Оценка инвестиционного потенциала регионов – эффективный способ привлечения инвестиций

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
169-178
10
0
Поделиться
Рахмонов, Д., & Сулайманов, С. (2019). Оценка инвестиционного потенциала регионов – эффективный способ привлечения инвестиций. Экономика и инновационные технологии, (1), 169–178. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10692
Дилшоджон Рахмонов, Академия банковского дела и финансов

заведующий кафедрой,к.э.д., доцент

С Сулайманов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ученик

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена эконометрической оценке инвестиционного потенциала регионов. На основе исследований были разработаны научные выводы для привлечения инвестиций, и были разработаны предложения.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДЛАРНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ПОТЕНЦИАЛИНИ БАҲОЛАШ

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ

Рахмонов Дилшоджон Алиджонович,

Банк-молия академияси кафедра мудири, и.ф.д., доц.

E-mail:

dilshodjon.rakhmonov@mail.ru

С.А. Сулайманов, ТДИУ талабаси

Аннотация:

Мақолада ҳудудларнинг инвестицион потенциалини эконометрик

жиҳатдан баҳолашга эътибор берилган. Тадқиқотлар асосида инвестицияларни жалб
этишга қаратилган илмий хулосалар шакллантирилган ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

инвестиция, ҳудудлар потенциали, инвестицион жозибадорлик.

Аннотация

:

Статья посвящена эконометрической оценке инвестиционного

потенциала регионов. На основе исследований были разработаны научные выводы для
привлечения инвестиций, и были разработаны предложения.

Ключевые

слова:

инвестиции,

потенциал

регионов,

инвестиционная

привлекательность.

Abstract:

The article focuses on the econometric evaluation of the investment potential of

the regions. Based on the research, scientific conclusions have been drawn up to attract investment
and proposals have been developed.

Keywords

:

investment, potential of regions, investment attractiveness.

Кириш

Мамлакатимизда 2019 йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш

йили” деб номланиши ҳам чуқур маъно касб этади. Сабаби инвестицияларни жалб
этмасдан туриб, иқтисодиётда мавжуд бўлган капитал эҳтиёжини қондириб
бўлмайди. Шундай экан, инвестицион фаолиятни самарали ишлаши учун қулай
муҳитни яратиш, унинг мураккаблик жиҳатларини юмшатишга қаратилган сиёсатни
амалга ошириш долзарблик касб этади. Бу борада, Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш.Мирзиёев (2018) қуйидаги “Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики,
қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг
барқарор ўсишига эришган” фикрларни билдириб ўтди.

Ҳозирги шароитда барқарор ва самарали фаолият олиб борадиган иқтисодий

жараёнларни таъминлаш замонавий иқтисодий-ижтимоий муносабатлар моделини
ўзида акс эттиради. Жумладан, иқтисодий ўсишнинг молиявий омиллари қаторида
асосий кўрсаткич сифатида инвестицион фаолиятни қайд этишимиз мумкин.
Замонавий шароитда эса, инвестицион потенциал инобатга олинган ҳолда
инвестицион жозибадорликни вужудга келтириш муҳим аҳамият касб этиб
бормоқда.

Инвестицион жозибадорлик микро (ҳудуд, корхона) ва макро (мамлакат)

даражада назарий асосларининг тадқиқ этилиши ўзига хос хусусиятга эга
ҳисобланади.

Инвестицион жозибадорликни таъминлаш ва инвестицион потенциалдан

оқилона фойдаланиш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ҳудудларда инвестицион жараёнларни самарали бошқариш моделини

амалга ошириш имконини берадиган ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва
ривожлантиришнинг инвестицион стратегияларини шакллантиришни қўллаб-
қувватлаш;

ҳудудларнинг иқтисодий имкониятларини барқарорлаштириш мақсадида

инвестицион жозибадорликни оширишга қаратилган иқтисодий мақсадлилик,
тармоқлараро ҳамкорлик, инвестицион объектларнинг манзиллилиги бўйича
институционаллашиш

даражасини

мустаҳкамлаш

орқали

синергетик

ва

мультипликацион самарага эришиш;

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тизимининг инновацион янгиланишига

қаратилган инвестицион фаолиятни жадаллаштириш, биринчидан, ҳудудий тадқиқот
институтларини пайдо бўлиши, иккинчидан инвестицияларнинг инновацион
йўналтирилганлигини таъминлайдиган диверсификация даражасини ошириш;

инвестицияларни тармоқлараро манфаатдорлик тамойиллари асосида

молиялаштириш асосида амалга ошириш;

ҳудудларда инвестицион фаолиятни фаоллаштириш жараёнлларини

таъминлашга қаратилган кўп компонентликка асосланган маълумотлар базасини
ишлаб чиқиш.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Таъкидлаш лозимки, мамлакат (ҳудуд)ларнинг инвестицион жозибардорлигини

баҳолашда BERI индексинпнг тутган ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур
усулнинг моҳияти инвестицион муҳитнинг рисклилик даражасини аниқлаб беришга
ёрдам берувчи мезон сифатида қаралади.

Ушбу кўрсаткични ҳисоблашда 15 та мезон қамраб олинган бўлиб, улар

қуйидагиларни ўз ичига олади:

сиёсий барқарорлик (12);

девальвация (6);

иқтисодий ўсиш суръатлари (10);

валюта айирбошлаш (10);

шартномани бажариш имконияти (6);

экспертлар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятлари (2);

транспорт ва алоқанинг ташкил этилганлиги (4);

хорижий инвестициялар ва фойдага муносабат (6);

миллийлик имконияти (6);

тўлов баланси ҳолати (6);

бюрократик тадбирлар – давлат бошқаруви даражаси (4);

иш ҳақи ва меҳнат самарадорлигига харажатлар (8);

қисқа муддатли кредитлаш имкониятлари (8);

узоқ муддатли кредитлаш (8);

маҳаллий бошқарув ва шерикчилик (4).

Ҳар бир мезон 12 баллгача бўлган тарзда баҳоланиши мумкин. Ушбу 15

кўрсаткичнинг ҳар бирини аҳамиятлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда максимал
балл даражаси белгиланган. Ушбу кўрсаткичларнинг ичида энг муҳими тарзида
сиёсий барқарорлик даражаси олинмоқда. Шунингдек, иқтисодий ўсиш суръатлари,
валюта айирбошлаш, иш ҳақи ва меҳнат самарадорлигига харажатлар, қисқа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

муддатли кредитлаш имкониятлари ва узоқ муддатли кредитлаш каби мезонлар ҳам
айни сезиларли аҳамиятга эга бўлган омиллар қаторига киритилган.

Рус олимларидан бир гуруҳи мазкур йўналишда ўзининг изланишларини олиб

борган ва илмий хулосаларини шакллантирган. Масалан, А.М. Марголин ва А.Я.
Быстряковлар (2001) инвестицияга наф тарзида қараб, “истиқболда иқтисодий ёки
ижтимоий наф олиш учун узоқ муддатли ҳар қандай капитал қўйилма” сифатида акс
этишини қайд этадилар.

А.Семинанинг (2010) фикрига кўра, хорижий адабиётларда инвестициялар

қуйидаги шаклда мавжуд эканлиги таъкидлаб ўтилади.

Кенг маънода – узоқ муддатли истеъмол товарларини фойдаланиш ёки янги

активларни олиш учун капитал қўйилмаларни йўналтиришни ўзида акс эттиради.

Тор маънода – иқтисодиётнинг турли тармоқларида моддий наф олиш ёки

самарага эришиш мақсадида асосий воситаларни ишлаб чиқишни ташкил этишни
назарда тутади, деган ғояни илгари суради.

Л.Абалкининг (2000) фикрига кўра, иқтисодиётнинг турли тармоқлари

корхоналарига узоқ муддатли капитал қўйилмаларни қўйишни кўзда тутилишини
инвестицион фаолиятнинг сифати тарзида таъкидлаб ўтади.

А.Вахабов (2010) таҳрири остида нашр этилган қўлланмада инвестицияларни

тартибга солишда халқаро молия институтларининг тутган ўрни ва уларнинг ўзига хос
жиҳатлари тўғрисида фикрлар баён этилади. Жумладан, хорижий инвестицияларни
жалб этишда эътибор берилиши лозим тамойилларга алоҳида урғу бериб ўтилади.

И.ф.д. Ш.Мустафакулов (2014) эса, инвестицион фаолиятни амалга оширишда

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш муҳим эканлигини
қайд этиб ўтади. Жумладан, иқтисодиётнинг реал секторига инвестицияларни
йўналтириш орқали қуйидаги ижтимоий-иқтисодий самараларга эришилади, дея
таъкидлаб ўтади:

– ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳаларини миқдор ва сифат жиҳатдан

ўсишга;

– ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш миқдорининг ўсиши давлат бюджетига

тушаётган солиқ тушумларининг кўпайишига;

– ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш самарадорлигининг ошиши иш ҳақининг

ортиши ва аҳоли фаровонлигининг юксалишига;

– жаҳон талабларига жавоб берадиган рақобатбардош ишлаб чиқариш орқали

мамлакат экспорт салоҳиятининг ўсишига олиб келади.

Инвестицион жозибадорликни иқтисодий барқарорликни таъминлашга ёрдам

берувчи омиллардан бири ҳисобланади. Мазкур иқтисодий категорияни баҳолашда
турли илмий ёндашувлар мавжуд. Биз уларни қуйидаги уч гуруҳга ажратган тарзда
ўрганишимиз мумкин:

иқтисодий-математик услублар;

омиллар таҳлили;

эксперт таҳлили.

Ушбу услубларнинг умумий мақсади инвестицион жозибадорликни баҳолаш

бўлса-да, уларнинг турли ютуқ ва мураккабликлари мавжуд ҳисобланади (1-жадвалга
қаранг).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Инвестицион жозибадорликни баҳолашнинг назарий-услубий асослари[1]

Иқтисодий-математик

услублар

Омиллар таҳлили

Эксперт таҳлил

Услубнинг моҳияти

Корреляцион

ва

дисперсион таҳлиллар,
оптималлаштириш,
математик
моделлаштириш

каби

усуллардан
фойдаланишни
англатади

Моҳият

жиҳатидан

яқин

бўлган

кўрсаткичларни
гуруҳлаштириш
орқали таҳлил этиш

Ўрганилаётган
объектнинг
мутахассис

ва

раҳбарлар
томонидан
далилларга

асосан

баёнотларни
берилиши

Афзалликлари

тизимлаштирилган

алгоритм.

олинган

натижаларнинг
бирхиллиги

“инсон

омили”нинг

камайтирилиши

ҳудуддаги ҳолатни

акс

эттирувчи

статистик
маълумотларни
тартиблаштириш

кўп

омилли

алоқадорликнинг
ҳисобга олиниши

мажмуавийлик

нафақат

доимий

статистик, балки бир
марталик

сифатли

маълумот

тажрибали

экспертнинг
ишончли маълумоти

инвестицион фаолиятдан келиб чиқиб

ҳудудларни гуруҳлаштириш имкони.

натижаларнинг тушунарлилиги

Камчиликлари

моделга

олинган

кўрсаткичларнинг
асосланмаганлиги

сўнгги натижага ҳар

бир кўрсаткични қўшган
улушини

баҳолаш

имкония мавжуд эмас

улуш

ва

индикаторларнинг
ўрнатилган
меъёрлари
мезонининг
субъективлиги.

танланган

барча

омилларнинг етарли
асосланмаганлиги

эксперт

баҳосининг
субъективлиги.

юқори

меҳнат

сиғимкорлиги.

юқори қиймат.

иштирокчилар

зртасидаги

рейтингдаги

ҳақиқий масофани аниқлаш имкони йўқлиги.

кўрсаткичларни

аниқлашнинг

шаффоф

эмаслиги


Ўзбекистонлик

тадқиқотчилардан

Р.Ҳ.Бозоров

инвестицион

фаолиятни

баҳолашда икки методологик ёндашувни ажратиб кўрсатади. Жумладан, молиявий
ва иқтисодий баҳолаш тарзида ажратиб кўрсатади. “Молиявий баҳолаш инвестиция
лойиҳасини амалга ошириш жараёнидаги ликвидлигини таҳлил қилишда
ишлатилади. Бошқача айтганда, молиявий баҳолаш вазифаси, лойиҳани белгиланган
муддатларда амалга ошириш учун, унинг жами молиявий мажбуриятларини
бажаришга корхонанинг етарли молиявий ресурслари бўлишини белгилашдир.

Иқтисодий баҳолаш эса, инвестиция лойиҳасининг потенциал қобилияти, шу

лойиҳага қўйилган маблағларнинг қийматини сақлаб қолишда ва уларнинг ўсиш
суръатини етарли даражасини яратиб беришда фойдаланилади[2]”.

Профессор Овчинникова О.П. ва Чурлова Е.Е. ўзларининг тадқиқотларида

инвестицион жозибадорликни иқтисодий таркибий тузилишга ва риск таркибига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

боғлиқ равишда баҳоланишини тушунтириб беришган. Унда қуйидаги формулага
эътиборни қаратишган[3]:

ИЖ = ИТ × (1 − РТ)

ИЖ – инвестицион жозибадорлик; ИТ – иқтисодиёт таркиби (бюджет дефицити,

ўртача солиқ ставкаси, инвестициялар ҳажми); РТ – рисклар даражаси.

Ушбу

баҳолашдан

ҳосил

бўлган

натижани

қуйидагича

ҳолатда

мезонлаштирилган:

ИЖ>0,4 – юқори инвестицион жозибадорлик;
0,2< ИЖ<0,4 – ўртачадан юқори инвестицион жозибадорлик;
0,1<ИЖ<0,2 – ўртача инвестицион жозибадорлик;
0,05<ИЖ<0,1 – ўртачадан паст инвестицион жозибадорлик;
ИЖ < 0,05 – қуйи инвестицион жозибадорлик.
Шунингдек, рус олими Бочаров С.В. томонидан олиб борилган тадқиқотлар

кўрсатишича, инвестицион жозибадорликни белгиловчи омиллар ва уларнинг тутган
ўрни қуйидагича эканлиги қайд этилади[4]:

иқтисодий самардорлик – 0,207;

тижоратлаштириш даражаси – 0,203;

лойиҳанинг мукаммаллик даражаси – 0,161;

ижрочиларнинг малакаси – 0,149;

лойиҳанинг янгилик даражаси – 0,148;

патентланиш даражаси – 0,132.

Шундай экан инвестицион жозибадорликни баҳолашда бир қатор омилларга

эътибор қаратилиши билан бирга, инвестицион сиёсатга ҳам боғлиқ. Ҳудудга
инвестицияларни жалб қилиш масаласини ечиш учун ҳудудий инвестицион сиёсатни
ишлаб чиқилиши зарур. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, ҳудудий инвестицион
сиёсат – бу ҳудудий маъмурият органлари фаолияти бўлиб, у инвестициялар
манбаини излаб топишга ва уларни самарали фойдаланиладиган соҳаларга
йўналтиришга қаратилган бўлиши керак.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни амалга оширишда панель маълумотларни Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳудудларнинг ялпи ҳудудий
маҳсулотлари ва инвестициялар тенденциялари ўртасида ўзаро алоқадорлик
корреляцион-регрессион таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Биз инвестицион жозибадорликни баҳолашда инвестицион потенциал

категориясидан фойдаланамиз. Шу билан бирга, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг
яратилишидаги улуши бўйича таҳлилларни иқтисодий-математик усуллардан
фойдаланамиз.

Мамлакатимизнинг ҳудуд(вилоят)ларига киритилган инвестицияларнинг ялпи

ҳудудий маҳсулот яратишдаги улушини таҳлил этиш учун регрессион таҳлилни амалга
оширдик. Бунда 2013-2017 йиллар кесимида маълумотлар танлаб олинди. Олиб
борилган

тадқиқотлар

асосида

айтиш

мумкинки,

қатор

вилоятларда

инвестицияларнинг қўшимча қиймат яратишдаги улуши тўғридан-тўғри бўлмасдан,
балки билвосита хусусиятга эга бўлаётганлигини қайд этиш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Ҳудудларда асосий капиталга киритилган инвестициялар ва ЯҲМлар ривожланиш

тенденциялари регрессион таҳлили

Ҳудудлар номи

Коэффициентлар

P-қиймат

F-қиймат

Озод ҳад

Эркин ўзгарувчи

Озод ҳад

Ўзгарувчи

Қорақалпоғистон
Республикаси

6600,3

-0,3902

0,13

0,66

0,22

Андижон вилояти

-3086,9

6,97

0,77

0,31

1,49

Бухоро вилояти

6279,1

0,59

0,01

3,18

10,2

Жиззах вилояти

2560,0

1,57

0,12

0,25

2,0

Кашқадарё вилояти

5056,1

1,27

0,01

0,00

59,8

Навоий вилояти

2292,0

3,25

0,36

0,04

10,9

Наманган вилояти

1718,2

2,83

0,01

0,00

319,0

Самарканд вилояти

5393,9

1,50

0,75

0,80

0,07

Сурхондарё вилояти

-3015,3

6,37

0,02

0,00

297,1

Сирдарё вилояти

-1973,5

5,10

0,01

0,00

249,6

Тошкент вилояти

-13658,9

8,13

0,29

0,06

8,21

Фарғона вилояти

16321,4

-2,52

0,01

0,26

1,87

Хоразм вилояти

-2586,2

5,82

0,44

0,06

8,36

Тошкент шаҳри

4403,2

2,87

0,26

0,00

54,6

Масалан Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё

вилоятлари ва Тошкент шаҳри каби ҳудудларда мазкур кўрсаткичлар ўртасидаги
боғланиш чизиқли тарзда бўлаётанлигини англатмоқда. Яъни ушбу ҳудудлардаги
регрессион таҳлил натижаларига эътибор қаратсак, кузатишлар сони 5 та бўлганлиги
сабабли Фишер тақсимоти бўйича мезон 9,12га тенг. Қайд этиб ўтилган ҳудудларда
эса мазкур F-қиймат 9,12 дан катта эканлигиии кўриш мумкин.

Таъкидлаш лозим, Бухоро вилоятида 1 бирлик инвестиция ялпи ҳудудий

маҳсулотни 0,59 бирликка ижобий ўзгаришига шароит яратаётган бўлса, Сурхондарё
ва Сирдарё вилоятларида мос равишда 6,37 ва 5,10 бирликка ошишини кўрсатиб
турибди. Шундай бўлсада, ҳисобга олинмаган омиллар салбий таъсирга эга
бўлаётганлиги маълум бўлмоқда. Эътиборли жиҳати шундан иборатки, Навоий,
Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мазкур кўрсаткичлар мос равишда 3,25;
2,83 ва 2,87 бирликка ошиш кузатилганлигини ҳамда ҳисобга олинмаган омиллар
таъсири ҳам ижобийдир. Ушбу ҳудудларда нафақат Ғ-қиймат балки, Р-қиймат ҳам
мезон даражасида бўлганлигини кузатиш мумкин (2-жадвалга қаранг).

Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг ялпи ҳудудий (ички)

маҳсулотга нисбатан улуши ўртача 23 фоиз атрофида бўлиши жаҳон тажрибасидан
маълум. Жаҳоннинг кўплаб ривожланган мамлакатларида ушбу кўрсаткич 20,75 фоиз
эканлигини, Европа Иттифоқида эса 19,3 фоиз эканлигини кўриш мумкин. Масалан,
мазкур кўрсаткич АҚШда 20 фоиз, Германияда 18,8 фоиз, Нидерландияда 17,3 фоиз,
Японияда 21,9 фоизни ташкил этмоқда. Ўзбекистонда эса, 30,3 фоиз тарзида
шаклланмоқда[5].

Шу нуқтаи назардан, ҳудудларга эътибор қаратсак ушбу тенденциянинг

барқарор хусусиятга эга эмаслигини кўриш мумкин. Масалан, Қорақалпоғистон
Республикасида ЯХМга нисбатан асосий капиталга инвестициялар улуши 2013 йилда
79 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб 27 фоизга тенг бўлган. Андижон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

вилоятида 15-17 фоизни, Фарғонада 15-25 фоизни ташкил этганлигини қайд этиш
мумкин. Юқоридаги регрессион таҳлилимизда ижобий тенденциялар қайд этилган
вилоятларда мазкур кўрсаткич 39-58 фоизни, Наманганда 21-28 фоизни,
Сурхондарёда 26-27 фоизни, Тошкент шаҳрида 28-30 фоизни ташкил этганлигини
таъкидлаш жоиз. Ушбу ҳудудларда инвестицияларнинг ЯҲМга нисбатан улуши
барқарор хусусиятга эга бўлганлигини ва натижада ЯҲМнинг ўсишига ижобий тарзда
боғлиқ бўлган вазият юзага келган, деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, Бухоро вилоятида
ушбу рақам 2013-2016 йилларда ўртача 30 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилга
келиб 90 фоизга тенг бўлган. Бу албатта, мамлакатимизда амалга оширилаётган
иқтисодий ислоҳотларнинг тадрижийлиги натижасида сезиларли ўзгаришлар юз
берганлигини кузатиш мумкин.

Шунингдек, ушбу жараёнларни BERI индекси бўйича баъзи мезонларга эътибор

берсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Самарқанд каби вилоятларда
2015-2017 йилларда иқтисодий ўсиш кескин ўзгаришлар бўлганлигини кузатиш
мумкин. Масалан, Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилда 2016 йилга нисбатан
13 фоиз пунктга пасайишни қайд этиш лозим. Бу эса албатта, инвестицион
потенциални мустаҳкамлашда иқтисодий ўсиш тенденцияларини ҳам барқарор
бўлишига эришиш ҳам муҳим омиллардан бири ҳисобланар экан.

3-жадвал

Аҳоли жон бошига тўғри келган асосий капиталга киритилган инвестициялар ва

ЯҲМлар ривожланиш тенденциялари регрессион таҳлили

Ҳудудлар номи

Коэффициентлар

P-қиймат

F-қиймат

Озод ҳад

Эркин ўзгарувчи

Озод ҳад

Ўзгарувчи

Қорақалпоғистон
Республикаси

6810,2

-0,79

0,11

0,61

0,31

Андижон вилояти

-4711,3

22,9

0,71

0,31

1,47

Бухоро вилояти

6151,9

1,12

0,01

0,05

9,9

Жиззах вилояти

-5769,9

10,7

0,04

0,00

35,5

Кашқадарё вилояти

4388.7

4,17

0,03

0,00

60,1

Навоий вилояти

1916,8

3,17

0,49

0,05

9,14

Наманган вилояти

1297,1

7,89

0,06

0,00

211

Самарканд вилояти

5877,1

4,74

0,75

0,84

0,04

Сурхондарё вилояти

-4201,1

16,9

0,01

0,00

322,7

Сирдарё вилояти

-2888,8

4,71

0,01

0,00

107,7

Тошкент вилояти

-15746,5

24,1

0,34

0,09

5,66

Фарғона вилояти

-28152,9

64,5

0,07

0,03

14,2

Хоразм вилояти

-6403,8

15,0

0,35

0,12

4,5

Тошкент шаҳри

3177,5

7,2

0,43

0,00

49,6


Тадқиқотларимизни давом эттирган ҳолда ҳудудларда киши бошига тўғри

келувчи асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми билан ялпи ҳудудий
маҳсулот ўртасидаги боғланишни кўриб чиқамиз. Бунинг учун регрессион таҳлил
методологиясидан фойдаланган ҳолда тадқиқотларни амалга оширамиз.

Бу борада, аҳолининг жамғариш даражаси ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Масалан, Ж.Кейнс инсонларнинг ўз истеъмолларини даромадлари ошиб бориши
билан ўзгартириш мойиллиги мавжуд эканлигини қайд этиб ўтади[6].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Албатта ялпи ҳудудий маҳсулотнинг яратилишида аҳоли истеъмоли инобатга

олинади. Шу боисдан, аҳоли жон бошига тўғри келувчи инвестицияларнинг ҳажми
ҳудудий иқтисодий ўсишни шакллантириб беришда алоҳида аҳамиятга эга
ҳисобланади.

Олиб борилган тадқиқотлар асосида қайд этиш мумкинки, Бухоро, Қашқадарё,

Наманган, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудларида аҳоли
жон бошига тўғри келган асосий капиталга инвестициялар ҳажми қўшимча қиймат
яратилишида аҳамиятга эга бўлаётганлигини кўрсатмоқда.

Ушбу ҳудудларнинг қаторига Фарғона вилоятини ҳам қўшиш мумкин. Мазкур

вилоятда Ғ-қийматга эътибор қаратсак, Фишер тақсимоти мезони жадвалида
келтирилган кўрсаткичдан катта, шунингдек, Р-қиймат ҳам 5 фоиз эҳтимоллик
четланишдан кичкина эканлигини кўрсатмоқда. Ушбу ҳудуднинг яна бир эътиборли
жиҳати шундаки, аҳоли жон бошига тўғри келувчи бир бирлик инвестициянинг
ортиши қўшимча қийматнинг 64,5 бирликка ортишига олиб келиши маълум
бўлмоқда. Таъкидлаш лозимки регрессион таҳлил мезонларининг барча
кўрсаткичлари ижобий бўлган Бухоро вилоятида мазкур кўрсаткич 1,12 бирликка тенг
бўлаётганлигини кўриш мумкин (3-жадвалга қаранг).

Бизнингча, аҳоли жон бошига тўғри келувчи инвестицияларнинг ҳажми юқори

бўлиши қўшимча қиймат яратишнинг муҳим омили бўлаётганлиги йўқ. Бу ерда
эътиборли жиҳат йиллар кесимида бир кишига тўғри келувчи инвеститцияларнинг
кескин ўзгариб кетишини олдини олишдир. Бу ҳолатни мониторинг қилиб, прогноз
кўрсактчиларини ишлаб чиқишда инобатга олиниши муҳим аҳамият касб этади.

4-жадвал

Ҳудудларда асосий капиталга киритилган хорижий инвестиция(кредит)лар ва ЯҲМ

ривожланиш тенденциялари регрессион таҳлили

Ҳудудлар номи

Коэффициентлар

P-қиймат

F-қиймат

Озод ҳад

Эркин ўзгарувчи

Озод ҳад Ўзгарувчи

Қорақалпоғистон
Республикаси

6412,0

-0,82

0,04

0,52

0,52

Андижон вилояти

546,8

73,5

0,91

0,14

3,84

Бухоро вилояти

7974,8

0,51

0,00

0,15

3,5

Жиззах вилояти

2108,2

26,8

0,05

0,04

11,3

Кашқадарё вилояти

5710,0

5,3

0,07

0,03

13,6

Навоий вилояти

8982,1

0,8

0,03

0,93

0,00

Наманган вилояти

4540,4

5,8

0,00

0,00

103,9

Самарканд вилояти

-1118,5

208,6

0,42

0,18

2,98

Сурхондарё вилояти

1323,2

29,1

0,37

0,00

43,0

Сирдарё вилояти

4818,2

-14,3

0,29

0,74

0,12

Тошкент вилояти

3938,0

23,6

0,43

0,05

9,9

Фарғона вилояти

23786,5

-55,3

0,19

0,46

0,69

Хоразм вилояти

3913,3

19,4

0,07

0,22

2,27

Тошкент шаҳри

10839,2

13,1

0,08

0,02

17,1


Ҳудудларнинг инвестицион потенциали ҳақида фикр юритилганда жалб этилган

хорижий инвестицияларнинг қўшилган қиймат яратишдаги жараёнга таъсири муҳим
аҳамиятга

эга.

Сабаби,

жалб

қилинган

хорижий

маблағлар

ҳудуднинг

сиғимкорлигидан келиб чиқиб, унинг иқтисодий ўсишида ўз аксини топиши керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Қайд этиш мумкини, Жиззах, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент

шаҳри ҳудудларида хорижий маблағларга боғлиқ тарзда иқтисодий ўсиш маънога эга
бўлмоқда. Ушбу ҳудудларда Намаган ва Қашқадарё вилоятларида бир-бирлик
хорижий инвестиция ялпи ҳудудий маҳсулот яратишда 5 бирлик синергетик самара
бераётганлигини кўриш мумкин (4-жадвалга қаранг).

Хулоса ва таклифлар

Фикримизча, ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар билан ялпи ҳудудий

маҳсулотлар ўртасидаги ўзаро ижобий боғлиқликни таъминлаш учун қуйидагиларга
эътибор бериш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз:

ҳудудга жалб этилаётган инвестицияларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотга

нисбатан улушини барқарор тарзда бўлишини таъминлаш;

инвестицияларнинг ўтган йилга нисбатан ўзгариш тенденцияларини кескин

тарзда бўлишини олдини олиш;

инвестицияларнинг ялпи ҳудуий маҳсулот яратишдаги ўрнини ижобий

бўлишини таъминлаш учун инвестициялар ҳажмининг ялпи маҳсулотга нисбатан
улушини халқаро мезонлар бўйича бўлишини (25-40 фоиз) таъминлашга эътибор
қаратиш.

Фикримизча, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ялпи

ҳудудий маҳсулотнинг яратилишида маҳаллий ва хорижий инвестицияларнинг ўсиб
бориши билан уйғунликда ривожланиш тенденциясига эга бўлмоқда. Таъкидлаш
лозим, мазкур ҳудудларда жалб этилаётган инвестициялар истеъмол хусусиятига
эмас, балки қиймат яратиш хусусиятига мансуб бўлмоқда.

Олиб борилган тадқиқотлардан маълум бўлмоқдаки, Жиззах вилоятида

маҳаллий инвестицияларнинг ривожланиш тенденциялари қўшимча қиймат
яратишда билвосита таъсир этган бўлсада, хорижий маблағларнинг ялпи маҳсулот
яратишдаги улуши тўғридан-тўғри боғлиқликни ўзида акс эттирмоқда.

Таъкидлашимизча, инвестицион потенциали ижобий хусусият касб этадиган

вилоятлар қаторига Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё,
Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри каби ҳудудларимизни келтиришимиз мумкин.
Шу боисдан айтиш мумкинки, қайд этиб ўтилган ҳудудларда мавжуд салоҳиятдан
келиб чиққан ҳолда инвестицион фаолият таъминланмоқда.

Бизнингча, ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб этишда қуйидаги

ҳолатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

табиий-иқлим

шароитини

инобатга

олган

ҳолда

инвестицияларни

жойлаштириш;

ихтисослашув даражасини инобатга олиб, инвестицион лойиҳаларни амалга

ошириш;

рақобат устунлиги имкониятларини эътиборга олган ҳолда, устувор соҳаларга

инвестицияларни жойлаштириш;

инвестицияларнинг ҳажмига эмас, балки унинг иқтисодий ўсишдаги ижобий

таъсирини инобага олиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. 2018 йил. 28 декабр

https://president.uz /uz/lists/view/2228


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

10

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

2.

Марголин, А.М. Экономическая оценка инвестиций / А.М. Марголин, А.Я.

Быстряков. — М., 2001. — C.358

3.

Семина, Л.А. Научный подход к определению понятия «инвестиции» для

предприятий агропромышленного комплекса / Л.А. Семина // Вестник Алтайского
государственного аграрного университета. - 2010. - № 10 (72). - С.108

4.

Абалкин, Л.И. В поисках новой стратегии / Л.И. Абалкин, О.М. Грибанова //

Избр. труды; в 4 т. — М.: Экономика, 2000. — Т. 4. — C.738

5.

Вахабов А., Хажибакиев Ш., Муминов Н. Хорижий инвестициялар: Ўқув

қўлланма / и.ф.д., проф. А. В. Вахобовнинг умумий таҳрири остида. – Т.: Молия, 2010.
– 328 бет.

6.

Мустафакулов

Ш.,

Муродуллаев

Н.

Мамлакатимиз

иқтисодиётини

модернизациялашда кенг кўламли инвестиция сиёсати// "BIZNES - ЭКСПЕРТ".
2014.24.03.

http://www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/19781-mamlakatimiz-

iqtisodiyotini-modrnizatsiyalashda-kng-kolamli-invstitsiya-siyosati

7.

Бозоров

Р.Ҳ.

Ўзбекистонда

инвестиция

лойиҳаларининг

иқтисодий

самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш// “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, 2018 йил март-апрель,

8.

Овчинникова О.П., Чурилова Е.Е. Методы оценки инвестиционного климата

региона //Международный научно-исследовательский журнал. – 2014. - №9(28). – 94-
97 с.

9.

Бочаров С.В. Оценка привлекательности научно-технических разработок при

формировании инвестиционной политики предприятий: автореферат ... к.э.н. –
Нижний Новгород. НижГАСУ, 2006. – 27 с.

10.

http://www.economywatch.com/economic-statistics/economic-

indicators/Investment_Percentage_of_GDP/

Мурожаат санаси – 15.10.2018 й.

11.

Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег [перевод с

английского Н.Н. Любимова]/Дж. М. Кейнс. – Москва: Гелиос АРВ, 2011 – С. 98.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил. 28 декабр https://president.uz /uz/lists/view/2228

Марголин, А.М. Экономическая оценка инвестиций / А.М. Марголин, А.Я. Быстряков. — М., 2001. — С.358

Семина, Л.А. Научный подход к определению понятия «инвестиции» для предприятий агропромышленного комплекса / Л.А. Семина // Вестник Алтайского государственного аграрного университета. - 2010. - № 10 (72). - С.108

Абалкин, Л.И. В поисках новой стратегии / Л.И. Абалкин, О.М. Грибанова // Избр. труды; в 4 т. — М.: Экономика, 2000. — Т. 4. — С.738

Вахабов А., Хажибакиев Ш., Муминов Н. Хорижий инвестициялар: Укув Кулланма / и.ф.д., проф. А. В. Вахобовнинг умумий такрири остида. - Т.: Молия, 2010. - 328 бет.

Мустафакулов Ш., Муродуллаев Н. Мамлакатимиз ицтисоднётини

модернизациялашда кенг куламли инвестиция сиёсати// "BIZNES - ЭКСПЕРТ". 2014.24.03. http://www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/19781-mamlakatimiz-

iqtisodiyotini-modrnizatsiyalashda-kng-kolamli-invstitsiya-siyosati

Бозоров Р.Х. Узбекистонда инвестиция лойикаларининг ик,тисодий самарадорлигини баколашни такомиллаштириш// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 2, 2018 йил март-апрель,

Овчинникова О.П., Чурилова Е.Е. Методы оценки инвестиционного климата региона //Международный научно-исследовательский журнал. - 2014. - №9(28). - 94-97 с.

Бочаров С.В. Оценка привлекательности научно-технических разработок при формировании инвестиционной политики предприятий: автореферат ... к.э.н. -Нижний Новгород. НижГАСУ, 2006. - 27 с.

http://www.econornywatch.com/economic-statistics/economic-indicators/lnvestment Percentage of GDP/ Мурожаат санаси - 15.10.2018 й.

Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег [перевод с английского Н.Н. Любимова]/Дж. М. Кейнс. - Москва: Гелиос АРВ, 2011 - С. 98.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов