашиши вилоятлар ўртасидаги ижтимоий-
иқтисодий ҳолат турлича фарқланишини ифодалайди.

Фарғона водийси вилоятларнинг 2016 йилдаги маълумотлари асосида уларнинг

ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тенглигини баҳолашга ҳаракат қиламиз.
Бунинг учун ҳудудларнинг асосий 8 та иқтисодий кўрсаткичларидан фойдаланилади.

6-жадвал

Фарғона водийси бўйича асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар

[7]



Вилоятлар

Асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар

ЯҲ

М

(

млр

д

. с

ўм)

Сан

о

ат

маҳс

уло

тлар

и

(млр

д

. сў

м)

Қ

ишло

қ

хў

ж

али

ги

маҳс

уло

тлар

и

(млр

д

. сў

м)

Асо

сий

капи

талг

а

инвес

тиц

ия

лар

(млр

д

. сў

м)

Чакана савд

о

айланма

си

(млр

д

. сў

м)

Аҳо

л

иг

а пу

лли

к

хи

зма

тлар

(млр

д

. сў

м)

Иқ

тис

о

д

иё

тд

а

бан

д

лар

с

о

н

и

(минг

киш

и)

Э

кспо

р

т ва

импо

р

т (

млн

.

АҚ

Ш

д

о

ллар

и)

Наманган

5476

3104

1257

1142,3

1990,7

1238,1

783,3

175,7

Фарғона

12009

7615

3346

1335,1

4564,7

3458

1241,3

1012,4

Андижон

11103

6646

4560

1720

5869

2719

1085,6

227,4


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

8

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Вилоятларнинг иқтисодий кўрсаткичларини уларнинг умумий аҳоли сонига

бўлиб чиқамиз. 2016 йилда Андижон вилоятининг аҳоли сони-3024,6 минг кишини,
Фарғона вилоятининг аҳоли сони-3448,7 минг киши ва Наманган вилоятининг аҳоли
сони-2538,1минг кишини ташкил этган.

7-жадвал

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий тенглигини баҳоловчи кўрсаткич натижаси

Наманган

0,738

0,212

0,360

0,189

0,392

0,887

0,310

0,070

Фарғона

1,183

0,816

0,349

0,218

0,478

0,155

0,430

0,332

Андижон

1,441

1,588

0,549

0,199

0,563

0,252

0,485

0,680

Жадвал маълумотлари асосида ҳудудлардан фарқли жиҳатларини ёки тенглик

кўрсаткичларини ифодалаш учун Имбри-Парди (R) коэффициентидан фойдаланамиз.

 

725

,

0

521

,

2

827

,

1

979

,

1

*

521

,

2

827

,

1

332

,

0

*

332

,

0

...

183

,

1

*

183

,

1

070

,

0

*

070

,

0

...

738

,

0

*

738

,

0

332

,

0

*

070

,

0

...

816

,

0

*

212

,

0

183

,

1

*

738

,

0

1

1

2

2

1

n

i

n

i

i

i

n

i

i

i

НФ

y

x

y

x

R

Қолган вилоятларни ҳам худди шу ҳолатда ҳисоблаб чиқамиз. Натижада

қуйидаги кўрсаткичларга эга бўламиз.

696

,

0

794

,

1

248

,

1

409

,

1

*

286

,

2

248

,

1

1

1

2

2

1

 

n

i

n

i

i

i

n

i

i

i

НА

y

x

y

x

R

984

,

0

979

,

1

947

,

1

409

,

1

*

782

.

2

947

,

1

1

1

2

2

1

 

n

i

n

i

i

i

n

i

i

i

ФА

y

x

y

x

R


Топилган натижалар асосида вилоятларнинг ўзаро боғлиқлик коэффициентини

ҳисоблаб топамиз:

53

,

27

100

*

725

,

0

1

100

1

НФ

НФ

R

K

43

,

30

100

*

696

,

0

1

100

1

НА

НА

R

K

64

,

1

100

*

984

,

0

1

100

1

ФА

ФА

R

K


Олинган таҳлилларга асосан ўзаро тенглик муносабати Фарғона ва Андижон

вилоятларида жуда кучли эканлиги аниқланди. Наманган ва Андижон вилоятларида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

9

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ушбу боғлиқлик 30,43 коэффициентга тенг бўлиб ўртача даражада эканлиги
аниқланди.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳудудларга иқтисодий ва инвестициялар жалб

қилинишида рақобатчи бўлган Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
ўртасидаги тенглик коэффициенти турлича кўринишда бўлиб, уларнинг ўзаро
ижтимоий-иқтисодий

жиҳатдан

ривожлантиришда

инвестицион

фаоллигини

барқарорлаштириш энг муҳим омиллардан бири сифатида эътироф этиш мумкин.

Ушбу кўрсаткичлар асосида шуни хулоса қилиш мумкинки, ҳудудларнинг

инновацион салоҳиятини оширишдаги имкониятлари тўлиқ ишга солинмаган.
Ҳудудларда инвестицияларни жалб этиш имкониятларидан самарали фойдаланиш
учун узоқ йилга мўлжалланган “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқилмаган, қишлоқ
хўжалигида ва саноатда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ишлари,
модернизациялаш тўлиқ амалга оширилмаган.

Ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш орқали инвестицияларни

жалб қилиш ҳажмини ва сифатини орттиришдаги асосий йўналишлар сифатида
қуйидагилар аниқланган, яъни:

қисқа ва узоқ йилга мўлжалланган манзилли ҳудудий коммуникацион

стратегияни ишлаб чиқиш ва сотиш;

инновацион фаолиятни ривожлантиришда катта аҳамият қаратиш, бу борада

ҳудудларда таълим сифатига эътибор қаратиш, замонавий билим ва кўникмаларни
амалиётга татбиқ қилиш;

географик жиҳатдан бизнинг ҳудуларимизга яқин инновациялар соҳасида

дунёда юқори ўриндаги шаҳарлар (Сингапур, Сеул, Дубай, Пекин, Шенжен, Бангалор)
билан ижтимоий-иқтисодий, маданий, гуманитар соҳаларда алоқаларни ўрнатиш ва
мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнес форумларни ўтказиш;

ҳудудда фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг

иқтисод,

бухгалтерия

ҳисоби,

бизнесни

бошқаришга

оид

билимларни

ривожлантириш мақсадида савдо саноат палаталари ва тегишли ташкилотлар
форумлар ташкил қилиш, масофавий таълимни ташкил этиш;

ўрта мактабларда, коллеж ва лицейларда ва олий ўқув юртларида

архитектура, дизайнерлик, муҳандислик коммуникация тизимлари, ахборот
технологиялари бўйича замонавий лабораторияларни ташкил қилиш. Уюшмаган
ёшларни курслар орқали ўқитиб, касбга йўналтиришга кўмаклашиш.

ҳудудларда маҳаллий ёшлар билан тадбиркорлик ва бизнес соҳаларида етук

натижаларни қўлга киритаётган бизнес вакиллари билан мастер классларни ташкил
қилиш, коворкинг (coworking) тўгаракларини ташкил қилиш.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларга инвестицияларни жалб

қилиш кўламини ошириш, инновацияларда татбиқ қилиш учун, авваламбор мавжуд
табиий ресурсларидан, ишчи кучидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш айниқса
саноат тармоқларига замонавий технологияларни киритиш, рақобат афзалликларига
эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш, самарали корпоратив бошқарув усулларидан
фойдаланиш зарур.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

10

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Фзбекистон Республикаси Президентининг «Фзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони. //Халқ
сўзи, 2017 й. 08.02. №28 (6722).

2.

Jake Reynolds, Anson Zeall, Amit Bhatia (2017). Innovation in investment. The

Economist Intelligence Unit Limited, London.

3.

Rosyidi, C.N., Pamungkas, I.P.B., (2016). An investment allocation model for

quality improvement to reduce component variances at manufacturer and supplier side to
maximize the return on investment.
EEE International Conference on Industrial
Engineering and Engineering Management 2016-December,7798170, с. 1713-1716

4.

Баранов С.В. (2009) Особенности оценки неравномерности социально-

экономического развития регионов. Макроэкономика. Москва. №4. –С.45-56.

5.

Погодина Т.В. (2015) Экономический анализ и оценка инновационной

активности и конкурентоспособности регионов. Экономический анализ: теория и
практика. Москва с. 16–22.

6.

Ореховский П. (2016) Оценка эффективности инноваций в регионах:

сравнительный анализ. Общество и экономика. Москва с. 203–215.

7.

Фзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

8.

Ҳудудларнинг айрим кўрсаткичлари шартли равишда олинди.


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тугрисидалги фармони. //Халк сузи, 2017 й. 08.02. №28 (6722).

Jake Reynolds, Anson Zeall, Amit Bhatia (2017). Innovation in investment. The Economist Intelligence Unit Limited, London.

Rosyidi, C.N., Pamungkas, I.P.B., (2016). An investment allocation model for quality improvement to reduce component variances at manufacturer and supplier side to maximize the return on investment. EEE International Conference on Industrial Engineering and Engineering Management 2016-December,7798170, c. 1713-1716

Баранов C.B. (2009) Особенности оценки неравномерности социально-экономического развития регионов. Макроэкономика. Москва. №4. -С.45-56.

Погодина Т.В. (2015) Экономический анализ и оценка инновационной активности и конкурентоспособности регионов. Экономический анализ: теория и практика. Москва с. 16-22.

Ореховский П. (2016) Оценка эффективности инноваций в регионах: сравнительный анализ. Общество и экономика. Москва с. 203-215.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари

ХУДУДларнинг айрим курсаткичлари шартли равишда олинди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов