Инвентарный учет основных средств в бюджетных организациях: теория и практика

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
303-308
32
7
Поделиться
Исканов X. (2016). Инвентарный учет основных средств в бюджетных организациях: теория и практика. Экономика и инновационные технологии, (4), 303–308. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8889
X Исканов, Ташкентский Финансовый Институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются теоретические и практические особенности организации процесса проведения инвентаризации основных средств, анализируются результаты инвентаризации в бюджетных организациях.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Х.Н. Исканов,

катта ўқитувчи, ТМИ

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

ИНВЕНТАРИЗАЦИЯСИ ҲИСОБИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ

В данной статье рассматриваются теоретические и практические

особенности организации процесса проведения инвентаризации основных
средств, анализируются результаты инвентаризации в бюджетных
организациях.

The article discusses the theoretical and practical aspects of the organizations

and the process of inventory of fixed assets, a reflection of the inventory in accounting
of budget organizations.

Калит сўзлар:

асосий воситалар, асосий воситалар камомади, асосий

воситаларни баҳолаш, асосий воситалар эскириши, асосий воситаларнинг
ҳолати,

бюджет

маблағлари,

бюджетдан

ташқари

маблағлар,

инвентаризация, инвентаризация натижалари.

Мустақиллик йилларида туб иқисодий ислоҳотлар амалга оширилиб, бозор

муносабатларининг ҳуқуқий асоси, иқисодиётнинг ўзига хос тажриба мактаби
шаклланди. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, молия-банк соҳасидаги барча
хўжалик субъектлари бозор иқтисодиётининг асосий талаб ва таклиф
қонуниятлари асосида ўз фаолиятларини амалга ошириб келмокда. Бу ўз
навбатида, фаолиятнинг ривожланиши, самарадорлигини таъминлашга хизмат
қилади.

Жумладан, бюджетдан молиялаштирилувчи муассасалар фаолиятини ҳам

бозор талабларига мос ташкил қилиш, молиялаштиришнинг янги манбаларини
излаб топиш бозор иқтисодиётининг асосий талабларидан ҳисобланади. Шу
сабабдан 1999 йил 3 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг 414-сон "Бюджет
ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш
тўғрисида"ги қарори асосида бюджет ташкилотларида молиялаштиришнинг
бюджет ва бюджетдан ташқари манбалари белгиланди ҳамда бюджетдан
ташқари маблағларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асоси яратилди.

Бюджет ташкилотлари ушбу меъёрлар асосида қуйидаги бюджетдан

ташқари маблағларни, яъни:

- тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблардан тушган

маблағларни;

- таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган

тушумларни;

- бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
- бошқа бюджетдан ташқари маблағларни шакллантиради.
Ҳозирги кунда давлат бюджети харжатлари таркибида ижтимоий соҳа ва

аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари жами харажатларнинг 59
фоизи ёки 22457 млрд. сўмни ташкил этмоқда[1]. Албатта, ушбу маблағларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

тўғри ва мақсадли сарфланиши учун меъёрий ҳужжатлар талабларидан келиб
чиқиб уларни мунтазам назорат қилиб бориш талаб этилади.

Бюджет ташкилотлари бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

ҳисобидан ўз вазифаларини амалга ошириш учун моддий техник базаларини
шакллантиради, яъни бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан
асосий воситалар кирим қилинади ва сақланади. Ўз навбатида ташкилотдаги
асосий воситалардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг тўғри сақланишини
ўрганиш мақсадида асосий воситаларни доимий равишда назорат қилиш
зарурати вужудга келади.

Ҳозирги кунда бюджет ташкилотларида "Инвентарлашни ташкил этиш ва

ўтказиш" номли 19-сон бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти талаблари асосида
асосий воситалар бўйича инвентаризация ташкил қилиниб ўтказилмокда. Ушбу
стандартга кўра, инвентаризация ўтказишнинг асосий мақсади – мол-мулкнинг
хақиқатда мавжудлигини аниқлаш, хақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия
ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш ҳамда ҳисобда тўғри акс этгирилганлигини
текшириш ҳисобланади.

Асосий воситаларнинг сақланиш ҳолати асосан инвентаризация ўтказиш

орқали текширилади. Инвентаризация ўтказишда аввало махсус комиссия
тузилади ёки ташкилотда тузилган доимий инвентаризация комиссияси иш олиб
боради. Асосий воситалар инвентаризация қилинганда комиссия албатга
объектни натурада кўриб чиқишни амалга оширади ва инвентаризация
рўйхатларига уларнинг тўлиқ номини, миқдорини, инвентар рақамини, асосий
техник ва фойдаланиш кўрсаткичларини киритади [2].

Ҳисобга киритилмаган асосий воситалар бўйича ҳисоб регистрларида

уларни таърифловчи маълумотлар йўқлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги
аниқланганда, комиссия ушбу асосий воситалар юзасидан маълумотлар ҳамда
техник кўрсаткичларни киритади.

Инвентаризацияда аниқланган ҳисобга олинмаган асосий воситаларнинг

баҳолари жорий қиймат бўйича амалга оширилади, асосий воситаларнинг
эскириши эса асосий воситанинг ҳақиқатдаги ҳолати бўйича баҳолаш ва
эскириш

тўғрисидаги

маълумотларни

тегишли

расмийлаштирилган

далолатномалари билан аниқланади.

Инвентаризация комиссияси инвентаризация вақтида аниқланган ҳисобга

олинмаган асосий воситалар қачон ва кимнинг фармойиши билан бунёд
этилганини, уларни бунёд этилиши учун харажатлар қаерга ишлатилганлиги ва
қайси ҳисобдан чиқарилганлигини далолатномада акс эттиради. Асосий
воситалар рўйҳатига асосий воситанинг бош мақсадига мувофиқ унинг номи
киритилади. Агарда асосий восита қайта қурилган, қайта тикланган,
кенгайтирилган ёки қайта жиҳозланган бўлса ва бунинг оқибатида унинг асосий
мақсади ўзгарган бўлса, унда бу рўйхатга мақсадга мувофиқ у янги ном билан
киритилади. Агарда капитал характерда амалга оширилган ишлар (қўшимча
қават қуриш, янги бинолар қуриш ва бошқалар) ёки бинолар ва иншоотларнинг
бир қисмини қисман йўқ қилиш (айрим конструктив элементларни бузиш)
бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмаган бўлса, унда тегишли ҳужжатлар бўйича
объектнинг бошланғич суммаси аниқланади ва амалга оширилган ўзгаришлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

тўғрисидаги маълумотлар рўйхатларда келтирилади. Бир вақтнинг ўзида
комиссия бунда айбдор бўлган шахсларни ва ҳисоб регистрларида у ёки бу
асосий воситалар бўйича конструктив ўзгаришлари ўз аксини топмаганлиги
сабабларини аниқлайди.

Машиналар, ускуналар ва жиҳозлар инвентаризация рўйхатларига

инвентарь рақами, ишлаб чиқарган заводи, ишлаб чиқарилган йили, мақсади,
қуввати ва бошқалар киритилади. Бир цех ёки бўлимга бир пайтда келиб тушган
ва намунавий инвентарь карточкада ҳисобга олинадиган бир хил баҳодаги
хўжалик инвентарь анжомлари, асбоблар, станоклар ва бошқалар
инвентаризация рўйхатларида ушбу буюмлар номлари, уларнинг сони
кўрсатилади.

Асосий воситаларга берилган инвентарь рақамлар ўзгармаслиги керак.

Объектлар ўзининг техник ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўйича тааллуқли
бўлган гуруҳдан бошқа асосий воситалар гуруҳига хато тариқасида киритилган
бўлса, шунингдек нотўғри рақам берилгани аниқланганда рақамларни
ўзгартириш мумкин бўлади.

Инвентаризация пайтида ташкилотдан ташқарида бўлган асосий воситалар

ташкилотдан вақтинча жўнатилгунга қадар доимий фаолият кўрсатувчи ёки
ишчи комиссиялар томонидан инвентаризация қилинган бўлиши керак.

Фойдаланишга яроқсиз бўлган ва тикланиши мумкин бўлмаган асосий

воситалар

инвентаризация

рўйхатига

киритилмайди.

Инвентаризация

комиссияси ушбу асосий воситаларни фойдаланишга топширилган муддати ва
ушбу асосий воситаларни яроқсиз ҳолга олиб келган сабабларини (бузилиши,
тўлиқ эскириши ва бошқалар) кўрсатиб, алоҳида рўйҳат тузади. Бундай асосий
воситаларни рўйҳатдан чиқариш умумий белгиланган тартибда амалга
оширилади.

Жавобгарлик сақланишида бўлган ижарага олинган асосий воситалар ҳам

текширилади. Кўрсатилган асосий воситалар бўйича алоҳида рўйхат тузилади,
унда ушбу асосий воситаларни жавобгарлик сақланишига ёки ижарага қабул
қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Инвентаризация натижасида асосий воситалар бўйича камомад ёки

йўқотишнинг аниқланиши ва ундирилиши "Инвентаризация жараёнида
аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва
солиққа тортиш тартиби тўғрисида"ги низом (Молия вазирлиги, Давлат солиқ
қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004
йил 10 мартдаги 37. 2004-26. 20/1-сонли қарори билан тасдиқланган)га асосан
тартибга солинади. Ушбу низомга асосан иш берувчининг мулкига етказилган
зарар ҳажми, зарар учун ходимнинг моддий жавобгарлик чегаралари ва
тартибини аниқлаш Ўзбекистан Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга
солиниши кўрсатилган.

Бир ойлик ўртача иш ҳақидан ошмайдиган етказилган зарар суммасини

айбдор ходимдан ундириш иш берувчининг фармойишига мувофиқ амалга
оширилади. Фармойиш етказилган зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойдан
кечикмасдан чиқарилади. Бунда, зарар ҳажми инвентаризация ўтказиш даврида
мазкур жойда амал қилаётган бозор баҳолари бўйича ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Агар ходимдан ундирилиши лозим бўлган етказилган зарар суммаси унинг

ўртача ойлик иш ҳақидан юқори ёки зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ўтган бўлса, унда ундириш суд орқали амалга оширилади.

Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулкнинг бозор қийматини

аниқлаш учун қуйидагилардан, яъни:

ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ва уларнинг расмий дилерларидан,

товар хомашё биржаларидан, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган
худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўғрисида маълумотлардан;

Марказий банкнинг камомад (ортиқа) аниқланган санадаги ва тегишли

мулкни сотиб олиш санасидаги курсларнинг нисбати шаклида аниқланган ҳисоб-
китоб коэффициентини қўллаган ҳолда сотиб олиш санасидаги (тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд бўлганда) мол-мулкнинг эркин конвертацияланадиган
валютадаги қиймати тўғрисидаги маълумотлардан;

тегишли давлат идораларида мавжуд бўлган нархлар даражаси

тўғрисидаги маълумотлардан;

инвентаризация ўтказилаётган даврда оммавий ахборот воситалари ва

махсус адабиётларда эълон қилинган нарх даражалари тўғрисидаги
маълумотлардан;

тегишли мол-мулк қиймати тўғрисидаги баҳоловчининг эксперт

хулосасидан фойдаланиши мумкин.

Асосий воситалар бўйича ўтказилган инвентаризация натижасида камомад

ёки ортиқча (ҳисобга олинмаган) ҳолатлар аниқланиши мумкин. Камомад ёки
йўқотишнинг аниқланиши бухгалтерия счётларида қуйидагича акс эттирилади
[3].

1. Инвентаризация натижасида камомад аниқланган асосий воситалар

суммасига (агарда моддий жавобгар шахсдан ундирилмаса).

а) Ҳисобланган эскириш суммасини ҳисобдан чиқарилганда:
Дт 02 Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар;
Кт 01 Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
б) Қолдиқ қийматини ҳисобдан чиқарилганда:
Дт 231, 241, 251, 261, 271 ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;
Кт 01 Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар.
2. Инвентаризация натижасида камомад чиққан бюджет маблағлари

ҳисобидан сотиб олинган ёки сотиб олиниш манбаси ноаниқ бўлган асосий
воситалар суммасига (агарда моддий жавобгар шахсдан ундирилса):

а) Ҳисобланган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши:
Дт 02 Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар;
Кт 01 Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
б) Қолдиқ қийматини ҳисобдан чиқарилганда:
Дт 231 Бюджет маблағлари бўйича ҳақиқий харажатлар;
Кт 01 Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
в) Айбдор шахсдан ундирилган сумманинг бюджет даромадларига

ҳисобланиши:

Дт 170 Камомадларга доир ҳисоб-китоблар;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Кт 160 Бюджетга тўловлар;
г) Айбдор шахс томонидан камомад суммасининг ташкилот кассасига

тўланиши:

Дт 120 Миллий валютадаги накд пул маблағлари;
Кт 170 Камомадларга доир ҳисоб-китоблар;
д) Камомад суммасининг шахсий ҳисоб рақамга кирим қилиниши:
Дт 113 Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар;
Кт 120 Миллий валютадаги накд пул маблағлари;
е) Маблағларнинг бюджет даромадларига ўтказиб берилиши:
Дт 160 Бюджетга тўловлар;
Кт 113 Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар.
3. Моддий жавобгар шахс камомад чиқишда айбдор деб тан олинган ҳолда

(агарда асосий восита бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган
бўлса):

а) Ҳисобланган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши:
Дт 02 Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар;
Кт 01 Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
б) Қолдиқ қийматини ҳисобдан чиқарилганда:
Дт 170 Камомадларга доир ҳисоб-китоблар;
Кт 01 Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
в) Агарда мазкур асосий воситанинг қолдиқ қиймати моддий жавобгар

шахс зиммасига олиб борилган суммадан кам бўлса:

Дт 170 Камомадларга доир ҳисоб-китоблар;
Кт 272 Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар;
г) Агарда мазкур асосий воситанинг қолдиқ қиймати моддий жавобгар

шахс зиммасига олиб борилган суммадан кўп бўлса:

Дт 231, 241, 251, 261, 271 ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;
Кт 170 Камомадларга доир ҳисоб-китоблар;
д) Айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши:
Дт 110-113 Бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи счётлар;
Кт 170 Камомадларга доир ҳисоб-китоблар.
Ўтказилган инвентаризация натижасида ортиқча чиққан асосий

воситаларни бухгалтерияда кирим қилиниши:

Дт 01 Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
Кт 285 Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар.
Умуман

олганда,

бюджет

ташкилотларида

асосий

воситалар

инвентаризацияни ташкил қилиш ва натижаларни ҳисобда акс эттириш мол-
мулкларнинг тўғри сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни
таъминлашда муҳим саналади. Шу жиҳатдан, бюджет ташкилотларида асосий
воситалар инвентаризацияси қонунчилик талаблари асосида ўтказилиши ва
натижаларни ҳисобда тўғри акс эттириш нафақат бюджет маблағлари балки,
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли ва
самарали фойдаланишга хизмат қилади. Бу эса, давлат бюджетини профицит
билан ижро этилишида долзарб ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган манбаалар рўйхати

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси.
2016 йил 16 январь www.uza.uz;

2.

19-сон "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш" номли БХМС.

3.

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Йуриқнома

ЎзР АВ. 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйҳатдан ўтган.

4.

Останакулов М. Бюджет ҳисоби. Дарслик. - Т.: Талқин, 2008.

5.

Меҳмонов С. Бюджет ҳисоби. - Т.: Фан ва технологиялар, 2012.

Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон “Бюджет

ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш
тўғрисида”ги қарори.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мух,им устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси. 2016 йил 16 январь www.uza.uz;

19-сон "Инвентарлашни ташкил этиш ва утказиш" иомли БХМС.

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия хисоби тугрисида'Ти Иурикнома УзР АВ. 2010 йил 22 дскабрда 2169-сон билан руйхатдан утган.

Останакулов М. Бюджет хисоби. Дарслик. - Т.: Талкин, 2008.

Мехмонов С. Бюджет хисоби. - Т.: Фан ва технологиялар, 2012.

Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон “Бюджет ташкилотларини маблаг билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тугрисида’Ти карори.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов