Фермер хўжаликларида узумчилик плантацияларини барпо этиш харажатлари ҳисобини такомиллаштириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
37-44
7
0
Поделиться
Аликулов, А., Ибрагимов, М., & Файзуллаев, . З. (2019). Фермер хўжаликларида узумчилик плантацияларини барпо этиш харажатлари ҳисобини такомиллаштириш. Экономика и инновационные технологии, (3), 37–44. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10799
Абдимумин Аликулов, Самаркандский институт ветеринарной медицины

доцент, к.э.д.

Мансур Ибрагимов, Самаркандский институт экономики и сервиса

доцент, к.э.н.

Зафар Файзуллаев, Самаркандский институт ветеринарной медицины

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари ҳисобининг айрим ташкилий-услубий масалалари тадқиқ этилиб, уларни такомиллаштиришга доир илмий хулосалар шакллантирилиб, тавсия ва амалий таклифлар берилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

37

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 631.1(575.1)

IMPROVING THE ACCOUNTING OF EXPANDITURES OF

FARMS IN VINE PRODUCTION

Alikulov Abdimo'min Ismatovich

1

Ibragimov Mansur Mardonovich

2

Fayzullaev Zafar Komiljonovich

3

1

Docent of Samarkand Veterinary Medicine Institute, doctor of economics

3

Assistant of Samarkand Veterinary Medicine Institute, doctor of economics

Uzbekistan, Samarkand city, M.Ulugbek 77

2

Docent of Samarkand Institute of Economics and Services, Candidate of Economic

Sciences

Uzbekistan, Samarkand city, Amir Temur street 9

E-mail:

а_aliqulov@mail.ru

Abstract:

The article examines some organizational and methodological issues of cost

accounting for the organization of grape plantations, and also formulated scientific conclusions,
made suggestions and practical recommendations for improving them.

Key words:

Capital investment, accounting, analytical scheme, object of expenditure, cost

item, efficiency.

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА УЗУМЧИЛИК ПЛАНТАЦИЯЛАРИНИ БАРПО ЭТИШ

ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Аликулов Абдимўмин Исматович

1

Ибрагимов Мансур Мардонович

2

Файзуллаев Зафар Комилжонович

3

1

Самарқанд ветеринария медицинаси институти доценти, и.ф.д.

3

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ассистенти

Ўзбекистон, Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек, 77

2

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти доценти, и.ф.н.

Ўзбекистон, Самарқанд шаҳри, Амир Темур, 49

E-mail:

а_aliqulov@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари

ҳисобининг айрим ташкилий-услубий масалалари тадқиқ этилиб, уларни такомиллаштиришга
доир илмий хулосалар шакллантирилиб, тавсия ва амалий таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

Капитал қўйилма, бухгалтерия счетлари, аналитик счет, харажат

объекти, харажат моддаси, самарадорлик.

Кириш

Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг

асосий йўналишларидан бири мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
мақсадида маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш, уларнинг турларини кўпайтириш,
экологик тозалигига эътибор қаратиш билан бирга экспортга йўналтирилган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимини яратиш, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш асосида нобудгарчиликларни
олдини олиш, йил давомида нархларнинг мавсумий кескин ошиб кетишига йўл
қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

38

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таъминлашга қаратилган. Бунда, ички бозорни сифатли мева-сабзавот ва узумчилик
маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида агросаноат мажмуида етакчи
тармоқлардан бири ҳисобланган мева- сабзавотчилик ва узумчиликни янада
ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу тармоқ аҳолини сифатли озиқ-
овқат маҳсулотлари, саноат корхоналарини эса хомашё ресурсларига бўлган
талабини узлуксиз қондириш имкониятини беради. Қолаверса, Ўзбекистон узумчилик
маҳсулотлари етиштириш учун салоҳияти юксак давлатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”
4947-сонли фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясининг

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор

йўналишлари”да белгиланган вазифалар қаторига қишлоқ хўжалигида “...

пахта ва

бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка,
сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва
узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш”
[1] вазифаси қўйилган. Хусусан, 2017 йилда замонавий агротехнологиялар асосида
юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга узумчиликни
ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан, 7,3 минг гектар токзорлар ташкил қилиш
ҳамда 9 минг гектар токзорларни реконструкция қилиш, мавжуд паст рентабелли
токзорларни босқичма-босқич, йилига 10 фоиздан ёки 14,1 минг токзорларни
интенсив усулга ўтказиш, янги ташкил этилаётган ва мавжуд интенсив токзорларга
босқичма-босқич томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш, токзорлар
майдонларини кенгайтириш ва уларнинг эскирган ва яроқсиз майдонларини янгилаш,
токзорлар майдонларини янгилаш натижасида ер унумдорлиги ошиши ҳисобига
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифалари белгиланган.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда фермер хўжаликларида мавжуд

узумзорлардан

самарали

фойдаланиш

билан

бирга,

янгидан

узумчилик

плантацияларини ташкил этиш лозим бўлади. Узумчилик плантацияларини ташкил
этиш харажатлари бухгалтерия ҳисобида капитал қўйилма харажатларига киритилиб,
ушбу харажатлар ҳисобини такомилаштириш фермер хўжаликларида капитал
қўйилма харажатларидан самарали фойдаланиш ҳамда маблағларни мақсадли
ишлатилишини таъминлайди. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида фермер
хўжаликларида узумчилик плантацияларини ташкил этиш бўйича харажатлар
ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар шакллантирилди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Инглиз олимлари Ч.Т.Хорнгрен ва Дж.Фостерлар бу ҳақда ўз фикрларини

қуйидагича баён қилишган: “Харажатлар ҳисоби тизимини ташкил этишга иқтисодий
асосланган ҳолда ёндашиш – бу ҳал этувчи гурухлар турини аниқлаб олиш (масалан,
меҳнат харажатлари ёки материаллардан фойдаланиш назорати) ва уларга мос
келувчи харажатлар ҳисоби объектларини танлаш (масалан, маҳсулот ёки
бўлинма)”[3,20-бет]. Ушбу фикр, бухгалтерия ҳисобида узумчилик плантацияларини
ташкил этиш харажатлари ҳисоби тизимини ташкил этишда, ушбу харажатлар капитал


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

39

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қўйилмалар ҳисобининг ажралмас қисми ҳисобланишини эътиборга олган ҳолда
харажат объектини тўғри танлаш лозимлигини белгилаб беради.

Харажат объектини тўғри танлаш билан бирга, уларда харажатларни мезонлари

бўйича ҳисобини тўғри ташкил этиш бир-бирини тўлдиради. Бу ҳақда иқтисодчи
олимлар А.К.Ибрагимов, И.К.Очилов, И.Н.Қўзиев, Н.Қ.Ризаевлар қуйидагича фикр
билдиришган “Харажатларни тўғри ҳисобга олинишини таъминлаш, маҳсулот ишлаб
чиқариш таннархини аниқ ҳисоблаш мақсадида харажатларни мезонлари бўйича
туркумлаштириш илмий ва амалий жиҳатдан мукаммал ва реал бўлади” [6,327-бет].

Рус олимлари М.Ф.Огийчук ва В.М.Гаврилюкларнинг ёзишича “...узум

плантацияларини ташкил этиш харажатлари кўп йиллик биологик активларни
ўстириш харажатлари таркибига киритилиб, узумзорлар тўрт йил давомида
ўстириладиган ва тўрт йилдан кейин ҳосил берадиган кўп йиллик биологик активлар
қаторига ўтказилади. Бунда “Ўсимликчилик кўп йиллик биологик активларни қабул
қилиш далолатномаси” уч йил давомида, ҳар йилнинг йил охирида тузилиб, тўртинчи
йили тузилган далолатнома билан “Узоқ муддатли биологик активлар”сафига кирим
қилинади”[4,39-40 бетлар].

Узум плантацияларини ташкил этиш харажатларини тегишли харажат

элементлари ва моддалари бўйича ҳисобга олиб борилиши, харажатларни иқтисодий
моҳияти, турлари бўйича алоҳида ҳисобга олиб бориш имконини бериш билан бирга,
уларни назорат қилиш ва таҳлил қилиш самарадорлигини оширади. Россия
Федерациясида узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари капитал
харажатлар таркибига киритилсада, ушбу харажатларни маҳсулот таннархига
киритиладиган қуйидаги харажат элементлари каби гуруҳлаб ҳисобга олиб боришни
рус иқтисодчи олимлари таъкидлаб ўтишган: “Маҳсулот таннархини ташкил этувчи
харажатлар қуйидаги иқтисодий элементлар бўйича гуруҳланади:

-

материал харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чегирилган ҳолда);

-

меҳнат ҳақи харажатлари;

-

ягона ижтимоий солиқ;

-

асосий фондлар амартизацияси;

-

бошқа харажатлар”.

Узумчилик плантациялари ташкил этиш харажатлари ҳисобини тўғри ташкил

этиш, узумзорларни асосий воситалар (кўп йиллик ўсимликлар) таркибига қабул
қилишда

объектив

баҳолаш

имконини

беради,

ҳисоб

маълумотларини

ишончлилигини таъминлайди.

М.З.Пизенгольцни ёзишича “Қишлоқ хўжалиги корхоналарида кўп йиллик

ўсимликларни экиш ва ўстириш харажатлари капитал қўйилмаларнинг алоҳида
гуруҳини ташкил этади. Капитал қўйилма харажатларини ҳисобга олиш учун 08
“Оборотдан ташқари активларга қўйилмалар” счетида алоҳида аналитик счетлар
ажратилган. Ушбу ажратилган аналитик счетларда ёш (ҳосил берадиган дарахтлар
гуруҳига ўтказилмаган) кўп йиллик дарахтлар ўтқазиш, ишлов бериш ва ўстириш
(мевазор боғлар, узумзорлар, ҳимоя дарахтлари ва ҳ.к.лар) харажатлари акс
эттирилади” [7,459-бет].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотлар олиб бориш жараёнида умумметодологик усуллардан - кузатиш,

таққослаш, умумлаштириш ва гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

40

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таҳлил ва натижалар

Республикамизда қишлоқ хўжалигининг барча тармоклари каби узумчилик хам

жадал ривожланмокда. Айникса, “2013-2015 йиллар давомида республика бўйича
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан 23,5 минг гектар
янги токзорлар барпо этилиб, 17,4 минг гектар майдондаги эски, самарасиз токзорлар
реконструкция килинди. Ўтган йиллар давомида барча тоифа хўжаликларида
токзорлар майдони 141,7 минг гектардан 148,6 минг гектарга етказилиб, узум
етиштириш 136 минг тоннага кўпайди. 2016 йилда ялпи ҳосил 1,7 млн.тоннани, 2017
йилда эса 1,9 млн тоннани ташкил килган”[10].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПК-3573

сонли “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни сотишни тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида республикамизда
виночиликни ривожлантириш, бунинг асосида узумнинг техник навларини
етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари белгиланди. Жумладан:

-

2019 йилнинг 1 январидан ўз узумзор плантацияларининг хомашёсидан

ишлаб чиқарилган табиий узум виноларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тоифасига
киритилиб, ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш бекор килинди;

-

виночилик

маҳсулотлари

ишлаб

чиқарувчиларни

ёнилги-мойлаш

материаллари, ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг бошка воситалари билан
узумнинг техник навлари плантацияларини шакллантиришнинг биринчи беш
йиллигида имтиёзли нархларда таъминлаш белгиланди;

-

узумнинг техник навларини ишлаб чиқарувчилар 2025 йилнинг 1 январига

қадар муддатда ер солиғини тўлашдан озод қилинди.

Узумчилик

соҳасига

берилган

ушбу

имтиёзлар

тармоқнинг

янада

ривожланиши, Республикамизда узум етиштиришни кўпайтириш имкониятини
беради.

Маълумки ҳозирда етиштирилаётган узум ҳосилининг асосий қисми фермер

хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Бу Самарқанд вилояти мисолида таҳлили
қуйидагича бўлган (1-жадвал).

1-жадвал

Самарканд вилояти бўйича 2016-2017 йилларда узум етиштиришда фермер

хўжаликлари улуши [9]

Т/р

Хўжаликлар тоифаси

2016 й.

2017 й.

Ялпи ҳосил

ўсиш

суръати,%

Ялпи ҳосил,

тонна

Салмоғи, %

Ялпи

ҳосил,

тонна

Салмоғи, %

1

Фермер хўжаликлари

396954

65,4

380361

61,8

95,8

2

Деҳкон (шахсий ёрдамчи)
хўжаликлар

205281

33,8

229450

37,3

111,8

3

Қишлоқ хўжалиги
фаолиятини амалга
оширувчи ташкилотлар

4850

0,8

5685

0,9

117,2

Барча тоифадаги
хўжаликлар бўйича жами

607085

100,0

615496

100,0

101,4


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

41

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Самарқанд вилоятида 2016

йилда 607085 тонна узум етиштирилиб, унинг 396954 тоннаси ёки 65,4 фоизи
фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган. 2017 йилда эса, 615496 тонна
етиштирилган узумнинг 380361 тоннаси фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келиб,
жами маҳсулотдаги улуши 61,8 фоизни ташкил этган.

Узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари қишлоқ хўжалигидаги

бошқа корхоналар сингари фермер хўжаликларида ҳам капитал қўйилмаларга
киритилиб, улар ҳисобини ташкил этишда, бошқа капитал қўйилмалар (асосий
воситаларни сотиб олиш, асосий подани тўлдириш, ерларни ободонлаштириш ва ҳ.к.)
ҳисобига нисбатан ўзига хос бўлган қуйидаги хусусиятларга эга:

-узумчилик плантацияларини ташкил этиш ерларининг жойлашган ўрни ва

табиий-иқлим шароитлари. Бунда, узумчилик плантацияларни яратишда экиладиган
ер майдонининг жойлашгани бўйича суғориш тармоқларини ташкил этиш, ер
майдонини узум кўчатларини экишга мослаштириш ва бошқа харажатлар ҳисобга
олинади.

-узум кўчатларини экиш даври ва уларни вегетация давридаги технологик

жараёнлар. Узум кўчатлари одатда кузнинг охирги ёки баҳорнинг биринчи ойида ток
қаламчаларидан экилади. Ток қаламчалари фермер хўжаликлари томонидан
тайёрланади ёки қўчат етиштирувчилардан сотиб олинади. Вегетация давридаги
суғориш, ўғитлаш, бегона ўтлардан тозалаш, қатор ораларига ишлов бериш каби
технологик жараёнлар амалга ошириш харажатлари ҳисобга олинади.

-узум

кўчатларини

вегетация

давридаги

сарфланадиган

материал

харажатларнинг турлари. Узум кўчатларини вегетация даврида минерал ва органик
ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари харажатлари ҳисобга олиниб, ушбу
харажатлар капитал қўйилма ҳисобланган асосий воситаларни қуриш ва сотиб олиш
харажатларига хос эмас.

-экилган узум навларининг тўлиқ ҳосилга кириш даври.Экилган узум

навларининг тўлиқ ҳосилга кириш даври бухгалтерия ҳисобида уч йилга
тенглаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда ташкил этишда экиладиган ток қаламчалари
шу давр мобайнида тўлиқ ҳосилга киради. Мана уч йил давомида қилинган
харажатлар алоҳида ҳисобга олиб борилиб, узумчилик плантацияларини дастлабки
қиймати (баҳоси)ни аниқлашда асос бўлиб хизмат қилади.

Харажатларни иқтисодий моҳиятига кўра гуруҳланиши харажат элементлари

дейилади. Узумчилик плантацияларини ташкил этиш харажатлари қуйидаги харажат
элементлари бўйича ҳисобга олинади:

1.Моддий харажатлар.
2.Меҳнат ҳақи харажатлари.
3.Ижтимоий мақсадлар учун ажратмалар.
4.Асосий ва номоддий активлар эскириши (амортизацияси).
5.Бошқа харажатлар.
Узумчилик плантацияларини барпо этишдаги капитал қўйилмалар бухгалтерия

ҳисоби счетлар режасидаги 0890 “Бошқа капитал қўйилмалар” счетида алоҳида
очилган аналитик счетда ҳисобга олиб борилади. Ушбу аналитик счетда узумчилик
плантацияларини ташкил этиш харажатлари қуйидаги харажат моддалари бўйича
ҳисобга олиб борилади:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

42

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1. Меҳнат ҳақи ажратмалари билан бирга.
2. Кўчат материаллари
3. Ўғитлар.
4. Асосий воситалар эскириши.
5. Иш ва хизматлар.
6. Суғурта тўловлари.
7. Бошқа харажатлар.
1.“Меҳнат ҳақи ажратмалари билан бирга” харажат моддасида узумчилик

плантацияларини барпо этишдаги бевосита технологик жараёнда ишлаган турли
ишловларга ҳисобланган асосий ва қўшимча меҳнат ҳақи тўловлари ҳамда
ҳисобланган меҳнат ҳақига нисбатан ижтимоий мақсадлар учун ажратмалар ҳисобга
олиб бирилади.

2.“Кўчат материаллари” харажат моддасида узумчилик плантацияларини

барпо этиш учун экилган ток қаламчалари (кўчатлари) харажатлари ҳисобга олиб
бирилади.

3.“Ўғитлар” харажат моддасида муайян ток қаламчалари (кўчатларини)

парваришлаш даврида сарфланган минерал ва органик ўғитлар сарфи ҳисобга олиб
бирилади.

4.“Асосий воситалар эскириши” харажат моддасида бевосита узумчилик

плантацияларини барпо этиш технологик жараёнида фойдаланилган асосий
воситаларга ҳисобланган эскириш суммалари ҳисобга олиб бирилади.

5.“Иш ва хизматлар” харажат моддасида узумчилик плантацияларини барпо

этиш технологик жараёнида ўз ёрдамчи ишлаб чиқаришлари кўрсатган хизмати ва чет
ташкилотлар томонидан бажарилган иш ва хизматлар харажати ҳисобга олиб
борилади.

6.“Суғурта тўловлари” харажат моддасида узумчилик плантацияларини барпо

этишда парваришланаётган ток ўсимликларини турли табиий офатлардан суғурталаш
харажатлари ҳисобга олиб бирилади.

7.“Бошқа харажатлар» харажат моддасида юқоридаги моддаларда ҳисобга

олинмаган узумчилик плантацияларини барпо этиш технологик жараёнидаги бошқа
харажатлар ҳисобга олиб бирилади.

Юқоридаги харажатлар йил охирида, 0180 "Кўп йиллик ўсимликлар" счётининг

“Ёш (ҳосил берадиган дарахтлар гурухига ўтказилмаган) дарахтлар” аналитик счетига
қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан ўтказилади:

Дебет 0180 "Кўп йиллик ўсимликлар" счётининг “Ёш (ҳосил берадиган

дарахтлар гуруҳига ўтказилмаган) дарахтлар” аналитик счети.

Кредит

0890

“Бошқа

капитал

қўйилмалар”

счетининг

“Узумчилик

плантациялари” аналитик счети.

Агар узумчилик плантацияларини ташкил этиш чоғида, фойдаланишга

топширилмаган ёш узумзорлардан ҳосил олинса, олинган ҳосил қуйидаги
бухгалтерия ёзуви билан даромадга олинади:

Дебет 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар” счётининг “Қуритилмаган узум”

аналитик счети.

Кредит

0890

“Бошқа

капитал

қўйилмалар”

счетининг

“Узумчилик

плантациялари” аналитик счети.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

43

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фермер хўжаликларида узумчилик плантацияларини барпо этиш харажатлари

ҳисобини таклифларимиз асосида ташкил этилиши, сарфланаётган харажатларни
назорат қилишга, харажатлардан мақсадга мувофиқ фойдаланишга, узум
плантацияларини дастлабки баҳосини иқтисодий асосланган ҳолда аниқланишига,
узумчилик тармоғи самарадорлигини ошишига олиб келади, пировард натижада
узумчилик соҳасини ривожланишига хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар

Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида фермер хўжаликларида

капитал қўйилмалар, жумладан узумчилик плантацияларини барпо этиш
харажатлари ҳисобини ташкилий-услубий жиҳатларини илмий ва меъёрий жиҳатдан
таъминотини яхшилаш зарур. Амалдаги меъёрий ҳужжатларда инвестицион
лойиҳаларга сарфланадиган маблағларнинг молиялаштириш манбалари, инновацион
ва инвестицион харажатлар турларига доир маълумотлар келтирилган бўлиб, қишлоқ
хўжалиги соҳасидаги кейинги йилларда ривожлантиришга алоҳида эътибор
берилаётган (боғдорчилик, узумчилик, балиқчилик, асаларичилик ва ҳ.к.лар)
соҳаларда капитал қўйилмалар ҳисобини ташкил этилиши ва юритилишининг
ташкилий-услубий жиҳатларини ҳам эътибор қаратишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз.

Узумчилик плантацияларини барпо этиш харажатлари ҳисобини 0890 “Бошқа

капитал қўйилмалар” счетининг “Узумчилик плантациялари” аналитик счетида
харажатларни 7 та харажат моддасида олиб бориш таклиф этилди. Бу, сарфланаётган
моддий ресурсларни меъёрларда сарфланишини, харажатларни турлари бўйича
таҳлил ва назорат қилишни, харажатлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаб,
капитал қўйилма харажатлари самарадорлигини ошишига олиб келади.

Узумчилик плантацияларини ташкил этиш ерларининг жойлашган ўрни ва

табиий-иқлим шароитлари, узум кўчатлари (қаламчалари)ни экиш даври ва уларни
вегетация давридаги технологик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда аналитик
счетларни ташкил этиш. Тўғри ташкил этилиб, юритилган аналитик счетларнинг
маълумотлари узумчилик плантацияларини дастлабки қиймати (баҳоси)ни
аниқлашда иқтисодий асос бўлиб хизмат қилади.

References

1.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi “O‘zbekiston

Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha Harakatlar strategiyasi to‘g‘risida” PF-4947-
sonli farmoni.

2.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 28 fevraldagi PK-3573 sonli

“Vinochilik sohasini va alkogolli mahsulotlarni realizatsiya qilishni tubdan takomillashtirish
chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori.

3.

Xorngren CH.T., Foster Dj.. Buxgalterskiy uchet: upravlencheskiy aspekt. Per. s

angl./Pod red.YA.S.Sokolova.- M: “Finansы i statistika”. 2001.-416 s.

4.

4.Buxgalterskiy uchet v selьskom xozyaystve v pervыchnыx dokumentax i

provodkax. Pod redaksii M.F.Ogiychuka va V.M.Gavrilyuka. Kiev Faktor, 2008.-480 s.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

44

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5.Ekonomika predpriyatii. Uchebnik dlya vuzov. 5-e izdanie./Pod red. akad.

V.M.Sokolova. SPb.: Piter, 2010. – 416s. – (Seriya “Uchebnik dlya vuzov”). ISSN 978-5-
91180-462-6.

6. Ibragimov A.K., Ochilov I.K., Qo‘ziev I.N., Rizaev N.Q. Moliyaviy va boshqaruv

hisobi/O‘quv qo‘llanma. Hammuallif- T: IQTISOD-MOLIYA, 2007 - 467 b.

7. Pizengolьs M.Z. Buxgalterskiy uchet v selьskom xozyaystve. T.1, CH.1.

Buxgalterskiy finansovыy uchet: Uchebnik. - 4-e izd. -M.: Finansы i statistika, 2001. - 480s.

8. Gadoev E.F. va boshqalar. Buxgalter uchun amaliy qo‘llanma. Ikki jildlik. -T.:

Norma 2010 yil, 2-jild, 424 bet.

9. Samarqand viloyat statistika boshkarmasining 2016-2017 yillar statistik

ma’lumotlari.

10. Internet sayti: www.vinsanoat.uz

Библиографические ссылки

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi "O'zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo'yicha Harakatlar strategiyasi to'g'risida" PF-4947-sonli farmoni.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 28 fevraldagi PK-3573 sonli "Vinochilik sohasini va alkogolli mahsulotlarni realizatsiya qilishni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida"gi qarori.

Xorngren CH.T., Foster Dj.. Buxgalterskiy uchet: upravlencheskiy aspekt. Per. s angL/Pod red.YA.S.Sokolova.- M: "Finansw i statistika". 2001.-416 s.

4.Buxgalterskiy uchet v selbskom xozyaystve v pervbichnwx dokumentax i provodkax. Pod redaksii M.F.Ogiychuka va V.M.Gavrilyuka. Kiev Faktor, 2008.-480 s.

Ekonomika predpriyatii. Uchebnik dlya vuzov. 5-e izdanie./Pod red. akad. V.M.Sokolova. SPb.: Piter, 2010. - 416s. - (Seriya "Uchebnik dlya vuzov"). ISSN 978-5-91180-462-6.

Ibragimov A.K., Ochilov I.K., Qo'ziev I.N., Rizaev N.Q. Moliyaviy va boshqaruv hisobi/O'quv qollanma. Hammuallif- T: IQTISOD-MOLIYA, 2007 - 467 b.

Pizengolbs M.Z. Buxgalterskiy uchet v selbskom xozyaystve. T.l, CH.l. Buxgalterskiy finansovwy uchet: Uchebnik. - 4-e izd. -M.: Finansbi i statistika, 2001. - 480s.

Gadoev E.F. va boshqalar. Buxgalter uchun amaliy qollanma. Ikki jildlik. -T.: Norma 2010 yil, 2-jild, 424 bet.

Samarqand viloyat statistika boshkarmasining 2016-2017 yillar statistik ma'lumotlari.

Internet sayti: www.vinsanoat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов